ҲУФТОН НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИМ ТЎҒРИМИ?
@Savollar_kanal 13507-савол
Ҳазрат Ҳуфтон номозига тураман-Азон айтаман-Азон дуосини оқиман-Такбир айтаман-4 ракат фарзни овоз чиқариб оқийман-2 ракат суннат оқийман-3 витр вожиб номозини овоз чиқармасдан оқийман- айтиб, Субҳаналлоҳ-33та, Алҳамдулиллаҳ-33та, Аллоҳу акбар-34 та айтаман-Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ... ни айтаман-А'узибиллаҳ айтиб Оятал курсини оқийман-Таборакни оқийман тогрими?Энди масжидга борсам. -У ерда ҳуфтон номозини фарз, суннат, витрларини биттада оқиб тугатишади. Лекин базилар фарзини оқиб масжиддан чиқиб кетадилар. Шу тогрими?-Номоздан кегин тасбеҳ огириш тогрими?-кегин базилар номоздан кегин Мулк тиловат қилинаётганда чиқиб кетадилар. Ози нима қилсам 100% тогрироқ қилган боламан.Энди уйда оқиганимда-2 ракат нафл номозини ҳуфтон номозидан кегин оқийманми? ёки Ҳуфтон номозини суннатидан кегин оқийманми?-Қазо номозларимни ҳудди шундай Ҳуфтон номози суннатидан кегин оқийманми? ёки олдин ёки кегин оқийманми?-айтайлик Мен 2 ракат ИСТИҲОРА, МУЛК ва ВОҚЭА сураларини тиловат қилмоқчиман. Шуларни орин орнига қойиб, кетма кетликни айтсангиз. Қайси бири олдин ёки кегин ёки ортада оқилишини билиб олмоқчидим.Илтимос камчиликларимни айтинг. Раҳмат.
ЖАВОБ:
Қилаётган амалларингиз тўғри. Истихора намози ҳақида ушбу саҳифада маълумот бор. Топиб ўқинг. Мулк сурасини Хуфтон намозидан кейин, ухлашдан олдин ўқиш яхши ҳисобланади. «Воқеъа» сурасини Шом билан Хуфтон намозлари орасида ўқиш яхши ҳисобланади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АСР НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИМ ТЎҒРИМИ?
@Savollar_kanal 13505-савол
Ҳазрат Аср намозига тураман-Азон айтаман-Азон дуосини ўқийман-4 ракат фарзни ўқийман- айтиб, Субҳаналлоҳ-33та, Алҳамдулиллаҳ-33та, Аллоҳу акбар-34 та айтаман-Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ... ни айтаман-Аъузибиллаҳ айтиб Оятал курсини ўқийман-Кейин қайси сура ўқилиши керак ? Қайси сурани ўқиган маъқулроқ? Фақат мени кечиринг, фақат сизнинг жавобингиз мени қониқтради. Кўнглим тинчиди. Сиздай шайхим борига Аллоҳга беадад шукроналар бўлсин!Сизга раҳмат.
ЖАВОБ:
Тўғри қиласиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПЕШИН НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИМ ТЎҒРИМИ?
@Savollar_kanal 13503-савол
Ҳазрат Бомдод намозига тураман. Азон айтаман. Азон дуосини ўқийман. 4 ракат суннат ўқийман. 4 ракат суннатдан кейин дуо борми? -Такбир айтаман-4 ракат фарз намозини ўқийман-2 ракат суннат намозини ўқийман- айтиб, Субҳаналлоҳ-33та, Алҳамдулиллаҳ-33та, Аллоҳу акбар-34 та айтаман. Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ... ни айтаман-Аъузибиллаҳ айтиб Оятал курсини ўқийман-Кейин қайси сура ўқилиши керак ? Қайси сурани ўқиган маъқулроқ? Шуни айтсангиз. Илтимос мени қайтарманг. Агар нотўғри ўқиятган бўлсам билиб қўйганим яҳши. Китоблардан ўқисам ҳам тушунмаябман. Бу форумдан менга кўпроқ фойда бўлябди. Мен ҳам сиз каби, ва сизга эргашканлар каби, намознинг ҳамма қонун қоидаларини жойига қўйиб ўқимоқчиман. Фақат сизнинг жавобингиз мени кўнглимга таскин ва иймонимга қувват беради.Раҳмат.
ЖАВОБ:
Менимча Пешин дейман ният ила Бомдодни ёзиб қўйибсиз. Қолгани тўғри.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЁЛҒИЗ ЎҚИГАНДА ЖАҲРИЙ ЎҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
@Savollar_kanal 13501-савол
Ҳазрат бомдод, шом, ҳуфтон фарзлари ва витр вожиб номозларида ҳоҳ якка озим ҳоҳ жамоатга имом бўлсам овоз чиқариб ўқиш керак тўғрими? Овозни баландми ёки пастроқ чиқарш керакми? Якка ўзим ўқисам ҳам бомдод 2 фарзи, шом-3 фарзи, ҳуфтон 4 фарзи ва витрда ҳам овоз чиқариб тиловат қилиб ўқишим керак тўғрими?
ЖАВОБ:
«Витр» намозини фақат таровеҳни жамоат билан ўқигандагина овоз чиқариб тиловат қилинади. Бошқа вақтда овоз чиқарилмайди. Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларининг фарзини имом овоз чиқариб ўқийди. Якка одам ўзи билади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
30 ЁШДА АҚИҚА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13499-савол
Ассалому алайкум.Ҳурматли шайх ҳазратлари. Мен сизни ақиқа хақидаги барча берган саволларингизни ўқиб чиқдим. Мен бу саволни бир дўстим илтимосига биноан бермоқдаман. У дўстимни ёши 30 га кирган. Унинг айтишича, у туғулганида Ақиқа қилинмаган экан. У бу ақиқани ўзи ҳозир қилса ҳам бўладими? Ёки уни ота-онаси қилиши керакми? Баъзилар айтишдики, бола Ақиқа қилинмаса охиратда "бу бола дунёга келмаган экан" деб уни жаннатга киритилмас экан. Бу гап тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ақийқани имкони бор одам қилса яхши. Қилмаган одамга танглик йўқ. Ўттиз ёки ундан бошқа ёшдаги одамлар ўзига ақийқа қилсин деган гап ҳам йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
«ЖАННАТУЛ-ФИРДАВС»ГА ОДДИЙ НАМОЗХОНЛАР ҲАМ КИРИШИ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13497-савол
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух. Ҳурматли шайх ҳазратлари... Мен бир китобни ўқидим. У китобда жаннат, дўзахларни чиройли тарифлаб беришибди. Жаннат 8 табақага бўлинар экан. Унинг энг яхшиси 8 чи жаннат "Жаннатул-фирдавс" деб аталар экан. У гўзал диёр шунчалар гўзал , шунчалар рохатбахш жой эканки.. тарифлашга инсон зоти қодир эмас экан. Мен буни билганимдан кейин эртаю-кеч 5-вақт намозимда ўлимимдан кейин Фирдавс жаннатига киришликни Аллоҳ насиб этишини Аллоҳда сўраяпман. Мени сизга саволим шундан иборатки. Фирдавс жаннатига бизга ўхшаган оддий, Аллохни буюрган ишларини қилиб. 5-вақт намозини ўқиб юрадиган. оддий инсонлар хам кириши мумкинми? Ёки ул гўзал диёрга фақат Пайғамбарлар, сахобалар, Сиддиқлар-у, шаҳидлар кирадими:? Аллоҳ сизни ва бизни охиратда бўладиган азоблардан, қабр азобларидан ва жаҳаннамнинг оташин ўтидан Ўзи асрасин. Омин Аллоҳу Акбар
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарса Аллоҳнинг фазли ила бўлади. Албатта, оддий мўмин-мусулмонлар ҳам «Фирдавс» жаннатига киришга сабаб бўладиган амалларни қилсалар ва амаллари қабул бўлса, Аллоҳ хоҳласа, уларни мазкур жаннатга киритади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЛКОГОЛИЗМ(ПИЁНИСТАЛИК) ДАРДИГА ЧАЛИНГАНЛАРНИ ДАВОЛАШ МУМКИНМИ
@Savollar_kanal 13495-савол
Ассалому алайкум шайх хазратлари, авваламбор сизга ислом маърифати йулида килаётган улкан хизматингиз учун бир мухлисингиз сифатида юракдан миннатдорчилик билдираман. Агар уринли булса куйидаги саволларим бор:1. Алкоголизм (пиёнисталик ) дардига чалинганларни даволаш мумкинми, баъзи маълумотларни бериб утмокчиман, одатда бу шахслар бир неча кунлик ичиш холатидан сунг (русчада запой дейилади) танг ахволга тушишади, натижада тиббий ёрдам сураб келишади, маълум тозаловчи муолажалардан сунг "тузалишади", бирок деярли барчалари ахволлари яхшилангандан сунг яна эски одатни давом эттиришади. Даволашнинг яна бир усули бор, кодировка деб аталади, бу усул асосан ёлгонга асосланган, беморда (агар шундай дейиш жоиз булса) маълум дори воситалари оркали ахволининг ёмонлашиши чакирилади, бир вактда арок ичирилади, ёмонлашиш арок сабабли деган ишонч беморда пайдо булади ва маълум муддатли куркув хосил килинади.2. Шифокор намоз укиётган вактда бемор келиб колса намозини булса буладими (ахволи огир ёки енгиллигидан бехабар булинади).
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/279
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#янгилик #ҳазратим
«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китоби қайта нашр қилинди
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.
Китоб орқали тарийқат ҳақида, унинг асли нима экани, юртимизда кўп тарқалганган, ватандошимиз Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ асос солган нақшбандия тарийқати ҳақида энг керакли, ишончли маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, зикр қилиш, зокирнинг одоби, нақшбандия тарийқатидаги кундалик қилинадиган вирдалар ҳам китобда жамланган.
Марҳамат, «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобини харид қилинг. 😊
👉 Нархи: 18 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
СЕШАНБА КУНИ ҚОН ОЛДИРИШ
@Savollar_kanal 13492-савол
Ассалому алайкум! Сешанба куни қон олдириб бўлмайдими. Пайғамбаримиздан Сешанба куни қон тўхтамайдиган 1 соат бор деган ҳадис келганми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Барча муҳаддислар наздида аниқ кунини тайин қилиш ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ҳадис келмаган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚУМТАЛОҚ,1000 ТАЛОҚ ҲАҚИДА ТУШУНЧА БЕРСАНГИЗ?
@Savollar_kanal 13490-савол
Ассалому алайкум ҳурматли шайх жаноблари. Менинг бир холам масиҳий бўлганлиги тўғрисида илгари ҳам айтгандим. Холам Қуръонда ҳам Исо алайҳиссаломни Каломуллоҳ, Руҳуллоҳ деб айтилган, яъни Худо Ўз сўзини инсон қиёфасида туширди ва Ўз руҳидан яратди дейди. Шуларга батафсилроқ жавоб бериб отсангиз?2. Оли Имрон сурасидаги 55-оятни ҳам тушунтириб берсангиз?3. Бизнинг қишлоқда минг талоқ, қум талоқ деган сўзларни кўп ишлатишади. Кўп имомлар буларни бир талоқ ҳукмида олишиб никоҳ қилиб қўйяпти. Бунинг ҳукми қандай бўлади?Раҳмат.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/276
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАЙЙИТ КЎТАРГАННИНГ ГУНОҲИ КАБИРАСИ ТЎКИЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13488-савол
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх жаноблари, сиздан ушбу масала ҳақида сўрамоқчиман.Бир биродаримиз гуноҳи кабиралар (катта гуноҳлар)ни тўкишлик ҳақида сўзлаб қолди.Унинг айтишича маййитни кўтариб қадам босса босган қадамига бир гуноҳи кабираси тўкилар эмиш. Мен бунга раддия билдирдим, чунки атрофимиздагилар динга енгил қарашади, жуда саёз эдилар. Уларга бу жуда маъқул келди. Ва менга бошқача назар солишди, мен эса уларни тарк қилдим.Жавобингиз жуда муҳим.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозир сиз билан тортишган ва сизга бошқача назар билан қараганларга ўхшашалар ҳам, минг афсуки оз эмас. Улар ўзларининг илми йўқлигини ҳам, ўзича турли гапларни айтишга ҳақлари йўқлигини ҳам тан олмайдилар. Уларнинг дарди ҳасрати ўзлари қилиб юрган гуноҳларни ҳаспўшлаш ва янги қиладиган гуноҳларига баҳона ва сабаб топишдир.Улардан баъзилари ҳажга бориб келса, гуноҳлари ювилар экан деб, ҳаждан келиб ҳам гуноҳларни қилиб юришибди. Биров бундай қилса, деса яна бир ҳажга бориб келсам, ювилиб кетади, дейди.Жумага бориб қўйиб шу гапни айтиб юрганлар ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси нотўғри. Келинг, бу масалани тўғри тушунишга ҳаракат қилайлик. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтики, мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилса, бас, у юзини ювганда ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Вақтики, икки қўлини ювса, ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Вақтики, икки оёғини ювса, ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила икки оёғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундоқ қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар».Муслим ва Термизий ривоят қилишган.Шарҳ: Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда бошдан охиригача таҳорат туфайли банданинг гуноҳлари қандоқ тўкилиши батафсил ва жонли васф қилинмоқда. Мусулмон киши таҳорат қилиш учун қайси бир аъзосини ювса, ўша аъзо туфайли ҳосил бўлган гуноҳ тўкилиши таъкидланмоқда. Мусулмон одам таҳорат қилиш пайтида зоҳирий аъзоларидан кир, чанг-тўзон- ларни ювса ҳам аслида унинг гуноҳлари ювиб ташланиши васф қилинмоқда. Бу эса таҳоратнинг қанчалик фазлли ибодат эканини кўрсатади.Шу жойда умумий қоида сифатида ҳаммамиз учун ўта муҳим бир масалани эслаб ўтишимиз лозим. Бу ҳадиси шариф, ундан олдинги ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларда гап кичик гуноҳларнинг тўкилиши, ювилиши ёки ўчирилиши ҳақида бормоқда. Бу маънолардаги ҳадисларни эшитиб-ўқиб, хоҳлаган гуноҳни қилиб келиб, бир марта таҳорат қилса, намоз ўқиса ёки Жума намозида иштирок этса, ҳамма гуноҳлари тўкилиб кетар экан, деган хаёлга бормаслигимиз керак. Бунга ўхшаш маънодаги ҳадисларда зикр қилинган гуноҳнинг тўкилиши Аллоҳ билан банда орасидаги муносабатда банда томонидан содир этилган кичик гуноҳларга тегишлидир. Чунки кейин келадиган ҳадисларда «агар катта гуноҳ қилмаган бўлса», деган истисно ҳам келади. Шунингдек, бошқа бандалар ҳақ-ҳуқуқини поймол этиб қилинган гуноҳлар ҳам қасос олинмагунча ювилмайди. Бу ҳам Аллоҳ хоҳласа кези келганда ўрганилади.Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз ва Жумадан Жумагача ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффаротдирлар. Мадомики, катта гуноҳлар қилинмаган бўлса?!» дедилар. Муслим ва Термизий ривоят қилишган.Катта гуноҳлар, зино, ароқ ичиш каби Аллоҳнинг ҳаққига боғлиқ гуноҳлар бўлса, фақат ихлос билан қилинган тавба билангина ювилади.Аммо, катта гуноҳлар, етимнинг молини ейиш, рибохўрлик, бировнинг обрўсини тўкишлик каби бандалар ҳаққига боғлиқ бўлса, ўша ҳақларни ўз эгасига қайтарилмагунича ва уларнинг розилиги, кечиришини олинмагунича ювилмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚУРЪОНДА, ҲАДИСДА ВОҚЕАЛАРНИНГ ИККИ МАРОТАБА ТАКРОРЛАНИШИ
@Savollar_kanal 13486-савол
Ассалому алайкум Шайх жаноблари, сизга хурматимни билдирган ҳолда қуйидаги саволларни бермоқчиман.1. Қуръони Каримда Аллоҳ Таоло ва Иблис алайҳилаъна ўрталарида бўлган воқеа такрор келади. Шунингдек, Мусо алайҳиссаломни Туво водийсида Аллоҳ Таоло билан мулоқоти қайта-қайта такрорланади ва яна Мусо алайҳиссалом аҳллари билан Мадяндан Мисрга кетаётганда йўлдан адашганлари ва узоқда олов кўрганлари қиссаси агар янглишмасам Каламуллоҳни 2 та жойида учрайди. Саволим шуки юқоридаги оятларни мазмуни бир хил бўлса ҳам лекин сўзма-сўз турли жойларда фарқланишлар бор. Буни сабаби нимада ? 2. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламдан келган баъзи ҳадисларда ҳам маъно бир ҳил бўлса ҳам лекин сўзларда фарқланишлар бор. Яъни бир ровий бир ҳадисни айтса, бошқа ровий шу ҳадисни сўзма-сўз эмас, балки баъзи сўзларни бошқачароқ қилиб айтади ёки аввалги ровийни ҳадисида келмаган баъзи қўшимча сўзлар бўлади. Бу нарсани ҳатто бир хил ровий келтирган ҳадисларда ҳам кўриш мумкин. Шуни сабаби нимада?3. Сунани Термизийни ўқиётганимда бир нарсага диққат қилдим. Имом Термизий бир ҳадисни келтирадилар ва шу ҳадисдан кейин изоҳ сифатида ёзадиларки, фалон уламо бу ҳадисни олган, бошқалари олмаган, яъни хаётга татбиқ этмаган деб. Буни қандоқ тушуниш мумкин? Бу саволлар албатта менинг илмим саёзлиги сабабли келиб чиқди. Шу саволларимга вақт ажратиб жавоб беришингизни илтимос қилмоқчи эдим. Ҳақ Таоло ажрингизни берсин!
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/274
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЖРАШГАНДАН СЎНГ ЎРТАДАГИ ФАРЗАНДДА ОТАНИНГ ҲАҚҚИ
@Savollar_kanal 13484-савол
Ассаламу Алайкум хурматли Шайх Хазратлари Саволим куйдагича.Мени оглим келин билан оралари бузилди.Икаласига панд насихат тасир килмади. Улар ажрашиб кетишди ораларида фарзанд бор 3ешда. Оглим фарзандини жуда согинади нафакасини хар ой оз вактида етказади. Келиним ва уйдагиларни шарти шуки оглим уйига кириб кориши керак экан.Бу екда мен хам бувиси хам неварани жуда согинамиз, уни уйга олиб келгимиз ва эркалаткимиз келади.Келинни уйдагилари хам мусулмончиликни даво килгувчилардан.Сиздан сорайдиганимиз шуки шариатда эру хотин ажрашгандан кейин болага отаси хам хаклими ,уни коришга оз уйига олиб кетишга хакки борми?Шу хаккда батафсил маълумот берсангиз. Олдиндан жавобингиз учун ташаккур.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/273
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АҚШ ДА ИККИ ТАРАФГА БЕРИЛАДИГАН САЛОМ...
@Savollar_kanal 13482-савол
Хурматли шайх жаноблари. Биз Ўзбекистонда намоз укиганда кавм имом салом бераетганда бошини унг ва чапга имом билан баробар бурар эди. АКШ да намоз укиганда эса кавмни аксар кисми имомни унг ва чапга тамоман салом беришини кутиб туради ва кейин бошларини буриб салом беришади.Кайси усул тугри :?
ЖАВОБ:
Имомга иқтидо қилган одам барча амалларни ундан кейин қилиш керак. Бизнинг фиқҳий китобларда «Муқтадийнинг саломи имомнинг саломидан бевосита кейин бўлиши» ҳақида сўз кетган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАСРОНИЙ ОДАМ ТАОМЛАНГАН ИДИШДА ТАОМ ЕСА БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13480-савол
Ассаламу алайкум. Шайҳ ҳазратлари. Мен ва биродарим европа давлатининг бир шаҳрида ишлемиз, бу ишхонамизда бошқа динда булганлар ҳам, саволим шуки булар билан бир жойда овқатланамиз, бир ошхонада, улар еган идиш улар ишлатган қошиқларди ювилган ҳолида биз ишлатамиз, биз учун алоҳида овқат таёрлайди алоҳида ювилган идишларга солиб беради, ушбу идишда кечагина бир ғайридин нопок овқат истимол қилган бўлиши мумкин. Бу масалада қандай маслаҳат берасиз?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Идиш ювилиб, ундан нопок нарсанинг жисми, ҳиди ва ранги қолмаса, бўлди. Ювиш ила идиш покланади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИШ ХАҚҚИ
@Savollar_kanal 13506-савол
Ассалому алайкум! Мен Москвада прадукта дўконида қаровул бўлиб ишлеман ва магазинда спиртлик ичимликлар ҳам сотилади. Мен магазинда хамма нарсаларди қўриқлеман шунга ойлик тўлашади. Мени олятган ойлигим халолми, шу ерда ишласам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аксар қисмида ҳалол нарсалар ҳам сотиладиган бўлса, қўриқлаганингиз учун иш ҳақи олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДИНДАН ҚАЙТГАН
@Savollar_kanal 13504-савол
Ассалому алайкум! Била туриб диндан қайтган (муртад) одамнинг магазинидан савдо қилса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарсалар олишингиз мумкин, лекин афзал эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗДАГИ ДУО
@Savollar_kanal 13502-савол
Ассалому алайкум! Бир киши эсини танигандан бери намозида саловатдан кейинги айтиладиган дуода "Аллоҳуммағфирлий вал валидайя"ни айтаркан. Кейин бир жойда факат "Роббана атина"ни айтиш керак деган гапни эшитиб колганидан бери, кўнгли нотинч бўлиб қолибди. Шундан келиб чиқиб сизлардан сўрасам: эшитган нарсаси рост бўлса намозларига футур етган бўладими, йўқ бўлса "Аллоҳуммағфирлий"ни айтаверсинми? Агар саволда хато ва айб иш қилган бўлсам минг бор кечирим сурайман сизлардан.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз. Иккисидан қайси бирини ўқиса ҳам, иккисини қўшиб ўқиса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
РОССИЯДА ЛОТОРЕЯДАН ЮТИБ ОЛДИМ
@Savollar_kanal 13500-савол
Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлаяпман хозирда. Бир столото ўйинини ўйнаган эдим. 3та белит текинга (совғага) берди. 3та латариядан жами 251.000 рубл ютдим. Хали олмадим 1 ойдан ошди. Нима маслахат берасизлар олайми ёки олмаслик керакми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу қимор бўлиб, уни олиш сизга ҳаром ҳисобланади. Сиз билетни текинга олган бўлсангиз ҳам, бошқалар пулига олган ва сизга чиққан ютуқ ўша пуллардан тўланади. Ютуқни олинг ва савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборасиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗДА КУЛГУ ЭШИТИЛСА
@Savollar_kanal 13498-савол
Ассалому алайкум! Биз ўртоғим билан мехмондочиликда эдик. Хуфтон намозини ўша ерда ўқидик. Намоз пайти қаттиқ кулишлар ва овозлар эшитилиб турди. Намоз тугатгандан кейин шубхаланиб қолдик намозимиз бузулмадимикан деб. Ва уйга келиб бошқатдан хуфтон намозини ўқидик. Биз тўғри қилдикми? Ўзи умуман ташқи шовқин билан намоз бузуладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар намоз ўқиётганлардан бирортаси кулган бўлса, у шахснинг намози ҳам таҳорати ҳам бузилган бўлиб, қайта таҳорат олиб намозни ҳам қайта ўқиши керак бўлади. Бошқа хонада ўтирганлар кулса уларни кулиши билан намоз ўқиётганларни намози бузилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ГАЙМАРИТ
@Savollar_kanal 13496-савол
Ассалому алайкум! Мен гаймарит касаллигига чалинганман. Ҳозирча тӯлиқ тузалганим йӯқ. Бурунга йиринг йиғилади. Уни қоқиб ташлагандан кейин ҳар сафар буруннинг ичини ҳам тозалаб ювсам касаллик ортябти. Йирингни қоқиб ташлагандан кейин фақат бурунни устини нам салфетка билан тозалаб таҳорат олиб намоз ӯқисам бӯладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бунчалик бўлса тузалгунингизча таҳорат қилишда бурнингизга сув олмасдан қилиб туринг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОНАМНИНГ ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ НАМОЗЛАРИ
@Savollar_kanal 13494-савол
Ассалому алайкум! Мени онамни иккала кўзи операция бўлди. Операцияда сўнг 6 ой давомида танани олдига чайқалиши мумкин эмас экан. Устозлар сизлардан илтимос онам шу ҳолатда қандай намоз ўқийди?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тик туриб намозни бошлайдилар, рукуъ ва саждани стулга ўтириб ишора билан қиладилар. Қанчалик энгашсалар зарар қилмайдиган бўлса шунчалик эгилиб рукуъ ва саждани ишора қиладилар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НЕГА МАСЖИДИЛ ҲАРОМ ДЕБ НОМЛАНГАН?
@Savollar_kanal 13493-савол
Ассалому алайкум ҳазрат масжидул ҳарам (тўғри ёздими билмадим) нега шундай номланган?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримда «Масжидул ҳаром» ибораси бир неча маънода ишлатилади. Гоҳида «ҳарам» маъносида келади. Ҳарам эса, Маккаи Мукаррама шаҳри атрофида белгиланган махсус чегара ила ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги маълум жойларни ўз ичига олган минтақадир. Бу ҳудуд, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунида ҳаром қилинган. У Аллоҳнинг ҳурмати ила қиёмат кунигача ҳаромдир; Дарахти кесилмайди, ўсимлиги юлинмайди, ҳайвонлари овланмайди ва уруш қилиб бўлмайди.Кўпинча Каъба атрофидаги масжид шу ном билан номланади. Маъноси ҳурматли, ичида ва атрофида ёмонликлар ва шариатда кўрсатилган бир қанча ишларни қилиш ҳаром бўлган масжид дегани.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАБР ВА ҚИЁМАТДАГИ САВОЛ-ЖАВОБ
@Savollar_kanal 13491-савол
Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари, манда бир савол бор эди. Инсон қабрга қўйилгандан сўнг савол жавоб бошланиши ҳақида ҳадислардан бизга маълум. Агар инсон қабрга қўйилганда савол-жавоб қилинса, унда қиёмат кунида яна қанақа савол-жавоб қилинади? Бу икки савол-жавоб орасида қандай фарқ бор?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақда келган ҳадисларга назар соладиган бўлсак, қабрда бандадан унинг Роббиси, Набийси, дини ҳақида сўралади. Қиёматда эса, барча қилган амалалари ҳақида ҳам сўралади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎЗИ БИЛМАГАН ҲОЛДА АВРАТ ОЧИЛИБ КЕТСА
@Savollar_kanal 13489-савол
Ассалому алайкум! Ўзимни билмаган ҳолда қаттиқ касал бўлиб балницага тушб қолдим аҳволм оғрлиги учун ўзими назорат қиломасдим ва бу ҳолатда мени авратларим очилиб қолган. Буни ҳукми қандей, мен гуноҳкор бўлиб қолмеманми? Ҳушсиз ҳолатмда авратларми очилиб қоганлиги ва шу ҳолатда мени эркак врач текширган. Қўлимдан ушлаган, унинг ҳукмичи?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу қасддан бўлмагани учун сизга гуноҳ бўлмайди. Агар сиз ўзингизда бўлганингизда асло бунга йўл қўймаган бўлар эдингиз.
عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاثَةٍ: عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ، وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч (нарса)дан қалам кўтарилгандир: уйқудаги кишидан то уйғонгунича, ёш боладан то балоғатга етгунича, мажнундан то ақли киргунича», дедилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги «қалам»дан мурод шаръий таклиф қаламидир. Яъни мазкур уч тоифа кишилар томонидан содир бўлган ишлар уларнинг номаи аъмолларига ёзилмайди. Шунга биноан, ухлаб ётган одам талоқ қилса, балоғатга етмаган бола ёки мажнун киши ҳам талоқ қилса, талоқлари тушмайди.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар».Ибн Можа ривоят қилган. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ВАДА ҲАҚИДА , ЖАМОАТ НАМОЗИ
@Savollar_kanal 13487-савол
Ассалому алайкум! Бир кун ҳовлимизга мушук кирди ва жудаҳам очга қийналганга ўхшаб кўринди менинг озгина раҳмим келди ва барг, тарвуз пўчоғи бериб кўрган эдим емади , кейин яхши ҳолатдаги нон бермоқчи бўлдим акам қарши бўлиб агар мушук емаса нима қиласан деди мен эса ўзим ейман дедим лекин вада бераман демадим, сал жаҳл устида айтган эдим. Мушук нонга тегди лекин емади ва қолган нонни қуёнларга бериб юбордим , шу ҳолатда мен вадамга хилоф қилган бўламанми ? 2. Саволим аср намозига жамоатга кеч қолган эдим масжидга кириб ният қилиб такбир айтиб намозга қўшилдим, у пайт имом саждага борган эди , кейин билсам 4 ракат экан улгурмабман. Салом бериб намознж тугатдим ва намозни бошқатдан ният қилиб ўқиб олдим, тўғри қилганманми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қуёнларга бериб тўғри қилибсиз.
2). Ҳамма салом бергандан кейин туриб, намозни давом эттириб тўлиқ тўрт ракъат қилиб ўқишингиз керак эди. Бунақа ҳолатларда савол бўлиб қолса ўша заҳоти имомдан сўрасангиз жавобини ўша заҳоти оласиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
РАҚС ТЎГАРАГИ
@Savollar_kanal 13485-савол
Ассалому алайкум! Ўғил бола рақс тўгарагига (масалан Лезгинка рақсига) борса бўладими? Саволим сал ғалатироқ бўлса узр сўрайман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Дунё ва охиратига манфаатли бўлган нарсаларни ўргансин. Ўғил бола ўрганиши шарт бўлган рақсдан бошқа нарсалар ҳам кўпку. Ўғил бола жасорат, ғурур шу каби эркакларга муносиб сифатлар хосил қиладиган нарса ўрганиш керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУСУЛМОН БЎЛМАГАН ОЛИМЛАР
@Savollar_kanal 13483-савол
Ассалому алайкум! Мен хадислар ва iT(айти) соҳасига қизиқаман. Ҳозирда мусулмон бўлмаган олимлардан Стив Жобс ва Айлон Маскларнинг китобини ўқиб уларнинг насиҳатини эшитсак бўладими? Мен яқинда Қуръон курслари очилгани ҳақида эшитдим шу ҳақида малумот берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Илм мусулмонни йўқотган ҳазинасидир. Уни кимдан топса олаверади. Уларни ўзларининг соҳасидаги фойдали маслаҳатларини олишингиз ва амал қилишингиз мумкин. Аммо ақийдага зид бўлган гапини асло ўйлаб ҳам ўтирмасдан инкор қилинг. Қуръон курсларини билиш учун Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг muslim.uz сайтига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎҚИШ ВА КРЕДИТ
@Savollar_kanal 13481-савол
Ассалому алайкум! Мен университетни Санаътшунослик факультетида 1-курсни контракт асосида ўқиб тугатдим. 2-курсни бошқа факультетда давом эттирмоқчиман. Ички перевод учун ариза топширганман, ички перевод нотурдош факультетга бўлаётганлиги сабабли табақалаштирилган контракт тўланиши хақида хабар топдим. Ўзим фирмада ойликга ишлиман, ўтган йилги контракт тўловини кредит олмасдан Яратган берган куч қувват билан амалга оширдик. Агар перевод амалга ошишига рухсат берилса табақалаштирилган контракт миқдори минимал контрактнинг 8 бараваридан 10 бараваригача яъни 40-70 млн атрофида бўлиши мумкин. Ушбу суммани тўлашга менда оила аъзоларимда шароит йўқ. Ушбу холатда кредит олиб тўловни амалга оширсам гунох қилиб қўймайманми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз қодир бўлгунингизча эски жойингизда ўқиб туринг, аммо жонли нарсаларни чизманг. Бу сизни синовингиз, кредит олиш бу масалани ечими эмас. Бу қайтага ботқоққа ботиш ҳисобланади. Рибонинг гуноҳи жуда оғир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДОРУЛ КУФРДА РИБО
@Savollar_kanal 13479-савол
Ассалому алайкум! Рибо харомлиги хақидаги оятлар тушганлигига қарамай Аббос (р.а.) маккада рибо билан шугулланганлигини укиб колдим, ва у зотнинг гунохлари афв етилганлиги хакидаги хадис укидим. Бу масалани олдин хам Бир мисрлик инсондан ешитгандим. Унинг айтишича Ханафий олимлари шу хадисдан но мусулмон давлатларда бази харом амалларни (масалан рибо, ва хамр савдоси ва х.к.) килса булади, дейишган деганди. Унинг айтишича Аббос (р.а.) но мусулмон жамиятда булганлиги учун кечирилди. Лекин уйлашимча у ерда бошка сабаб хам бор, ва албатта Маккадаги вазият билан хозирги дорул куфр мамлакатларининг холати Бир хил емас, лекин шу созларга ишониб бемалол бу ишларни килиб юрганлар хам бор. Мен бу хадиснинг шархини яхши тушуниб хозирги холат билан солиштирни хохлардим. Шу масалада ёрдамингиз керак еди.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Маккадаги вазият билан хозирги Ғарб мамлакатларининг ҳолати бир хил эмас. Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқаларнинг рибоси Макка фатҳи куни бекор қилиниши то қиёматгача бўлган. Айрим фақиҳлар куфр диёрида ғайридин билан рибо йўқ деганлари жуда ҳам нозик масала бўлиб, дуч келган ҳолатга солиштириш асло жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш