savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

123159

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

РУҚИЯ НИМА?

@Savollar_kanal 13478-савол

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари менга Руқия ҳақида маълумот берсангиз, у Қуръон сурасими? Жавоб учун ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Руқия дам солиш дегани.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДА ИМОМГА ОЯТНИ АЙТИБ БЕРСА ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13476-савол

Ассалому алайкум. Бир жумада ўтирган эдим. Имом ҳутбасида бир оятни айтмоқчи эди. Эсига келмади. Шунда ўтирганлардан бир биродармиз шу оятни эслатган эдилар, имом баракаллоҳу фик дедилар ўша одамга. Яъни, савол шуки, у одам эслатиб тўғри қилдиларми? Мен ўқиган эдим. Бир киши ҳаттоинки жим ўтиринг деса ҳам гапирган бўлади деб. У киши бу ерда гуноҳкор бўлмадиларми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ у киши гуноҳкор бўлмайди. Сиз ўқиган нарса бошқа.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШИАЛАР БИЛАН НАМОЗ ЎҚИСА НИМА БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 13474-савол

Ассалому алйкум ҳурматли шайх жаноблари. Илтимос қуйидаги саволга аниқлик киритиб берсангиз. Агар намозхон азондан сўнг такбир вақтида, хорижда юрган пайтда у ердаги қайси масжид суннийи қайси масжид шиаларга тегишли эканлигини билмаган вақтда, шошилинч етиб келиб жамоатга қўшилиб намозни бошласа ва намозни бошлангандан сўнг бу жамоадаги намоз ўқиётганлар аҳли сунна эмас шиалар эканлигини билса, намозни бузишдан қўрқиб ушбу фарз намозини ўша шиалар жамоаси билан ўқишга мажбур бўлган бўлса,бу гуноҳ эмасми, бу воқеа бўлиб ўтди, шунинг учун мурожаат қилишга тўғри келди. Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар имомия шийъалари бўлса, иншаАллоҳ гуноҳкор бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИЗНИ МУХЛИСИНГИЗ

@Savollar_kanal 13472-савол

Ассалому алайкум! 1. Агар сигир 2 та бола туқса 1тасини эҳсон қилш керакми ёки боқиш керакми?2. Агар вожиб амали суннатдан паст деб пас санаса нима қилса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Боқиш керак.2. Тушунтириш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАССОБ ХИЗМАТИГА АРОҚ БИЛАН РОЗИ БЎЛСА...

@Savollar_kanal 13470-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайх жаноблари бизлар Аллоҳ йўлига қурбонлик қилган эдик. Қассоб ароқ олиб келсанг ишимдан рози бўламан деди. Бўлмаса рози бўлмайман деди, бизлар олиб келмадик. Ўша қилган қурбонлигимиз қабул бўладими...

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! ИншаАллоҳ қабул бўлади. Мазкур бетавфиқ қассобга айтган нарсасини олиб келмай тўғри қилгансизлар. Бундан кейин намозхон ва тақволи қассоб топишга ҳаракат қилинглар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РЕАЛИЗЦИЯ, ДАЛЛОЛЛИК, АКЦИЯЛАР БИЛАН ИШЛАШ

@Savollar_kanal 13468-савол

Муҳтарам Шайҳ Ҳазратлари, сизни бир нечта саволлар билан безовта қилмоқчидим:1. Биринчи саволим реализатсияга савдо қилиш, яъни бир сотувчидан савдо қилиш- қайта сотиш мақсадида маҳсулот олинганда, пулини нақд туламай, шу олган маҳсулотлар сотилганида беришга( ёки бир қисмини нақд тўлаб, қолганини уша маҳсулотлар сотилганда тулашга) шартнома тузиш ҳақида. Бундай ҳолатга шариатда қандай қаралади? Ва бундай савдо қилинайтотганда тўлов насия қилинаётгани учун ва уртада ишонч бўлгани учун нималарга эътибор бериш керак бўлади? Чунки кўпинча реализатсияга олган тараф маҳсулот сотилса ҳам, тушган тушумни айлантириб, олган тарафига эса ҳали сотилмади деб ёлғон гапиради. 2. Шариъатда даллолчиликка қандай қаралади? Даллолларни ҳам икки бўлар экан. Биринчиси "дилер" деб аталиб, у бирорта сотувчини маҳсулотига аниқ ҳаридор топгач, узини пулига уша маҳсулотни сотиб олиб, кейин ҳаридорга сотади, бу оддий савдогарга уҳшаш. Лекин иккинчи тоифаси "брокер" деб аталиб, у бир сотилаётган маҳсулотга ҳаридор топиб, ҳаридордан пулни олиб сотувчига камроқ беради, ва шундан фойда кўради. Бу узимизи мол-қўй бозорларидаги даллоларга уҳшаш. Шу иккинчи турдаги даллолчиликда нималарга эътибор бериш керак? Баъзи ҳолатларда даллолар кўп ёлғон гапиради, маҳсулотни узимики дейди, баъзида ҳаридордан ҳали аниқ булмаган маҳсулотга пулни оволиб, кейин ушани ҳаридорга олиб бералмайдиган вазиятлат бўлади, қимматли қоғозлар бозорида рибо аралашган қимматли қоғозлар устида савдо қилади.3. Ҳазрат, буни айтишага журъат қилганим учун, аввалдан узр. Сиздан кўпчилик аксия ҳақида сўраяпти. Сиз аксия корҳонани фойдасидан улуш бўлгани учун, корҳонанинг фойдасига ҳам, зиёнига ҳам шерик бўлгани учун жоиз деганиздан, оддий аксия ҳақида гапирганизи тушуниш мумкин. Яъни оддий аксия ҳалол ва сиз айтган шароитдагина ҳалол бўлишини тушунамиз. Лекин баъзи жавобни тўлиқ эшитмаган, жавобни аввал яҳшилаб уйлаб кўрмаган инсонлар бу ҳукмни умуман аскияга тадбиқ қилиб юборишлари мумкин. Чунки аксияни ҳам 2 ҳили бўлади: оддий ва имтиёзли аксия. Оддий аксияда сиз айтгандек шароитда бўлади, яъни аксия эгаси Аксионерлик Жамияти (АЖ) нинг эгаларидан ҳиссобланади, фойдасига ҳам зиёнига ҳам шерик бўлади, АЖнинг бошқарувида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.Имтиёзли аксия ҳам корҳона мулкининг маълум улуши ҳисобланиб, лекин унинг фойдаси эса аниқ белгиланган бўлади, аксия эгаси бошқарув ҳуқуқига эга бўлмайди, корҳонанинг фойдасию зараридан қатъий назар узига белгиланган фойдасини олади, ҳатто АЖ банкрот, таназзулга учраган ҳолатда ҳам имтиёзли аксия эгаларига уша аксия қийматини тулаш мажбуриятида бўлади. Ҳар бир АЖ чиқарадиган умумий аскиялар ҳажмини 20%гача имтиёзли аксия чиқариши мумкин. Менинг фикримча шу иккинчи тур аксия, яъни имтиёзли аксияда рибо бор. Шу фикрим тоғрими?Буни айтишдан ҳолис мақсадим, баъзи инсонлар аксияни умуман ҳалол тушуниб қомаслиги, ҳалол аксия сиз айтган шароитлардагигина аксия эканлиги (яъни оддий аксияни) тушунишлари учундир.Аллоҳ мартабангизни узини ҳузурида ҳам бизнинг олдимизда ҳам янада улуғ қилсин.Ва Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/265


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИЙДИК БИЛАН ДАВОЛАНИШ?

@Savollar_kanal 13466-савол

Ассалому алайкум хазрат.Менинг ёшликдан бери қулоғим оқади. Даволаниб больницаларда ётиб чиққанман. Лекин бир неча кун тўхтаб туради ва яна қулоғим оқиб бошлайди. Менга битта одам меникидай касал бўлганлигини ва у хам больницаларда ётиб фойда бермаганлигини кейинчалик бировнинг маслаҳати билан бурнига ва қулоғига сийдик томизиб яхши бўлганлигини гапириб, мана тўрт йилдирки унда оқиш бўлмаётганлигини айтганди. Мен унга бу харомку десам. У Тавротдами қайсидир муқаддас китобларда ўз сув манбаингиздан ичингиз деб ёзилган деди. Ўшаларни менга айтиб шифо учун сийдик харом эмас деди. Мен бу гапларни дўхтирга айтсам у уколларни ёзиб берди. Сийдик билан даволаниш керак эмас деди. Сийдик билан даволаниш харом ёки шифо учун мумкинми йўқми сизнинг фикрингизни билмоқчиман.  

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сийдик билан даволаниш ҳаром. Инсоннинг сийдиги оғир нажосат ҳисобланади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БЕМОРЛИГИ УЧУН ТАЯММУМ ҚИЛГАН ОДАМ СУВНИ КЎРСА

@Savollar_kanal 13464-савол

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Ҳазрат сизга Аллоҳдан саломатлик ва умрингиз зиёда бўлишини тилаб қуйидаги саволни бермоқчиман: биламизки, таяммум қилиш учун бир қанча сабаблар бўлиши керак, шулардан бири агар сув ишлатадиган бўлса таҳорат олиш учун касаллик(касаллик бел соҳадиса бўлса) зўраядиган аҳволда бўлса таяммум қилиш мумкин деб ўқигандим. Шу ҳолатда таяммум қилиб намоз ўқилса ва таяммум бузилмай турган пайтда сувни кўрса ёки ундан бирор идишни ювиш учун фойдаланса таяммум бузиладими?  

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Беморлиги учун таяммум қилган одам сувни кўрса, таяммуми бузилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМДАН АВВАЛГИ МАХЛУҚОТЛАР

@Savollar_kanal 13462-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Мен "Пайғамбарлар қиссаси" (1993 йил, "Қомуслар бош таҳририят" нашриёти, муаллиф: Шайх Зоҳидхон Қодир отахон ўғли) китобида шунга ўхшаш жумлаларга дуч келдим. Қисқача қилиб айтадиган бўлсам, биздан яъни, Одам (алайҳиссалом)дан олдин ҳам Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло одамларни, бизга ўхшаш махлуқотларни яратган экан. Шу ва шунга ўхшаган фикрларга муносабатиз ҳақида билмоқчи эдим. Қанчалик тўғри ёки нотўғри фикр эканлигини билдирсангиз.  

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби гаплар менимча тарихчиларнинг тахмини. Бизга илм учун асос бўлган манбаларда бу каби гаплар йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИНОЗАВРЛАР ВА ФОИЗГА ҚАРЗ БЕРИШ

@Savollar_kanal 13460-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ. Ислом дини ва иймон тараққиёти учун ушбу саволларга жавоб кутаман. 1. Ислом бўйича Аллоҳ ер шарини 7 кунда яратиб уни инсонлар учун ошиён қилиб сайлаган. Бунга иймон келтирамиз, лекин баъзи ўзга дин вакилларига Ислом динининг энг тўғри эканлигини ва уларни ҳам исломга чорлаш учун, уларнинг "динозаврлар қачон яшаган" деган саволларига қандай жавоб бермоғимиз керак? 2. Авваллари 6-асрлардан кейин қадимда олтин тангалар муомалада бўлганда пулнинг(олтин пулнинг) қадрсизланиши кузатилмаган, яъни қиймати пасаймаган, ҳозир эса жаҳонда сония сайин иқтисодий оператсиялар, табий офатлар ва бизнэс ривожи натижасида жаҳон пули-доллар ва бошқа пул бирликларининг қадри тез-тез ўзгариб туради. Ҳозирги кунда %га пул қарзга бериш судхўрлик ҳисобланадими? Мақсадим буни оқлаш эмас балки энг жоиз йўлдан юришдир.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ислом динига кириш ва унинг энг эканлигига ишониш учун диназаврларнинг қачон яшаганини билиш шарт эмас деб жавоб берасиз. Фоизга қарз бериш ва олиш гуноҳ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СЕВГАН ҚИЗИМ?

@Savollar_kanal 13458-савол

Ассалому алайкум ҳурматли устоз, шайх ҳазратлари. Сизга ва жамики мўмин ва мўминаларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Устоз сизни нима учун бундай деб атаётганимни ҳозир айтаман. Мен сизга бир маротаба мурожаат қилиб мени хизматизга олинг деганимда, хизматга олдингиз шартлар шундайки, доим таҳоратда юринг, намозни тўлиқ ўқинг, яхши баҳолада ўқинг дегандингиз. Бунга ҳам анча бўлиб қолди. Яна хизматлар борми, бор бўлса, савобдан бебаҳра этманг. Тақсир сиз Ислом психологияси ҳақида сўз очиб мени жуда қизиқтириб қўйдингиз. Мен бу илмни ўрганинишим учун нима қилишим керак, шу хақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Тақсир сизга мен бизнинг хотин қизлар қабристонга боришлари дурустму деб савол бергандим. Аллоҳга шукрки саволимга жавоб ёздингиз. Фақат ҳарфлар тушунарсиз тушган. Агар адашмасам, ҳанафий мазҳаби эркаклар қатори аёлларни ҳам қабристонга боришларига рухсат беради. Устоз қуйида айтадиган гапим ҳақида жуда кўп ўйладим. Ниҳоят шу қарорга келдимки бу нарса хақида ота-онамга айтишдан олдин сиздан маслаҳат сўрасам яхши бўлар экан. Гап шундаки мен ётоқхонада туриб ўқийман. Ётоқхонада йигитларнинг хонаси коридорнинг бир томонида қизларники эса бир томонида. Ўғил қиз аралашиб кетган. Мен бир қизни яхши кўриб қолдим. У мендан икки ёш катта. Гап шундаки у бошқа бола билан юради, ҳатто кечалари унинг хонасида қолади. Лекин уни севмайди. Бола ҳам ҳалиги қизни севмайди. Ман у қизга уни севишимни айтгаман, у эса бунга розимаслигини кейинчалик виждони қийналишини айтди. Лекин мен уни бу ботқоқдан чиқариб олишни истайман. Аниқ биламан ундан ажойиб оила бекаси чиқади. У қиз Фарғонадан. Нима қилишга ҳайронман. Севгимни дейми йигитлик ғуруримга қулоқ солайми. Бошим қотган. Нима иш қилишимни буюрасиз тақсир, у қизнинг ўтмишидан кўз юмайми ёки бошқа йўли ҳам борми. Саволларимга жавоб берганингиз учун сизга олдиндан ташаккур. Аллоҳ ҳаммамизни яхши кунларда учраштирсин. Омин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошқа илмлар каби Ислом психологиясини ҳам ўз мутахассисларидан ўрганилади. Айтган қиз билан ва бошқалари билан бу каби алоқаларда бўлмаслик лозим. Гуноҳ бўлади. Ўзингиз айтган мажорани умуман йиғиштириш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАРИҚАТ

@Savollar_kanal 13456-савол

Ассалому алайкум, муҳтарам шайх жаноблари!!! Биз Қўқонлик Иброҳим шайх деб аталмиш кишининг тариқати Нақшбандияга қай даражада тааллуқлик жойи борлиги ёки ҳозирги даврда тариқатнинг пири комили эканлиги тўғрисида фикрингизни билиш ниятида эдик. Умуман олганда ҳозирги даврда пири-муршид керакми? Аввалдан жавобингиз учун ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобини ўқинг. Шахслар ҳақида, бу саҳифада савол бериш ўринли эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик #қуръони_карим

Тажвидли мусҳаф нашрдан чиқди!

👉 Нархи: 52 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚОН ЧИҚАРИШ

@Savollar_kanal 13453-савол

Ассалому алайкум! Ишимиз юришмай, тез тез касал бўлаверсак хўжайиним хўроз опкеб қон чиқариш керак дийди. Пирларга ўтганларни рухига атаб. Қанча айтсам хам тушинмийди. Шунга Аллоҳ йўлида қурбонлик деп қисак бўладими? Тўғри йўл кўрсатинг илтимос. Илимсизлиг қилиб савол берган бўлсам узур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Қурбонликни энг кичигини шариатимиз белгилаб берган. Эчкидан кичкинаси қурбонлик бўлмайди. Қолаверса Аллоҳдан бошқа учун сўйиш ҳаром амал, сўйилган жонлиқни гўшти ҳам ҳаром бўлади. Эрингизни бу нотўғри тушунчасини тўғирланса муаммо ҳал бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАДИС КИТОБЛАР

@Savollar_kanal 13451-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирда жудаям ҳадис китоблар кўп. Аммо улардан қай бири аниқ ва равшан таржима қилинган хатоликларга йўл қўйилган ёки йўқлигини билолмайман. Ўзида саҳиҳ ҳадислар жамланган, тарбиявий аҳамиятга эга китоблар номини айтиб ўтсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг чоп қилинган қуйидаги «Олтин силсила» ва «Ҳадис ва Ҳаёт» «Бахтиёр оила» «Ижтимоий одоблар» «Мукаммал саодат йўли» «Соғлом бола» китобларини олиб ўқинг ва бошқа кўплаб китобларидан диний илмингизни ошириб ҳаётингизни чиройли бўлишида фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАСР НАМОЗИ

@Savollar_kanal 13477-савол

Ассалому алайкум! Кифоя китобининг Мусофир намози бўлмида бир жойига тушунмадим. Мусофир бўлган инсон намозни қаср қилиб ўқийди, мусофир эса уйидан 3 кеча кундузни қасд қилиб чиқган инсон дейилган. Уйидан 96 км дан узоқ масофага 14 кундан кам вақтни қасд қилиб чиққан инсон намозларни қаср қилиб ўқишини билар эдим. Шунда 96км дан узоқ бўлса ҳам, лекин 3 кеча кундуздан кам бўлса, қаср қилиб ўқилмайдими? Агар китобда ёзилган нарсани нотўғри тушунган бўлсам узур. Бир неча маротаба ўқиб аниғини тушуна олмадим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушунибсиз «мусофир эса уйидан 3 кеча кундузни қасд қилиб чиқган инсон» эмас «Уч куну уч кечалик масофани қасд қилиб» дейилган. Масофани деган жойини ўқимагансиз шекилли. Сизга «Кифоя» китобидан иқтибос келтирамиз. «Уч куну уч кечалик масофани қасд қилиб» деган гапни ҳам шарҳ қилишимиз лозим бўлади.Бунда уч кун юриш учун, уч кеча дам олиш учун бўлиши кўзда тутилган. Бунга далил қуйидагича:
عَنْ خُزَيْمَةَ بْنِ ثَابتٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ  الْمَسْحُ عَلَى الْخُفَّيْنِ لِلْمُسَافِرِ ثلَاثَةٌ، وَلِلْمُقِيمِ يَوْمٌ وَلَيْلَةٌ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ 
Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Махсига масҳ тортиш мусофир учун уч кун, муқим учун бир куну бир кеча», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Мана шу ҳадисдан уч кунлик сафарни ният қилмаган одам шаръий маънодаги мусофир бўлмаслиги келиб чиқади. «Масофани қасд қилиб» дейилганидан масофани қасд қилмай содир бўлган сафар шаръий ҳукмларга тегишли сафар бўлмаслигини билиб оламиз. Мисол учун, биров қочиб кетган отини ушлайман деб йўлга чиқса ва бир неча кун унинг ортидан қувиб юрса ҳам, намозни тўлиқ ўқийди.«Уч кунлик масофа»ни босиб ўтиш вақтидаги кунлар деганда мўътадил юртлардаги энг қисқа кунлар эътиборга олинади. Яъни кундузи жуда қисқа ёки жуда ҳам узун бўладиган юртларни эмас, ўртача бўладиган юртларнинг куни олинади. Ўшанда ҳам эрталабдан пешингача юргани ҳисоб. Қолгани намоз, дам ва овқатланишга чиқарилади. Агар тез юриб, мазкур масофани ундан оз вақтда босиб ўтадиган бўлса ҳам, қаср ўқийди. Ҳанафий уламоларнинг кўплари: «Сафар фарсахлар билан ўлчанмайди», деганлар.Бошқа мазҳаблар: «Сафар масофаси тўрт барид бўлса, шаръий сафар бўлади ва унда намозни қаср ўқишга рухсат бўлади», дейдилар.«Барид» масофа бирлиги бўлиб, бир барид масофа тўрт фарсахга, ҳадисда келган тўрт барид эса ўн олти фарсахга тўғри келади. Бир фарсах 5544 метр, тўрт фарсах 22176 метр бўлади. Тўрт барид эса 88704 метр бўлади.«Барид» луғатда «почта» маъносини билдиради. Илгари вақтда Ислом ўлкаларида почта ишлари отда юриб амалга оширилган. Шаҳарлар орасидаги почтахоналар маълум масофага қурилган. Бир барид билан иккинчисининг ораси тўрт фарсах, яъни 22176 метр бўлган. Ҳар почтахона – баридда ходимлар отларини боқиб, шай бўлиб турганлар, аввалги бариднинг ходимлари узоқдан кўриниши билан йўлга тайёр бўлиб отни миниб турганлар. Улар келиб, почтани топшириши билан булар от чоптириб, олға босганлар. Биринчи ва иккинчи почтахона орасидаги масофа ўша вақтнинг таомилига кўра, «барид» деб айтилган.Ушбу биз ўрганаётган ривоятга кўра, тўрт барид, яъни 88 км 704 метр жойга сафар қилган одам мусофир ҳисобланган.  Ҳанафий мазҳаби ўлчовига кўра, 96 км масофа сафар масофаси ҳисобланган.Баъзи уламолар юқорида зикр қилинган вақт ва шароитда пиёда юриб, ҳар қадамини ўлчаб, уч кунлик йўл 88 км билан 96 км орасида чиқишига гувоҳ бўлганлар. Улар туяга юк юклаб, юргизиб кўриб ҳам худди шу каби натижанинг гувоҳи бўлганлар.Ва ниҳоят, икки тарафнинг услуби икки хил бўлса ҳам, натижа бир хил экан, деган хулосага келганлар. Ўртача юриш ила. Тез юриш ҳам, секин юриш ҳам ҳисоб эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМИЙ САЛОН

@Savollar_kanal 13475-савол

Ассалому алайкум! Муслималар учун шариат доирасидан чиқмаган холда исломий салон очиш мумкинми? Масалан юз парвариши учун ниқоблар, соч парвариши учун ниқоблар, муслима келинлар учун либослар, қўлга хина чизиш. Шу каби нарсаларни йўлга қўйган холда очиш мумкинми? Бундан топилган пул халол буладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида сиз айтгандек қилинса жоиз. Сиз салонда шариатга мувофиқ ҳолатда шариатга мувофиқ нарсаларни ишлатинг, сизни олдингиздан чиққанларидан кейин шариатга амал қилишни айтиб туринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАБРЛАР

@Savollar_kanal 13473-савол

Ассалому алайкум! Хадисларда қабрларни чиройли қилишдан қайтарилган текисланиб кетгани мақул одам қуйилади дейилган. Нима учун тарихий одамларга мақбаралар барпо қилинган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Улар истисно тариқасида кейинги авлодларга ҳаёт тарзлари ва илмлари ибрат бўлиши учун сақлаб қолинади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРКАК КИШИ ЮЗИГА КРЕМ СУРТИШЛИГИ ЖОИЗМИ

@Savollar_kanal 13471-савол

Ассалому алайкум! Эркак киши юзига крем суртишлиги жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Соғлиги шуни талаб қилса, суртишга муҳтож бўлса ва кремни таркиби ҳалол нарсалардан бўлса суртиш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУВИМНИНГ НАМОЗЛАРИ

@Savollar_kanal 13469-савол

Ассалому алайкум! Бувим 70 га кирганлар инсулт инфаркт бўлиб яхши гапиролмайдилар, мен намоз ўқий олмаяпман деб сиқилиб йиғлайверадилар. Бу узрли сабаб бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиқилмасинлар, қандай ўқишга қодир бўлсалар ўшандек ўқисинлар. Намозга ҳеч қандай ҳолатда ҳам узр йўқ. Руҳиятларини кўтарадиган шароит қилинглар зиёратларига кириб яхши суҳбатлар қилиб ўтиринглар. Зикр қилсинлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

@Savollar_kanal 13467-савол

Ассалому алайкум! Пешин намоз вақти ҳозирги кунда 12:26 кирвотди, соат 13:00 бўлмасдан ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Намозларни тақвимдаги вақти кириши билан ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АКА УКА ЖАНЖАЛИ

@Savollar_kanal 13465-савол

Ассалому алайкум! Эрим акасига бир неча йил олдин 5 минг доллар қарз берган экан. Акаси шу кунгача ишламас эди. Энди секин секин иш бошлаб ишлари яхши булябти. Эрим хар куни акасига карзингни кайтар деб тупалон килиб хар хил инсон елкасида турмас гаплар билан акасини хакорат килади. Акаси кунда кун ора дустлари билан утиришда уйга ичиб келади. Эримни жахли чикиб харом юргандан кура карзингни кайтар деб яна жанжал бошлайди. Акаси хар сафар купрок пул кеса карзимни кайтараман деб жавоб кайтаради. Эримга ака ука муносабати бундай болмайди гунохга ботманг деб тушунтиришга харакат киламан хеч фойдаси йук. Бундай холда кандай йул тутиш мумкин эримга килаётган иши нотўғри эканлигини кандай тушунтирай ёки эримнинг килаётган иши тўғрими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда қодир бўлатуриб қарзини бермаганни обрўсини тўкиш ҳалол. Лекин сиз ўртага тушманг. Икки тарафга гапи ўтадиган солиҳ одамдан ёрдам сўранглар, ораларини ислоҳ қилиб инсофга чақирсин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РУКУ ВА САЖДА ДУОЛАРНИ КЎП АЙТИШ?

@Savollar_kanal 13463-савол

Ассалому алайкум! Жамоат намозида ёки ёлғиз намоз ўқиганда руъкуда "Субҳана роббиял азийм"ни ва саждада "Субҳана роббиял аъло"ни санамасдан кўп маротаба айтса бўладими? Ёки албатта санаш керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қанча айтилса ҳам тоқ ададда айтилса бўлди. Уч марта айтиш бу «энг камида» дегани. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЛОМГА АЛЕК

@Savollar_kanal 13461-савол

Ассалому алайкум! Баъзида менга хар хил салом беришади. Масалан "сом алейкум" "ассом" каби турлича. Шу кабиларга алек олмаса буладими.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уларга таълим бериш мақсадида сиз ҳам суннатга мувофиқ ҳолда алик олинг, чиройли услубда хатоларини тўғирланг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИККИ ЯРИМ ЙИЛДА НИКОХГА ЗАРАР ЕТАДИМИ

@Savollar_kanal 13459-савол

Ассалому алайкум! Мени опам бор, эри Россияга кетканга икки ярим йил бўлди. Шунча вақт бирга яшашмади, қачон келиши хам номалум. Саволим шуки ўткан икки ярим йилдан кейин никохга зарар тегадми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки талоққа далолат қилувчи гаплар бўлмаган бўлса никоҳига зарар етмайди. Имкон топиб ёнига жўнатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖУМА НАМОЗИ

@Savollar_kanal 13457-савол

Ассалому алайкум! Бир домла бугунги Жума марузасида 03.09.2021 қуйидагича маруза қилди. Мусо алайхиссалом тур тогида Аллоҳдан сураган эканлар. Ё Роббим Сен банда булиб бошка Худо булганида нимани сурар эдинг деган эканлар. Шунда Аллоҳ таоло тинчлик хотиржамликни деб жавоб берган эканлар. Яна буни Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломдан хадис деб айтдилар. Аллоҳ ва расулини номидан ёлгон сузлаган ва тухмат килган одам диндан чикадими? Видео линкиhttps://youtu.be/FaHfT316YhA?t=1688

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гаплар ҳадисда келмаган. Бу каби гаплар исроилиёт ҳикояларидан олинади, уни ривоят қилинмайди, айтилмайди. Диндан чиқди дейилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУРМУШ

@Savollar_kanal 13455-савол

Ассалому алайкум! 20 ёшимда турмушга чиқдим 2 йил яшадик орада фарзандимиз булмагани учун ажрашдик хужайним 15 кун ишда 15 кун уйда буларди бу орада шамоллаб огир касал буп колдим хужайним балнитсага опкеп курсатдила ётиш керак дейишди онамни уйилари балнитсага якин булгани учун онамникига колишни медсестралар бориб укол дориларимни килишини айтганимда врач рози булди 10 кун лечения олдим на эрим на уйдагиларим хавар олишмади юрагим безовта эди ота онам эримни уйига оборишди кайнонам давлениялари кутарилиб ётган эканла жойларидан туриб даже салом Алик кимадила бир огиз айтган гаплари кизизни сепларини олиб кетинг бизга тугмайдиган келинни кераги йук дедила хужайнимни сураганимда узок кариндошлариникига кетганликларини айтишди лекин билсам уйда булган эканла биз эшикдан киришимиз билан деразадан тушиб кочган эканла кучада тогам рулда эдила кирмай мошинни ичига утиргандила тогам куриб коптила югуриб кушниникига кириб кетибди шу шу ажрашиб кетдик она уйимда 5 йил юрдим бошка турмуш кургим кемасди бу орада эрим уйланди эримни бошка курмадим бизда орамизда конуний никох булмаганлиги сабабли тез ажрашдик лекин шарий никох бор у манга дажи талокам бермади сан билан ажрашаман деган сузинихам бирор марта эшитмагандим 5 йилдан сунг менам бир инсонга турмушга чикдим Аллоҳимга бехисоб шукрки хозир бахтлиман базида уйлаб коламан турмушга чикиб тўғри иш килганмикинман чунки жавобимни бермаганди исломда бу тўғримикин деб

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаётинглар давомида талоқ ёки талоққа далолат қиладиган гаплар бўлган бўлса кейинги никоҳингиз боғланган. Аммо талоғингизни бермаган бўлса кейинги никоҳ боғланмаган ва кейинги ҳаётингиз зинода ўтмоқда. Биринчи эрингиздан талоқ олиш, идданнгизни ўтиришингиз ва кейинги кишига никоҳланишингиз шарт. Бирон аҳли илмни олдига бориб, масалани тафсилоти билан атиб билиб олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

14 ФЕВРАЛЬ СЕВИШГАНЛАР КУНИМИ?

@Savollar_kanal 13454-савол

Ассалому алайкум хазрат. 14 феврал "Севишганлар куни" деб хамма ёшла севги изхор килиб бир бирарига совга валом беришади. Шунга шариат нима дейди. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш сиз билан бизга мутлақо тўғри келмайдиган иш. Буни менга савол қилиб бермасангиз ҳам бўлар эди. Ушбу саҳифада бу ишга оид мақола ҳам нашр қилинган эди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЎЛОВ КАРТОЧКАЛАРИ УСТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН 500СЎМ РИБОМАСМИ?

@Savollar_kanal 13452-савол

Ассаламу алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳ! Икки савол мени қийнаётган эди, ижозатингиз билан...1. Ҳар хил хизматларга пул тўлаш учун экспресс тўлов карталари йўлга қўйилган. Мисол учун 5000 сўмлик картани биз 5500 сўмга сотиб оламиз. Бу ерда рибо аралашмайдими?2. Носвой чекадиган баъзи биродарларимиз намозга турганда носқовоқларини чўнтакларидан чиқариб бир ерга қўядилар. Мен уларни олиб, ташлаб юборсам бўладими. Гунохни қўлим билан қайтарган бўламанми? Ёки уларнинг молига тажовуз қилган бўламанми?Аллоҳ рози бўлсин! Ўзининг юзига боқадиганлар қаторидан қилсин! Ассаламу алайкум.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Менимча, 5000 сўм кўрсатиладиган хизмат ҳақи, 500 ўша карталарни сотиш хизматини ўтайдиганлар ҳақи бўлса керак.
2. Шариат ҳаром деган нарса мусулмон одамга мол бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЙИҒГАН ПУЛИНИ АЁЛИГА БЕРИБ ҚЎЙСА ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13450-савол

1. Агар оилада аел киши пулни яхши тасарруф киладиган булса эр ишлаб топган пулини аелига тула бериб куйса буладими,еки эр киши узи пул йигиб керак кисмини аелини хожатига бергани маъкулми ? 2. АКШ да кредитная история деган гап бор.Яъни бир одам банкдан кредит олса(фоизсиз кредит) ва уни вактида тулаб турса кейинчалик уй-жой,авто-улов каби кимматрок нарсаларни олишда кул келади ва банклар унга ишониб каттарок суммада кредит,яъни карз бериши мумкин.Бу нарса шаръи-шарифимизга канчалик тугри келади :?3. Мен араб тилида укиш-езишни биламан,оз булса хам исломий илми булган кишилар билан сухбатлашганман ва Аллох Таоло кодир килганча исломий адабиетларни мутола килиб тураман. Масжидларда жума намози вактида хутбаларни эшитаман. Аммо тайинли устоз курмаганим сабабли илмимни канчалигига шубхам бор. Худодан бир солих,олим ва такводор одамга шогирд килишини дуо килиб коляпман. Хозир хориждаман, мени фарзандим улгайиб, эсини танимокда. Унга узим билганча Қуръони Каримни қироат килишни, тахорат, намоз ўқишни ўргатишни, Аллох Таолони, Пайгамбаримиз с.а.в, Шариати исломияни узим билганча таълимини бера бошласам буладими :? Чунки узим бир тайинли устоз курмаганим сабабли бу ишларни фарзандимга таълим берсам кандок буларкин деган хаёлдаман. Жавобларингиз учун олдиндан рахмат. Сизни дуо килиб колгувчи мухлисингиз.

ЖАВОБ:

1. Пул кимда туриши вазиятга қараб белгиланади. Аёл аёл бўлгани учун пул ушлаши мумкин эмас деган гап йўқ.2. Катта қарзни фойизсиз бермасалар керак. Унда олдинги фойиз олмайдиган қарзнинг ўзидангина фойдаланса бўлади.3. Албатта, фарзандингизга ўзингиз билган нарсаларни ўргатишингиз лозим. Устозни топганда баъзи тузатилиши лозим нарсалар бўлса, биргаликда тузатилаверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал