ҒАЙРИДИНДАГИЛАР БИЛАН ДЎСТОНА АЛОҚА ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13628-савол
Ассалому алайкам Шайх хазратлари!Мен инситутда 3 курс талабаман. бир курсдошим бор у билан яқин дўст бўмасек ҳам аммо бир-биримизни ҳурмат қилар эдик. Бугун у болани бошқа динга этиқод қилишини айтишди. Мен хайратда қолдим чунки ундан буни кутмаган эдим. Буни ўзидан сўролмадим. Сизга саволим у бола ростдан ҳам бошқа дин эгаси бўлса у билан саломлашса, гаплашса, дўстлашса ёки шунга ўхшаш нарсаларда ёнида ўтириб ҳам сухбат бўса бўладими? Уни кофир дейиш мумкинми ёки китобий кофир дейиш керакми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Исломдан бошқа динга ўтган одам муртад-кофир бўлади. Унга ўз динимизга қайтишни тез ва қаттиқ таклиф қилинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЯРА ЁРИЛИБ КЕТИШ ҲАВФИ БЎЛСА...
@Savollar_kanal 13626-савол
Ассалому алакум шайх хазратлари!. Сиздан сўрамўқчи бўлган бир нечта мен учун жуда муҳим бўлган саволларим бор эди. Мени баданимда ҳусун бузарга ўхшаган тошмалар бор ва улар тез-тез ёрилиб ичидан қон, йиринг ёки шунга ўхҳшаган таҳоратни кетгазувчи нарсалар чиқиб туради ва кийимимни бенамоз қилади. сизга саволларим: 1. Ғусил ёки тахорат қилишимдан олдин ёки қилаётган пайитимда баданимдаги тошма ёрилиб ичидан қон ёки йиринга ўхшан тахоратни синдирувчи нарсалар чиқса шу каби холатларда нима қилишим керак? бирор юмуш билан шошилиб турган бўлсамчи? 2. Намоз ўқиш уучун масжидга борганимда ёки уйимдан бошқа жойда бўлганимда шу каби холатлар бўса нима қилишим керак? 3. Умуман бундай касалликлар учун узурли холатлар борми? ёки қандай вазиятда бўлсаҳам кийимнинг ёки баданнинг қон тегкан жойни ювиб тозалаб, тахоратни янгилаб, кегин намоз ўқишим керакми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қон, потос ёки йиринг яранинг бирор еридан чиқиб бошқа жойга оқса, таҳорат кетади. Агар улар чиққан ерида бошқа жойга оқмай тўхтаб қолса таҳорат кетмайди. Қон бурундан оққанда ҳам таҳорат кетади.Бир нуқта, икки нуқта билан таҳорат кетмайди.Имом Дора Қутний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Бир қатра, икки қатра қондан таҳорат қилиш йўқ. Илло оққан қон бўлса бор», дейилган. Тишланганда қолган қон изи ёки мисвокдан кейин қолган қон изи ҳам таҳоратни кетказмайди. Шунингдек кўз, қулоқ, эмчак ва киндик ичидаги ярадан ўша аъзоларнинг бошқа тарафига қон оқса ҳам таҳорат кетмайди. Икки йўлдан бошқа ердан чиққан нарса нажас бўлмаса таҳорат кетмайди. Мисол учун кўз ёши, туфутки, мишқи, сўлак, терга ўхшаш нарсалар таҳоратни кетказмайди. Бошқа ҳолатларда таҳорат қилишга тўғри келади.Сиз узр соҳиблари тўғрисидаги мақолани топиб ўқинг. Унга ҳолатингиз тшғри келса ўшани қиласиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТЎНҒИЗ ГЎШТИ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРСАНГИЗ...
@Savollar_kanal 13624-савол
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ҳазрат сизга қуйдаги саволим бор эди: Мени бир синглим бор у савдо дўконида ишлайди у эрда тўнғиз гўшти ҳам сотилади экан у ҳам буни сотишга мажбур бўляпти экан шу муоммога ойдинлик киритсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тўнғиз бутунлагича ҳаром. Унга боғлиқ ҳамма нарса ҳам ҳаром бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИСЛОМ ДИНИГА КИРМАСДАН АВВАЛ ҚАЗО БЎЛГАН НАМОЗЛАР
@Savollar_kanal 13622-савол
"Исломга киришларингиздан олдинги гунохларингиз кечирилади" деб айтилган. Лекин баъзи биродарларимиз "биз исломий доирада тугилганмиз шунинг учун хам биз намозимизни тулик адо этишимиз шарт! Яъни агар биз намозни 12 ёшдан укишни бошламаган булсак у холда, биз укимаган намозларимизни укиб олишимиз керак" деб айтадилар. Баъзилари эса "Бундай булмаса керак чунки 60-70 га кирган отахонларимизга кийин булади ва янги намозхонлар намозларини умуман тарк киладилар" дейдилар. Домла бундай ахволдаги намозхонларимиз нима килиш керак ва жавоб хаммага бир хил булиши керакми ёки ёшига карабми? Рахмат.
ЖАВОБ:
Исломга кириш бошқа диндагилар учун бўлади ва уларнинг бундан олдинги гуноҳлари кечирилади. Аммо мусулмон бўлиб, диний кўрсатмаларнинг баъзисини қилиб, баъзисини қилмай юрганларнинг ҳақида бу гапни айтиб бўлмайди.Ҳозирда олдин жоҳилиятда эдим, динда эмасдим, энди Исломга кирдим дейдиганлар бор. Уларнинг кўпи сиз айтгандек, қазо намоздан қутилиш учун шу гапни айтадилар. Аммо уларга, мусулмон оилада туғилгансан, мусулмонман деб юргансан, никоҳ қилдиргансан ва бошқа ишлар ҳам бор. Кофир эдим дегандан кўра, гуноҳкор эдим, десанг яхши бўлар эди. Агар айтганинг тўғри бўлса, хотининг билан зино қилиб юрган бўлсан, болаларинг ҳароми бўлади десанг ўйланиб қолишади.Шунинг учун Аллоҳга тавба қилиш ва қазо намозни ўқиш керак. Бунда ҳамма намозларни ҳисоблаб уйдан чиқмай ўқиш талаб қилинмайди. Оддий ҳаётини давом эттиради. Борди келдиларни қилади ва бўш вақтларида бекорчи нарсалар ила машғул бўлмай қазо намозларини ўқиб туради. Катта ёшдагилар ҳам шундай қиладилар. Қабул қилувчи Аллоҳнинг Ўзи.Мен чуқур илмий далиллар билан эмас, оддий ақл ишлатиб кўришни таклиф қиламан.Бугун қазо намоз ўқиш ҳақида икки хил фикр айтилмоқда. Ҳақиқатни Аллоҳнинг Ўзи билади. Фараз қилайлик. Охиратда «қазо намоз ўқиш керак эмас эди» деган гап чиқди. Ўқиганлар зарар топммайдилар. Бари бир ўқиган намозларига савобу ажр олиб мартабаларга эришаверадилар. Аммо «қазо намоз ўқиш керак эди» деган гап чиқиб қолса, уни ўқимаганлар нима қиладилар?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭР КИШИ ЗИНО ҚИЛСА НИКОХИ БУЗИЛАДИМИ
@Savollar_kanal 13620-савол
Ассалому алайкум! Хазрат менинг саволим қуйидагича. - Эр киши бошқа бирон аёл билан зино қилса ўзининг шаръий никохи бузиладими? Агар шундай бўлса бу холатда нима қилиш керак?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Албатта, зино жуда ҳам катта гуноҳ. Аммо «Ҳаром ҳалолни ҳаром қилмайди» деган шаръий қоидага биноан зинокорнинг хотини билан бўлган никоҳи бузилмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗ ВАҚТИ БЎЛМАСАДА НАМОЗНИ ЎҚИБ КЎРСАТИШИМ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13618-савол
Ассалому алайкум! Мен Кореяда тахсил оламан. Бу ерда мўмин ва мусулмонларни учратиш қийин. бутун бошли ётоқхонада битта ўзим намоз ўқийман, рўза тутаман. Кўпчилик талабалрни ислом тўгрисидаги тасавурлари бошқача улар мени кўриб ҳайратланишади. " Мусулмон қизлар ҳам унверситетда ўқийдими?" , "Улар мусулмон бўлмаган одамлар билан гаплашиши, бирга ўқиса мумкинми" каби ажойиб саволлар берадилар. Уларга имкон қадар тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламан. Аллоҳга шукур кўпчилигини фикри ўзгарган. бундан ҳурсандман. Уларни кўп берадиган саволи Мусулмонлар қандай ибодат қилади деб сўрашади. Айтиб берганимдан кейин жуда қизиқ экан кўрсак бўладими дейишади. Саволим, мен уларга намоз вақти бўлмасада намозни ўқиб кўрсатишим мумкинми? Иккинчи саволим, мен одатда кундизги намозларимни дарсдан сўнг уйга келиб қазосини ўқийман. Аммо яқинда дугонам, намозни ҳеч нарса учун кечиктириб бўлмайди деди. эндиликда мен намозимни дарс пайтида чиқиб тез-тез таҳорат олиб биронта жой топиб (одатда дарсхоналар)тез-тез ўқиб кейин қайтиб дарсга кираман. Аммо кўнглим тўлмаяпти.Саволим айтингчи динда нима муҳим намозни шошиб бўлсада ўз вақтида ўқиганми ёки қазо бўлсада бафуржа ўқишми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аввало намозларни ўқиб, динимизни бегона юртда яхши намоён қилаётганингиз учун чексиз ташаккурлар. Аллоҳ хайрингизни берсин ва сизга ўхшаган сингилларимизни кўпайтирсин. Намоз вақтида фарз. Уни ўз вақтида ўқиш мажбурият. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир», деган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УҲЛАШ ОДОБИ
@Savollar_kanal 13616-савол
Ҳазрат Товба қилдим, менга айтишдики агар сен кўксингни ерга қойиб уҳласанг яни, кроватингда коксингни ерга қаратиб уҳласанг бу дўзаҳийлар шундай уҳлашади деди. Мен шу гапизга исбот далил Расулуллоҳ ҳадисларидан борми десам ҳанузгача менга исбот келтрмади. лекин гапида озиникини мақуллаябди. Яна чап тарафа қараб ётиб бўлмайди деди. Яна икки қўлни бошини орқасига қўйиб керилиб уҳлаб бўлмайди деди. Шу гаплар ростми? Рост бўлса товба қилайлик ва бу ишлар бошқа қилмайман. Фақат одам уйқисида чап-ўнг ёки пастга қараб ётиб қолсачи? Раҳмат
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/349
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭРИ ТОМОНИДАН ТАШЛАБ ҚЎЙИЛГАН ВА ТАЛОҚ ҲАМ ҚИЛИНМАЁТГАН АЁЛ
@Savollar_kanal 13614-савол
1. Бир киши биринчи хотини билан 1 йилдан буён яшмаяпди, моддий томондан қарашмаяпти. 2 чи хотинга уйланиб у билан яшаб келиябти. биринчи хотин -талоғини сўраса ҳам бермаяпти. Бу хотин қандай йўл тутади? 2. Иккинчи уйланган хотиним билан келган ўғил мени ота деса бўладими?
ЖАВОБ:
Мазкура эри томонидан ташлаб қўйилган ва талоқ ҳам қилинмаётган аёл ариза қилиб, ажрашади. Яъни, қонун йили билан давлат идорасида, шаръий йўл билан қози ёки имомга арз қилади. Икки тараф вакиллари иштирокида иш кўриб чиқилади. Лозим топилса уларнинг никоҳи бузилган деб эълон қилинади. Аёл идда ўтиради. Кейин турмуш қурса бўлади. Минг афсуски, шу саволдагига ўхшаш эркаклар ҳам учраб туради. Туққан ота маъносида эмас, меҳр ва ҳурмат маъносида айтса бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОШҚА ДИНДАГИЛАР ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13612-савол
Ассалому алайкам Шайх хазратлари!Мен инситутда 3 курс талабаман. бир курсдошим бор у билан яқин до'ст бо'масекҳам аммо бир-биримизни ҳумат қилар эдик. Бугун у болани бошқа ДИН га этиқод қилишини айтишди. Мен хайратда қолдим чунки ундан буни кутмаган эдим. буни о'зидан со'ролмадим. Сизга саволим у бола ростданҳам бошқа ДИН эгаси бо'лса у билан саломлашса, гаплашса, до'стлашса ёки шунга о'хшаш нарсаларда ёнида о'тириб ҳам сухбат бо'са бо'ладими? уни кофир дейиш мумкинми? ёки китобий кофир дейиш керакми? жавобингиз учун олдиндан рахмат!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Албатта, Исломни тарк этиб бошқа динни ихтиёр қилган одам муртад-кофир бўлади. У билан уни Исломга қайтариш ҳақида гаплашиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУСҲАФ ЭСКИРИБ КЕТИЛСА НИМА ҚИЛИНАДИ?
@Savollar_kanal 13610-савол
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари! Қуръони Карим эскириб, титилиб кетилса нима қилинади? Айрим биродарларимиз қабрга ўзи билан бирга кўмилади дейишмоқда. Жавоб учун ташаккур.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бундай нарсаларни китобларимизда куйдириш тавсия қилинган. Ҳазрати Усмон мусҳафларни ёздирганларидан кейин қолган Қуръон ёзилган барча нарсаларни куйдиришга амр берганлар ва саҳобалар бу ҳукмни қўллаганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАРЗ ВА ШИРК ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13608-савол
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари сиздан сўрамоқчи бўлган 2 та саволим бор.1. Бир инсон Россияда мевафурушлик қилиб турганда қарзга шериклари билан олган мевасини нархи бирданига тушиб кетибди. Шундан сўнг қилинган зарарни тенг бўлишиб олишибди.Шу йигит 6500 доллар қарздор бўлиб қолибди. Уйига қайтгач мақсади, ишлаб ҳам рўзғорини тебратиш, ҳам аста-секин қарзини узиш ниятида ўзини машинасида ҳалокатга учраб ўша жойни ўзида вафот этди. Хақдорларга тўлайман деб ваъда берган, ораларидан ёмон гап ўтмаган. Энди унинг қарзини уйда қолган 31 ёшли аёли ҳамда 12 ва 13 ёшли 2та гўдаклари тўлаши лозимми? Ҳақдорлар (Аллоҳ улардан рози булсин) таъзияга келиб, ўзаро кенгашиб бизга Фақат 1500 доллар берсангиз, қолганидан кечдик дейишди. Шу йигитнинг аёли барча қарзни узмагунимча турмуш ўртоғим қабрида тинч ёта олмайди деб, ўз ич-этини еб қўймокда. Сиздан илтимос шу саволимга имконингиз даражасида жавоб берсангиз.2.Ширк келтириш ҳақида мисолларни келтириб берсангиз.Олдиндан сизга миннаддорчилигимни билдираман.Сизни Аллоҳ ҳамиша Ўз паноҳида асрасин. Сизни дуо қилиб қолувчиНаманган шаҳридан Мирвалиева Мушаррафхон.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/345
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТУШ ТАЪБИРЛАРИГА ИШОНИШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13606-савол
Ассалому алайкум. Ҳазрат, туш таъбирлари ишониш мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Биладиган одам таъбир килса, мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НИКОҲ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13604-савол
Ассалому алайкум! Мен ҳорижда (кореяда) тахсил оламан. Бу ерда кўпчлиик ўзбеклар бошқа миллат вакилларига турмушга чиқиб, уйланаяпти. Мен сиздан сўрамоқчи бўлганим икки миллат икки дин вакилларини турмуш қуруши тўғрими? Мени бу ерда бир дугонам бор у ўзи хўжалардан аммо минг афсуски диндан беҳабар ўсган. Ҳатто зинони гуноҳи кабир деб эмас севги деб биладиган "замонавийлар"дан.Яқинда мен уни зино қилишини билиб қолдим ва унга буни катта гуноҳлигини тушунтирдим. У эса мен қандай қилсам зинокор бўлмайман, никоҳ ўқитсак зинокор бўлмаймизми унинг учун нималар қилишим керак, масжидга бориб шарий никоҳдан ўтсак кифоями деб қолди. Муаммо шундаки уларнинг бири ўз динини яхши билмайдиган "мусурмон" иккинчиси эса умуман динсиз, улар қандай қилиб никоҳга кириша оладилар? Дугонам исломни ўрганишни истайди, аммо ўша корейс йигитидан ҳам кечиш нияти йўқ, келажакда у билан қонуний турмуш қурмоқчи. Унгача шарий никогдан ўтиб қўймоқчи. Шундай қилиш мумкинми?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/341
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИСЛОМДАН ХАБАРИ ЙЎҚ ИНСОНЛАРНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ?
@Savollar_kanal 13602-савол
Ассалому алайкум Ҳурматли Устоз!Яқинда менга бир киши шундай савол бериб қолди: "Масалан, мусулмон эмас юртда туғилиб, умуман Исломдан хабар топмай, ўзларининг ботил дин ва ақийдаларига эътиқод қилувчилар қиёматда дўзахга тушадиларми, ахир уларда ҳеч қандай айб йўқку" деб сўради. Ҳурматли Устоз мана шу каби саволларга қандай жавоб бериш зарур? Раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби саволларга олдин бир неча бор жавоб берганмиз. Ислом ва унга тегишли маълумотлардан умуман бехабар бўлганлар алоҳида ҳукмга эга бўладилар. Ислом даъвати етмаган кишилар эса «аҳли фитрат» дейилади. Даъват етмагани учун уларни кофир, деб ҳукм чиқарилмайди. Дўзахга тушишлари ҳақида ҳам ҳукм қилинмайди. Улар аҳли фитрат, деб номланадилар ва қиёматда бошқа жонзотлар қатори тупроққа қоришиб кетадилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФАТВО
@Savollar_kanal 13600-савол
Ассалому алайкум шайх хазратлари! 1). Чўчқа терисидан тикилган пойабзал ва либос кийиш мумкинми? 2). Ит терисидан махси кийиш мумкинми? Юқорида келтирилган чўчқа ва ит терисидан тикилган пойабзал ва либосда намоз ўқиш мумкинми? 3). Хатна қилувчи уста бир фатво айтиб берди: "чақалоқ (ўғил бола) фақат онасини эмса ва бошқа қўшимча сунъий сутли махсулотлар истемол қилмаган холатда отасини ёки онасини эгнига сахра қилиб юборса, шу кийимни алмаштирмасдан намоз ўқиса бўлади". Шу фатво хақиқатми ёки хаёл махсулими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Йўқ.
2. Мумкин эмас.
3. Тўғри.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОШҚА ДИНЛАР САБАБИНИ ЎРГАНИШ
@Savollar_kanal 13627-савол
Ассалому алайкум! Айрим мусулмонлар бошқа динларни қабул қилишларига сабаб бўлаётган манбаларни асосини ўрганиш мумкинми? Ёки ўша сабабларни замирида қанақа илм борлигига қизиқиш гунох эмасми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бирор ақийдаси соғлом, мутахассис бўлган аҳли илм билан ўргансангиз бўлади. Мустақил ўрганманг. Чунки бундай маълумотларни ўрганиш учун ўрганувчи ўзининг ақидасини пухта билиши шарт қилинган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖИНСИЙ АЗОДАН СУЮҚЛИК ЧИҚИШИ
@Savollar_kanal 13625-савол
Ассалому алайкум! Менда геморрой бўлгани сабабли оғриганда жинсий азодан суюқлик чиқиб қолади. Бу холда ғусл қиламанми ёки тахоратми ва у суюқлик 5-10 минут кеб туради оз-оздан.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Маний бўлмагани учун ғусл қилмайсиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎҚИГАН НАМОЗИМИЗНИ МАЪНОСИНИ БИЛИШ
@Savollar_kanal 13623-савол
Ассалому алайкум! Инсон араб тилида ўқиган намозни маъносини ўзбекчасини ҳам билиш шартми? 2. Мен хуфтон номози таҳорати билан катта ва кичик хожат чиқармасдан эрталаб бомдод номозига таҳорат қилганимда фақат паски авратларни ювмасдан таҳорат олсам буладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Шарт эмас. Лекин ёдлаган сураларингизни маъносини ҳам ёдлаб олсангиз, намоздаги хушуъ-хузуъга ёрдам бўлади.
2). Агар кичик ва катта ҳожат чиқармасангиз ювиш керак эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БИРОВНИНГ ХАҚИ
@Savollar_kanal 13621-савол
Ассалому алайкум! Биз ишдаги хамкасблар билан байрамларда бирон бир шинам жойда банкет ташкил қиламиз. Кетадиган ҳаражатни бир киши (асосан рахбаримиз) хомийлик қилади. Харажат хаммага бўлиниб ойлигимиздан (байрамга бормаганлардан хам) ушлаб қолинади. (Айримларнинг юзида норозилик кайфияти сезилади) Шу ишимиз жоизми? Бировнинг ҳақини еб қўймаяпмизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Келмаганлардан пул ушлаб қолиш улар ҳаққига ейиш ҳисобланади. Тадбирга келганлардан пул олиш керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҒУСЛ ВА ТАХОРАТ
@Savollar_kanal 13619-савол
Ассалому алайкум! Ғусл қилиш керак бўлиб қолди, лекин уйда иссиқ сув йўқ. Ишга кетиб кечқурун сув келганда қилса бўладими? Кун давомида ўқиган намозларим нима бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Сув иситиб ғусл қилиш керак. Ғусл қилмай ўқиган намозлар қабул бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
РОССИЯДА КРЕДИТ
@Savollar_kanal 13617-савол
Ассалому алайкум! Россияда юрган мусофир кредитга автомобил олса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Россияда юриши кредит олишига рухсат бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ГУНОХЛАР ЎЙЛАШ ХАҚИДА
@Savollar_kanal 13615-савол
Ассалому алайкум! Устоз гунохларни уйлаб рухан тушкинликка тушаман. Нима килсам булади ? Масалан, номахрага карамасликка харакат киламан. Аллоҳни фазли билан кузимни олиб кочаман иложини килиб шу гунохни килмайман. Аммо оддий холатларда гунох ишларни килиб қўяман. Масалан бехосдан пиёладаги сувни тукиб юбориш, ёки тахоратда махрух аммаларни килиш ва яна бошка майда кузга унча куринмайдиган гунохлар. Майда гунохгаям этибор бераман лекин беихтиёр базида булиб колади. Шунга тушкинликка тушаман, хар бир юришида гунохни уйлаш одамни кийняпти. Бу хаётда факат гунохни уйлаб яшашим керак ми деган фикр келяпти.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз гуноҳларингиз ҳақида ўйлаш билан бирга, Аллоҳ таолонинг раҳмати кенглиги ва гуноҳларни кечирувчи Ғаффор Зот эканлигини ҳам ўйланг. У Зот субҳанаҳу ва таолонинг мағфиратидан умидвор бўлинг. Муъмин киши хавф ва ражонинг ўртасида бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХОМЛАДОРЛИККА ОИД
@Savollar_kanal 13613-савол
Ассалому алайкум! Ўзбекистон ва хитой вакценасини олганди 1- ва 2-доза оралиғида хомиладор бўлиб қолган дўхтирлар ақли заиф туғилиш эхтимоли бор дияпти. Олиб ташлашни тавсия қилаяпти бундай холатда шариат нима дийди?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол билан олдирилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НИКОХГА ОИД
@Savollar_kanal 13611-савол
Ассалому алайкум! Икки киши яни аёл ва эркак хеч кимни гувох қилмай ёлғиз ўзлари Олим ака қизлари махлиёхонни тан махрамликка оламан деса аёл хам қабул қилдим деса шу никох шарий никох хисобланадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳисобланмайди. Никоҳнинг шартларидан яна бири икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳ бўлишидир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БАДХУЛҚ АЁЛ
@Savollar_kanal 13609-савол
Ассалому алайкум! Бадхулқ аёлни тарбияласа бўладими ёки эр сабр қиладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳам тарбиялайди, ҳам сабр қилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАРИНДОШЛИК ХАҚИДА
@Savollar_kanal 13607-савол
Ассалому алайкум! Мен номоз ўқийман ва уйланиш учун хижобли қиз қидиргандим ва ўз махалламизда фақат тоғамни қизи бор экан. Яни онамни акасини қизи. Бизнинг қариндошлар унчалик диндормас. Мен ўша қизга уйланишим тўғрими? Қариндошларим буни мумкинмас деб қарши чиқсада? 2). Агар уйланган тақдиримда хам мен кўпроқ она томонга ўхшайманда қандайдир касалликлар бўлиш эхтимоли кўп бўлмайдими, у қиз эса отаси томонга ўхшайди?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1) Уйлансангиз бўлади. Шаръий монеъ йўқ. Тоғангизни қизи билан эмикдош ака-сингил бўлмасангиз бўлди.
2) Яқин қариндошлар орасидаги касалликлар бўлиши эҳтимолини биз аниқ айтиб бера олмаймиз. Мутахассис шифокорлар билан маслаҳат қилинг. Жавобларидан қатъий назар шариатда тоғангизни қизига уйланишингизга рухсат бор. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚЎШНИМ ХАҚИДА
@Savollar_kanal 13605-савол
Ассалому алайкум! Саволим қўшни аёл хақида. Ён қўшнимни ўнг қўлида яшилсифат, нўхатдек келадиган холи бор экан. Бу холни ёш пайтим тушимда яни ухлаётагнимда фаришталар қўйиб кетишган, шу қўлим билан ўқийман дейди. Бир неча кун олдин уйларига чиқсам қизи шкафни тартибга солаётган экан.Тасодифан оқ канвертга кўзим тушди ичида 5-6тача расм бор. Булар ким десам "Тегма ,олиб қўяман, бер ,ойим ўқиган одамлар " деди. ўртанча қизи ойим ўқийди , одамлари бор деб 1-2марта айтган эди.Бу аёл намоз ўқимайди , рўза тутмайди (касаллик туфайли тутолмайман дейди) Буни хукми қандай ? 2)Шу аёл мени ,синлим ва укамни жуда яхши кўради рўзғорга нима олиб келишса бизга хам олиб чиқишади . Ойим эса "еманглар билиб бўлмайди ўқиб қўйган бўлиши мумкин" дийдилар.Биз у олиб чиққан нарсаларни ейишимиз , фойдаланишимиз мумкинми? 3)Мен шу аёлни қизларига намозни ўрганишларига беминнат ёрдам бердим.У эса "ирими шунақа" деб хозирги намазниклардан берди . лекин у намазник намоз учун жуда торлик қилади мен бу кийимни кийсам бўладими демоқчиманки бу киймим халол олинганми ?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қўшнингизни ўқишида шубҳа бор. Агар топгани фақат одам ўқишдан бўлса, улар берган нарсалардан фойдаланмаганингиз афзал. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОРАМИЗДА НИКОҲ БОРМИ
@Savollar_kanal 13603-савол
Ассалому алайкум! Бир инсонни илтимоси билан ёзвотгандим. Эрим мен хақимда гумонга бориб жанжал қилди. Бунга ичкилик сабаб бўлди. Менга ишонмасангиз жавобимми берин десам эрим “бор кет” деди. Орадан 6 йил ўтди, шу 6 йил ичида 3 та боламга ёрдам қимади. Суд ажраштирмади, энди келиб яшиман, болларим бор деди. Орамизда никох борми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Жавобингизни сўраганизда «бор кет» деганда талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Бундан аввал бошыа талоқ тушмаган бўлса ва талоқлар сони учта бўлмаган бўлса, розилик билан қайта никоҳ ўқитиб яшалса бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲИКОЯ ЁЗИШ
@Savollar_kanal 13601-савол
Ассалому алайкум! Тўқима ҳикоялар ёзиш мумкинми? Болажонларга ўзбек ва арабча ҳикоя нашр қилмоқчи эдик, ҳозирда бир ҳикоя ёзилган. Аммо бир савол қийнаябди. Динимизда тўқима ҳикоя ёзиш мумкинми, унинг ҳукми қандай бўлади? Китобдаги асосий урғу араб тилига бўлган қизиқишни ошириш. Ва шу китобни дизайнида жонли нарсларни расмини ишлатсак бўладими ҳикояга мос қилиб?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сизда бу нарсага итсеъдод бўлса Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳнинг услублари каби зарбул масаллардан фойдаланинг. Жонли нарсани чизманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МЕНГА ОЗОР БЕРГАН ОДАМНИ ҚАРҒАГАНЛАРИМ
@Savollar_kanal 13599-савол
Ассалому алайкум! Бир инсон бошимга жуда кўп азоблар солди. Ҳаддан ташқари кўп қийналдим. Камбағаллигим, ота онамни нуқсонларини юзимга солди, мени жуда кўп ҳақорат қилди. Лекин шуни ҳаммаси онасини розилиги учун эди. Мен жавоб қайтармадим. Аллоҳни синови деб ибодатда давом этдим. Уни Аллоҳга ҳавола қилдим. Лекин у одамни берган азобларини таъсири 1 йил деганда сал пасайди. Энг алам қиладигани унга жинам урмаяпти. Шунча ифлосликлар қилиб кетиб ҳаммадан бахтли яшаяпти. Унгаям қайтар дунё борми ёки онасини розилиги учун мени шунча қийнаган бўсаям бахтлими? Нимага доим шунақа золимлар бахтли яшашади қўли юққа одамлар доим хўрланиб, пастга урилиб қолишоради. Илтимос унгаям бир кун менга берган азоблари қайтадими йўқми шуни айтинг илтимос. Мени бошимга солганларинг бошинга тушмагунча ўлма деганман мазлум пайтимда.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! У одам сабаб сиз мазлум бўлган бўлсангиз уни қарғашдан нима фойда? Сизни дуоси ижобат бўладиган мақомга олиб чиқиб қўйибдику. Бундан унумли фойдаланиб дунё охиратингизни саодатини сўраб дуои хайрлар қилиб қолмайсиз. Мана қаранг, шунча қарғаганингиз билан ҳеч нарса ўзгармаптику. Шунча қарғишни ўрнига ўзингизни охиратингизни сўраганингизда қанча фойда бўлар эди. Бировга зулм қилиб уни бадалини тўлатишни эса Аллоҳ таолога қўйиб беринг. Сарҳисоб қилиб амалига яраша ажрини ёки азобини бериш Унинг иши.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لَا دِرْهَمَ لَهُ وَلَا مَتَاعَ، فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلَاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، وَسَفَكَ دَمَ هَذَا، وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Касодга учраган кимлигини биласизларми?» дедилар.«Бизнинг ичимизда касодга учраган дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», дейишди.«Албатта, умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир.Бунга унинг савобларидан берилур, анавинга ҳам унинг савобларидан берилур. Агар унинг зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал савоблари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб, унинг устига ташланур. Сўнгра у дўзахга ташланур», дедилар».Шарҳ: Тўлиқ маънода касодга учраган одам бу дунёда одамларга ёмонлик қилган киши экан. Ушбу ҳадиси шарифда ўша касодга учраганларнинг энг яхшиси ҳақида сўз кетмоқда. Чунки у қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган бўлади.Аввал ўша касодга учраган бахтсизнинг савоблари бўлса, уларни олиб, ундан ёмонлик кўрган бечораларга тақсимлаб берилади.Кейин эса мазкур касодга учраган бахтсизнинг устига бу дунёда унинг ёмонлигидан зарар топган бечораларнинг гуноҳлари юкланади.Охирида ўша касодга учраган бахтсиз жаҳаннамнинг қаърига улоқтирилади.Ана, кўрдингизми, бировни сўкиш, бировнинг обрўсини тўкиш, бировнинг молини ейиш, бировнинг қонини тўкиш ва бировни уриш қандай ҳам ёмон иш! Бас, буларга ўхшаган ёмон ишлардан сақланайлик.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади», дедилар».Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш