savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗЛАР ОРАСИДА ҚОЛ ЮЗГА СУРТИЛИБ ОМИЙН ДЕЙИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13718-савол

1. Ассалому Алайкум Ҳазрат! Масжидда Жамоат орасида фарз намозлари оқиётганда копчилик намозлар орасида қолини юзига суриб омийн қилади. Масалан Ҳуфтон намозини 4 ракатли фарзини оқиб салом бериб дуо қилиб омийн дейдилар. Лекин оҳирги пайтлар 1 қаторда отирганимда шунга козим тушдики иймомни ёнида отирган илмлик болларда шуни кузатдимки 4 ракат фарзни оқиб салом бериб омин қилмай туриб 2 ракат сунатни оқиб салом бериб унда ҳам омин қилмай домла иймом домла турганларида туриб кетишди фарз намозларини кетмакет оқиганда орасида омин қилинмайдими? Яна бир нарса сорамоқчи эдим Ҳадис ва Ҳаёт китобини 39 жузи ва умуман шу оҳирги жузларини қаердан топсак болади бозорларда доконларда ёқ экан яқин орада чиқиб қоладими сизни китобларингизни севиб оқиб ва копгина масалаларни ечимини топамиз илтимос оҳирги сонларидан копроқ чиқартирсангиз сизга мингдан минг раҳмат шундан китоблар ёзаётганингизга Аллоҳ таоло қилаётган ишингизга умрингизга барака берсин Раҳмат сизга.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Сиз айтган дуолар намознинг амалидан эмас. Уларни қилиш шарт ҳам эмас.
2. Ҳали «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ярмидан кўпи чоп бўлгани йўқ. Дуо қилиб туринглар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИЗДА САВОЛИМ БОР

@Savollar_kanal 13716-савол

Ассало Алейкум ва Рахматуллоху ва Барокатух. Ҳурматли Шайх Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Бизнинг синф қарама қарши синфдаги болалар билан Волейбол о'йнамоқчи эдик. Улар мақтаниб ютамиз деб ерга урдилар. Шунда улар бекорга о'йнамаймиз. О'ртага то'ртта сомса қо'йинглар деди. Айтингчи бу қиморни. Қаран ко'пгина мусобақаларда соврин бо'лади. Биз буни соврин сифатида қо'ймоқдамиз. Илтимос жавобингизни кутаман. Ко'пгина спор турнирларида г'олибга ютуқ бо'ладику. Бу ҳам ютуқ эмасми. Биз ютуқ ниятида беряпмиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Совринни бетараф жиҳат қўяди. Мусобақа иштирокчилари эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАРЗАХ ҲАЁТИ ВА ҚАБР ҲАЁТИНИНГ ФАРҚИ НИМА&#10

@Savollar_kanal 13714-савол

Ассалому алайкум. Устоз саволим: Барзах нима? Қабр ҳаёти билан алоқаси борми?Жавоб учун раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қабр азобидан мурод барзах азобидир. Ҳар бир ўлган одам, азобга лойиқ бўлса, қабрга кўмилса ҳам, кўмилмаса ҳам, ўз насибасини тортади. Йиртқичлар еб кетса ҳам, куйиб кул бўлиб, ҳавога учиб кетса ҳам, осилса ҳам, ғарқ бўлса ҳам барибир. Қабр аҳлларига етган азоб, уларнинг ҳам руҳу баданларига етади. Ибораларда қабр ва дафнни зикр қилиш эса ғолиб ҳолат эътиборидан бўлган.Ўлимдан сўнг қиёматгача руҳларнинг қароргоҳи ҳақида. Бу ҳақидаги гаплар ўн тўрттадан иборат бўлиб, хулосаси, руҳлар барзахда турли даражада бўлурлар: 1. Баъзи руҳлар олий тўпда, юксак иллийинда бўлади. Булар Пайғамбарлар соллаллоҳу алайҳи васалламларнинг руҳларидир. Уларнинг даражалари ҳам турлича бўлади. 2. Бандалар ҳақидан қарздор бўлмаган шаҳидларнинг руҳлари жаннатда хоҳлаган жойларига эркин бориб юрадиган яхши қушлар жиғилдонида бўлади. 3. Баъзи руҳлар жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Соҳибингизни жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган ҳолда кўрдим», деганлар. 4. Баъзи руҳлар қабрида ҳибсга олинган бўлади. 5. Баъзилари ерда ҳибсга олинган бўлади. 6. Баъзилари зинокор эр-аёллар таннурида бўлади. 7. Баъзилари қон дарёсида сузиб, тош ютиб юради. Буларнинг ҳаммасига суннатдан далиллар бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОГИРОН БОЛА ОНА ГУНОҲИ САБАБИДАН НОГИРОН ТУҒИЛГАНМИ?

@Savollar_kanal 13712-савол

Ассалому алайкум, хурматли шайх жаноблари! Сизга бир саволим бор. Менинг углим ногирон булиб тугилди. Якинда 3 ешга киради. Тугилганидан бери даволаймиз. Диагнози - болалар фалажи. Бу касалликни тула даволаб булмайдикан, умрбод давалониб юриш керак экан. Халк табобати билан шугулланадиган рухий табиб бир аелга хам бордик. Уша аел бизга айтдики: онасининг гунохлари учун бола жавоб беради, шу тогрисида куръонда хам езилган деди. Мен шу гапларга ишонмадим, чунки мен олдин гунох килганимда хам, Аллох мехрибон ва рахмли, бегунох гудакни азоблантириб куймайди деб уйлайман. Одам гунох килса, Аллох унинг боласини эмас, гунохкорни узини ногирон килиб жазолаб куйиши мумкун. Бошка одамларнинг хаелига хам бола ота-онанинг килган гунохлари учун азобланиши мумкунлиги тугрисида фикрлар келяпти. Илтимос, шу масалага аниклик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарса Аллоҳдан. Бировнинг гуноҳни бошқага юкланмайди. Бу ҳақда аниқ ҳужжат бўлмаса, онани айбдор қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Агар онанинг гуноҳига бола ногирон бўладиган бўлса, мусулмонмас одамларнинг болалари нима бўлишини ўйлаб кўрсинлар. Аниқ ҳужжат деганимиз, табибларнинг она ароқ ичгани тасирида бола ногирон бўлгани аниқ дегани кабилардир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИССИҚ-СОВУҚНИ АНИҚЛАШ

@Savollar_kanal 13710-савол

Асаламу алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Доим биз учун вақт ажратиб, биз берган саволларга жавоб бериб бораётганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва ҳар бир амалларингиз учун жаннат ила мукофатласин! Сизга яна бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим, зеро билмасликни айби сўрашликдир, куни кеча акам билан гаплашган эдик, улар Жиззаҳ билан иш қиладилар, улар билан бирга иш қиладиган биродарлари айтиб қолибди, Гулистонда бир киши бор экан, у инсонларнинг ҳалқумидан соч толаларини оларкан, бу толалар эса ўша инсон ўқитилганми йўқми ёки иссиқ совуқ қилинганми шуни аниқлар экан баъзилардан 1 та баъзилардан бир нечта соч толаси олар экан, ўша биродарларидан битта дона соч тола олибди яна у билан борган бир кишидан эса 3 та соч толасини олибди, агар толалар кўп бўлса бир неча кунда ўзи даволар экан, сиз мана шу хақида эшитганмисиз? ёки бу нарса хақида нима дея оласиз? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу нарса сиз айтган ерда бошқа жойда йўқ. У ҳам асоссиз нарса.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ ШАРТМИ?

@Savollar_kanal 13707-савол

Ассалому алайкум! Тиббиётда жинсий касалликларни аниқлаш учун эркак уруғини текшириш тахлили бор. Бунда текширилувчи бир хонага кириб уруғини бир идишга ажратиб беради ва шундан олиниб микроскоп ёрдамида уруқ хўжайралар текширилади. Бир танишим бундай текширув ўтказган шифокор бу тахлилни ўтказгандан сўнг чўмилиш керак деб қолди. Бу фикр тўғрими? Текширувчи бунда қўлқопда ва бошқа химоя воситасида бўлади, яни бу суюқлик текширувчи баданига тегмайди. Агарда бу суюқлик текширувчи терисига ёки кийимига томса хукм қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Анализ олган шифокорга ғусл вожиб бўлмайди. Бу нажосати хафифа ҳисобланиб, ўша ерни ўзи уч маротаба ювиб-сиқиб ташлаш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИРИК ЖОН НАРСАЛАРНИ ФОТОШОБДА ЧИЗИШ

@Savollar_kanal 13705-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги вақтда мен "графический дизайн" деган курсни ўрганяпман, у ерда биз жонсиз ва жонли нарсаларни расмига қараб фотошоп деган дастурда чизишга ҳаракат қиламан. Шу қилаётган ишим тўғрими яъни жонли нарсаларни бирон дастурда чизиш, ҳаётда яъни расмда жонли нарсаларни чизиш мумкин эмаслигини биламан аммо дастурлардачи?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жонли нарсаларни чизишдан сақланинг. Тайёр фотосурат бўлса бошқа гап. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДОМЛА БЕГОНА АЁЛГА ДАМ СОЛСА БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13703-савол

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим бегона аёлларга иккиси хонада ҳоли қолган ҳолда дам соладилар. Мен бирор маҳрами билан келсин десам мени рашкчилигимга йўядилар. Энди шу дам солганларига беш ўн минг ташлаб кетишади. Шу пулни болаларимиз билан ейишимиз бизга ҳалолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Холи қолиш жоиз эмас. Сиз бирга туринг. Эрингиз дам солишни биларкану, аммо шариат буйруғини билмас экан. Ҳадисда қуйидагича келади: 
ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان 
«Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг  учинчиси шайтон бўлади» деганлар. Имом Аҳмад ривояти.  Дам солганига берган пуллари ҳалол. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОҚ БЎЛГАН ИНСОН

@Savollar_kanal 13701-савол

Ассалому алайкум! Тасаввур қилайлик. Бир инсонни отаси тирик онаси вафот этган ёки онаси тирик отаси вафот этган. Амакисиям, аммасиям, холасиям, тоғасиям йук. У инсон отаси ёки онасини кадрига етмади. Нотўғри йулга кириб кетди: ичкилик, фахш, зино, уғирлик.... Отаси ёки онаси боласини оқ қилди. У инсон парво хам қилмади. Бир куни отаси ёки онаси улди. Энди уша оқ булган фарзанднинг тақдири нима булади? Бу хол эртак айтиб бераетганимга ухшаши мумкин. Лекин бундай холатлар афсуски кам эмас. Энди оқ булган инсон тавба килиб, тўғри йўлдан юрса, Аллоҳ у инсонни оқ булганига қарамай кечирадими. Албатта Аллоҳ ўта кечиримли ва мағфиратли Зод. Аммо бир Хадисда оқ булган инсонни икки дунёси куяди деган маънони укиб колдим. Оқ булган инсонни шариатда хукми қандай? Нусух тавба килиб тўғри йўлдан юрса Аллоҳ кечирадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўтиб кетган ота-онаси номидан кўп садақалар қилади, уларнинг қариндош уруғлари билан алоқаларни тиклаб силаи раҳм қилади. Намозларида ҳаққларига кўп дуолар қилади. Шунда оққ кечирилади деб умид қилинади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОДОБ

@Savollar_kanal 13699-савол

Ассалому алайкум! Дадажоним кўп қаватли бинодаги уйимизни ижарага берганлар. Ижарачимиз 2 курсдош талаба. Мени ижара хаққини олишга юборганларида, уйни ичини хам кириб кўр деб тайинлайдилар. Ижарачилар телефон гўшагини олмаганликлари сабаб, огохлантиришсиз бораман. Борганимда дам олишаётган бўлишади (мен ўйлашим бўйича). Шу сабабли уйни ичига кириш менга ноқулай туюлади. Илтимос, кандай йўл тутиш кераклигини айтинг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошида шартномада кириб текшириш шарт қилинган бўлса кириб текшириб кетинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАЗР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13697-савол

Ассалому алайкум! Бир киши эрим қамоқдан чиқса қўй сўяман, рўза тутаман ва шунча ракат намоз ўқийман деб назр қилса бўладими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Назр бўлади, шундай деб ўзига вожиб қилса, бажариши лозим бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГУВОХСИЗ НИКОХ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13695-савол

Ассалому алайкум! Никох гувохларсиз ўқилган бўлса хам қабул бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Гувоҳлар никоҳнинг шартларидан ҳисобланади. У топилмаса никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13693-савол

Ассалому алайкум! Мани кичкина болаларим бор кўпинча чақалоғим эмгалаб саждага кеволади 2ёшли қизим жойнамозга ётволади уларни суриб намозни давом этирораман лекин 3мартадан кўп бўлса шу ҳолат намоз дуруст бўладими Болани йиқилиши мумкин бўлган ҳолатда намозни бузиш жоизми бузса бошидан ўқиди ми Шом намозни вақти қачонгача кун ботгунгачами шу вақтда кўп йиғледи хуфтонгача ўқиса боладими

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Болангизни бадани, кийими ва таглиги нажосатдан пок бўлса кўтариб олиб намоз ўқинг. Мусулмон одам зийрак бўлиши керак. 4та ёстиқни ўртасига болангизни ўтқазиб қўйсангиз намоз ўқигунингизча йиқилмайди ҳам йиқилса ҳам зарар қилмайди.
2. https://savollar.islom.uz/s/11183   Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХИТОЙ ЖАНГ САНЪАТИ (УШУ ХАҚИДА)

@Savollar_kanal 13691-савол

Ассалому алайкум! Мен Хитойда ўқийман, бизда бир фан ўтилади номи Ушу (кунг-фу) ҳудди ўзимизни жисмоний тарбияни ўрнига. Шу фанда биз турли соғломлаштирувчи ҳаракатларни бажарамиз. Ёга жоиз эмаслигини ўқидим ва кўнглимда ушуга нисбатан ҳам иккиланиш пайдо бўлди. Лекин ушуда руку, сажда кабилар йўқ. Биз фу фандан имтиҳон топширамиз. Шунга бу спорт турига шариатимиз қандай ҳукм қилади? Қуйида сизга ёутубеда ушудан бир парча лавҳа илова қиламан, Рахмат!:  https://youtu.be/QDIx22h2TBc

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буддизм динининг ибодат ҳисобланган қилиқлари ва юзга уриш бўлмаса саломатлик учун қилишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЕНЯ

@Savollar_kanal 13689-савол

Ассалому алекум! Дугонам рай.газда ишлайди. Пеня рибо эканлигини билади. Сизларда берилган жавоблардан келиб чиқиб энди қандай йўл тутиш кераклигини сўрамоқчи. Айтишича, белгиланадиган пеня миқдорини тўлаш фақатгина истеъмолчи маълумотнома олаётган вақтида бўларкан. Масалан уйини сотиши учун. Газ улатаётган вақтида тузиладиган шартномада пул вақтида тўланмаса пеня белгиланиши ёзиб қўйилган. Кўпгина абонентлар счетчикни айлантирган бўлишади, йиллар давомида газ ҳаққини тўлашмаган бўлишади. Шундай ҳолатларда ҳам белгиланган пеняни тўлаттирса рибога сабабчи бўлиб қоладими? Агар шундай бўлса, пеняси бор истеъмолчи маълумотнома учун келганда бошқа операторга ўтказиб юборгани маъқулми? Қандай йўл тутиши керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пеняли ишларга аралашмасин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲНИНГ ТАҚДИРИМИ

@Savollar_kanal 13717-савол

Ассалому алайкум! Ўзини ўлдирган одам Аллоҳни тақдири билан ўлдирган бўладими? Бир жойда бир инсон ўзини осиб ўлдирди, шунда бир киши майлин Аллоҳнинг тақдири экан деб қолди. Шунда йўқ бу Аллоҳнинг тақдири эмас дедим, ўзини ўлдириш гунох Аллоҳ гунох ишни қилишликни тақдирга битмайди деб тушунтирдим. Шу тушунтирганим тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Инсонга Аллоҳ таоло ақл неъматини бериб унга ҳаром ва ҳалолни, гуноҳ ва савобни билдирган. Инсонда шулардан биттасини танлаш ихтиёри бор. Ўзини ўлдирган инсоннинг олдида ҳалол йўл ҳам бўлади. Аммо у ўша ҳаром бўлган йўлни танлайди. Бунда Аллоҳ таолони айбдор қилиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ

@Savollar_kanal 13715-савол

Ассалому алайкум! Зарурат билан бир жойга борган эдим. Ва намоз вақти кирди лекин ҳаво иссиқ бўлгани учун шортик кийиб олган эдим.Намозим бузилмаслиги учун тиззани тўлиқ ёпишга уриндим аммо сажда пайти шортигим бир бармоқ энича озгина кўтарилиб кетганини сездим. Аммо тиззам тўлиқ кўринмасди. намозни бир ўзим ўқидим. Саволим бунда намозимга зарар етмаганми? Намозда оёқ ҳолати ҳақида саволим бор эди. Чап оёқни фақат ат тахиёт ўқиганда букиб оламизми қолган пайт яни саждада ҳудди ўнг оёқ ҳолатидек турса бўлаверадими ?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Кифоя» китобида қуйидагича келади:
1. Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади.Агар унутиб очилган бўлса ва очилиши бир рукннинг адо этилишича вақт давом этса ва аъзонинг чорагидан ози очилса, намоз ботил бўлмайди. Агар намозхон мазкур миқдорни қасддан очса, намози дарҳол бузилади.Болдирнинг ўзи бир аъзодир.Унинг тўртдан бири очилиб қолса ва зикр қилинган муддатгача ёпилмаса, намоз ботил бўлади.Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам.Буларда ҳам олдинги зикр қилинган ҳукм собит бўлади.«Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.Кийим танқис бўлганда аввал ғализ авратни, кейин бошқаларини тўсиш керак бўлади. Агар фақат битта авратни тўсишга етадиган нарса бўлса, у билан орқани тўсиб, олдини қўли билан тўсади.Бошқаси бўлмаганда ҳаром кийим ила, мисол учун, эркак киши ипак кийимда намоз ўқиса, таҳримий кароҳат ила намоз бўлади. («Кифоя» китобидан).
2. Аттаҳияту ўқиганда букиб оламиз, қолган пайт яъни саждада ҳудди ўнг оёқ ҳолатидек туради. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДА УНУТСА

@Savollar_kanal 13713-савол

Ассалому алайкум! 4 ракат фарз ўқиётиб 2-ракатда ташаххуддан кейин чалғиб саловат айтиб салом бериб кейин 4 ракатлиги эсга тушиб туриб намозни давом эттирса намоз бузиладими? Шу холлатда намозни бошидан бошлаш керакми ёки давом этираверсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Салом бериб ҳеч нарса демасдан ўша заҳоти учинчи ракъатга туриб охирида саждаи саҳв қилинса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОМАХРАМ АЁЛНИ УЙИГА КИРИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13711-савол

Ассалому алайкум! Собиқ эр ажралган оиласидаги бир нафар фарзандидан хабар олиш ниятида собиқ аёлини кўйига кириши ва у ерда узоқ қолиб кетиши мумкинми? Махрам -номахрамлик қонун қоидаси бузилмайдими бундай ишларда?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар ораларига талоқ тушган ва иддаси чиққан бўлса эр мутлақо номаҳрам ҳисобланиб, аёл ҳижобланиши ёки беркиниши керак. Акс ҳолда иккиси ҳам гуноҳкор бўлишади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13709-савол

Ассалому алайкум! Аёлим чап қулоғидан операция бўлди, 2 йил аввал ҳам ўша қулоғидан операция бўлган, афсуски бу қайталаниб 2 марта ҳам операция қилиниб муолажа давомида шифокор қулоқни ичини қириб тозалади. Ҳозирда ортиқча ҳаракат мумкин эмас лекн тахорат олиб ўтириб бўлса ҳам намозларини адо қиляпти. Шифокор бундай ҳолда қулоғига сув тегиши ҳатто бош ювиши ҳам мумкинмас деб айтган. Агар ғусл қилишлиги керак бўлса қандай енгилроқ йўли бор ёки ушбу холатда ғуслни қандай амалга оширса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат олаётганида қулоғига сув теказмасин. Ғуслда эса сув тегса зарар қилмайдиган жойлар ювилади. Зарар қиладиган жойларга тузалгунича масҳ тортиб туради. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АГАР ШУ ЙИГИТГА ГАПИРСАНГ ТАЛОҚСАН - ДЕСА!

@Savollar_kanal 13706-савол

Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Сизга оллохнинг рахмати булсин. Бир жиддий масала юзасиданн сизга мурожаат этмоқдаман. Дадам ва ойимлар савдо иши билан шуғулланадилар. Фақат ишлаётган дўконлари алохида алохида ерда жойлашган. Ойим дадамни яхши курганларидан рашклари жуда кучли. Бир куни дадамни дўконига борган пайтлари дадам билан ёнма ён ишлайдиган хали турмушга чиқмаган лекин намозхон қизни дадамга рашк қилганлар. Ойимни бу ишларидан жахли чиққан дадам ойим доим гаплашиб юрган бир хамкасбларини номини тилга олиб агар шунга гапирсанг менга талоқсан деганлар. Чунки бу қиз хақидаги турли хил шубха гумонлар дадамни чартчатган эди. Шу сабабдан дадам жахл устига шундай деб қуйдилар. Айтингчи хозир ойим хамкасбларига гапира олмай қийналиб юрибдилар, бунинг чораси борми. Аввалдан берган жавобингиз учун рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Чораси йўқ. Бу каби иш ва гапларни қайта такрорламасинлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ КИТОБИ

@Savollar_kanal 13704-савол

Ҳурматли, шайх ҳазратлари. Сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Аҳмад Лутфийнинг "Саодат асри қиссалари" китоби Пайғамбаримиз с.а.в нинг ҳаётлари ҳақида ёзилган экан. Лекин унда бадиийлаштириш бор. Бу китоб ишонарлими, саҳиҳ китоблар қаторига киритса бўладими?Раҳмат.

ЖАВОБ:

Бу китоб туркча бўлиб, кўп уламолар ундай китоб борлигини билмайдилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАНК ТИЗИМИ

@Savollar_kanal 13702-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Мухтарам Шайх хазратлари Банк системаси бўйича 2 та саволим бор.1. Ҳозирги кунда ҳалолдан ризқ топиш мақсадида қайси сохада қонуний фаолият юритсангиз ҳам Банк тизими (системаси) га албатта мурожаат қилишга тўғри келади. Банк билан ишлагандан кейин % масалалари келиб чиқади, турли хил хизматлари учун банкга тўловлар тўлайсиз. Банк эса ўз навбатида кўраётган фойдасидан устама фоиз асосида молиявий хизматлар корсатади (кредит, лизинг, факторинг ва бошқа). Саволим шундан иборатки у ҳам бўлса бундай ҳолатларда қандай йўл тутган афзал?2. Банкда ишласа бўладими?Юқоридаги саволларга жавоб жуда зарур, чунки кўп биродарларимиз ушбу сохаларда ишлашади!!! Аллоҳ барча хайрли ишларингизда ўзи қўлласин ва ажр берсин!!!Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Шариатда ҳалол бўлган нарсани қилиб, ҳаромидан четлаган афзал. Сиз санаб ўтган нарсалар шуни кўрсатади.
2. Рибога аралашмайдиган ишда ишласа бўлади. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРКАК КИШИ СОЧИНИ БЎЯСА БОЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13700-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Шайх ҳазратлари, Эркак киши сочини бўяса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида кўпинча соч-соқолнинг оқини ҳинно билан ўзгартирилади. Шунинг учун соч бўяш ўрнига соч ҳиннолаш ҳам дейилади. Лекин ҳиннодан бошқа нарса билан бўлса хам жоиз. Фақат қора ранг бўлмаса бўлгани.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛ КИШИ ҲИЖОБНИ ЎРАМАЙМАН ДЕСА

@Savollar_kanal 13698-савол

Ассалому алайкум ҳазрат! 1. Аёл киши ҳижобни ўрамайман деса диндан чиқадими? 2. Дунёвий тўйга борган одам ташқарида туриб "келинглар хуш келибсиз" деса диндан чиқадими? 3. Ҳозирги кунда хусусий фирмалар ҳисоб рақамидаги пулларини бошқа фирмага ўтқазиб эвазига ўтказилган пулнинг 80% ни нақд қилиб олиши, ушбу молиявий муомаладаги ҳолатга шариятимизни ҳукми қандай? Олдиндан сизга раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу гапни ҳижоб шаръий ҳукмлигини инкор қилмай айтса диндан чикмайди.
2. Бу ҳолатда диндан чиқмайди. Аммо ҳаром нарсалар бўлса, узоқлашиш керак.
3. Бир хил пулни алмаштиришда бирини кўп, иккинчисини оз қилиб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУҒИЛГАН КУН, АБОРТ... ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13696-савол

Ассалому алайкум! 1. Ота-она туғилган кунларини нишонласалар, уларни хурсанд қилиш мақсадида тузайдиган дастурхон учун ширинликлар пишириб бериш жоизми? 2. Маблағи бор инсон (маблағи сарфланиб кетмасдан) ҳали ёш бўлса, ёки исломни қолган 4 шартидан ҳаммасини тўлиқ адо қилмаган ҳолда ҳажга бориш учун ҳаракат қилиши жоизми? Ёки аввал олдинги шартларни тўлиқ бажариш керакми? 3. Аборт ҳақида ўқиб ўрганганман, ҳаромлигини биламан. Лекин www.ҳерпес.ру сайтида "аборт и ислам" ҳақидаги мақолада 40 кунгача мумкин дейилибди. Қуръонда эмизиш муддати 2,5 йил экан. Масалан иккинчи фарзандни дунёга келтирадиган бўлса аввалги фарзандини (ҳали 1 ёшга тўлмаган) эмизиш мумкин бўлмайди, бу эса боланинг иммунитетига таъсири бор. Шу ҳолатда абортга рухсат борми ёки спирал қўлланилгани афзалми? Эътиборингиз учун ташаккур.....

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Уларга бу иш дуруст эмаслигини билдириш керак. Агар туриб олсалар, ҳаром бўлмаса, пишириб берган одам ишаАллоҳ гуноҳкор бўлмас.
2. Ёши етмаган одамга ҳаж фарз бўлмайди ва унинг ҳажи фарз ҳаж ўрнига ўтмайди. Катта бўлганда яна ҳаж қилиши фарз бўлади. Ҳар ибодат ўзига яраша фарз. Уларни вақтида адо этиш керак.
3. Қирқ кунда жоиз дегани онанинг ҳаёти хавф остида бўлса, деган шарт ила. Эмизукли онанинг ўзига ва боласига аниқ хавф солса ва ҳозиқ табиблар ҳозир янги ҳомила хатарли десалар, обортдан кўра спирал икки ёмондан енгили бўлади.



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШИОРИНГИЗДАГИ КЕНГБАҒИРЛИК СЎЗИНИ ИЗОҲЛАБ БЕРИНГ ИЛТИМОС!

@Savollar_kanal 13694-савол

Жамиятни ислоҳ қилишда соғлом ва эркин фикрлаш каби омилларни бевосита тарғиб қилиш, шакллантириш билан бир қаторда, диний саводсизлик, фирқачилик, гурухбозлик, фитна, фисҚ-фасодга сабаб буладиган зид харакатларга қарши амалда муносиб кураш олиб борилаётганлигини, айнан ушбу сайт, форум орқали кузатиш мумкинлигини кўриб хурсандмиз, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Хаммага ибрат бўладиган шиорингиз ҳақида саволим бор эди, яъни шиорингиздаги кенгбағирлик сўзини қайси маънода тушунишимиз кераклиги ҳақида батафсил тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:

Бағри кенглик, бошқалар билан бўладиган муомалада сабр-бардошли бўлиш, уларнинг баъзи хатоларини кечириш ва инжиқликларини кўтариш каби ишлардир.Бағри кенглик ва осонлик Ислом шариатининг энг улкан мақсадидир. Бу маънони таъкидловчи ҳужжат ва далиллар кўп. Бағрикенглик инсон табиатига боғлиқ нарсадир. Аллоҳ инсонни худди шу табиат ила яратган. Соф табиат шиддат ва қийинчиликни ёқтирмайди. У доимо осонлик ва юмшоқликка мойил бўлади.Аллоҳ таоло:«Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар», деган (Оли Имрон. 159). Исломнинг бағрикенглик ва осонлик сифати ўзи етиб борган ерларда тарқалиши ва боқий қолишига тасир қилган. Осонлик асосига биноан кишиларнинг қудрати етадиган нарсага таклиф қилиш жорий бўлган. Тоқат етмайдиган нарсага таклиф қилиш йўқ.Аммо таклиф қилинадиганларнинг иродаси таклифда эътиборга олинмайди. Чунки, бу ерда мақсад ҳавойи нафсга мослашиш эмас. Балки, мақсад иродани шариат тақозо қилган бузуқ нарсаларни ботил қилиш ва фойдаларни қарор топтириш каби инсон фаолиятини мўътадиллаштирадиган нарсаларга кўниктиришдир.Бу борадаги умумий қоида «Нафсни ҳалол бўлмаган нарсага мойил бўлишдан жиловлаш ва ҳалол нарсага мўътадиллик ила қўйиб юборишдир». (Шотибий. Мувафақот. 2-жуз. 109 – бет).«Ислом бағрикенг ва осон бўлса ҳам, унда машаққат тамомила йўқ қилинган эмас. Чунки осонлик шариатнинг мақсадларидан бўлгани каби машаққат ҳам унинг мақсадларидандир. Бунинг далили савоб олиш машаққатга боғликлигидир». (Шотибий. Мувафақот. 1-жуз. 329 – бет).«Бу ерда алоҳида эътибор бериш лозим бўлган бир иш бор. У ҳам бўлса, машаққат таклифни таклиф қилинувчининг тоқатидан ташқарига чиқариб юбормаслигидир. Агар баъзи сабабларга кўра тоқатидан ташқари бўлиб қоладиган бўлса, истисновий рухсатлар келиб уни енгиллатади ва тоқат чегарасига қайтаради. Бунда эътиборга олинадиган нарса шариат бурилмай, эгилмай, нуқсонга ва ҳаддан ошишга йўл қўймай васат – ўртача йўлда юришидир. Ана шу у келтирган сироти мустақимдир». (Шотибий. Мувафақот. 4-жуз. 258 – бет).


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАНК ИШИМНИ ТАШЛАЙМИ?

@Savollar_kanal 13692-савол

Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари Аллох Сиздан рози бўлсин! Менга сизнинг фатвонгиз керак, мен 13 йилдан бери банкда компьютер устаси бўлиб ишлаб келгандим. Бу сайтга яқинда кириб банк хақида кўпгина маълумотлар олиб, гумонда қолдим. Касбимни алмаштиришимга сиз қандай фатво берасиз? Мен молия бошқармасига ёки солиқ идорасига ўтиб ишласам бўладими ёки у сохаларда хам гумон борми? Нима касб қилсам Алох мендан рози бўлади! 

ЖАВОБ:

Уламолар сизнинг ишингизда банкда ишласа ҳам бўлади, деганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОДАМ АТОДАН ОЛДИН ОДАМ БЎЛГАНМИ?

@Savollar_kanal 13690-савол

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум Шайх жаноблари. Бераётган жавобларингиздан Аллоҳ рози бўлсин ва улкан ажрлар билан мукофотласин, Омийн! Китоб ўқишга жудаям қизиққаним туфайли сизга яна савол билан мурожаат қилмоқчиман: 1. Яқинда «Пайғамбарлар тарихи Исломият тарихидир» (Раҳматуллоҳ қори Обидов.Тошкент Мовароуннаҳр-2005) номли китобда бир маълумотни ўқиб қолдим. Китобда (ўша китоб, 1-китоб 56-57бетлар) «... Бази муфассирларнинг айтишига қараганда, ерда аввал олти марта инсон авлоди яратилган ва яшаган бўлиб, еттинчиси Одам атонинг авлодларидир. Кўпгина муфассирлар эса, Ерда Одамдан олдин одам қиёфасидаги жон ва унинг авлодлари жинлар яшаган дейдилар» деб ёзилган маълумотни учратдим. Мен Одам (алайҳиссалом) отамизни дунёдаги биринчи инсон деб эътиқод қилардим. Илтимос Шайх жаноблари шуни аниқлаштириб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Одам отанинг биринчи инсон экани Қуръонда келган ҳақиқат. Ундан олдин ҳам кимлардир ўтгани тарихчи ва баъзи тафсирчиларнинг тахмини. Тахминнинг қўйиб ҳақиқатни олган афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРИГА ҲИЁНАТ ҚИЛАЁТГАН АЁЛНИ ЭРИГА АЙТИШ КЕРАКМИ?

@Savollar_kanal 13688-савол

Ассалому Алайкум ҳазрати шайҳ жаноблари мени сизга ота муҳим саволим бор эди. Мени Амаким ҳорижда ишлайдилар иккита фарзандлари бор яқинда аёлларини ҳиёнат қилиб юрганини билиб қолдик бу нарсани мен ва акамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Амаким ҳорижда бўлсалар ҳам менимча ниманидир сезяптилар менга телефон қилиб кенайиндан хабар ол қанақа юрибти агар нотўғри юрган бўлса айт мен бу ердан кетмайман деяптилар мен у ерда бош кўтариб юра олмайман деяптилар. Айтсам келмайдилар, кенайимни ушлаб олганимизда тавба қилдим бошқа қилмайман деганди лекин барибир шу ишини қўймаяпти фарзандларини шаънини ҳам ўйламаяпти. Орада иккита фарзанд бор айтинг нима қилай. Айтмасам бу ишини қўймаяпти. Ва бунақа эрига ҳиёнат қилганларни нима қилиш керак? Илтимос тезроқ жавоб беринг. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат ОЛЛОҲ сизда рози болсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу жуда нозик масала, уни мактуб йўли билан эмас, шахсий суҳбат йўли билан маслаҳат қилиш керак. Ўзингиз яхши ишонган илмли кишига маслаҳат солинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал