savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ИЧИБ КЕЛИБ ТЎШАККА ЧАҚИРСА РАД ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13807-савол

Ассалому алайкум! Хўжейиним намоз ўқимедилар азонгача сархуш ишлар билан банд бўладилар манга тегенсалар ман у кишига иймонсиз Аллоҳни танимегон эр керебас манга диб ўзимдан итараман ман Аллоҳга шукур 5махал намоз ўқийман манга бунақа яшашимиз ёқмаяпти ўзимга яқинлаштирмиман вақти кеса 2-3 ой бирга ётмемиз. Мани шу қиптурган ишим гунохми? Шу нарса ман қийнаяпти намоз ўқиган инсонга намоз ўқимегон инсон ёқмедикан, хар куни насихат қиламан намоз ўқин зикр қилин ёшиз бир жойга боряпти диб

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри иш қилаяпсиз. Сиз ҳадисларда эри тўшакка чақирганида унамаган аёлларнинг ҳукмида бўлиб қоласиз. Агар сиз унамаганингиздан эрингиз кўчага чиқиб зино қилса гуноҳига сиз сабаб бўлиб тенма тенг гуноҳкор бўласиз. 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلَى فِرَاشِهِ فَأَبَتْ أَنْ تَجِيءَ لَعَنَتْهَا الْمَلَائِكَةُ حَتَّى تُصْبِحَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон эр ўз хотинини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, фаришталар тонг отгунча уни лаънатлаб чиқурлар», дедилар».Учовлари ривоят қилганлар. Намозга эрингизга таъсир қиладиган услубда чорланг, мен ўқийман сиз ўқимайсиз десангиз ўқигиси келиб турган эр ҳам ўқимай қолади. Сизни ўқишингиз ҳам Аллоҳ тарафидан берилган неъмат шуни шукрини қилган ҳолда эрни ўзингиздан устун билиб дуоларда қалбини очишини сўраб намоз ўқишига чиройли шароит қилиб ширин сўз билан тарғиб қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲИЖОБДАН ЧИҚИШ

@Savollar_kanal 13805-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 19да. Яқинда хижобга кирдим. Отам хижобга киришимга рози бўлганди. Энди ярашмаскан ечасан деяпти. Онам ва бошқа хамма қариндошлар қўшнилар мендан норози. Уларни рози қиламан деб хижобимни ечсам гунох бўладими. Мен гунох десам онам гунохмас кейинроқ кираверасан хижобга деяптилар. Нима қилай маслахатиларга мухтожман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Авратларингизни ёпишингиз фарз. Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Аллоҳ ота-онангизни ёки қариндошларингиз ғазабидан қутқара олади, аммо улар Аллоҳнинг ғазабидан қутқара олишолмайди. Сиз Аллоҳга итоат қилинг. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИН НЕДИР

@Savollar_kanal 13804-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари 1. Росулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларга “Дин недир “ деб савол бериб , саҳобарнинг “Дин ки м учун насиҳатдир” деган саволига берган жавоблари ҳақидаги ҳадисни тушунтириб берсангиз. 2. Яхши ва ёмон хулқлар тўғрисида умумий маълумот берсангиз ва сайт аъзоларига яхши ва ёмон хулқлар турлари ҳақида дарс ташкил этсангизлар менимча яхши бўларди. Ҳурматли устоз ушбу хулқлар ҳақида имкони бўлса бир китоб ёзсангиз, чунки ҳозирда бундай ишончли китобни топиш бизлар учун мушкул. 3. Ёнидаги одам адашиб намозда ракаатларни зиёда ёки кам ўқиса бу хатони унга айтиш керакм ёки айтмаса ҳам бўлаверадими? Шеригим 2 ракаат суннат намозини 3 ракаат қилиб ўқиди, унга буни айтдим ва қайта ўқиш керак дедим. Бу ишим тўғрими? 4. Аср ва шом орасида , шом ва хуфтон орасида ухлашга исломда қандай фатво бор? Илтимос шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. 5. Намоз ўқиладиган жойда одам, ҳайвонларнинг расми бўлиши намозга зарар бермайдими? Сабаби бир китобда намозхоннинг тўртала тарафида ҳам ўшандай суратлар бўлмаслиги кераклиги таъкитланган экан.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/450


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАФАҚА

@Savollar_kanal 13802-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари , сиз ёзган китоблар бизни мамнун этади , яқинда “Васатия-ҳаёт йўли “ китобингизни ўқиб озми –кўпми хатоларимизни тушундик бу ёзган ва ёзаётган китобларингиз учун сизга ташаккур. Аллоҳ умрингизни зиёда қилиб ,Ўз илмидан сиз сабаб бизларни кўпроқ бахраманд қилсин !Шайх хазратлари сизга ўзимда пайдо бўлган бир неча саволларни бермоқчиман.Жавоблар учун олдиндан сизга раҳмат. 1.Намозда “Аллоҳу Акбар “ дан сўнг қўлни кийим устидан боғлаб ҳам намоз ўқишлик мумкинми? 2.Талаба ўқишда ўқиш давомида агар ота ҳаёт ,соғлиғи жойида бўлса талабага оила нафақаси вожиб бўладими? 3.Аллоҳнинг исми ва сифатлари ҳақида батафсил маълумот берсангиз.Жалла ва Жаллолуҳуни қандай тушуниш керак? Уларни айтиб юришнинг фазилати қандай? Баъзи исмлари билан баъзи бандаларини атаса бўладими, бўлса улар қайсилар? 4. Пора ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. 5.Муҳаммад (с.а.в.) исмлари ҳақида маълумот барсангиз. Уларни қўйишнинг фазилати қандай?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/449


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАТВО

@Savollar_kanal 13800-савол

Асалому алайкум биз бир гурух сизнинг мухлисларингиз Тожикистонниг Турсунзода шахридан сизнинг мавзуларингизни укиймиз ва амру маъруфларингизни эшитамиз Оллохдан сизга саломатли тилаб бизни саволимизга жавоб беришингизни илтимос килиб сураймизНаскига махс тортиш тугрисида бизга ботавсил сахих хадислар билат тушунча берсангиз.Оллохдан сизга соглик панох тилаймиз сволимизни жавобини кутамиз?бу савол бир махала масчиди номоз хонлари саволи .

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ал-Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва икки жавробларига ҳамда ковушларига масҳ тортдилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги «жавроб» нима эканлигини уламоларимиз узоқ таҳлил ва баён қилганлар. «Жавроб» сўзи асли «кавроб» бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан. «Қомусул Муҳийт» ва «Лисонул Араб» номли энг мўътамад луғат китобларда айтилишича, «жавроб» кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламолардан Тийбий ва Шавконийлар ҳам тасдиқлашган. Шавконий: «Махси юмшоқ ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, «жавроб» эса чориқдан ҳам катта бўлади», деганлар.Ибн Арабий, ал-Айний ва бошқа уламолар «жавроб» жундан тўқилган бўлиб, ўта совуқ ўлка одамлари кияди», деганлар. У руслардаги «пийма» номли оёқ кийимига ўхшаш нарсадир.«Жавроб» ҳақида уламоларнинг гаплари турлича бўлиши, ул оёқ кийимининг ҳар юртда ҳар хил бўлишидандир. Бунга «дўппи» деб аталган бош кийим турли юртларда турлича бўлиши мисол бўла олади.Абдурраззоқ ривоят қилишларича, Абу Масъуд ал-Ансорий жавроби ва ковушига масҳ тортар экан. Нима бўлганда ҳам, ҳамма масҳ муддатида юриб туришга, сув, лой каби турли нарсаларни оёққа ўтмаслигига молик бўлиши кераклигига иттифоқ қилган.Ҳозирги пайтда баъзи араб юртларида юпқа латтадан бўлган замонавий пайпоқлар «жавроб» дейилади. Баъзи бир одамлар ана шу «жавроб» ҳадисда зикр қилинган «жавроб» деб, унга ҳам масҳ тортса бўлади, деб фатво бермоқдалар. Бу мутлақо нотўғридир. Ким бу гапни эшитса, асло қабул қилмаслиги керак. Агар олдин билмай қабул қилса, энди ундан қайтиб, пайпоққа масҳ тортмаслиги керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙН ОҒА МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13798-савол

Ассалому алайкум, Ҳурматли шайх жаноблари! Агарда шароит тақозоси билан бир аёл ўз овсини ва унинг эри (қайни укаси билан) сафарга борса (умра ёки ҳаж) қайниси маҳрам бўла оладими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қайн оға ва ука маҳрам бўла олмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШУ КУНЛАР БАЁНИ

@Savollar_kanal 13796-савол

Мусулмон киши ёмон ишни кўрганида аввало қўли, бўлмаса тили, бунинг хам иложи бўлмаса дили билан қаршилик кўрсатиши, охиргиси иймон сустлиги аломати эканлиги хақида келган хадис кўпчиликка маълум. Шу кунларда атрофимизда хар куни кўзимиз тушадиган вокеъаларни мулохаза қилиб кўрайлик, савоб амал қилаётган кишини кўриш махол бўлиб қолган, бироқ гунох ишлар, фосиқликлар оддий холатга айланган: ёлғончининг иши беш, кўчада бемалол ароқ ичишмоқда, аёл киши деярли ялонғоч, пора олиш ва бериш биз учун "урф"... санасанг саноғига етмайсан. Бирор кимсанинг хали бу нарсага қарши хатто гапирганига (шу ишни қилаётган кишига "адресли" қилиб) гувох бўлмаганман, ўзим хам шу тоифаданман, бизга нима бўлган, нега иймонимиз суст? Шайх хазратлари, шу нарсалар учун Аллоҳнинг олдида охиратда жавоб берамизми ёки бу нарсаларда бизнинг айбимиз йўқми (ёки қисман йўқми)?

ЖАВОБ:

Ўзингиз айтган ҳадиси шарифга амал қилиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУНЁВИЙ МАҚСАДДА

@Savollar_kanal 13794-савол

Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва боракатух. Менинг саволим: Мен диний илмимни динимни ўрганиш учун илм олдим. Лекин уни дунёвий мақсадларда ўргатсам жоизми? Мисол учун араб тилини ўргатиб пул олсам. Рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЖДАИ САВҲ ОЛДИДАН ИККИ ЕЛКАГА САЛОМ БЕРИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13792-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари! Саволим саждаи савҳ ҳақида. Агар саждаи савҳ қилинмоқчи бўлса жамоат намозида фақат 1 томонга якка ўқилаётган намозда 2та томонга салом бериб сўнгра сажда қилинадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар намозхон рукнни олдинга ёки орқага сурса ёхуд такрор қилса ё вожибни ўзгартирса ёки унутиб тарк қилса, бир саломдан кейин икки сажда, ташаҳҳуд ва салом вожиб бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЛАСТИК КАРТАЛАР

@Savollar_kanal 13790-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчийдим. Саволим: Ҳозирда маош ўрнига берилаётган пластик карталарни маълум бир фоиз эвазига нақд пулга алиштирса бўладими? Вилоятда (Қашқадарё) нақд пулга банкоматлар йўқ, терминали бор дўконлар қиммат. Шунга аниқлик кирктиб берсангиз, илтимос. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мазкур картларнинг қимматига тенг пулга алмаштирса бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲОЗИРГИ ИХТИЛОФЛАР ҚАЧОН ВА ҚАНДОҚ КУРТАКЛАДИ

@Savollar_kanal 13788-савол

Ассаламу алайкум! Ҳазрат хабарингиз бор, ҳозирги кунда, куффар юрт вакиллари муслимлар устидан очиқчасига майнавозчиликлару, ҳақоратлар билан ғайридин вакиллари Ислом устидан кулиб келишмоқда. Буни устига, етмагандек, мазҳабимиздан чиққан яқиндагина шакилланиб Ислом илмидан ҳали етарли илмларини йиға олмасдан турли хил ихтилофларгача бораётган айрим биродарларимиз, худди ғайридин билан муомала қилаётгандек, ёки бошқа бир ҳақоратомуз сўзлар билан мазҳабларга тош отишлар давомий бўлиб келмоқда. Бундай кўргўликлар турли исломий сайтлар айниқса ҳозирги кунда радикаллашиб авж олиб бормоқда. Буни давоси нима? Ёхуд бир-биримизни туҳмат тошлари билан сийлаб, баъзи биродарларга билмаган ҳолда, Ваҳҳабитсан дейишлик, ёки у тараф ҳам бўш келмай, ўртада ихтилоф авж олиб, тасаввуф вакилларига тош отишлар, бу ҳам етмагандай янги бир динимизда ихтилоф ҳолатни келиб чиқариш ҳоллари кузатилмоқда, бу ҳам жуда ачинарли ҳол.Ҳазрат! Савол шуки, муслим биродарларни шундай бемаъни гап сўзлар билан яъни ваҳҳабит, сенлар адашгансанлар, сенларни йўлинг бошқаю бизни йўлимиз ҳақ дейишимиз, икки муслимга ярашадиган ҳолми? Ёки биродарларимизга бунчалик фирқачилик йўлларига чуқур кириб кетишимиз, не ҳол? Ҳурматли Шайх Муаҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари!Ҳозирги ихтилоф қилаётган, мазҳабдан олиб мазҳабга солаётган айрим биродарларни агар ноаниқ ҳаракатларини билиб қолсаку уларни дарров Ваҳҳабит деб аташимиз, ҳақиқатга қанчалик тўғри? Бундай дейиш ҳозирги даврдаги Ислом олами уламолари нима деб жавоб қиладилар? яна илтимосимиз шу эдики, Ҳадис ёхуд Қуръондан шу саволга доир оятни шарҳини ҳам берсангиз. Саволим ноўрин бўлса узр деб қолувчи Туркистаний.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/442


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪАНИ КАРИМ. МП3, МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИ!

@Savollar_kanal 13786-савол

Ассаламу алайкум! Устоз(Агар рози булсангиз, сизни шундай чақирсам, чунки сизнинг ктиоблариздан ва суҳбатлариздан озми-купми ҳақиқатни англашга ҳаракат қилмоқдамиз)! Савол шундан иборатки, Аллоҳ розилиги учун Шайҳ Абдулазиз Мансур томонидан маънолар таржимаси қилинган ва Афзал Рафиқов томонидан уқилган МП3 ъдни ни интернетга юклаяпмиз(узим ҳам эшитиб бораяпман), биродар ва опа-сингилларимиз эшитиши қайта юклаб олсин деган умидда(Чунки ҳозир купчилик интернет ишлатади ва МП3ни эшитиш купроқ стимул беради деб уйлагандим). Лекин бир нарсадан кунглим сал ҳомуш яъни Қуръани Карим Аллоҳнинг Каломи. Сиз бир жойда Қуръани Каримни маънолар таржимаси қилиниши уламолар томонида руҳсат берилганлиги айтгансиз, лекин унда Қуръани Каримнинг маънолар таржимаси уқилган ва уқиш жараёнида қанақадир эмотсиялар ишлатилган. Қуръани Карим илоҳий китоб ва уни маънолар таржимаси қилишда ва уқишда эҳтиёт бўлишимиз керак. Мана шунга қандай қарайсиз, қилаётган ишим тўғрими яни уни интернетга юклашим ва ушбу ишнинг чиқарилиши мақсадга мувофиқми? Авваламбор, Аллоҳ Билгувчидир! Кейин яна бир илтимос, жамоат билан ёки узингиз Аллоҳга дуо қилиб беринг, Аллоҳ мени Исломдан айирмасин! Узим ҳам фақат шундай дуо қиламан. Аллоҳ ҳоҳлаган кишиларини ҳидоятга бошлайди! Ҳаммаси учун раҳмат! Аллоҳ ҳаммамиздан рози булсин! Амеэн.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мен сиз айтган маънолар таржимаси ва уни овозли ёзуви ила бевосита таниш эмасман. Шунинг учун бирор нарса дейишим қийин. Аммо ўзингиз қилаётган мулоҳаза асосли. Эҳтиёт бўлинг. Қўлдан келганича дуодамиз. Сиз ҳам дуода бизни унутманг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЯШАШНИНГ ҚИЗИҒИ ҚОЛМАГАН НИМА ҚИЛАЙ

@Savollar_kanal 13784-савол

Ассалому алайкумбилмиман бу саволли бериш ўринлими йўқми билмадим. Ман гоҳида хаётдан тўйиб кетаман, билмадим зерикканимданми? Шунақа пайт қўлимдан хеч нарса кемиди. хаётда хеч нарсани қизиғи қомаган.

ЖАВОБ:

Бундай ҳолат, ёшга, баъзи ҳаётий муоаммоларга ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлишига қаттиқ ишонган ҳолда У зотнинг Ўзидан ёрдам сўраб, умидворликни ошириб боравериш керак. Нумид шайтон.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИРОР МАХСУЛОТНИ КРЕДИТГА ОЛИШНИНГ ХУКМИ КАНДАЙ?

@Savollar_kanal 13782-савол

Ассаламу алайкум, Шайх Хазратлари!Агар бу савол олдин хам берилган бўлса, такрор учун узр сўрайман. Лекин ушбу масаланинг долзарблигини хисобга олиб, батафслирок жавоб берсангиз. Хозирда кредитга товар олиш оммалашмоқда. Бирор махсулотни кредитга олишнинг хукми қандай? Насияга олди-сотди қилишнинг шаръий талаблари қандай?Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Аллох узи Сизни панохида асрасин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўз эгасига фойда келтирган ҳар бир қарз рибо бўлади. Насияга рибо аралаштирмасдан, аниқ савдо қилса жоиз. Бу масалалар олдин ўтган. Топиб ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОЛА ОТА-ОНАНИНГ ГУНОҲЛАРИ УЧУН АЗОБ ЧЕКИШИ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13780-савол

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари! Сизга бир саволим бор. Менинг ўғлим ногирон бўлиб туғилди. Яқинда 3 ёшга киради. Туғилганидан бери даволаймиз. Диагнози - болалар фалажи. Бу касалликни тўла даволаб бўлмас экан, умрбод даволаниб юриш керак экан. Халқ табобати билан шуғулланадиган руҳий табиб бир аёлга ҳам бордик. Ўша аёл бизга айтдики: Онасининг гуноҳлари учун бола жавоб беради, шу тўғрисида Қуръонда ҳам ёзилган деди. Мен шу гапларга ишонмадим, чунки мен олдин гуноҳ қилганимда ҳам, Аллоҳ Меҳрибон ва Раҳмли, бегуноҳ гўдакни азоблантириб қўймайди деб ўйлайман. Одам гуноҳ қилса, Аллоҳ унинг боласини эмас, гуноҳкорнинг ўзини ногирон қилиб жазолаб қўйиши мумкин. Бошқа одамларнинг хаёлига ҳам бола ота-онанинг қилган гуноҳлари учун азобланиши мумкунлиги тўғрисида фикрлар келаяпти. Илтимос, шу масалага аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарса Аллоҳдан. Бировнинг гуноҳни бошқага юкланмайди. Бу ҳақда аниқ ҳужжат бўлмаса, онани айбдор қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Агар онанинг гуноҳига бола ногирон бўладиган бўлса, мусулмонмас одамларнинг болалари нима бўлишини ўйлаб кўрсинлар. Аниқ ҳужжат деганимиз, табибларнинг она ароқ ичгани тасирида бола ногирон бўлгани аниқ дегани кабилардир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМИЙ БАНКЛАРИДАГИ МУРАБАХА

@Savollar_kanal 13806-савол

Ассалому Алайкум Устоз, Сизнинг килаётган хайирли ишларингизда Аллох таъло доимо ёрдам берсин вабутун юртимиз булаб ислом нурларини таратсин. Саволим куйидагича: Исломий Банкларда "Мурабаха" деб номланган хизмат тури бор экан,бунда банк мижоз учун керакли махсулот ёки товарни сотиб олиб устига узининг фойдасини кушиб мижозга карзга берар экан, мисол учун мижоз автомашина олмокчи булса, банк 10 000 $ турадиган машинани сотиб олиб мижозга 12 000 $ деб карзга бераркан, мижоз бу карзни келишилган муддат ичида тулаши керак экан. Баъзи бировлар бунинг кредитдан фарки йукку бу ерда маъно узгармаяпти суз уйинига ухшаш гап булаяпти холос дейишади бу масала буйича, Устоз кредит билан "Мурабаха" фаркини аникрок тушунтириб берсангиз. Устоз номимизга дуо килинг, хакикий исломда булишлигимизда Аллох таъло бизга ёрдам берсин. Олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Машинани сотиб олиб, устама нарх қўйиб қарзга бермайди, балки нархини бўлиб тўлаш шарти ила сотади. Бу худди улгуржи савдо дўконидан бирор нарсани сотиб олиб, устама қўйиб доналар сотишга ўхшайди. Бу савдо. Аммо пулни қарзга бериб, устига фойда олса рибо бўлади. Орадаги фарқ катта. Бири савдо. Бошқаси қарз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Тафсири Ҳилол» тўплами қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг 6 жилдлик «Тафсири Ҳилол» асарлари сотувда.

Тўпламда Қуръони Каримнинг тўлиқ арабча матни, унинг ўзбекча таржимаси ҳамда шарҳи келтирилган. Таржима ва шарҳ энг замонавий услубда эканлиги ўқувчи учун Аллоҳнинг каломини осон тушунишга ёрдам беради, иншааллоҳ.

Марҳамат, асарни дўконларимиздан харид қилинг ёки kitoblardunyosi.uz сайтимиздан буюртма беринг.

👉 Нархи: 680 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО НАМОЗ

@Savollar_kanal 13803-савол

Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишни бошладим, энди ёшлигимдаги қазо намозларни ўқишим кераклигини тушундим. Мен қазоларимди ҳисоблаб чиқдим. Биринчи ҳамма бомдодни фарз намозларини ўқиб кейин ҳамма пешин намозини фарз қазоларини ўқисам бўладими. Кейин фақат бомдодни қазоларини ўқиган вақтим ҳар бир намозда қомат айтаманми ёки бир марта айтганим кифоя қиладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам тезроқ ўқиб тугатсангиз бўлди. Иқомат такбирини айтсангиз уни ҳам савобини оласиз. Айтмасдан ўқисангиз ҳам намозлар адо бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЕСТ ИШЛАБ БЕРИШ

@Savollar_kanal 13801-савол

Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқитувчиман. Тез-тез олийгоҳ сиртқи бўлимида таълим олаётганлар онлайн тарзда назорат тестларини ишлаб беришимни сўрашади. Бундай илтимослар бошқа ўқитувчиларга ҳам бўлади. Рад жавобини берганим учун кўп танишларим ҳафа бўлиб қолишяпти. Саволим шуки, уларнинг илтимосини бажарсак, гуноҳкор бўлиб қоламизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бировнинг ўрнига тестни ечиб берсангиз ўша одам шифокор бўлсачи? У ўзи лойиқ бўлмаган ўринда қанча жиноятлар қилса ҳаммасига шерик бўласизку. Ёки бошқа касбда ишласа қилган хиёнат ва ҳаром ишларига сиз сабаб бўласизку. Шуларни ҳаммасини ўша танишларингизга айтинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙСИ ЙЎЛ ТЎҒРИ

@Savollar_kanal 13799-савол

Ассалому алайкум! Машина ҳайдайман, бир кун йўл четида ҳеч кимга ҳалақит бермасдан турган эдим. Йўл кенг. Велосипед ҳайдаб келаётган йигитни кўрдим. Машинамни кўрди, орқа тарафидан ўтиб кетади деб ўйладим. Ўтиб кетиш учун жой анча катта эди. Лекин велосипед ҳайдаб кетаётган йигит бошқа нарсага чалғиб, машинамнинг орқа қисмига бориб урилди. Бир устага кўрсатсам, тўғирлаш учун 500 000 сўм ҳаражат кетади деди. Бошқаси 400 000 сўм кетади деди. Мен у йигитдан 300 000 сўм олдим. Мободо, кетадиган ҳаражат 300 000 сўмдан кам бўлса, қолган суммани ўша йигитнинг ўзига қайтариб берайми ёки бирорта қийналган одамга бериб юборайми? Йигит эртага вилоятга кетишини айтди. Уни топа олмай қолишим мумкин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ортиқчасини олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВПН ДАСТУРЛАРИ

@Savollar_kanal 13797-савол

Ассалому алайкум! ВПН дастурларидан фойдаланиш жоизми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳга олиб бормаса жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ВАҚТИ КИРИШИДАН ОЛДИН ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13795-савол

Ассалому алайкум! Намоз вақти киришидан 5-10 дақиқа олдин ўқиса жоиз бўладими? Менда шундай вазият бўлди, сафарда кетаётган эдим, мендан бошқа йўловчилар ҳам борлигига озгина аввал намозимни ўқидим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри тақвимдаги намознинг вақти кирмасидан олдин ўқилган намозни вақти кирганида қайта ўқиб олиш шарт бўлади. Машинага одам олаётганлар йўловчиларга айтиб огоҳлантириш керак эди. Намозларни ўз вақтида ўқиш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲИЖОБ ЎРАШ

@Savollar_kanal 13793-савол

Ассалому алайкум! Ҳижоб ўраш учун Қуръонни ярмини ўқиган бўлиши керакми? Мен ҳижоб ўрагандим бир катта аёл шундай деди шу ростми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша катта аёлни билими катта эмас экан. Балоғатга етган аёл авратларини беркитиши фарз. Сиз ўраб тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИРОВНИНГ ПУЛИ

@Savollar_kanal 13791-савол

Ассалому алайкум! Анча йиллар олдин бир хусусий ишхонада ишлаганимда манда ишхона эгасининг пули қолиб кетганди. У ишхона ёпилиб кетди. У инсон чет элга кетиб қолди. Миллати рус. Қидирдим топомадим. Бир манбада ўқиганимда агар эгасини топиш иложи бўлмаса камбағалларга бериб юбориш керак деб. Саволим шуки бу пулларни ўзининг миллати русларга берганим яхшими ёки фарқи йўқми? Бошқа камбағалларга берса хам бўлаверадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имкон борича эгасини топишга ҳаракат қилинг.Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШГА ПОРА БЕРИБ КИРИШ

@Savollar_kanal 13789-савол

Ассалому алайкум! Мен шифохонага ҳамшираликка ишга жойлашмоқчиман лекин бу ишни пулсиз битириб бўлмайди, яьни ишга жойлашиш учун тепадаги шифокорларни рози қилиш керак бу эса пора беришга киради. Бу харом қилинганлигини биламан. Лекин хозирги кунда порасиз иш битмайди. Шундай пайтда қандай йўл тутишим керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пора бермасдан ҳаракат қилинг. Агар ишингизни орқага суришса керакли жойларга шикоят қилишингизни айтинг. Натижа бўлмаса ўша жойларга айтинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХУСУСИЙ МАКТАБ

@Savollar_kanal 13787-савол

Ассалому алайкум! Қишлоғимизда кредит асосида хусусий мактаб очилган. Олдин абитурентларни тайёрлайдиган ўқув марказ эди, ҳозир хусусий мактаб ва тайёрлов курслари мавжуд.Хусусий мактаб раҳбари тайёрлов курсларида оқимоқчи болганлар ўз мактабидан чиқиб мени мактабимга оқиш шарти билан оқитаман деяптилар. Курсларни ўзига борса арзонроқ тушади мактаб билан бирга қиммат бўляпти, қишлоқ шароитида бу ҳар ой қарийб 1млнга тўгрии келади. Фарзандини оқиттмоқси болганлар мажбур қўяпти.Оқувчиларни олдинги мактабининг раҳбарияти норози боляпти уларни у мактабга ўтаётганидан. Илм аҳли бу ҳозирда қишлогимизда долзарб мавзуга айланди, сизларнинг фикрингиз қандай иккала мактаб раҳбарияти учун? Кимни иши нотўғри бўляпти?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олдинги мактабни ходимлари ҳам таълим сифатини яхшилаб болаларни қайтишига ҳаракат қилишсин. Яхши таълим бепул турса ҳеч ким боласини бошқа пулли жойга бермайди. Ота-оналарнинг хоҳлагани бу олдинги мактабда бўлмаган, пуллик мактабда бўлгани учун болаларини ўша ерга олиб боришади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САВДО СОТИҚ

@Savollar_kanal 13785-савол

Ассалому алайкум! Мен сотувчиман мен бирор бир шеригимдан нарса олиб сотиб олгандан кегин пулини беришга келишиб у берган нархтан балатига сотиб фойда қилсам унга фойда қилганимни айтиб розилигини олсам менга халол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бировдан бирор нарсани насия савдоси билан олиб кейин уни сотиш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖУМА НАМОЗИДА СУННАТ ЎҚИМАЙДИ

@Savollar_kanal 13783-савол

Ассалому алайкум! Мен Европанинг Австрия давлатида, Вена шахрида яшайман. Саволларим кўп, лекн бугун жума намози хақида сўрамоқчиман. Жумага азон айтилгандан кейн суннат ўқимасдан тўғри хутбага ўтип кетилади. Билишимча ўзимизда ундай эмас. Хутбадан кейн қомат айтип фарзга турилади. Мен фарздан олдинги тўрт ракат суннат намозини қачон адо этганим жоиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жума куни пешинни тақвимдаги вақти кирганида тўрт ракъат суннатини ўқиб олсангиз ҳам фарздан кейин бир четга ўтиб саккиз ракъат суннатларини ўқисангиз ҳам бўлади. Масжидни ҳам суннатни ўқийдиганига ўзгартириб кўринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАЙВОНЛАР ТЎҒРИСИДА

@Savollar_kanal 13781-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ яратган махлуқотлар орасида инсон онги билан ажралиб туради. Бошқа ҳайвонлат ҳам инсондек ўйлай оладими? Масалан Қуръонда келган оятда чумоли қабиласига "уйингларга киринглар! Сулаймон алайҳисаломнинг қўшини сизларни билмасдан эзиб юбормасин" деган бундан ҳайвонлат ҳам инсондек фикрлай олади дийиш қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайвонларга ҳам ўзларига муносиб ақл берилади. Улар ҳам ризқини топиб теришга, ўзини хавфдан сақлашга ақллари бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСАЛАЛАР

@Savollar_kanal 13779-савол

Ассалому алайкум! Мени Бир нечта саволлар кийнаб келмокда 1) Мен тиббиетда укийман. Одам Анатомиясини пухта урганиш учун укитувчи расм чизишимизни талаб килади. Хар хил азоларни чизиб урганамиз. Бу канчалик тугри? Бу иш жоизми?. 2) Хозирги кунда кизлар очик сочик кийинишмокда. Аллоҳ хидоят, уят, хаё берсин уларга. Бозорга, магазинга хуллас каерга чикманг уша кизлар орка-олдингизда, чап-у́нг томонингзида бор. Канча харакат килмай кузим тушади. Бир марта билмай колиб кузим тушса ва зудлик билан кузимни олиб кочсам гунох бумаслигини эшитим. Аммо каерга карамай очик сочик кизларда. Бу вазиятда кандай йул тутай? Калбим корайиб кетмасилиги учун, фахш, зинога кул урмаслигим учун нима килай? Аеллар хижоб кийишмаса эркакларнинг кузига хижоб кийиши бефойда деб уйлайман. Онамга уйлантиринглар деганай гап айтдим, ишора килдим. Институтни битирганингдан кейин уйлантирамиз дейишди. 3) Карзни бу дунёда кайтармаса охиратда кайтаришнинг усули кандай? Масалан Ман Бир одамга 1000 доллар карз бердим у кайтара олмасдан вафот этди. Охиратда мен ундан канча савоб талаб кила оламан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Одам аъзоларини бўлак бўлак қилиб чизиш жоиз.
2). Имкон боричи иффатингизни сақлаб юринг. Уйдагиларга гапи ўтадиган қариндошларни ҳам ишга солинг.
3). Икки гувоҳ ва ёзиб олинган ҳужжат-далиллар билан бориб меросхўрларидан талаб қиласиз. Беришса беришди, агар далиллар бўлибтуриб ҳам инкор қилса унда қиёматда оласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал