ТАВОФ ҲАҚИДАГИ ТУШУНЧА
@Savollar_kanal 13658-савол
Ассолому алайкум Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мени қуйидаги саволлар қийнайди. Мен Исломда 3 та нарсани тавоф қилишга рухсат берилганлигини эшитгандим. Яъни:1. Каъбани. 2. Қуръони Каримни. 3. Ота-онани (агар узоқ муддат дийдор кўришилмаган) бўлса. Шу тўғрими? Ва яна Юртимизда ва бошқа бир қанча давлатларда авлиёлар, пирлар, мақбараларига ва ўз яқинларидан вафот этганларнинг қабрларига зиёратга борганларида одамлар нимага уларни тавоф (пешоналарига, кўзларига сурадилар) қиладилар, шу тўғрими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тавоф сўзи бир нарсанинг атрофида айланишни англатади. Бу маънода фақат Каъбани тавоф қилинади. Қуръонни ва ота-онани эҳтиром қилинади. Қабрларни зиёрат қилганда уларни силаш ва тупроқларини кўзга суртиш ман қилинган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НОМОЗ ЎҚИМАЙДИ ЛЕКИН МУСУЛМОНМАН ДЕЙДИГАН КИШИ
@Savollar_kanal 13656-савол
Номоз ўқимайди лекин мусулмонман дейдиган кишини шариатда ким деб аталади? Ҳаёлимда номоз ўқимайдиган кишини фикри заиф ва қилаятган иши нотўғри деб ўйлайман ва уларга нисбатан ишхонада кескин чоралар қўллайман. Ўзимча ўйлайманки бу қилаётган ишим уларнинг номоз ўқимаётганларида, улар шунга лойиқ. Мен нима иш қилсам ҳам барбир Аллоҳ ҳоҳлагани бўлади деб уларни ёмон кўравераман. Шу ишим тўғрими?
ЖАВОБ:
Шу билан бирга яхши насиҳат қилиб, намозга чорлаб туриш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОЛАГА ИСМ ҚОЙИШГА КИМ ҲАҚЛИ?
@Savollar_kanal 13654-савол
Ҳазрат болага исм қўйишга ота онаси ҳақлими? Ёки ойиси-додасими? Шариатда уламолар ўзи нима дейди бу тўғрисида. Бизнинг оилада фарзандимга ота-оналарим исм қўямиз дейишади. Ва қачон битта исм топиб келсам ҳуш кўришмайди. Кегин дунёвий исм қўйиб қўйишади. Эндиги фарзандимга ўзим исм қўйсам майлими десам онам-отам ҳафа бўлишябди. Нима қилишим керак? Агар ўзим исм қўйсам ота-онамни норози қилган бўламанми? Нега одам ўзини фарзандига ўзи исм қўя олмайди?
ЖАВОБ:
Бундай пайтда диний кўрсатмалар устин туради. Ота-она номаъқул исм қўйганларида тушунтириш керак. Яхши исмларни уларга таклиф қилиш керак. Бу нарсаларни ота-онага айтиш гуноҳ ёки беодоблик бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БЕШИККА ЁТҚИЗИШ МАЖБУРИЙМИ?
@Savollar_kanal 13652-савол
Ҳазрат Бешикга ётқизиш мажбурийми? Динимиз чақалоқни бешикга белаш тўғрисида нима дейди? Ҳозирги ёш ота оналар бешикни ҳуш кўрмаябдилар. А уларнинг ёши котта ота оналари бешикга ётқизмаса бўлмайди деб туришибди.
ЖАВОБ:
Бу каби ишлар шахсий масалалар. Ҳар ким истаганини қилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АҚИҚА КУНИДА ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР!
@Savollar_kanal 13650-савол
Ҳазрат ақиқа куни, қурби етса қизга 1 қўй ўғилга 2 та қўй, исм қўйилади. Ақиқа куни сочи кесилади. Меҳмонлар меҳмон қилинади. Шу билан тамомми?
ЖАВОБ:
Тамом.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖЕВАЧКА ЧАЙНАШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13648-савол
Ҳазрат мўмин мусулмонга жевачка чайнаш мумкинми? Ўзи бу тўғрида уламолар нима дейишади? Раҳмат!
ЖАВОБ:
Ҳалол бўлса, мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЕРГА ТУФЛАШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13646-савол
Ҳазрат, ерга туфлаш мумкинми ёки туфлашни ҳам ўзига яраша одобларими борми?
ЖАВОБ:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз намозда бўлса, у ўз Роббиси ила муножот қиладур. Бас, олд тарафига асло туфурмасин, ўнг тарафига ҳам, лекин чап томонига, қадамининг остига», дедилар».Намозхон инсон рўбарўсига қараб туфурса, Аллоҳга қараб туфурган бўлади. Ўнг томонига туфурса яхшилик, ҳалол-пок нарсалар учун ажратилган томонига туфурган бўлади. Ноилож туфуриши керак бўлса, чап томонига оёқ остига бўлиши керак. Чунки, туфутки каби ноқулай нарсаларга чап томон ажратилган.Албатта, бу маъно ўша давр воқеълигидан келиб чиқиб айтилган. У пайтлар қуруқ ерда намоз ўқиларди. Масжидларга, ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига ҳам жойнамоз тўшалмаганди. Сўнгра, одамлар Исломга янги кирган, кўпгина одоб-ахлоқларини ўзлаштириб бўлмаган эдилар.Одам йўқ жойга чап оёқ остига туфурилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИСЛОМИЙ ОЛИЛАГА КЕЛИН БЎЛИШ
@Savollar_kanal 13644-савол
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳу ва барокатух. Шайх ҳазратлари, мани оилам дунё ишлари билан бўлиб исломий илмдан сал узоқро. Ман ислом дини ҳақида гап кетганда ёки китоб ўқиганимда ёки шу форумга кирганимда қалбим шунақанги ёришади бир ҳиллада йиғлавораман! Силага имомлага шу форум аъзоларига коттакон раҳмат! Ман исломий оилага келин бўлиб тушишни орзу қиламан, лекин ота онам билмадим нима дийишади. Саволим шуки Аллоҳ насиб этса котта окам бу йил уйланадила, ойим тўйда ароқ қўямиз дивоттила(Аллоҳ асрасин) нима қилишни билмаяпман. Маслаҳат беринг.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ Ўзи бахтингизни очсин. Исломий, тақводор, гўзал оилага келин бўлиб, бахту саодатга кўмилиб, Аллоҳнинг розилигини топиб, ували жували бўлиб, ҳамманинг кўзига қувонч бўлиб яшаб юринг. Қариндошлар ва танишлардан ойингизнинг ҳаром ишдан қайтарадиган кишиларни топиб, ёрдам сўранглар. Кўпчилик бўлиб бу гуноҳдан у кишини қайтаринглар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИККИ САЖДА ЎРТАСИДА ВА ИККИНЧИ САЖДАДАН СЎНГ БИР ОЗ ЎТИРИШ...
@Savollar_kanal 13642-савол
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Мени саволларимга жавоб берганингиз учун сизга аввалдан раҳмат. 1. Агар аёлнинг эри она шаъни билан ўз аёлини сўкса талоқ тушадими?2. Намоз ҳақида саволим: эшитдимки намозда саждага кетишдан аввал бир оз ўтирилади (икки сажда ўртасида бироз ўтириш кераклигини билардим) саждадан тураётганда ҳам бир оз ўтирилиб кейин қиёмга турилади деб шу масалада ойдинликни сўрайман.3. Таҳорат қилишдан аввалги мустаҳаб амали учун сув билан ювиш шартлими ёки кесак, қоғоз, латта б-н мустаҳаб қилиш сувга қодир бўлса ўрнига ўтадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 2. Бу истироқат ўтириши, деб номланган ўтиришдир. Унда иккинчи саждадан бош кўтаргандан кейин бирдан туриб кетмай, олдин бир ўтириб олиб, кейин турилади. Буни Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари қабул қилган. Бошқалар ўзга ҳадисларда келмагани учун қабул қилмаганлар. Демак, Ҳанафий ва Моликийлар истироҳат ўтириши йўқ.
3. Бу саволга жавоб берилган. Сув билан ювиш шарт эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУОМИЛА ҚИЛИШ
@Savollar_kanal 13640-савол
Вақтдан фойдаланиб озимни динимга талуқли саволим билан мурожат қилишга изн бергайсиз. Кун чиқар воҳа яни Япония давлати жаҳонда юқори даражада ривожланиб келаётган юртдир. Бу ҳалқни ан- анасини англаш учун йиллаб вақт кетади, шунга биноан Шайҳ ҳазратлари, камина Алҳамдулиллаҳ муслим болганим учун куфр ҳалқ билан ҳам алоқада болишимга тогри келади. Биринчидан, органган тилимни ёддимдан котармаслигим учун албатта бу ҳалқ билан алоқа қилиш керак, алоқа қилиш учун, бирга достлашиш, муомила мадиниятини органиш, оддий ҳолларда таклиф қилинган жойга албатта бориш, бунга овақатланиш ва ҳакозо. Мен эслашим бойича сиз шунга оҳшаш саволга жавоб берган эдингиз. Лекин...... Савол шуки муслим инсонга мушрик билан дост тутисниш жоизми? Жоиз болса қандай шартлар ила жоиз? Мен гоҳ маҳалда мажбур боламанки, ҳақиқий мушрикга мурожат қилишга, у эса қолдан келганча ҳаракат қилиб ёрдам беради. Буни ҳам Аллаҳдан деб биламан. Лекин яна ҳам саволни мантиқга тогрилаш учун, улар ўзларини миллий таомларига таклиф қиладилар, мени эса улар яҳши билишади муслим бўлганим учун ва чочқа, Ал-куҳл қошилган таомларни раво коришмайди. Кечирасиз савол озгина узун болгани учун, лекин бу ман учун муҳимдир. Яқин орада бу бази инсонлардан мен билан алоқани деярли қилмайдилар, чунки уларни ҳаром таомини, ва шунга оҳшаш Исломга зид амалларни қилмаганим учун,балки улар муслимлигимни ҳисобга олишганлиги боисми билмадим шу пайтда озгина алам қилиб кетади, яшайдиган шаҳар Токёниннг манзилларидан биридир. У манзилда озгина муслим инсонлар мавжуд. Улар билан яҳши алоқа қилиш қийин. Ҳозирги муслимларни оқибати эса бизларга яҳши малум(албатта бутун бошлик муслимлар эмас). Ҳош мушриклар билан яҳши муомила қилиш учун яни якка муслим инсон куффар ҳалқ орасида яҳши НОМ қозониош учун, Исломни тогри ҳис қилишлари учун қандай ҳизмат қилиш керак??? Яна бир савол шуки, Инсон бегона юртда ёлгиз яшаш исломга зид, нафақат бегина юртда балки тугилган жойида ҳам, мен эса ҳозир ёгиз яшайман, бунга нима деб маслаҳат берасиз?Албатта савол соровчи шароитдан келиб чқиб савол берди. Узун бўлгани учун узримизни қабул қилинг.
ЖАВОБ:
Мазкур кишилар билан эътиқод, ибодат ва ҳалол-ҳаром масаласида заррача зарар етмайдиган шароит бўлса алоқа қилинади. Бўлмаса, алоқага рухсат йўқ. Сизнинг ҳолингиз маълум. Аллоҳ сабр берсин. Ёлғизлик ҳам сизнинг ихтиёрингиз ила бўлмаган бўлса керак. Бу вақтинчалик ҳолат. Хижолат бўлманг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КУФР НОМ БИЛАН АТАЛГАН ОЛИЙГОҲГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ
@Savollar_kanal 13638-савол
Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари, ишааллоҳ насиб қилса келаси йил чет элда имтиҳон топширамиз, мен имтиҳон топширадиган давлат Япония бўлганлиги учун асосий дин таълими, бу ерда биласиз буддизм ҳисобланади. Шу мантиқдан келиб чиқиб, у ердаги университетга имтиҳон топширмоқчиман, албата бу дин таълимини ўрганиш учун эмас, балки, шароитга баҳо бериб, Япон тили ва унинг маданиятини яна ҳам йўқори даражада таҳсил олиш ниятида. Бошида бошқача қарорда эдим, агарда насиб қилса бу ерга кириб ва албатта талаба бўлиш муяссар айласа Роббим, иншааллоҳ аста секинлик билан Ислом динини ҳам қўлдан келганча устозлардан ўрганган сабоқлар билан етказишга ҳаракат қиламиз. Шунга биноан бу, яъни куфр номи билан аталувчи “СОКАГАККАЙ” олийгоҳига кириш мўъмин учун жоизми?Саволимиз бироз кулгили ёки ножоиз бўлса маъзур тутадилар деган умиддамиз!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Динимизга зарари бўлмаса, жоиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАЗО БЎЛГАН РЎЗАЛАР ҚАНДАЙ АДО ҚИЛИНАДИ?
@Savollar_kanal 13636-савол
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ! Шайх жаноблари мен аввал сўраган саволларим учун сизнинг мурувватли жавобларингизни олдим, Аллоҳ йўлида сиздан миннатдорман. Мумкин бўлса бир нэча саволларим борки тўғри жавобларингизни биродарларим билан баҳам кўрамиз. 1. Менга рўза фарз қилинганидан бери тута олмаган рўза кунларимнинг сони чамамда кўпи билан 200 кунни ташкил этади. Қандай йўл тутсам қарзларимни узсам бўлади? Ҳар ҳафтада 1-2 кун тутиб 6-7 йилда узса бўладими? 2. Фалсафа домласи билан бахслашиб кетдик. Уларнинг фикрича фан исботлашича инсон узоқ даврлардан бери шакилланиб, ривожланиб ҳозирги расо кўриниш-қоматга келган дейаптилар. Менинг фикримча Аллоҳ Одам алайҳисалом ва момо ҳаволарни яратганларида бекаму кўст худди биз қандай бўлсак шундай йаратган(аллоҳга у билаган улкан ададларча ҳамду санолар бўлсин). Устоз кўп фан домлалари ҳам мана неча йилдирки бу очиқ саволимга жўяли жавоб топиб бермадилар. Ягона умидим Аллоҳнинг амри ва сиздек Аллоҳнинг воситачиларидандир.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Имконингизга қараб адо этаверинг. Аллоҳнинг ёрдам берсин.
2. Бу масала «Сунний ақийдалар» китобимда баён қилинган. Олиб ўқинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТДА ҚЎЛНИ ЮВИШ
@Savollar_kanal 13634-савол
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазрат! Маълумки таҳоратда қўл тирсаккача ювилади. Агар қўлнинг тепа қисмини ҳам ювиш ният булса уни таҳорат пайтида қилиш жоизми ёки таҳоратдан кейин алоҳида қилиш керакми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат давомида қилса ҳам бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЗАРГАР ДЎКОНГА ТИЛЛАНИ НАСИЯГА ТОПШИСА
@Savollar_kanal 13632-савол
Хазрат, заргар дўконга тилла буюмини насияга топширадими? Дўкончи нақдга ишламаса қай тарзда бай олиб борилади?
ЖАВОБ:
Нақдга ишлайдиганини топиш керак. Бўлмаса, уни вакил этиб таъйинлаш лозим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲОЖАЙН ВА ИШЧИ
@Savollar_kanal 13630-савол
Ҳазрат Мен бир йигитни ишга олганман, бир йил бўлди. Лекин у йигит охирги йилларда яҳши ишламай қўйди. Мен унинг иймони учун ва меҳнаткашлиги учун ҳурмат қиламан. Фақат ҳисоб китобга йўқроқ. Мен корхонамни унинг номига очганман. Шунинг учун уни алмаштириш учун корхонамни ёпиб бошқа очишим керак. Бу катта пул талаб қилади. Биз ибодатдамиз. Бошида у билан ҳисоб китоб қилганимизда тўғри чиқарди. Кейинроқ унинг ҳисоби-кассасидан пул кам чиқаябди. Мен унга ёзиб юр деб роса ўргатдим. Лекин кўп ҳаражатларни ёзмайди ва одамни шубҳада қолдиради. Мана охири кўп пул кам чиқди.М ен ундан бугун Аллоҳ гувоҳ тўғри сўзлагин, шунча пулни нима қилдинг десам, мен билмайман, хоҳласангиз мени дуоибад қилинг, мен ҳам Аллоҳдан қўрқаман деди. Нима қилишни билмай қолдим. Аваллом бор бировни дуобад қилишдан Аллоҳ асрасин. Рост гапирармикан деб сўраб кўрдим. Ке майли шундан ёмон гумонга бормай дедимда, лекин кам чиққан пуллар учун ишлаб беришини сўраябман. Шу тўғри ишми? Агар 2-3 ой ишлаб берса ойлик омасдан, унга келиб кетиши учун мен пул бермайманда-а? Агар пул берсам яна сарф ҳаражат бўлади. Адолат қилиб қандай иш тутсам бўлади? Агар 2-3 ишлаб берадиган бўлса, обед, йўлкираси бўлади. Агар уларга пул берсам 180.000 - 370.000 пул қўшилади. 2000 йўлкираси 1000 обеди билан ҳисоблаганда.
ЖАВОБ:
Шартномани пухта қилинг. Камомад келтирсанг, тўлайсан, денг. Барча чораларни кўришингиз керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОНАМ МЕНИ ДЎКОНГА ЖЎНАТСАЛАР ЧИҚИШИМ МУМКУНМИ
@Savollar_kanal 13657-савол
Ассалому алайкум! Она мени ўқиштан ташқари дўконга ё бозорга жўнатмокчи бўладила. Буни мен билан унаштирилган йигит эшитиб қоймиди, онамни айтканларини қилолмаганимдан ўзимдан кўпинча хафа бўлиб қоламан. Онам мендан ранжимадимиканла диган хаёл ўтади. Бунде холатда нима деса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Унаштирилган киши никоҳдан олдин сизни бирор ерга боришдан ман қилишга ҳаққи йўқ. Лекин орада шу сабабдан муаммо чиқишидан эҳтиёт бўлинг. Онангизга итоат қилинг. Шариат доирасидаги айтган ишларини бажаришга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПЕШИННИ ОХИРГИ ВАҚТИ
@Savollar_kanal 13655-савол
Ассалому алайкум! Пешин намозини охирги ўқилиш вақтини айтсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Пешиннинг охирги вақти асрнинг вақти кигунича. Яъни ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробор бўлгунича. Асрнинг вақтигача тақаб кечиктирмай ўқишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МИНГ ТАЛОҚСАН ДЕБ АЙТГАН
@Savollar_kanal 13653-савол
Ассалому алайкум! Дадам билан онам 6 йил севишиб турмуш қуришган. Дадам онамсиз хеч қачон яшолмайди. Лекин бир икки марта жахли чиқиб маст холда талоқсан, минг талоқсан деб айтган. Эртаси яна билмагандай яхши яшаб кетаверади. Ажрашишларини хеч иложиси йўқ. Лекин эшитиб ва ўқиганларим бўйича талоқ дейилдими бир бирига нохалол хисобланаркан. Илтимос бир йўл кўрсатинг. Бирор ечим айтинг.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда уч талоқ бор холос. Минг талоқсан деса орага уч талоқ тушиб бирга яшашга шаръан йўл қолмайди. «Кифоя» китобидан иқтибос:Агар талоқни шиддат, узунлик ёки кенглик билан васф қилса ёхуд уни шуларга далолат қилувчи нарсаларга ўхшатса, учни ният қилган бўлса, ўша, бўлмаса, бир боин талоқ тушади.Агар эр хотинига: «Сени шиддатли», «қаттиқ», «энг катта», «энг узун», «энг кенг талоқ қўйдим» деса, ёки «тоғдек», «мингдек талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар «Уч талоқни ният қилган эдим», деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас. Агар «юз», «минг», «қум талоқ қўйдим» деса, уч талоқ тушиб, учтадан ортиғига гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗНИНГ МУСТАХАБ ВАҚТИ
@Savollar_kanal 13651-савол
Ассалому алайкум! (Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир.) Бу жумлаларга тушунмадим намоз шу вақтларда оъқилса мустахаб дебди маъносига тушунмадим илтимос менга маъносини айтиб берсангиз! (ислом.уз)
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мустаҳаб дегани Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам доимий равишда қилмаган амалларига айтилади. Шунга биноан шу вақтларда пешинни ўқиса, мустаҳаб амалнинг ҳам савобини олади дегани. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАКСИКОЗДА ҒАРҒАРА
@Savollar_kanal 13649-савол
Ассалому алайкум! Хомиладор аёл тахоратда ва ғуслда роса харакат қилса хам афсус томоғини ғарғара қилолмаяпти. Токсикоз сабаб қайт қилворяпти. Шунда узрли бўлоладими, намози қабул бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Кўнгил айнидиган даражада муболаға қилмасдан енгилроқ ғарғара қилса ҳам бўлади, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УЧУВЧИЛИК КАСБИ
@Savollar_kanal 13647-савол
Ассалому алайкум! Учувчилик касби мўмин мусулмон одамга тўғри келадими ёки йўқми? Ёшлигимдан отам мени учувчи бўлишимни орзу қилиб келган, мени хам орзуйим эди, лекин намозни ўйлаб орзуйимдан қайтмоқчи бўлиб турибман...
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Албатта тўғри келади. Учувчиликка намоз ҳеч халал бермайди. Умматнинг келажаги бўлган ёшларни диёнатли, ҳалол кишилар таълим-тарбия қилиши ўта муҳим ҳисобланади. Аллоҳ таоло орзуларингиздан афзалини ато қилсин! Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАЗРИМИ ЭНДИ ҚАНАҚИП БАЖАРАМАН?
@Savollar_kanal 13645-савол
Ассалому алайкум! Бу йил ўқишга кирдим. Ўқишга кириш учун назр қигандим: "Агар ўқишга кирсам 1-стипендиямдан хўроз сўяман" диб афсуски контрактка бўсаям ўқишга кирдим. Фақат адам контракти тўлашлари учун стипендиямдан отказ қилишга тўғри кевоти. Лекин асосий муамо бандамас, отказ қиганимиздан кейин ўйлаб кўрдим ўзлари манга пул берсала бўладийу диб лекин бошланишига 2-3 ой беромиман қизим дедла энди бошим қотти қанақип назирими бажараман? 2-3 ой кечиксайам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қодир бўлганингизда қилаверасиз. Лекин хўроз сўйиш деган нарса шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СЕНДАН ҲАРАКАТ МЕНДАН БАРАКАТ
@Savollar_kanal 13643-савол
Ассалому алайкум! Одамлар орасида "сен ўзингни асрасанг мен ҳам сени асрайман" "сендан ҳаракат мендан баракат" Аллоҳ шундай деб айтган деган этиқод бор. Шу сўзларни хақиқатдан ҳам Аллоҳ айтганми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Айнан бу каби гапларни Аллоҳ айтмаган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛЛАРНИНГ НОМАҲРАМ АЁЛЛАРГА РЎМОЛСИЗ КЎРИНИШЛАРИ
@Savollar_kanal 13641-савол
Ассалому алайкум! Аллоҳ насиб қилса яқин орада уйланадигонман. Онам ва опаларим совчиликга юришибти. Саволим шундаки онам совчиликга борганларида қизни рўмолсиз кўришга, рўмолингизни ечоласизми сизни кўрмоқчимиз дейишга ҳаққилари борми? Гап шундаки баъзи бир танишларим тўйдан олдин қизни ромолсиз кўришмаган, кейин эса қизнинг бойнида ёки томоғида ҳунук нуқсони бўлган. Қиз томон ҳам бундан огоҳлантирмаган.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Онангиз қизни рўмолини ечишни сўрасалар бўлади. Лекин қиз бу ишни қилишга мажбур эмас. Одатда келиннинг эркак киши қараши мумкин бўлмаган жойларини аёллар кўриб келади. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Сиз айтгандек нуқсонлар бўлса ва келин тараф буни айтмаган бўлса, шариатимизда куёв маҳрни қайтариб олиб ажрашишга ҳаққи бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАЛОҚНИ ХОТИН ЭШИТМАСА ҲАМ ТУШАДИМИ
@Savollar_kanal 13639-савол
Ассалому алайкум! Хотиним ота онасиникига менинг рухсатимсиз акаси олиб кетди, хотиним кетгач бир икки кундан сўнг хотинимни ўн талоқ қилдим,100 талоқ қилдим дедим, уйдагилар мени уришиб қолишди, талоқни хотин эшитмаса ҳам талоқ тушаверади дейишди. Мен билмас эканман бунинг ҳукмини, кейин ўзимча ўзим хотинимни уч талоқ қилдим дедим, бунинг ҳукми ва ечими қанақа?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Талоқни аёл киши эштиши шарт эмас. Шариатимизда уч талоқ бор холос. Юз талоқ қилдим деган бўлсангиз орага уч талоқ тушиб бирга яшашга ҳеч қандай йўл қолмайди ва талоқнинг ортиғини айтганигизга гуноҳкор бўласиз. «Кифоя» китобидан иқтибос:Агар талоқни шиддат, узунлик ёки кенглик билан васф қилса ёхуд уни шуларга далолат қилувчи нарсаларга ўхшатса, учни ният қилган бўлса, ўша, бўлмаса, бир боин талоқ тушади. Агар эр хотинига: «Сени шиддатли», «қаттиқ», «энг катта», «энг узун», «энг кенг талоқ қўйдим» деса, ёки «тоғдек», «мингдек талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар «Уч талоқни ният қилган эдим», деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас. Агар «юз», «минг», «қум талоқ қўйдим» деса, уч талоқ тушиб, учтадан ортиғига гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СИГАРЕТНИ ЭГАСИГА БЕРИШ
@Savollar_kanal 13637-савол
Ассалому алайкум! Мен чет элдаман. Бир динсиз инсоннинг сигаретасини машинадан олиб беришнинг ҳукми қандай?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби ишларни қилиш мумкин эмас. Бошқа бундай қилманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФОЛБИН
@Savollar_kanal 13635-савол
Ассалому алайкум! 1). Онам бугун уйга фолбин олиб келибди бундан ҳабарим йўқ эди ва улар мендан бир ишни қилишимни сўрашди қилмайман деб кетвордим улар ҳозир ҳам уйда нима қилишни билмаяпман тўғриси бундай ҳолларда қандай йўл тутиш керак? 2) Бизнинг вилоятда бунақа фолбинларга ишонувчилар ва уларнинг тавсияларига амал қилиб ирим қилиб олишган бунақа иримларга ишонишлик қанчалик ножоиз?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/187715
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
САЖДАИ САХВ
@Savollar_kanal 13633-савол
Ассалому алайкум! Олдинлари Намоз ўқир эдим ҳозирда араб тилини ўрганяпман ва ўқиган намозларимда жуда кўп ҳатолар бор эканлигини билдим ҳозирда ҳар суннат ва фарзни охирида ҳаммасида саждаи сахв қилсам бўладими? Саждаи сахвдан кегин Аттаҳият дуосида ва саловат айтганда талаффузларда ҳато қилсачи?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв вожиб ва ундан паст бўлган амаллар тарк бўлганда ўрнини тўлдиради. Намознинг фарзлари тарк қилинса, саждаи саҳв билан ўрни тўлмайди ва намозни қайта ўқиш керак бўлади. Сиз ҳар намозни охирида саждаи саҳв қилмай, намознинг ҳукмларини мукаммал ўрганиб амал қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ВИЗА ВАЪДА ҚИЛИБ ПУЛ ОЛИШ ЖОИЗМИ?!
@Savollar_kanal 13631-савол
Ассалому алайкум! Маълумки, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситаси билан қизил чироқда ўтиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс нафақат маъмурий жавобгарликка тортилиши, балки шариат бўйича “Бировни ҳаққини ейиш” билан баробар ҳисобланиши ҳақида ижмо қилинган. Агар, бир шахс амалдаги қонунчилик нормаларида белгиланган тегишли рухсатнома (лицензия) ва ваколатларга эга бўлмагани ҳолда иккинчи шахсга “Сени чет элга кетишинг учун ҳужжатларингни тўғирлаб, виза олиб бераман, хизмат ҳақи “шунча” бўлади”,- деб (ҳозирда шуни касб қилиб олганлар кўпаймоқда) ундан келишилган суммани олганидан сўнг, мазкур иккинчи шахс белгиланган муддатда чет элга чиқиш визасини олиб, четга элга кетган тақдирида ҳам биринчи шахснинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган фирибгарлик жинояти аломатлари билан баҳоланади, яъни биринчи шахс томонидан жиноят содир қилинган деб эътироф этилади. Бундан ташқари, иккинчи шахс ҳеч қандай рухсатнома (лицензия) олмасдан фаолият юритиши, белгиланган солиқларни ҳам тўламаслигини ҳам келтириб чиқаради. Аммо, бир киши юқоридаги ҳолатда биринчи шахс иккинчи шахсга берган ваъдасини устидан чиқса олган пули ҳалол бўлади деб айтибди. Қонунчилик бўйича жиноий ҳаракатнинг ижтимоий оғирлик даражаси маъмурий ҳуқуқбузарликдан оғирроқ ҳисобланади. Савол шундан иборатки, юқорида “қизил чироқда ўтиш” масаласи маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлиб, лекин у шариатда гуноҳ ҳисобланса, иккинчи ҳолатда жиноят аломатлари яққол бўлгани ҳолда иккинчи шахснинг ҳаракатлари шариатда жоиз бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳар қандай фирибгарлик ва алдов жоиз эмас. Бу фирибгарликда жиноят аломатлари бор ёки йўқлигининг аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
IT ГА ҲОС ИЛМ БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАНДА САВОБ
@Savollar_kanal 13629-савол
Ассалому алайкум! Бир ҳадис ўқиб қолдим. Унга кўра Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: «Илмдан бир боб ўрганиб тонг оттиришинг юз ракат намоз ўқишингдан афзалдир». Шу ҳадисга биноан, мисол учун Уммат учун керакли инсон бўлишни, умматга фойдамиз тегишини ният қилиб математика ёки iT га ҳос илм билан шуғулланганда ҳам мана шу савобдан умид қилса бўладими? Албатта фарз ва суннатларни ўз вақтида бажарган ҳолда.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Айнан сиз келтирган сўзлар билан ҳадис борлигини билмаймиз. "Сунан ибн Можа"да қуйидагича сўзлар билан келган.
روى ابن ماجه في سننه من حديث أَبِي ذَرٍّ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا أَبَا ذَرٍّ لَأَنْ تَغْدُوَ فَتَعَلَّمَ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللَّهِ خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ تُصَلِّيَ مِائَةَ رَكْعَةٍ وَلَأَنْ تَغْدُوَ فَتَعَلَّمَ بَابًا مِنْ الْعِلْمِ عُمِلَ بِهِ أَوْ لَمْ يُعْمَلْ خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ تُصَلِّيَ أَلْفَ رَكْعَةٍ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Зар эрталаб туриб Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўрганишинг сенга юз ракъат (нафл) намоз ўқиганингдан афзалдир. Эрталаб туриб илмдан бир боб ўрганишинг унга амал қилинса ҳам қилинмаса ҳам сен учун минг ракъат намоз ўқилгандан афзалдир» деганлар.Имом Заҳабий ва ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳимлар «Бу ҳадисда икки иллат бор. Биттаси ўзи маълум аммо исми ва кимлиги номаълум бир одам бор, иккинчиси заиф деб ҳукм берилган одам бор. Шунинг учун бу ҳадис заиф» деганлар. Албатта мусулмон жамиятининг эҳтиёжи тушадиган, манфаат келтирадиган ҳар бир илмни ўрганишга савоб берилади. Сиз зикр қилган фанлар эса фарзи кифоя бўлган илмлар бўлиб, албатта буни сиз фарзи кифояни бажараяпман деб ният қилсангиз ўшанинг савобини оласиз. Бу ҳадис заиф экан, унга амал қилиш керакми дейилганда, фарзи кифоя бўлган амалларни қилишга тарғиб оят ва саҳиҳ ҳадисларда етарли бўлиб, унга тарғиб қилинган. Сиз шу соҳани мустаҳкам ўрганинг. Ўрганиб юртингиз ва динингиз манфаатларига ҳисса қўшинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш