savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

123159

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ДОРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ

@Savollar_kanal 13536-савол

Ассалому алайкум! Мен фирмада логист бўлиб ишлайман. Вазифам дорини ўз вахтида харидорларга етиб боришини таминлаш. Доримиз билишим бўйича халол табиий ўтлардан таёрланган. Доримиз кўп инсонларга фойда бераябди шифо топишмоқда. Доримизни биз реклама орқали сотамиз. Харидорлар рекламани эшитиб бизга қўнғироқ қилади. Операторларимиз уларга маслахат бериб дорини сотишади. Сухбат жараёнида улар ёлғон ишлатишади, дорини сотиш мақсадида. Қанча кўп сотса шунча кўп ойлик олишади. Саволим шуки бу фирмада ишлашим жоизми? Олаётган ойлигим халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Операторларга насиҳат қилинг. Қабул қилишса ҳам қилишмаса ҳам бу иш топган пулларининг ҳалол бўлмай қолишига сабаб бўлишини тушунтириб қўйинг. Сизнинг ишингизда ёлғон бўлмаса, олган ойлигингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Ҳадис ва ҳаёт» тўплами яна сотувда

Фазилатли
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шоҳ асарларидан бири бўлмиш «Ҳадис ва ҳаёт» яна тўплам ҳолида сотувга чиқди.

Тўплам иймондан бошлаб то одоб мавзусигача бўлган мавзуларни ўз ичига олган. Жумладан, иймон, ихлос, илм, поклик, намоз, рўза, ҳаж, пайғамбарлар тарихи, саҳобалар ҳаёти, Қуръон фазилатлари ва бошқалар.

Китобдаги ҳар бир мавзу аввало Қуръони Каримдаги оятлар билан, шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васалламнинг мавзуга оид ҳадислари орқали батафсил шарҳ қилинади.

👉 Нархи: 1 320 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ БЎЛИШГА КИМЛАР ҲАҚЛИ?

@Savollar_kanal 13533-савол

Ҳурматли шайҳ жаноблари, сизда ушбу масалани сурашни дилимга тугуб қўйган эдим, чунки бир имом нуқсони бўлатуриб имомлик қилмоқда бу ўзи ва бошқа одамларга зиёни бормикан деп ўйлаб қолдим, тушинишимча имом бўлган киши ҳар тарфлама, масалан 1-ўринда илми, аҳлоқи, юксак ақл заковати, ўзини мукаммаллиги билан бошқаларга ўрнак бўлган кишини деп биламан, лекин мен билган имом, илми жиҳатдан ҳам бошқа жиҳатдан ҳам жуда саёздир, у бир "қишлоқни" имоммидир, уни орқасида юзлаб одамлар намоз ўқишади, мана 10-йил бўлибдики ҳали бефарзанд.  Ёки бу нуқсон эмасм, шунга ҳамма тушинадиган қилиб жавоб берсаиз, агар но-тўғри савол берган бўлсам сиздан узр сўрайман?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/300


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РАСУЛУЛЛОҲ ДАЖЖОГА ЎХШАТГАН КИШИ КИМ?

@Savollar_kanal 13531-савол

Ассалому алайкум! Абдул Уззо бин Қатанг деган киши ким? Пайғамбар алайҳиссалм Дажжолни ўша кишига ўҳшатган эканлар. Нима иш қилган, қайси пайтда яшаган? Қисқача келтирсангиз илтимос

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган одам тўғрисида менда билим йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ 1-ОЯТИ «БИСМИЛЛОҲ»МИ?

@Savollar_kanal 13529-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Ҳурматли шайх жаноблари сизга қуйидаги саволни бермоқчи эдим: Фотиҳа сурасининг биринчи ояти «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» деб айтишди шу тўғрими? Агар тўғри бўлса намознинг ҳар ракатида ўқиладиган Фотиҳа сурасининг бошини «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан бошлаш керак бўладими? Жавобингиз учунаввалдан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!  Ҳанафий мазҳабида, Ҳанабалий мазҳабидаги аксар уламолар наздида ва кўпчилик фақиҳлар ижтиҳодида Бисмиллаҳ Фотиҳа сурасининг ёки бошқа сураларнинг ояти эмас. У сураларнинг орасини бўлиш учун нозил бўлган алоҳида оятдир. Шунинг учун уни намозда овоз чиқариб ўқилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАДОҚЛАНГАН НАРСАЛАРНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13527-савол

Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари. мен бир биродаримни омонатини сизга этказмоқчи эдим, я'ни савол билан мурожаат этмоқчиман. қадоқланган маҳсулотларни исте'мол қилишни зарари ё'қми? масалан чой, тушонка, ҳар ҳил тузламалар ва ҳоказо.олдиндан раҳмат

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қадоқланган нарсалар ҳалол ва зарарсиз эканини текшириб билиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МОМО ҲАВО ОНАМИЗНИНГ ЯРАТИЛИШЛАРИ

@Savollar_kanal 13525-савол

Ассалому алайкум. Ҳазрат, бир масжиднинг имомидан Момо ҳаво онамизни Аллоҳ Одам отамизнинг чап қовурғаларидан яратганлигини эшитган эдим, яна исботи билан гапириб ўтган эдилар (қайси бир эркак кишини қовурғаларини ренген йўли билан кўрилса чап қовурғанинг ярими йўқлиги, у фақат эркакларда шунақалигини гувоҳи бўласиз, деб айтган эдилар. Тағин у қовурға етим қовурға деб номланар экан ), яқинда бошқа бир имом бу сўз нотўғри, нима Аллоҳ Одам Атонинг жуфтини унинг қовурғасидан яратадими деб айтди. Шунга нима дейсиз? Аллоҳ рози бўлсин сиздан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин ва аёлларга доимо яхшилик қилинг! Чунки, улар қобурғадан яратилгандирлар. Албатта, қобурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир. Агар уни тўғрилайман, деб уринсанг синдирасан. Агар уни тек қўйсанг, эгрилиги бўйича қолур. Бас, аёлларга доимо яхшилик қилинг!» дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.Бошқа бир ривоятда:«Албатта, аёл киши қобурғадан яратилгандир. У сен учун бир йўлда мустақил турмас. Агар сен ундан эгрилиги бўйича ҳузурлансанг, ҳузурланиб қолдинг. Агар уни тўғрилайман десанг, синдирасан. Уни синдиришинг талоқ қилишингдир», дейилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ТУШДА КЎРСА ДЎЗАҲДАН ПАНОҲЛАНАДИМИ?

@Savollar_kanal 13523-савол

Ассалому алайкум хурматли шайх хазратлари оллох сиздан рози булсин биз каби осийларга ёрдам бераётганиз учун. Мени шу савол кийнайди? Хазрати пайгамбаримизни тушда курган инсонни дузах ути куйдирмаскан мен дузахдан куркаман оллох узи асрасин .Хазрати пайгамбаримизни тушда куриш учун жума кунги укиладиган намозни билдим- у аммо нима деб ният килишни билмаяпман.Илтимос менга шу хакда батафсилрок ургатинг устоз.Кани эди Пайгамбаримиз замонида тугилиб у киши пойидаги тупрок булсам.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатлари ва шариатларига кўпроқ ихлом билан амал қилинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲНИ КЎРИБ ТУРГАНДАЙ ИБОДАТ ҚИЛИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 13521-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари,Мени анча вақтдан бери бир савол ўйлантириб келади. Шу саволга жавобни олсам, нафақат мен, балки шу форумга қатнашаётган барча биродарларим ҳам манфаатланади деб умид қиламан.Саволим шундан иборат: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эҳсон нима деб сўралганда, У Зот: "Эҳсон Аллоҳни кўриб турганингдай ибодат қилишингиз, ёки буни эплолмасангиз Аллоҳ сизни кўриб тургандай ибодат қилишингиздир" деган маънода жавоб берганлар. Мен Аллоҳ бизни кўриб тургандай ибодат қилишимизни тушундим. Лекин Аллоҳни кўриб тургандай ибодат қилиш қанақалигини тасаввур ҳам қила олмаяпман.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида бизга нимани таълим бермоқчи бўлганлар, шуни тушунтириб берсангиз.Олдиндан сизга миннатдорчилик билдираман.Ҳурмат билан Баҳодир.Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Анча вақт бўлди. Бу масалада «Тасаввуф ҳақида тасаввур» номли китоб чиқардик. Ўша китобни ўқишни таклиф қиламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚЎРҚУВ ТУФАЙЛИ БИРОР БИР АМАЛНИ ТАРК ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13519-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.Шайх хазратлари, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.Агар қўрқув Аллоҳнинг буйриғини тарк қилишликга сабаб бўлса, у ҳолда амалимиз билан Аллоҳдан бошқага ибодат қилган бўлиб қолмаймизми?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Одамдан қўрқиб, шариатнинг ҳукмини қилмаслик, жон ёки бирор аъзонинг талофатига бориб тақаладиган бўлсагина жоиз. Ундан оз бўлса, жоиз эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МЎМИН ВА МУСУЛМОННИНГ ҒУРУРИ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13517-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари.Бир ишга кирдим, у ерда 200 дан ортиқ одам ишлайди. 99 % фоизи умуман намоз ўқимайди. 99% кибрга берилган. 99% фоизи бир-бирига рақобатчи.Мен ишга келган жойда шунча одамдан фақат 1 киши намоз ўқир экан хайрият. Мен ҳам у билан намоз ўқийман. Қолган ҳаммаси бенамоз.Энди ишни тортиб кетиш учун, ишни тўғри бажариш учун жоҳил кимсалардан сўраб ўрганишга мажбурман. Акс ҳолда кўп хатолар қилишим аниқ. Ҳамма бир-биридан сўраб ўрганган. Фақат китобдан ўқиб ўрганиш бу қийин. Амалиётда ўрганилар экан. Энди сўраб ўрганиб юрибман. Аммо мени менсимай, савол берсам айтгилари келмаябди. Баъзилари кам маълумот беради. Савол бериб ўрганишга ҳам пора ёки совға беришингиз керак.Мўмин ва мусулмоннинг ғурури бўладими? Мўмин ва мусулмоннинг обрўси бўладими?Мўмин ва мусулмоннинг ҳурмати бўладими?Мўмин ва мусулмоннинг иззати бўладими?Улар Мусулмон бўла туриб (яна Аллоҳ билади улар кимлигини) ғайри диндан ҳам ёмонлари бор. Яхшилари учраб қолса агар ёрдам беради, йўл кўрсатишади.Уларга нафрат қилсам бўладими?Салом алик қилмасам ҳам бўладими?Ёмон муомала қилгани учун мен ҳам ёмон муомала қилсам бўладими?Беномоз бўлганлари учун мен ҳам уларни менсимай юрсам бўладими?Мен мусулмон бўлганим учун ғурурланаман, улар бенамоз лекин дунё ишини ва расмиятчиликни яхши билганлари учун ғурурланадилар.Ичимдан уларни жуда ҳам ёмон кўраман. Лекин жилмайиб: “Илтимос, ака ёки опа йўл кўрсатворинг” -деб айтаман. Ҳуллас, ўзимни мажбурлайман.Ҳаммаси пулга оч одамлар. Ҳамма ишни пул билан ўлчайдилар. Маслаҳатингиз керак ва саволларимга жавоб берсангиз. Мен ҳам уларга нисбатан шундай иш қилсам мумкинми?Раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизга мусулмонлик намуналарини кўрсатиш учун фурсат пайдо бўлибди. Сиз чин мўмин-мусулмон қандай бўлишини уларга амалда кўрсатинг. Улар сизнинг гўзал одоб-ахлоқингиз, муомалангиз, ишингизни кўриб биз ҳам намоз ўқимасак бўлмас экан дейишсин. Қадимда ҳам жанубий-шарқий осиёлик кўпчилик кишилар айнан шу йўл билан Исломга кирганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РОЗИМАН ДЕСА ВА ИЧИДАН РОЗИ БЎЛМАСА?

@Savollar_kanal 13515-савол

Шайҳ жаноблари,Пул муомаласи ва савдо сотиқ муомаласида. Сиз сотган маҳсулот ёки ҳизмат учун мижоздан ҳизмат ҳаққингизни айтсангиз ва пулингизни олгандан сонг "рози болинг" десангиз? Мижоз ҳам "мен розиман" десаю аммо ичида норози болса?Унда олган пулимиз ҳаром боп қоладими?Ёки мижоз тилида айтиб дилида қайтгани учун мунофиқ боп қоладими?Нега энди бизларни мижозлар тушунмайди?Айтинг Ҳазрат розилигини сорасамиз, розиман деса ҳисобми? Раҳмат

ЖАВОБ:

Исломда одамларнинг ташқи ҳолатига қараб ҳукм чиқарилади. Ниятига қараб эмас. Харидор розиман дедими, етади. Унинг ичини ёриб кўриш керак бўлмайди. Унинг мазкур нарсанинг олишининг ўзи розилиги аломатидир. Рози бўлмаса, олмасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДЕЪЛАРАНТ (ДЕКЛАРАНТ) ЛИК КАСБИ.

@Savollar_kanal 13513-савол

Шайҳ жаноблари, Декларант бу - Озбекистонга кириб келадиган ва Озбекистондан чиқиб кетадиган ҳамма товарларни, газдан тортиб нефтгача ва барча жиҳозларни декларатсиясини то'лдириб расмиятчилигини бажарадиган шаҳс. Товарларни досмотр қилади ва қогоз ишларини бажариб божҳонага топширади.Шундан со'нг мижоз божҳона толовини Декларант ҳисоблаб берган база нарҳи бойича давлатга толайди.Кегин Декларант мижоздан агар у жисмоний шаҳс болса 40 минг сом олади.Агар у мижоз Юридик шаҳс болса 0,2% иш ҳаққи учун олади. Агар 0.2 % 40 минг сомдан кам болса, унда Юридик шаҳсдан ҳам 40 минг сом олади.Декларант у пулни олгандан кегин 40 мингдан 25 мингини ози ишлаётган фирмага толайди. Қолган 15 мингини чонтагига солади. Ундан ташқари Декларант Фирмага туширган жамми пулларидан 25% фоизини ойлик ҳисобида олади. Энди мижоз ҳам божҳона тарифларини толайди ҳам декларантнинг қилган ҳизматига толайди.Энди Декларант 40 мингдан 15 мингини озига наҳт олади, ҳам қолган 25 мингдан 25% ойни оҳирида олади.Мисол учун: Декларант ойига 30 та декларатсия қилса. 30х40 000=1200 000 фирмага пул тушуради. 1200 000 дан 450 000 наҳт олади ва қолган 750 000 сомдан ҳам яна ойни оҳирида 750 000 х 25% = 187 500 сом олади. Шунда Декларант 450 минг ҳар куни 15миндан олгани учун 30 кунда 450000 болади чонтагидаЯна Декларант ойнинг оҳирида 25 миндан йигилган ва 30 кунда 750 минг болган суммадан 25 % 187500 қошимча ойлик қилиб олади.Декларант билан ишлаш келишув асосида. Фирма Декларантга ҳар битта клиэнтингдан 25 минг сом тушуриб бер, шундан сенга 25 % ойлик бераман деб келишиб олади.Шунда Декларант клиэнтга кассага 25 минг сом толанг фирмамизга дейди ва яна Мижоздан 15 минг сом иш ҳаққи олади. Умумий қилиб 40 000 деб айтади.Соволлар:1. Декларант олаётган пуллар ҳалолми ҳаромми?2. Келишув асосида болса, ва ҳамма декларантлар шундай ишласа, шунақа ишлаш ҳалолми ҳаромми?3. Мижозлар базида тушунмай мен кассага 25 000 сом толадим (сенинг ҳизматинга), нега энди яна сенга 15 минг сом наҳт беришим керак? дей айтади. Шундай ишлаш ҳалолми ҳаромми?4 Декларантнинг сарф ҳаражатларини клиэнт ҳам божҳона ишчилари ҳам тушунмайди?5. Ози ҳозирги иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ойлик ёки ортача пул ёки маош неча пулни ташкил этиши керак?Мижозларга Ҳожайин билан келишиб олганимиз учун 25 минг толанг кассага деймиз ва бизга 15 минг яна қошимча наҳт қолимизга берасиз деймиз. Ҳаммаёқда ставка шундай? Шу иш ҳалолми ёки ҳаромми?Коп клиэнтларга шундай айтамиз тушуниб пул беришади ва рози болинг деймиз. Базилари рози болмай беради. Нега энди икки мартда пул толашим керак дейди. Базилари кассага 25000 пул толайдида ва яна 15000 сом бериб розиман дейдию лекин ичида нима дейди Аллоҳ билади.Агар мижоз огзида яни тилини учида розиман деса, шу айтган розичилиги отадими ёки ёқми? Ичида норози болса ҳам.Энди Ҳамма иш декларант бойнида, Ҳамма муоммолар ҳам товарни оформит қилган декларант бойнида, Югур югур, чоп чоп ҳаммаси Декларант бойнида.Чэтдан келган ёки кетаётган товарни декларант бориб санаб очиб кориб ёзиқ чизиқларини қилиб келиб. Сонг Декларант ъомпутер программасига уларни ёзиб, ҳисоб китобини қилиб Мижозга олиб келган товарини божҳонага толовини аниқлаб ҳужжатларини расмийлаштриб, мижоз товарни олиб кетиши учун тайёрлаб беради.Ҳозир мен бир озим эмас копгина Декларантлар номидан сизга ёзишга аҳд қилдим. Нега энди биз меҳнат қилиб ва устига олган пулимиз ҳаром болиши керак? Нега энди соглигимиз, ёл крамиз, обедимиз, телефонимизга толаётган пулимизани Мижозлар тушунмайди?Аҳир 187500 олсак бу пул етмайдику? Божҳона узоқда ёлкра бор, овқатланиш бор, телефон толовлари бор болса?Аҳир ставка 40 000 дан 100 000 гача Фирмамизга 25 мингини толаб берсак болди қолгани бизники/Нима қилай? Нима қилайлик? Бу савол коп одамнинг саволиИлтимос жавоб беринг.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/290


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУҒИЛИБ ЎСГАН УЙИМГА БОРГАНИМДА НАМОЗНИ ҚАСР ЎҚИЙМАНМИ?

@Savollar_kanal 13511-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари!!! Мен асли наманганликман. Оилам билан икки йилдан буён Тошкентда яшаяпмиз. Ҳар ойда онамни кўриш учун ўз туғилиб ўсган шаҳримга ва уйимга бораман. Агар намоз вақти йўлдалигимда тўғри келса фарзини қаср қилиб ўқийман. Туғилиб ўсган уйимда ҳар доим тўрт беш кун тураман. Шу пайтда, яъни онамни уйида турганимда ҳам намозларимни фарзини қаср қилиб ўқишим керакми? Ёки тўла ўқисам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!!!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар Намангандаги уйда сизнинг алоҳида туришингиз учун ҳамма шароит бўлса, ўша ердан бошқа ерга тушишга эҳтиёж йўқ бўлса. Бошқача қилиб айтганда худди ўз уйингизга боргандек борадиган бўлсангиз, намозни тўлиқ ўқийсиз. Буни «Фатавойи оламгирия»да айтилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИМ ТЎҒРИМИ?

@Savollar_kanal 13509-савол

ҲАЗРАТНафл номозларини мумкин болган вақтларда оқийман.-тавба қилмоқчи болсам: Ният қилдим қиблага юзланиб 2-нафл номозини тавба қилиш мақсадида оқимоқликка дейманда ва оқиб болиб, Аллоҳдан мени гуноҳимдан от, товбамни қабул қил деб дуо сорайман.-Ҳожатим чиққанда ҳудди шундай қиламан, сонгида нимага муҳтож болсам ёки қийналаётган болсам шуни сорайман.-Шукрона номозини ҳам ҳудди шундай оқийман-Истиҳора номозини ҳам ҳудди шундай оқийман.Ози тогри қилябманми? Илтимос минг бора узр. Балки сизга бу саволларни коп беришгандир. Мен номозларимни тогирлаб олай. Менга сиздан бошқа одамларнинг жавоби керакмас. Раҳмат

ЖАВОБ:

Сиз бунинг ўрнига китоб ўқисангиз, пухта илм олган бўлар эдингиз.Сиз айтиб ўтган намозларни қандай қилиб ўқиш кераклиги ҳақида «Ҳадис ва Ҳаёт» китобида керакли маълумотлар бор.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЛИНГАН ТИШИНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13535-савол

Ассаламу алайкум ва рохматуллахи ва барокатух! Болани тишлари тушганида, тишни кумиш керакми ёки ахлатга ташласа буладими? Агар кумиш иложи булмаса(кишда ер яхлаган булганида) тувакдаги гулни тегига кумса буладими. Аллох сиздан рози булсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Инсоннинг аъзолари муҳтарам бўлгани учун оёқ ости бўлиши ва беҳурмат бўлишидан сақлаган афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЙМОН ЗАИФЛИГИ

@Savollar_kanal 13534-савол

Ассалому алайкум! Ман жудаям қийин ҳолатдаман қалбим заифлашиб қотиб қолган иймоним сустлашган шу дарддан ҳалос бўмоқчиман намозларими тўла тўкис адо этомаяман. Аллоҳи зикр қилмай қўйдим истиғфор этаман дийман лекин азгина айтиб яна тўхтаб қоламан. Илтмос шу ҳолатимга нима қилиш кераклигим ҳақида маслаҳат берин, қанақа амалларни қилишим керак ёки қалб юмшатиш дуолари борми? Беш вақт намозим билан бирга нафл намозларими ўқирдим ҳижобга истаб кириб тажвид илимини ўрганиб Қуръон ҳатм қилардим ҳозир ҳеч бири манда йўқ сизлардан ёрдам сўраб ёздим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга тақво қилинг, Ўзидан сўранг. Иймонни мустаҳкамлаш учун, ақийда илмини яхшилаб ўрганиш ва ибодатларни вақтида адо этиш лозим. Доим қуйидаги ривоятда келган дуони ўқиб юринг:
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин».Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар: 1. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.2. Бировни яхши кўрган одам муҳаббатини изҳор қилиб айтиши мумкинлиги.3. Талаб қилинмаса ҳам маънони таъкидлаш учун қасам ичиш мумкинлиги.4. Устоз ўз шогирдига сўрамаса ҳам зикрни ўргатиб бориши кераклиги.5. Ушбу зикрнинг фазли ва уни намоздан кейин айтиб юриш зарурлиги. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ

@Savollar_kanal 13532-савол

Ассалому алайкум! Тармоқли маркетингни турлари кўп. 200 дан ошиқ. Маники ҳалол, ишласа бўлади диган гапларни кўп эшитмоқдамиз. Улар пирамида ва тармоқли маркетингни фарқи бор ҳам дейишмоқда. Ўзи умуман бу соҳа қандай турда бўлишидан қаътий назар пул топиш жоизми ёки жоиз эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИЖОРАТ

@Savollar_kanal 13530-савол

Ассалому алайкум! Мен институтда иқтисод йўналишида 3 курс бўлдим. ИншААллоҳ бошланишига Аллоҳнинг изни билан бир тижорат бошламоқчиман, яни китоб савдоси. Иш тартиби: 1-китоб сотадиган магазин ва интернет магазинлар билан гаплашиб шартнома белгилайман; 2-ўзим алохида инстаграм ва телеграмм канал очаман; 3- уларнинг махсулотларини расмини ўзимнинг каналимга қўяман; 4-нархини а+б кқилиб белгилайман (13 бўлса 15 минг сўм масалан) 5-хозирча аниқ фақат китоб, агар талаб бўлса бошқа махсулотлар хам бўлиши мумкин (кейинроқ). Шу система тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қандай шартнома қилишингизга боғлиқ. Улар билан олди-сотди шартномаси қилиб, китобларни сотиб олиб устига қўшимча қиймат қўйиб сотсангиз бўлади. Лекин сотиб олмасдан олдим бу китобларни бошқа харидорларга сотишингиз дуруст бўлмайди. Чунки ҳадисда ўзининг мулки бўлмаган нарсани сотишдан қайтарилган. Ëки китоб эгалари билан ваколат шартномаси қилишингиз керак. Яъни улар сизни вакил (диллер) қилиб, сотган китобларингизга сизга ҳақ чиқариб беришлари керак. Шу икки шартноманинг бирини қилсангиз, кейинги 2-5 саволлардаги амалиётлар жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚИҚА МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 13528-савол

Ассалому алайкум! Бир яқин танишим қўй эмас каттароқ мол олиб ақиқа қилмоқчилар. Айтишича мол (яъни каттароқ ҳўкиз) 4 ё 5 киши номидан ақиқа билишга ўтармуш. Ақиқада мол сўйиши жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Ақийқа ҳам қурбонликнинг бир тури. Қурбонликда қилинган шартлар ақийқада ҳам қилинган. Масалан моллар икки ёшда бўлиши, турли хил айблардан саломат бўлиши. Ҳадисда келганидек ўғил бола учун иккита ва қиз бола учун битта қўйни ақиқа қилиш афзал. Аммо қурбонликка ярайдиган бошқа ҳайвонлардан қилса, жоиз бўлаверади. Қора мол етти қўйнинг ўрнига ўтади. Шунга биноан ўғил болага иккита, қиз болага битта қўй ҳисобида бир неча чақалоқ учун сўйса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ ЗАРНУЖИЙНИНГ "ИЛМ ОЛИШ СИРЛАРИ" КИТОБИДАГИ ВОҚЕА

@Savollar_kanal 13526-савол

Ассалому алайкум! Имом Зарнужийнинг "Илм олиш сирлари" китобида қуйидаги воқеани ўқиб қолдим: Бир куни Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга борсалар, масжиднинг эшиги олдида ташвишли ва ноумид ҳолдаги Шайтон алайҳилаънани кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келишининг сабабини сўраганларида, у: Ё, Расулуллоҳ! Масжиднинг ичида бир омий (уқувсиз, илмсиз) киши зўр бериб намоз ўқимоқда. мен уни чалғитишни хоҳладим, лекин унинг ёнида "Илм шаҳрининг дарвозаси" ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) ухлаб ётибди. Агар мен шу омийни адаштирсам, у Алини уйғотиб, ундан сўраб, бу тўғрида илм ҳосил қилади. Бу менга кўпроқ зарар ва ёқимсиздир. Чунки бир зарарим ўзимга бир неча баробар қайтади. Шундан бу ерда ноумид бўлиб турибман, - деб айтди. Шу воқеа ростдан ҳам бўлганми ёки тўқимами, бўлган воқеа бўлса буни ким ёки кимлар ривоят қилганини ва агар бу ҳадис бўлса саҳиҳми ёки заифми шуларни билмоқчи эдим

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис эмас. Шиалар тўқиган гап. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ОНА РУХСАТИСИЗ СОЧ КЕСТИРИШ

@Savollar_kanal 13524-савол

Ассалому алайкум! Менинг сочларим жуда узун, ўзим хижобдаман. Сочларимнинг узунлиги менга ноқулайлик туғдиряпти, сочимни бироз калталатиб кестирай десам ота онам рухсат беришмаяпти. Уларнинг рухсатисиз ҳам сочимни кестирсам бўлаверадими, уларнинг кўнглига тегиб қизим айтганимга кирмапти дейишса мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кестириш жоиз. Ота-онангизни кўнглини оғритмай қилишга ҳаракат қилинг. Шарти, эркаклар сочи даражасида калта, фосиқа ва бузуқ аёлларнинг сочига ўхшаш бўлмасин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ ХАТО ҚИРОАТ ҚИЛСА

@Savollar_kanal 13522-савол

Ассалому алайкум! Фарз намозида имом қиротда маънони бузадиган даражада хато қилса ва ўзи буни пайқамаса муқтадийлар нима қилиши керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Хато қилган вақтида ўша оятни тўғри қилиб ўқиб, луқма бериши керак. Агар ўша хато ҳолатида намоз тугатилса қайтадан ўқиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАНАФФУС ВАҚТИДА НАМОЗ

@Savollar_kanal 13520-савол

Ассалому алайкум! Мен талабаман бизда дарсимиз соат 1 бошланади. Пешин намозини фарзини танаффус вақти ўқиб олсам суннатинига улгурмайман, фарзини ўзини адо қилсам бўладими. Иншааллоҳ суннати учун маломатга қоламанми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шароит шундай бўлса, зарари йўқ. Лекин бунга одатланиб қолманг. Имкон даражасида намозларни кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗИНОНИНГ ЕНГИЛИ

@Savollar_kanal 13518-савол

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим текстилда механик бўлиб ишлайди. Ишхонасида турли қизлар бор. Тез ўша қизларга ўралашиб қолганини сезаман орамизда турли жанжаллар бўлади. Турмуш ўртоғим бунга парво қилмаслигимни ва доим мени ва болаларимни яхши кўриши хақида айтади. Табиийки, бу менга ёқмайди. Эримнинг бу иши хам зинога кирадими? У зино деганда, факат бегона аёллар билан яқинлик қилишнигина тушунади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳам зинонинг бир тури. Турмуш ўртоғингиз Аллоҳдан қўрқсин. Ўзининг маҳрамларини бу ҳолатга тушишини хоҳламаганидек, ўзгаларнинг маҳрамларини ҳам ўзи шу ҳолатга солмасин. Шуни эслатиб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ОНАМ МУСОФИР

@Savollar_kanal 13516-савол

Ассалому алайкум! Биз турмуш курганимизга 2йил булиб колай деди туйдан кийин отам онам оиламдегилар хаммаси Рассияга ишларига кайтиб кетишди мен борадигон жойим онамларни кизлик уйига бораман Бувам Опокимни олдиларига улар куп касал буладилар уйда колган Тогам утган йили казо килган 4 фарзанди бор онам уйдагилардан болалардан хижолат булиб уларни карайдигон боласи ёк энди деб моддий таминот юбориб туради менга мен олиб бориб бераман узим хам шу эшикда катта болганим учун тез тез кургим келади бообом 75 бувам 63 ешда бу йил янаям куп касал булишябди балнитсага куп тушишди кургани борсам турмуш уртогим жанжал килади ха деп бораверасанми сендан бошкаси борку деб битта холам битта тогам бор уларни хам шароитлари узидан ошинолмайди узим фарзандли булолмаябман шу улган тогамни фарзандларига хам колдан келганча камини толдиради онам менга пул юбориб кунглини ол байрамларда кийим кечак олиб бер деб шунга хам жанжал килади ерим бормайсан уйда утир синглим бир ойда бир келади сен бораверасан деб буларга огирим умуман тушурмайман уйда жанжал булса хаммага айтади онамга отамга бувам опокимга кунгирок килади тан оламан мен узим ёмонман бир гапни айтаверади эри рухсат бермаса отаси касал болиб олетган босаям бормаслиги керак деп одам деган тушиниши хам керакку борадигон жойим шу халос бошка хич каерга чикмиман эримнинг онаси рухий касал шунга хич каерга боришга рухсат бермайди рухий касал онасига караш факат мени вазифамми мен бунга мажбурманми сенга онамга карашинг учун олганмиз деб фарзандлик булишга даволанилик десам уч торт дори олиб бериб даволандигу болмади айб сенда сен тугмассан дейди эрим шунга маслахатила керак езай десам гап куп уйда хамма менга карши канотам ичиб келиб тугмайсан мени хизматимни килмайсан деб емон уятсиз гаплар билан хакорат килади деярли кундаги жанжалларни оиламдегилар билмайди эрим кунгирок килиб айтмагунича нима килишга хам хайронман ажрашиб барига нукта куйсам буладими зерикдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-она ва оилангиз катталари билан маслаҳатлашинг. Оилангизни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Бу дунё шундай синов дунёси. Сабр қилинг. Муроса қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШУКРИ ВУЗУ НАМОЗИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13514-савол

Ассалому алайкум! Тахоратни мукаммал олиб чиқгандан кейин шукри вузу намози ўқилиши яхши амал хисобланади. Ушбу шукри вузу намозини эсдан чиқариб 5 махал намозларни бирини ўқишни бошлаб юборса ушбу намозлардан кейин хам нийят қилиб шукру вузу намозини ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади.
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَتْ عَلَيْنَا رِعَايَةُ الْإِبِلِ، فَجَاءَتْ نَوْبَتِي، فَرَوَّحْتُهَا بِعَشِيٍّ، فَأَدْرَكْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَائِمًا يُحَدِّثُ النَّاسَ، فَأَدْرَكْتُ مِنْ قَوْلِهِ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ، ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ، مُقْبِلٌ عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ، إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ 
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бизнинг ишимиз туя боқиш эди. (Бир куни) навбатим келганда кечки пайт уларни (ўтлатиб, сўнг) қайтариб келдим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик турганларича одамларга гапираётган эканлар. Гапларидан эшитганим шу бўлдики, у зот: «Қай бир мусулмон таҳоратини яхшилаб қилиб, сўнгра туриб, икки ракъат намоз ўқиса ва намозга жону дили билан киришса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» китобидан). Бу намозни таҳоратдан кейиноқ ўқиш мустаҳабдир. Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАНИНГ БОЛАНИ УЙЛАНТИРИШГА ҚАРШИЛИГИ

@Savollar_kanal 13512-савол

Ассалому алайкум! Мен ёшим 24 га тўлди. Университетни битирдим Алхамдулиллах. Қўлимда касбим бор, оилани молиявий таъминлашга Аллоҳ таоло фазли билан қодир қилган. Яъни уйланишга уй-жой бор зийнатга тўла бўлмаса хам ўртахол. Энди уйдигилар уйни ремонт қилиш керак у қилиш керак бу қилиш керак дейишяпти тўйдан олдин. Шу уйни деб совчиликга юриш хам тўхтаб қолган. Мен ўзимни уйланиш вожиб даражасига етган деб хисоблайман, чунки кўчада ишга, ўқишга бориб келасиз хар хил холат бўлади, хозирги кунда биласиз жуда қийин бўлиб қолди кўчада юриш эркак кишига яъни шайхвоний тарафлама. Қисқаси шу, уйланиш хам ортга сурилган сари суриляпти, шу қанчалик тўғри? Мен-ку қизиқмайман зийнатга, кулбада олдинги одамлар хам яшашганку.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизга гапи ўтадиган қариндош уруғларни ўртага солинг. Улар тушунтириб ёрдам қилишсин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШИРК

@Savollar_kanal 13510-савол

Ассалому алайкум! Бир дўстим сўраб беришимни илтимос қилди. Айтишича унинг бувиси бетоб экан хар қанча шифокорга бормасинлар фойдаси бўлмаётган экан, аммалари келишиб қандайдир аёл чақириб қайш оши деган таом пиширишаётганларини дўстим билиб қолибди шунда у аммаларига бундай қилманглар гунох бу деб тушунтирибди ва улар у аёлни чақирмабдилар. Лекин дўстим уйига келса ўша овқатни барибир пиширишаётган экан. Шунда у ўша овқатни тўкиб ташлабди. Хозир эса дўстимнинг айтишича хаммалари ундан хафа бўлишган экан, нимага деса биз буни дадангда сўраб қилаётган эдик бувингни тоби йўқ азоб чекияпти овқатни хам увол қилдинг гунохку дейишяпти экан. У хозирда нима қилишини билмай қолган қанча тушинтирмаса хам нима қилайлик бувингни ахволини қара деяптилар экан. Илтимос шу масалада маслахат берсангиз дўстим хозирда нима қилса тўғри бўлади? Шундай вазият яна бўлиб қолса нима қилиши керак? Уйидагилари ундан ноўрин хафа бўлишмаяптими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қўполлик қилмасдан тушунтириш керак эди. У исломни шундай гўзал қилиб кўрсатсинки, улар шариатга амал қилишни бошлаганини ўзлари билмай қолишсин. Уйидагилар ундан ноўрин хафа бўлишяпти. Дардни Аллоҳ таоло берган, шифосини ҳам Ўзи беради. Ўзидан сўраш керак. Бу каби таом пишириш шариатимизда йўқ, хурофот саналадиган амал. Қуйидаги тавсияга амал қилинг:
 Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда «Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади» дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда қўполлик қилиб, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юборади. Сиз илм ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШОШИЛИБ ХУКМ ҚИЛМАНГ ДЕГАН ГАП ҲАДИСМИ

@Savollar_kanal 13508-савол

Ассалому алайкум! Бир хадис хақида сўрамофчи эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, "агар олдингизга бир одам бир кўзи ўйилган холда келсалар шошилиб хукм қилманг, балки у наригини икки кўзини ўйиб олгандир". Шу маънода хадис борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис эмас арабларнинг ҳикматли гапларидан. Бу ҳикматда ҳукм чиқарадиган киши шошилмаслик ва икки тарафни эшитмай ҳукм қилмаслиги кераклигини англатади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал