savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

АРОҚ

@Savollar_kanal 13567-савол

Ассалому алайкум! Ароқ ичиб ҳуши ўзида бўмаган одам ўзини ўзи мен кофирман деб айтса, кейн айтмадим ман мусулмонман диса буни ҳукми нима бўлади? Ҳотини билан никоҳичи? Қайта ўқитиш керакмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тезда тавба қилади, ароқни тарк қилади ва ибодатни бошлайди. Бошқа йўли йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

40 КУН ЖАМОАТ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13565-савол

Ассалому алайкум! Сизларнинг саъй-ҳаракатларинг ва бераётган маълумотларинг орқали жуда кўп нарсаларни ўрганиб олдим, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. 40 кун жамоат билан намоз ўқишни ният қилдим, Алҳамдулиллаҳ 11 кун бўлди. Лекин, 10-куни пешин намозида масжидга бироз кеч қолдим, яъни тахминан 2 ракат суннат ўқилганчалик. Такбирни кутиб ўтирдим ва имомга иқтидо қилиб фарз намозини ўқидим ва суннатларни кейин ўқиб олдим. Саволим шуки, манда узилиш бўлмадими, чунки 40 кун ичида такбирга улгуриб ва узлуксиз деб ёзилган экан маълумотларда.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Узилиш бўлмаган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФИДЯ БЕРИШ ТАРТИБИ

@Savollar_kanal 13563-савол

Ассалому алайкум! Марҳум додам ва бувимнинг тутолмаган рўзалари миқдорини ҳисоблаб фидя беришни ният қилган эдим. Ҳисобланган фидя миқдори таҳминан 1500$. Саволим: шу фидяни бир мискинга тўлиқ берсам бўладими? Ёки қай тартибда бўлиб бўлиб беришим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри ҳисоблаган бўлсангиз битта мискинга тўлиқ берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУОНИ ЎҚИШДА

@Savollar_kanal 13561-савол

Ассалому алайкум! Намозда саломдан олдин дуо қилаётганда Тоҳа сураси 25-оятга ўхшаш оятларда قال калимасини ҳам қўшиб айтиш керакми? 2. Баъзи бир ўринларда Илаҳа калимасида Ломдан сўнг қўшимча алиф бўлади баъзиларида эса йўқ. Бу ҳолатда маъно ўзгарадими ёки матнни теришда ҳато кетганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Дуоларда «Қоола»ни қўшмаса ҳам бўлади.
2). Бу мусҳаф хатининг услуби, маъно ўзгармайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲГА ВАДА БЕРИШ

@Savollar_kanal 13559-савол

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ бу йил олий таълим муассасига ўқишга кирдим, Аммо бу орада онам "Агар қизим ўқишга кирса, намоз ўқишни бошлайман" деб Аллоҳга вада берган эканлар. Фақат бомдод намозини ўқийман деб вада берган эканлар. Лекин биламизки, намоз ўқиш фарз, яъни ўқишга кирганимда ҳам кирмаган вазиятимда ҳам, намозимиз ўқилиши шарт бўлган фарз амалимиз ҳисобланади. Саволим шундан иборатки, бу ҳолатдаги вада тўғрими? Тўғри бўлмаса бунинг ҳукми қандай бўлади, Аллоҳга берилган вадалари тўғрими, энди онам намозни вақтини чўзмасдан тезда ўқишлари керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри ваъда. Буни ваъда қилса ҳам қилмаса ҳам намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Намозни қолдирганлар жазоси учун айтилган оят бор. Охиратнинг бир куни бу дунёнинг минг йилига тенг бўлиши ҳақида ҳам. 
فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝
4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…5. Улар намозларини унутувчилардир.Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида марҳамат қилади:
وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝
47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОМАҲРАМЛАР БИЛАН СУҲБАТ

@Savollar_kanal 13557-савол

Ассалому алайкум! Телеграм гуруҳларида ҳар ҳил каналларда илм мақсадида йигит ва қиз (нотаниш) суҳбати жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фитнадан холи бўлмаганлиги учун жоиз эмас. Кўп оилалар шу сабаб бузилмоқда. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАҲР БЕРМАГАНЛАР ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТАДИЛАР?

@Savollar_kanal 13554-савол

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг : ”Аллоҳ таоло умматларим учун ҳар юз йил бошида динни янгилайдиган(қайта тиклайдиган) бир зотни яратади” деган муборак сўзлари айнан шу бугунги давримизда сиз муҳтарам устоз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари учун тегишликдир . “Қайта тиклайди” жумласига эътибор қаратсак, 1990 йиллардаги муфтийлак фалияти ва собиқ С С С Р ҳалқ депутатлигингиздаги даврлар, айниқса, ҳижратингиздан кейинги Мовароуннаҳр ҳалқларимизни ислом динимизга илмий китобларингиз,радио ва интернет тармоқидаги чиқишларигиз билан, ислом илмида ижобий инқилоб ясаб,асл,соф исломни тарғибот қилмоқдасиз.Бу нарсалар юқоридаги ҳадисга монанддир. Бундай улуғ исларда бугунги кунда Мовароуннаҳрда ҳеч ким сиздек илмий фаолият кўрсата олмаяпти,бу маддиҳлик эмас,теран ҳақиқат. Ҳатто сизга адоватда бўлган гуруҳ ва шахслар ҳам сизни Аллоҳ берган илмингизни ошкора тан олмасалар ҳам, ботинида тан олишмоқда. Шундай улуғ илмий-исломий ишларингизга Аллоҳ таоло мададкор бўлсин ва бардавом қилсин, Омийн ! ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------Мени кузатишларимдан жуда муҳим бир долзарб муаммо келиб чиқмоқда. Собиқ Совет Иттифоқи замонида,таҳминан 1940 йиллардан то 1987 йиллари даври давомида никоҳдан ўтиб яшаган ва яшаётган ота-она ва ака-опаларимизни 100% бўлмаса ҳам 80% қисмида кузатишларим орқали айта оламанки, ушбу даврдаги ота ва акаларимиз ўз жуфти ҳалолларига маҳрларини беришмаган.Шу кунларимизда диний эъркинлик туфайли барча масжидларимизда маҳр ҳақида айтилаётган бўлса ҳам, бу нарса гўё ёшлар учун масала деб бу кишилар бу нарсани ўзларида тадбоқ қила олмаётган кўринади,менинг наздимда. 1990 йилдан кейин никоҳдан ўтан эър ҳотинлар маҳр масаласига тўлалигича амал қилишмоқда , яъни диний эъркинлик ва домла-имомлар сабаблари туфайли. Бироқ, юқоридаги давр мобайнида яшаб никоҳдан ўрган , лекин маҳрини жуфти ҳалолига бермаган ота акаларимизни маҳр масаласидаги аҳволларини қандай баҳолаш мумкин.Аҳир бу ёшдагиларнинг олди 70-80 ёшдалар(кўпчилиги вафот эътиб кетишди ҳам).Бундай ҳолатларга шариатимиз ҳикми қандай? Т А Ш А К К У Р.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозир ҳаётда борлар маҳр беришади. Ўзаро маҳр миқдори ҳақида келиша олмасалар. Маҳри мислни берадилар. Яъни, ўша пайтда, келиннинг ёши, илми, чиройи каби нарсалардаги тенгдошларига бериладиган ўртача маҳрни берадилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИККИНЧИ АЁДАН КЎРГАН ФАРЗАНДГА

@Savollar_kanal 13552-савол

Ассаламу алайкум Шайҳ ҳазратлари сизга ян бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим.Жавобингиз учун аввалдан ташаккур.Агар мени турмуш ўртоғим иккинчи аёлидан фарзанд кўрса ва мен у болани ўз фарзандларим қаторида гўдаклигидан бошлаб тарбият қилсам, ўз фарзандимдек кўриб унга меҳримни берса, бола катта бўлиб мени болаларимга ўзини ука ёки сингил била бошлаганида, мен унга онаси мен эмаслигимни айтишим шартми? Ёҳуд у бола мени болаларимга ука ё сингил бўлгани учун буни айтмаслигим ҳам мумкинми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Жавобингизни интизорлик билан кутаман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатни иложини қилиб, аста айтишингиз керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛЛАР ЖАННАТГА ТУШСА

@Savollar_kanal 13550-савол

Аёллар жаннатга тушса ким билан бўлади?

ЖАВОБ:

Бу дунёда ўзи яхши кўрган ва жаннатга тушган одамлари билан бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЕНТАГОН ТУЗГАН АҲЛОҚСИЗ ХАРИТА

@Savollar_kanal 13548-савол

Ассаламу алайкум! Ҳазрат Шайҳ сизга битта мани қийнаган саволни бермоқчи эдим! Саволим шундай: Бир куни "Маҳалла" газетасининг 2007 йил 17 январ сонида "пентагон тузган ахлоқсиз харита" деган мақолани ўқиб қолдим. У газетада ёзилишича: "Кейинги йилларда АҚСҲ нинг мафкура хизмати "Жаноб сам тоғага ёқмайдиган" давлатрар ва арбобларнинг турли шаклдаги рўйҳатини тузиб, уни ўз каналлари орқали узатиш ҳуқуқини ўзига "кафолатлаб" олди. Wэст Поинтда жойлашган АҚСҲ Ҳарбий академияси қошида қаолият юритувчи Антитеррор маркази ҳабар беришича, яқинда улар томонидан ЖИҲОД ҳаракатларининг ғоявий етакчилари ва уларнинг энг коп тарқалган ишлари чуқур таҳлил қилинган "Жиҳодчиларнинг ғоявий харитаси" тузиб чиқилган экан/ Хаританинг сўз бошисида шундай қайд берилади: "Бу Ал-Қоида"ни илҳомлантирувчи ғоявий ё'налишининг системали картографиясидир." "Ҳаммани ҳайрон қолдирадиган ҳолат рўйҳатни ўқишдан бошланади: "Замонавий ислом террорчиларигаэнг кўп та'сир ўтказадиган алломалар" рўйҳатига ислом оламида Имом ал-Бухорий ҳам киритилган" "Не ажабки, бутун дунё мусулмонлари учун буюк тарихий шахс, юксак инсоний туйғулар, муқаддас ғоялар, қадриятлар тимсоли бўлган бу алломани террор да'ваткори, сал демаса терроризм тарғиботчиси, деб аташибти..." Бу мақолани Идрисбой Жонматов "Абдулҳаул-ад-Давлия (Миср)" газетасининг 2006 йил 19 декабр сонидан олиб ёзибтилар. Саволим шуки Сиз ҳам буҳақда ҳабардормисиз? АҚСҲга бундайин Ислом оламига мусулмонлар орасида фитна қўзғашга умуман олганда таҳлил қилишга ким ҳуқуқ берган? Нима учун у Исломга аралашади? Биламизки Исломий таҳшкилотлар дунёда жуда кўп. Нега улар чора кўришмайди? Бундайин номақулчиликларга ким чэк қўяди. Нега ? нега? нега? бунақанги саволлар жуда кўп туғилиши табий! Ҳазрат Сизга олдиндан жавобингиз учун раҳмат. Икки дунё саодатини тилаб, муҳлиса!  

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/309


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАДАНИДАГИ ОРТИҚЧА ЭТЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ

@Savollar_kanal 13546-савол

Ассаламу алайкум! Хурматли шайх хазратлари мен сизга опамнинг саволларини бераяпман "Ассалому алайкум хурматли хазрат. Биламизки исломда инсонларнинг ташқи тузулишларини ўзгартириш гунох дейилган... Мени қизимнинг исми Мубина. Хозир 11 ёшда. У қадр кечаси туғулган жудаям пойи-қадамли қиз... Гап шундаки унинг қулоғида ортиқ бор. Бу ортиғини олдириб ташламоқчи бўлдик. Лекин бунга ота-оналаримиз қарши бўлишяпти "Бу ортиқни олиб ташласанглар қиз бахтсиз бўлиб қолади" дейишмоқда . Бу гап бидъатми? Умуман қулоқдаги ортиқни олиб ташласак исломга зид бўлиб қолмайдими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий уламоларнинг кўплари инсон билан бирга туғилган ортиқлар одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга нуқсон ҳисобланади ва уларни олиб ташлаш нуқсонни йўқотиш ва жамолни зиёда қилишга хизмат қилади, деганлар.Ундай ортиқларни кесиб ташлашга қуйидаги шартлар ила рухсат берилган:1. Ортиқ одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга зиёда бўлиши керак.2. Ортиқ моддий ёки маънавий зарарга олиб борадиган бўлиши керак.3. Ортиқнинг эгаси ёки унинг валиюл амри рухсат бериши керак.4. Ортиқнинг кесиш бирор аъзонинг талофати ёки заифлашишига олиб бормаслиги керак.Кувайтда чоп этилган «Баъзи тиббий ишларга нисбатан Исломий кўз қараш» китоби. 512-513-бетлар.Шунга биноан Мубийнахоннинг ортиғини олдириб ташласангиз, шариатда рухсат берилган ишни қилган бўласиз. Бошқа гаплар ҳаммаси беҳуда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЛУҚМОН СУРАСИНИНГ 6-ОЯТИНИНГ ТАФСИРИ

@Savollar_kanal 13544-савол

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ҳурматли шайх ҳазратлари. Сизнинг кўп китобларингизни, ҳусусан Тафсири Ҳилол китобингизни ўқиб келмоқдаман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Саволим шундан иборат: Қуръони Каримнинг Луқмон сурасининг 6 оятида «Одамлар орасида (ўзлари) илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у йўлни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга, хорловчи азоб бор».Ушбу оятдаги – сўздан мурод мусиқа (ғино) деб эшитган эдим, лекин айтган уламоларнинг номларини билмаганим учун сиздан ушбу оятдаги – сўздан мурод нима эканлигига аниқлик киритиб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган оят маънолари таржимаси ва тафсири қуйидагича:«Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга, ўзларига хорловчи азоб бор».Аввалги оятларда зикр қилинган муҳсин бандаларга қарши ўлароқ, нобакор одамлар ҳам бор. Улар ҳикмат тўла Қуръони Каримни, Аллоҳнинг пурҳикмат сўзларини қабул қилмасдан, уларга бадалсиз тақдим этилаётган икки дунё саодатига элтувчи илоҳий дастурга бўйинсунмасдан, қандайдир беҳуда сўзларни кўтариб юрадилар. Ҳа, ўша беҳуда сўзлар эгаси бўлиш учун молу мулкни, ҳаётни, зеҳн-заковатни, бутун имкониятларни сарфлайдилар. Улар беҳуда сўзларни бунчалик қиммат баҳога сотиб олишлари нима учун?Кишиларни «...илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун».Яна, илмсиз равишда «...у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун...»Ҳа, шунинг учун улар беҳуда сўзларни ҳам сотиб оладилар.Ҳа, Аллоҳнинг йўлини масхара қилиш учун ифлос сўзларни сотиб оладилар. Бу йўлни камситиш учун сотиб оладилар.«Ана ўшаларга, ўзларига хорловчи азоб бор».Сиз айтиб ўтганингиздек, баъзи зотлар бу оятдаги «беҳуда сўз» қўшиқ деганлар.Аммо кўпчилик тафсирчилар «Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун айтилган ҳар бир беҳуда сўз гуноҳдир дейдилар. Унинг қўшиқ бўлиши шарт эмас. Мазкур беҳуда сўз, гап, мақола, китоб ва бошқа нарсалар ҳам бўлиши мумкин деганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУЛАР ШАРИАТДА БОР НАРСАЛАРМИ?

@Savollar_kanal 13542-савол

Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари. Авваламбор сизга "Тафсири Ҳилол" китоби учун раҳмат айтаман. Шу китобингиз туфайли Қуръони Карим маъноларини тўлиқроқ тушуниб бораяпман. Мени қийнаган кўплаб саволларга жавоб олдим. Бошқа китоб ва дастурларингиз ҳам биз мухлисларингиз учун динимизни тўлиқроқ ўрганиш учун айни муддао бўлаяпти. Аллоҳ сизни қилаётган ҳайрли ишларингизда баракотлар берсин. Ажр савобларини зиёда қилсин.Савол:Кўп нарсаларни қилиб бўлмайди деб катталар қайтаришади... Нима сабабдан деб сўрасангиз аниқ жавоб бера олишмайди.Булар қуйидаги сингарилар:1. Пиёз пўчоғини ёқиб бўлмайди.2. Анжир ўтинини ёқиб бўлмайди.3. Чой шамасини тўкмаслик керак. Булар шариатда бор нарсаларми? Агар бор бўлса нима сабабдан шундай.Форумдан қидириб топа олмадим. Такрор бўлса олдиндан узур сўрайман.Сизга Аллоҳдан соғлик саломатлик тилаб,Мухлисингиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапларнинг асоси йўқ. Уларга диний таълимот дея ишонмаслик керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАНИ САҚЛАШ

@Savollar_kanal 13539-савол

Ассалому алайкум! Қайнотам жудаям инжиқ қайсар гап гапирсак доим ёмон тарафини ўйлайдиган инсон. Эрим билан бирон жойга борсак хам рухсат сўрамасак урушиб берадилар биз алохида бўлиб бошқа уй жой қилиб чиқиб кетган бўлсак хам рухсат сўрамасдан кўчага ўқишга чиқолмаймиз. Ким билан бориб келганимизгача нима қилганимизгача айтишимиз керак. Ҳар хил холатлар бўлиб туради, бир хил пайт эрим мани уйга олиб келиб қўйишга вақтлари бўлмайди шу пайтда ўзим автобусда келаман. Шунда қайнотамга эримни ташлаб кеттилар деб оиламда тинчлик бўлиши учун оиламни сақлаб қолиш учун ёлғон гапирсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қайнотани бундай қилиши дуруст эмас. Ёлғон ўрнига бошқа тўғри гап ишлатинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВОСИТАЧИ ОЛГАН МОЛИ УСТИГА НАРҲ ҚЎЙСА ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13537-савол

Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари.Ман энди исломий-иқтисодий билимларни о'рганишни бошлагандим, бу борада ҳали билимим жуда саёз, шунинг учун агар аввал суралган, жавоби ҳаммага ма'лум бо'лган саволни қайта сураётган бо'лсам олдиндан узр сурайман. Утган сафар даллоллар ҳақида сурагандим, зарурат юзасидан саволим яна шу ҳусусида. Мани о'йлантирган нарса шуки ман Иқтисодиёт ва Статистика фанлари профессори, Ҳюстондаги Риъэ Университйнинг Исломий Иқтисодиёт, Молия ва Менежмент бо'лими раҳбари Маҳмуд Амин Эл-Гамалнинг "А Басиъ Гуиде то Ъонтемпорарй Исламиъ Банкинг анд Финанъэ" ("Ҳозирги замон исломий банкчилиги ва молияси туг'рисида қисқа қулланма") 2000 йил, июн Риъэ универститетида чоп этилган китобида мурабаҳа савдоси ҳақида уқиб қолгандим.(10-бет) Шу ерда ёзилишича, мурабаҳа савдоси қилаётганда ҳаридорга ма'лум нарсани келишув асосида, фойда ко'риш мақсадида сотувчидан олиб бераётган воситачи( Исломий Банк , Исломий Молиявий Институт, умуман ҳар қандай воситачи) [у]аввал уша нарсани узи сотиб олиб, унга эгалик ҳуқуқини киритгандан со'нг [/у] ҳақиқий ҳаридорга сотиши керак, дейилган экан.Даллоларниг бир тури булган Брокерлар о'зи номидан иш қимеди, ҳаридорни топади, сотувчини топади ва уртада ундан олиб бунга бергани учун фойда қилади, о'зи сотиб олмеди, пул тикмеди, риск қимеди, уртадаги нарсага умуман эгалик ҳуқуқини қулга киритмеди.Дилерлар, ҳаридорни топгач узи сотувчидан о'з пулига сотиб олиб кейин ҳаридорга сотади.Демак бундан брокерлик фаолияти ша'риятга туг'ри келмайди, дилерлар фаолияти жоиз деган ҳулоса қиламизми? Сиздан сураётганим сабаби, ҳали аниқ шундай фикрни узини уқимадим, я'ни брокерлик ҳаром, дилерллик ҳалол деган. Воситачи уртада савдо жараёнида воситачилик қилаётганда аввал узи сотиб олиб, эгалик ҳуқуқини киритгандан кейин сотиши кераклиги қандай манба'га асосланади. Жавоб учун аввалдан раҳмат, ажратган вақтиз ва э'тибориз учун Аллоҳ субҳана wа Таоло улкан ажр берсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар воситачи ўзи савдо молига устама нарх қўядиган бўлса, уни аввал ўзи сотиб олиб кейин қайтадан сотиши керак. Аммо даллол сотувчи билан олувчи орасида бир-бирларини топиш ва савдони пишитиш хизматларини қилса, ўша хизмати учун ҳақ олиши жоиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОЛАНИ АДАСИ БИР ИККИ ОЛИБ КЕТИШИ МУМКИНМИ

@Savollar_kanal 13566-савол

Хурматли шайх жаноблари сизда бир саволим бор. Аёл эридан кетса, ўзи нохақ бўлатуриб яшамайман деса, 1 ёшар болани олиб кетса. Аёлли болага сути қолмади деса бўлади, бола каша еб катта бўляпти. Шунда болани адаси болани бориб кўришга хаққи бор биламан. Лекин болани адаси ўзи билан 1 ёки 2 кунга олиб кетиб кейин қайтариб берса бўладими?

ЖАВОБ:

Ўша пайтда бола қийланиб қолмайдиган бўлиши шарт.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШИА МАЗҲАБИДАГИ АЁЛ БИЛАН ТУРМУШ ҚУРСА

@Savollar_kanal 13564-савол

Ассалому аэлйкум! 1. Мен АҚШда (Нур-Ал Ислам) деган масжид ёнида яшайман лекин бу масжид машабларни тан олмай "Аллоҳ :жж ва расул с.а.в айтган йўлдан юрамиз"дейишди. Билишимча улар салафий. Аммо мендан сал узоқда булган масжидда, ҳанафий мазҳабида бўлган жамоатҳам бор. Айрим сабаблар билан мен ҳанафий мазҳабида бўлган жамоат билан намоз ўқий олмаяпман, савол шуки, мен юқорида келтирган ўша жамоат билан намоз ўқишим дурустми? 2. Шия мазҳабида бўлган, эркак ёки аёллар билан никоҳ қуриш бизларнинг мазҳабимизга тўғри келадими? Олдиндан сизга Раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда килсин, Иншааллаҳ. Ҳурмат ила Комил.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Муҳтарам Комилжон! Шофеъий мазҳабидаги имом ортидан намоз ўқиса бўлади.
2. Бундай никоҳ тўғри келади. Агар ўша мазҳаб имомий, жаъфарий мазҳаби бўлса. Аммо аҳли сунна билан бўлгани афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖУНЛИ МАҲСИНИ ЖУНСИЗ ЁЗГИ МАҲСИГА АЛМАШТИРСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13562-савол

Ассаламу Алаикум ҳурматли Шайх ҳазратлари, 1-савол: 2 та маҳси бор, бирини ички қисмида жуни бор (қишки), иккинчиси жунсиз. Мисол учун эрталаб туриб таҳорат қилиб ичида жуни йўқ маҳсини кийиб олса ва кунни яримига келиб оёқ жуда музласа совуқдан, таҳоратни олмай, оёқни ерга тақизмай, маҳсини алмаштириб олса бўладими? Яни, биринчисини ечиб, ўрнига жунлисини кийиб олса, таҳорат синадими? 2-савол: маҳси эрталаб, мисол учун бомдод намози вақтида кийилди, кечаси ҳуфтондан кейин ечилса, ечилиш вақтида таҳорат синадими? Яъни, ётишдан олдин таҳорат қилиб ётишга ўрганган бўлсам, энди маҳсини ечиб бориб бошқаттан таҳорат қилиб келаманми ёки таҳоратим синмаган бўладими? Шунга ўхшаш саволга жавоб корган эди, лекин сал тушунолмадим. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Биринчи махсини кийишдан аввалги, оёқни ювиб қилинган таҳорат турган бўлса, махсини алмаштириш ила таҳорат кемайди. Аммо биринчи махсига масҳ тортилган бўлса, оёқни ювиб олиш керак бўлади. 2. Бу ҳолатда ҳам оёқни ювиб олинса кифоя қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХРИСТИЯНЛИКДАГИ КАРОМАТЛАР ВА ШУ КАБИЛАР ҲУСУСИДА

@Savollar_kanal 13560-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари бу саволларни бермоқликга мажбур бўлаяпман, чунки бу ҳол биринчи марта қайтарилаётгани йўқ. Саволлар: 1. Фаришталар, "сватой"лар деганда, мен тушунгандай буларга Жинлар кўринадими ёки мен илимсизлиқ қилиб тушунмаяпманми? Яъни ҳусусан шу Христианлик динидан бу гаплар бўлаётганига, шу ҳусусда тушунтириб беринг илтимос.2. Бундай гаплар бўляткан жойларда, мусулмон ўзини қандай тутиши керак? Биринчи гал бўлганида, у ерда анча сал Иймони сустроқ мусулмонлар ўтирган эди, буларга даъвати ўтиб қолмасин деб, мен аралашишга мажбур бўлган эдим, агар индамасам ўтирган болалар "ҳа, ҳа" деб тасдиқлаб қўйишар эди. Сал тортишиб ҳам қолган эдим, фитна бўлиб кетмасин деб. Иккинчи гал, фаришталарни кўраман дегани "мен сени даъват учун эмас, ҳар-хил фикрларни билгим келган эди шунга бу мавзуни сен билан бошладим" деди. Мен энди бу адашган экан, бу нарса ҳатарли йўллигини тушунтирга сал ҳаракат ҳам қилдим. Охирида: "Йўқ, сандан худди негатив эмотзиалар ҳам кела ётганини ҳозир сезиб турибман, бу мавзуни тўхтайлик деб кетти." (интернетда бўлди буниси).3. Тўғри йўлга бундай инсонларни даъват қилиб кори деб аралашиш яхшими ёки бундай нарсаларни эшитиш билан бундай инсонлардан узоқлашиш керакми? 4. Христианликда кароматлар ёки шу каби бир Ғайри табиий бир ҳислатларга эга одамлар борлиги ва булар мен шулардан ман деб айтса, ишонсак бўладими, бу ростми ўзи?Ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби гапларнинг барчаси нотўғри. Сиз айтганлар тўғри. Уларнинг гапига эътибор берманг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЎЗ НУРИГА ЗИЁН ЕТКАЗИШИ РОСТМИ?

@Savollar_kanal 13558-савол

Мени яна бир қанча саволларим бор эди: 1. Фотиҳа сураси. Қироати ошкора ўқилмайдиган пешин ва аср намозларида имомга иқтидо қилувчи ичида фотиҳа сурасини ўқиши керакми ёки имомнинг қироати кифоя қиладими? 2. Эшитишимча шариатимизда инсоннинг кўзини нурини камайишига олиб келувчи сабаб(ҳудди ёлғон чиройни кетказгани каби, масалан: инсоннинг ўз нажосатига узрли сабабларсиз қараши)лар бор экан, бу ҳақида дўстларим айтишган эди-ю, лекин тўлиқ айтиб бера олишмади, шу тўғрими, шариатимиз бу ҳақида нима дейди ва кўз нурини кетишини қандай тушунишимиз керак? 3. Илм хақини олиш. Масалан бир инсон араб тилини(инглиз, математика,тариҳ...) билади ва яхши ўргатади, лекин илм талаби билан келган инсондан ўргатадиган илмига маълум бир миқдорда хақ (пул) талаб қилади. Шу тўгрими, шариатимиз бу ҳақида нима дейди, агар тўғри бўлса пулнинг миқдори қандай ўлчанади? 4. Илтимосим. Шайх жаноблари барча мусулмонлар ҳаққига, бизнинг оиламиз ҳаққига иймонимизнинг мустаҳкам бўлишлигини сўраб дуо қилсангиз Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳдан сизнинг китобларингиз тезроқ қўлимизга тегишини (нашрдан чиқишини) сўраб дуо қиламиз ва форум иштирокчиларидан ҳам дуо қилишларини сўраб қиламиз.

ЖАВОБ:

1. Фотиҳа сураси. Қироати ошкора ўқилмайдиган пешин ва аср намозларида имомга иқтидо қилувчи ичида фотиҳа сурасини ўқиши керакми ёки имомнинг қироати кифоя қиладими?
Имомнинг қироати кифоя қилади.
2. Эшитишимча шариатимизда инсоннинг кўзини нурини камайишига олиб келувчи сабаб(ҳудди ёлғон чиройни кетказгани каби,масалан: инсоннинг ўз нажосатига узрли сабабларсиз қараши)лар бор экан, бу ҳақида дўстларим айтишган эди-ю,лекин тўлиқ айтиб бера олишмади, шу тўғрими, шариатимиз бу ҳақида нима дейди ва кўз нурини кетишини қандай тушунишимиз керак?
Бу каби гаплар шариат ҳукми эмас. Шаръий одоблар сирасига киради.
3. Илм хақини олиш. Масалан бир инсон араб тилини(инглиз, математика,тариҳ...) билади ва яхши ўргатади, лекин илм талаби билан келган инсондан ўргатадиган илмига маълум бир миқдорда хақ (пул) талаб қилади. Шу тўғрими, шариатимиз бу ҳақида нима дейди, агар тўғри бўлса пулнинг миқдори қандай ўлчанади?
Бу каби таълим бериш ишларига ҳақ олиш жоиз.
4. Илтимосим. Шайх жаноблари барча мусулмонлар ҳаққига, бизнинг оиламиз ҳаққига иймонимизнинг мустаҳкам бўлишлигини сўраб дуо қилсангиз Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳдан сизнинг китобларингиз тезроқ қўлимизга тегишини (нашрдан чиқишини) сўраб дуо қиламиз ва форум иштирокчиларидан ҳам дуо қилишларини сўраб қиламиз. Аллоҳ Ўзининг динига қувват, мусулмон бандаларига омад берсин! Ҳаммамизни, жумладан, сизларнинг оилаларингизни ҳам иймонда, исломда собит қадам қилсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲРИСТИАН АКСА УРСА

@Savollar_kanal 13556-савол

Ассалому алайкум! Саволлар: 1. Бир маърузада Аллоҳни раҳматини фақат мўминга берилади дейилган эди. Энди намоз ўқимай юрган кишини ҳукмини биламиз. Уларга салом берганимизда Аллоҳни раҳматини айтишимиз керакми ёки йўқми? Агар уларга саломни тўла қилиб берсак, яъни раҳмати ва барокати билан берсак, бунда бирор бир ҳатар йўқми? 2. Агар насронийлар акса урса, нима деб жавоб қайтарайлик? Мен АҚШда истиқомат қиламан. Бу ерда насронийлар акса уради. Уларга одатда блесс ёу деб жавоб беришади. Бунда нима қилайлик?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби салом беришда хатар йўқ. Аллоҳ раҳматига олиб ўша одам ҳам намоз ўқиб қолсин деган ният бўлади.Соғ бўл деган маънони айтса, ҳечқиси йўқ. Улар ҳам сизларга шу каби истак сўзини айтсалар керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАЖОСАТ ВА ТАҲОРАТ

@Savollar_kanal 13553-савол

Ассалому алайкум! Бадандан оз миқдорда (авф миқдоридан кам) қон чиқса, уни артиб юборса таҳорат бузилмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Китобларда қуйидагича келади: 
لَوْ مَسَحَ الدَّمَ كُلَّمَا خَرَجَ وَلَوْ تَرَكَهُ لَسَالَ نَقَضَ وَإِلَّا لَا ، كَمَا لَوْ سَالَ فِي بَاطِنِ عَيْنٍ أَوْ جُرْحٍ أَوْ ذَكَرٍ وَلَمْ يَخْرُجْ ، وَكَدَمْعٍ وَعَرَقٍ إلَّا عَرَقُ مُدْمِنِ الْخَمْرِ فَنَاقِضٌ عَلَى مَا سَيَذْكُرُهُ الْمُصَنِّفُ 
«Қон чиққанда уни артиб турса, агар артмаса оқадиган даражада бўлса, таҳоратни бузилади. Ўз ҳолича оқмаса, таҳорат бузилмайди. Қон кўз ёки жароҳат ёки жинсий аъзонинг ичида оқиб, ташқарига чиқмаганда бузилмагани каби. Шунингдек, кўз ёши ва тер билан ҳам таҳорат бузилмайди. Лекин, доимий ароқ ичиб юргувчи кишининг тери таҳоратни кетказгувчидир» (Дуррул муҳтор). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ ВА ТАХОРАТ

@Savollar_kanal 13551-савол

Ассалому алайкум! Ғусл қилмасдан тахорат қилса бўладими, агар сув топилмаса ёки ғусл қилишга шароити йўқ бўлса?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам ухлашидан олдин ғуслни тадбирини қилиб қўйиши керак. Агар ҳолат таяммум бобида келган даражада бўлса унда ғусл ўрнига таяммум қилади, ғусл ўрнига таҳорат қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АММАМНИНГ ҚИЗИ

@Savollar_kanal 13549-савол

Ассалому алайкум! Билишимча аммам ёшлигимизда мен билан акамни эмизган экан. Аммамнинг қизи бизнинг хақиқий синглимиз бўлганми? Хатто қўл бериб сўрашсак хам жоизми? Аммамнинг қизи бизнинг кичик укамизга хам махрам бўлганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизларга эмикдош сингил бўлади. Укангизга маҳрам бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13547-савол

Ассалому алайкум! Қазо намозини ўқишда такбир айтиладими, агар такбир айтилса давомида жорий намознинг фарзини ўқишда яна алохида такбир айтиладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бир кунлик намозни ўқимоқчи бўлса аввал бошидагисига азон айтилиб, қолганларига такбири иқомат айтиб ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАРАКАГА БОРСАМ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13545-савол

Ассалому алайкум! Ғийбат ўрнида тушунманглар. Мени бир холаваччам бор. Турмушидан ажраб келган. Ҳозирда холам, дадаси билан бирга яшайди. Яқинда беникоҳ хомиладор бўлганлигини онаси айтиб йиғладилар. Турмуши бузилишига ҳам шунга ўхшаш холат сабаб бўлганди. Бир икки ойда туғади. Аям гуноҳ иш қилгансан деб айтдилар. Энг ёмони у бу ишидан пушаймон ҳам эмас. Мен сўрамоқчи бўлганим, у туққанидан кейин биз хол аҳвол сўрашимиз, фарзанди учун марака ўтказса боришимиз керакми? Шунга бошимиз қотган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Боришингиз мумкин. Гуноҳкор бўлса ҳам қариндош ва унга силаи раҳм қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Е АУКЦИОНДА МОЛ МУЛК САВДОСИ

@Savollar_kanal 13543-савол

Ассалому алайкум! 1. Е аукцион сайтида давлат идоралари тарафидан бош ер ёки хоналарни ижарага берилади. Бу ерларни фойда олиш максадида ижарага давлатдан малум бир мудатга олса бўлади. Шу иш жоизми? 2. Шу қаторда малум бир махсулотларни (машина, уй жой, омбор ва ха казо) сотиб олса бўладими (ижарага эмас)?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади.
2). Эгаси тарафидан сотилса, олса бўлади. Шариатимизда ким ошди савдосига рухсат бор. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АПТЕКАДА ПУЛНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13541-савол

Ассалому алайкум! Ман бир йилларча олдин бир курсдошим ишлайдиган аптекада шерик бўлиб ишга киргандим. Ман хали аптекада ишлашни билмаганим учун у манга хамма нарсани тушунтириб ўргатиш вазифасини олди. Кейинро савдо бошлангандан кейин эътибор берсам агар, у бази бировларга дориларни 2 минг сум 3 минг сумга қимматроқ сотаётган экан. Нимага бундай қилишини сўрасам, у баъзи бировларни дори олишга пули етмайди, ёки яхлитлаб бироз камроқ беради, мен кейин шу суммани бошқа пули кўпроқлардан оламан деди. Шундан кейин қарасам ростдан хам баъзи бировларга арзонро бераётган экан. Бу иши учун унга гунох ёзиладими? Хозир энди у пулларни эгасига қайтариб бериши керакми ёки ўша одамлардан деб садақа қилаверсинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу аптекада шеригингизга қанчалик ўзи шу каби масалаларда тасарруф қилиш ҳуқуқи берилганига боғлиқ. Дорихонанинг эгаси дориларни нархини белгилаб, нархларда арзонлатиш ёки қимматроқ сотишга изн берган бўлса зарари йўқ.  Аксинча, нархни ўзгартиришга рухсат бермаган бўлса, қилган иши нотўғри бўлади. Ўша ортиқча пул олиб қолганларни ҳаммасини пулларини қайтариб бериши керак. Акс ҳолда қиёматда жуда оғир аҳволда бўлади. Эгаларини топа олмаса, номларидан савоб умид қилмай садақа қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛЛАР НИМА УЧУН СОЧЛАРИНИ ЯШИРИН ЮРИШЛАРИ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13538-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокотуҳ. Аллоҳ йўлида ва ислом динининг ҳақлигини қалбимизда ва биродарларимиз дилида кўпайтириш ниятида тўпланган муҳим саволларимни баён қилмоқчиман. Аллоҳдан авф сўрайманки бир галда кўп савол сўраяпман. 1. соч жинсий майлни қўзғатмайди нега уни ҳижобга яшириш жоиз, аҳир кўз ва ёноқлар очиқ турадику, яъни улар шаҳват қўзғатиши мумкин (нима тўғри десангиз шуни ҳақ йўлида Аллоҳ учун қабул қиламиз) 2. вафот этган инсон юраги ёки бошқа аъзоси бошқа бемор ҳаёти учун зарур бўлса трансплантатсияга шариятимиз қандай ҳукмда. 3. ният қилаётганда ота-боболар, пайғамбарлар, авлиёлар руҳи қўллсин дейиш нотўғри ва фақат Аллоҳдан мадад сўраш керак деб ҳисоблайди ожиз ақлим, шу тўғрими? 4. бир диниисломни ҳаёти мазмуни деб билувчи аҳли биродарим ушбу масала бўйича сиздан фатво сўрамоқда: онаси ўз орзу-ҳаваслари туфайли замонавий, яъни исломий эмас одатий тўй қилмоқчилар ва ҳижобсиз қизга уйланиб кейин ҳижобга киритасан дебдилар. Биродаримиз эса ҳижобдаги дини пок қизни исломий никоҳ кечасида жуфти ҳалол айламоқни ният қилганлар. Албатта ота-онанинг розилиги Аллоҳ томонидан эътироф этилган. қандай йўл тутсинлар? 5. Тўнғиз ва чўчқа терисидан оёқ кийим ёки уст-бош кийиш мумкинми? 6. ҳозирги кунда мусулмонлар чизилган расм ва ясалган ҳайкалларга сиғинмайдилар, шунинг учун расм чизиш мумкинми, аҳир замонага мослаб шариатга амал қилиб қилса бўлар. агар мумкин бўлмаса аввал айтганингиздэк тўлиқ чизмасли да юзини ва юз аъзоларини чизса бўладими?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/303


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДОРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

@Savollar_kanal 13536-савол

Ассалому алайкум! Мен фирмада логист бўлиб ишлайман. Вазифам дорини ўз вахтида харидорларга етиб боришини таминлаш. Доримиз билишим бўйича халол табиий ўтлардан таёрланган. Доримиз кўп инсонларга фойда бераябди шифо топишмоқда. Доримизни биз реклама орқали сотамиз. Харидорлар рекламани эшитиб бизга қўнғироқ қилади. Операторларимиз уларга маслахат бериб дорини сотишади. Сухбат жараёнида улар ёлғон ишлатишади, дорини сотиш мақсадида. Қанча кўп сотса шунча кўп ойлик олишади. Саволим шуки бу фирмада ишлашим жоизми? Олаётган ойлигим халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Операторларга насиҳат қилинг. Қабул қилишса ҳам қилишмаса ҳам бу иш топган пулларининг ҳалол бўлмай қолишига сабаб бўлишини тушунтириб қўйинг. Сизнинг ишингизда ёлғон бўлмаса, олган ойлигингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал