ИРИМ СИРИМ
@Savollar_kanal 13845-савол
Ассалому алайкум! Қабрларни, қабристонни қўл билан кўрсатиб бўлмайди деган гап ростми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗНИ ҲАҚОРАТЛАШ
@Savollar_kanal 13843-савол
Ассалому алайкум! Дадам ичиб келиб бизлардан бироз хафа бўлди. Кейин жаҳл устида намозларинга ҳам, намоз ўргатган одамингга ҳам падарига лаьнат деб юборди. Бунинг ҳукми қандай, дадам катта гуноҳ қилдими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатнинг шиорларидан бирини сўкиш иймонга путур етказадиган иш ҳисобланади. Отангиз тезда тавба қилишлари керак. Бундай кейин у кишини бундай ҳолатга тушишидан эҳтиёт бўлинглар. Мутахассис шифокорларга мурожаат қилиб ишчишни ташлатишга ҳаракат қилинглар, ҳақларига дуо қилинглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎЛИМДАН ҚЎРҚИШ
@Savollar_kanal 13841-савол
Ассалому алайкум! Мен ора орада ўлим хақида ўйлаб қоламан ва қўрқаман амалларим жаннатни берармикин диб, бугун туш кўрибман тушимда мен дўзахка кирётганмишман қўрқиб кетдим бир тушку диб қўйдим. Уйғониб лекин ёдимга тушиб кетябди шу туш. Хар куни тинмай зикрлар айтаман. Ўлим хақида ўйласам қўрқаман хали таёрмасманми диб. Маслахат беринг нима қилай?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадиси шарифда туш кўрган киши нима қилиши ва нима дейиши ҳақида шундай дейилган:
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ رُؤْيَا يُحِبُّهَا فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ اللهِ فَلْيَحْمَدِ اللهَ عَلَيْهَا وَلْيَتَحَدَّثْ بِهَا، وَإِذَا رَأَى غَيْرَ ذَلِكَ مِمَّا يَكْرَهُ فَإِنَّمَا هِيَ مِنَ الشَّيْطَانِ فَلْيَسْتَعِذْ مِنْ شَرِّهَا وَلَا يَذْكُرْهَا لِأَحَدٍ فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон бирингиз ўзи учун яхши туш кўрса, шубҳасиз у Аллоҳдандир. Бас, у Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни (тушни) бировларга айтсин. Қачон бошқача, ёқмайдиган туш кўрса, шубҳасиз у шайтондандир. Бас, унинг шарридан паноҳ тиласин ва уни (тушни) зикр қилмасин. Шундоқ қилса, унга зарар келтирмайди», дедилар».Бухорий ривоят қилган.Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда тушлар икки хилга– яхши тушга ва ёқмайдиган тушга бўлиниши таъкидланмоқда.Биринчи хили–яхши туш.Туш таъбири борасидаги мусулмон билимдонларнинг фикрларига кўра, одам тушида ибодат қилаётганини кўрса, энг яхши туш кўрган бўлади. Намоз ўқиш, рўза тутиш, таҳорат қилиш ва шунга ўхшаш ибодатларни тушида кўрган одам аввало Аллоҳ таолога шукрлар айтиб, кейин уни бошқаларга, хусусан, олим кишиларга айтгани яхшидир.Шунингдек, бировнинг ўлганини кўрса, ибодатга мойиллигига ишора, маҳрамларининг никоҳини кўрса, уларга силаи раҳм қилишига ишора бўлади.Бунга ўхшаш яхши тушларни кўрган одамларга Пайғамбар алайҳиссалом қуйидаги насиҳатни қилмоқдалар:«Қачон бирингиз ўзи учун яхши туш кўрса, шубҳасиз, у Аллоҳдандир. Бас, у Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни (тушни) бировларга айтсин».Мусулмон одам ўзига яхшилик етганда, албатта, Аллоҳ таолога ҳамд айтмоғи лозим. Жумладан, яхши туш кўрганда ҳам. Шу билан бирга, бу яхшиликни бошқаларга айтиш ҳам яхшидир.Иккинчи хили–ёқмайдиган туш.Ким тушида ўтга тушганини, баланд жойдан қулаб тушганини ёки бошими, бирор аъзосими, узилганини кўрса, ёмон туш кўрган бўлади.Бунга ўхшаш тушларни кўрган одамларга Пайғамбар алайҳиссалом қуйидаги насиҳатни қилмоқдалар:«Қачон бошқача, ёқмайдиган туш кўрса, шубҳасиз, у шайтондандир. Бас, унинг шарридан паноҳ тиласин ва уни (тушни) зикр қилмасин. Шундоқ қилса, унга зарар келтирмайди», дедилар». Ана шундай тушни кўрган одам дарҳол Аллоҳ таолодан паноҳ тилаши ва бу тушни ҳеч кимга айтмаслиги керак бўлади. Шунда кўрган туши унга зарар ишораси бўлмайди. ("Ҳадис ва ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БУХГАЛТРИЯДА ИШЛАШ
@Savollar_kanal 13839-савол
Ассалому алайкум! Мен бир корхона бухгалтери бўлиб ишлайман. Корхона эгаларининг турли давлатларда корхоналари бор. Корхона эгаси биздан бошқа давлатдаги корхонасидан фоиз хисобига қарз олишни буюрди. Таббийки, фоиз ва қарз хисобини юритиш ва тўлаш бухгалтер зиммасида. Ушбу холатда менинг бу корхонада ишлашим халолми? 2. Кредит олиб ишлаётган фирмада ишлаш халолми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бевосита фоизли қарз олиш амалиётида иштирок этишингиз жоиз эмас.
2). Кредит олиб ишлаяпган фирманинг асосий фаолияти шариатга зид бўлмаса, ишлаш жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲИЖОБ ОДОБЛАРИ
@Savollar_kanal 13837-савол
Ассалому алайкум! Аллоҳ қалбимга солиб ҳижоб ўрашликни ният қилдим. Турмуш ўртоғим ҳам бунга қарши эмас. Аммо қишлоқда яшайман. Уйимизда мол бор. Соғишда ва тозалаш жараёнларида кўп ҳолатларда беҳосдан кийимимга сийдик тегиб қолади. Ёки кийимларимга молнинг ҳиди ўрнашиб қолади. Шундай ҳолатда қандай йўл тутишим керак. Мен нопок бўлиб қоламанми? Таҳоратим бузиладими? Бу ҳолат ҳижоб одобларида қанчалик аҳамиятли?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мол боқиш ва соғишингизнинг ҳижобингизга зарари йўқ. Агар бегоналарнинг кўзи тушмайдиган, ҳовлида юрадиган ҳолат бўлса енгилроқ рамол ўраб олишингиз ҳам мумкин. Иложини қилиб молга қараш учун алоҳида устки кийим кийиб олинг. Шунда молнинг сийдиги ёки нажосати тегса ҳам, ечиб қўйиб пок кийимингизда намоз ўқийверасиз. Сийдик тегиши билан таҳорат бузилмайди. Баданингизга тегса ювиб ташлаб намоз ўқийверасиз. Агар намоз ўқийдиган кийимигизга тегса ва пиёланинг орқасидан катта бўлса, ювишингиз шарт бўлади. Бунда уч марта ювиб, ҳар сафар сув томмайдиган бўлгунича сиқиб ташлайсиз. Номаҳрамларнинг кўзи тушадиган бўлса, авратингизни тўсиб юришингиз керак. Ҳижоб деганда маҳсус кийим назарда тутилмайди. Авратни епиб турадиган, шаффоф бўлиб одамнинги ичи кўринмайдиган ва тор бўлиб жасади билиниб турмайдиган кийиб бўлса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖАМОАТГА ҚӮШИЛИБ, ЛЕКИН ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛМАСДАН НАМОЗ ӮҚИШ
@Savollar_kanal 13835-савол
Ассалому алайкум. Мен баъзан масжидга борганимда масжид имоми йӯқлиги сабабли унинг ӯрнига бошқа одам имомликка ӯтади. Лекин у одамнинг тажвиди умуман йӯқ, қироатида хато кӯп. Шундай пайтларда имомга иқтидо қилмасдан, лекин жамоат билан бир сафда туриб намозни ӯқийман. Намоздаги ҳаракатларим жамоат билан бирга бӯлади, ӯқиладиган сура дуоларни ҳаммасини ӯзим эшитадиган даражада ӯқийман. Шундай ҳолатда ӯқишим тӯғрими? Нима маслаҳат бера оласизлар?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ундай қилманг. Аввало ўша имом бўлган кишига гапи ўтадиган одамни топиб, унинг ҳам шаънини эҳтиётини олиб айтиш керак. Агар шунда ҳам натижа бўлмаса, шу ишга мутасадди бўлган жойларга мурожаат қилинглар. Агар ўзингиз тажвид қоидаларини яхши ўзлаштирган бўлсангиз, айтиб ўзингиз имом бўлинг. Чунки тажвиди комил бўлган киши ҳарфларни махражидан чиқаролмадиган имомга иқтидо қилиш жоиз эмас. Сиз каби намоз ўқиш ҳам масаланинг ечими эмас. Чунки мусулмон киши нотўғри ҳолатни кўрса уни ислоҳ қилишга ҳаракат қилиши керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТ
@Savollar_kanal 13833-савол
Ассалому алайкум! Киши янги кийим олса, ўша кийимини кийиб намоз ўқиса бўладими? Ёки янги бўлса ҳам 3 марта ювиш керакми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Янги кийимда нажосат бўлмаса, ювмай ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛЛАРНИНГ ВИТР НАМОЗИНИ ЎҚИШИ
@Savollar_kanal 13831-савол
Ассалому алайкум! 1). Аёллар хам витр намозини ўқиши керакми? 2) Агар ўқиши керак бўлса кай тартибда ўқилади? "Мен хам намоз ўқийман" китобида бу хақида тўлиқ малумот берилмаган экан.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Албатта аёллар ҳам витр намозини ўқиши керак. Бу вожиб намоз ҳисобланади. "Мўминнинг мерожи" китобини ўқинг. Унда намознинг аҳком ва ўқиш тартиби имкон қадар батафсил берилган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖУМА НАМОЗ
@Savollar_kanal 13829-савол
Ассалому алайкум! ман ишлаб чикариш цехда одди ишчи бўлиб ишлайман. бизни иш хонада канвейр боп ишланади. Аваллари цехимизда намоз укш мумкн эмас бўлган экан лекн Аллохга шукр хозирда маълум бир инсонла (бошликлар) сабаб намоз укшга шароит бор. Саволим шундан иборатки бир марузада эштиб колдим мумин инсон бе сабаб 3мартагачам жума намозга узрсиз намоз колдириш жоиз эмас экан. Жума куни асосан хамма бошликлар жума намозга чкшади. Бошликларга биз хам чикамиз десак ёк дйшади иш колб кетади дб иш хонамизга масжит жуда якн ишдан кен колиб ишлаб бераман дсам хам ёк дйшади ва эшикдаги охрана ташкарига чкармайди. ман шундай холатларда кандай тутганимиз афвзал?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўша раҳбарларга тушунтириш керак. Бориш фарз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УСТОЗНИ ДУО КИЛАЙЛИК
@Savollar_kanal 13828-савол
Бир мухлис интернет кафега кириб савол-жавоб учун пул кетгазаетганини езибдилар.Шу нарса мен андиша килиб юрган бир гапни айтишимга сабаб булди.Мусулмонлар илм олиш учун интернет кафега киришга 10000 марта етадиган пулни ишлатиб дейлик Мисрдаги Ал-Азхар мадрасисига бориб илм олишади.Биз бу илмни Алхамдулиллохи касиро текинга еки озрок интернет кафега пул сарфлаб ислом оламида илми билан машхур булган катта уламодан мукаммал олмокдамиз.Кейин уша интернет кафеда исломий илм учун пул кетказзак Аллох Таолони узи зиеда килиб кайтаради.Бу нарсани бировни эмас факат узимизни фойдамизга килган буламиз.Мен бир карши таклиф килмокчиман.Шайх жаноблари мен куплаб узимни кийнаб келаетган саволларга сиздан тулик жавоблар олдим ва олиб келаяпман.Бир жавобда мени койиган хам эдингиз ва шу койишингизни тугри деб билдим ва койиганингизга хам рахмат.Бу узимни фойдам учун булди.Сизни куп дуо килиб Аллох Таолодан сизга куплаб дуневий ва ухровий яхшиликлапр сураб коламан.Мен хозир хорижда яшаяпман.Халол мехнат килиб Алхамдулиллох озрок пул ортирдим.Килган мехнатингиз учун чин кунгилдан сизга миннатдочилик учун атаган маблагим бор.Мени электрон почтам узингизга маълум.Уз манзилингизни езсангиз сизни Тошкентга йулим тушганда зиерат килмокчи эдим.Сиз бу ишларни албатта холис Аллох :жж розилиги учун килмокдасиз.Бу хаммага маълум.Шундок булса хам...Мени тугри тшуниниг сизга хурматим юкори,олдизда карздорман.Сизни узимни устозим деб биламан.Дуо килиб колгувчи шогирдингиз Санжар .
ЖАВОБ:
Ташаккур! Дуо қилиб туринг. Аллоҳ сизга ўхшаш мухлис биродарларимизни кўпайтирсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УСТОЗГА БАЪЗИ САВОЛЛАР.
@Savollar_kanal 13826-савол
Хурматли устоз,сизга баъзи саволлар билан мурожат килмокчи эдим.1.Сахих хадисларга ишонмаслик,яъни имон келтирмаслик куфр хисобланади.Заиф хадисларга ишонмасликни хукми кандай булади?2.Узбекистонлик баъзи жомий масжиди имомлари маърузасида бир хикоя келтирадилар ва бу хикояда Аллох :жж ва утмиш Пайгамбарлар алайхимуссалом томонидан гапиралади,лекин бу хикоялар хадиси кудсий хам эмас,оддий хадис хам эмас балки Пайгамбаримиз с.а.w сунг утган баъзи уломаларни гапи,дейлик Хасан Басрийники.Бу кандок хол булди?Бу нарса шу Узбекистонлик баъзи дин арбобларини янги чикаетган китобларида хам бор.Бундан таажубдаман.Бир масжиди жомийни имом -хатиби маърузасида хайвонлар худди эртакдагидек гапиради.Лекин булар оддий хикоялар,хадислар эмас.Бу нарсаларга шариатимизда фатво кандай.Еки ибрат-насихат учун буларни ишлатса буладими?3.Имоми Термизийни Шамоили Мухаммадия китобида бир ровий Пайгамбаримиз с.а.w буйларини уртача деган ,бошкаси баландга моил деган.Муборак юзларини рангини бириси ок аралаш кизил деган бошкаси бугдойранг деган.Мухри Нубувват хакида хам агар янглишмасам шунга ухшаш ихтилофлар бор.Бу ихтилофларни сабаби нимада?4.Турли хил ровийлар томонидан айтилган куйидаги хадиси шариф бор.Мазмуни шуки бир одам рамазони шариф рузасини хотини билан жимоъ килиб куйиб бузади.Буни Пайгамбаримиз с.а.wга айтади.Пайгамбаримиз с.а.w унга каффорат беришни айтадилар.У бунга кодир эмаслигини айтганда Пайгамбаримиз с.а.wга бир саватда хурмо хадия килинади ва бу хадияни Пайгамбаримиз с.а.w у одамга каффорат бериш учун берадилар.Бу хадисни узбекча таржимасида бир ровий хурмо саватда келтирилган деса бошкаси замбилда деган.Бу ихтилофни сабаби нимада?5.Мен АКШ ни бир исломий марказида хар жума номозини укийман.Бу ерда хар-хил имом-хатиблар алмашиб хутба ва намоз укишади.Улар бу ибодатларни аксар холларда бошяланг бажаришади,кийимлари замонавий,хутба вактида асога суянмайдилар,хутба бошида арабча Аллох :жж хамду сано айтадилар ва Пайгамбаримиз с.а.w га дуруду саловотлар келтирадилар.Кейин хутбани инглизча давом эттирадилар.Хутба вактида хулофои рошидинларни эсламайдилар ва баъзида хатто Куръони Каримдан бир оят хам келртирмайдилар.Бу холат кандок булди.Айтишим керакки бу исломий марказга жума вактида куп мусулмонлар егиладилар.Шу саволларимга вакт ажратиб жавоб беришингизни илтимос килмокчи эдим.Аллох :жж ажрингизни берсин.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/462
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АҲЛИ ТАРТИБ
@Savollar_kanal 13824-савол
узр шайҳ ҳазратлари бунан олдингисини ҳато ёзибман.Аллоҳга шукр сизга савол беришга қодир қилганидан.саволим шуки мен анчадан бери Намоз ўқийман Аллоҳга шукр.Лкин аҳли тартиблар ҳақида малумотим тўлиқ эмас.китобда ўқиб яҳши тушуна олмадим.қориакаларни айтишича улар 6вақтдан кўп намозни қазо қилишмаган бўлар экан.мен ёшлигимда лагерга ,паҳта теримига борганимда намоз ўқимаган бўлсаммен ҳам аҳли тартибга кираманми.2. устоз Ҳадис ва Ҳаёт -савдо китобида ижара саҳиҳлиги шартлари , муддат аниқ бўлиши шарт дейилган экан. менга катта амаким ишлатгин деб бир жой бердилар лекин мен ишлата олмадим,сўнг уни кичик амаким олиб бировга ижарага бердила ва шу ижара пулидан менга ярмини берадилар.(муддати аниқ келишилмаган ижара пулидан)бу йили узим ишлатмоқчиман дебмен кичик амакимдан энди жойни беринг десам одам ишлатяптику дедилар кйин менда савол пайдо бўлди саҳиҳ бўлмаган ижара пўлидан анчадан бери оламан(ярмини)ҳукми қандай.олган пулим ҳалолми.энди шу муддати аниқ белгиламаган жойни қандай қилиб қайтариб олиш мумкин кичик амакимдан,олайлик десам инсофдан эмас дейишлари мумкин лекин муддати келишилмаган-ку.олдиндан раҳмат
ЖАВОБ:
1). Олтитадан ортиқ намозни қазо қилган одам аҳли тартиб бўлмайди.2). Олган пулингиз иншааллоҳ, ҳалол. Амакингизга тушунтиринг. Муддатни аниқ қилсинлар. Жой сизники эканини айтсинлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЛАЪНАТЛАНГАН ДАРАХТ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13822-савол
Ассалому Алайкум шайх ҳазратлари. Сизга бир нечта саволим бор эди:1. Қуръонда лаънатланган дарахт бор экан, у қайси?2. Пайғамбаримиз ҳаётлик чоғларида иймон келтирган, лекин уларни кўриш насиб қилмаган инсонларни қандай номлашган?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар ривоят қилишларича, Қуръонда лаънатланган дарахтдан мақсад Заққум дарахтидир. Ушбу Заққум дарахти ҳақида ас-Соффат сурасида: «...ёки Заққум дарахтими? Дарҳақиқат, Биз уни золимлар учун фитна қилиб қўйдик. Албатта, у дўзах қаъридан чиқадиган дарахтдир. Унинг шингиллари худди шайтонларнинг бошларига ўхшайди. Бас, албатта, улар ундан егувчилардир ва ундан қоринларини тўлдиргувчилардир. Сўнгра, албатта, улар учун унинг устидан қайноқ сувли ичимлик бўлур», дейилган. Ушбу оятдан ҳам Заққум дарахти нима учун Қуръонда лаънатлангани аниқ кўриниб турибди.Яна Заққум дарахти ҳақида Духон сурасида қуйидагилар зикр қилинади: «Заққум дарахти гуноҳкорларнинг таомидир. У қорамой каби қоринларида қайнар. Худди қайноқ сувдек», дейилган. Бу оятлар ҳам Заққум дарахти ҳақида маълумотлар бермоқда. Ҳамда унинг нақадар ёмон нарса эканини янада ойдинлаштирмоқда.Қуръони Каримнинг Воқеъа сурасида ҳам Заққум зикр қилинган. Аллоҳ таоло ўша сурада: «Сўнгра сиз, эй адаштиргувчи ва ёлғонга чиқаргувчилар, Заққум дарахтидан егувчилардирсиз. Ундан қорнингизни тўлдиргувчидирсиз», дейди.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро ва Меърож кечасининг эртасига одамларга Заққум дарахтини ҳам кўрганларини айтиб бердилар. Мушриклар бу гапни ёлғонга чиқардилар. Абу Жаҳл бўлса: «Муҳаммад сизларни тошларни ҳам куйдириб юборадиган дўзах ўти билан қўрқитаётган эди. Энди эса, ўша олов ичида Заққум дарахти ўсади, демоқда», деди.Кейин хурмо ва қаймоқ олиб келишни буюрди. Буйруғи ижобат бўлгач эса: «Биз заққум деганда мана буни тушунамиз, бундан бошқа заққум йўқ. Келинглар, заққумга марҳамат», деб хурмо ва қаймоқни танаввул қила бошлади. Бу иши ўтакетган беодоблик ва истеҳзо эди.Шундай қилиб, Қуръонда лаънатланган Заққум дарахти ҳам одамлар учун синов бўлди. У тўғридаги хабар туфайли баъзи кишилар иймондан янада нафратланиб, узоқлашдилар. Заққум дарахти билан кофирларни қўрқитиш уларнинг янада туғёнга кетишига сабаб бўлди. Шу билан Аллоҳ таоло одамларни иҳота қилиб (ўраб) туришини яна бир бор исбот этди. У зот шунинг учун ҳам Макка мушриклари талаби ила Пайғамбарликни тасдиқловчи оят-мўъжиза туширишни истамай турган экан. Агарки мўъжизани туширган чоғида ҳам кофирлар иймонга келмас, балки янада кўпроқ ундан нафрат қилар эканлар. Заққум дарахти туфайли бир қанча одам диндан чиққанлиги ҳам шуни кўрсатади. Кофирлар ва иймони заифлар ҳар нарсани ўз тарозуси билан ўлчайдилар. Уларнинг фикрича, ўт-олов бор жойда дарахт ўсиши мумкин эмас. Нега? Чунки олов билан дарахт табиатан бир-бирига зид нарсалар эмиш. Лекин улар Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир эканини унутиб қўйишган. Зотан, ҳўл, сувли ёғочга ёниш қобилиятини берган ҳам Аллоҳнинг Ўзи. Иброҳим алайҳиссаломга оловни совуқ ва саломатлик қилиб қўйган ҳам Аллоҳнинг Ўзи. Аслида, бунга ўхшаш мисоллар жуда кўп, тафаккур қилсалар, топар эдилар. Аммо уларнинг ниятлари бузуқ, кўнгиллари пок эмас, шунинг учун мўъжизалар ҳам уларга акс таъсир қилади.2. Улар саҳоба бўла олмаган мусулмонлар ҳисобланади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАҚИНЧОҚЛАР ЗАКОТИ
@Savollar_kanal 13820-савол
Авваламбор ''Танкид келажак меваси'' мавзусида ноурин узр сурабсиз. Билакс, мен сиздан узр сураган эдим. Ушанда биродарлар билан хар-хил ном билан савол берган эдик, хали хам жавоб олмадик. Хозирги саволим ; -Аёл киши уз такинчокларидан нисобга етганда закот берадими? Бувиси совга килган тилла такинчок нисобга етса-ю , киз бола балогатга етмаган булса закоти нима булади?
ЖАВОБ:
АЁЛ КИШИНИНГ ТИЛЛО ВА КУМУШ ТАҚИНЧОҚЛАРИ ЗАКОТИ
Ушбу масалада уламолар ҳам, фиқҳий мазҳаблар ҳам икки тоифага бўлинишган. Биз мазҳабларни оламиз;1. Ҳанафий мазҳаби, аёлларнинг тақинчоқларидан Закот чиқарилади, деган.2. Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари аёлларнинг одатдаги тилло ва кумуш тақинчоқларидан Закот чиқариш фарз эмас, деганлар.Уларнинг иккаласи ҳам биз ўрганган ривоятлар ёнига яна бир қанча ривоятлар қўшадилар. Лекин, ҳар икки тарафнинг ривоятлари ўзига маъқул бўлаверади.Ҳанафийлар, биз ҳадисга суянмоқдамиз, сизлар саҳобаларнинг асарларига суянмоқдасизлар, дейишади.Жумҳур эса, сиз келтираётган ҳадислар аввало унча кучли эмас, қолаверса аёлларга тилло-кумуш тақинчоқлар ҳалол қилинишидан олдин айтилган ҳадислар, биз эса ўша дақиқ нарсаларнинг яхши билган саҳобийларнинг амалини далил қилиб келтирамиз, дейдилар.Сўнгра ақлий-мантиқий далилларга навбат келади. Ҳанафийлар, тақинчоқлар нақд пул учун кўзланган маъданлар-кумуш ва тиллодан ясалади, бу маъданлардан доимо закот чиқариб келинган ва келинмоқда, улардан тақинчоқ бўлганда ҳам закот чиқарилиши керак, дейдилар.Жумҳур эса, тақинчоқлар ясалгандан кейин улар пуллик қобилиятини йўқотади, бу нарсалар аёлларнинг шахсий ҳожатларини чиқарадиган нарсага айланган, закот эса ўсувчи ва ўсишга қобилиятли молдан, инсоннинг ҳожатидан ташқари молдан олинади, шунинг учун аёлларнинг тилло ва кумуш тақинчоқларидан Закот олинмайди, дейдилар.Эслатиб ўтишимиз керакки, бу тортишув нисоб миқдоридан ортиқ, яъни, саксон беш граммдан ортиқ бўлган тақинчоқлар ҳақида кетмоқда.Демак, Ҳанафий мазҳабига амал қилган аёллар ўзларининг тилло тақинчоқларини 85 граммдан ортиқ бўлса, кумуш тақинчоқлари 595 гараммдан ортиқ бўлса закот берадилар. закот берганда улар қийматининг икки ярим фоизини чиқарадилар.Ушбу нарсалардан закот чиқариш ҳақида кишилар ўртасида гап-сўз, савол сўроқ жуда ҳам кўп. Саволлар бир оғиз сўз билан ёки бир ёқлама жавоб беришни кўзлаб берилади. Кўриниб турибдики, масала оддий масала эмас, тафсилотлар лозим бўлган масала. Шунинг учун, уни яхшилаб ўрганиб олиб, ҳаётга татбиқ қилишимиз керак. Аёлларимиз ҳам ўзларига тегишли бўлгани учун бу масалани яхши тушуниб олишлари, қизларимизга ҳам тушунтириб қўйишимиз лозим. Шариатга мувофиқ ишда хайру барака. Савоб ва ниҳоят кўнгил тўқлиги бор.2. Мукаллаф деганда шариат ҳукмлари унга нисбатан таклиф қилинган, яъни, қилиши фарз бўлган шахс тушунилади. Бу ерда асосан балоғатга етганлик ва оқиллик кўзда тутилган. Шунинг учун, балоғатга етмаган болаларга ва мажнунларга закот фарз бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КЕРАКЛИ БУЮМЛАР СОТИБ ОЛИШ УЧУН КРЕДИТ ОЛИШ
@Savollar_kanal 13818-савол
Ассаламу алайкум! Мен анчадан бери Америка Қўшма Штатларида яшаб келаяпман. Сизга битта саволим бор эди. Бу ерлардаги банклар, инсонларга қулайлик туғдириш мақсадида кредит беришни ё'лга қўйган. Бирор қимматроқ буюмни сотиб олиш учун бунча миқдорда пул бўлмаслиги мумкин, лекин банкдан олинган кредит хисобига у буюмни бўлиб-бўлиб тўлаш имконини беради. Масалан компютер сотиб олиш учун камида 500$ миқдордаги пул керак. Лекин кредит олса буни 1 йил давомида тўлаб борса бўлади. Шу масала юзасидан сизга саволим қуйидагича. Банкдан керакли буюмлар сотиб олиш учун кредит олса бўладими?Бир араб давлатилик биродардан сўрасак, ман сўраганман, шайхимиза рухсат берганла деган эди. Сиз нима дейсиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аввал билмаганингиз учун узрли ҳисобланасиз. Тезда қолган қарзни тўлаб юборинг. Агар тўлаб қўйган бўлсангиз, тавба қилиб, иккинчи бу ишни қилмасликка азму қарор қилинг. Кўнгил тўлиши учун фақирларга садақа қилиш ўзингизнинг ишингиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
САФАРДАГИ КИШИНИНГ ТАЛОҚ МАСАЛАСИ
@Savollar_kanal 13844-савол
Шайҳ ҳазратлари, саволим заиф булса узр. Мен энг ками билан 4 ой купи билан 7-8 ой уйдан ҳизмат сафари билан узоқда буламан. вақт утиши мобайнида талоқ тушиши мумкинми? тушса никоҳни янгилаш керакми? яна шундай ҳолат булди-ки телефон орқали қаттиқ тортишиб қолиб талоқнинг бошқа шаклдаги куринишини, я'ни "кет юқол" деб юбордим, бундай ҳолатда масофадан туриб қайта никоҳни қандай қилса булади?
ЖАВОБ:
Вақт ўтиши билан талоқ тушмайди. Мазкур гапни талоқ ниятида айтсагина талоқ тушади. Бўлмаса, йўқ. Агар талоқ тушса, аёлимни ўзига қайтариб олдим дейиш билан кифоя қилади ва буни аёлнинг ўзига билдириш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТ
@Savollar_kanal 13842-савол
Таҳорат амалларини 3 мартадан ошириш мумкин эмас. Лекин 3 марта ювилса ҳам сув ҳаммаёққа тегмаганлиги ҳақида шубҳа қилиб қолса нима қилиш керак?
ЖАВОБ:
Албатта, сув тегизиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖАННАТДАГИ ҲАЁТ БУ ҲАЁТГА ЎХШАЙДИМИ?
@Savollar_kanal 13840-савол
Ассалому алайкум! Ҳазрат мени саволим шундай эди. жаннатда ҳам кўпайиш борми (фарзанд кўриш) шу ҳақида батафсилроқ маълумот беринг, у ердаги кўпайиш бу дунёдаги билан бир хилми? Аллоҳ таоло гуноҳларимизни мағфират қилсин, Ўзи ҳидоятдан адаштирмасин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Жаннатда бу дунёдагига ўхшаш кўпайиш йўқ.Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Мўмин жаннатда қачон бола истаса, унинг ҳомласи ҳам, туғилиши ҳам, ёши ҳам бир соатда у истаганича бўлади», дедилар».Термизий ривоят қилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭРОН ДУМБАСИ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13838-савол
Ассалому алайкум ҳурматли устоз! Мени дадам совдагарлик билан шуғулланадилар. 10 йилдан бери Эрон ислом республикасидан қўй думбасини олиб келиб сотадилар. Эрон давлати мусулонлари асосан шийъа мазҳабида бўлгани учун бу савдони йўлга қўйишдан олдин у эрдаги ҳайвон сўйиш шаҳобчаларига бориб, ҳайвонни қай тарзда сўйилишини текширган эканлар. Ҳаттоки қўй сўювчи қассоблардан бирини чақириб “Бисмиллаҳ” айтиб сўйиладими деб сўраган эканлар ва у ҳа деб жавоб берган экан. Шунга ҳам қаноат қилмай имоми Аъзам мазҳабидагиларни масжидига бориб, масжд имомидан - Мен совдагарман, мана шу қўй думбасини ўз юртимда сотмоқчиман, бизи мазҳабиммизга тўғри келадими? - деб сўраганларида у имом тўғри келади, жоиз деган экан. Шундан кейин бу савдони йўлга қўйган эдилар. Бироқ яқинда юртимизда кўзга кўринган аҳли илмлардан бирлари - Эронликлар қўй думбасини ҳаром деб истемол қилмайди, биз нимага уни ейишимиз керак дебдилар. Буни эшитган кўпчиликдан ҳар ҳил саволлар тушяпти. Нима дейишга ҳам ҳайрон бўлиб қолдик. Сабаби юртимизда ишлаб чиқарилаётган, ҳалол деб келинаётган калбаса маҳсулотларига асосан эрон думбасини солинади. Ваҳолани дадам Эронликларни қўй думбасини ҳаром дейиши тўғрисида ҳеч гап эшитмаган эканлар. Фақат от гўштини макруҳ деб эмаслигини эшитган эканлар. Сиздан илтимос шу муаммога ечим топиб берсангиз. Агар шийъа мазҳабидагиларни сўйган қўйини думбасини бизи мазҳабга тўғри келмайдиган томони бўлса, бу савдони тўхтатишлари керак. Жавобингиз ушун олдиндан ташаккур.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Думба ёғи ҳаром деган гапнинг асоси йўқ. Баъзи ерларда, мисол учун ўзимизнинг Хоразмда, араб юртларида думба ейишга одатланмаганлар, холос. Агар мобода бошқа биров ҳаром деган тақдирда ҳам, Аллоҳ ҳалол қилган нарса бизга ҳаром бўлиб қолмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФИТНА ҚЎЗҒАШИ МУМКИН БЎЛГАН ҲАДИСЛАР БОРМИ?
@Savollar_kanal 13836-савол
Ассалому алайкум муҳтарам шайх ҳазратлари. Анчагина илмли бир дўстим шу гапни айтдики, тобеинлардан бирлари фарзандларига бир қанча ҳадисни ёд олдириб "Ҳушёр бўл, бу айтган ҳадисларимга ҳеч ким амал қилмасин, бу хадислардан инсонлар фитна қўзгаши мумкин" деган эканлар. Шу ҳақида билишни истардим. Аллоҳ сизни икки дунё саодатига мушарраф қилсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу гапдан бехабарман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖАМОАТ
@Savollar_kanal 13834-савол
УстозЖамоат билан номоз оқилвотган эди, бир одам келиб жамоат номозини яримидан имомга иҳтидо қилди, жамоат номозни тугатгач яримидан келган одам туриб номозида давом этти, шу одамга бошқа бир одам келиб иҳтидо қиса боладими?Оллоҳ Саломат қисин
ЖАВОБ:
Бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТОЗАЛИК
@Savollar_kanal 13832-савол
Устоз илм-техналогия ва медицина ривожланган сари янги ихтиро ва изланишларга дуч келаяпмиз. Шариатда инсон баданида 40 кунгача тозаланиши лозим бўлган туклар(аврат жойдаги ва қўлтиқ таги) бордир. Билишимча "Тоуч ме" даган крем бормуш бу кремни 9 мартта суриб тозаласангиз тукларни илдизини қуритиб умуман чиқмайдиган қилар эмиш. Шу кремни ишлатсе бўладими?
ЖАВОБ:
Бунда Аллоҳ яратган нарсани ўзгартиш хавфи бор. Шунинг учун эҳтиёт бўлган афзал.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АВРАТНИ БЕРКИТИШ
@Savollar_kanal 13830-савол
Ассаламу алйкум Соғлик учун футбол ўйнаб турамиз, «шортикда». Авратини бегоналардан беркитмаган одамнинг гувоҳлиги ҳам ўтмас экан. Тиззамизга ёпишиб турадиган «лосина» кийиб олсак, авратимиз беркиладими ёки ёпишиб турган кийим ёлонғоч ҳукмидами?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аврат жой биниб турмагани яхши. Тиззанинг ўзи билинса жоиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#янгилик
«Иймон» китоби қайта нашр қилинди
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.
Ушбу китоб шайх ҳазратларини китобларини ўқиш тартиб бўйича биринчи ўқилиши керак бўлган асар эканлиги, ҳар бир мўмин киши иймоннинг асл негизини тўлиқ тушуниши кераклиги инобатга олинса «Иймон» китобининг қадри ва долзарблиги ошади.
Китобда «Ислом»нинг маъноси нима?», «Аллоҳга ишониш — инсонга хос», «Иймон ва илмий далиллар», «Аллоҳ таолонинг каломи (сўзлашуви)», «Қадар» ва бошқа керакли маълумотлар келтирилган.
Марҳамат, «Иймон» китобини харид қилинг! 😊
👉 Нархи: 42 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
ВАЛИЙ КИМ БЎЛАДИ
@Savollar_kanal 13827-савол
Ассалому алайкум! Бир қизга уйланмоқчиман у қизни онаси отасидан ажрашган ва онаси билан бир ўзи яшайди ва уни балоғатга етган укаси бор. У қизнинг валийси ким бўлади унинг отасими ёки укаси. Валийсиз никоҳ қилишнинг ҳукми нима?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳаби уламолари бошқа мазҳаблардан фарқли ўлароқ, «Никоҳнинг тўғри бўлиши учун валий бўлиши шарт эмас», дейдилар. Валийнинг шартлиги ҳақидаги ҳадисни эса «Бу гап комил никоҳ ҳақида. Яъни валий бўлмаса, комил никоҳ бўлмайди, деганидир», дейишади.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «لَا نِكَاحَ إِلَّا بِوَلِيٍّ وَشَاهِدَيْ عَدْلٍ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Валийсиз ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқдир», дедилар».Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.Валий Ҳанафий мазҳабида никоҳнинг шарт ва рукнларидан бири бўлмаса ҳам, бошқа мазҳаблар уни никоҳнинг рукнларидан бири деганлар.Одатда, ота ёки унинг ўрнига қолган шахс валий бўлади. Валийлар тартиби – ота йўқ бўлса, бобо, туғишган ака-ука, ота бир ака-ука, она бир ака-ука, амаки бўлиб кетаверади.Ҳанафий мазҳабига кўра, одам танлашни билмайдиган, алданиб қоладиган киши ҳам валий бўлмайди.Валий никоҳда ўзининг ўрнига вакил тайин қилиши жоиздир. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОҚПАДАР БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13825-савол
Ассалому алайкум! Отам ичиб келган пайтларда баъзан уларга овқатларига қўшиб оз миқдорда ухлатадиган дори берар эдик. Шунда мен отамга оқпадар бўлган бўламанми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Оқпадар бўлмайсиз. Аммо кўп истеъмол қилса саломатликка зарар бўлишини ҳисобини олинглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КЕЙИНГИ ИШ
@Savollar_kanal 13823-савол
Ассалому алайкум! Дейлик бир одам динимизда сотиш ва сотиши мумкун бўлмаган ноозиқ нарсаларни сотар эди бу ишини ташлаб бошқа ҳалол иш бошласа бўладими? Яъни эски ишларини пулини ёки фоизга қараладими 60%ҳалол 40%ҳаром бўлса бўлади деган
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Янги ишини ҳалол пулдан бошласин. Ҳаром пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юбориш. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХОМИЛАНИ ОЛДИРИШ ХАҚИДА
@Savollar_kanal 13821-савол
Ассалому алайкум! Мен хар доим хомиладор бўлиб қолишдан сақлагин деб дуо қилардим. Лекн барибир хомиладор бўлдим. Хозир тахминан 1ойлик. Хар сафар қийин ўтади токсикоз холсизланиш ва тушкун кайфият. Асабий бўлиб қоламан. Овқат қилолмай қолардим Бу 3-4 ой давом этади. 3та болам бор алхамдулиллах. Турмуш ўртоғим олдириб ташла деяптилар ёқмаяпти холатимни ўзгаргани. Онам хам кқаршилар моддий ахволларинг яхшимас деб хавотирдалар. Истихора ўқидим 7 мартта, лекин иккиланишим ўтиб кетмаяпти. Нима маслахат берасизлар. Хозир холатим унчалик ёмонмас.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳомилани олдиришга сабаб бўлмайди. Аллоҳдан қўрқинглар, Биз ҳеч қачон олдир демаймиз. Аллоҳ бандасига жуда кўп баракалар беради, лекин бандаси бундан юз ўгиради. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КРИДИТ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ
@Savollar_kanal 13819-савол
Ассалому алайкум! Мен мактабда дарс бераман фоизга олди берди қилиш харом эканлигини биламан лекин мен ойлигимни йиғиб бирор нарса( телефон, компютер, битовой техника) олаолмаябман кридитга олсам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз саволингизда "фоизга олди берди қилиш харом эканлигини биламан" дегансиз. Бу дегани сизга қарз бериб туриб уни қайтариш вақтида устама билан қайтариб олса судхўрлик бўлиб ҳаром. Аммо халқ орасида кредит номи билан танилган савдо - шариатда насия савдоси дейилади: мол эгаси ўз мулкидаги молини мижозга бўлиб бўлиб тўлашга ёки насия савдога сотиши жоиз. Шарти: Мижоз тўловда кеч қолса жарима (пеня) белгиламаслиги лозим. Бу каби савдо билан шуғилланувчи дўконлар жуда кўпайди, асосий шарт: ўзини мулкида бўлган нарсани сотишига ва пеня белгиламаслигига эътибор бериш лозим. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НИФОС ПАЙТИДА ЖИНСИЙ АЛОҚА
@Savollar_kanal 13817-савол
Ассалому алайкум! Аёл киши фарзанд кўрганидан кейин нифос вақти тугамай яни 40 кун бўлмасидан эри билан жинсий яқинлик қилса хукми қандай бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳоизага яқинлик қилиш ҳаром саналади.
فَإِنْ جَامَعَهَا وَهُوَ عَالِمٌ بِالتَّحْرِيمِ فَلَيْسَ عَلَيْهِ إلَّا التَّوْبَةُ وَالِاسْتِغْفَارُ وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَتَصَدَّقَ بِدِينَارٍ أَوْ نِصْفِ دِينَارٍ
Агар эр ҳаром бўлишини билиб турган ҳолида ҳоиза аёлга яқинлик қилиб қўйса, зиммасига тавба ва истиғфор вожиб бўлади.Ҳамда бир дийнор (4.25 гр тилло) ёки ярим дийнор (2.12.5 гр тилло) садақа қилиб юбориши мустаҳаб саналади. (Фатавои Ҳиндия).
ثُمَّ قِيلَ إنْ كَانَ الْوَطْءُ فِي أَوَّلِ الْحَيْضِ فَبِدِينَارٍ أَوْ آخِرِهِ فَبِنِصْفِهِ ، وَقِيلَ بِدِينَارٍ لَوْ الدَّمُ أَسْوَدَ وَبِنِصْفِهِ لَوْ أَصْفَرَ
Сўнгра айтилдики: агар яқинлик ҳайз аввалида содир бўлган бўлса, бир дийнор, ёки охирида бўлса, ярим дийнор садақа қилинади. Яна айтилдики: агар қон қора бўлса, бир дийнор, сарғиш бўлса, ярим дийнор. (Роддул Муҳтор). Ҳайз, нифос ҳолатда яқинлик қилиш ҳаромдир. Уни жоиз, ҳалол деб билишлик куфр саналади. Лекин ҳаромлигини била туриб, яқинлик қилишга рози бўлса, қаттиқ гуноҳга йўл қўйган бўлади.
وَطْؤُهَا يَكْفُرُ مُسْتَحِلُّهُ ... وَكَذَا مُسْتَحِلُّ وَطْءِ الدُّبُرِ عِنْدَ الْجُمْهُورِ
Ҳоиза аёлга яқинлик қилишни ҳалол, деб билувчи киши кофир бўлади... шунингдек, жумҳур уламоларнинг наздида аёлнинг орқасига яқинлик қилишни ҳалол, деб билувчи ҳам кофир бўлади. (Роддул Муҳтор)Савол: Бир аёл қуёш чиққандан кейин пок бўлиб, нешин вақти киргунча вақт ўтса, ғусл қилмасдан аввал эри билан яқинлик қилса жоиз бўладими?Жавоб: Пешин вақти киргунча ҳам, пешин вақтидан то аср вақти киргунча ҳам ҳалол бўлмайди. аср вақти киргач ҳалол бўлади. Агар ғусл қилмасдан, аср вақти киргунича яқинлик қилиб қўйса ҳайз ҳолатда яқинлик қилган бўлади.
وَإِذَا انْقَطَعَ دَمُ الْحَيْضِ لِأَقَلَّ مِنْ عَشَرَةِ أَيَّامٍ لَمْ يَجُزْ وَطْؤُهَا حَتَّى تَغْتَسِلَ أَوْ يَمْضِيَ عَلَيْهَا آخِرُ وَقْتِ الصَّلَاةِ الَّذِي يَسَعُ الِاغْتِسَالَ وَالتَّحْرِيمَةَ ؛ لِأَنَّ الصَّلَاةَ إنَّمَا تَجِبُ عَلَيْهَا إذَا وَجَدَتْ مِنْ آخِرِ الْوَقْتِ هَذَا الْقَدْرَ
Агар ўн кундан озида ҳайз қони тўхтаса, ғусл қилмагунича ёки бир намознинг охирги вақтидан ғусл, таҳрима сиғадиган вақт ўтмагунича эрига яқинлик қилиш ҳалол бўлмайди. намоз вақтининг охирида ғусл, таҳрима сиғадиган вақт бўлиши белгиланди, чунки намоз вақтининг охиридан шу миқдор топилсагина намоз зиммасига вожиб бўлади. Агар намоз вақтининг охиридан ғусл,кийиниш ва такбир айтиш миқдорича вақтдан озроқ вақт қолганда ҳайздан пок бўлса, ўша вақтнинг намози зиммасига вожиб бўлмайди. (Фатавои Ҳиндия).Яна бир нарсага эътибор беришингизни истаймиз, нифос ҳар бир аёлда ҳар хил кун давом этади, энг кўпи 40 кун камини чегараси йўқ, яъни қон келиши тўхтаса 40 кун бўлмаган бўлса ҳам аёл покланган ҳисобланади ғусл қилганидан сўнг яқинлик қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш