savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

МУСУЛМОН МУСУЛМОН БИЛАН УРИШСА

@Savollar_kanal 13597-савол

Ассалому алайкум! Мусулмон мусулмон уришса нима бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУОЛАР

@Savollar_kanal 13595-савол

Ассалому алайкум! Мен шайхимизнинг кайсидир китобида илм олиш хақида бир дуо ўқиган эдим, адашмасам боши "Аллоҳумма нафиан илман..." тарзида бошланар эди. Ўзбекчаси эса "Эй роббим менга илмнинг фойдалисини бергин”. Илтимос менга шу дуонинг тўлиғини ёзиб беринглар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!
للَّهمَّ إنِّي أسأَلُكَ عِلمًا نافعًا، ورِزْقًا طيِّبًا، وعمَلًا مُتقَبَّلًا.
Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан  ва ризқон тоййибан ва амалан мутақоббалаа. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗГА МУҲАББАТ

@Savollar_kanal 13593-савол

Ассалому алайкум! 1. Ҳурматли устозлар менинг кўнглим ғаш бўлаётган нарса бор бу намозга негадир ўз вақтида ўқишга жуда шошилмаябман булар асосан пешин ва Хуфтон баъзида асирни ҳам ярим соатларча кечиктириб қўйябман Илтимос мен 1 кунда ўртача қанча зикр қилсам намозга шошилишимни айтинглар, шайтон қалбимдан чиқиши учун. Масжидга муҳаббатим негадур сустлашиб қолди агар уни ёнидан ўтаётганимда азон чақириб қолса кираман аммо уйда бўлсам масжидга ҳам чиқишга негадур шошилиб ҳаракат қилмаябман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. «Руҳий тарбия» китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАРЗ ҲИСОБЛАНАДИМИ

@Savollar_kanal 13591-савол

Ассалому алайкум! Биз оилавий тадбиркорлик билан шуғулланамиз. Кичкинагина дўконимиз бор. Дўконни отам савдо қилар эдилар. Ҳозир эса биз яни ака-укаларим билан юритмоқдамиз. Дўконимизга келган аксар ҳаридорлар отамни таниши ёки дўстилари ташриф буюришканда отанга салом айтиб қўй дийишади. Саломларини маълум сабабларга кўра баъзилариникини етказа олмаганман. Шу менга қарз бўлиб қолмайдими улар олдида?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Салом айтиб қўй деганда сизга етказиш омонат бўлади. Имкон бўлса унутмасдан ҳамма саломларни етказиб туринг. Агар унутишдан қўрқсангиз ким салом айтса ўша заҳоти отангизга телефон қилиб фалончи салом айтди деб қўйишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАХИРГА БЕРИЛГАН ТИЛЛО

@Savollar_kanal 13589-савол

Ассалому алайкум! Онамни тишини даволаш керак молиявий озроқ қийинчилик бўп турибди аёлим ўзи мен розиман ишлатаверинг деб махрга берган тилло тақинчоғини сотмоқчи, таклиф қилди. Жойига жой олиб бераман иншоАллоҳ. Шу жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар бу ишни қилсангиз зиммангизга қарз бўлиб, кейин қайтариб беришни келишилган муддатда олиб беришингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСЖИД

@Savollar_kanal 13587-савол

Ассалому алайкум! Қишлоғимни масжидига чиқмай қўшни қишлоқ масжидига чиқсам гуноҳмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша масжидингизни имомидан сўранг. Вазиятни биздан кўра у киши яхшироқ билади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУҚИМ КИШИ МУСОФИР ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАНДА

@Savollar_kanal 13585-савол

Ассалому алайкум! Муқим киши мусофир имомга 4 ракатли фарз намозларига иқтидо қилганда, қолган учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳани ўқиши ёки ўқимаслиги масаласига ойдинлик киритиш мақсадида сайтда берилган маълумотлар билан танишганимда қироат қилмасдан тўлиқ ўқиб олиши айтилган экан. "Қироат қилмасдан" иборасидан мурод Фотиҳа сурасини ўқимасликми? 3-4-ракъатларда қироат қилмаслик боиси нимада? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусофир одам муқим имомга иқтидо қилса намозга кириши билан муқимнинг намози каби ўқийди. Бизнинг мазҳабимизда муқтадий Фотиҳа ва зам сураларни ўқимасдан жим туради. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОЛАМ БОР НАМОЗИМ ҚАЗО

@Savollar_kanal 13583-савол

Ассалому алайкум! Ижорада эрим билан яшаймиз 8 ойлик огилчам бор жудаям шох кудузи уҳламайди уҳласаям 15 минут уҳлайди тушлик вақти уҳламайди эрим ишда боладилар кун ора дижурдаҳам турадилар болам билан озимман боламга қараб намозларни вақтида оқий олмаяпман котар котар деб йиглайди қошнимниҳам 4 ойлик невараси бор унга қарайди бериб туриб намозимни оқий десам уҳлатай десам уҳламайди ойнқб турсин деаам ёнимга эмаклаб кеволяпти ёл тополмаяпман саволим шундан иборат кечаси тунда ҳамма намозларимни қазо қилиб оқисам боладими кундузи сира илож қилолмаяпман болам тек отирмаганидан намозларни ҳаммасини тунда оқисам боладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бемалол кўтариб ёки махсус камар билан ўзингизга осиб олиб намозларни ўқишингиз мумкин. Бунинг учун фарзандингиз пок бўлиши керак. Яъни кийимида, таглиг(памперс)ида ёки танасида нажосат бўлмаса бўлди. Акс ҳолда яъни шу нарсаларида нажосат бўлса намозингиз адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУВАЙБА ИСМИ

@Savollar_kanal 13581-савол

Ассалому алайкум! Сувейба исмини қўйиш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГАРОВ ҚИМОР

@Savollar_kanal 13579-савол

Ассалому алайкум! Мен хар куни қанчадур бет китоб ўқийман деб оиламдаги бир кишига вада қилсам ва агар ўқий олмасам сенга 1 кун ўқимаганим учун 50$ пул бераман жарима сифатида десам бу жоизми? Гаров ёки қиморга кириб қолмайдими? (Пул бермохчи бўлган кишим мени бунга мажбурламаяпти китоб ўқиш уқимаслигим унга қизиқ эмас. Мен ўзим жарима сифатида шундай қилмохчиман).

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ваъда ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АПТЕКАДА САВДО

@Savollar_kanal 13577-савол

Ассалому алайкум! Мен аптекада ишлайман. Мен ишлаётган аптека заведуюшийси (иш бошқарувчиси) иш хақи камлиги, бу аптека бошқа аптекалар каби келиб-кетиш, таомланишларга пул ажратмагани учун савдода устига нарх қўйиб, юқоридаги харажатларни чиқаришим мумкинлигини айтди. Саволим : аптека заведуюшийси рухсати билан топилган пуллар халол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аптеканинг эгаси нарх наво белгилашни сизга юклаган бўлса у айтган шартларга биноан нарх қўйишингиз жоиз. Аммо бу иш сизнинг вазифангиз бўлмаса ҳаққингиз йўқ, бу иш орқали топган пулингиз ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭХТИЛОМ

@Savollar_kanal 13575-савол

Ассалому алайкум! Ваксина олгандим одатда бу тана харорати кутарилишига олиб келаркан. Юқори истма билан укол олиб кундузи ухлаб қолибман, турсам олдимдан манийми, вадийми, мазийми чиқибди билмай қолдим. Ғусл қлиб қўяверай десам, ювунганлигим сабабли истма чиқарди. Шунга эртага ғусл қилиб к,олдирган намозларимни ўқисам бўладими? Ғусл қилай десам яна ахволим оғирлашишидан қўрқаман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Иссиқ сувда ғусл қилсангиз бўлаверади. Ёки ўша игна санчилган жойни ўзини кичик скоч билан беркитиб ғусл қилиб, скоч устига масҳ тортиб қўйсангиз бўлади. Намозларни қазо қилишга узр йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЛИВКОВОЕ МАСЛО И ОМОВЕНИЕ

@Savollar_kanal 13573-савол

Ассалому алайкум! Уважаемая коллегия. Прошу вас разъясните пожалуйста момент с использованием оливкового масла. Я читал ,что пророк Мир ему и Благословение Аллаха наносил оливковое масло на голову. Получается это сунна ? Если так , как быть с омовением ? Можно ли наносить масх на голову и умывать лицо (бороду),на которые было нанесено оливковое масло. Да воздаст вам Аллах благом .

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Несомненно, можно омывать. Так поступал сам Посланник Аллаха саллаллаху алайхи васаллам.
عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُوا الزَّيْتَ وَادَّهِنُوا بِهِ، فَإِنَّهُ مِنْ شَجَرَةٍ مُبَارَكَةٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ 
Передается от Умара радияллаху анху:«Пророк саллаллаху алайхи васаллам сказал:«Употребляйте (оливковое) масло и умащайтесь им. Ибо оно из благословенного дерева».Передали Тирмизи и Хаким. Хаким сказал, что хадис достоверный.Пояснение: То есть «Употребляйте оливковое масло с хлебом, макая в него. Втирайте его на пораженные болезнью органы тела в надежде на исцеление от некоторых болезней.  Это масло выводится из благословенного оливкового дерева». Всевышний Аллах в Священном Куръане назвал оливковое дерево благословенным. Следовательно, другие слова не уместны. (Из книги «Хадисы и жизнь»). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЎҚИЁТГАННИ ОЛДИДАН КЕСИБ ЎТСА

@Savollar_kanal 13571-савол

Ассалому алайкум! Намоз ўқиётган одамни олдидан билмасдан(кўрмасдан ёки кўрган вахтда намозхонни тўғрисида бўлиб қолиб тезроқ чеккага ўтай деб олдинга юрворса) кесиб ўтганга одамга гуноҳ бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қасддан қилмаса гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

2-НИКОХ

@Savollar_kanal 13569-савол

Ассалому алайкум! Мен яна ўзим учун долзарб бўлган масала шу 2-никох хақида сўрамоқчиман. Эр киши 2-никох қилиши учун ота-она розилигини олиши шартми ёки розилигисиз хам никох қилса бўлаверадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда эркак иккинчисига никоҳланаётгандан ота-онасини ҳам биринчи хотинини ҳам розилигини олиши шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИБТИДОИЙ ОДАМЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

@Savollar_kanal 13596-савол

Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Жаноблари, сиздан ибтидоий одамлар тўғрисида Исломда нима дейилган, шуни сўрамоқчи эдим. Уларнинг топилган суяклари нимани билдиради?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Одам ота ва Момо Ҳавво биринчи одамлар ҳисобланади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИГАРЕТ ТАҲОРАТНИ КЕТҚАЗАДИМИ?

@Savollar_kanal 13594-савол

Ассалому алайкум Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари! Аллоҳга шукроналар бўлсин ким Ҳозирги кунда биродарларимиз сафи анча кенгаймоқда бу яҳши албатта, лекин ачинарлиси шуки кўп дўстларимиз сигарет деган балодан қутила олишмаяпти. Шулардан бир дўстим билан тортишиб қолдик. - У масжидга киришдан олдин сигарет чекиб сўнг оғзини чайиб намоз ўқиб кетвотти. - Мен унга сигарет таҳоратни кетказмидими, аҳир уни ҳаромлиги тасдиқланганку деб сўрасам. - У менга нега ёлғон гапиришчи ҳаромми,.... яна қанч шунгга ўҳшаш нарсалар бор булар ҳам ҳаромку нега таҳоратни кетгазмайди деб сўради. Мен тўғрисини айтсам илмим камлиги учунми жим бўлиб қолдим шунга сиз нима дейсиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапириш ва унга ўхшаш нарсалар маънавий ҳаромлар. Бу масаладаги нарса эса моддий ҳаром, жисми бор, қўлда ушланади, оғизга солинади ва ҳоказо. Ораларидаги фарқ шунда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАНКДАН ФОИЗ ОЛИШ ТЎҒРИМИ?

@Savollar_kanal 13592-савол

Ассалому алайкум! Шайҳ ҳазратлари. Менинг саволим банкларга пул қўйиб ундан фойда олиш исломда ҳалол ҳисобланадими? Олий ва ўрта маҳсус таълим муассасаларида устозларга пул бериб баҳо қўйдириш бор. Бу бизнинг динимизда қандай ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапларни маҳалладаги дўстларингизда сўрасангиз ҳам айтиб беришади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13590-савол

Ҳурматли Шайх жаноблари, инсонга иссиқ-совуқ таъсир қилиш жараёни ва унинг салбий тамонлари ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/334


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛОН,КАБУТАР,ТИПРАТИКАН,ТОШБАҚА ГЎШТЛАРИНИ ТЕСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13588-савол

Илон, кабутар, типратикон, тошбақа уларни гуштларини истеъмол қилса бўладими? Қайси сабабларга кўра мумкин ёки йўқ?

ЖАВОБ:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида типратикон зикр қилинди. Бас, у зот:«У ифлослардан бир ифлосдир», дедилар».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.Бу ҳадиси шарифдан типратикон ҳам ҳаром эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, сичқон, калтакесак, илонлар ва уларнинг тоифасига ўхшаш бошқа зараркунанда ҳайвончалар ҳам ҳаромдир.Ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшайдиган ҳайвонлар.Бу турдаги ҳайвонларга бақа, тошбақа, саратон, илон, тимсоҳ кабилар киради. Ҳанафий мазҳаби бўйича мазкур турдаги барча ҳайвонлар ҳаромдир.Парандалардан тирноқли чангали бўлмаган ва хонакилаштирилганлари, товуқ, кабутар, туяқуш, ўрдак, ғоз кабилар ҳалол.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«ДИНГА МАЖБУР ҚИЛИШ ЙЎҚ» ОЯТИНИНГ ИЗОҲЛАБ БЕРСАНГИЗ

@Savollar_kanal 13586-савол

Ассалому алайкум муҳтарам шайх жаноблари! Барча самимий тилакларни сизга йўллаб саволимни бошласам:1)Синовдан ўтган,иложи бўлса ўзингизни синовингиздан ўтган хотирани суралар ёки оятлар ёрдамида мустаҳкамлаш йўллари ҳақида биз толиби илмларга билдирсангиз? Масалан, Раҳматуллоҳ қори жаноблари ўзлари синовдан ўтказган шу мавзуга алоқадор амал ҳақида айтиб бергандилар. Унда айтишларича маълум бир сура оятларни тоза оқ қоғозга (янглишмасам) сиёҳли ручкада ёзиб, сўнг барча ёзилган қоғоздаги сура ва оятларни сув билан чайиб сувини ичилса, хотирани жудаям тиниқ қилармуш. Бу ёзганларим эшитганимдан эсимда қолгани, аниғи қанақа эслолмаяпман. Умуман шу ҳақида фикрингизни билдирсангиз?2)Эшитишимча шунақа оятлар ёки дуолар бор эканки (китоблар ҳам) улардан фойдаланиб, бир вақтни ўзида ер шарининг исталган жойида бўлиб қолиш мумкин экан. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Агар ҳақиқат бўлса уни қўллаш сеҳрга доир иш эмасми ? Умуман кимлар қўллай олади?3)«ЛА ИКРОҲА ФИД ДИЙН»-динда зўрлаш(мажбурлаш) йўқ-маъносини аниқлаштириб берсангиз?4) Алҳамдулиллаҳ мусулмонман. Аллоҳ буюрган 5 фарзнинг оҳирги иккитасидан бошқасига(ҳозирча) ёшлигимдан амал қилиб келаман. Араб тилини ҳам маълум даражада биламан. Тажвийдни, Қуръон ўқишни ҳам биламан. Бунинг учун Аллоҳга шукр дейман. Лекин олдинлари ичимдаги хохиш билан, кўзимда ёш билан Қуръон ўқирдим. Ҳозир намозларимни вақтида ўқисам ҳам, Қуръон ўқишга ёки ўқиганларимга амал қилишга сустлик бор. Ичимдаги хохиш олдингидагидек эмас. Хуллас ичимдан хохиш келмагунча Қуръонни ўзимни мажбурлаб қўлимга олиш ва ўқиш борган сари қийин бўлиб кетяпти. Ўша хохиш келишини кутиб ўзимни мажбурламаяпман. Илтимос ибодатларизда мени ҳаққимга ҳам дуо қилсангиз! Шоядки, бир нарса сабаб бўлиб, асл холатимга қайтсам. Аллоҳ рози бўлсин. Олдиндан раҳмат!

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/331


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХОЛДАН КЕЧИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13584-савол

Ассалому алайкум! Ҳазрат мен сизга Дунё саодатини тилаб, бир савол билан мурожаат килмокчи эдим. Юздаги, умуман инсон танасидага туғма, бўртиб чиқган холни операция қилиб олиб ташлаши мумкинми? Кўпчилик мумкин эмас дейди. Бу хусусида Муқаддас Динимизда нима дейилади ва яна бир нарса, агар олдирмоқчи бўлсанг эҳсон ёки қурбонлик қилишинг керак деган ирим-сиримлар бор? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Худди шунга ўхшаш саволга уч кун олдин жавоб берган эдим. Аммо сизлар савол беришдан олдин саҳифага бир назар солиб, тайёр турган жавобни ўқиб олишга эринасизлар. Натижада бизни қийин аҳволга соласизлар. Биз ўтган нарсани сизларга излаб топиб беришимиз керак бўлади. Ўзиниг ўйлаб кўринг. Ушбу саволга жавоб ёзаётган пайтимда яна ўн беш бет савол мени кутиб турибди. Бу саволларга жавоб бериш менинг қиладиган ишларимнинг 5-6 фойизини ташкил қилади. Бизга ҳам бир оз раҳм қилинглар.Ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий уламоларнинг кўплари инсон билан бирга туғилган ортиқлар одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга нуқсон ҳисобланади ва уларни олиб ташлаш нуқсонни йўқотиш ва жамолни зиёда қилишга хизмат қилади, деганлар.Ундай ортиқларни кесиб ташлашга қуйидагишартлар ила рухсат берилган:1. Ортиқ одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга зиёда бўлиши керак.2. Ортиқ моддий ёки маънавий зарарга олиб борадиган бўлиши керак.3. Отиқнинг эгаси ёки унинг валиюл амри рухсат бериши керак.4. Ортиқнинг кесиш бирор аъзонинг талофати ёки заифлашишига олиб бормаслиги керак.Кувайтда чоп этилган «Баъзи тиббий ишларга нисбатан Исломий кўзқараш» китоби. 512-513-бетлар. Бунинг учун алоҳида марсим қилиш йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚИЙДА ВА ЭЪТИҚОД ЛАФЗЛАРИНИНГ МАЪНОСИ

@Savollar_kanal 13582-савол

Ассалому алайкум! "Ақийда" ва "Эътиқод" сўзларини бир-биридан фарқини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Улар бир ўзакдан олинган ва ораларида фарқ йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУШДАГИЛАРГА ИШОНСАК БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13580-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.Савол: Инсонларга Аллоҳ таоло туш кўриш неъматини берган. Инсон тушида кўрган нарсаларига қанчалик эътибор бермоғи керак, тушда кўрганларини ҳаётда содир бўлишига ишониб қолиш ёки шу тушни бирор ишга белги деб тушуниш тўғрими? Халқимиз орасида тушда тиши тўкилса одам вафот этади ва шунга ўхшаш гаплар бор, ўзимга ҳам бир неча бор айтишган, уларга қандай жавоб бермоғимиз керак? Шу хақида ҳадислар бўлса батафсил ёритсангиз, чунки бу хақда китоблардан кўп маълумот оломаяпман. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бир жузи «Туш ва масаллар» деб аталади. Дуо қилиб туринг. Нашр этилса тўлиқ маълумот оласиз, иншаАллоҳ.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:«Набий алайҳиссалом: «Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай деб қолади. Сизларнинг туши ростингиз, гапи ростингиздир. Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир. Туш уч хилдир; Солиҳ туш-Аллоҳдан севинч башоратидир. Маҳзун туш-шайтондандир. Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши.Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».Бу ҳадиси шарифда туш ҳақида бир неча умумий қоида бўлган ҳақиқатлар зикр қилинмоқда.1. «Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай деб қолади».Бу жумладаги «замон яқин бўлиши» тун билан куннинг миқдори бир-бирига яқинлашиб қолишидир. Бу ҳолат баҳорда бир ва кузда бир ўзининг энг юқори чўққисига чиқиб кундуз билан кечасининг узунлиги тенг бўлади. Ўшангача улардан бири узайиб иккинчиси қисқариб келади ва ундан кейин аксинча бўлади. Ана ўша кун ва тун тенг бўлган нуқта ва унинг икки тарафидаги вақтларда кўрилган тушларнинг кўпи ёлғон бўлмай қолади. Бундан тушнинг қандоқлиги унинг кўрилган вақтга ҳам боғлиги келиб чиқади.2. «Сизларнинг туши ростингиз, гапи ростингиздир».Бу жумладан тушнинг рост ва ёлғонлиги туш кўрувчининг шахсига ҳам боғлиқ бўлиши англанади. Рост гапирадиган покиза одамларнинг тушлари рост бўлар экан. Агар одам ёлғончи, тутириқсиз бўлса, туши ҳам ўзига ўхшаган бўлади.3. «Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир».Ушбу жумла имом Бухорийнинг ривоятларида «Солиҳ кишининг яхши туши нубувватнинг қирқ олти жузидан бир жуздир» шаклида келган экан. Бундан аҳли солиҳ кишиларнинг тушлари катта аҳамиятга эга бўлиши келиб чиқади.4. Туш уч хилдир; а) «Солиҳ туш-Аллоҳдан севинч башоратидир».Агар мусулмон одам таҳорат қилиб, ухлашнинг исломий одобларига амал қилиб, ҳеч нарсани ўйламай ётган бўлсаю яхши туш кўрса, Аллоҳ таоло дан юборилган яхшилик ишора бўлади.б) «Маҳзун туш-шайтондандир».Ухлаган одам ўзини маҳзун қиладиган туш кўрса, унга шайтон тасир қилган бўлади.Пайғамбар алайҳиссаломнинг имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган бир ҳадиси шарифдаларида:«Ҳулм-ёмон туш шайтондандир. Сиздан ким ҳулм кўрса, ундан паноҳ тиласин ва чап тарафига туфласин. Ўшанда унга зарар қилмайди», дейилган.) «Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши».Агар одам бирор иш бошига тушган бўлиб ўшани кўп ўйлаб юрган бўлса ўша ўйлаш тасирида туш кўради. Бундоқ тушнинг эътибори йўқ бўлади.«Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».Аввал айтилгандек, аввал чап тарафига туфлайди, паноҳ тилайди ва кейин туриб таҳорат қилиб намоз ўқийди. Яна муҳим шартлардан бири ўша ёқимсиз тушни бировга айтмасликдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ ТАҲОРАТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?

@Savollar_kanal 13578-савол

Ассалому алайкум! Ҳазрат сизга қуйдаги саволим бор эди: "Ибодати исломия" китобида ғусл таҳорат ўрнига ўтадими деган саволга "ҳа" деб жавоб ёзилган экан, шу тўғрими? Ғуслнинг тартиби ҳақида ҳам маълумот берсангиз, бу китобда тартиб бошқа китобдагиларга қараганда бошқача берилган. 

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/326


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲОТИН ЭРИНИ "АКА" ДЕСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13576-савол

Ассалому алайкум! Хурматли хазрат сизга қуйидагича саволим бор эди: Муслима аёл киши ўз эрини қандай мурожаат этиб чақирмоғи керак, бу ҳақда ҳадислар борми? Бизда эрининг исмига "ака" сўзини қўшиб айтишади шу иш шариатга мувофиқми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эрини ака дейиш яхши эмас. Бошқа сўзлар кўп. Қайсисини ишлатса ҳам бўлаверади. Шариатда маълум сўзни белгилаб берилмаган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИЗЛАР БИЛАН ТАНИШИБ ИСЛОМИЙ ДОИРАДА МУОМАЛА ҚИЛСА ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13574-савол

Ассалому алайкум! Мен аввал сўраган саволларим учун сизнинг мурувватли жавобларингизни олдим, Аллоҳ йўлида сиздан миннатдорман. Мумкин бўлса бир неча саволларим борки тўғри жавобларингизни биродарларим билан баҳам кўрамиз. 1. Жаноб, ҳозирги кунда қиз бола билан танишиб у билан дини ислом йўриғича муносабатда бўлиш орқали баъзида учрашиб, гаплашиб турса жоизми? 2. Бир биродарим иймонини кучайтирди ва намоз ўқишга бел боғлади. Бу йўлда отасидан ижозат сўради, афсуски отаси йўқ дедилар, сабаби у биродарим ҳақиҳатпарвар, отасининг фикрича фарзанд динга муккасидан кетиб мумкин ваҳҳобий бўлиб қолиши мумкин деган фикрдалар. Аллоҳ кечирсин, биродарим отасидан яширин намоз ўқиса бўлдими? Ахир ибодат фарз амалку?!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бундай ишни мутлақо қилиб бўлмайди. 
2. Албатта, намозни ўқишни канда қилмасинлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАСИЯ САВДО ХАКИДА!

@Savollar_kanal 13572-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари!Мени саволим куйидагидан иборатдир:Насияга жонлик нарса (куй, мол, ва хоказо) олиб берса, демак, бу жонлик нарсани олган киши ойма ой пулини келишилган муддат ичида килиб бериши керак булади., энди, шу вакт мобайнида жонлик нарса хорам улса, угирланса, ва хоказо, бу холатда насия савдони хукми кандай булади.деб сизларда жавоб кутиб коламан.! Ассалому алайкум ва рохматулохи ва боракотух!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Харидор бари бир баҳони тўлайди. Чунки у савдо молини ўзига қабул қилиш олиши билан жавобгарлик бўйнига ўтади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАНКДАН ПУЛ ОЛИШ МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 13570-савол

Ҳазрат-Савдо да тижоратчи кундалик савдо тушумини инкасатсия қилади. Ой давомида пул банк ҳисоб рақамида йигилиб қолади. -Шунда банк озингизга малумки пулни ҳаммасини ечиб бермайди. Жуда ҳам оз миқдора олишингиз мумкин? Шунда тижоратчи о'з пулини бошқа бир пул муомаласи билан шугулланувч яни обналчига отказиб беради.Сонгра обналчи у пулни тижоратчи билан келишган ҳолда 100 000 сомини 80 000 сом қилиб беради.Тижоратчига шу қулай. Озингиз биласизки биздаги банклар Саудиа банклари ёки Ҳориж банкларига оҳшаб ишлашмайди. Ишлаганда ҳеч ким бунга муҳтож болмас эди. Сизнинг ёзган жавобингизни оқидиму, жуда ҳам истроб чэкдим. Аҳир бизда оз пулингизни ололмайсизку? Қандай қилиб унда ишлаймиз?Аҳир икки томон рози болса, нимаси ёмон? Аҳир бу пуллар икки томонни озини шаҳсий пулларику?Яна пулни молга отказиб бериш: Сиз агар молни шундай 100 000 сотиб оладиган болсангиз Бозорда у мол 100 000 сом сотилябди. Сиз уни 110 000 қилиб сота олмайсиз. Бозорда обнал қилиб конкурентлар 80 000 миндан олади.Шунда сиз оз озидан олган молингизни зарарига сотасиз. Бундан бошқа ёли умуман ёқ. Бизнинг шароитимиз шуни тақозо қилябди. ТВ, Газет ва журналдаги гаплар сафсата ҳолос.Ҳар бир юрт иқтсодий шароитларидан келиб чиққан ҳолда иш кормайдими? Буни Органлар қоралашади, лекин нега озлигиси шароит яратиб беришмайди? Нега? Ҳаттоинки шу ишлар болаётганидан ҳам копчиликни ҳабари бор!Илтимос яна бир бор шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Бу иш билан копчилик ибодатлик кишилар шугулланадилар. Олдиндан раҳмат ва саволим учун олдиндан узр!

ЖАВОБ:

Сизга ташаккур. Аммо билиб қўйингки, ушбу ердаги ва бошқа ердаги саволларга жавоб берганда, шунинг бошқа муносабат билан шариат ҳукмни айтганда ҳеч кимнинг ўз фикрни айтишга ҳақи йўқ. Шариат ҳукмини айтади, холос. Шариат ҳукми эса ҳаммага борбар. Шариат ҳукми ҳалол-ҳаром масаласида одамларнинг шароитига қараб мослашмайди.Шариат ҳукми бўйича, бир хил пулнинг бирини оз, иккинчисини кўп қилиб олди сотди қилиш рибо ҳисобланади. Бу ўзгармас қоида.Сиз икки тараф ўзи розилиги айтмоқдасиз. Розилик Аллоҳ рухсат берган нарсада бўлади. Мисол учун икки тараф рози деб ароқ сотиб олиб бўлмайди. Ўзининг топган пули эканлиги ҳақида гап юритибсиз. Ўша ўзи топган пулни ишлатиш шариат кўрсатмаси асосида бўлиши кераклиги учун бу саволларни бермоқдасиз. Шариат ҳукми айтилса, ўз фикрингизни орага қўймоқдасиз.Ҳалол пок касб қилишга ҳаракат қилишда баракат бор. Ҳаром доимо зарар келтириши ҳам бор. Ҳалол касб йўлида қийналганингиз учун савоб оласиз.Бу вазиятда пулнинг бирини бошқача қилиш тавсия қилинади. Яъни, саррофдан пул алмаштириш жоиз бўлганлиги қоидаси ишлатилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЗҲАБДАН ЧИҚИШНИНГ ҲУКМИ НИМА?

@Savollar_kanal 13568-савол

Ассаламу алайкум! Менинг бир танишим 2та нарсани менга гапириб қолди. Яъни, танишим мазҳабдан чиқмоқчи. Очигини этганда у болани илми деярлик йўқ(бўлса ҳам жуда оз), лекин ўзидан-ўзи мен мазҳабдан чиқмоқчиман деган фикрни билдирди, сабабини сўраганда, мазҳабда бўлиш нотўғри дегандей гапни айтти. Икинчи қизиқ гапи, жумага борганда, қилинаётган маърузани эшитмасдан, обедланаркан, кейин намоз ўқишга кираркан. Буни сабаби сўралган, маърузалар ёқмас экан. Шулардан келиб чиқиб 2та саволим бор эди. 1). Мазҳабдан чиқиш ҳукни нима? 2). Жумада маъруза (амри-маъруф) тингламасликчи? (амри маъруф эшитиш фарз деган гапни эшитгандим, шу ростми)? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мазҳабдан чиққан одам ижтиҳод қилиш даражасида бўлмаса, яъни, оят ва ҳадислардан ўзи ҳукм чиқара оладиган даражада илмли бўлмаса, ўзини ўзи қийнайди. Ибодатини тўғри қилмоқдами йўқми билмайди. Бошқа барча нарсаларда шунга ўхшаша ҳолатга гирифтор бўлади. Жумадаги ёки бошқа маърузаларни эштишни ёқтирмаган одамда ҳам яхшилик бўлмайди. Чунки у яхшиликни ёқтирмаган бўлади. Ўша танишингизга насиҳат қилинг, ўзини ўнгласин. Баъзи бузғинчиларнинг гапига кирмасин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал