savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАСАН БАСРИЙ

@Savollar_kanal 13866-савол

Ассалому алайкум! Бир биродарим билан бир масала ҳақида баҳслашиб қолдим. Мен қисқароқ қилиб келтираман. У биродар айтдиларки, Ҳасан Басрий айтган эканлар: Намоз вақти бўлганда,бирор ҳўжайини чақириб қолса, намозга эмас, ҳўжайинга ижобат қилиш керак экан. Мен қайси китобдан ўқидингиз ва саҳиҳми саҳиҳ эмасми деб сўрадим. Қайси китобдан эканлигини келтира олмади. Мен ҳайрон бўлдим нега Ҳасан Басрий намоз вақти бўлганда Оллоҳга эмас ҳўжайинга ижобат қилиш керак деганлар деб. Балким бу саҳиҳ эмасдир. Балким бир маконга ё шаҳсга қаратиб айтгандирлар. Бир нарсани назарда тутиб айтгандурлар агар саҳиҳ бўлса дедим. Савол шуки,ҳақиқатдан ҳам шундай айтган гаплари борми? Бор бўлса нега ундай деганлар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гап борлигини билмайман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШАНБА КУНИ ВОҚЕАСИ

@Savollar_kanal 13864-савол

Ассаламу алайкум! Устоз, агар мумкин бўлса ушбу саволга жавоб берсангиз деган эдик. Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Шанба куни воқеаси, яъни яҳудийлани маймун(ва чўчқалага ҳам эди манимча) айлантирилгани саҳиҳ ҳадислари билан келтира оласизми? Бу воқеани тарихини биламан, лекин манга саҳиҳ ҳадисла билан, Қуръондаги шанба куни воқеаси ояти тавсири билан келтира оласизларми? Аллоҳ қилган ҳар бир амалларингиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

Аллоҳ таоло "Моида" сурасида марҳамат қилади: 
قُلْ هَلْ أُنَبِّئُكُم بِشَرٍّ مِّن ذَٰلِكَ مَثُوبَةً عِندَ اللَّهِ ۚ مَن لَّعَنَهُ اللَّهُ وَغَضِبَ عَلَيْهِ وَجَعَلَ مِنْهُمُ الْقِرَدَةَ وَالْخَنَازِيرَ وَعَبَدَ الطَّاغُوتَ ۚ أُولَٰئِكَ شَرٌّ مَّكَانًا وَأَضَلُّ عَن سَوَاءِ السَّبِيلِ۝
«Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўра ёмонроқ «савоб»нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир», деб айт!Аҳли китоблар мусулмонларга иймонларини айб қилиб қўйишлари аввалги оятда қораланган эди. Энди ундан ҳам баттар ишлар бўлиб ўтгани баён этилмоқда. У замон бу ҳодисаларда фақат яҳудийларгина (аҳли китоблар сифатида) иштирок этганлари учун бу ерда ўшаларнинг ҳоли кўрсатилмоқда. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уларга мусулмонларнинг иймонларини айблашдан ҳам кўра ёмонроқ «савоб» ҳақида хабар беришни буюрмоқда. У «савоб»:Биринчидан: «Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган», бўлса. Яҳудийларнинг Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши, раҳматидан қувилиши бошқа сураларда батафсил баён этилган. Яҳудийлардан бошқа лаънатга учраган қавм зикри Қуръонда келмаган. Ўзлари шундай улкан «савоб»га Аллоҳнинг лаънатига учраб туриб, яна мусулмонларни Аллоҳга ва У нозил қилган нарсага иймон келтирганлари учунгина айблашни уларга ким қўйибди?!Иккинчидан: Аллоҳнинг «ғазабига дучор бўлган», бўлишлари. Бу ҳам бошқа сураларда кўпроқ баён қилинган. Ўзи Аллоҳнинг ғазабига учраган маълум ва машҳур қавм бўлса-ю, мусулмонларни иймонлари учунгина айблашса?!Учинчидан: «маймун ва чўчқага айлантирилган»лари. Яҳудийларнинг маймун ва чўчқага айлантирилишлари ҳақидаги батафсил баёнотлар ҳам бошқа сураларда келади. Аллоҳга исёнлари ва беодобликлари учун маймун ва чўчқага айлантириб қўйишдек «савоб»га мушарраф бўлган бадбахтлар Аллоҳга ва У зот нозил қилган нарсага иймон келтирганликлари учунгина мусулмонларни айблаб ўтирса?!Тўртинчидан: «ва тоғутга ибодат қилган бўлса», Яҳудийлар Аллоҳнинг кўрсатмасидан чиқиб, тоғутга ибодат қилганлар. Тоғут, аввал айтиб ўтилганидек, Аллоҳдан бошқа маъбуддир. Тоғут–Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳукм чиқарувчидир. Тоғутга ибодат қилиш Аллоҳнинг шариатини қўйиб, ундан бошқанинг шариатига юришдир. Ким Аллоҳнинг шариати ўрнига шариат (қонунлар мажмуаси) чиқарса, у тоғутдир. Бу жойдаги «тоғутга ибодат қилди» жумласи «унга сажда қилди» деган маънони билдирмайди. «Ибодат»нинг маъноси кенг ва шомилдир. Аллоҳнинг кўрсатмасини қўйиб, бошқанинг кўрсатмасига юриш маъносини билдиради. Аҳли китоблар аҳбор ва роҳибларини илоҳ қилиб олганликлари ҳақида оят тушганда, Адий ибн Ҳотим Пайғамбаримизга соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз уларга ибодат қилганимиз йўқ-ку», деган маънода савол беради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, сизлар улар ҳалол деган нарсани ҳалол, ҳаром деган нарсани ҳаром санагансизлар, шу уларга ибодат қилганингиздир, деган маънода гап айтганлар.Ўзлари тоғутга ибодат қилган яҳудийларга, Аллоҳга ибодат қиладиган мусулмонларни айблашни ким қўйибди?! Қандай ҳақлари бор?! Бировни айблашдан олдин ўзларининг ким эканликларини бир ўйлаб олсинлар. Чунки ўзлари:«ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАЙ ҲАҚИДА САВОЛ

@Savollar_kanal 13862-савол

Шейҳ жаноблари, мен бир муштарийга ҳитойдан мол келтириб беришим керак эди у одам кутиш муддати чузилиб кетганидан шикоят қилиб менга тезроқ обкелтиришимни сўради аммо тезкор почта ҳисобидан ҳабарсиз экан мен буни билмасдан DHL хизматидан фойдаланаман дедим у киши рози бўлди товар келгандан сўнг у муштарий йўл ҳаражатини тўлашдан бош тортди. Сабабини мен у кишини огоҳлантирмаганим деб шу сабабли йўл ҳаражатини ўзим тўлашимга тўғри келди. Илтимос бу кимнинг ҳатоси ва Бай китобида бу ҳақида нима дейилган

ЖАВОБ:

Йўл харажати сотувчи томонидан тўланади ва у мазкур харажатни баҳога қўшиб айтиши керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛЛАРНИ ҚАБР ЗИЁРАТИГА ЧИҚИШИ!

@Savollar_kanal 13860-савол

Муҳтарам азиз ва мўтабар Шайҳ ҳазратлари сиз ҳурматли зотга саволларим бор эди! 1. Аёлларни қабрга чиқиши жоизми? ва қандай холда! (мани эшитгани жуда бўлмаганда чиқаман деб туриб олса овози хам аврат бўлган холатда чиқиши мумкин деб!) 2. Бир биродаримизни оналарини оталари ўтган эканлар, улар(оналари) хар жума куни чиқар эканлар уларга роса тайинласа ҳам чиқаверар эканлар, (айтишларича ҳамма аёллар чиқишар экан, уламоларни ҳотинлари ҳам чиқишадику дебдилар,чиқмасалар ҳотинла беоқибат ҳам дейишар эмиш!) шайҳ ҳазратларидан сўранглар улар қандай фатво берсалар шундай қиламан ва бошқаларга ҳам шундай дейман дебдилар. 3. Мани талаба дўстларим жумъа куни 3 парадаги дарс роса жумъа вақтига тўғри келади нима қилайлик дейишяпти? 4. Ҳазрат Омийн дейиш тўғрими ёки Амийнми? 5. Мисол учун: "саждада икки оёқ кўтарилса намоз бузилади дейилган! агар имомнинг икки оёғи кўтарилса нима қилинади, бошидан ўқийдими жамоат ҳам ёки саждаий саҳв қиладими?" 6. Намоздан қазоси бор одам имомликка ўтса бўладими? Жамоат рози бўлсачи? Агар қазоси 6 маҳалдан ортиқ бўлсачи? 7. Ман сизни устоз деб атасам бўладими?(чунки ман сизни китобларингизни мухлисиман ва агар бошқа уломолар билан сизни фатвоингиз қарама қарши бўлганда ҳам сизни фатвоингизни саҳиҳ деб ҳисоблайман ва амал қиламан. "бу сўзларим самимий ишонинг! сизни Аллоҳ розилиги учун яҳши кўраман!") Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин! Аллоҳ сизни доимо ёмон кўздан асрасин! Аллоҳ сизни ҳайрли ишларингизга ривож берсин!

ЖАВОБ:

1. Бу саволга кўп жавоб берилган. Топиб ўқинг.
2. Бу саволга кўп жавоб берилган. Топиб ўқинг.
3. Бу саволга кўп жавоб берилган. Топиб ўқинг. 
6. Мазкур шахс имом бўлса жоиз. 
7. Дуоингиздан умидвормиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁҒ МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 13858-савол

Хурматли шайх жаноблари, бир савол бор эди. шу хакида бизга батафсил жавоб берсангизлар илтимос. куй курбонлик килингандан сунг уни пустдумбаси тозаланаётган чогда тогарага солиб тозаланса, ундаги баъзи бир ахлатлар пусти шилинган ёгга текса ёг бу нажосатдан кандай тозаланади. ёки бошкача калиб тозалаш йули бормикин? олдиндан биз ожизларга вактингизни ажратиб жавоб берганингиз учун сизга катта ташаккур. Аллох сизни килаётган харакатингиз давомида олган нафасларингиз баробарига ажру-савоблар берсин Омин.

ЖАВОБ:

Ювиб ташлаш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САВОЛЛАРИМ

@Savollar_kanal 13856-савол

Ассалому алайкум! 1. Кўзга сурма суртишни ўз вақтлари борми ёки ҳар куни қўйилса ҳам бўлаверадими эркаклар учун? 2. Сизга энг қийин савол бўлган шу сайтда. Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Қачон суртса ҳам бўлаверади.
2. Ҳаммаси ҳам осон эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲ БУЮРГАНЛАРИНИ БИЛИШ НИЯТИДА

@Savollar_kanal 13854-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ. Шу муносабатимиздан ҳосил бўладиган савобларни барчасини ислом тараққийотига бағишлашга ният қилдим, Аллоҳу акбар. Муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари бу менинг илк саволим жавобингиз йордамида атрофимдаги кўплаб ёру биродарлар учун ҳам сабоқ ва керакли маълумот бўлишини Аллоҳдан чин дилдан сўраб қоламан. Марҳамат :Америкадан келган дўстим Brian Bain қайтаётганида менга инглиз тилидаги библия инжилни совға қилди. Аллоҳни бандаси чин дилдан қилган ҳадясини қабул қилдим. Энди уни нима қилсам бўлади. Совғани ташлаб юбориб бўлмас. Бир кишининг маслаҳати бўйича 12-20 йиллардан сўнг Ислом динини чуқур ўргангач ўқиб чиқайми нима дейсиз. Ташаккур яна муҳим саволларим бор: 1. Шохмот ва нарда ҳаромлигини айтган эдингиз буни Аллоҳ йўлида тан оламиз, аммо тақсир буни бир оз асослаб берсангиз ахир булар ҳам оддий ақл чархловчи спортку... 2. Агар эгизаклар туғилса Ҳасан-Ҳусан ёки Фотима-Зухра қўймаса ҳам бўлаверади шунга шариат ҳукми қандай 3. Қизлар тирноққа лак сурсалар бўладими? Лакланган тирноқ билан никоҳ бўлмас эмиш, шариатга Юзланайлик 3. Хотирани кучайтириш учун таво қилишни маслаҳат бергандингиз, аммо тақво қилиш нималигини диний адабиётлару сайтимиздан тополмадим, Аллоҳ йўлида ёрдам кўрсатинг. 4. Шоҳруҳ, Рухуллоҳ ва руҳ билан боғлиқ исмларни қўйиш жоизми?  4. Кумуш узук эркакларга неча грам миқдорида жоиз. Бўйинга, билакка кумуш тросслар тақса жоизми? 5. Тошкентдаги чўмилиш ҳафзаларида аёллар қизлар ҳам чўмилиш кийимида бўлганларида чўмилиш мумкинми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/477


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУННАТ АМАЛЛАРИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13852-савол

Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари! Менинг танишим умуман суннат намозларини ўқимайди,фақат фарзни адо қилади. "суннат намози Суннаи муаккада, яъни пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратлари буюрган (яъни бажарилиши лозим) суннат амали" десак ҳам ўқимайди. Унинг фикрича, суннат амаллари ҳоҳишга боғлиқ, одам ҳоҳласа қилади ва савоб олади, ҳоҳламаса қилмайди ва гуноҳкор ҳам бўлмайди. Яъни ўқимасдан юрвурса ҳам бўлади. Шу тўғрими? Саволим, суннат намозининг ўқимаслик ҳукми нима? Суннат амаллари неча турга бўлинади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Маълумот бор. Топиб ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Е-МАИЛДАГИ БРИТИШ ЛОТТЕРИЙ ХАТЛАРИ...

@Savollar_kanal 13850-савол

1. Устоз, е-маил адресимга доим бритиш лоттерй, Нигериадан ҳар хил мактублар келиб туради. Уларда айтилишича е-маил адреслар орасида қурра ташланиб 5-6 та одам ютганмиш, орасида мен ҳам бор эканман. Бир сафар ҳатни очиб жавоб ёзгандим. тушунмай қолдим ёлғонми, ёки рост. Анча пул таклиф қилинган. Шуларни олса бўладими? Ҳаром эмасми? Яна бу спам хатлариям бўлиши мумкин экан. Форум аъзолари орасида интернет хизматларини яхши тушунадиганлар бўлса ушбу спамлардан қутулиш йўлларини ўргатсалар деб илтимос қилардим ... Олдиндан ташаккур...

ЖАВОБ:

Бу ишни қаллоблар қилади. Улар одамларни алдаб пулини олади. Сиз ҳозир уларга ишонсангиз, пулни олгани кел дейишади. Хўп десангиз. Сафарни уюштиришга пул сўрашади ва ҳоказо аслида бу каби пулни олиш дурст ҳам эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

5 РАКАТ НАМОЗ

@Savollar_kanal 13848-савол

домла.1. Турт ракатли намозда билмасдан бешинчи ракатга турса сунг шу хатосини сезиб колса отирмасдан бешинчи ракатини тулик адо этиб сунг утиради дейилди. Шу тугрими?2. Кечкурунги укиётган нафл намозингизни кироатини овоз чикариб укиса буладими?3. Кундузи уйкуда рузадор жунуб булди сунг рузадорлигига караб гусл килди. Шом пайтида у огзини (чукур гаргара) ва бурнини (ачитиб) гуслдагидек чаймади, намоз укиди. Намоз дуруст булдими?Катта рахмат.

ЖАВОБ:

1. Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомки сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади. Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва аргар истаса олтинчи ракъатни қўшади. Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади.Агар намозхон қаъдаи охирга ўтиргандан кейин унутиб туриб кетса, модомики сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб салом беради. Чунки тик турган ҳолда салом бериб бўлмайди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи тамом бўлади ва олтинчи ракъатни қўшади ҳамда саждаи саҳв қилади. Чунки унинг учун намозидан салом беришдан бошқа нарса қолмаган эди. Саждаи саҳвни қилиши нафлни одатдагидек бошламагани учун бўлади. Ўша ортиқча намоз унинг учунИкки ракъат нафл бўлади. Улар Пешиннинг суннати ўрнига ўтмайди. Яъни, ўша икки ракъат ортиқча намоз Пешиннинг фарзидан кейинги икки ракъат суннати ўрнига ўтмайди. Уларни алоҳида ўқийди.
2. Бўлади.
3. Бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КАБР АТРОФИГА ПАНЖАРА УРНАТИШ ТУГРИСИДА

@Savollar_kanal 13846-савол

Ассалому алайкум Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратлари! Қишлоғимиз қабристонида жой қолмаганлиги сабабли, тахминан 2 йиллар аввал хокимият томонидан лалми ердан қабристон учун ер ажратилган. Ушбу қабристоннинг атрофига хеч қандай девор ёки панжара ўрнатилмаган. Яқинда отажонимиздан айрилиб қолдик ва мана шу қабристонга дафн этдик. Қабрини хар хил хайвонлар босиб юрмаслигини олдини олиш мақсадида қабр атрофига вақтинча темир панжара ўрнатиш мумкинми? Ушбу холат тўғрисида маълумот берсангиз. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўрнатмаганингиз афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САФАРДАГИ КИШИНИНГ ТАЛОҚ МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 13844-савол

Шайҳ ҳазратлари, саволим заиф булса узр. Мен энг ками билан 4 ой купи билан 7-8 ой уйдан ҳизмат сафари билан узоқда буламан. вақт утиши мобайнида талоқ тушиши мумкинми? тушса никоҳни янгилаш керакми? яна шундай ҳолат булди-ки телефон орқали қаттиқ тортишиб қолиб талоқнинг бошқа шаклдаги куринишини, я'ни "кет юқол" деб юбордим, бундай ҳолатда масофадан туриб қайта никоҳни қандай қилса булади?

ЖАВОБ:

Вақт ўтиши билан талоқ тушмайди. Мазкур гапни талоқ ниятида айтсагина талоқ тушади. Бўлмаса, йўқ. Агар талоқ тушса, аёлимни ўзига қайтариб олдим дейиш билан кифоя қилади ва буни аёлнинг ўзига билдириш керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАҲОРАТ

@Savollar_kanal 13842-савол

Таҳорат амалларини 3 мартадан ошириш мумкин эмас. Лекин 3 марта ювилса ҳам сув ҳаммаёққа тегмаганлиги ҳақида шубҳа қилиб қолса нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

Албатта, сув тегизиш керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАННАТДАГИ ҲАЁТ БУ ҲАЁТГА ЎХШАЙДИМИ?

@Savollar_kanal 13840-савол

Ассалому алайкум! Ҳазрат мени саволим шундай эди. жаннатда ҳам кўпайиш борми (фарзанд кўриш) шу ҳақида батафсилроқ маълумот беринг, у ердаги кўпайиш бу дунёдаги билан бир хилми? Аллоҳ таоло гуноҳларимизни мағфират қилсин, Ўзи ҳидоятдан адаштирмасин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жаннатда бу дунёдагига ўхшаш кўпайиш йўқ.Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Мўмин жаннатда қачон бола истаса, унинг ҳомласи ҳам, туғилиши ҳам, ёши ҳам бир соатда у истаганича бўлади», дедилар».Термизий ривоят қилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРОН ДУМБАСИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13838-савол

Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Мени дадам совдагарлик билан шуғулланадилар. 10 йилдан бери Эрон ислом республикасидан қўй думбасини олиб келиб сотадилар. Эрон давлати мусулонлари асосан шийъа мазҳабида бўлгани учун бу савдони йўлга қўйишдан олдин у эрдаги ҳайвон сўйиш шаҳобчаларига бориб, ҳайвонни қай тарзда сўйилишини текширган эканлар. Ҳаттоки қўй сўювчи қассоблардан бирини чақириб “Бисмиллаҳ” айтиб сўйиладими деб сўраган эканлар ва у ҳа деб жавоб берган экан. Шунга ҳам қаноат қилмай имоми Аъзам мазҳабидагиларни масжидига бориб, масжд имомидан - Мен совдагарман, мана шу қўй думбасини ўз юртимда сотмоқчиман, бизи мазҳабиммизга тўғри келадими? - деб сўраганларида у имом тўғри келади, жоиз деган экан. Шундан кейин бу савдони йўлга қўйган эдилар. Бироқ яқинда юртимизда кўзга кўринган аҳли илмлардан бирлари - Эронликлар қўй думбасини ҳаром деб истемол қилмайди, биз нимага уни ейишимиз керак дебдилар. Буни эшитган кўпчиликдан ҳар ҳил саволлар тушяпти. Нима дейишга ҳам ҳайрон бўлиб қолдик. Сабаби юртимизда ишлаб чиқарилаётган, ҳалол деб келинаётган калбаса маҳсулотларига асосан эрон думбасини солинади. Ваҳолани дадам Эронликларни қўй думбасини ҳаром дейиши тўғрисида ҳеч гап эшитмаган эканлар. Фақат от гўштини макруҳ деб эмаслигини эшитган эканлар. Сиздан илтимос шу муаммога ечим топиб берсангиз. Агар шийъа мазҳабидагиларни сўйган қўйини думбасини бизи мазҳабга тўғри келмайдиган томони бўлса, бу савдони тўхтатишлари керак. Жавобингиз ушун олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Думба ёғи ҳаром деган гапнинг асоси йўқ. Баъзи ерларда, мисол учун ўзимизнинг Хоразмда, араб юртларида думба ейишга одатланмаганлар, холос. Агар мобода бошқа биров ҳаром деган тақдирда ҳам, Аллоҳ ҳалол қилган нарса бизга ҳаром бўлиб қолмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЛОВГА СИҒИНИШ

@Savollar_kanal 13865-савол

Ассалому алайкум! Азалдан момоларимиз сурпа очиб ун буғдой пахта ёғ қўйиб қамишдан ингичка чўпчалар кесиб учига пахта ўраб мой суриб уни ёққанлар ва олов сўнгунича Қуръон оятларидан ўқиб унга сиғинишган. Озгина парча: Аввало Аллоҳга сиғиндим кейин Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга сиғиндим кейин палонча авлиёга сиғиндим кейин пистонча додамни руҳларига сигиндим ... деб улардан ёрдам сўрашади. Олов ўчгач кўлидан олиб уёқ буёқларига (Масалан хомиладор бўлса қорнига) пешонасига юрак устига суртиб қўйишади. Бундан уларни қайтаришга қанчалик уринмай мандан исбот талаб қилишади. Нечи йиллик буни қилганлар ахмоқ сан иқлими деб қўйишади. Айтингчи ё ноҳақманми? уларни бундан қайтарувчи бирор далил бўлса менга айтинг у билан ман уларни ширкдан қайтарай?  Кўра била туриб яқинларимни гуноҳ қилишларига чидаб туролмайман

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Фотиҳа» сурасининг 4-оятида шундай деб марҳамат қилади:«Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз».Бизда «ибодат» деганда фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, зикр, Қуръон қироати каби нарсалар тушуниладиган бўлиб қолган. Тўғри, булар улкан ибодатлар, лекин аслида Аллоҳга манзур бўлган ҳар бир иш ибодатдир. Демак, инсон ўз ҳаётида Аллоҳнинг айтганини қилиб юрса, ибодатда юрган бўлади. Аллоҳ ҳалол ризқ топ, деб буюрганми, демак, ҳалол ризқ топиш ҳаракатида юрганлар ибодатда бўладилар. Албатта, ҳалол ризқ топиш ибодат экан, деб бошқа фарз, вожиб ва суннат амаллар тарк қилинмайди. Масалан, намоз ва рўзани тарк қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Хулласи калом, «Иййаака наъбуду» «фақат Сенинг айтганингни қиламиз» маъносини англатади. Бу эса банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъдадир. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин.«Иййаака настаъийн» ҳам худди шундай фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади. Одатда бирор ишга қаттиқ уриниб, кучи етмай қолган тақдирда ёрдам сўрашга араблар «истиъона» сўзининг турли кўринишларини ишлатадилар. Ушбу ояти каримада «Иййаака настаъийн», дейилиши ҳам, ўзимиз имкони борича ҳаракат қилиб, имконини топа олмай қолганимизда, фақат Сендангина ёрдам сўраймиз, деган маънони билдиради. Ҳаракат қилмай, дангаса бўлиб ётиб олган ҳолда бировдан ёрдам сўралмайди. Мулоҳаза қилсангиз, иккала ишда ҳам – ибодат қилишда ҳам ва ёрдам сўрашда ҳам бирлик эмас, кўплик лафзи ишлатиляпти, бу эса Исломда жамоатчилик, кўпчилик билан бўлиш руҳини акс эттиради. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Ушбу оятга кўра мусулмон киши фақат Аллоҳгагина сиғиниши ва фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраши керак. Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган:
عن عبد الله بن عباسٍ رضي الله عنهما قال: كنت خلف النبي صلى الله عليه وسلم يومًا، فقال:  "... إذا سأَلتَ فاسألِ اللَّهَ، وإذا استعَنتَ فاستَعِن باللَّهِ ...". رواه الترمذي.
 «Набий соллалоҳу алайҳи васаллам  орқаларида эдим. Шунда у зот: « … Қачон сўрасанг, бас Аллоҳдан сўра. Қачон ёрдам истасанг, бас Аллоҳдан иста! …», дедилар. Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ ҲАҚИДА ЯНА САВОЛ

@Savollar_kanal 13863-савол

Ассалому алайкум! Муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги саволимга рухсат берилмайди дебсизлар. Мен ўзи аслида ислом.уз ютуб каналидаги видеолардаги Аброр Мухтор Алий сўзлаган айрим жойларини (асосан, савол-жавоб) қирқиб ютуб каналимга жойламоқчи эдим. Ислом.уз ютуб каналидаги Аброр Мухтор Алий сўзлаган айрим видеолар Аброр Мухтор Алийнинг каналида ҳам бор екан. Аброр Мухтор Алий эса юклашга рухсат берди. Агарда мен ислом.уз ютуб каналида ҳам, Аброр Мухтор Алийнинг каналида ҳам бор бўлган видеоларни ютуб каналимга жойласам, сизнинг муаллифлик ҳуқуқингизни бузган бўламанми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз Аброр Мухтор Алийнинг видеоларидан фойдаланишни ўзларидан сўранг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШ ХАҚҚИ

@Savollar_kanal 13861-савол

Ассалому алайкум! Мен бир заводда ишлайман мени бошқа бир жойга ёрдамга жонатишди ва мен у жойда ишлай бошладим у жойда шароит огир бўлгани учун олятган ойлигим камроқ чиқти ва мен буни оз рахбаримга айтди ва у менга ойни охирида эслатишимни айтди ва эслатди менинг ойлик маошимни ошириб берди ва мен ундан ёрдамга бориб ишлаганим учун пул қошиладими деб сорадим у менга ёрдамга бориб ишлаган ишчилар ройхати рахбариятга берилганини айтди ва оз вақдан кегин жавобни билиш учун сорасам менга олган ойлигимдан бошқа ойлик ёқ эканлигини айти шунга мен менга вада қилинган пулни талаб қилсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Ëрдамга бориб ишлаган ишчилар рўйхати раҳбариятга берилди» дегани ваъда бўлса, сўрасангиз бўлади. Бу гап аниқ келишув эмас, муҳокама қилинади дегани бўлса керак. Келишув бўлса, талаб қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НИКОҲДАН КЕЙИН ЎГАЙ ҚИЗ

@Savollar_kanal 13859-савол

Ассалому алайкум! 1. Фарзандим қорнимда 2 ойлигида ажрашганман. Ҳозир фарзандим туғилди 6 ойлик қиз фарзанд исмини Солиҳа қўйдим фарзандимнинг отаси бирор марта ҳабар олмади ва фарзандимни кўрмади. Ман яна фарзанд кўришни фарзандим отасиз қолишини истамайман. Агар бошқа инсонга никоҳлансам қанақа мажбуриятлари бўлади қизим ва у инсон борасида. Уша инсонга қизим номаҳрам бўладими. 2. Ўз эримни алиментга бергандим 3 миллион ойлик олардилар лекин улар сохта ҳужжат тайёрлаб 700 минг ойлик оламан дидилар фарзандимга 200 минг алимент толайдилар манга 2 ёшгача моддий ёрдам тўлашдан бош тортди бўламни ҳам алиментини бермаяпти оладиган пулини ёлғон ишлатиб кам пул тўлагани учун шарият қанақа қарайди. Фарзандимни ўзимнинг отам таминлаб, қолган бўлалардан кам қилиб ўстирмаяптилар отам шундан ҳам савоб оладиларми алҳамдулиллаҳ фарзандим жуда ҳам ризқли.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Яна бошқа инсонга турмушга чиқсангиз ва у билан эр-хотин бўлиб қўшилсангиз, қизингиз ўша кишига маҳрам бўлиб қолади. Кейинги эрингиз ўзи хоҳлаб қизингизга нафақа қилса, савоб олади. Лекин бу унинг масъулияти эмас.
2). Қизингизнинг нафақаси ўз отасига вожиб бўлади. Балоғат етгунча ўз отаси нафақасини қилиши керак. Агар қилмаса гуноҳкор бўлади. Отангиз ҳам албатта савоб оладилар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАШАХХУДДАН КЕЙИН САЛЛОЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ ДЕЙИШ

@Savollar_kanal 13857-савол

Ассалому алайкум! Бир дўстим ташаххуддни охирида "Ашҳаду ал лаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ." дегандан сўнг саллоллоху алайхи васаллам дейиш керак деди. Шу гапи тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ташаҳҳуддан кейин сиз айтган шаклда саловот айтиш ҳадисларда келмаган. Ҳадисларда намознинг охирги ўтиришидаги ташаҳҳуддан кейин «ас-Солатул Иброҳимийя» номли саловот айтилади. 
عَنِ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي الصَّلاَةِ اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وآلِ إِبْرَاهِيمَ وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ والشَّافِعِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ 
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда: «Аллоҳумма солли ала Муҳаммадив ва ала Али Муҳаммад. Кама соллайта ала Иброҳийма ва Али Иброҳийм. Ва барик ала Муҳаммадив ва Али Муҳаммад. Кама барокта ала Иброҳийма ва Али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид», дер эдилар».Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилган. Лафз ўша кишиники.Шарҳ: Шофеъий мазҳабига кўра, ташаҳҳуддан кейин саловат айтиш вожиб, бошқалар суннат, дейишган.Саловотнинг сийғаси ҳам турли ҳадисларда турлича келган, ана ўшалардан бири айтса бўлади.«Аллоҳумма солли ала Муҳаммад». «Эй, бор Худоё, Муҳаммад алайҳиссаломга Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин».«Ва ала Али Муҳаммад». «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни оила аъзоларига ҳам».«Кама соллайта ала Иброҳийма ва Али Иброҳийм». «Худди Иброҳимга ва Иброҳим аҳли байтларига ўз раҳматингни нозил қилганингдек».«Ва барик ала Муҳаммадив ва Али Муҳаммад». «Муҳаммадга ва Муҳаммад аҳли байтларига ўз баракангни нозил қил».«Кама барокта ала Иброҳийма ва Али Иброҳийм». «Худди Иброҳим ва Иброҳим аҳли байтларига ўз баракангни нозил қилганингдек».«Иннака ҳамийдум мажидун». «Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган, улуғланган зотсан». («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

"МУКОШАФАТУЛ ҚУЛУБ" КИТОБИДА ТУШУНМАГАН НАРСА

@Savollar_kanal 13855-савол

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар. Имом Газзолийнинг "Мукошафатул кулуб" асарида "амаллар, тарози ва азоб" мавзусида "Агар:"Канийди, борадиган йулимни, охир окибатда нима килишимни ва азалда мен хакимда чикарилган хукмни билолсайдим!"десанг, сенинг учун ба,зи мезонлар бордир. Уларни назарда тутиб, тушадиган ахволингни билиб олишинг мумкин: "Ахволингга ва амалларингга карайсан. Чунки хар ким пешонасига битилганини килади. Агар сенга хайирли йулда булиш насиб этса, омадинг келгани. Жаханнам оташидан узоксан. Йук, агар яхши ишга ташаббус курсатган вактингда каршингдан мукаррар тусик чикса ва у яхши амални килишингга йул бермаса ва яна сен гунох килишни хохламаган холингда, сени ма,сият килишга етакловчи, бунга мажбур этувчи сабаблар юз берса, билки, сенинг устингда хукм чикарилган, чунки бу ахвол натижа кандай булишини курсатиб туради". Шу охирги жумла мени жудаям куркитди, мен шуларданмасманми деб, чунки ба,зида ният килган савобли амалларни килолмай коламан. Уларни купчилиги эхсон килиш билан боглик булади, уни килишга ба,зида кулимда пулим йук булиб колади еки турмуш уртогим ма,кул курмаган буладида килолмай коламан. Авваллари ният учунам савоб буладику дердим буни укиб нима деб тушунишни билмай колдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввал ниятим учун савоб бўлади-ку деганингиз тўғри. Бу гап ҳам сизга ўша ишни қилиш насиб қилмаганини англатади Бу тақдир, яъни ният қилган ишингизни қила олмаслигингиз ҳақида ҳукм чиққан. Бу сиз учун синов. Бу синовнинг мукофоти синовнинг қандайлигидан келиб чиқиб берилади. Катта синовга сабр қилсангиз катта мукофотга эришасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАҲОРАТГА ОИД

@Savollar_kanal 13853-савол

Ассалому алайкум! Мен устачилик ҳунари билан шуғилланаман. Табиийки бизни ҳунарда яъни замонавий ремонт ишларида бўёқ суркаш ишлар ҳам мавжуд, бўёқ қўлга ва танамизнинг бошқа жойларига ҳам тегади, бўёқ ювса чиқмиди, развавитил билан артиб чиқарилади бунга эса бир оз вақт кетиб қолади, таҳорат олаётганда бўёқ теккан жойлар сув тегмаши эхтимол юқори деб ҳисоблиман, энди ушбу таҳорат намоз оқишга жоиз бўладими 2-си эса бўёқ теккан ҳолда намоз ўқилса бўладими

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳорат учун ювиладиган аъзолардан бўёқни кетказиш керак. Бундай ҳолда сув танага етмаганлиги учун таҳорат дуруст бўлмайди ва намоз ўқиш ҳам жоиз эмас.
2). Таҳоратли ҳолингизда теккан бўёқ билан намоз ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁУТУБЕ КАНАЛ ОЧСАМ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13851-савол

Ассалому алайкум! Мен ЁуТубе канал очмоқчи эдим яни игравой канал ҳар хил ойинларди ойнаб видео килиб ЁуТубега жойлаб ишимни юритмоқчидим кейинчлалик ЁуТубетан пул ишлаб колимдан келганча муҳтож ойлаларга ёрдам бермикчи эдим шундай килсам бўладими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз фойдали иш билан шуғулланинг. Муҳтожларга ёрдам қилиш учун ўйин ўйнаб, ютубга қўйиб пул ишлашдан кўра ўзингизнинг ҳам бошқаларнинг ҳам вақтини исроф қилмайдиган, фойдали иш билан шуғулланиб пул топишга ҳаракат қилинг. Бундай бошқа жуда қилган ҳам кўрган ҳам фойда оладиган кўп ишлар бор. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХУСУСИЙ КЛИНИКАДА ИШЛАШ

@Savollar_kanal 13849-савол

Ассалому алайкум! Мен хусусий клиникада ишлайман. Врачга келадиган беморларни кўп холларда ўз сохасидан бошка сохаларга алоқадор касалликлари ёки текширувлари чиқади. Шу холларда агар ўша касаллик ёки текширувларни ўзимиз қандай ўтказилишини аниқ билсак, беморни ортиқча харажатга қўймасдан ўтказсак бўладими. Чунки беморлар шундоғам текширувдан ташқари дориларга хам пул сарфлашади. Биз шу холларда бошқа врачларни хаққини еган бўлмаймизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар аниқ билсангиз ўтказсангиз бўлади. Лекин билмаган ҳолингизда албатта мутахассисга рўпара қилишингиз керак. Бошқа врачларнинг ҳақини еган бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДАНГАСАЛИК ВА БОҚИМАНДА БЎЛИБ ОЛГАНЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13847-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Ҳозирда кўп учраётган бир касалликми бу ёки билмадим дангасалик ва боқимандалик ҳақида сўрамоқчиман. Жуда кўп оилаларда бундай инсонлар кўплаб учраб туради. Ўзлари ҳеч қаерда ишламайдилар вақтларини бекорга сарфлайди футбўл ўйнаш компютер ўйинларига ва бошқа бекорчи ишлар билан машғул бўлишади. Кейин бирор иш чиқса харажатли муоммолар бўлса бошқаларга осилиб олишади ёрдам беринглар деб кўз ёш қилиб юрадиганлари ҳам бор. Баъзи инсонлар борки уларни деб оилаларда тинчлик ва хотиржамлик бузилади. Эр хотин ўртасида жанжалларга сабабчи бўлишади. Табиийки бу ҳолат ҳеч кимга ёқмайди. Бошқаларнинг тинмай меҳнат қилиб йиғганини шундай бели оғримай сарф қилиб юрадилар. Бундай ҳолатда нима қилиш керак. Ўзинг ишлаб топ меҳнат қил дейишимиз керакми ёо уларнинг ишламасликлари ҳақидаги хар хил баҳоналарни эшитиб беравериш керакми қариндош экан деб. Пайғамбаримиз Саллоллоҳу алайҳи васалламдан шунақа инсонлар ҳақида бирор ҳадис борми. Кўпчиликни қизиқтирган савол бу.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда силаи раҳм - қариндошлик алоқалари савоб ишлардан ҳисобланади. Лекин бу бировнинг ҳисобига кун кечиришга асос бўладиган ҳолат эмас. Шариатимизда шунингдек ҳалол ўз касбидан ҳаёт кечиришга тарғиб қилинган. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: 
عن ثور عن خَالِد بن معدان عَن الْمِقْدَام قَالَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا من طعام يأكل ابن آدم احب الى الله من كسب الرجل بيَدَهِ وإِنَّ أخي دَاوُدَ كَانَ يَأْكُلُ مِنْ كَسْبِ يَدَهِ  
Саврдан, у Холид ибн Маъдондан, у Миқдомдан ривоят қилинади:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:"Одам бўласи ейдиган таомдан Аллоҳга киши қўли билан касб қиладиганидан маҳбуброғи йўқдир. Албатта, биродарим Довуд қўли билан қилган касбидан ер эди". Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИРИМ СИРИМ

@Savollar_kanal 13845-савол

Ассалому алайкум! Қабрларни, қабристонни қўл билан кўрсатиб бўлмайди деган гап ростми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗНИ ҲАҚОРАТЛАШ

@Savollar_kanal 13843-савол

Ассалому алайкум! Дадам ичиб келиб бизлардан бироз хафа бўлди. Кейин жаҳл устида намозларинга ҳам, намоз ўргатган одамингга ҳам падарига лаьнат деб юборди. Бунинг ҳукми қандай, дадам катта гуноҳ қилдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатнинг шиорларидан бирини сўкиш иймонга путур етказадиган иш ҳисобланади. Отангиз тезда тавба қилишлари керак. Бундай кейин у кишини бундай ҳолатга тушишидан эҳтиёт бўлинглар. Мутахассис шифокорларга мурожаат қилиб ишчишни ташлатишга ҳаракат қилинглар, ҳақларига дуо қилинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЛИМДАН ҚЎРҚИШ

@Savollar_kanal 13841-савол

Ассалому алайкум! Мен ора орада ўлим хақида ўйлаб қоламан ва қўрқаман амалларим жаннатни берармикин диб, бугун туш кўрибман тушимда мен дўзахка кирётганмишман қўрқиб кетдим бир тушку диб қўйдим. Уйғониб лекин ёдимга тушиб кетябди шу туш. Хар куни тинмай зикрлар айтаман. Ўлим хақида ўйласам қўрқаман хали таёрмасманми диб. Маслахат беринг нима қилай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадиси шарифда туш кўрган киши нима қилиши ва нима дейиши ҳақида шундай дейилган:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ رُؤْيَا يُحِبُّهَا فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ اللهِ فَلْيَحْمَدِ اللهَ عَلَيْهَا وَلْيَتَحَدَّثْ بِهَا، وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ الشَّيْطَانِ فَلْيَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا وَلَا يَذْكُرْهَا لِأَحَدٍ فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон бирингиз ўзи учун яхши  туш кўрса, шубҳасиз у Аллоҳдандир. Бас, у Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни (тушни) бировларга айтсин. Қачон бошқача, ёқмайдиган туш кўрса, шубҳасиз у шайтондандир.  Бас, унинг шарридан паноҳ тиласин ва уни (тушни) зикр қилмасин. Шундоқ қилса, унга зарар келтирмайди», дедилар».Бухорий ривоят қилган.Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда тушлар икки хилга– яхши тушга ва ёқмайдиган тушга бўлиниши таъкидланмоқда.Биринчи хили–яхши туш.Туш таъбири борасидаги мусулмон билимдонларнинг фикрларига кўра, одам тушида ибодат қилаётганини кўрса, энг яхши туш кўрган бўлади. Намоз ўқиш, рўза тутиш, таҳорат қилиш ва шунга ўхшаш ибодатларни тушида кўрган одам аввало Аллоҳ таолога шукрлар айтиб, кейин уни бошқаларга, хусусан, олим кишиларга айтгани яхшидир.Шунингдек, бировнинг ўлганини кўрса, ибодатга мойиллигига ишора, маҳрамларининг никоҳини кўрса, уларга силаи раҳм қилишига ишора бўлади.Бунга ўхшаш яхши тушларни кўрган одамларга Пайғамбар алайҳиссалом қуйидаги насиҳатни қилмоқдалар:«Қачон бирингиз ўзи учун яхши  туш кўрса, шубҳасиз, у Аллоҳдандир. Бас, у Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни (тушни) бировларга айтсин».Мусулмон одам ўзига яхшилик етганда, албатта, Аллоҳ таолога ҳамд айтмоғи лозим. Жумладан, яхши туш кўрганда ҳам. Шу билан бирга, бу яхшиликни бошқаларга айтиш ҳам яхшидир.Иккинчи хили–ёқмайдиган туш.Ким тушида ўтга тушганини, баланд жойдан қулаб тушганини ёки бошими, бирор аъзосими, узилганини кўрса, ёмон туш кўрган бўлади.Бунга ўхшаш тушларни кўрган одамларга Пайғамбар алайҳиссалом қуйидаги насиҳатни қилмоқдалар:«Қачон бошқача, ёқмайдиган туш кўрса, шуб­ҳа­сиз, у шайтондандир. Бас, унинг шарридан паноҳ тиласин ва уни (тушни) зикр қилмасин. Шундоқ қилса, унга зарар келтирмайди», дедилар». Ана шундай тушни кўрган одам дарҳол Аллоҳ таолодан паноҳ тилаши ва бу тушни ҳеч кимга айтмаслиги керак бўлади. Шунда кўрган туши унга зарар ишораси бўлмайди. ("Ҳадис ва ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУХГАЛТРИЯДА ИШЛАШ

@Savollar_kanal 13839-савол

Ассалому алайкум! Мен бир корхона бухгалтери бўлиб ишлайман. Корхона эгаларининг турли давлатларда корхоналари бор. Корхона эгаси биздан бошқа давлатдаги корхонасидан фоиз хисобига қарз олишни буюрди. Таббийки, фоиз ва қарз хисобини юритиш ва тўлаш бухгалтер зиммасида. Ушбу холатда менинг бу корхонада ишлашим халолми? 2. Кредит олиб ишлаётган фирмада ишлаш халолми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бевосита фоизли қарз олиш амалиётида иштирок этишингиз жоиз эмас. 
2). Кредит олиб ишлаяпган фирманинг асосий фаолияти шариатга зид бўлмаса, ишлаш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲИЖОБ ОДОБЛАРИ

@Savollar_kanal 13837-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ қалбимга солиб ҳижоб ўрашликни ният қилдим. Турмуш ўртоғим ҳам бунга қарши эмас. Аммо қишлоқда яшайман. Уйимизда мол бор. Соғишда ва тозалаш жараёнларида кўп ҳолатларда беҳосдан кийимимга сийдик тегиб қолади. Ёки кийимларимга молнинг ҳиди ўрнашиб қолади. Шундай ҳолатда қандай йўл тутишим керак. Мен нопок бўлиб қоламанми? Таҳоратим бузиладими? Бу ҳолат ҳижоб одобларида қанчалик аҳамиятли?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мол боқиш ва соғишингизнинг ҳижобингизга зарари йўқ. Агар бегоналарнинг кўзи тушмайдиган, ҳовлида юрадиган ҳолат бўлса енгилроқ рамол ўраб олишингиз ҳам мумкин. Иложини қилиб молга қараш учун алоҳида устки кийим кийиб олинг. Шунда молнинг сийдиги ёки нажосати тегса ҳам, ечиб қўйиб пок кийимингизда намоз ўқийверасиз. Сийдик тегиши билан таҳорат бузилмайди. Баданингизга тегса ювиб ташлаб намоз ўқийверасиз. Агар намоз ўқийдиган кийимигизга тегса ва пиёланинг орқасидан катта бўлса, ювишингиз шарт бўлади. Бунда уч марта ювиб, ҳар сафар сув томмайдиган бўлгунича сиқиб ташлайсиз. Номаҳрамларнинг кўзи тушадиган бўлса, авратингизни тўсиб юришингиз керак. Ҳижоб деганда маҳсус кийим назарда тутилмайди. Авратни епиб турадиган, шаффоф бўлиб одамнинги ичи кўринмайдиган ва тор бўлиб жасади билиниб турмайдиган кийиб бўлса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал