savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122611

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

БУ ИНСОН ҲАҚИДА НИМА ДЕЙСИЗ?

@Savollar_kanal 13728-савол

Ассалому алайкум. Бир танишимдан намозни сўрасангиз у шундай деб жавоб беради: 1. Такбир. 2. Қиём. 3. Руку. 4. Саждаракъатлар ҳам муҳум эмас (қолган ҳаммаси иҳтиёрий) дейди. Арабча бўлиши ҳам муҳим эмас дейди. Қуръон (ҳамма ақл эгалари учун деб) ҳукм чиқаради (масалан қон, ўлик, тўнгиз, маст қилувчи ичимликдан бошқа ҳаммаси ҳалол дейди) Қуръондаги Расулуллоҳга эргашиш оятларига (Расулуллоҳ Қуръонга эргашганлар дейди) хоҳласалар 100 ракъат намоз ўқишлари мумкин у уларни ихтиёри дейди. Ҳурматли домла бу одам ҳақида нима дейсиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу одам тезда тавба қилиб ўзини ўнглаши керак. Айтаётган гапларининг кўпи куфрдан иборат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РАНГЛАР

@Savollar_kanal 13726-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлариЭшитишимча 20асрнинг бошларида Франсия ўзининг сариқ рангдаги ҳушбўй атирларини барча мамлакатлар қатори арабистонга ҳам олиб кирган эмиш. Аммо бу совунлардан умуман сотилмаганмиш. Чунки арабларнинг назарида сариқ ранг қайғу айрилиқ маъноларини билдираркан. Шу гаплар ростми?Динимизда рангларга муносабат қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гаплар рост эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АСРНИ ПЕШИНГА ҚЎШИБ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13724-савол

Ассалаам алайкум! Муҳтарам Шайҳ Ҳазратлари, Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва барча мусулмонлар учун қилаётган ҳайрли ишларингизни ажри савобини Аллоҳ зиёда қилсин! Мени саволим қуйидақича: Ҳозир университетда таҳсил олаётганим учун ҳафтани икки кунида аср намози вақтида дарсда бўлишимга тўғри келмоқда. Шунинг учун асрни пешиндан кейин ўқиб оляпман бирга қўшиб. Ўзимни фикримча қазо қилгандан кўра шундай қилиб ўқиган мақул ва бир паластинлик кишини асрни пешинга қўшиб ўқиганини коргандим. Мана шу қилаётган ишим тўғрими ва у бирор бир ҳадиси шариф билан такидланганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фаластинлик киши мусофир бўлса керак. Уларнинг мазҳабида мусофир одам пешин ва асрни қўшиб ўқиса бўлади. Сиз иложи борича намозни вақтида ўқишга ҳаракат қилинг. Жуда бўлмаса, ўтириб бўлса ҳам.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО НАМОЗИ

@Savollar_kanal 13722-савол

Ассаломо Алайкум. Фавт намози ҳақида ма'лумот берсангиз. Жума куни кундузи соат 10-11 ёки 11-12 орасида 4 ракаат ўқиш керак деб эшитдим. Бу намоз 200йиллик, айримлар 400 йиллик қазо намозларга каффорат бўлади дейишяпди. яна ўқилиш қоидалари ҳам бор экан. Шу тўғрими?Яна бир саволим бор эди, олдинлари намоз ўқимас эдим, энди мана шу ўқилмаган 30 йиллик қазо намозлари учун қандай маслаҳат берасиз?Ва мана шу йилларда тутилмаган рўза учун нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу каби намоз йўқ.
2. Қазо намозлар тўғрисида кўп ёзилган топиб ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САВОЛЛАР

@Savollar_kanal 13720-савол

Ассалому алайкум! Шайх хазратлари! Зикир ахлидан сўранг номли китобингизда сувга сийиш мумкин эмас деган эдингиз. Мен шу масалада иккиланиб қолдим. Сиздан сўрамоқчи бўлганларим. 1. Хозирги замонавий хожатхоналар ичида дойим сув бўлади бундай жойларда нима қилишимиз керак? 2. Ғусил қилаётганда тирноқлар орасига (ичига) хам сув тегиш шартми? кўпчилик бунга этибор беришмайди. 3. Ғусил ёки тахорат олаётганда бурун ачишгунича сув олиш керак дейишади.Бундай холатларда тумов ёки бурни битибқолган одамлар нима қилишади? 3. Мен тахорат олишдан олдин ўқиладиган тахорат нийятини ва тахорат олаётганда ўқиладиган сўзларни аниқ билмиман. Ўқиган китоблардан буни топаолмадим ёки этибор бермадим. Сиздан илтимос шуни менга ўргатсангиз. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Ҳеч нарса қилиш керак эмас.
2. Тирноқлар ўсган ва сув ўзича етмайдиган бўлса, эътибор бериш керак.
3. Буни ғусл пайтида қилинади, холос.
4. Буларни тилимизда ўзингиз билганча қилаверинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗЛАР ОРАСИДА ҚОЛ ЮЗГА СУРТИЛИБ ОМИЙН ДЕЙИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13718-савол

1. Ассалому Алайкум Ҳазрат! Масжидда Жамоат орасида фарз намозлари оқиётганда копчилик намозлар орасида қолини юзига суриб омийн қилади. Масалан Ҳуфтон намозини 4 ракатли фарзини оқиб салом бериб дуо қилиб омийн дейдилар. Лекин оҳирги пайтлар 1 қаторда отирганимда шунга козим тушдики иймомни ёнида отирган илмлик болларда шуни кузатдимки 4 ракат фарзни оқиб салом бериб омин қилмай туриб 2 ракат сунатни оқиб салом бериб унда ҳам омин қилмай домла иймом домла турганларида туриб кетишди фарз намозларини кетмакет оқиганда орасида омин қилинмайдими? Яна бир нарса сорамоқчи эдим Ҳадис ва Ҳаёт китобини 39 жузи ва умуман шу оҳирги жузларини қаердан топсак болади бозорларда доконларда ёқ экан яқин орада чиқиб қоладими сизни китобларингизни севиб оқиб ва копгина масалаларни ечимини топамиз илтимос оҳирги сонларидан копроқ чиқартирсангиз сизга мингдан минг раҳмат шундан китоблар ёзаётганингизга Аллоҳ таоло қилаётган ишингизга умрингизга барака берсин Раҳмат сизга.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Сиз айтган дуолар намознинг амалидан эмас. Уларни қилиш шарт ҳам эмас.
2. Ҳали «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ярмидан кўпи чоп бўлгани йўқ. Дуо қилиб туринглар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИЗДА САВОЛИМ БОР

@Savollar_kanal 13716-савол

Ассало Алейкум ва Рахматуллоху ва Барокатух. Ҳурматли Шайх Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Бизнинг синф қарама қарши синфдаги болалар билан Волейбол о'йнамоқчи эдик. Улар мақтаниб ютамиз деб ерга урдилар. Шунда улар бекорга о'йнамаймиз. О'ртага то'ртта сомса қо'йинглар деди. Айтингчи бу қиморни. Қаран ко'пгина мусобақаларда соврин бо'лади. Биз буни соврин сифатида қо'ймоқдамиз. Илтимос жавобингизни кутаман. Ко'пгина спор турнирларида г'олибга ютуқ бо'ладику. Бу ҳам ютуқ эмасми. Биз ютуқ ниятида беряпмиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Совринни бетараф жиҳат қўяди. Мусобақа иштирокчилари эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАРЗАХ ҲАЁТИ ВА ҚАБР ҲАЁТИНИНГ ФАРҚИ НИМА&#10

@Savollar_kanal 13714-савол

Ассалому алайкум. Устоз саволим: Барзах нима? Қабр ҳаёти билан алоқаси борми?Жавоб учун раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қабр азобидан мурод барзах азобидир. Ҳар бир ўлган одам, азобга лойиқ бўлса, қабрга кўмилса ҳам, кўмилмаса ҳам, ўз насибасини тортади. Йиртқичлар еб кетса ҳам, куйиб кул бўлиб, ҳавога учиб кетса ҳам, осилса ҳам, ғарқ бўлса ҳам барибир. Қабр аҳлларига етган азоб, уларнинг ҳам руҳу баданларига етади. Ибораларда қабр ва дафнни зикр қилиш эса ғолиб ҳолат эътиборидан бўлган.Ўлимдан сўнг қиёматгача руҳларнинг қароргоҳи ҳақида. Бу ҳақидаги гаплар ўн тўрттадан иборат бўлиб, хулосаси, руҳлар барзахда турли даражада бўлурлар: 1. Баъзи руҳлар олий тўпда, юксак иллийинда бўлади. Булар Пайғамбарлар соллаллоҳу алайҳи васалламларнинг руҳларидир. Уларнинг даражалари ҳам турлича бўлади. 2. Бандалар ҳақидан қарздор бўлмаган шаҳидларнинг руҳлари жаннатда хоҳлаган жойларига эркин бориб юрадиган яхши қушлар жиғилдонида бўлади. 3. Баъзи руҳлар жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Соҳибингизни жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган ҳолда кўрдим», деганлар. 4. Баъзи руҳлар қабрида ҳибсга олинган бўлади. 5. Баъзилари ерда ҳибсга олинган бўлади. 6. Баъзилари зинокор эр-аёллар таннурида бўлади. 7. Баъзилари қон дарёсида сузиб, тош ютиб юради. Буларнинг ҳаммасига суннатдан далиллар бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОГИРОН БОЛА ОНА ГУНОҲИ САБАБИДАН НОГИРОН ТУҒИЛГАНМИ?

@Savollar_kanal 13712-савол

Ассалому алайкум, хурматли шайх жаноблари! Сизга бир саволим бор. Менинг углим ногирон булиб тугилди. Якинда 3 ешга киради. Тугилганидан бери даволаймиз. Диагнози - болалар фалажи. Бу касалликни тула даволаб булмайдикан, умрбод давалониб юриш керак экан. Халк табобати билан шугулланадиган рухий табиб бир аелга хам бордик. Уша аел бизга айтдики: онасининг гунохлари учун бола жавоб беради, шу тогрисида куръонда хам езилган деди. Мен шу гапларга ишонмадим, чунки мен олдин гунох килганимда хам, Аллох мехрибон ва рахмли, бегунох гудакни азоблантириб куймайди деб уйлайман. Одам гунох килса, Аллох унинг боласини эмас, гунохкорни узини ногирон килиб жазолаб куйиши мумкун. Бошка одамларнинг хаелига хам бола ота-онанинг килган гунохлари учун азобланиши мумкунлиги тугрисида фикрлар келяпти. Илтимос, шу масалага аниклик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарса Аллоҳдан. Бировнинг гуноҳни бошқага юкланмайди. Бу ҳақда аниқ ҳужжат бўлмаса, онани айбдор қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Агар онанинг гуноҳига бола ногирон бўладиган бўлса, мусулмонмас одамларнинг болалари нима бўлишини ўйлаб кўрсинлар. Аниқ ҳужжат деганимиз, табибларнинг она ароқ ичгани тасирида бола ногирон бўлгани аниқ дегани кабилардир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИССИҚ-СОВУҚНИ АНИҚЛАШ

@Savollar_kanal 13710-савол

Асаламу алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Доим биз учун вақт ажратиб, биз берган саволларга жавоб бериб бораётганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва ҳар бир амалларингиз учун жаннат ила мукофатласин! Сизга яна бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, зеро билмасликни айби сўрашликдир, куни кеча акам билан гаплашган эдик, улар Жиззаҳ билан иш қиладилар, улар билан бирга иш қиладиган биродарлари айтиб қолибди, Гулистонда бир киши бор экан, у инсонларнинг ҳалқумидан соч толаларини оларкан, бу толалар эса ўша инсон ўқитилганми йўқми ёки иссиқ совуқ қилинганми шуни аниқлар экан баъзилардан 1 та баъзилардан бир нечта соч толаси олар экан, ўша биродарларидан битта дона соч тола олибди яна у билан борган бир кишидан эса 3 та соч толасини олибди, агар толалар кўп бўлса бир неча кунда ўзи даволар экан, сиз мана шу хақида эшитганмисиз? ёки бу нарса хақида нима дея оласиз? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу нарса сиз айтган ерда бошқа жойда йўқ. У ҳам асоссиз нарса.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ ШАРТМИ?

@Savollar_kanal 13707-савол

Ассалому алайкум! Тиббиётда жинсий касалликларни аниқлаш учун эркак уруғини текшириш тахлили бор. Бунда текширилувчи бир хонага кириб уруғини бир идишга ажратиб беради ва шундан олиниб микроскоп ёрдамида уруқ хўжайралар текширилади. Бир танишим бундай текширув ўтказган шифокор бу тахлилни ўтказгандан сўнг чўмилиш керак деб қолди. Бу фикр тўғрими? Текширувчи бунда қўлқопда ва бошқа химоя воситасида бўлади, яни бу суюқлик текширувчи баданига тегмайди. Агарда бу суюқлик текширувчи терисига ёки кийимига томса хукм қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Анализ олган шифокорга ғусл вожиб бўлмайди. Бу нажосати хафифа ҳисобланиб, ўша ерни ўзи уч маротаба ювиб-сиқиб ташлаш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИРИК ЖОН НАРСАЛАРНИ ФОТОШОБДА ЧИЗИШ

@Savollar_kanal 13705-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги вақтда мен "графический дизайн" деган курсни ўрганяпман, у ерда биз жонсиз ва жонли нарсаларни расмига қараб фотошоп деган дастурда чизишга ҳаракат қиламан. Шу қилаётган ишим тўғрими яъни жонли нарсаларни бирон дастурда чизиш, ҳаётда яъни расмда жонли нарсаларни чизиш мумкин эмаслигини биламан аммо дастурлардачи?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсаларни чизишдан сақланинг. Тайёр фотосурат бўлса бошқа гап. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДОМЛА БЕГОНА АЁЛГА ДАМ СОЛСА БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13703-савол

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим бегона аёлларга иккиси хонада ҳоли қолган ҳолда дам соладилар. Мен бирор маҳрами билан келсин десам мени рашкчилигимга йўядилар. Энди шу дам солганларига беш ўн минг ташлаб кетишади. Шу пулни болаларимиз билан ейишимиз бизга ҳалолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Холи қолиш жоиз эмас. Сиз бирга туринг. Эрингиз дам солишни биларкану, аммо шариат буйруғини билмас экан. Ҳадисда қуйидагича келади: 
ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان 
«Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг  учинчиси шайтон бўлади» деганлар. Имом Аҳмад ривояти.  Дам солганига берган пуллари ҳалол. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОҚ БЎЛГАН ИНСОН

@Savollar_kanal 13701-савол

Ассалому алайкум! Тасаввур қилайлик. Бир инсонни отаси тирик онаси вафот этган ёки онаси тирик отаси вафот этган. Амакисиям, аммасиям, холасиям, тоғасиям йук. У инсон отаси ёки онасини кадрига етмади. Нотўғри йулга кириб кетди: ичкилик, фахш, зино, уғирлик.... Отаси ёки онаси боласини оқ қилди. У инсон парво хам қилмади. Бир куни отаси ёки онаси улди. Энди уша оқ булган фарзанднинг тақдири нима булади? Бу хол эртак айтиб бераетганимга ухшаши мумкин. Лекин бундай холатлар афсуски кам эмас. Энди оқ булган инсон тавба килиб, тўғри йўлдан юрса, Аллоҳ у инсонни оқ булганига қарамай кечирадими. Албатта Аллоҳ ўта кечиримли ва мағфиратли Зод. Аммо бир Хадисда оқ булган инсонни икки дунёси куяди деган маънони укиб колдим. Оқ булган инсонни шариатда хукми қандай? Нусух тавба килиб тўғри йўлдан юрса Аллоҳ кечирадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўтиб кетган ота-онаси номидан кўп садақалар қилади, уларнинг қариндош уруғлари билан алоқаларни тиклаб силаи раҳм қилади. Намозларида ҳаққларига кўп дуолар қилади. Шунда оққ кечирилади деб умид қилинади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОДОБ

@Savollar_kanal 13699-савол

Ассалому алайкум! Дадажоним кўп қаватли бинодаги уйимизни ижарага берганлар. Ижарачимиз 2 курсдош талаба. Мени ижара хаққини олишга юборганларида, уйни ичини хам кириб кўр деб тайинлайдилар. Ижарачилар телефон гўшагини олмаганликлари сабаб, огохлантиришсиз бораман. Борганимда дам олишаётган бўлишади (мен ўйлашим бўйича). Шу сабабли уйни ичига кириш менга ноқулай туюлади. Илтимос, кандай йўл тутиш кераклигини айтинг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошида шартномада кириб текшириш шарт қилинган бўлса кириб текшириб кетинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЎРИКДАН КЕЙИН ҒУСЛ

@Savollar_kanal 13727-савол

Ассалому алайкум! Гинекологик кўрувдан кейин аёллар ғусл қилиши керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар маний чиқса ғусл қилади, маний чиқмасдан оддий сув чиқса таҳорат қилади.Фаржга текширув учун киритилган нарса ғуслни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИРОВНИНГ СУҲБАТИНИ ТИНГЛАШ

@Savollar_kanal 13725-савол

Ассалому алайкум! Баъзи бир эркаклар турмуш ўртоғининг телефон қўнғироқларини ёзиб олиб уни оила азолари опа сингиллари ўртасидаги суҳбатини эшитишмоқда экан. Бунинг оқибатида оилада келишмовчиликлар келиб чиқмоқда. Эркакларнинг шу қилган ишлари қанчалик тўғри? Телефонда шундай дастурлар бор экан, суҳбатларни эшитса бўладиган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш эркак деган гапга ҳам мусулмон деган гапга ҳам тўғри келмайди. Аёл ҳам уларни орасида муҳокама ва жанжалларга сабаб бўладиган гапларни гапирмасин ёки телефонда гаплашмасин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАЙҒАМБАР ЁШИ

@Savollar_kanal 13723-савол

Ассалому алайкум! Пайғамбар ёшига яъни 63 га етган одам эхсон беради - дейишади. Бу қанчалик тўғри? Эхсон берилиши лозим бўлса, билмай қолмайин, дегандим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мутлақо нотўғри. Динимизда бунақа гап ҳам маросим ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚИДАНИ ТЎҒРИЛАШ

@Savollar_kanal 13721-савол

Ассалому алайкум! Базида менга боғлик бўлмаган сабаблар билан масжидга жамоат намозидан қоламан. Масалан, бир марта пешинни жамоат намози билан ўқишга келдим ва хожатхона эшиги очилмай қолди тахоратхонада. Қанча уринсамда оча олмадим. Кейин ёрдам сўрадим. То эшиг очилгунча жамоатдан қолдим. Ёки айни жамоатга бориш вақтида бирон бир иш чиқиб қолади. Шу вақтда Аллоҳ хохламди мени масжидда жамоат билан намоз ўқишимни деб ўйлайман. Лекин иккинчи томондан Аллоҳ хеч нарсага мухтож эмаску дейман. Шу фикрлашим хатога ўхшаяпти. Шуни қандай тўғриласам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз астойдил ҳамма сабаблари ва ҳаракатни қилинг. Бундай фикрларга берилиб жамоат савобидан қуруқ қолманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФИДЯ ЎЛЧОВ

@Savollar_kanal 13719-савол

Ассалому алайкум! Марҳумнинг номидан тутолмаган рўзалари учун фидя бериш учун: жорий йилдаги ҳисобланган фидя миқдоридан (яни 25000 сўм) бериш шартми, ёки ярим со буғдой (1087,5 гр) миқдори ни пулдаги қийматидан берса ҳам жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фидя икки кило буғдойнинг нархи. Ҳисоблаб қанча кўп бўлса ўшанча берса ихтиёри. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲНИНГ ТАҚДИРИМИ

@Savollar_kanal 13717-савол

Ассалому алайкум! Ўзини ўлдирган одам Аллоҳни тақдири билан ўлдирган бўладими? Бир жойда бир инсон ўзини осиб ўлдирди, шунда бир киши майлин Аллоҳнинг тақдири экан деб қолди. Шунда йўқ бу Аллоҳнинг тақдири эмас дедим, ўзини ўлдириш гунох Аллоҳ гунох ишни қилишликни тақдирга битмайди деб тушунтирдим. Шу тушунтирганим тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Инсонга Аллоҳ таоло ақл неъматини бериб унга ҳаром ва ҳалолни, гуноҳ ва савобни билдирган. Инсонда шулардан биттасини танлаш ихтиёри бор. Ўзини ўлдирган инсоннинг олдида ҳалол йўл ҳам бўлади. Аммо у ўша ҳаром бўлган йўлни танлайди. Бунда Аллоҳ таолони айбдор қилиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ

@Savollar_kanal 13715-савол

Ассалому алайкум! Зарурат билан бир жойга борган эдим. Ва намоз вақти кирди лекин ҳаво иссиқ бўлгани учун шортик кийиб олган эдим.Намозим бузилмаслиги учун тиззани тўлиқ ёпишга уриндим аммо сажда пайти шортигим бир бармоқ энича озгина кўтарилиб кетганини сездим. Аммо тиззам тўлиқ кўринмасди. намозни бир ўзим ўқидим. Саволим бунда намозимга зарар етмаганми? Намозда оёқ ҳолати ҳақида саволим бор эди. Чап оёқни фақат ат тахиёт ўқиганда букиб оламизми қолган пайт яни саждада ҳудди ўнг оёқ ҳолатидек турса бўлаверадими ?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Кифоя» китобида қуйидагича келади:
1. Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади.Агар унутиб очилган бўлса ва очилиши бир рукннинг адо этилишича вақт давом этса ва аъзонинг чорагидан ози очилса, намоз ботил бўлмайди. Агар намозхон мазкур миқдорни қасддан очса, намози дарҳол бузилади.Болдирнинг ўзи бир аъзодир.Унинг тўртдан бири очилиб қолса ва зикр қилинган муддатгача ёпилмаса, намоз ботил бўлади.Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам.Буларда ҳам олдинги зикр қилинган ҳукм собит бўлади.«Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.Кийим танқис бўлганда аввал ғализ авратни, кейин бошқаларини тўсиш керак бўлади. Агар фақат битта авратни тўсишга етадиган нарса бўлса, у билан орқани тўсиб, олдини қўли билан тўсади.Бошқаси бўлмаганда ҳаром кийим ила, мисол учун, эркак киши ипак кийимда намоз ўқиса, таҳримий кароҳат ила намоз бўлади. («Кифоя» китобидан).
2. Аттаҳияту ўқиганда букиб оламиз, қолган пайт яъни саждада ҳудди ўнг оёқ ҳолатидек туради. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДА УНУТСА

@Savollar_kanal 13713-савол

Ассалому алайкум! 4 ракат фарз ўқиётиб 2-ракатда ташаххуддан кейин чалғиб саловат айтиб салом бериб кейин 4 ракатлиги эсга тушиб туриб намозни давом эттирса намоз бузиладими? Шу холлатда намозни бошидан бошлаш керакми ёки давом этираверсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Салом бериб ҳеч нарса демасдан ўша заҳоти учинчи ракъатга туриб охирида саждаи саҳв қилинса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОМАХРАМ АЁЛНИ УЙИГА КИРИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13711-савол

Ассалому алайкум! Собиқ эр ажралган оиласидаги бир нафар фарзандидан хабар олиш ниятида собиқ аёлини кўйига кириши ва у ерда узоқ қолиб кетиши мумкинми? Махрам -номахрамлик қонун қоидаси бузилмайдими бундай ишларда?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар ораларига талоқ тушган ва иддаси чиққан бўлса эр мутлақо номаҳрам ҳисобланиб, аёл ҳижобланиши ёки беркиниши керак. Акс ҳолда иккиси ҳам гуноҳкор бўлишади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13709-савол

Ассалому алайкум! Аёлим чап қулоғидан операция бўлди, 2 йил аввал ҳам ўша қулоғидан операция бўлган, афсуски бу қайталаниб 2 марта ҳам операция қилиниб муолажа давомида шифокор қулоқни ичини қириб тозалади. Ҳозирда ортиқча ҳаракат мумкин эмас лекн тахорат олиб ўтириб бўлса ҳам намозларини адо қиляпти. Шифокор бундай ҳолда қулоғига сув тегиши ҳатто бош ювиши ҳам мумкинмас деб айтган. Агар ғусл қилишлиги керак бўлса қандай енгилроқ йўли бор ёки ушбу холатда ғуслни қандай амалга оширса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат олаётганида қулоғига сув теказмасин. Ғуслда эса сув тегса зарар қилмайдиган жойлар ювилади. Зарар қиладиган жойларга тузалгунича масҳ тортиб туради. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АГАР ШУ ЙИГИТГА ГАПИРСАНГ ТАЛОҚСАН - ДЕСА!

@Savollar_kanal 13706-савол

Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Сизга оллохнинг рахмати булсин. Бир жиддий масала юзасиданн сизга мурожаат этмоқдаман. Дадам ва ойимлар савдо иши билан шуғулланадилар. Фақат ишлаётган дўконлари алохида алохида ерда жойлашган. Ойим дадамни яхши курганларидан рашклари жуда кучли. Бир куни дадамни дўконига борган пайтлари дадам билан ёнма ён ишлайдиган хали турмушга чиқмаган лекин намозхон қизни дадамга рашк қилганлар. Ойимни бу ишларидан жахли чиққан дадам ойим доим гаплашиб юрган бир хамкасбларини номини тилга олиб агар шунга гапирсанг менга талоқсан деганлар. Чунки бу қиз хақидаги турли хил шубха гумонлар дадамни чартчатган эди. Шу сабабдан дадам жахл устига шундай деб қуйдилар. Айтингчи хозир ойим хамкасбларига гапира олмай қийналиб юрибдилар, бунинг чораси борми. Аввалдан берган жавобингиз учун рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Чораси йўқ. Бу каби иш ва гапларни қайта такрорламасинлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ КИТОБИ

@Savollar_kanal 13704-савол

Ҳурматли, шайх ҳазратлари. Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Аҳмад Лутфийнинг "Саодат асри қиссалари" китоби Пайғамбаримиз с.а.в нинг ҳаётлари ҳақида ёзилган экан. Лекин унда бадиийлаштириш бор. Бу китоб ишонарлими, саҳиҳ китоблар қаторига киритса бўладими?Раҳмат.

ЖАВОБ:

Бу китоб туркча бўлиб, кўп уламолар ундай китоб борлигини билмайдилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАНК ТИЗИМИ

@Savollar_kanal 13702-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Мухтарам Шайх хазратлари Банк системаси бўйича 2 та саволим бор.1. Ҳозирги кунда ҳалолдан ризқ топиш мақсадида қайси сохада қонуний фаолият юритсангиз ҳам Банк тизими (системаси) га албатта мурожаат қилишга тўғри келади. Банк билан ишлагандан кейин % масалалари келиб чиқади, турли хил хизматлари учун банкга тўловлар тўлайсиз. Банк эса ўз навбатида кўраётган фойдасидан устама фоиз асосида молиявий хизматлар корсатади (кредит, лизинг, факторинг ва бошқа). Саволим шундан иборатки у ҳам бўлса бундай ҳолатларда қандай йўл тутган афзал?2. Банкда ишласа бўладими?Юқоридаги саволларга жавоб жуда зарур, чунки кўп биродарларимиз ушбу сохаларда ишлашади!!! Аллоҳ барча хайрли ишларингизда ўзи қўлласин ва ажр берсин!!!Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Шариатда ҳалол бўлган нарсани қилиб, ҳаромидан четлаган афзал. Сиз санаб ўтган нарсалар шуни кўрсатади.
2. Рибога аралашмайдиган ишда ишласа бўлади. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРКАК КИШИ СОЧИНИ БЎЯСА БОЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13700-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Шайх ҳазратлари, Эркак киши сочини бўяса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида кўпинча соч-соқолнинг оқини ҳинно билан ўзгартирилади. Шунинг учун соч бўяш ўрнига соч ҳиннолаш ҳам дейилади. Лекин ҳиннодан бошқа нарса билан бўлса хам жоиз. Фақат қора ранг бўлмаса бўлгани.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛ КИШИ ҲИЖОБНИ ЎРАМАЙМАН ДЕСА

@Savollar_kanal 13698-савол

Ассалому алайкум ҳазрат! 1. Аёл киши ҳижобни ўрамайман деса диндан чиқадими? 2. Дунёвий тўйга борган одам ташқарида туриб "келинглар хуш келибсиз" деса диндан чиқадими? 3. Ҳозирги кунда хусусий фирмалар ҳисоб рақамидаги пулларини бошқа фирмага ўтқазиб эвазига ўтказилган пулнинг 80% ни нақд қилиб олиши, ушбу молиявий муомаладаги ҳолатга шариятимизни ҳукми қандай? Олдиндан сизга раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу гапни ҳижоб шаръий ҳукмлигини инкор қилмай айтса диндан чикмайди.
2. Бу ҳолатда диндан чиқмайди. Аммо ҳаром нарсалар бўлса, узоқлашиш керак.
3. Бир хил пулни алмаштиришда бирини кўп, иккинчисини оз қилиб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал