savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ЖИНЛАРДАН ҚАНДАЙ ҚУТИЛИШ МУМКИН?

@Savollar_kanal 13748-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳурматли шайх жаноблари сиздан бир масала ҳақида сўрамоқчи эдик. Шуларни айтиб берсангиз. Менинг акамнинг турмуш ўртоғи касал бўлиб қолди. Касал бўлишдан олдин аммаси вафот этганди, шуни кўргани борган эди. Биз уни нима сабабдан касал бўлганини билмадик. Табибларга мурожаат этдик, улар ҳам нима бўлганини билмади. Сўнг акам уни билмасдан фолбинга олиб борган экан. Фолбин 2 та тутатки (дуоча) берди, уни уйда тутатишни айтибди. Улар уйда биттасини тутатган экан, шундан кейин жуда ёмон аҳволга тушди. Кейин «Ёсин» сурасини ўқиган эканлар, уни ичида жин борлиги, белгилари билинди. Кейин жин тегишга қарши китобларни (Жин ва шайтондан сақланиш йўллари деган китобларни) ўқидик ва у бўйича амал қилдик. Яъни у (жин) билан гаплашдик. Маълум бўлишича у мусулмон (аёл) жин экан. Унга шариат аҳкомлари бўйича тушунтириб, ичидан ташқарига чиқаришга сабаб бўлдик. У кетди. Орадан яна бир-икки кун ўтгач, Яна ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Ундан кейин яна «Ёсин» сурасин ўқиган экан, бир жин борлиги билинди. У билан мулоқот қилинганда, у яхудий жин экан. Унга ислом динини тушунтирдик, у мусулмон бўлиб чикди. Шундан сўнг 2-3 та жин ҳам мусулмон бўлди. Шу мусулмон жинларнинг айтишига қараганда, жинларни акам борган фолбин юбориб турган экан, шу пайтда ичига кирмаслиги учун «Ёсин» сурасини ўқиб турибмиз. Шу фолбинни биз таниймиз. У жинларни юборишни тўхтатмаяпти. Бизлар нима қилишни билмаяпмиз. Нима қилсак жинлардан халос қиламиз. Сиздан илтимос бизга шу ҳақида тезроқ маълумот берсангиз, шариатимизда шу ҳақида нима дейилган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Жин» сураси, тўрт қул аъузу, ихлос суралари ва Курсий оятини ҳам ўқинглар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИТ ГЎШТИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13746-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Ҳозирги кунда Ит гўштини истеъмол қилиш бизнинг шаҳарда одат тусуга кирган.Улар ит гўшини ейиш ҳалоҳ дейдилар. Ит гўшти харом қилинган десам исбот талаб қиладилар. Ит гўшти ҳалолми ёки харомми. Агар харом бўлса бу ҳақида қайси диний китобларда маълумот берилган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Итни еса, ҳаром нарсани егани учун гуноҳкор бўлади. Аммо уни ҳалол деса, гуноҳкор бўлиш билан бирга диндан чиқиши ҳам бор. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг баҳосидан, қоннинг баҳосидан, хол қўювчилик баҳосидан ва хол қўйишдан, рибо ейишдан ва беришдан наҳий қилдилар. Ва сувратчини лаънатладилар». Бухорий ривоят қилган.Хонакиларштирилган йиртқичлар, ит ва мушук кабилар ҳаром. Йиртқичларнинг озиқ тиши борлари ва қушларнинг тирноқли чангали борлари ҳаммаси ҳаром. Чунки улар ифлос нарсаларни, бошқа ҳайвонларни ва ўлимтикларни ейдилар. Мазкур ҳайвонларга шер, йўлбарс, қоплон, бўри, чиябўри, тулки, айиқ, маймун, фил кабилар киради. Қушлардан бургут, лочин, калхат, қарға, бойқуш, қалдирғоч, кўршапалак, тўти, товус, пўпишак, карқуноқ ва бошқалар ҳаромдир.Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган; 1. Ов учун ит боқса бўлади. 2. Экинзорларни қўриш учун, зироат ити боқса бўлади. 3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун, чорва ити боқса бўлади. Умиймироқ қилиб айтсак, қўриқчи итларни боқса бўлади. Ҳозирги пайтларда баъзи из қувиш ёки нарсаларни ҳидлаб билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.Бошқа мақсадларга ит ушлаб туриш шариятга хилоф саналади. Чунки, ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУСИМА АЁЛ ҒАЙРИДИН ЭРКАК БИЛАН НИКОҲ ҚУРСА

@Savollar_kanal 13744-савол

Ассалом алайкум ҳурматли Шайҳ жаноблари.Аввало Сизга катта минаддорчилик билдираман. Қиляпган ҳолис ишларизгизда яратганннинг Ози ёрдам берсин ва улуг ажру-савоблар берсин.Шайҳ жаноблари, ҳурматли устоз!Мен ҳозирда Германияда таҳсил оляпман ва мени бир мусулмон курсдошим бир мусулмон болмаган болага эрга тегмоқчи. У гизни мен 2 йилдан бери биламан ва дини Исломни тушинади ва амал қилишга ҳам ҳаракат қилади. Бошқа диндагига эрга тегиш мумкин эмас десам, у қиз: "бу фақат бунақа никоҳдан кейин боладиган боллар Исломда болмаслиги учун болса, мени эрим болларим мусулмон болишига қарши эмас" деди ва "мен ҳам диний китопларни корип чиқдим ва у китоплардан шунақа мано келип чиқяпти" яна "бошқа сабабини топа олмаяпман" деяпти. Мен озим у қизни бу ишдан қайтаришга ҳолис(Аллоҳ ёлида) ҳаракат қиляпман.Мени саволим қуйидагича:Бу гизни:"агар фақат бунақа никоҳдан кейин боладиган боллар Исломда болмаслиги учун болса, мени эрим болларим мусулмон болишига қарши эмас" фикрларига мен қандай жавоп берай?Яна қандай сабаблари бор бундай никоҳни тақиқланганлигига. Курон ёки саҳиҳ ҳадислардан нималарни айтаса болади бу гизга. қандай тушинтирай, ёрдам берин илтимос.Сизга ва оила азоларингизга сиҳат саломатлик тилайман.Аллоҳ ҳаммамиздан рози болсин. Омин

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/420


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛ КИШИ ЭРИДАН БЕРУҲСАТ БАНК ҲИСБИДАН ПУЛ БЕРИШИ

@Savollar_kanal 13742-савол

Бир оилада эр ва ҳотин ҳам ишлайдилар ва топган пуллари ўртада ( битта банкда, битта рақам остида туради). Мана шу ҳолатда аёл киши эридан сўрамасдан ўртадаги пулдан вақти вақти билан олиб садақа бериши, муҳтож одамларга ёрдам бериши (масалан озиқ овқат билан) мумкинми? Ёки ҳар битта қилаётган ишини эрига айтиб туриши керакми? Ҳудди юқоридаги ҳолатда агар аёл яқин қўшиниларига яҳшилик қилиши учун овқат қилиб берса ( вақти вақти билан), лекин бундан баъзан эри норози бўлгандай бўлса, аёл бу ишини тўҳтатиши керакми? Ёки ўртадаги пулда униям ҳаққи борлиги учун ишини давом эттирса бўладими? (яъни эрини ҳурсанд, рози бўлиши биринчи ўринда турадими ҳар доим)

ЖАВОБ:

Эр билан маслаҳат қилган афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЎЧАР МУЛКЛАР ВАҚФИ

@Savollar_kanal 13740-савол

Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан баъзи саволларимни йўлласам: 1. Мен баъзи фиқҳий китобларда вақф ҳақида маълумот олган пайтимда мавқуфнинг кўчмас бўлиши шарт эканлигини кўрган эдим, бироқ маълумки, тарихда кўчар мулкларнинг ҳам вақф сифатида берилган. Саволим, мана шу кўчар мулкларнинг вақф қилиб берилиши қандай шаръий асосда бўлган? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорлик билдираман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг йўлида ишлатилиши шарт қилинган. Мисол учун китобларни вақф қилишни олсак бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САОДАТГА ЭЛТУВЧИ КИТОБ

@Savollar_kanal 13738-савол

Ассалому алайкум. Хурматли Шайх жаноблари, бундан бир неча ойлар олдин бозордан "Саодатга элтувчи китоб"ни сотиб олдим ва охиригича ўқиб чиқдим. Гапни тўғриси ёзилганларини хаммасига хам тушунмадим. Вақтлар ўтиб бозорда китоб сотиб ўтирган биродаримиздан юқорида ёзиб ўтган китоб сотувда бор йўқлиги билан қизиқиб сўрадим. Биродаримизи айтишига қараганда ушбу китобни кўпгина домилалар сотишни маъқуламаганини такидлаб ўтди. Ушбу китоб тўғрисида билмоқчиман. Олдиндан ташаккур. Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. РАХМАТ.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу китоб динимиз ва халқимиз учун ўта зарарли китоб. Унинг ҳақида тасма ва овозли мақолалар чиққан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАНАФИЯ МАЗХАБИГА ТОБЕ БЎЛИШ

@Savollar_kanal 13736-савол

Хурматли Шайх хазратлари,Ахли Суннат уламоларининг аввалигилари ва хозиргилари фикх масалаларида мазхабга эргашиш лозим дейдилар.Саволимнинг мавзуси: Ханафия мазхабига тобе булиш кандай булади? Нима ханафия мазхабига таалукли булади-ю, нима тугри келмайди?Бу саволни беришимдан максад, акийда ва фикх масалаларида имом Абу Ханифа, имом Абу Юсуф, имом Мухаммад, имом Зуфар ва улардан кеинрок келган имом Таховий ва бошкаларга (Аллох хаммаларини рахматига олсин!) фатволарига суянганимизда, «буларнинг фатволари уз даврига хос эди, биз хозирги ханафий уламолар фатволарига карашимиз керак» деишади.Хозирги замон ханафия уламолари фатволари авваларникига тескари келиши мумкинми? Аввалги имомлар ижтиход килиб кетган масала устида янги ижтиход килиш мумкинми (айникса акийда масалаларида)? Хозирги олимларнинг фатволари аввалгиларникига тугри келмаса ва биз аввалги имомлар ижтиходини ушласак «бемазхаб» деган ном куишлари тугрими?Хозирги замон эътиборга лоик ханафия уламолари кимлар?Ханафия фикхи борасида муътабар манбалар кайсилар?Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

Ҳозирги замон уламолари аввалги уламоларнинг боқимандалари. Ҳозиргилар янги пайдо бўлган масалаларга аввалгиларнинг ижтиҳодига суянган ҳолда ечим топсалар ҳам катта гап. Шу маънода фатволар тескари келиши мумкин эмас. Балки бир масалада катта уламоларнинг ўзлари икки ёки ундан кўп ечим топган бўлишлари мумкин. Эски уламоларнинг гапини олганларни бемазҳаб дейиш мумкин эмас. Ҳозирда ҳанафий мазҳаби тарқалган ҳар бир юртда ўзининг эътиборли ҳанафий фақиҳлари бор. Мўътабар манбалар жуда ҳам кўп. Уларнинг рўйхати яқинда чиқиб қолади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВОЖИБ АМАЛИ

@Savollar_kanal 13734-савол

сурамоқчи булганимиз Фарз ва Вожиб нинг уртасидаги фарқ. Вожиб амалининг Фарз даражасига чиқа олмаганини сабаби нимада? Жума намозини Имоми А'зам Вожиб дегалнлари росми? олдиндан ташаккур. агар жавоб берилмаса ҳам инкорингизни билдириб қуйинг, илтимос.

ЖАВОБ:

Жума намозини имом Аъзам вожиб деган эмаслар.1. Фарз.Шариат қилишни жазм ила шубҳасиз ва қатъий далил билан талаб қилган иш фарздир. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин;Қуръони Карим ила собит бўлган фарз амалга Исломнинг беш рукнига ўхшаш амаллар киради.Мутавотир ва машҳур суннат ила собит бўлган фарзга намозда қироат қилиш мисол бўлади.Ижмоъ ила собит бўлган фарзга тўрт хил таом – буғдой, арпа, хурмо ва тузларнинг баъзиларини баъзиларига насияга сотиш ҳаромлиги.Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарз амални қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Фарзни инкор қилган кофир бўлади.2. Вожиб.Шариат қилишни жазм ила аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир. Фитр садақаси, Витр намози ва икки ийд намозлари каби амаллар вожиб амаллардир.Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди.Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб вожиб деб атайдилар. Аммо ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб иккисини алоҳида ҳукмлар деб билади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАНКИД КЕЛАЖАК МЕВАСИ

@Savollar_kanal 13732-савол

Хазрат .нега шундай хайрияли иш килиб сайт очиб, мусулмонларни хурсанд килиб, эътиборини жалб килиб куйиб( мана энди олим одам билан бемалол савол-жавоб киламиз деб вактини ,пулини кетказиб интернет-кафега кириб ) саволларга вактида жавоб берилмайди ёки танлаб жавоб берилади ? ахир баъзи саволлар тезрок жавоб талаб килади. шунинг учун илтимос жавоблар регуляр йулга куйилса.узр-ниятимиз холис.

ЖАВОБ:

Қўлимиздан келганини қилиб турибмиз. Сизга раҳмат. Пул саарфлаб савол бераётган экансиз. Бу саҳифани ишлатиб турган биродарларингиз пул олаётганлари йўқ. Улар ҳам пул сарфлашмоқда. Бир ишларнинг ҳажмини чамалаб кўринг-а!Минглаб саволларга жавоб берилган. Саволга жавоб бериш сайт ишининг арзимаган қисмини ташкил этади. Биз учун энг қийини саволларни такрор берилиши. Сиз савол бермапсиз. Интернет ишидан бизнинг бошқа ишларимиз ҳам борлигини инобатга олиб афв этарсиз деган умиддамиз. Зотан сиз каби карамли кишларнинг авфидан умид қилинур.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАҲРГА РОЗИ БЎЛИШ

@Savollar_kanal 13730-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайҳ ҳазратлари мани 1-2 та саволларимбор эди. 1. Сайид авлодларига қурбонликнинг гўштини ейиш ва садақа олиш мумкин эмас деган гапга нима дейсиз ёки бу ҳадисми? 2. Аёл киши агар маҳрдан кечиб эрига Оллоҳ йўлида мен ўзимни сизга бағишлайман маҳрига розиман деб маҳрига рози бўлса жаннат вожиб бўладими шундай ҳадис борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо садақанинг хурмосидан бир дона олиб оғзига солди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ! деб ташлатмоқчи бўлдилар. Сўнгра: «Биз садақа емаслигимизни сезмовдингми?» дедилар». Икки Шайх ривоят қилишган.Муслимнинг ривоятида: «Бизга садақа ҳалол эмаслигини билмабмидинг?!‌» дедилар», дейилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болажон зот эдилар. Саҳобаи киромларнинг болаларини доимо эркалатиб юришларини ўрганиб ўтган ҳадисларимизда ҳам кўрдик. Айниқса набиралари Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайнларни жуда яхши кўрар эдилар. Гоҳида намозга ҳам кўтариб чиқар эдилар. Кўпинча мажлисларда ҳам қўйинларига солиб ўтирар эдилар. Ана шундай ўтиришларнинг бирида гўдак Ҳасан розияллоҳу анҳу Закотга келган хурмодан бир дона олиб оғзига солганда ушбу ҳадисдаги гаплар айтилган. Бундан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оли байти садақа емоғи мумкин эмаслиги келиб чиқмоқда. Имом Муслимнинг ривоятида емоқми, бошқами-барибир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтларига садақа ҳаром экани маълум бўлмоқда. Шунинг учун Закот уларга ҳаром эканида ҳеч шубҳа қолмайди.
2. Бу маънода ҳадис борлгини билмайман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУ ИНСОН ҲАҚИДА НИМА ДЕЙСИЗ?

@Savollar_kanal 13728-савол

Ассалому алайкум. Бир танишимдан намозни сўрасангиз у шундай деб жавоб беради: 1. Такбир. 2. Қиём. 3. Руку. 4. Саждаракъатлар ҳам муҳум эмас (қолган ҳаммаси иҳтиёрий) дейди. Арабча бўлиши ҳам муҳим эмас дейди. Қуръон (ҳамма ақл эгалари учун деб) ҳукм чиқаради (масалан қон, ўлик, тўнгиз, маст қилувчи ичимликдан бошқа ҳаммаси ҳалол дейди) Қуръондаги Расулуллоҳга эргашиш оятларига (Расулуллоҳ Қуръонга эргашганлар дейди) хоҳласалар 100 ракъат намоз ўқишлари мумкин у уларни ихтиёри дейди. Ҳурматли домла бу одам ҳақида нима дейсиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу одам тезда тавба қилиб ўзини ўнглаши керак. Айтаётган гапларининг кўпи куфрдан иборат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РАНГЛАР

@Savollar_kanal 13726-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлариЭшитишимча 20асрнинг бошларида Франсия ўзининг сариқ рангдаги ҳушбўй атирларини барча мамлакатлар қатори арабистонга ҳам олиб кирган эмиш. Аммо бу совунлардан умуман сотилмаганмиш. Чунки арабларнинг назарида сариқ ранг қайғу айрилиқ маъноларини билдираркан. Шу гаплар ростми?Динимизда рангларга муносабат қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гаплар рост эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АСРНИ ПЕШИНГА ҚЎШИБ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13724-савол

Ассалаам алайкум! Муҳтарам Шайҳ Ҳазратлари, Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва барча мусулмонлар учун қилаётган ҳайрли ишларингизни ажри савобини Аллоҳ зиёда қилсин! Мени саволим қуйидақича: Ҳозир университетда таҳсил олаётганим учун ҳафтани икки кунида аср намози вақтида дарсда бўлишимга тўғри келмоқда. Шунинг учун асрни пешиндан кейин ўқиб оляпман бирга қўшиб. Ўзимни фикримча қазо қилгандан кўра шундай қилиб ўқиган мақул ва бир паластинлик кишини асрни пешинга қўшиб ўқиганини коргандим. Мана шу қилаётган ишим тўғрими ва у бирор бир ҳадиси шариф билан такидланганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фаластинлик киши мусофир бўлса керак. Уларнинг мазҳабида мусофир одам пешин ва асрни қўшиб ўқиса бўлади. Сиз иложи борича намозни вақтида ўқишга ҳаракат қилинг. Жуда бўлмаса, ўтириб бўлса ҳам.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО НАМОЗИ

@Savollar_kanal 13722-савол

Ассаломо Алайкум. Фавт намози ҳақида ма'лумот берсангиз. Жума куни кундузи соат 10-11 ёки 11-12 орасида 4 ракаат ўқиш керак деб эшитдим. Бу намоз 200йиллик, айримлар 400 йиллик қазо намозларга каффорат бўлади дейишяпди. яна ўқилиш қоидалари ҳам бор экан. Шу тўғрими?Яна бир саволим бор эди, олдинлари намоз ўқимас эдим, энди мана шу ўқилмаган 30 йиллик қазо намозлари учун қандай маслаҳат берасиз?Ва мана шу йилларда тутилмаган рўза учун нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу каби намоз йўқ.
2. Қазо намозлар тўғрисида кўп ёзилган топиб ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САВОЛЛАР

@Savollar_kanal 13720-савол

Ассалому алайкум! Шайх хазратлари! Зикир ахлидан сўранг номли китобингизда сувга сийиш мумкин эмас деган эдингиз. Мен шу масалада иккиланиб қолдим. Сиздан сўрамоқчи бўлганларим. 1. Хозирги замонавий хожатхоналар ичида дойим сув бўлади бундай жойларда нима қилишимиз керак? 2. Ғусил қилаётганда тирноқлар орасига (ичига) хам сув тегиш шартми? кўпчилик бунга этибор беришмайди. 3. Ғусил ёки тахорат олаётганда бурун ачишгунича сув олиш керак дейишади.Бундай холатларда тумов ёки бурни битибқолган одамлар нима қилишади? 3. Мен тахорат олишдан олдин ўқиладиган тахорат нийятини ва тахорат олаётганда ўқиладиган сўзларни аниқ билмиман. Ўқиган китоблардан буни топаолмадим ёки этибор бермадим. Сиздан илтимос шуни менга ўргатсангиз. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Ҳеч нарса қилиш керак эмас.
2. Тирноқлар ўсган ва сув ўзича етмайдиган бўлса, эътибор бериш керак.
3. Буни ғусл пайтида қилинади, холос.
4. Буларни тилимизда ўзингиз билганча қилаверинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛТИМОС ТЕКШИРИБ БЕРИНГ

@Savollar_kanal 13747-савол

Ассалому алайкум! Илтимос ушбу матнни текшириб беринглар: "Ибн Қоййим айтадилар: «Тоғутлар кўп бўлиб, асосийлари бештадир: 1 – Иблис лаънатуллоҳ; 2 – Ўзига ибодат қилинишига рози бўлган кимса; 3 – Инсонларни ўзига ибодат қилишга чақирган кимса; 4 – Ғайб илмини даъво қилган; 5 – Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилган ҳукмдор». Мана шулар тоғутларнинг бошларидир." Юқорида айтиб ўтилган маълумотни рост, тўғри ва динимизга мувофиқ деб ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Яхши маълумот. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СПИРТ СОТИШ

@Savollar_kanal 13745-савол

Ассалому алайкум! Мен аптекада ишлайман ва аввало Аллоҳ асрасин у гумон иймондан айирар дийди аммо баъзида гувох бўламан спиртни мендан ичишга олишини сезиб қоламан, аммо балки бошқа нарсага ишлатар деб сотаман лекин баъзилар 2 оёқда зўрға туриб келишади. Баъзиларда эса ароқ спирт хиди келиб туради бундай вазиатда нима қилишим кере? 2). Ўша ишлаётган аптекамда дори буюмлар устига фоиз қўйилиб сотилади. Бу ерда мен оддий сотувчиман халос бир ойда бир ойлик оламан фоиз ёмон нарсалигини биламан кандай йўл тутишим кере? Ишлайверайми олаётган ойлигим халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бундай аломатлари бўлганларга сотманг. Очиқ-ойдин сотмайман деб айтинг.
2). Вазифангизни ҳалол адо этаётган бўлсангиз ойлигингиз ҳалол. Нархдаги фойдани фоизда ҳисоблаш гуноҳ иш эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЙЛАНИБ ҚОЛЯПМАН

@Savollar_kanal 13743-савол

Ассалому алайкум! Бувим билан бир икки масалада тортишиб қоляпман. Тирноғимни кўпроқ кечқурун қоронғу тушган маҳалда оламан ва олган тирноғимни ахлатга ташлаб юбораман лекин бувим мени доим койийдилар кечқурун тирноқ олмайди деб, ёмон иш бўлармиш мен бидиатларга умуман ишонмайман лекин бувим кўп айтганлари учун уларга ҳам тушунтириб қўярдим. Бу шунчаки бидиатми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тирноқни хоҳлаган вақтда олиш мумкин, лекин уни кўмиш керак. Бу катталар билан тортишиб, бахслашиб уларни кўнглини оғритадиган масала эмас. Сал кенгроқ бўлинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛА ВА ТУРМУШ

@Savollar_kanal 13741-савол

Ассалому алайкум! Аёлим билан тортишиб қолдик сабаби биз ажрашиб кетсак менга қаерда жой ажратиб берасиз дегани учун жанжаллашганмиз менга ширин сўз бўлмасангиз сиз билан ажрашайлик дегани учун ҳайдаб юборганман. шунда 1 ҳафта ўтиб отаси бизни уйимизга қизим касал мен даволайман деди бунга мени бобом қаршилик қилиб сиз нимага менинг набирамни хасмидаги қизни даволайсиз нима касали бўлса узимиз даволаймиз деб қаршилик қилди бунга кўнмасдан йўқ қизимга тегишли жамики нарсаларни олиб чиқиб кетаман деб олиб чиқиб кетди. Энди эса 25 кун ўтиб эса қизимни талоғини бериб шариатга мувофиқ маҳрини беринг деб ишхонамга келишибди. Мен эса суд орқали ажримдан кейин сиз айтган ишни қиламан дедим. Шу ҳолат яна такрорланса яъни талоғини сўраб чиқса мен гуноҳкор бўлмайманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа майда гап бўлманглар. Эркак киши аёли билан майдалашавермайди. Жиддий бўлинг, эҳтиросларга берилманг, аёлларни гапидан таъсирланиб ҳаётингизни ўзгартирманг. Сиз эркаксиз, кенгроқ фикр юритинг ва оилани сақлаб қолинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНАМГА ЖАҲЛ ҚИЛДИМ

@Savollar_kanal 13739-савол

Ассалому алайкум! Онам билан кўп урушиб қолаяпмиз бир биримизни тушунишимиз қийин бўлаяпди. Уйланмаганман отам йўқ синглим ва укам бор ойлада рўзғор тебратадиган менман тўғри онамни ҳам ҳиссалари бор лекин келишмовчиликлар кўп бўлайпди. Арзимаган нарсадан жанжал чиқаяпди, қандай йўл тутсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тилингизни тийинг. Ота-оналар фарзандлар томонидан муҳокама қилинмайди. Агар қалбини оғритиб оққ бўлиб қолсангиз дунё охиратда рўшнолик кўрмасдан хор бўлиб ўтиб кетасиз. Тезда кечирим сўраб розилигини олинг ва бундан кейин ҳатто овозингизни ҳам кўтарманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХИЖОБ

@Savollar_kanal 13737-савол

Ассалому алайкум! Аёлимга хижоб киясан авратини беркитиб юрасан десам қайнонам хижоб киймайсан дейди. Хотимни онаси мани уйимга хижобда келмагин дейди. Қайнонам иймондан чиқиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Иймондан чиқади дейилмайди. Сиз қайнонангизни иймонини муҳокама қилмасдан аёлингизни қўллаб қувватлаб туринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЕЛИННИНГ ХАҚҚИ

@Savollar_kanal 13735-савол

Ассалому алайкум! Мен келин бўлиб тушганимга яқинда 24 йил бўлади. Мен онамни халигача қайнонамни рухсатисиз кўролмиман, онамни сахар касали бор, укам билан бирга ўтиришади, мени тез тез кўргиси келиб юраги эзилади, лекин қайнонамни тез тез юбормаслигини билиб, қизимни уйи аччиқ бўлмасин деб сабр қилади. Мен эса онамга силаи рахм қила олмаганимдан қийналаман, хўжайинимга соғлом онани бир хафтада бир кўришга хақли эканман десам, онам рухсат берса борасиз деяпти. Ота она ширкка буюрмаса итоат қилиш керак, сизни онангизникига бир хафтада бир юборишимга тўсқинчилик қилиши ширк эмас, агар сизга зулм қилаётган бўлса онам ўзи жавоб беради деяпти. Сизлардан илтимосим шуки бизга тўғри ечим берсангиз, хўжайиним сизларга қулоқ солади... 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оилада аёлни ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқлари бор. Агар эр ёки қайнона ёки яна бошқалар ҳаддиларидан ошиб келинга шариат берган ҳуқуқларига тажовуз қилса албатта қиёматда жавоб беради. Қайнонани келинда шаръан ҳаққи йўқ. Ўша каби қайноналар Аллоҳдан қўрқишсин, қиёмат куни Аллоҳ таоло келинларни ҳаққини олиб беради. Сиз оилани бузилишига сабаб бўлманг. Кўпроқ дуо қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАБРГА БИР ХОВУЧ КЎК ТОШ ҚЎЙИШ

@Savollar_kanal 13733-савол

Ассалому алайкум! Бизларда ўлим бўлганда қабрга қўйганда бир ховуч тош қўяди, шу ердагилар сурп ичига тупроқ тош аралаштириб қабр ичига яна қўйишади. Шу амал шариатда мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида бир ховуч деган нарса йўқ. Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُول اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ، ثُمَّ أَتَى الْقَبْرَ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَل رَأْسِهِ ثَلاَثًا. أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ 
Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар».Аҳмад ривояти.Аввалгисида مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ яъни, «Биз сизларни ундан яратдик», иккинчисида وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ «Унга қайтарурмиз», учинчисида эса وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى «Ва сизларни яна бошқаттан ундан чиқарурмиз», дейди.Бу Тоҳа сураси 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича:
مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى
«Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқаттан ундан чиқарурмиз». Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗНИ ЭРКАКЛАРДАН ОЛДИН ЎҚИШИ

@Savollar_kanal 13731-савол

Ассалому алайкум! Онам ҳанафий мазҳабига кўра қуёшнинг ҳолатига кўра намоз ўқийдилар. Жадвалга қарамайдилар. Хуфтонга жуда чарчаб қолябман сал аввалроқ ўқиб ухлаб қолябман дедилар. Буни нотўғрилигини, эркаклардан аввал ва тенг намоз ўқилмаслигини аксинча жадвалда кўрсатилган вақтидан 10 15 минутча кейинроқ ўқилишини тушунтиришга ҳаракат қилганим сари онамни жаҳллари чиқиб далил сўраганларида ҳеч нарса деёлмадим. Балки ўзим хато гапирдиммикин. Чунки эрим айтилган вақтидан 10 минутча кечроқ Ўқинг деб. Онажонимни ҳафа қилишни ҳоҳламасдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «эркаклардан аввал ва тенг намоз ўқилмасин» деган гап шариатимизда йўқ. Тўғри тақвим сотиб олиб беринг ва ўша тақвимдаги намоз вақтлари кирса ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭХСОН

@Savollar_kanal 13729-савол

Ассалому алайкум! Мени умумий овқатланиш дўконим бор. Шу дўконга хафтада бир марта насроний рус отахон овқатлангани келади ва беш минг сўм бериб менга овқат бер дейди. Энг арзон овқатимиз йигирма минг сўм. Шундай бўлса хам ў́н беш минг сўм фарқини эхсон тариқасида отахонга овқат бераман. Баъзида шу амалимни мусулмон кишига қилсам яхши бўларди деб қоламан. Саволим шуки нима қилай шу амалимни давом этайми ёки мусилмон кишига қилайми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қалбини исломга улфат қилиш мақсадида ёрдам беришингиз мумкин. Зиммага вожиб бўлган закот, назр, фидя ва фитр каби садақаларни ғайридинларга берилмайди холос. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЎРИКДАН КЕЙИН ҒУСЛ

@Savollar_kanal 13727-савол

Ассалому алайкум! Гинекологик кўрувдан кейин аёллар ғусл қилиши керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар маний чиқса ғусл қилади, маний чиқмасдан оддий сув чиқса таҳорат қилади.Фаржга текширув учун киритилган нарса ғуслни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИРОВНИНГ СУҲБАТИНИ ТИНГЛАШ

@Savollar_kanal 13725-савол

Ассалому алайкум! Баъзи бир эркаклар турмуш ўртоғининг телефон қўнғироқларини ёзиб олиб уни оила азолари опа сингиллари ўртасидаги суҳбатини эшитишмоқда экан. Бунинг оқибатида оилада келишмовчиликлар келиб чиқмоқда. Эркакларнинг шу қилган ишлари қанчалик тўғри? Телефонда шундай дастурлар бор экан, суҳбатларни эшитса бўладиган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш эркак деган гапга ҳам мусулмон деган гапга ҳам тўғри келмайди. Аёл ҳам уларни орасида муҳокама ва жанжалларга сабаб бўладиган гапларни гапирмасин ёки телефонда гаплашмасин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАЙҒАМБАР ЁШИ

@Savollar_kanal 13723-савол

Ассалому алайкум! Пайғамбар ёшига яъни 63 га етган одам эхсон беради - дейишади. Бу қанчалик тўғри? Эхсон берилиши лозим бўлса, билмай қолмайин, дегандим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мутлақо нотўғри. Динимизда бунақа гап ҳам маросим ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚИДАНИ ТЎҒРИЛАШ

@Savollar_kanal 13721-савол

Ассалому алайкум! Базида менга боғлик бўлмаган сабаблар билан масжидга жамоат намозидан қоламан. Масалан, бир марта пешинни жамоат намози билан ўқишга келдим ва хожатхона эшиги очилмай қолди тахоратхонада. Қанча уринсамда оча олмадим. Кейин ёрдам сўрадим. То эшиг очилгунча жамоатдан қолдим. Ёки айни жамоатга бориш вақтида бирон бир иш чиқиб қолади. Шу вақтда Аллоҳ хохламди мени масжидда жамоат билан намоз ўқишимни деб ўйлайман. Лекин иккинчи томондан Аллоҳ хеч нарсага мухтож эмаску дейман. Шу фикрлашим хатога ўхшаяпти. Шуни қандай тўғриласам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз астойдил ҳамма сабаблари ва ҳаракатни қилинг. Бундай фикрларга берилиб жамоат савобидан қуруқ қолманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФИДЯ ЎЛЧОВ

@Savollar_kanal 13719-савол

Ассалому алайкум! Марҳумнинг номидан тутолмаган рўзалари учун фидя бериш учун: жорий йилдаги ҳисобланган фидя миқдоридан (яни 25000 сўм) бериш шартми, ёки ярим со буғдой (1087,5 гр) миқдори ни пулдаги қийматидан берса ҳам жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фидя икки кило буғдойнинг нархи. Ҳисоблаб қанча кўп бўлса ўшанча берса ихтиёри. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал