savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ТОМОҚДАГИ ЙИРИНГ

@Savollar_kanal 13777-савол

Ассалому алайкум! Томоқда тонзиллит бўлса тахоратдан кейин йирингги чиқса тахорат бузиладими? Тонзиллитдаги йиринг суюқ эмас қуюқ, қаттиқ холатда бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Йиринг ярадан кўчиб чиқса таҳорат кетади. Сиз таҳорат қилиб бўлиб томоқни қириб туфламасдан намозларни ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ВАҚТИДА ТАХОРАТ КЕТСА

@Savollar_kanal 13775-савол

Ассалому алайкум! Жумада маруза асносида зино хақида гап кетти. Шайтон вас-вас қилиб шахвоний уй хаёллар келди. Жумани фарзни укиб булиб суннат намозини бошлашдан олдин ич кийимда намлик сездим. Лекин терлагандирман деб уйладим. Чунки шунака холатлар булган сезганман, терлаган буламан лекин мазий чикмаган. Суннатни укиб булиб масжиддан чикишда яна сездим намлик. Иш хонага бориб кураман дедим ич кийимни. Ишхона масжидга якин. Ишхонада келиб ич кийимни текширсам қуруқ. Мазий аломати умуман йук. Агар мазий чикса озгина булса хам закарда булиши керак эди. Умуман йук эди. Намозни қайта ўқишим шартми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Чиқмагани аниқ бўлса қайта ўқилмайди. Яна шунақа бўлса ўша заҳоти аниқлашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНСТИТУТЛАРДА ДАРСДАН КЕЙИН НАМОЗ

@Savollar_kanal 13773-савол

Ассалому алайкум! Бизни институтда деканат мажлис қилиб дарс вақтида ҳам дарсдан кейин ҳам умуман намоз ўқимайсан деяпти яна намоз ўқисанг сен билан бошқача гаплашамиз деяпти. Нима қилсак бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тортишмасдан, уларнинг ўзига кўрсатмасдан намозларни ўқийверинглар. Бахслашманглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 13771-савол

Ассалому алайкум! 1. Агар бомдодда ухлаб қолсам ва ўқийман дегунимча пешин бўлиб қолса ва пешин намозига азон айтилаётган бўлса биринчи қай бирини ўқишим керак? 2. Ҳайздан сўнг ғусл қилгач пешин, аср ёки шом бўладими ўша вақтларда намоз ўқийверсам бўладими ёки фақат бомдоддан бошлашим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Азон айтилаётган бўлса бамдодни ўқишингиз мумкин. Лекин нима бўлса ҳам иккисини ҳам ўқинг.
2). Ҳайздан покланишингиз билан ғусл қилиб ўша вақтдаги намоздан бошлайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САФАР ОЙИ

@Savollar_kanal 13769-савол

Ассалому алайкум! Сафар ойида сафарга чиқса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шак-шубҳасиз бўлади. Сафар ойини тўйларга ҳам сафарга чиқишга ҳам алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОШҚА ДАВЛАТДА ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13767-савол

Ассалому алайкум! Мен бу йил ўқишга озгина балл етмагани учун кира олмадим. Шунинг учун дадам "Консалтинг" лар орқали Қирғизистонга киришимни келаси йили имтихон орқали Ўзбекистонга перевот қилишимни хохлайабдилар. Шундай ўқишим жоиз бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўқишни танлаган институтга қанчалик даражада лойиқ эканлигингизга қаралади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МЎМИН-МУСУЛМОНИНГ КУН ТАРТИБИ

@Savollar_kanal 13765-савол

Ассалому алайкум! Мўмин мусулмон кунини вақтини қандай тақсимласа барокатли бўлади? Масалан оладиган илмини, зикирларини, дунё ва охрат ишларин қандай тақсимлагани мақул?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон вақтини тартибга солиб олиши лозим. Бунинг учун ҳар ким ўзининг вазиятидан келиб чиқиб, тартиблаш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОШҚА ЮРТДАН ҲАЖГА БОРИШ

@Savollar_kanal 13763-савол

Ассалому алайкум! Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун ўзини ватанидан бориши керакми ёки чет элда ўқиётган ишлаётган бўлсачи, у ердан ҳаж ибодатини ўша ердан нари бориб ҳам бажарса бўладими? Бир кишидан сўрасак бўлаверади биздан кетиш қиммат қаердан бўлса ҳам амалга оширса бўлади дейишди. Бир киши эса уни аксини айтдилар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Зиммасига ҳаж фарз бўлган одам кечиктирмасдан қаердан бўлса ҳам борса бўлди. Фақат ўзи яшаб турган жойдан қилади деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНА ВА БОЛА РАСМЛИ ТИЛЛА ТАҚИНЧОҚ

@Savollar_kanal 13761-савол

Ассалому алайкум! Тиллани одам ишорасида(бола, оила)тақса бўладими? Цепочкани кулони бола ишорасида ясалса, она ва бола?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эркакка тилла ҳаром. Аёлга маҳрамлари олдида тақса бўлади, аммо жонли нарсаларни сурати бўлмасин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУСИБАТДАН КЕЙИНГИ МАХЗУНЛИК

@Savollar_kanal 13759-савол

Ассалому алайкум! Албатта бу Аллоҳнинг қадари, бошимизга мусибат келди, Онам бедаво дардга чалиндилар. Лекин мени махзунлик хеч хам тарк қилмаяпти. Ишда хам уйда хам, кўчада хам онамни дардлари билан яшаяпман. Номозларда хам хушу йўқоляпти деб қўрқаяпман. Аллоҳ офият бер деб дуо қиламан. Лекин қалбим оғрияпти, тушкунликда яшаяпман. Бу Аллоҳнинг қадарига норозиликми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳамма нарсани Аллоҳдан деб иймон келтирганингиздан кейин Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига ҳам иймон келтирингда. Аллоҳ таоло "Анбиё" сурасида марҳамат қилади:
 كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ وَنَبْلُوكُم بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً وَإِلَيْنَا تُرْجَعُونَ۝
35. Ҳар бир жон ўлимни татувчидир. Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз.Бу дунёда ўлмайдиган жон йўқ. Шоҳ ҳам, гадо ҳам, пайғамбар ҳам, уммат ҳам ўлади. Шунинг учун ҳар бир банда дунёда абадий яшайдигандек бўлиб эмас, балки бошига бир куни ўлим келишини эслаб юрсин. Ўлим шаробини албатта татиш борлигини ҳисобга олиб юрсин. Ўша муқаррар ўлим келгунча эса:«Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз...»Аллоҳ таоло бандаларини гоҳида ёмонлик, гоҳида яхшилик билан синайди. Ёмонлик етганда, банданинг қийинчиликка чидаши, ўша оғирликка сабр этиши, Аллоҳга бўлган ишончи ва Унинг раҳматидан умидворлиги қандай экани маълум бўлади. Бу синовларга кўпчилик чидайди, ундан муваффақиятли ўтиш ҳам мумкин.Аммо яхшилик билан синаш жуда қийин синовдир. Бу синовдан ўтиш душвордир. Кўплар камбағаллик ва йўқчиликка чидайди. Аммо бойлик ва сероблик келса, ўзидан кетади. Қўлига бойлик тушса, ҳовлиқиб, ҳаром-хариш ишлар қилишга ўтади. Шунингдек, заифлик ва жабр-зулмларга чидайдиганлар кўп. Аммо куч-қувват ва соғломлик синовидан ўта олмайдиган, ўша неъматларни нотўғри йўлда сарфлайдиган одамлар ундан ҳам кўп. Бошқа нарсаларни ҳам шунга қиёс қилаверишимиз мумкин. Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатади. Исломий таълимотлар эса ёмонлик ва яхшилик синовидан саломат ўтишга тарғиб қилади. Ёмонлик етганда, сабр қилишга, яхшилик етганда, шукр этишга чақиради.Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳи «Саҳиҳ» китобларида ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўми иши ажибдир. Унинг ҳамма ишида яхшилик бор. Бу нарса мўминдан бошқа ҳеч кимда йўқдир. Агар унга яхшилик етса, шукр қилади. Бу унинг учун яхшилик бўлади. Агар унга ёмонлик етса, сабр қилади. Бу ҳам унга яхшилик бўлади», – деганлар.«...ҳамда Бизгагина қайтарилурсиз».«Ҳеч ким Биздан ўзгага қайтарилмайди. Ўшанда Биз сизларга синов-имтиҳон натижасининг хабарини берамиз». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МИРЖАББОР ИСМИ

@Savollar_kanal 13757-савол

Ассалому алайкум! Ўғил фарзандга Миржаббор исмини қўйиш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Абдулжаббор деб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСХАРА ҚИЛУВЧИЛАР

@Savollar_kanal 13755-савол

Ассалому алайкум! Бази ўртоқларим одамни устидан кулиш уни пастга уриб масхаралайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жахлингизни тийинг деган гапларига қаттиқ амал қиламан, лекин хар кун шу ахвол. Улардан ўзимни олиб қочай десам бир жойда ўқиймиз, шунга маслахат берсангиз қандай йўл тутсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уларга қуйидаги оятни ўқиб эслатиб қуйинг. Аллоҳ таоло "Ҳумаза" сурасида марҳамат қилади:  
 وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ۝
1. Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин.Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади. «Вайл» жаҳаннамдаги бир водийнинг номи ёки «ҳолига вой», «ҳалок бўлсин» деган маънодаги сўз эканини олдин ҳам ўрганганмиз.Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб – қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганларидек, ғийбат қилиб – обрў тўкиб, кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФЕМИНИЗМ ВА БИР ЖИНСЛИЛАР НИКОХИ

@Savollar_kanal 13753-савол

Ассалому алайкум! Мени ҳозирги кундаги баъзи масалалар ташвишга солмоқдаки, бу сизларга савол билан мурожаат қилишга ундади. Яъни хозирги кунда кўпчилик одамлар аёлларнинг ҳуқуқини рўкач қилиб кўп аҳмоқона гаплар тарқатишяпти. Феминизм ғоясини илгари сурувчилар озодлик, эркинлик ҳақида гапириб, бир жинслилар никохини, жамиятдаги одоб ахлоқ коидаларини бузишни уларга нисбатан билдириладиган акс фикрларни, яъни исломдаги таъқиқларни золимликка йўйиб ғавғо кўтаришяпти. Фахш ишларни шахсий иш деб, динсизликни эркинлик деб жар солишмоқда. Хадисда ўқиганманки, агар сизлардан кимдир бировни хато иш қилаётганини кўрса, қўли билан қайтарсин. буни иложи бўлмаса, тили билан қайтарсин. буни ҳам иложи бўлмаса, қалби билан қайтарсин, дейилган. Мен бу борада бир одам билан тортишиб қолдим. Ўқимишли бўлишига қарамай, нихоятда эркинлик тарафдори. Унга феминизм, динсизлик, бир жинсли никохнинг ёмон эканлигини тушунтириш учун илмим етарли эмас. Шунга бир маслахат берсангиз.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/187917


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Ислом тарихи» китоби қайта нашр қилинди

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб икки жилдлик «Ислом тарихи» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Ислом тарихи деганда, одатда Ислом давлатлари ҳамда мусулмон халқларнинг ваҳий нозил ‎бўлган илк даврдан бошлаб ҳозирги кунгача бўлган тарихи назарда тутилади.

Ушбу китобда ҳам Одам алайҳиссаломдан бошлаб то ҳозирги кунгача муқаддас динимиз Ислом қандай етиб келгани, жумладан, ҳозирги кундаги Ислом олами ҳақида мухтасар маълумотлар берилган.

👉 Нархи: 143 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЎНҒИЗ ЁҒИ ҚЎШИЛИБ, УНИНГ ТАЪМИ МАҲСУЛОТДА СЕЗИЛМАЙ КЕТСА ЕСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13750-савол

Ассалому алайкум. Хурматли шайх хазратлари. Мен бу саитдаги эмуляторлар хақида ёзилган нарсаларни ўқиб чиқдим. Айтиляптики ўша Э-322 ми бошқасими , битта чўчқа ёғидан эмас яна жуда кўп қоришмалардан тайёрланар экан. Шуларнинг ичида чўчқа ёғи ёки суяклари ишлатилган бўлар экан. Бази холларда ишлатилмас экан. Энди яна бир нарсага кўзим тушди «Агар нажас нарса бошқа нарсаларга аралшиб йўқ бўлиб кетса унинг хукми хам ўзгаради дейилган. Хўп шундай экан демак . Тўнғиз ёғи қўшилиб тайёранса уни ейилса халқум харом бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эътибор беринг! Гап мусулмонмас тарафлар қилган, мусуомнлар қила олмайдиган нарсалар ҳақида бормоқда. Ҳеч ким сизга ўша Э-322 ва унга ўхшаш нарсалар қўшилган дори ва озиқ-овқат маҳсулотининг ёнида ундан қолишмайдиган соф ҳалоли турса ҳам, шубҳалисини олинг деб айтмаган. Рухсат иложсиз ҳолатларга берилган. Иложсиз ва ҳаром нарса жуда озлигидан уни тамоман йўқ бўлиб кетганлиги юзасидан бўлади. Ҳеч ким мусулмон одам қозонига тўнғиз ёғини солиб таом пиширса бўлади деган эмас.Ўша ерда бу уламоларнипнг фатвоси, мажбурлаш эмас, тақво қилган афзал деган гап ҳам бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИЗ БОЛА БИЛАН ЖУВОННИНГ МАҲР ОЛИШИ ЎРТАСИДА ФАРҚ

@Savollar_kanal 13776-савол

Ассаламу алайкум Шайҳ ҳазратлари. Сизга Аллоҳнинг раҳматини тилайман. Сизни бу қилаётган ҳайрли ишингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин. Мени саволим қуйидагича. Қиз бола маҳр олиши билан жувоннинг маҳр олиши ўртасида фарқ борми? Агар бўлса булар қандай фарқлар? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу маънода фарқ йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧАҚАЛОҚҚА ҚАЧОН АЗОН АЙТИЛИШИ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13774-савол

Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх ҳазратлари, 1. Янги туғилган чақалоққа қачон азон айтилиши керак? Туғилиши биланоқ айтилаверадими ёки чўмилтириб, озгинадан кейин ҳам айтса бўладими? 2. Ақиқа қилишда сўйиладиган ҳайвонни боланинг ота-онаси сўйиши шартми? Ўзга юртда бўлса, киш фарзандли бўлганда ўзи эмас, боланинг боболари ҳақиқийдек ота-онани ўрнига ақиқа ўтказишлари мумкинми (ҳайвон ва бошқа ҳарф ҳаражатларни ҳақиқий ота-она ўз зиммасига олади) ? Ва ҳудди шундай ҳолатда агар ўғил фарзанд кўрса 1 та қўйни ўзи, 2 чи қўйни бобоси сўйса ҳам буладими? 3.Ақиқани қачонгача қилишга руҳсат бор?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу ҳолатда азон айтишга аниқ вақт белгиланган эмас. 
2. Мазкур қўйни ота-онанинг ўрнига боболар сўйса ва ақийқа қилса бўлади. Расулуллоҳ алайҳиссалом набираларига ақийқа қилганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗЛАРНИНГ ЭНГ ҚИСҚА ЎҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА

@Savollar_kanal 13772-савол

Ассаламу алайкум Шайҳ жаноблри мени бир савол кийнайди. Беш маҳал намозларнинг энг қисқа укилиш муддати канча бўлиши лозим. Шулар ҳақида менга малумот беришингизни илтимос қиламан! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намозни энг қисқа муддати белгиланган эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАФС УЧУН УЧ ҲОТИНЛИК...

@Savollar_kanal 13770-савол

Устоз, Бу саволни беришимдан мақсад форум аъзолари орасида ҳам қуйидаги хилдаги қоракалар мавжуд бўлиши, ёки таниш, дўстлари орасида шундай йўл тутадиганлар бўлса шу ҳақда маълумот олсалар дейман.[/ъэнтер] Шариатда 4 та хотинга уйланиш ҳалол дейилган. Аммо адолат қилиш шарти билан. Биттаси афзалроқ дейилган. Бугунги кунда адолат қилиш анча мушкул. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биттагина бокира аёллари Оиша онамиз бўлган, қолганлари бева аёллар эди-ку! Уларнинг аксариятига ёрдам бўлсин учун уйланган эканлар. Дугоналаримдан эшитишимча катта ёшдаги илмли, тақволи хатто баъзи қоракалар ўзларидан 2 баравар кичик ёшдаги қизларга (18,19 ёш) 3 хотин қилиб уйланаётган эканлар. Бу нафснинг ўзи эмасми? Шариатда мумкин деб шундай қилиш шартмикан?Қизларнинг ота-оналари ҳам илмли одам деб ҳурмат юзасидан, балки мажбурлаб қизларини турмушга бераётгандир!! Бирор фатво йўқми нафсининг ортидан қуваётган қори акаларга?!

ЖАВОБ:

Агар шу каби кишилар бўлса, уларга инсоф тилаймиз. Қори бўлса, алоҳида фатво шарт эмас. Улар ҳам одам ва шариатга бошқалардан кўра аниқ амал қилишлари керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛНИНГ АЁЛЛАРНИНГ СОЧИНИ ТАГИГА СУВ ЕТИШИ

@Savollar_kanal 13768-савол

Устоз, 1. Ғусл қилганда аёлларга сочи узун бўлса ювиш ўрнига бош тагига маш, яхшилаб сув текказиш керак экан. Аёлнинг сочи узунлиги елкасигача бўлса ювишга мажбурми? 2. Баъзан совуқ кунларда, умуман иссиқ сув бўлса ҳам дугоналарим эмизикли бўлганим учун шамоллашдан сақланиш уҳун сочимни ювмасанг ҳам бўлади дейишади, шундай қилаётгандим. Лекин китобларда ювиш керак дейилган, нима қилсам бўлади? 3. Замонавий соч бўёқлари ғуслга монелик қилмайдими?

ЖАВОБ:

1. Албатта! У пайт ювиш қийин бўлмайди.
2. Ювиш ва шамоллашдан эҳтиёт чораларини кўриш керак.
3. Қилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО НАМОЗЛАРДАГИ НИЯТ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 13766-савол

домла. Инсон мусулмон булиб бенамоз булса, сунг намоздан хабар топиб намоз укишни бошласа олдинги колиб кетган намозларини хам укийди деб шунга ухшаш жавоб берган эдингиз. Колиб кетган намозларга кандай ният килинади. Ният намознинг фарзи ва укимокчи булаётган намозимизни билишимиз керак лекин биз укимокчи булаётган намозимизни айнан кайси эканлигини билмаймиз ёки калбимиздан намозни махали(бомдод, пешин, аср, ...)ни уйлаб ният килсак кифоями? Рахмат.

ЖАВОБ:

Ҳа, Бомдод ёки фалон намознинг қазоси дейилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАНЧА НАМОЗ ҚОЛДИРГАНИНИ ЭСЛАЙ ОЛМАСА

@Savollar_kanal 13764-савол

домла. Мен сизга савол берган эдим: "Мен намознинг фарзларини билмайдиган пайтларимда намозни вазиятимга караб курсида утириб укиб кетардим лекин харакат килсам иложини топсам буларди. Намоздаги харакатлар фарз эканлигини билмаганим учун шундай укиганман. Буларни кайтадан укишим керак булса мен уларнинг сонини хам билмайман. Нима килишим керак". Лекин сиз менга Мавзу: "КОЛГАН НАМОЗЛАР" деган саволимдаги жавобингизни ёзибсиз. Хуллас сиз иккита саволимга бир хил нусхадаги жавобни бердингиз ёки мен бу жавобингизни фахимла олмадимми? Катта Рахмат.

ЖАВОБ:

Мазкур намозларнинг сонини билмасангиз, чамалайсиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧАҚАЛОҚҚА АЗОН АЙТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

@Savollar_kanal 13762-савол

Хурматли Шайх жаноблари сиздан илтимос мани хаққимга ўзингиз мақул кўрган вақтингизда дуо қилсангиз. Токи қарзларимдан қутилиб оли ва шу йилга ният қилудим, онамни Умрага юборишни иншаллаҳ! Бундан ташқари бир ўртоғим ўзи яхши болаку лекин шу кунлада хотинидан ажрашиб бошқа аёлга алданган холда уйланмоқчи. Хотинидан 2 та боласи бор одамни раҳми келади. Яна бир масала бу - чақалоққа азон этиш масаласи. Тартибини қайси китобдан билиб олсам бўлади? Ҳадис ва Ҳаётда борми? Форумда ўқигандим, лекин сагғал чалароқ эсимда қолган узр. Сизга олдиндан рахмат, Аллоҳ сизни панохида асрасин! Барчамизани рахматига олсин...

ЖАВОБ:

Аллоҳ қарздан тезроқ қутилиб, ниятингиздан афзалига эришишни насиб этсин. Ўртоғингизни ҳам тўғри йўлга бошласин. У ҳолатда боланинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтилади. Бошқа ортиқча нарса йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУННАТ АМАЛЛАРИДАГИ ФАРЗ ВА ВОЖИБ

@Savollar_kanal 13760-савол

Ассаламу алайкум Шайх жаноблари! Аввало сиздек зот бизларга илм ўргатаётганингиз учун ташаккур. Менда битта савол бор эди. Суннат намозлрида ҳам фарз ва вожиб амаллар борми, яъни шу амал суннат бўлиши учун фарзлари ва вожиб амаллари мавжудми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа намозлардаги барча ҳукмлар суннат намозда ҳам бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚИЙДАГА ОИД БИР НЕЧА САВОЛ

@Savollar_kanal 13758-савол

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратларига саволларим:  1. Абул Қосим исмини куния қилса бўладими? 2. 7 шайхнинг рутбалари ҳақида маълумот берсангиз. 3. Нега Аллоҳ бизларни синайди? 4. Библия ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/427


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САФАР ОЙИДА СОВЧИЛИКГА БОРИШ

@Savollar_kanal 13756-савол

Ассалому алейкум! Сафар ойида кизни уйига совчиликга бориб ота-онаси билан "нон синдириб" яни "келишиб қўишлик" дуруст эмас деган фикрлар мавжуд. Илтимос бунга фикрингизни берсангиз. Рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапнинг асоси йўқ. «Зикр аҳлидан сўранг»нинг ўтган йили Сафар ойи сонини ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

"АТ ТАЛҲИС" КИТОБИНГИЗДАГИ БИР СЎЗ

@Savollar_kanal 13754-савол

Ассаламу алайкум, Шайх ҳазратлари. "Талхийси шарҳи ал-ақидатут таҳовия" китобида ширкнинг танилган турлари санаб ўтилганда "Ҳукмда ширк келтириш" билан "Ташриъ-қонунчиликда ширк келтириш"нинг фарқини тушуна олмадим. Илтимос шуни соддароқ услубда тушунтириб берсангиз

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳукмда умумийроқ бўлиб ҳокимиятда ширк бўлишини англатади. Ташрийъ дегани қонунга яқин ибора демак ўша нарсани жорий қилишда шарк дегани бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАБРИСТОНГА АЁЛЛАР ЧИҚИШИ

@Savollar_kanal 13752-савол

Ассалому алайкум мухтарам шайх жаноблари. Мени қизиктирган савол куйидагича: Менининг ахли аёлим оилаларида 7 нафар фарзанд бўлиб, барчаси кизлардир. Яъни оилада ўғил фарзанд йук. Оталари эса вафот этганлар. Улар хаммалари биргаликда хар жума кабристонга зиёратга чикишади. Шу нарса аёлларга мумкинми? Илтимос шу ҳақида тўлик маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳаби бўйича таҳоратли бўлсалар ва зиёрат одобига амал қилсалар мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАДАНГА СПИРТ СУРИШ

@Savollar_kanal 13751-савол

Ассалому алайкум! Баданга спирт сургандан сўнг ғусл вожиб бўладими? Ишга чиқишдан олдин ғусл олсам шамол олаяпди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилинмайди. Спиртни ўзи нажосат эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БЕНАМОЗ ҚИЛИБ ЯРАТМАГАНИНГА ШУКУР ДЕГАН ҲАДИС

@Savollar_kanal 13749-савол

Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқлардаги бир марузани бир неча марта эшитдим. Аллоҳ таоло қиёмат куни сигирга "Сени сигир қилиб яратганимга розимисан" деганда розиман қўй қилиб яратмаганинга шукур деркан, қўй "сени қўй қолиб яратганимга розимисан" деса розиман эшак қилиб яратмаганинга шукур деркан, эшакка ҳам сени шундай яратганимга розимисан деганида розиман чўчқа қилиб яратмаганинга шукур деркан. Аллоҳ таоло чўчқага сени шундай яратганимга розимисан деса рози эмасман, одамлар мени кўрса жирканадиган қилдинг, мени уларга ҳаром қилдинг деганида Аллоҳ таоло ортинга қара деркан шунда у ортида турган бенамозларни кориб Аллоҳим мени чўчқа қилиб яратганинга розиман бенамоз қилиб қўймаганинга шукур деркан. Шундай саҳиҳ ҳадис борми? Ёки тоқима ҳадисми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўқима гап. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал