savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

123159

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРИГА ҲИЁНАТ ҚИЛАЁТГАН АЁЛНИ ЭРИГА АЙТИШ КЕРАКМИ?

@Savollar_kanal 13688-савол

Ассалому Алайкум ҳазрати шайҳ жаноблари мени сизга ота муҳим саволим бор эди. Мени Амаким ҳорижда ишлайдилар иккита фарзандлари бор яқинда аёлларини ҳиёнат қилиб юрганини билиб қолдик бу нарсани мен ва акамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Амаким ҳорижда бўлсалар ҳам менимча ниманидир сезяптилар менга телефон қилиб кенайиндан хабар ол қанақа юрибти агар нотўғри юрган бўлса айт мен бу ердан кетмайман деяптилар мен у ерда бош кўтариб юра олмайман деяптилар. Айтсам келмайдилар, кенайимни ушлаб олганимизда тавба қилдим бошқа қилмайман деганди лекин барибир шу ишини қўймаяпти фарзандларини шаънини ҳам ўйламаяпти. Орада иккита фарзанд бор айтинг нима қилай. Айтмасам бу ишини қўймаяпти. Ва бунақа эрига ҳиёнат қилганларни нима қилиш керак? Илтимос тезроқ жавоб беринг. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат ОЛЛОҲ сизда рози болсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу жуда нозик масала, уни мактуб йўли билан эмас, шахсий суҳбат йўли билан маслаҳат қилиш керак. Ўзингиз яхши ишонган илмли кишига маслаҳат солинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУНИЙ ҲОМИЛАДОР ҚИЛДИРИШ

@Savollar_kanal 13686-савол

Бу мавзуни очишимга яқинда "Зикр аҳлидан сўранг" китобчаларининг бирида сунъий урчишнинг зиноми, йўқми деган саволга Шайх Ҳазратлари - Сизнинг берган жавобингиз ва бу мавзунинг оиламиздаги муҳокамаси сабаб бўлди. Сиз бундай урчишда бегона эркакнинг уруғи ишлатилса, албатта зино бўлади дегансиз. Бундай ҳолат, яъни ўзининг никоҳидаги ҳалол аёлига беникоҳ эркакнинг уруғи фарзанд кўриш учун ишлатилиши зино эканлиги, мантиқан шубҳасиз (манимча) тўғри. Демак, аёл ҳам зинокор ва туғилган фарзанд ҳам зинодан туғилган ҳисобланади. Аммо бошқача ҳолат юз берса, яъни фарзандсизлик эркакнинг фарзанд кўра олмаслиги туғма ёки бирор касаллик сабабли бўлса, ўзининг соғлом аёлини талоқ қилишни истамаса, бунда нима қилиш мумкин? Бошқа бола асраб олишда ҳам ҳозирги кунларда бироз мушкулликлари бор. Жавоблар учун олдиндан катта раҳмат! Сизларга Аллоҳдан саломатлик тилаб Саид Абдулла

ЖАВОБ:

Муҳтарам, Саййид Абдуллоҳ! Бундай ҳолда сабр қилишдан бошқа илож қолмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КАСАЛМАНД АЁЛ ҲОМИЛАСИНИ ОЛДИРИБ ТАШЛАСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13684-савол

Ассалому Алайкум Ҳурматли Шайҳ Жаноблари!Ман Қуқон шаҳридан Исмоилов Шерали.Узимни қийнаётган бир савол ҳусусида сиздан маслаҳат олмоқчи эдим.Савол.Мани аёлим биринчи фазандимизни дунёга келтириш пайтига касалга чалиниб қолган.Оёги сал совуқ тушса ёки куп юриб қуйса,огир нарса кутариб қуйса юролмайдиган булиб огриқ беради.Ҳозирги кунда яна ҳомиладорлик гумони бор.Лекин фарзандни қолдирадиган булса ёки узини соглигига ёки тугиладиган фарзандни соглигига зиён этиши мумкин.Аёлимнинг узи туголмайман,тугадиган булсам ёки узим ёки болам ногирон булиб қолади деяпти,докторлар ҳам уни тезда даволаш кераклигини айтишяпти.Саволим шиндан иборатки: Агарда аёлим ҳозир ҳомиласини олдириб ташласа Оллоҳнинг олдида гуноҳкор булмайманми,шу ҳусусида шариатда бирор ҳукм борми?Сиздан илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.Менинг саволимга вақтингизни ажратганингиз учун олдиндан миннатдорман.Ҳурмат ва эҳтиром биланШерали Исмоилов

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни бир-бирига билдирмай учта табибдан сўраш тавсия қилинади. Агар она ёки боланинг ҳаёти хавф оситда бўлса ёхуд маъйиб бўлиши муқаррар бўлсагина, ҳомилага жон кирмай туриб олдиришга уламолар фатво берганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМИЙ ФОРУМ НИҚОБИДАГИ САЙТЛАР

@Savollar_kanal 13682-савол

Ассалому алайкум,менда бир таклиф ва бир савол бор. Саволдан бошласам: охирги пайтда менда шундай фикр пайдо булаяпти, киши хакикий мусулмон даражасига эришганда ундан бирон бир гап чикиши жудаям кийин булиб колса керак, жудаям камгап булиб колади, гийбатдан ва яна бошка гунохлардан курккани учун. Шунинг учун умуман гапирмасаям керак баъзи вактлар. Бу фикрим тугрими еки йукми?Таклифимни айтишдан олдин бир вокеани айтиб берсам: кеча мен интернетда бир россия электрон газетасини укиб колдим. Унда езилишича урис эркак ва урис аёли Дубайда пляж буйида номаъкул иш килиб турганида уша ерни полицияси келиб конунни тушунтиради ва жамоат жойда мумкин эмас дейди. Улар эса билганидан колмайди. Сунгра уларни камаб куйишади... Хуллас, шу хакда тортишувлар булди. Хаммасини фикрини укиб чикдим. Эътибор берсам битта мусулмон никидаги киши бахсни атайлаб кучайтираетгандай куринди (у рус хотинларини жуда каттик масхара килди ва яна русларни обрусини пастга урувчи гапларни айтди). Сунгра мен умумий пост килдимда бу нарсалар хато эканлигини, динда бахс килишдан хеч кандай фойда йук, балки зарар булишини айтдим, хакикий мусулмон бахс килмайди дедим. Бирпасдан кейин мени хабаримни УЧИРИБ ташлашди. Менда бир гумон пайдо булди: бу ерда хеч кандай мусулмон йук, балки атайлабдан ихтилоф чикаришаяпти. Менга жуда дахшатли куринди бу масала. Чунки у ерда русларнинг жуда каттик жахли чикди ва буни сабабларини яхши билмасдан мусулмонлар хакида емон фикрларни билдиришди.Таклифим: Бутун жахон буйича шундай хабарми еки фатвоми эълон килинса, яъни кимки ислом динидан бошка диндагиларни еки динсизларни устидан кулса, уларни газабини чикарса бу одам мусулмончиликка карши деб. Шуни бошка диндагилар яхши тушунса яхши буларди деб уйлайман. Сиз нима леб уйлайсиз?Аллох килаетган хайрли ишларингизга ривож берсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариат ҳукмига оид масалани ундан бехабар одамлар муҳокама қилиши шунга ўхшаш ҳолатларга олиб келади. Бундай пайтларда билган одамдан сўралади. Агар мендан сўралганда, ҳар бир меҳмоннинг ўзига яраша одоби бор. Мазкур экак ва аёл меҳмонлик одобини бузиб, ўзларига мезбон юрт ва унинг аҳолисига беҳурматлик қилишгани учун аввал оглоҳлантириб кейин жазланибди, деган бўлар эдим.Бир икки кишининг қилмишини мисол қилиб бутун бошли халқни ахборот воситасида қоралаш ҳам яхши эмас. Ҳар бир халқнинг яхши аъзолари бўлганидек яхшимаслари ҳам бўлиши табиий. Сиз таклиф қилаётган хабар ёки фатво маъносидаги таълимотлар минг тўрт юз йилдан бери бор. Мусулмон одам чумолига ҳам ноҳақдан озор бермаслиги кераклиги ҳаммага маълум ва машҳур.Бошқа дин вакилларига мусулмонларнинг муносабати ҳақида ушбу саҳифада ҳам маълумотлар бор. Топиб ўқинг.



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЧГАН ОДАМГА ЁРДАМ БЕРСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13680-савол

Хазрат Аллох сизни ва оилангизни узи химоясида асрасин. Килаётган хайрли ишларингизга куп барокатлар берсин.Бугун кечга якин (шом махал) уйга кайтаётган едим. кун жуда совук ва кор ёгаетган еди. Йулнинг четида бир киши лойда ётган екан. Мошинамни четда тохтатиб уни олдига бордим ва уни холинии билмокчи едим шунда менинг ёнимга яна бир йуловчи кушилди ва биз биргаликда халиги кишини елкасидан ушлаб силтаб узига келтирдик лекин афсус у одам Аллох харом килган нарсани ичиб гирт маст екан. Ёнимдаги йоловчи ЭХХ ичган одам екан деб кетиб колди мен эса иккиландим агар кетсам кун жуда совук ва унга хеч ким ёрдам бермаса узини эплаши ва уйига бориши кийин эди ётган жоида улиб колиши мумкин эди. Бир тарафдан унга кулимни теказишимдан ва мошинамга утказишимдан жиркандим.. Лекин Виждоним кабул килмади уни шу холда яна лойга ташлаб кетишга ва мошинамга утказиб сураб сураб уйига обориб койдим... Кегин уйладим тогри килдимми унга ёрдам бериб ахир узи ичган узи жавобини бергани яхшимиди ?Бундай вазиятлар бизда куп учрайди шундай холатда нима килишимиз тугрирок...Аллох сиздан рози булсин

ЖАВОБ:

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёл ўзи ушлаб туриб, очдан ўлишига сабаб бўлган бир мушукни деб азобланди. Унинг учун дўзахга тушди. Аллоҳ билгувчидир, бироқ дўзахда унга: «Сен уни ушлаб турганингда овқат ҳам бермадинг, сув ҳам тутмадинг, ушлаб турдинг ёки ердаги нарсалардан емоғи учун қўйвормадинг ҳам, дейилади», дедилар». Бир мушук учун қилинаётган муомалага эътибор беринг. Бир аёл бир мушук учун дўзахга тушган экан. У мушукни ноҳақ, зулм қилиб ўлдирган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши йўлда кетаётиб жуда қаттиқ чанқади. Кейин бир қудуққа тушиб, сув ичиб, чиқди. Қараса, бир ит ниҳоятда қаттиқ чанқаганидан тупроқларни ялаб юрибди. Ҳалиги киши «Бу ит менга ўхшаб роса чанқабди. Менга етган чанқоқ бунга ҳам етибди» деб, қайтиб қудуққа тушиб, махсисини сувга тўлдирди. Сўнг уни тишига тишлаб чиқиб, сувни итга тутди. Аллоҳ унинг гуноҳини мағфират қилди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди. «Ҳар бир жигарда савоб бор», дедилар». Ҳа! Ҳар бир жонли нарсада савоб бор, яъни унга яхшилик қилган одам савоб олади. Одам боласи ким бўлишидан қатъий назар жонлиларнинг афзали. Унинг ҳаётини қутқариш яхшилик иш. Эҳтимол, сизнинг қилган яхшилигингиз, мазкур нобакор банданинг ҳидоятга тушишига сабаб бўлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАКФИР (ҚАСДДАН КОФИРГА ЧИҚАРИШ) МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 13678-савол

Маъсият туфайли кофирга чиқариш ҳақида ислом.уз сайтида ўқиб қолдим, Аллоҳ рози бўлсин, аммо саволим қуйидагича, Шу такфир масаласининг бошқача кўриниши мазҳабсизликда айблаш ёки шунга ўхшаш ва ихтилофли масалаларда бир бирини қаттиқ айблаш ҳақида шариятимиз нима дейди?

ЖАВОБ:

- Ҳар нарсани ўз номи билан аташ керак. Ҳар нарсага, фалон пистон деган ҳукмларни чиқаравериш керак эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНА ФАРЗАНДИНИ ЭРИДАН БЕСЎРОҚ БОШҚА ШАҲАРГА ОЛИБ КЕТСА

@Savollar_kanal 13676-савол

ХАЗРАТ!!! Аёл эридан ўзи кетиб яшамайман деганда бола онасида қолган адаси бориб кўриб туради. Шунга қарамасдан у аёл болани бошқа шахарга, узоққа олиб кетишга хаққи борми? Адасини болани кўриб туришга имконияти йўқоладику шу масала буйча жавоб берсангиз рахмат.

ЖАВОБ:

Албатта, ҳақи йўқ. Бу борада «Мухтасари Виқоя» китобида «Талоқ қилинган аёл боласи билан ўзи никоҳдан ўтган ватанидан бошқа ерга сафар қилмайди. Бу фақат онага хосдир», дейилган.Онадан ўзга болани қарамоғига олган шахслар ҳеч қаерга сафар қилмайдилар. Чунки бу нарса болага зарар келтиради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ ТАФСИРИ ҲАҚИДА ФИКРИНГИЗ

@Savollar_kanal 13674-савол

Ҳиндистоний домла таржима қилган Қуръони карим нашрдан чиқибди, шу китоб ҳақида аҳли илмлар ва ҳусусан сизнинг бизларга насиҳатингиз керак. Сабаби ушбу китоб ҳақида ҳар ҳил сўзлар юрибди. 1. Ҳиндистоний бу китобни нашр қилдиришига рухсат бермаган экан. 2. Китоб нашрида домланинг шогирдлари ёрдам беришмаган экан. 3. китобни нашрга тайёрлаганлар кўп жойларини тушириб ва кўп жойларига қўшимча қилган экан. Динимизни ўрганишимизда ушу таржимадан фойдалансак бўладими? Сизнинг маънолар таржимасини алоҳида китоб қилиб чиқариш режаларингиз борми? Агар бор бўлса қачон амалга оширишга нийят қилгансизлар. Аллоҳ рози бўлсин.

ЖАВОБ:

Ҳақиқатда, мазкур китоб ҳақида сиз айтган каби гаплар бор. Улар ҳозирда охирига етгани йўқ.Инша Аллоҳ, «Тафсири Ҳилол»нинг еттинчи жузи Қуръони Карим маънолари таржимаси бўлади. Дуо қилиб туринглар. Яқинда нашр этилиб қолади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎРИСГА УЛАНИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13672-савол

Мисол учун ўрис қиз билан танишсам улар билан алоқада исломий мезондан чиқмайман, аммо улардан шарият мезонида бўлишини талаб қилсам бўладими. (мақсадим ўрисга уйланиш - у аҳли китоб)

ЖАВОБ:

Муслмон эркакка аҳли китоб аёлга уйланишга рухсат бор. Аммо муслимага уйланиши тавсия қилинади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЮЗИГА КРЕМ СУРТГАН ХОЛДА НАМОЗ ЎҚИШИ

@Savollar_kanal 13670-савол

Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Мени қизиқтирган савол қуйидагича: Менинг аёлим муслима. У юзига крем суртган холда намоз укиши мумкинми ёки тахоратни бошқатдан қилиши керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мазкур нарсалар таҳоратни кетказмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧОЙҲОНАДА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР СОТИШ

@Savollar_kanal 13668-савол

Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари. Саволларимизга жавоб берганингиз учун сизга катта раҳмат айтиб, сизга Аллоҳдан узоқ умир соғлик-саломатлик тилаймиз. Шайҳ ҳазратлари бизни оъйлантираётган бирнечта саволлар бор эди.Бир чойҳона очган қоъшнимиздан чойҳонада спиртли ичимликлар сотиб, олинган даромадни яъни ҳаром боълган пулни битта “қорака” ҳалоллаш ёълини айтганлигини айтди ва биздан шу масалага ойдинлик киритиб беришимизни соъраб қолди. Агар ароқ сотмаса одамлар келишмай қоъйганли ва ароқ қоъймаса мажбур олбкелтиришаётган экан. Яна шоколад ва сақичларга қоъшиладиган Э322 ҳақида ҳар-ҳил гап соъзлар юрибди кимдир ҳалол деса, яна ким ҳаромлигини айтяпти. Сиздан илтимос шуларга ойдинлик киритиб берсангиз.Барч биродарлар сизга салом айтишимни қаттиқ такидлашди.Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсани ҳалоллаш йўли нима эканини билмадик. Менимча бу каби нарса бўлиши мумкин эмас. Е-322 ҳақида кўп ёздик, топиб ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДОМЛАЛАР МАЖБУР ҚИЛСА ПОРА БЕРСА ГУНОҲКОР БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13666-савол

Ассалому Алайкум Ҳазрат.Сизга бир чугал масалалаи савол билан мурожат қилмоқчиман.Мисол учун, Мен ўқишда ўқийман.Мени 1 ўқитувчим бор. У домла ўқиган ва ўқимаган ҳамма талабадан пул эвазига бахо қўйиб беради.Мен ўша фанни яхши биламан ва лекин шундай бўлсада мендан пора олиш истагида. Мен бахо олишим учун пора беришга мажбурман. Бошқа йўллари бўлмаса. Агар комиссияга имтиҳон топширсам, мени барибир имтихонда йиқитса.Бу мен учун гуноҳ ҳисобланадими?Оллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уламолар ўз нарсасини сақлаб қолиш учун пора берган одам гуноҳкор бўлмайди, деганлар. Олган эса, шубҳасиз гуноҳкор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

"ГАНЖУЛ АРШ" ДУОСИ

@Savollar_kanal 13664-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх жаноблари, сиздан дуои "Ганжул Арш" тўғрисида маълумот беришингизни илтимос қиламан.Олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

ЖАВОБ:

- Бу каби дуо йўқ. Бўлса, бидъат ва хурофотдан бошқа нарса эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДЎКОНЛАР УЧУН"ЗАКЛАД"

@Savollar_kanal 13662-савол

Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари! Мисол учун бир одам бир дўконни олмоқчи бўлиб дўкон соҳибига дўконни сотмай туринг маъносида "Заклад" берди. Дўкон эгаси кейин дўконни сотмайдиган бўлиб қолди. Шунда "заклад" берган шаҳсга дўконни сотиши мажбурийми(пул бергани сабабли). Ёки аксинча пул берган шаҳс дўконни олмайдиган бўлиб қолса, дўкон эгаси нима қилиши керак?!

ЖАВОБ:

«Закалат» деган сўз бизнинг тилимизда йўқ. Бу русча сўз. Уни бизнинг тилимизда байъбоши дейилади. Бу ишни қилиш билан савдо қилган бўлмайди. Балки ваъдалашиш содир бўлади. Бу иш олиш ёки сотишга ўтмайди. Байъбошига берилган пул бизнинг мазҳабимизда эгасига қайтариб берилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАҲАЖЖУТ НАМОЗИ ҚОИДАЛАРИНИ ТУШИНТИРИБ БЕРИНГ

@Savollar_kanal 13660-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари. Сиздан бир илтимосим бор. Таҳажжут намозининг қоидаларини тушунтириб берсангиз. Олдиндан сизга рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳажжуд намози.Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракъатдир.Аллоҳ таоло: «Кечасида таҳажжуд (намози) қил. Сенга нофила бўлур. Шоядки, Роббинг сени мақоми маҳмудда тирилтирса», деган.Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намозни таҳажжуд намози, деб аталади. Шунингдек, бу намозни қиём намози, деб ҳам айтилади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилчадан кейин вожиблиги насх қилинган.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки, у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».Бошқа бир ривоятда: «У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам дейилган.Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РИБО ЭМАСМИ

@Savollar_kanal 13687-савол

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки биродарига (савоб умидида қилинадиган ишда) воситачи бўлса-ю, у эса бунинг учун унга ҳадя берса ва у буни қабул қилса, рибонинг катта эшикларидан бирига кирибди». Абу Довуд ривояти. Устозлар шу савол берилган экан яни бу уйда ўтирган ҳамширалага ҳам тегишлими ҳич ерда ишламиди лекин одамлага укол қилиб ҳақ олади (лекин бунча берасиз деб асло айтилмаган) шу олган пуллари рибога. Ўйланиб қолдим шу саволни ўқиб нима қилай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қаерда ишламайдиган ҳамширага укол қилдирилса қилган хизмати учун ҳақ олиши жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БЕНИКОХ ЯШАБ ЮРИБДИ ҲУКМИ ҚАНДАЙ

@Savollar_kanal 13685-савол

Ассалому алайкум! Бир танишим бор уйланганига 15 йилдан ошиб кетди у рассия федератсиясидан уйланган. Келин рус миллатида яшагани учун никоҳдан ўтишга рози бўлмаган экан. Хозирда уларда 2 ёки 3 та фарзанди ҳам бор бе никох туғулган. Эндиликда никоҳдан ўтсак бўладими? Улар исломга кирмоқчи. Саволим шундай вазиятда улар на қилишлари керак? Ўзинг никоҳлаб қўёласанми деб сўрашди мендан ўзим никоҳласам ҳам бўладими ёки домлага ўқитиш шартми? Биров билишмасин дейишган эди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳнинг шартлари топилса бўлди. Унинг шартлари: Ийжоб қабул, гувоҳлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАШЛАНДИҚ НАРСАЛАР

@Savollar_kanal 13683-савол

Ассалому алайкум! Ташлап кетилган, эгалари қайтмаслиги аниқ жарликларга қурилган, чирип қулап тупроқ босип қолган, уйларни атрофидаги, ичидаги кераксиз майиший мехнатга яроқсиз бўлган темир-терсакларни йиғиб сотиш халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ишга мутлақо яроқсиз бўлганидан кейин эгалари ахлатга ташлаб юборган бўлса олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЛОЛЛИГИДА ШУБҲА БЎЛСА...

@Savollar_kanal 13681-савол

Ассалому алайкум! Мен ҳалоллигида шубҳаланган егулик ва шунга ўхшаган нарсаларни бисмиллаҳсиз ейман, ичаман! Масалан: Кола, пепси шунга ўхшаган газли ичимликларни бисмиллаҳсиз ичаман. Ҳа яна кейин бозорлардан сотиб олинган гўшт маҳсулотини шариятга мувоҳиқ сўйилганига шубҳам бор, шунга бисмиллаҳсиз ейман. Шу ишим тўғрими умуман бу масалада менга қандай маслаҳат берасиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш нотўғри. Аввало суриштиринг, агар ҳаромлиги аниқ бўлмаса шубҳаланманг. Мабодо барибир шубҳалансангиз еманг. 
عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ ҳотиржамлик, кизб эса шак-шубҳадир» деганларини эслаб қолганман". Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КАССАДАГИ ҚАЙТИМ ВА АЛДОВ

@Savollar_kanal 13679-савол

Ассалому алайкум! 2019-йилдан юртимизада супермаркетда кассир лавозимида ишлаб келаман кассада 10-20-30-40 бизда колади масалан мижоз кассага бирор бир махсулот олиб келса нархи 4990 сум болади биз 5000 мин деб мижозларга айтамиз 10сум бизда коляпти. ёки жуда куп махсулот сотиб олса масалан 565 359 сум булса биз 359 сумни 400сум деп айтамиз агар кайтим 50 сумдан юкори булса 100сум берамиз агар 50 сумдан пас булса бизда кассада колади лекин хар битта мижозларга кайтимларини айтишга улгурмаймиз саволим шуки мен ишлашим жоизми овотган оилигим халолми ?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ишлашингиз жоиз, лекин бирорта ҳам одамни қайтимини олиб қолишга ҳаққингиз йўқ. «Улгирмаймиз» деган гап баҳона бўлмайди. Сизда қолиб кетган ҳар бир ҳақни қиёмат куни савобингиз билан тўлайсиз. Олдини олиш учун «фалон майда миқдор ҳақингизга рози бўлинг» деб сўраш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАМ БУЗИЛИШИНИ ХОХЛАМАЙМАН

@Savollar_kanal 13677-савол

Ассалому алайкум! Мен оила Қурганимга 3 йил бўлди. 1 та ўғил фарзандим бор. Аёлим яхши ўзига тўқ оиладан биза ўрта холмиза 4 та опам бор 2 та синглим улар аёлимга кун бермиди опаларимга сийниларимга сўзим ўтмайди сал гапирсам ота-онам койиб беришади опа-сингиларини кўнглини оғритма деб жигарларин бўлади деб лекин аёлим хам бировни боласи ота-онам хам аёлимни тинч қўйишмиди онам қўшниларга аёлимни ёмонлайверадилар аёлим стрессга тушиб қолган бошида мен уни опа-синглим онамни гапига кириб қўл кўтаргаман энди яқиндан тушуняпман аёлимни фарзандими жуда хам яхши кўраман лекин аёлим стреесга тушиб қолган мен ота-онангиз билан яшамайман дейди. Мени бошқа уйга олиб кетинг дейди, лекин ота-онамга оқ бўлишни хохламайман, лекин аёлимни хам яхши кўраман нима қилай ёрдам беринг илтимос?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар алоҳида чиқиб яшасангиз оилани сақлаб қолишга сабаб бўлса, алоҳида яшаб туринглар. Вазият яхши томонга ўзгарса, яна қайтиб келаверасизлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЎПХОТИНЛИК ВА АДОЛАТ

@Savollar_kanal 13675-савол

Ассалому алайкум! Аёлим билан 12 йиллик турмушимизда фарзанд кўрмадик, бир аёлни иккинчи хотин қилиб никохимга олдим, алохида уй жой қилдим, қодир қилгунча адолат қилишга харакат қиляпман. Лекин бази мен хукмини билмайдиган холатлар чиқиб ўртада келишмовчиликларга сабаб бўляпди. Саволларим қуйидагилар. Бир аёлдан фарзанди бўлмаса, иккинчи фарзанди бор аёлга, фарзандларга кўпроқ вақт, эьтибор қаратишда гунох йўқми? Дейлик иккинчи аёлим фарзандлари билан мехмонга онасиникига ёки акасиника 1 хафтага кетишди, ўша 1 хафтада эр қаерда яшаши керак? Агар тўлиқ биринчи аёлиникида яшаса, иккинчи аёл қайтиб келиб биз билан хам бир хафта турасан дейишга хақлими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кеча ҳаққига рози бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАСР НАМОЗИ

@Savollar_kanal 13673-савол

Ассалому алайкум! Уйдан тахминан 1000км масофада 14 кунлик вахтада ишлайман. Қандай намоз ўқийман?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Киши сафар масофаси(88 кмдан узоқ)га 15 кеча ва кундуздан оз муддатни ният қилиб йўлга чиқса қайтгунича мусофир ҳисобланиб, намозларини қаср қилиб ўқийди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АВТОСАЛОНДАН БЕРАДИГАН ПЕНИЯ

@Savollar_kanal 13671-савол

Ассалому алайкум! Мен яқинда машина олиш учун автосалонга пул тўлаган эдим менга шартнома беришди. Агар машина шартномада кўрсатилган муддат ичида етказиб берилмаса завод машинани кечиктиргани учун менга маълум бир миқдорда пения тўлаб берар экан. Шу пулларни олиш мен учун халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олиб, савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборасиз. Ўзингизнинг эҳтиёжингиз учун ишлатишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШОМНИНГ УЧИНЧИ РАКАТИГА ЗАМ СУРА ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13669-савол

Ассалому алайкум! (Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шом намозининг икки ракат суннатида Кофирун билан Ихлос сурасини қироат қилардилар). Намоз китобларда эса шомнинг фарзини 3-ракатида ва суннатининг 1-ракатида зам сура ўқилмайди деб ёзилган. Илтимос тушинтириш берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тушунмагансиз ёки китобга нотўғри ёзилган. Шомнинг учинчи ракъатига зам сура ўқилмаслиги бор. Аммо витр, суннат ва нафлларнинг барчасида ҳамма ракъатларга зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИТКОИН

@Savollar_kanal 13667-савол

Ассалому алайкум! Менинг бир танишмда ҳаром бўлган биткоин мавжуд. У бу пулни нима қилиши керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирча ҳеч нарса қилмасин. Уламолар жоиз эмас деб туришибди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КАСБИМ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13665-савол

Ассалому алайкум! Аёл киши аёл кишини даволаши яни гинеколог касбини танлаши мумкинми? Бир манбада ўқигандим аёл кишини аёл кишиларга бўлган аврати киндикдан тиззагача бўлган масофада дейилганди яни вояга етган қизни киндигидан тиззасигача бошқа бир аёл кўриши ҳам жоиз эмас экан. Аммо ҳозирга вақтдаги гинекология соҳасида бундай қоидани бузмаса касални даволаш мумкин эмас. Саволим шундан иборатки аёл кишини гинеколог бўлиши мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда тиббий муолажалар учун аёл кишининг авратига шифокор аёл ҳожат даражасида қарашига рухсат берилган. Заруратсиз ёки ҳожатдан ташқари у ерларига қараш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЕЛЕГРАМДА ҚИЗ ВА БОЛЛАР ТАНИШИШСА

@Savollar_kanal 13663-савол

Ассалому алайкум! Телеграмда группалар бор қиз ва боллар танишади табийки номаҳрамлар шариатда номаҳрамлар билан гаплашиш гуноҳ ўша ердаги қиз ва боллар гаплашишига имкон яратган яни канални очган инсон гуноҳкор бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУРОБАҲА

@Savollar_kanal 13661-савол

Ассалому алайкум! Устозла бир дўстимиз муробаҳа савдоси иҳтилофли масала бази уломолар жоиз деса базилари жоиз эмас дейди.Жоиз эмас деганларни далили яхудийларга шанба куни балиқ тутиш мумкун эмас эди улар тўрни жума куни ташлаб қўйиб якшанба куни олар эди деди. Бунга қиёс қилиб бир инсонга менга насияга машина олиб беринг дейиш яҳудийлар қилган ҳила билан бир ҳил деди. Бу гаплар қанчалар тўғри.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу даражада ўхшатиш мутлақо ноўрин. Рухсат берган уламоларнинг ҳам ҳужжатлари кучли. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЖДА СОНИГА ВАҚТ ЎТГАН САРИ ИККИЛАНИШ

@Savollar_kanal 13659-савол

Ассалому алайкум! Аср намозини 2-ракатида саждага кетаётганимда 3 нафар хамкасбларим кириб менга иқтидо қилишди шунда хаёлим бўлинди чоғи 3-ракатда хаёлимда “ўша саждани 2 марта қилдим” дея шу хаёлим ғолиб келиб турган эди кейин намозни саждаи саҳвсиз тугатганимдан сўнг, шунинг акси хаёлимга кела бошлаб шу нарса ғолиб келиб турипти. Устозлар бу холатда намозни қазосини хамкасбларим билан қайта ўқиб олайликми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ортиқча сажда қилса орқада турганлар луқма бериб тўғрилашлари керак. Агар ортиқча сажда ҳолатида намозни тугатилса орқадагилардан сўралади. Улар хато бўлганини тасдиқласа намоз қайта ўқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал