savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

128772

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ЖУМА НАМОЗИ

@Savollar_kanal 13457-савол

Ассалому алайкум! Бир домла бугунги Жума марузасида 03.09.2021 қуйидагича маруза қилди. Мусо алайхиссалом тур тогида Аллоҳдан сураган эканлар. Ё Роббим Сен банда булиб бошка Худо булганида нимани сурар эдинг деган эканлар. Шунда Аллоҳ таоло тинчлик хотиржамликни деб жавоб берган эканлар. Яна буни Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломдан хадис деб айтдилар. Аллоҳ ва расулини номидан ёлгон сузлаган ва тухмат килган одам диндан чикадими? Видео линкиhttps://youtu.be/FaHfT316YhA?t=1688

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гаплар ҳадисда келмаган. Бу каби гаплар исроилиёт ҳикояларидан олинади, уни ривоят қилинмайди, айтилмайди. Диндан чиқди дейилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУРМУШ

@Savollar_kanal 13455-савол

Ассалому алайкум! 20 ёшимда турмушга чиқдим 2 йил яшадик орада фарзандимиз булмагани учун ажрашдик хужайним 15 кун ишда 15 кун уйда буларди бу орада шамоллаб огир касал буп колдим хужайним балнитсага опкеп курсатдила ётиш керак дейишди онамни уйилари балнитсага якин булгани учун онамникига колишни медсестралар бориб укол дориларимни килишини айтганимда врач рози булди 10 кун лечения олдим на эрим на уйдагиларим хавар олишмади юрагим безовта эди ота онам эримни уйига оборишди кайнонам давлениялари кутарилиб ётган эканла жойларидан туриб даже салом Алик кимадила бир огиз айтган гаплари кизизни сепларини олиб кетинг бизга тугмайдиган келинни кераги йук дедила хужайнимни сураганимда узок кариндошлариникига кетганликларини айтишди лекин билсам уйда булган эканла биз эшикдан киришимиз билан деразадан тушиб кочган эканла кучада тогам рулда эдила кирмай мошинни ичига утиргандила тогам куриб коптила югуриб кушниникига кириб кетибди шу шу ажрашиб кетдик она уйимда 5 йил юрдим бошка турмуш кургим кемасди бу орада эрим уйланди эримни бошка курмадим бизда орамизда конуний никох булмаганлиги сабабли тез ажрашдик лекин шарий никох бор у манга дажи талокам бермади сан билан ажрашаман деган сузинихам бирор марта эшитмагандим 5 йилдан сунг менам бир инсонга турмушга чикдим Аллоҳимга бехисоб шукрки хозир бахтлиман базида уйлаб коламан турмушга чикиб тўғри иш килганмикинман чунки жавобимни бермаганди исломда бу тўғримикин деб

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаётинглар давомида талоқ ёки талоққа далолат қиладиган гаплар бўлган бўлса кейинги никоҳингиз боғланган. Аммо талоғингизни бермаган бўлса кейинги никоҳ боғланмаган ва кейинги ҳаётингиз зинода ўтмоқда. Биринчи эрингиздан талоқ олиш, идданнгизни ўтиришингиз ва кейинги кишига никоҳланишингиз шарт. Бирон аҳли илмни олдига бориб, масалани тафсилоти билан атиб билиб олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

14 ФЕВРАЛЬ СЕВИШГАНЛАР КУНИМИ?

@Savollar_kanal 13454-савол

Ассалому алайкум хазрат. 14 феврал "Севишганлар куни" деб хамма ёшла севги изхор килиб бир бирарига совга валом беришади. Шунга шариат нима дейди. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш сиз билан бизга мутлақо тўғри келмайдиган иш. Буни менга савол қилиб бермасангиз ҳам бўлар эди. Ушбу саҳифада бу ишга оид мақола ҳам нашр қилинган эди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЎЛОВ КАРТОЧКАЛАРИ УСТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН 500СЎМ РИБОМАСМИ?

@Savollar_kanal 13452-савол

Ассаламу алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳ! Икки савол мени қийнаётган эди, ижозатингиз билан...1. Ҳар хил хизматларга пул тўлаш учун экспресс тўлов карталари йўлга қўйилган. Мисол учун 5000 сўмлик картани биз 5500 сўмга сотиб оламиз. Бу ерда рибо аралашмайдими?2. Носвой чекадиган баъзи биродарларимиз намозга турганда носқовоқларини чўнтакларидан чиқариб бир ерга қўядилар. Мен уларни олиб, ташлаб юборсам бўладими. Гунохни қўлим билан қайтарган бўламанми? Ёки уларнинг молига тажовуз қилган бўламанми?Аллоҳ рози бўлсин! Ўзининг юзига боқадиганлар қаторидан қилсин! Ассаламу алайкум.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Менимча, 5000 сўм кўрсатиладиган хизмат ҳақи, 500 ўша карталарни сотиш хизматини ўтайдиганлар ҳақи бўлса керак.
2. Шариат ҳаром деган нарса мусулмон одамга мол бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЙИҒГАН ПУЛИНИ АЁЛИГА БЕРИБ ҚЎЙСА ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13450-савол

1. Агар оилада аел киши пулни яхши тасарруф киладиган булса эр ишлаб топган пулини аелига тула бериб куйса буладими,еки эр киши узи пул йигиб керак кисмини аелини хожатига бергани маъкулми ? 2. АКШ да кредитная история деган гап бор.Яъни бир одам банкдан кредит олса(фоизсиз кредит) ва уни вактида тулаб турса кейинчалик уй-жой,авто-улов каби кимматрок нарсаларни олишда кул келади ва банклар унга ишониб каттарок суммада кредит,яъни карз бериши мумкин.Бу нарса шаръи-шарифимизга канчалик тугри келади :?3. Мен араб тилида укиш-езишни биламан,оз булса хам исломий илми булган кишилар билан сухбатлашганман ва Аллох Таоло кодир килганча исломий адабиетларни мутола килиб тураман. Масжидларда жума намози вактида хутбаларни эшитаман. Аммо тайинли устоз курмаганим сабабли илмимни канчалигига шубхам бор. Худодан бир солих,олим ва такводор одамга шогирд килишини дуо килиб коляпман. Хозир хориждаман, мени фарзандим улгайиб, эсини танимокда. Унга узим билганча Қуръони Каримни қироат килишни, тахорат, намоз ўқишни ўргатишни, Аллох Таолони, Пайгамбаримиз с.а.в, Шариати исломияни узим билганча таълимини бера бошласам буладими :? Чунки узим бир тайинли устоз курмаганим сабабли бу ишларни фарзандимга таълим берсам кандок буларкин деган хаёлдаман. Жавобларингиз учун олдиндан рахмат. Сизни дуо килиб колгувчи мухлисингиз.

ЖАВОБ:

1. Пул кимда туриши вазиятга қараб белгиланади. Аёл аёл бўлгани учун пул ушлаши мумкин эмас деган гап йўқ.2. Катта қарзни фойизсиз бермасалар керак. Унда олдинги фойиз олмайдиган қарзнинг ўзидангина фойдаланса бўлади.3. Албатта, фарзандингизга ўзингиз билган нарсаларни ўргатишингиз лозим. Устозни топганда баъзи тузатилиши лозим нарсалар бўлса, биргаликда тузатилаверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙСИ ЙИГИТ БИЛАН ТУРМУШ ҚУРГАНИМ АФЗАЛ

@Savollar_kanal 13448-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ! Мен бир масалада иккиланаяпман шунга менга оллоҳ ризолиги учун маслаҳат берсангиз.Уйга совчилар кела бошлаган оиласи яхши намозхон ҳожибда лекин бола намозни тулиқ уқимасекан узи шундай деди медик булгани учун иши кўп экан худо хохласа ишлари камайиб қолса намозни беш вақт ўқийркан у узимиздан яни битта вилоятда туманимиз бошқа бошқа, лекин яна бир бола бор оллоҳ рози бўлсин ундан узи хозир америкада уша ерда ўқиб ишлаб қолган яқинда келаркан иншаллаҳ, иймони чиройли ҳар бир қиладиган ишини оллоҳ ризолиги учун қилади америкадалигига қар амай тақволи иймони соғлом лекин у бола бизга жуда узоқ биз билан уларнинг ораси 8 соатлик юл.......Ҳурматли Шайх ҳазратлари менга маслаҳам беринг ота онам узоққа бермаймиз дейди мен эса тақволи иймонли бўлсин дейман узи илмим ё'қ эрта у дунёга мен эмас мени жаннатга етаклайдиган инсон булишини хохлайман, оллоҳдан тақволи иймонли инсонни сурайман доим, Шайх ҳазратлари нима қилишга ҳайронман ота- онамни хохиши билан бир беамалга тегиб кетишим керакми ёки маҳкам туриб уша узоқ бўлса ҳам ушанга тегаман деб туришим керакми , уйдагиларим ҳаммалари жоҳил бенамоз узи намозхонга беришларига мана икки йил деганмда кундирдим балки бунга ҳам маҳкам турсам узоқ булса ҳам беришларига рози булармиШайз ҳазратлари нима қилишга ҳайронман оллоҳдан маҳкам сураяпман, лекин олимларнинг ҳам маслаҳатини олишга қарор қилдим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин икки дунё саодатини насб қилган бўлсин илоҳа Амин, Аллоҳу Акбар!!!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тақволи йигит билан турмуш қуриш яхши эканига яқинларингизни кўндирсангиз яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМДА ҒИЙБАТ ТУШУНЧАСИ

@Savollar_kanal 13446-савол

Ассалому алйкум шайҳ ҳазратлариБизнинг имом қуръон ўқишда ги одоблар ичида фарз намозларида замсурани бирор бир сурани бошидан бошлаб оҳиригача ўқиш қуръоннинг одоби экан. Менинг саволим каттароқ сурани зам қимоқчи бўлсам уни иккига бўлиб зам қисам бўладими қуръон одобларини бузмаган бўламанми?Исломда кишини ғийбат қилиш ундаяҳши фазилатларини ҳам унинг ёғида гапириш ғийбат ҳисобланадими (Умуман у ҳақда гапириш ҳам шунг ичига кириади)?Умуман қандай гапларни гапириш ғийбат бўлиб ҳисобланмайди?&гт;

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/253


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВЕРТУАЛ ИШ

@Savollar_kanal 13444-савол

Ассалому алайкум! Мен интернетда бир европа сайтида иш топган эдим у менга соҳама бўйича иш беришини ва мижоздан оладиган пулимни 20 % олиб қолишини айтган эди у бу пулни олиш учун ўз сайтидан иш топиб бериб мижоз ва менинг ўртамизда келишувни тўлиқ тамилашни айтди. Бундай иш мен учун тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариат ман қилган маҳсулотлар тарқатиб ёки ҳаром қилинган хизматлар кўрсатмасангиз ва иш давомида ёлғон ишлатилмаса жоиз, шу билан бирга иш топиб берувчи билан орангиздаги келишувлар ҳам шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАЛОЛМИ

@Savollar_kanal 13442-савол

Ассалому алайкум! Мен спорт мактабида мураббий бўлиб ишлайман. Мактабда болалар учун 4 махал давлат томонидан овқат берилади. Мен хам шу овқатдан истемол қилсам бу мен учун халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ишхонангиз билан шартномангизга овқатланиш киритилган бўлса ҳалол. Бўлмаса ҳалол эмас. Раҳбарият билан маслаҳатлашиб аниқлаштириб олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАНИЙ ЧИҚҚАНИ АНИҚ ЭМАС

@Savollar_kanal 13440-савол

Ассалому алайкум! Мен эрталаб туриб эсласам туш кўрган эканман. Пешобимни қарасам учи бир бирига ёпишиб қолган экан лекин маний чиққанини анниқ била олмадим. Шундай холатда ғусл қилиш вожиб бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кийимингиз ва баданингизни текширинг. Агар маний ёки бирор намликни асорати бўлса ғусл қилишингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОЛАМНИ СИНГЛИМГА БЕРСАМ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13438-савол

Ассалому алайкум! Мени синглимни мана 16 йилдирки фарзанди йўқ тирноққа зор. Лекин 5 йилча олдин битта ўғил болани чақалоқлигидан асраб олишган(бегона одамлардан олганмиз). Ҳозирда оиласи яхши куёвим билан тинч тотув яшашмоқда Алҳамдулиллаҳ. Саволим шуки синглимизга битта фарзандимизни чақалоқлик ҳолатида берсак бўладими фарзанд қилиб асраб олишга? Аёлим ҳам барча қариндош уруғлар ҳам хусусан ўзим ҳам қарши эмасман. Бу масалага динимиз қандай муносабат билдиради? Гуноҳ эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар қиз фарзанд берсангиз улар боқиб олган болага ва синглингизни эрига номаҳрам бўлиб, балоғатга етганида ҳижобланиб юриши шарт бўлади. Ўғил берсангиз бўлади. Болангизни уларга берсангиз кейинчалик барибир бўлиши аниқ бўлган ишлардан, ёнингизда тарбия учун қаттиқ тегишса сизни ҳам аёлингизни ҳам қалби оғрийди. Балки кейин ҳар хил майда гаплар кўпайиб фарзанд берганингиздан афсус қиласизлар. Бу айтилган гаплар тажрибадан келиб чиқиб айтилди ва аксар ҳолларда бўлиб келмоқда. Аммо биринчи боқиб олган боласи балоғатга етганида синглингизга номаҳрам бўлади ва синглингиз уни олидида ҳижобланиб юриши ва номаҳрамар орасида ҳамма ҳукмларга амал қилишлари шарт бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУДХЎР ҚЎШНИ

@Savollar_kanal 13436-савол

Ассалому алайкум! Мени бир қўшним бор, тирикчилиги асосан судхўрликдан. Кўп марта бу иш гуноҳ эканлигини айтганмиз, лекин ҳали бери тўхтатган эмас. Аллоҳ ўзи ҳидоят берсин! Саволим: 1. Ўша қўшнимдан фоизсиз ўз эҳтиёжларимиз учун қарз олишимиз жоизми? 2. Қўшни товоқ деган нарса бор. Ўша қўшнимиз ҳам баъзи-баъзида уйидан бизникига таом чиқариб туради, ўша таомни истеъмол қилишимиз жоизми? 3. Мен кўпинча пластик карточкамдан ўша қўшнимизнинг коммунал тўловларига ёки телефонларига пул ўтказиб тураман. У менга нақд беради. Бу ишим жоизми? Юқоридаги уч ҳолатда ҳам у топаётган пулнинг асосий қисми катта эҳтимол билан рибодан эканлигини ҳисобга олиб савол йўллаяпман. Умуман бу қўшнимиз билан қўни-қўшничилик алоқаларида эътиборли бўлишимиз керак бўлган жиҳадлари борми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сақланганингиз яхши. У кабилар пул берса фойда умид қилавериб, фойдаси билан бермаганингиз учун сизга розилик билан пул бермайди. 
2). Топишининг ҳаммаси судхўрликдан бўлса ейишингиз ҳалол эмас.
3). Пулингизни нақдлашни бошқа йўлларини қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЙЙИТНИ ҚАЕРДАН ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

@Savollar_kanal 13434-савол

Ассалому алайкум! Мархум вафотидан сўнг ювиб кафанланади ва ташқарига деразадан олиб чиқишади. Базилар эса буни фарки йўқ эшикдан олиб чиқса бўлаверади дейишади. Аслида қайси бири тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Асосийси ўша хонадан маййит қабристонга олиб кетилса бўлди. Қаердан чиқса қулай бўлса ўша ердан олиб чиқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАНИ ДИНДА ҚАНДАЙ ДАЪВАТ ҚИЛМОҚ ЛОЗИМ?

@Savollar_kanal 13432-савол

Ҳурматли ШайҳОтамни дуо қилсангиз. Отам номоз оқимайдилар ва мен яҳши гапириб номозга ундашга ҳаракат қиламан. Аммо уларга ёмон кориниб қоламан. Аҳлоқ одоб юзасидан фарзандга отасини дават қилиш жоизми?Жоиз болса қандай, ёки қай услубда дават қилганим яҳши? 

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Одоб билан, аста тушунтириб борилаверади. Отангизга тасир қиладиган, гапи ўтадиган кишилар ҳам сизга ёрдам берсин. Улар ҳам у кишини намозга ундасинлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СЕВГИ МУҲАББАТ

@Savollar_kanal 13430-савол

Ассалому алайкум! Эри ва фарзандлари бор аёл ва хотини бор эркак мабодо севишиб қолса нима қилса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Истиғфор айтиб тавба қилиб бундай ҳаром ишга олиб борувчи барча алоқаларни узади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАРИҚАТ

@Savollar_kanal 13456-савол

Ассалому алайкум, муҳтарам шайх жаноблари!!! Биз Қўқонлик Иброҳим шайх деб аталмиш кишининг тариқати Нақшбандияга қай даражада тааллуқлик жойи борлиги ёки ҳозирги даврда тариқатнинг пири комили эканлиги тўғрисида фикрингизни билиш ниятида эдик. Умуман олганда ҳозирги даврда пири-муршид керакми? Аввалдан жавобингиз учун ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобини ўқинг. Шахслар ҳақида, бу саҳифада савол бериш ўринли эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик #қуръони_карим

Тажвидли мусҳаф нашрдан чиқди!

👉 Нархи: 52 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚОН ЧИҚАРИШ

@Savollar_kanal 13453-савол

Ассалому алайкум! Ишимиз юришмай, тез тез касал бўлаверсак хўжайиним хўроз опкеб қон чиқариш керак дийди. Пирларга ўтганларни рухига атаб. Қанча айтсам хам тушинмийди. Шунга Аллоҳ йўлида қурбонлик деп қисак бўладими? Тўғри йўл кўрсатинг илтимос. Илимсизлиг қилиб савол берган бўлсам узур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Қурбонликни энг кичигини шариатимиз белгилаб берган. Эчкидан кичкинаси қурбонлик бўлмайди. Қолаверса Аллоҳдан бошқа учун сўйиш ҳаром амал, сўйилган жонлиқни гўшти ҳам ҳаром бўлади. Эрингизни бу нотўғри тушунчасини тўғирланса муаммо ҳал бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАДИС КИТОБЛАР

@Savollar_kanal 13451-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирда жудаям ҳадис китоблар кўп. Аммо улардан қай бири аниқ ва равшан таржима қилинган хатоликларга йўл қўйилган ёки йўқлигини билолмайман. Ўзида саҳиҳ ҳадислар жамланган, тарбиявий аҳамиятга эга китоблар номини айтиб ўтсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг чоп қилинган қуйидаги «Олтин силсила» ва «Ҳадис ва Ҳаёт» «Бахтиёр оила» «Ижтимоий одоблар» «Мукаммал саодат йўли» «Соғлом бола» китобларини олиб ўқинг ва бошқа кўплаб китобларидан диний илмингизни ошириб ҳаётингизни чиройли бўлишида фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХОМИЛАДОРЛИКДАН САҚЛАНИШ

@Savollar_kanal 13449-савол

Ассалому алайкум! Хомиладорликдан сақланиш учун бачадон йўлига спирал қўйдирганман. Шу жоизми ёки нотўғрими бу ишим?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар саломатлигингиз шуни тақозо қилган бўлса вақтинча ҳомилани тўхтатиб туришга шариат рухсат беради. Аммо бутунлай наслни чеклашга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЙЛИК

@Savollar_kanal 13447-савол

Ассалому алайкум! Бир инсон супурувчи бўлса, қор ва ёмғирли кунларда супуришга чиқмаса, лекин ойлик олаверса, ўша ойлик ҳалол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ишхонасининг низомига қаралади. Ёғингарчилик кунлари дам берса бошқа кунлари кўпроқ ишлатишни ҳисобини олган бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗИКР АЙТИШ

@Savollar_kanal 13445-савол

Ассалому алайкум! Мен Юнус Эмре филимида зикр пайтида бошни ўнг ва чап елкага қараб айлантиришини кўрдим. Зикр шундай адо этиладими, бунинг маноси нимада?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нақшбандий тариқатидан ундай қилиб зикр айтиш йўқ. «Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ОНАНИ РОЗИ ҚИЛСА ИБОДАТ ҚИЛМАСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13443-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратларинамозларрда зам сурани орадан 1 дона сура ташлаб ёки қуроннинг оҳирги сурасини зам қимай намозни тугатса ( яни оҳирги заамсура фалақ бўлиб нос сураси қолиб кетса) сурага нисбатан ҳурмадсизлик бўладими?2-саволим жамоатга кечқолиб келган одам имом салом берганда у фақат ўнг томонга салом бериб чап иомонга салом бермай туриб кетиб қолган ракатларни ўқийдими? ёки имом салом берганда у ҳеч қайси томонга салом бермай туриб кетадими?жумаларни бирида имом қуръондан тафсир қилиб беришича Оллоҳ менинг ибодатимни бажармасасдан ота онангни айтганини қилсанг менҳам ибодатингни қабул қиламан деганмиш. шунга изоҳ берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Уламоларимиз сиз айтган ҳолатни афзални тарк қилиш деб айтаганлар. 
2. Жамоатга кечикиб келган одам, имом салом бергандан кейин салом бермасдан туриб намозни давом эттиради.
3. Жумада агар имом шу гапни айтган бўлса, нотўғри айтибди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАНИ ПУЛИГА ОЛИНГАН УЙНИ МАҲР ҚИЛСА

@Savollar_kanal 13441-савол

Муҳтарам шайх ҳазратлари қуйидаги ҳаётий масалага шариатимиз бўйича ечим топиб беришингизни илтимос қилмокчи эдим.Бир йигит уйланишдан олдин хотинига отасини мулкида бўлган бир уйни махр қилиб берди.Сабаби у вақтда куёвни тайинли моли йўқ эди.Вақт ўтиб келин ва эрниниг онаси ўртасида можаро чиқиб келин аразлаб эрини уйидан чиқиб кетди, лекин эри талоқ бермади ва кейинчалик хотини билан ярашиб олди. Ҳозир улар чет элда яшамокда. Алҳамдулиллаҳ эри ўзи ишлаб пул топади. Ҳозир хотинни ўша эрини отасини мулки бўлган уйга хожати йўқ. Эр ҳам отасини мулкини хотинига олиб беролмайди.Саволим шуки эр хотинига янгитдан махр бериши керакми ва бу махрни энг кам қиймати қанча бўлиши керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

Мазкур уй келинга маҳр бўлган. Бу масалани келин ҳал қилади. Ўша уйни оладими, ўрнига бошқа уй ёки бошқа нарса олиб бер дейдими, кечиб юборадими ўзининг иши. Эр нима қилиб бўлса ҳам хотинни маҳр масаласида рози қилиш матлуб. Бошқа нарса бўладиган бўлса, мазкур уйнинг қиймати ўлчов бўлади. Яъни, келин унинг нархидан ортиқ сўрай олмайди. Эр унинг нархидан оз бераман дея олмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АРОҚ ИЧУВЧИ ЭРКАКНИНГ ХОТИНИ ТАЛОҚМИ?

@Savollar_kanal 13439-савол

Ассаламу алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳ. Шайх ҳазратлари сиздан илтимос дугонамнинг ахволини қискача сизга баён киляпман. Мани 1 дугонам бор. У ўзбекистондалигида 1 кишига 2 хотин бўлиб никох ўқитиб олган эди. Ҳаёт қийинчиликлари қийнаб юборганидан чет элга ишлагани кетди. У ерда 1 та бола билан танишиб уни никохига ўтиб олибди (бола аввалги никохидан бехабар). Аввал куни у ўзбекистондаги эридан талоқ олмаганлигини айтиб қолди. Унга агар аввалги никохдан талоқ олмаган бўлсанг мумкин эмас бошқани никохига ўтишинг дедим. У эса 3 ой кўришмаса автоматик равишда никох бекор қилинади деган гапни айтиб қолди. Шунга шариатимизда ҳукм борми. Ўзбекистондаги эри фақат роҳатланиш учунгина уни ёнига келар эди. Эри намоз ўқимайди, хамр ичади ва зинокор. Эшитишимча ароқ ичадиган одамнинг ўзи кофир хотини эса талоқ бўлади. Шу хукм қанчалик рост. Агар рост бўлса хотин киши шу ҳолатда бегона эркакнинг никохига ўтса бўладими. Дугонамнинг ҳукми қандай бўлади шунга ёрдам беринг илтимос!!!  

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дугонангиз жуда катта хато қилибди. У аввал иккинчи эр билан алоқасини дарҳол тўхтатиши керак. Ундан ажраб, биринчи эрдан талоқ сўрайди. Иддасини тўлиқ ўтиради. Кейин иккинчига қайта тегса бўлади. Ўз ўзидан талоқ тушиб қолиши ҳақидаги сизнинг гапингиз ҳам, дугонангизнинг гапи ҳам мутлақо нотўғри.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОРАЛАРИДАГИ ФАРҚ

@Savollar_kanal 13437-савол

Мусулмон ва мўмин, муслима ва мўминалар орасида фарқ борми?

ЖАВОБ:

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом дини номи билан машҳурдир. Бу номни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло: «Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим», дейди («Моида» сураси, 3-оят). Ислом сўзининглуғавий маъносига келсак, бу сўзни луғат илми олимлари, тафсирчилар ва бошқа олимлар чуқур ўрганиб чиққанлар ва бу сўз қуйидаги маъноларни англатишини уқдириб ўтганлар: 1.Ихлос. 2.Турли офатлардан саломат бўлиш.3. Сулҳ ва омонлик. 4. Итоат ва бўйсуниш. Шундан мусулмон ва муслима Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом динига мансуб, ихлосли, турли офатлардан саломат бўлган, сулҳли, омонатли, итоатли ва Аллоҳга бўйсунган шахс дегани бўлади.Иймон сўзи луғатда омон бўлиш ва тасдиқлаш маъноларини билдиради.Уламолар истилоҳида Иймон Аллоҳ таолодан келган нарсани тасдиқлаб, унга иқрор бўлишдир.Шундан мўмин Аллоҳ таолодан келган ақийдага оид нарсаларни тасдиқлаб ва уларга иқрор бўлиб, турли ёмонликлардан омонда бўлган шахсдир.Иймон билан Ислом , мўмин билан мусулмон орасидаги фарқ уламоларимиз Ислом билан Иймон орасидаги алоқа, «қайси бири умумий», деганга ўхшаш саволлар ҳақида узундан-узоқ баҳс қилганлар. Бу мавзу бўйича алоҳида китоб ёзганлари ҳам бор. Лекин гапнинг хулосаси шулки, Ислом ва Иймон тушунчалари умумий тарзда бир-бирига қовушиб кетган, бири иккинчисини ифода этаверадиган тушунчалардир. Аммо иккисини алоҳида олиб қарайдиган бўлсак, Иймон ишониш-эътиқод назарий масалаларга, Ислом эса бўйсуниш-амалий масалаларга хосдир.1. Ислом асослари – шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаждан иборатлиги. 2. Иймоннинг асослари – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшию ёмон қадар Аллоҳдан эканлигига ишониш, тасдиқлашдан иборатдир.Улуғ ақоид илми олими Умар Насафий ўзининг китобида:«Иймон ва Ислом бирдир. Қачонки, бандада тасдиқ ва иқрор мавжуд бўлса, мен ҳақиқатда мўминман, демоғи тўғри бўлади», деган.Мана шу маъно мотуридийлар жумҳури ва муҳаққиқ ашъарийларнинг гапидир. Баъзи бир гуруҳлар, иймон билан исломнинг орасида фарқ бор, дейдилар.Аммо диққат билан қарайдиган бўлсак, ҳар икки гапнинг ҳам ўз ўрни бор.Иймон билан ислом иккиси бир нарса деганлар луғавий эмас шаръий маънони эътиборга олганлар. Чунки шаръан мўмин бўлмаган мусулмон ёки мусулмон бўлмаган мўмин йўқ. Яъни, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нажот топиш учун инсон мўмин-мусулмон бўлиши керак. Бири билан сифатланиб, иккинчиси билан сифатланмаса бўлмайди.Иймон билан исломнинг орасида фарқ бор деганлар фақат луғавий маънони эътиборга олганлар.Солиҳ дегани яхши, одобли шахс дегани.Тақводор. Тақво йўлини тутган одам дегани.Тақво. (сақланиш, парҳезкорлик, қўрқиш)Аллоҳга тақво қилиш ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш эса, гуноҳ ишларни тарк этишлик билан ва савоб ишларни кўплаб содир бўлади. Ислом динини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб зикру ибодат билан машғул бўлиш деб тушунадилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан, тақво нима, деб сўраганда, араблар сертикон майдондан яланг оёқ бўлиб, тикондан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар, деганлар. Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиконларга ўхшайди, ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳнинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.Ўтган азизлардан Толқ ибн Ҳабиб тақвони бундай таърифлаганлар: «Тақво–Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, унинг нури ила Унга тоат қилмоқлик ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, унинг нури ила қайтарган ишларни тарк қилмоқликдир».Жоҳил илмсиз, маърифатсиз, ҳеч нарсани билмайдиган одамдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШАЙТОНГА ҚАРШИ ЙЎЛЛАР

@Savollar_kanal 13435-савол

Ҳурматли Шайх ҳазратлари, шайтон инсонни қайси жойида яшайди? Умуман ҳар бир инсоннинг ўзини шайтонлари ҳам бўладими?Ростдан ҳам энг катта шайтон сув устида ўтирадими?Иймонни кучлик қилиб, шайтонни заиф қилиш йўлларини айтсангиз.Фаришталар ҳақида ёзган жавобингизни ўқиб чиқиб мазза қилдим. Энди Шайтон тўғрисида ҳам маълумот берсангиз.  

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/245


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСМ ҚЎЙИШ

@Savollar_kanal 13433-савол

Ассалому алайкум! Уйланмасимдан олдин, ИнШаАллоҳ уйланиб ўғил фарзандли бўлсам исмни Муҳаммаджон қўяман деб ният қилгандим. Уйландим ИнШаАллоҳ тез кунларда янги меҳмон кутаяпмиз. Ўғил экан. Аммо бизда болага исмни боболари бувилари қўйишади. Улар балки бошқа исмни танлаб қолишар. Уларга қандай тушунтирсам бўлади? Ёки андиша қилиб тушунтирмаган тақдиримда бошқа исм қўйилса ҳам боламга зарар қилмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Муҳаммад исмини маъносини топиб уларга ўқиб беринг. Агар рози бўлишмаса ва бошқа маъноси чиройли исм танлашса рози бўлинг барака топасиз. Бу бахслашадиган ёки тортишадиган масала эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТРЕНИНГЧИЛАР ҲАҚИДАГИ САВОЛИМДАГИ КИЧИК ХАТОЛИК ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13431-савол

Ассалому алайкум! Аввалги саволимда ҳикояда "йигитнинг бошини" деб ёзган эканман. У видеода "бир етим боланинг бошини" дейилган экан. Лекин барибир бу ривоятнинг манбаси йўқ. Шу каби инсонларга танбеҳ ўлароқ айтиб ўтсамгизлар яхши бўларди. Раҳмат, устозлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадис ривоят қилишда жуда ҳам ҳассос бўлиш керак. Бошқа ҳаётий ривоятларни динга алоқадорини айтишда эса, аввало шаратимизга мувофиқлиги, қолаверса, рост ва ҳаққонийлиги текширилиши шарт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМДА МЕҲНАТ ҲУРРИЯТИ

@Savollar_kanal 13429-савол

Ҳурматли ШайҳБир эмас иккта ҳожайиним бор. Тижоратда улар шерик болиб очишган. Ва мен ортада ёнганим ёнган.иккисига ҳам муомила қилишим керак. Ва бази ишларда копинча иш юритувчи ва ҳожайин муносабатларида қийналаман. Шунга Исломда Ҳожайин билан иш юритувчи тогрисида қандай малумот бор? ёки 2 ҳожайин ва бир иш юритувчи тогрисида ИСЛОМда, Қур'он, Ҳадис, Уламолар, нима дейди?Китобларда кам ёритилган деса ҳам болади. Ҳозирги замон исломи нима дейди? 

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/242


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал