savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

БАДАНИДАГИ ОРТИҚЧА ЭТЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ

@Savollar_kanal 13546-савол

Ассаламу алайкум! Хурматли шайх хазратлари мен сизга опамнинг саволларини бераяпман "Ассалому алайкум хурматли хазрат. Биламизки исломда инсонларнинг ташқи тузулишларини ўзгартириш гунох дейилган... Мени қизимнинг исми Мубина. Хозир 11 ёшда. У қадр кечаси туғулган жудаям пойи-қадамли қиз... Гап шундаки унинг қулоғида ортиқ бор. Бу ортиғини олдириб ташламоқчи бўлдик. Лекин бунга ота-оналаримиз қарши бўлишяпти "Бу ортиқни олиб ташласанглар қиз бахтсиз бўлиб қолади" дейишмоқда . Бу гап бидъатми? Умуман қулоқдаги ортиқни олиб ташласак исломга зид бўлиб қолмайдими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий уламоларнинг кўплари инсон билан бирга туғилган ортиқлар одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга нуқсон ҳисобланади ва уларни олиб ташлаш нуқсонни йўқотиш ва жамолни зиёда қилишга хизмат қилади, деганлар.Ундай ортиқларни кесиб ташлашга қуйидаги шартлар ила рухсат берилган:1. Ортиқ одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга зиёда бўлиши керак.2. Ортиқ моддий ёки маънавий зарарга олиб борадиган бўлиши керак.3. Ортиқнинг эгаси ёки унинг валиюл амри рухсат бериши керак.4. Ортиқнинг кесиш бирор аъзонинг талофати ёки заифлашишига олиб бормаслиги керак.Кувайтда чоп этилган «Баъзи тиббий ишларга нисбатан Исломий кўз қараш» китоби. 512-513-бетлар.Шунга биноан Мубийнахоннинг ортиғини олдириб ташласангиз, шариатда рухсат берилган ишни қилган бўласиз. Бошқа гаплар ҳаммаси беҳуда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЛУҚМОН СУРАСИНИНГ 6-ОЯТИНИНГ ТАФСИРИ

@Savollar_kanal 13544-савол

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ҳурматли шайх ҳазратлари. Сизнинг кўп китобларингизни, ҳусусан Тафсири Ҳилол китобингизни ўқиб келмоқдаман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Саволим шундан иборат: Қуръони Каримнинг Луқмон сурасининг 6 оятида «Одамлар орасида (ўзлари) илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у йўлни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга, хорловчи азоб бор».Ушбу оятдаги – сўздан мурод мусиқа (ғино) деб эшитган эдим, лекин айтган уламоларнинг номларини билмаганим учун сиздан ушбу оятдаги – сўздан мурод нима эканлигига аниқлик киритиб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган оят маънолари таржимаси ва тафсири қуйидагича:«Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга, ўзларига хорловчи азоб бор».Аввалги оятларда зикр қилинган муҳсин бандаларга қарши ўлароқ, нобакор одамлар ҳам бор. Улар ҳикмат тўла Қуръони Каримни, Аллоҳнинг пурҳикмат сўзларини қабул қилмасдан, уларга бадалсиз тақдим этилаётган икки дунё саодатига элтувчи илоҳий дастурга бўйинсунмасдан, қандайдир беҳуда сўзларни кўтариб юрадилар. Ҳа, ўша беҳуда сўзлар эгаси бўлиш учун молу мулкни, ҳаётни, зеҳн-заковатни, бутун имкониятларни сарфлайдилар. Улар беҳуда сўзларни бунчалик қиммат баҳога сотиб олишлари нима учун?Кишиларни «...илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун».Яна, илмсиз равишда «...у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун...»Ҳа, шунинг учун улар беҳуда сўзларни ҳам сотиб оладилар.Ҳа, Аллоҳнинг йўлини масхара қилиш учун ифлос сўзларни сотиб оладилар. Бу йўлни камситиш учун сотиб оладилар.«Ана ўшаларга, ўзларига хорловчи азоб бор».Сиз айтиб ўтганингиздек, баъзи зотлар бу оятдаги «беҳуда сўз» қўшиқ деганлар.Аммо кўпчилик тафсирчилар «Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун айтилган ҳар бир беҳуда сўз гуноҳдир дейдилар. Унинг қўшиқ бўлиши шарт эмас. Мазкур беҳуда сўз, гап, мақола, китоб ва бошқа нарсалар ҳам бўлиши мумкин деганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУЛАР ШАРИАТДА БОР НАРСАЛАРМИ?

@Savollar_kanal 13542-савол

Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари. Авваламбор сизга "Тафсири Ҳилол" китоби учун раҳмат айтаман. Шу китобингиз туфайли Қуръони Карим маъноларини тўлиқроқ тушуниб бораяпман. Мени қийнаган кўплаб саволларга жавоб олдим. Бошқа китоб ва дастурларингиз ҳам биз мухлисларингиз учун динимизни тўлиқроқ ўрганиш учун айни муддао бўлаяпти. Аллоҳ сизни қилаётган ҳайрли ишларингизда баракотлар берсин. Ажр савобларини зиёда қилсин.Савол:Кўп нарсаларни қилиб бўлмайди деб катталар қайтаришади... Нима сабабдан деб сўрасангиз аниқ жавоб бера олишмайди.Булар қуйидаги сингарилар:1. Пиёз пўчоғини ёқиб бўлмайди.2. Анжир ўтинини ёқиб бўлмайди.3. Чой шамасини тўкмаслик керак. Булар шариатда бор нарсаларми? Агар бор бўлса нима сабабдан шундай.Форумдан қидириб топа олмадим. Такрор бўлса олдиндан узур сўрайман.Сизга Аллоҳдан соғлик саломатлик тилаб,Мухлисингиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапларнинг асоси йўқ. Уларга диний таълимот дея ишонмаслик керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАНИ САҚЛАШ

@Savollar_kanal 13539-савол

Ассалому алайкум! Қайнотам жудаям инжиқ қайсар гап гапирсак доим ёмон тарафини ўйлайдиган инсон. Эрим билан бирон жойга борсак хам рухсат сўрамасак урушиб берадилар биз алохида бўлиб бошқа уй жой қилиб чиқиб кетган бўлсак хам рухсат сўрамасдан кўчага ўқишга чиқолмаймиз. Ким билан бориб келганимизгача нима қилганимизгача айтишимиз керак. Ҳар хил холатлар бўлиб туради, бир хил пайт эрим мани уйга олиб келиб қўйишга вақтлари бўлмайди шу пайтда ўзим автобусда келаман. Шунда қайнотамга эримни ташлаб кеттилар деб оиламда тинчлик бўлиши учун оиламни сақлаб қолиш учун ёлғон гапирсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қайнотани бундай қилиши дуруст эмас. Ёлғон ўрнига бошқа тўғри гап ишлатинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВОСИТАЧИ ОЛГАН МОЛИ УСТИГА НАРҲ ҚЎЙСА ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13537-савол

Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари.Ман энди исломий-иқтисодий билимларни о'рганишни бошлагандим, бу борада ҳали билимим жуда саёз, шунинг учун агар аввал суралган, жавоби ҳаммага ма'лум бо'лган саволни қайта сураётган бо'лсам олдиндан узр сурайман. Утган сафар даллоллар ҳақида сурагандим, зарурат юзасидан саволим яна шу ҳусусида. Мани о'йлантирган нарса шуки ман Иқтисодиёт ва Статистика фанлари профессори, Ҳюстондаги Риъэ Университйнинг Исломий Иқтисодиёт, Молия ва Менежмент бо'лими раҳбари Маҳмуд Амин Эл-Гамалнинг "А Басиъ Гуиде то Ъонтемпорарй Исламиъ Банкинг анд Финанъэ" ("Ҳозирги замон исломий банкчилиги ва молияси туг'рисида қисқа қулланма") 2000 йил, июн Риъэ универститетида чоп этилган китобида мурабаҳа савдоси ҳақида уқиб қолгандим.(10-бет) Шу ерда ёзилишича, мурабаҳа савдоси қилаётганда ҳаридорга ма'лум нарсани келишув асосида, фойда ко'риш мақсадида сотувчидан олиб бераётган воситачи( Исломий Банк , Исломий Молиявий Институт, умуман ҳар қандай воситачи) [у]аввал уша нарсани узи сотиб олиб, унга эгалик ҳуқуқини киритгандан со'нг [/у] ҳақиқий ҳаридорга сотиши керак, дейилган экан.Даллоларниг бир тури булган Брокерлар о'зи номидан иш қимеди, ҳаридорни топади, сотувчини топади ва уртада ундан олиб бунга бергани учун фойда қилади, о'зи сотиб олмеди, пул тикмеди, риск қимеди, уртадаги нарсага умуман эгалик ҳуқуқини қулга киритмеди.Дилерлар, ҳаридорни топгач узи сотувчидан о'з пулига сотиб олиб кейин ҳаридорга сотади.Демак бундан брокерлик фаолияти ша'риятга туг'ри келмайди, дилерлар фаолияти жоиз деган ҳулоса қиламизми? Сиздан сураётганим сабаби, ҳали аниқ шундай фикрни узини уқимадим, я'ни брокерлик ҳаром, дилерллик ҳалол деган. Воситачи уртада савдо жараёнида воситачилик қилаётганда аввал узи сотиб олиб, эгалик ҳуқуқини киритгандан кейин сотиши кераклиги қандай манба'га асосланади. Жавоб учун аввалдан раҳмат, ажратган вақтиз ва э'тибориз учун Аллоҳ субҳана wа Таоло улкан ажр берсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар воситачи ўзи савдо молига устама нарх қўядиган бўлса, уни аввал ўзи сотиб олиб кейин қайтадан сотиши керак. Аммо даллол сотувчи билан олувчи орасида бир-бирларини топиш ва савдони пишитиш хизматларини қилса, ўша хизмати учун ҳақ олиши жоиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЛИНГАН ТИШИНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13535-савол

Ассаламу алайкум ва рохматуллахи ва барокатух! Болани тишлари тушганида, тишни кумиш керакми ёки ахлатга ташласа буладими? Агар кумиш иложи булмаса(кишда ер яхлаган булганида) тувакдаги гулни тегига кумса буладими. Аллох сиздан рози булсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Инсоннинг аъзолари муҳтарам бўлгани учун оёқ ости бўлиши ва беҳурмат бўлишидан сақлаган афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЙМОН ЗАИФЛИГИ

@Savollar_kanal 13534-савол

Ассалому алайкум! Ман жудаям қийин ҳолатдаман қалбим заифлашиб қотиб қолган иймоним сустлашган шу дарддан ҳалос бўмоқчиман намозларими тўла тўкис адо этомаяман. Аллоҳи зикр қилмай қўйдим истиғфор этаман дийман лекин азгина айтиб яна тўхтаб қоламан. Илтмос шу ҳолатимга нима қилиш кераклигим ҳақида маслаҳат берин, қанақа амалларни қилишим керак ёки қалб юмшатиш дуолари борми? Беш вақт намозим билан бирга нафл намозларими ўқирдим ҳижобга истаб кириб тажвид илимини ўрганиб Қуръон ҳатм қилардим ҳозир ҳеч бири манда йўқ сизлардан ёрдам сўраб ёздим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга тақво қилинг, Ўзидан сўранг. Иймонни мустаҳкамлаш учун, ақийда илмини яхшилаб ўрганиш ва ибодатларни вақтида адо этиш лозим. Доим қуйидаги ривоятда келган дуони ўқиб юринг:
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин».Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар: 1. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.2. Бировни яхши кўрган одам муҳаббатини изҳор қилиб айтиши мумкинлиги.3. Талаб қилинмаса ҳам маънони таъкидлаш учун қасам ичиш мумкинлиги.4. Устоз ўз шогирдига сўрамаса ҳам зикрни ўргатиб бориши кераклиги.5. Ушбу зикрнинг фазли ва уни намоздан кейин айтиб юриш зарурлиги. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ

@Savollar_kanal 13532-савол

Ассалому алайкум! Тармоқли маркетингни турлари кўп. 200 дан ошиқ. Маники ҳалол, ишласа бўлади диган гапларни кўп эшитмоқдамиз. Улар пирамида ва тармоқли маркетингни фарқи бор ҳам дейишмоқда. Ўзи умуман бу соҳа қандай турда бўлишидан қаътий назар пул топиш жоизми ёки жоиз эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИЖОРАТ

@Savollar_kanal 13530-савол

Ассалому алайкум! Мен институтда иқтисод йўналишида 3 курс бўлдим. ИншААллоҳ бошланишига Аллоҳнинг изни билан бир тижорат бошламоқчиман, яни китоб савдоси. Иш тартиби: 1-китоб сотадиган магазин ва интернет магазинлар билан гаплашиб шартнома белгилайман; 2-ўзим алохида инстаграм ва телеграмм канал очаман; 3- уларнинг махсулотларини расмини ўзимнинг каналимга қўяман; 4-нархини а+б кқилиб белгилайман (13 бўлса 15 минг сўм масалан) 5-хозирча аниқ фақат китоб, агар талаб бўлса бошқа махсулотлар хам бўлиши мумкин (кейинроқ). Шу система тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қандай шартнома қилишингизга боғлиқ. Улар билан олди-сотди шартномаси қилиб, китобларни сотиб олиб устига қўшимча қиймат қўйиб сотсангиз бўлади. Лекин сотиб олмасдан олдим бу китобларни бошқа харидорларга сотишингиз дуруст бўлмайди. Чунки ҳадисда ўзининг мулки бўлмаган нарсани сотишдан қайтарилган. Ëки китоб эгалари билан ваколат шартномаси қилишингиз керак. Яъни улар сизни вакил (диллер) қилиб, сотган китобларингизга сизга ҳақ чиқариб беришлари керак. Шу икки шартноманинг бирини қилсангиз, кейинги 2-5 саволлардаги амалиётлар жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚИҚА МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 13528-савол

Ассалому алайкум! Бир яқин танишим қўй эмас каттароқ мол олиб ақиқа қилмоқчилар. Айтишича мол (яъни каттароқ ҳўкиз) 4 ё 5 киши номидан ақиқа билишга ўтармуш. Ақиқада мол сўйиши жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Ақийқа ҳам қурбонликнинг бир тури. Қурбонликда қилинган шартлар ақийқада ҳам қилинган. Масалан моллар икки ёшда бўлиши, турли хил айблардан саломат бўлиши. Ҳадисда келганидек ўғил бола учун иккита ва қиз бола учун битта қўйни ақиқа қилиш афзал. Аммо қурбонликка ярайдиган бошқа ҳайвонлардан қилса, жоиз бўлаверади. Қора мол етти қўйнинг ўрнига ўтади. Шунга биноан ўғил болага иккита, қиз болага битта қўй ҳисобида бир неча чақалоқ учун сўйса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ ЗАРНУЖИЙНИНГ "ИЛМ ОЛИШ СИРЛАРИ" КИТОБИДАГИ ВОҚЕА

@Savollar_kanal 13526-савол

Ассалому алайкум! Имом Зарнужийнинг "Илм олиш сирлари" китобида қуйидаги воқеани ўқиб қолдим: Бир куни Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга борсалар, масжиднинг эшиги олдида ташвишли ва ноумид ҳолдаги Шайтон алайҳилаънани кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келишининг сабабини сўраганларида, у: Ё, Расулуллоҳ! Масжиднинг ичида бир омий (уқувсиз, илмсиз) киши зўр бериб намоз ўқимоқда. мен уни чалғитишни хоҳладим, лекин унинг ёнида "Илм шаҳрининг дарвозаси" ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) ухлаб ётибди. Агар мен шу омийни адаштирсам, у Алини уйғотиб, ундан сўраб, бу тўғрида илм ҳосил қилади. Бу менга кўпроқ зарар ва ёқимсиздир. Чунки бир зарарим ўзимга бир неча баробар қайтади. Шундан бу ерда ноумид бўлиб турибман, - деб айтди. Шу воқеа ростдан ҳам бўлганми ёки тўқимами, бўлган воқеа бўлса буни ким ёки кимлар ривоят қилганини ва агар бу ҳадис бўлса саҳиҳми ёки заифми шуларни билмоқчи эдим

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис эмас. Шиалар тўқиган гап. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ОНА РУХСАТИСИЗ СОЧ КЕСТИРИШ

@Savollar_kanal 13524-савол

Ассалому алайкум! Менинг сочларим жуда узун, ўзим хижобдаман. Сочларимнинг узунлиги менга ноқулайлик туғдиряпти, сочимни бироз калталатиб кестирай десам ота онам рухсат беришмаяпти. Уларнинг рухсатисиз ҳам сочимни кестирсам бўлаверадими, уларнинг кўнглига тегиб қизим айтганимга кирмапти дейишса мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кестириш жоиз. Ота-онангизни кўнглини оғритмай қилишга ҳаракат қилинг. Шарти, эркаклар сочи даражасида калта, фосиқа ва бузуқ аёлларнинг сочига ўхшаш бўлмасин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ ХАТО ҚИРОАТ ҚИЛСА

@Savollar_kanal 13522-савол

Ассалому алайкум! Фарз намозида имом қиротда маънони бузадиган даражада хато қилса ва ўзи буни пайқамаса муқтадийлар нима қилиши керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Хато қилган вақтида ўша оятни тўғри қилиб ўқиб, луқма бериши керак. Агар ўша хато ҳолатида намоз тугатилса қайтадан ўқиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАНАФФУС ВАҚТИДА НАМОЗ

@Savollar_kanal 13520-савол

Ассалому алайкум! Мен талабаман бизда дарсимиз соат 1 бошланади. Пешин намозини фарзини танаффус вақти ўқиб олсам суннатинига улгурмайман, фарзини ўзини адо қилсам бўладими. Иншааллоҳ суннати учун маломатга қоламанми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шароит шундай бўлса, зарари йўқ. Лекин бунга одатланиб қолманг. Имкон даражасида намозларни кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗИНОНИНГ ЕНГИЛИ

@Savollar_kanal 13518-савол

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим текстилда механик бўлиб ишлайди. Ишхонасида турли қизлар бор. Тез ўша қизларга ўралашиб қолганини сезаман орамизда турли жанжаллар бўлади. Турмуш ўртоғим бунга парво қилмаслигимни ва доим мени ва болаларимни яхши кўриши хақида айтади. Табиийки, бу менга ёқмайди. Эримнинг бу иши хам зинога кирадими? У зино деганда, факат бегона аёллар билан яқинлик қилишнигина тушунади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳам зинонинг бир тури. Турмуш ўртоғингиз Аллоҳдан қўрқсин. Ўзининг маҳрамларини бу ҳолатга тушишини хоҳламаганидек, ўзгаларнинг маҳрамларини ҳам ўзи шу ҳолатга солмасин. Шуни эслатиб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАРАКАГА БОРСАМ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13545-савол

Ассалому алайкум! Ғийбат ўрнида тушунманглар. Мени бир холаваччам бор. Турмушидан ажраб келган. Ҳозирда холам, дадаси билан бирга яшайди. Яқинда беникоҳ хомиладор бўлганлигини онаси айтиб йиғладилар. Турмуши бузилишига ҳам шунга ўхшаш холат сабаб бўлганди. Бир икки ойда туғади. Аям гуноҳ иш қилгансан деб айтдилар. Энг ёмони у бу ишидан пушаймон ҳам эмас. Мен сўрамоқчи бўлганим, у туққанидан кейин биз хол аҳвол сўрашимиз, фарзанди учун марака ўтказса боришимиз керакми? Шунга бошимиз қотган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Боришингиз мумкин. Гуноҳкор бўлса ҳам қариндош ва унга силаи раҳм қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Е АУКЦИОНДА МОЛ МУЛК САВДОСИ

@Savollar_kanal 13543-савол

Ассалому алайкум! 1. Е аукцион сайтида давлат идоралари тарафидан бош ер ёки хоналарни ижарага берилади. Бу ерларни фойда олиш максадида ижарага давлатдан малум бир мудатга олса бўлади. Шу иш жоизми? 2. Шу қаторда малум бир махсулотларни (машина, уй жой, омбор ва ха казо) сотиб олса бўладими (ижарага эмас)?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади.
2). Эгаси тарафидан сотилса, олса бўлади. Шариатимизда ким ошди савдосига рухсат бор. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АПТЕКАДА ПУЛНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13541-савол

Ассалому алайкум! Ман бир йилларча олдин бир курсдошим ишлайдиган аптекада шерик бўлиб ишга киргандим. Ман хали аптекада ишлашни билмаганим учун у манга хамма нарсани тушунтириб ўргатиш вазифасини олди. Кейинро савдо бошлангандан кейин эътибор берсам агар, у бази бировларга дориларни 2 минг сум 3 минг сумга қимматроқ сотаётган экан. Нимага бундай қилишини сўрасам, у баъзи бировларни дори олишга пули етмайди, ёки яхлитлаб бироз камроқ беради, мен кейин шу суммани бошқа пули кўпроқлардан оламан деди. Шундан кейин қарасам ростдан хам баъзи бировларга арзонро бераётган экан. Бу иши учун унга гунох ёзиладими? Хозир энди у пулларни эгасига қайтариб бериши керакми ёки ўша одамлардан деб садақа қилаверсинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу аптекада шеригингизга қанчалик ўзи шу каби масалаларда тасарруф қилиш ҳуқуқи берилганига боғлиқ. Дорихонанинг эгаси дориларни нархини белгилаб, нархларда арзонлатиш ёки қимматроқ сотишга изн берган бўлса зарари йўқ.  Аксинча, нархни ўзгартиришга рухсат бермаган бўлса, қилган иши нотўғри бўлади. Ўша ортиқча пул олиб қолганларни ҳаммасини пулларини қайтариб бериши керак. Акс ҳолда қиёматда жуда оғир аҳволда бўлади. Эгаларини топа олмаса, номларидан савоб умид қилмай садақа қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛЛАР НИМА УЧУН СОЧЛАРИНИ ЯШИРИН ЮРИШЛАРИ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13538-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокотуҳ. Аллоҳ йўлида ва ислом динининг ҳақлигини қалбимизда ва биродарларимиз дилида кўпайтириш ниятида тўпланган муҳим саволларимни баён қилмоқчиман. Аллоҳдан авф сўрайманки бир галда кўп савол сўраяпман. 1. соч жинсий майлни қўзғатмайди нега уни ҳижобга яшириш жоиз, аҳир кўз ва ёноқлар очиқ турадику, яъни улар шаҳват қўзғатиши мумкин (нима тўғри десангиз шуни ҳақ йўлида Аллоҳ учун қабул қиламиз) 2. вафот этган инсон юраги ёки бошқа аъзоси бошқа бемор ҳаёти учун зарур бўлса трансплантатсияга шариятимиз қандай ҳукмда. 3. ният қилаётганда ота-боболар, пайғамбарлар, авлиёлар руҳи қўллсин дейиш нотўғри ва фақат Аллоҳдан мадад сўраш керак деб ҳисоблайди ожиз ақлим, шу тўғрими? 4. бир диниисломни ҳаёти мазмуни деб билувчи аҳли биродарим ушбу масала бўйича сиздан фатво сўрамоқда: онаси ўз орзу-ҳаваслари туфайли замонавий, яъни исломий эмас одатий тўй қилмоқчилар ва ҳижобсиз қизга уйланиб кейин ҳижобга киритасан дебдилар. Биродаримиз эса ҳижобдаги дини пок қизни исломий никоҳ кечасида жуфти ҳалол айламоқни ният қилганлар. Албатта ота-онанинг розилиги Аллоҳ томонидан эътироф этилган. қандай йўл тутсинлар? 5. Тўнғиз ва чўчқа терисидан оёқ кийим ёки уст-бош кийиш мумкинми? 6. ҳозирги кунда мусулмонлар чизилган расм ва ясалган ҳайкалларга сиғинмайдилар, шунинг учун расм чизиш мумкинми, аҳир замонага мослаб шариатга амал қилиб қилса бўлар. агар мумкин бўлмаса аввал айтганингиздэк тўлиқ чизмасли да юзини ва юз аъзоларини чизса бўладими?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/303


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДОРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

@Savollar_kanal 13536-савол

Ассалому алайкум! Мен фирмада логист бўлиб ишлайман. Вазифам дорини ўз вахтида харидорларга етиб боришини таминлаш. Доримиз билишим бўйича халол табиий ўтлардан таёрланган. Доримиз кўп инсонларга фойда бераябди шифо топишмоқда. Доримизни биз реклама орқали сотамиз. Харидорлар рекламани эшитиб бизга қўнғироқ қилади. Операторларимиз уларга маслахат бериб дорини сотишади. Сухбат жараёнида улар ёлғон ишлатишади, дорини сотиш мақсадида. Қанча кўп сотса шунча кўп ойлик олишади. Саволим шуки бу фирмада ишлашим жоизми? Олаётган ойлигим халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Операторларга насиҳат қилинг. Қабул қилишса ҳам қилишмаса ҳам бу иш топган пулларининг ҳалол бўлмай қолишига сабаб бўлишини тушунтириб қўйинг. Сизнинг ишингизда ёлғон бўлмаса, олган ойлигингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Ҳадис ва ҳаёт» тўплами яна сотувда

Фазилатли
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шоҳ асарларидан бири бўлмиш «Ҳадис ва ҳаёт» яна тўплам ҳолида сотувга чиқди.

Тўплам иймондан бошлаб то одоб мавзусигача бўлган мавзуларни ўз ичига олган. Жумладан, иймон, ихлос, илм, поклик, намоз, рўза, ҳаж, пайғамбарлар тарихи, саҳобалар ҳаёти, Қуръон фазилатлари ва бошқалар.

Китобдаги ҳар бир мавзу аввало Қуръони Каримдаги оятлар билан, шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламнинг мавзуга оид ҳадислари орқали батафсил шарҳ қилинади.

👉 Нархи: 1 320 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ БЎЛИШГА КИМЛАР ҲАҚЛИ?

@Savollar_kanal 13533-савол

Ҳурматли шайҳ жаноблари, сизда ушбу масалани сурашни дилимга тугуб қўйган эдим, чунки бир имом нуқсони бўлатуриб имомлик қилмоқда бу ўзи ва бошқа одамларга зиёни бормикан деп ўйлаб қолдим, тушинишимча имом бўлган киши ҳар тарфлама, масалан 1-ўринда илми, аҳлоқи, юксак ақл заковати, ўзини мукаммаллиги билан бошқаларга ўрнак бўлган кишини деп биламан, лекин мен билган имом, илми жиҳатдан ҳам бошқа жиҳатдан ҳам жуда саёздир, у бир "қишлоқни" имоммидир, уни орқасида юзлаб одамлар намоз ўқишади, мана 10-йил бўлибдики ҳали бефарзанд.  Ёки бу нуқсон эмасм, шунга ҳамма тушинадиган қилиб жавоб берсаиз, агар но-тўғри савол берган бўлсам сиздан узр сўрайман?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/300


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РАСУЛУЛЛОҲ ДАЖЖОГА ЎХШАТГАН КИШИ КИМ?

@Savollar_kanal 13531-савол

Ассалому алайкум! Абдул Уззо бин Қатанг деган киши ким? Пайғамбар алайҳиссалм Дажжолни ўша кишига ўҳшатган эканлар. Нима иш қилган, қайси пайтда яшаган? Қисқача келтирсангиз илтимос

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган одам тўғрисида менда билим йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ 1-ОЯТИ «БИСМИЛЛОҲ»МИ?

@Savollar_kanal 13529-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Ҳурматли шайх жаноблари сизга қуйидаги саволни бермоқчи эдим: Фотиҳа сурасининг биринчи ояти «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» деб айтишди шу тўғрими? Агар тўғри бўлса намознинг ҳар ракатида ўқиладиган Фотиҳа сурасининг бошини «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан бошлаш керак бўладими? Жавобингиз учунаввалдан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!  Ҳанафий мазҳабида, Ҳанабалий мазҳабидаги аксар уламолар наздида ва кўпчилик фақиҳлар ижтиҳодида Бисмиллаҳ Фотиҳа сурасининг ёки бошқа сураларнинг ояти эмас. У сураларнинг орасини бўлиш учун нозил бўлган алоҳида оятдир. Шунинг учун уни намозда овоз чиқариб ўқилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАДОҚЛАНГАН НАРСАЛАРНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13527-савол

Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари. мен бир биродаримни омонатини сизга этказмоқчи эдим, я'ни савол билан мурожаат этмоқчиман. қадоқланган маҳсулотларни исте'мол қилишни зарари ё'қми? масалан чой, тушонка, ҳар ҳил тузламалар ва ҳоказо.олдиндан раҳмат

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қадоқланган нарсалар ҳалол ва зарарсиз эканини текшириб билиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МОМО ҲАВО ОНАМИЗНИНГ ЯРАТИЛИШЛАРИ

@Savollar_kanal 13525-савол

Ассалому алайкум. Ҳазрат, бир масжиднинг имомидан Момо ҳаво онамизни Аллоҳ Одам отамизнинг чап қовурғаларидан яратганлигини эшитган эдим, яна исботи билан гапириб ўтган эдилар (қайси бир эркак кишини қовурғаларини ренген йўли билан кўрилса чап қовурғанинг ярими йўқлиги, у фақат эркакларда шунақалигини гувоҳи бўласиз, деб айтган эдилар. Тағин у қовурға етим қовурға деб номланар экан ), яқинда бошқа бир имом бу сўз нотўғри, нима Аллоҳ Одам Атонинг жуфтини унинг қовурғасидан яратадими деб айтди. Шунга нима дейсиз? Аллоҳ рози бўлсин сиздан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин ва аёлларга доимо яхшилик қилинг! Чунки, улар қобурғадан яратилгандирлар. Албатта, қобурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир. Агар уни тўғрилайман, деб уринсанг синдирасан. Агар уни тек қўйсанг, эгрилиги бўйича қолур. Бас, аёлларга доимо яхшилик қилинг!» дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.Бошқа бир ривоятда:«Албатта, аёл киши қобурғадан яратилгандир. У сен учун бир йўлда мустақил турмас. Агар сен ундан эгрилиги бўйича ҳузурлансанг, ҳузурланиб қолдинг. Агар уни тўғрилайман десанг, синдирасан. Уни синдиришинг талоқ қилишингдир», дейилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ТУШДА КЎРСА ДЎЗАҲДАН ПАНОҲЛАНАДИМИ?

@Savollar_kanal 13523-савол

Ассалому алайкум хурматли шайх хазратлари оллох сиздан рози булсин биз каби осийларга ёрдам бераётганиз учун. Мени шу савол кийнайди? Хазрати пайгамбаримизни тушда курган инсонни дузах ути куйдирмаскан мен дузахдан куркаман оллох узи асрасин .Хазрати пайгамбаримизни тушда куриш учун жума кунги укиладиган намозни билдим- у аммо нима деб ният килишни билмаяпман.Илтимос менга шу хакда батафсилрок ургатинг устоз.Кани эди Пайгамбаримиз замонида тугилиб у киши пойидаги тупрок булсам.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатлари ва шариатларига кўпроқ ихлом билан амал қилинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲНИ КЎРИБ ТУРГАНДАЙ ИБОДАТ ҚИЛИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 13521-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари,Мени анча вақтдан бери бир савол ўйлантириб келади. Шу саволга жавобни олсам, нафақат мен, балки шу форумга қатнашаётган барча биродарларим ҳам манфаатланади деб умид қиламан.Саволим шундан иборат: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эҳсон нима деб сўралганда, У Зот: "Эҳсон Аллоҳни кўриб турганингдай ибодат қилишингиз, ёки буни эплолмасангиз Аллоҳ сизни кўриб тургандай ибодат қилишингиздир" деган маънода жавоб берганлар. Мен Аллоҳ бизни кўриб тургандай ибодат қилишимизни тушундим. Лекин Аллоҳни кўриб тургандай ибодат қилиш қанақалигини тасаввур ҳам қила олмаяпман.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида бизга нимани таълим бермоқчи бўлганлар, шуни тушунтириб берсангиз.Олдиндан сизга миннатдорчилик билдираман.Ҳурмат билан Баҳодир.Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Анча вақт бўлди. Бу масалада «Тасаввуф ҳақида тасаввур» номли китоб чиқардик. Ўша китобни ўқишни таклиф қиламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚЎРҚУВ ТУФАЙЛИ БИРОР БИР АМАЛНИ ТАРК ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13519-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.Шайх хазратлари, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Агар қўрқув Аллоҳнинг буйриғини тарк қилишликга сабаб бўлса, у ҳолда амалимиз билан Аллоҳдан бошқага ибодат қилган бўлиб қолмаймизми?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Одамдан қўрқиб, шариатнинг ҳукмини қилмаслик, жон ёки бирор аъзонинг талофатига бориб тақаладиган бўлсагина жоиз. Ундан оз бўлса, жоиз эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МЎМИН ВА МУСУЛМОННИНГ ҒУРУРИ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13517-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари.Бир ишга кирдим, у ерда 200 дан ортиқ одам ишлайди. 99 % фоизи умуман намоз ўқимайди. 99% кибрга берилган. 99% фоизи бир-бирига рақобатчи.Мен ишга келган жойда шунча одамдан фақат 1 киши намоз ўқир экан хайрият. Мен ҳам у билан намоз ўқийман. Қолган ҳаммаси бенамоз.Энди ишни тортиб кетиш учун, ишни тўғри бажариш учун жоҳил кимсалардан сўраб ўрганишга мажбурман. Акс ҳолда кўп хатолар қилишим аниқ. Ҳамма бир-биридан сўраб ўрганган. Фақат китобдан ўқиб ўрганиш бу қийин. Амалиётда ўрганилар экан. Энди сўраб ўрганиб юрибман. Аммо мени менсимай, савол берсам айтгилари келмаябди. Баъзилари кам маълумот беради. Савол бериб ўрганишга ҳам пора ёки совға беришингиз керак.Мўмин ва мусулмоннинг ғурури бўладими? Мўмин ва мусулмоннинг обрўси бўладими?Мўмин ва мусулмоннинг ҳурмати бўладими?Мўмин ва мусулмоннинг иззати бўладими?Улар Мусулмон бўла туриб (яна Аллоҳ билади улар кимлигини) ғайри диндан ҳам ёмонлари бор. Яхшилари учраб қолса агар ёрдам беради, йўл кўрсатишади.Уларга нафрат қилсам бўладими?Салом алик қилмасам ҳам бўладими?Ёмон муомала қилгани учун мен ҳам ёмон муомала қилсам бўладими?Беномоз бўлганлари учун мен ҳам уларни менсимай юрсам бўладими?Мен мусулмон бўлганим учун ғурурланаман, улар бенамоз лекин дунё ишини ва расмиятчиликни яхши билганлари учун ғурурланадилар.Ичимдан уларни жуда ҳам ёмон кўраман. Лекин жилмайиб: “Илтимос, ака ёки опа йўл кўрсатворинг” -деб айтаман. Ҳуллас, ўзимни мажбурлайман.Ҳаммаси пулга оч одамлар. Ҳамма ишни пул билан ўлчайдилар. Маслаҳатингиз керак ва саволларимга жавоб берсангиз. Мен ҳам уларга нисбатан шундай иш қилсам мумкинми?Раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизга мусулмонлик намуналарини кўрсатиш учун фурсат пайдо бўлибди. Сиз чин мўмин-мусулмон қандай бўлишини уларга амалда кўрсатинг. Улар сизнинг гўзал одоб-ахлоқингиз, муомалангиз, ишингизни кўриб биз ҳам намоз ўқимасак бўлмас экан дейишсин. Қадимда ҳам жанубий-шарқий осиёлик кўпчилик кишилар айнан шу йўл билан Исломга кирганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал