savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙСИ ЙИГИТ БИЛАН ТУРМУШ ҚУРГАНИМ АФЗАЛ

@Savollar_kanal 13448-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ! Мен бир масалада иккиланаяпман шунга менга оллоҳ ризолиги учун маслаҳат берсангиз.Уйга совчилар кела бошлаган оиласи яхши намозхон ҳожибда лекин бола намозни тулиқ уқимасекан узи шундай деди медик булгани учун иши кўп экан худо хохласа ишлари камайиб қолса намозни беш вақт ўқийркан у узимиздан яни битта вилоятда туманимиз бошқа бошқа, лекин яна бир бола бор оллоҳ рози бўлсин ундан узи хозир америкада уша ерда ўқиб ишлаб қолган яқинда келаркан иншаллаҳ, иймони чиройли ҳар бир қиладиган ишини оллоҳ ризолиги учун қилади америкадалигига қар амай тақволи иймони соғлом лекин у бола бизга жуда узоқ биз билан уларнинг ораси 8 соатлик юл.......Ҳурматли Шайх ҳазратлари менга маслаҳам беринг ота онам узоққа бермаймиз дейди мен эса тақволи иймонли бўлсин дейман узи илмим ё'қ эрта у дунёга мен эмас мени жаннатга етаклайдиган инсон булишини хохлайман, оллоҳдан тақволи иймонли инсонни сурайман доим, Шайх ҳазратлари нима қилишга ҳайронман ота- онамни хохиши билан бир беамалга тегиб кетишим керакми ёки маҳкам туриб уша узоқ бўлса ҳам ушанга тегаман деб туришим керакми , уйдагиларим ҳаммалари жоҳил бенамоз узи намозхонга беришларига мана икки йил деганмда кундирдим балки бунга ҳам маҳкам турсам узоқ булса ҳам беришларига рози булармиШайз ҳазратлари нима қилишга ҳайронман оллоҳдан маҳкам сураяпман, лекин олимларнинг ҳам маслаҳатини олишга қарор қилдим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин икки дунё саодатини насб қилган бўлсин илоҳа Амин, Аллоҳу Акбар!!!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тақволи йигит билан турмуш қуриш яхши эканига яқинларингизни кўндирсангиз яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМДА ҒИЙБАТ ТУШУНЧАСИ

@Savollar_kanal 13446-савол

Ассалому алйкум шайҳ ҳазратлариБизнинг имом қуръон ўқишда ги одоблар ичида фарз намозларида замсурани бирор бир сурани бошидан бошлаб оҳиригача ўқиш қуръоннинг одоби экан. Менинг саволим каттароқ сурани зам қимоқчи бўлсам уни иккига бўлиб зам қисам бўладими қуръон одобларини бузмаган бўламанми?Исломда кишини ғийбат қилиш ундаяҳши фазилатларини ҳам унинг ёғида гапириш ғийбат ҳисобланадими (Умуман у ҳақда гапириш ҳам шунг ичига кириади)?Умуман қандай гапларни гапириш ғийбат бўлиб ҳисобланмайди?&гт;

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/253


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВЕРТУАЛ ИШ

@Savollar_kanal 13444-савол

Ассалому алайкум! Мен интернетда бир европа сайтида иш топган эдим у менга соҳама бўйича иш беришини ва мижоздан оладиган пулимни 20 % олиб қолишини айтган эди у бу пулни олиш учун ўз сайтидан иш топиб бериб мижоз ва менинг ўртамизда келишувни тўлиқ тамилашни айтди. Бундай иш мен учун тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариат ман қилган маҳсулотлар тарқатиб ёки ҳаром қилинган хизматлар кўрсатмасангиз ва иш давомида ёлғон ишлатилмаса жоиз, шу билан бирга иш топиб берувчи билан орангиздаги келишувлар ҳам шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАЛОЛМИ

@Savollar_kanal 13442-савол

Ассалому алайкум! Мен спорт мактабида мураббий бўлиб ишлайман. Мактабда болалар учун 4 махал давлат томонидан овқат берилади. Мен хам шу овқатдан истемол қилсам бу мен учун халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ишхонангиз билан шартномангизга овқатланиш киритилган бўлса ҳалол. Бўлмаса ҳалол эмас. Раҳбарият билан маслаҳатлашиб аниқлаштириб олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАНИЙ ЧИҚҚАНИ АНИҚ ЭМАС

@Savollar_kanal 13440-савол

Ассалому алайкум! Мен эрталаб туриб эсласам туш кўрган эканман. Пешобимни қарасам учи бир бирига ёпишиб қолган экан лекин маний чиққанини анниқ била олмадим. Шундай холатда ғусл қилиш вожиб бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кийимингиз ва баданингизни текширинг. Агар маний ёки бирор намликни асорати бўлса ғусл қилишингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОЛАМНИ СИНГЛИМГА БЕРСАМ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13438-савол

Ассалому алайкум! Мени синглимни мана 16 йилдирки фарзанди йўқ тирноққа зор. Лекин 5 йилча олдин битта ўғил болани чақалоқлигидан асраб олишган(бегона одамлардан олганмиз). Ҳозирда оиласи яхши куёвим билан тинч тотув яшашмоқда Алҳамдулиллаҳ. Саволим шуки синглимизга битта фарзандимизни чақалоқлик ҳолатида берсак бўладими фарзанд қилиб асраб олишга? Аёлим ҳам барча қариндош уруғлар ҳам хусусан ўзим ҳам қарши эмасман. Бу масалага динимиз қандай муносабат билдиради? Гуноҳ эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар қиз фарзанд берсангиз улар боқиб олган болага ва синглингизни эрига номаҳрам бўлиб, балоғатга етганида ҳижобланиб юриши шарт бўлади. Ўғил берсангиз бўлади. Болангизни уларга берсангиз кейинчалик барибир бўлиши аниқ бўлган ишлардан, ёнингизда тарбия учун қаттиқ тегишса сизни ҳам аёлингизни ҳам қалби оғрийди. Балки кейин ҳар хил майда гаплар кўпайиб фарзанд берганингиздан афсус қиласизлар. Бу айтилган гаплар тажрибадан келиб чиқиб айтилди ва аксар ҳолларда бўлиб келмоқда. Аммо биринчи боқиб олган боласи балоғатга етганида синглингизга номаҳрам бўлади ва синглингиз уни олидида ҳижобланиб юриши ва номаҳрамар орасида ҳамма ҳукмларга амал қилишлари шарт бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУДХЎР ҚЎШНИ

@Savollar_kanal 13436-савол

Ассалому алайкум! Мени бир қўшним бор, тирикчилиги асосан судхўрликдан. Кўп марта бу иш гуноҳ эканлигини айтганмиз, лекин ҳали бери тўхтатган эмас. Аллоҳ ўзи ҳидоят берсин! Саволим: 1. Ўша қўшнимдан фоизсиз ўз эҳтиёжларимиз учун қарз олишимиз жоизми? 2. Қўшни товоқ деган нарса бор. Ўша қўшнимиз ҳам баъзи-баъзида уйидан бизникига таом чиқариб туради, ўша таомни истеъмол қилишимиз жоизми? 3. Мен кўпинча пластик карточкамдан ўша қўшнимизнинг коммунал тўловларига ёки телефонларига пул ўтказиб тураман. У менга нақд беради. Бу ишим жоизми? Юқоридаги уч ҳолатда ҳам у топаётган пулнинг асосий қисми катта эҳтимол билан рибодан эканлигини ҳисобга олиб савол йўллаяпман. Умуман бу қўшнимиз билан қўни-қўшничилик алоқаларида эътиборли бўлишимиз керак бўлган жиҳадлари борми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сақланганингиз яхши. У кабилар пул берса фойда умид қилавериб, фойдаси билан бермаганингиз учун сизга розилик билан пул бермайди. 
2). Топишининг ҳаммаси судхўрликдан бўлса ейишингиз ҳалол эмас.
3). Пулингизни нақдлашни бошқа йўлларини қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЙЙИТНИ ҚАЕРДАН ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

@Savollar_kanal 13434-савол

Ассалому алайкум! Мархум вафотидан сўнг ювиб кафанланади ва ташқарига деразадан олиб чиқишади. Базилар эса буни фарки йўқ эшикдан олиб чиқса бўлаверади дейишади. Аслида қайси бири тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Асосийси ўша хонадан маййит қабристонга олиб кетилса бўлди. Қаердан чиқса қулай бўлса ўша ердан олиб чиқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАНИ ДИНДА ҚАНДАЙ ДАЪВАТ ҚИЛМОҚ ЛОЗИМ?

@Savollar_kanal 13432-савол

Ҳурматли ШайҳОтамни дуо қилсангиз. Отам номоз оқимайдилар ва мен яҳши гапириб номозга ундашга ҳаракат қиламан. Аммо уларга ёмон кориниб қоламан. Аҳлоқ одоб юзасидан фарзандга отасини дават қилиш жоизми?Жоиз болса қандай, ёки қай услубда дават қилганим яҳши? 

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Одоб билан, аста тушунтириб борилаверади. Отангизга тасир қиладиган, гапи ўтадиган кишилар ҳам сизга ёрдам берсин. Улар ҳам у кишини намозга ундасинлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СЕВГИ МУҲАББАТ

@Savollar_kanal 13430-савол

Ассалому алайкум! Эри ва фарзандлари бор аёл ва хотини бор эркак мабодо севишиб қолса нима қилса бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Истиғфор айтиб тавба қилиб бундай ҳаром ишга олиб борувчи барча алоқаларни узади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИЛАНЧИЛИКНИ КАСБ ҚИЛИБ ОЛГАНЛАРГА ПУЛ БЕРИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13428-савол

Ҳурматли Шайҳ Уйимга Гадойлар келади- Пул бериш жоизми? Пул берсангиз ҳудди касб қилиб олгандай туйилади. Ёки ҳайдаб юборганим яҳшироқми? Асосан уйимга келса, масжид атрофида уларга пул бераман. Илтимос садақани тогри бериш ёлларини айтсангиз.Ҳурмат биланЭйдост

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Тиланчиликни касб қилиб олганларга бериш керак эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛМСИЗЛИК

@Savollar_kanal 13426-савол

Ассалому алайкум! Узр саволим чала кетиб қолди. Бугун бироз вақт топиб давомини ёзаяпман. Хуллас тўйдан кейин турмуш ўртоғимни намоз ўқимасликлари, ароқ ичиб, бошқа қизлар билан гаплашиб юришларини билдим лекин у кишини ҳурмат қилиб хизматларини бажариб келдим. Тўғри гуноҳ иш қилганларида ичимдан қаттиқ хафа бўлардим аммо бу билан у кишига хурматсизлик қилганим йўқ. Ўзим олий маълумотли "болалар невролог" шифокориман. Тўйдан олдин ҳам намоз ўқиб, рўза тутардим, Қуръонни ўзим ўрганиб (тажвидсиз) ўқиб юрардим. Кейин турмушга чиқиб умр йўлдошимни босимлари билан ҳаммаси қолиб кетди (уйда жанжал бўлмасин деб). 3 йил бўлди Қуърон курсида ўқиб, Қуръонни тажвид билан оқиб ва ёд ола бошладим, рўмол билан юришни, намозларимни қолдирмай ўқишни бошладим Алҳамдулиллаҳ. Энди интернетдан, китоблардан, савол-жавоблардан кўп нарсаларни ўрганиб ўтган умрим давомида қилган баъзи ишларим гуноҳ эмасмикан деб, бундан кейин шунақа вазият бўлиб қолса қандай йўл тутишим керак, деб сизларга савол бераяпман. Турмуш ўртоғимга келсак у киши ҳам олий маълумотли ҳарбий. Динни ёмон кўришларига келсак бунга ҳам интернет сабабчи; М: у киши интернетда "эл-туз", "ббс узбек", "халқ норозилиги", "хақиқат ва тараққиёт" каналларини, Намоз Нормўмин, Хидирназар Оллоқуловга ўхшаган халқда давлатга нисбатан норозилик, ношукурлик кайфиятини уйғотадиган дин арбоблари ва аҳли илмларимизни ёмон кўришга сабаб бўладиган материалларни кўриб кузатиб борадилар. Кейин менга сани муллаларинг унақа қилган, мусулмонларинг бунақа қилган, шайхинг мунақа деб гапирадилар. Мен эса имконим борича диний масалада гапирмасликка ҳаракат қиламан. Барибир мани тушунмайдилар. Лекин диний уламоларимиз учун ҳам мен гап эшитаман. М: Х.О. партиялари ҳақида Аброр М Алий домла, Рустамжон, Шукрулло ва б. домлаларимиз гапириб чиқибдилар буни орқасидан менга гапирдилар "сарой муллалари" дххни ...лари сани имомларинг шундай дебди ва ҳ... ; Менга ўзимни баъзи вазиятларда бундан кейин қандай йўл тутишни маслаҳат берадиган аҳли илм зарур. М: турмуш ўртоģимни жўралари билан оилавий борди-келди қилиб турамиз, кўпинча эркак-аёл хамр ичишади. Шундай вазиятда мен энди нима қилай қизларим ва ўғлим катта бўлиб қолди бу ўтиришлар уларни тарбиясига салбий таъсир қилмайдими? Мени хамр ичиладиган даврада ўтиришим, уларга хизмат қилишим билан уларни гуноҳига шерик бўлиб қолмайманми? Ёки яқинда менга кредитга янги тел. олсак, сан қизиқмайсанам қаерда арзон кредит бор дедилар, мен эса дадаси кредит олиш гуноҳ экан ҳозир тел.миз борку десам шунча одам олаяпди сан ҳам олсанг ҳеч нима қилмайди, шу давлатга яшаганингдан кейин оласанда дедилар нима деб жавоб беришни билмай индамадим. Шунақа вазиятларда менга маслаҳат берадиган одамим йўқ. Балки мен адашган бўлсам ўзимни ислоҳ қилай, агар умр йўлдошим хато қилаётган бўлсалар қандай гуноҳ қилмай муроса қилай? Фарзандларим ҳалол-ҳаром, гуноҳ-савоб тушунчалари билан улғайса дейман. Чунки келин бўлиб тушган хонадонимда бировни ҳаққи, гуноҳ деган тудҳунчалар йўқ. Буларни сўрашга мани ҳеч кимим йўқ Шу сабабли сизлардан секин-секин сўраб бораяпман. Жавобларингиз учун раҳмат. Туҳунмовчилик учун мани кечиринг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол амаллар қилиб ҳалол яшашга ҳаракатда бардавом бўлинг Аллоҳ қўлласин. Эрингизга инсоф бериб ибодатга киришини насиб қилсин. Тўғри йўлни диний сўзлар билан эмас омма тилида қилиб гапириб насиҳат қилинг. Muslimaat.uz сайтига кириб маслаҳат олиб туринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛМ ЎРГАНИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13424-савол

Ассалому алайкум! Сиз устозлар сабабли кўп нарсаларни ўрганаяпмиз. Мен талабаман. Ёшим 20 да. Илм ўрганишимни самарадорлигини ошириш ва кўпроқ ўқиш мақсадида ўзимга шундай шарт қўйиб олганман. Агар кун давомида режалаштирган ишларимни бажармасам(масалан кунда 40 бет китоб ўқиш) ҳар бир қилмаган ишим учун хуфтондан кейин тўрт ракат намоз ўқийман. Шундай қилишим хато эмасми? 2. Кўпинча намоз ўқиганимдан сўнг намоз охрида дуо қилишда эринчоқлик пайдо бўлади ва дуода "Аллоҳим қалбим ўзингга аён, менга нима кераклигини ўзинг биласан" деб, сўрайдиган нарсаларимни жуда кўп бўлса ҳам дуони қисқа қиламан. Бу тўғрими? 3. Илм ўрганишга, қалб ҳотиржамлигига эришга доир уламоларимизни қайси китобларини тавсия қиласиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Хато эмас. Лекин зиммангизга вожиб қилиб олманг.
2). Жоиз. Лекин банда ўзига керак бўлган нарсани ҳам сўраши яхшироқ ва сўраганда катта нарсаларни сўраши афзал.
3). Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Руҳий тарбия» китоблари. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲИТОЙДАН МОЛ ОЛИБ КЕЛАМАН.

@Savollar_kanal 13421-савол

Ҳурматли ШайҳМен Ҳитойдан мол олдриб келмоқчиман ва у молга бошқа фирмани номини қойдирмоқчиман. Яна у молнинг пакетига Малайзияда ишлаб чиқарилган деб ёздирмоқчиман.Товар сифатли болса ҳам, Одамлар ҳитой молини олишмаганлиги учун шундай қилмоқчиман.Шунга нима дейсиз?Ҳурмат биланЭйдост

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Бу ишни қилиш мутлақо мумкин эмас. Бу алдамчилик ва ёлғондан иборатдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲУФТОН НАМОЗИНИ КЕЧАСИ ЎҚИШНИ ХУШ КЎРАМАН.

@Savollar_kanal 13419-савол

Ҳурматли шайх Ҳуфтон намозини вақтида ўқимасдан уйга келгандан кейин соат чамаси 11:00-1:00 эрталаб ёки кеч ўқишни хуш кўраман. Ўқийману кетидан Таборак, 2 ракат нафл намоз, сўнгра Воқеа сурасини ўқиб дарров ухлайман. Шунга нима дейсиз? Ҳурмат билан Эйдўст.

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Фарзини жамоат билан ўқинг. Ётишдан олдин нафл ва Витрни ҳамда «Таборак»ни ўқинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЙЛИК

@Savollar_kanal 13447-савол

Ассалому алайкум! Бир инсон супурувчи бўлса, қор ва ёмғирли кунларда супуришга чиқмаса, лекин ойлик олаверса, ўша ойлик ҳалол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ишхонасининг низомига қаралади. Ёғингарчилик кунлари дам берса бошқа кунлари кўпроқ ишлатишни ҳисобини олган бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗИКР АЙТИШ

@Savollar_kanal 13445-савол

Ассалому алайкум! Мен Юнус Эмре филимида зикр пайтида бошни ўнг ва чап елкага қараб айлантиришини кўрдим. Зикр шундай адо этиладими, бунинг маноси нимада?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нақшбандий тариқатидан ундай қилиб зикр айтиш йўқ. «Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ОНАНИ РОЗИ ҚИЛСА ИБОДАТ ҚИЛМАСА ҲАМ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13443-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратларинамозларрда зам сурани орадан 1 дона сура ташлаб ёки қуроннинг оҳирги сурасини зам қимай намозни тугатса ( яни оҳирги заамсура фалақ бўлиб нос сураси қолиб кетса) сурага нисбатан ҳурмадсизлик бўладими?2-саволим жамоатга кечқолиб келган одам имом салом берганда у фақат ўнг томонга салом бериб чап иомонга салом бермай туриб кетиб қолган ракатларни ўқийдими? ёки имом салом берганда у ҳеч қайси томонга салом бермай туриб кетадими?жумаларни бирида имом қуръондан тафсир қилиб беришича Оллоҳ менинг ибодатимни бажармасасдан ота онангни айтганини қилсанг менҳам ибодатингни қабул қиламан деганмиш. шунга изоҳ берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Уламоларимиз сиз айтган ҳолатни афзални тарк қилиш деб айтаганлар. 
2. Жамоатга кечикиб келган одам, имом салом бергандан кейин салом бермасдан туриб намозни давом эттиради.
3. Жумада агар имом шу гапни айтган бўлса, нотўғри айтибди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАНИ ПУЛИГА ОЛИНГАН УЙНИ МАҲР ҚИЛСА

@Savollar_kanal 13441-савол

Муҳтарам шайх ҳазратлари қуйидаги ҳаётий масалага шариатимиз бўйича ечим топиб беришингизни илтимос қилмокчи эдим.Бир йигит уйланишдан олдин хотинига отасини мулкида бўлган бир уйни махр қилиб берди.Сабаби у вақтда куёвни тайинли моли йўқ эди.Вақт ўтиб келин ва эрниниг онаси ўртасида можаро чиқиб келин аразлаб эрини уйидан чиқиб кетди, лекин эри талоқ бермади ва кейинчалик хотини билан ярашиб олди. Ҳозир улар чет элда яшамокда. Алҳамдулиллаҳ эри ўзи ишлаб пул топади. Ҳозир хотинни ўша эрини отасини мулки бўлган уйга хожати йўқ. Эр ҳам отасини мулкини хотинига олиб беролмайди.Саволим шуки эр хотинига янгитдан махр бериши керакми ва бу махрни энг кам қиймати қанча бўлиши керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

Мазкур уй келинга маҳр бўлган. Бу масалани келин ҳал қилади. Ўша уйни оладими, ўрнига бошқа уй ёки бошқа нарса олиб бер дейдими, кечиб юборадими ўзининг иши. Эр нима қилиб бўлса ҳам хотинни маҳр масаласида рози қилиш матлуб. Бошқа нарса бўладиган бўлса, мазкур уйнинг қиймати ўлчов бўлади. Яъни, келин унинг нархидан ортиқ сўрай олмайди. Эр унинг нархидан оз бераман дея олмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АРОҚ ИЧУВЧИ ЭРКАКНИНГ ХОТИНИ ТАЛОҚМИ?

@Savollar_kanal 13439-савол

Ассаламу алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳ. Шайх ҳазратлари сиздан илтимос дугонамнинг ахволини қискача сизга баён киляпман. Мани 1 дугонам бор. У ўзбекистондалигида 1 кишига 2 хотин бўлиб никох ўқитиб олган эди. Ҳаёт қийинчиликлари қийнаб юборганидан чет элга ишлагани кетди. У ерда 1 та бола билан танишиб уни никохига ўтиб олибди (бола аввалги никохидан бехабар). Аввал куни у ўзбекистондаги эридан талоқ олмаганлигини айтиб қолди. Унга агар аввалги никохдан талоқ олмаган бўлсанг мумкин эмас бошқани никохига ўтишинг дедим. У эса 3 ой кўришмаса автоматик равишда никох бекор қилинади деган гапни айтиб қолди. Шунга шариатимизда ҳукм борми. Ўзбекистондаги эри фақат роҳатланиш учунгина уни ёнига келар эди. Эри намоз ўқимайди, хамр ичади ва зинокор. Эшитишимча ароқ ичадиган одамнинг ўзи кофир хотини эса талоқ бўлади. Шу хукм қанчалик рост. Агар рост бўлса хотин киши шу ҳолатда бегона эркакнинг никохига ўтса бўладими. Дугонамнинг ҳукми қандай бўлади шунга ёрдам беринг илтимос!!!  

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дугонангиз жуда катта хато қилибди. У аввал иккинчи эр билан алоқасини дарҳол тўхтатиши керак. Ундан ажраб, биринчи эрдан талоқ сўрайди. Иддасини тўлиқ ўтиради. Кейин иккинчига қайта тегса бўлади. Ўз ўзидан талоқ тушиб қолиши ҳақидаги сизнинг гапингиз ҳам, дугонангизнинг гапи ҳам мутлақо нотўғри.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОРАЛАРИДАГИ ФАРҚ

@Savollar_kanal 13437-савол

Мусулмон ва мўмин, муслима ва мўминалар орасида фарқ борми?

ЖАВОБ:

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом дини номи билан машҳурдир. Бу номни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло: «Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим», дейди («Моида» сураси, 3-оят). Ислом сўзининглуғавий маъносига келсак, бу сўзни луғат илми олимлари, тафсирчилар ва бошқа олимлар чуқур ўрганиб чиққанлар ва бу сўз қуйидаги маъноларни англатишини уқдириб ўтганлар: 1.Ихлос. 2.Турли офатлардан саломат бўлиш.3. Сулҳ ва омонлик. 4. Итоат ва бўйсуниш. Шундан мусулмон ва муслима Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом динига мансуб, ихлосли, турли офатлардан саломат бўлган, сулҳли, омонатли, итоатли ва Аллоҳга бўйсунган шахс дегани бўлади.Иймон сўзи луғатда омон бўлиш ва тасдиқлаш маъноларини билдиради.Уламолар истилоҳида Иймон Аллоҳ таолодан келган нарсани тасдиқлаб, унга иқрор бўлишдир.Шундан мўмин Аллоҳ таолодан келган ақийдага оид нарсаларни тасдиқлаб ва уларга иқрор бўлиб, турли ёмонликлардан омонда бўлган шахсдир.Иймон билан Ислом , мўмин билан мусулмон орасидаги фарқ уламоларимиз Ислом билан Иймон орасидаги алоқа, «қайси бири умумий», деганга ўхшаш саволлар ҳақида узундан-узоқ баҳс қилганлар. Бу мавзу бўйича алоҳида китоб ёзганлари ҳам бор. Лекин гапнинг хулосаси шулки, Ислом ва Иймон тушунчалари умумий тарзда бир-бирига қовушиб кетган, бири иккинчисини ифода этаверадиган тушунчалардир. Аммо иккисини алоҳида олиб қарайдиган бўлсак, Иймон ишониш-эътиқод назарий масалаларга, Ислом эса бўйсуниш-амалий масалаларга хосдир.1. Ислом асослари – шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаждан иборатлиги. 2. Иймоннинг асослари – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшию ёмон қадар Аллоҳдан эканлигига ишониш, тасдиқлашдан иборатдир.Улуғ ақоид илми олими Умар Насафий ўзининг китобида:«Иймон ва Ислом бирдир. Қачонки, бандада тасдиқ ва иқрор мавжуд бўлса, мен ҳақиқатда мўминман, демоғи тўғри бўлади», деган.Мана шу маъно мотуридийлар жумҳури ва муҳаққиқ ашъарийларнинг гапидир. Баъзи бир гуруҳлар, иймон билан исломнинг орасида фарқ бор, дейдилар.Аммо диққат билан қарайдиган бўлсак, ҳар икки гапнинг ҳам ўз ўрни бор.Иймон билан ислом иккиси бир нарса деганлар луғавий эмас шаръий маънони эътиборга олганлар. Чунки шаръан мўмин бўлмаган мусулмон ёки мусулмон бўлмаган мўмин йўқ. Яъни, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нажот топиш учун инсон мўмин-мусулмон бўлиши керак. Бири билан сифатланиб, иккинчиси билан сифатланмаса бўлмайди.Иймон билан исломнинг орасида фарқ бор деганлар фақат луғавий маънони эътиборга олганлар.Солиҳ дегани яхши, одобли шахс дегани.Тақводор. Тақво йўлини тутган одам дегани.Тақво. (сақланиш, парҳезкорлик, қўрқиш)Аллоҳга тақво қилиш ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш эса, гуноҳ ишларни тарк этишлик билан ва савоб ишларни кўплаб содир бўлади. Ислом динини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб зикру ибодат билан машғул бўлиш деб тушунадилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан, тақво нима, деб сўраганда, араблар сертикон майдондан яланг оёқ бўлиб, тикондан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар, деганлар. Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиконларга ўхшайди, ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳнинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.Ўтган азизлардан Толқ ибн Ҳабиб тақвони бундай таърифлаганлар: «Тақво–Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, унинг нури ила Унга тоат қилмоқлик ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, унинг нури ила қайтарган ишларни тарк қилмоқликдир».Жоҳил илмсиз, маърифатсиз, ҳеч нарсани билмайдиган одамдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШАЙТОНГА ҚАРШИ ЙЎЛЛАР

@Savollar_kanal 13435-савол

Ҳурматли Шайх ҳазратлари, шайтон инсонни қайси жойида яшайди? Умуман ҳар бир инсоннинг ўзини шайтонлари ҳам бўладими?Ростдан ҳам энг катта шайтон сув устида ўтирадими?Иймонни кучлик қилиб, шайтонни заиф қилиш йўлларини айтсангиз.Фаришталар ҳақида ёзган жавобингизни ўқиб чиқиб мазза қилдим. Энди Шайтон тўғрисида ҳам маълумот берсангиз.  

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/245


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСМ ҚЎЙИШ

@Savollar_kanal 13433-савол

Ассалому алайкум! Уйланмасимдан олдин, ИнШаАллоҳ уйланиб ўғил фарзандли бўлсам исмни Муҳаммаджон қўяман деб ният қилгандим. Уйландим ИнШаАллоҳ тез кунларда янги меҳмон кутаяпмиз. Ўғил экан. Аммо бизда болага исмни боболари бувилари қўйишади. Улар балки бошқа исмни танлаб қолишар. Уларга қандай тушунтирсам бўлади? Ёки андиша қилиб тушунтирмаган тақдиримда бошқа исм қўйилса ҳам боламга зарар қилмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Муҳаммад исмини маъносини топиб уларга ўқиб беринг. Агар рози бўлишмаса ва бошқа маъноси чиройли исм танлашса рози бўлинг барака топасиз. Бу бахслашадиган ёки тортишадиган масала эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТРЕНИНГЧИЛАР ҲАҚИДАГИ САВОЛИМДАГИ КИЧИК ХАТОЛИК ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13431-савол

Ассалому алайкум! Аввалги саволимда ҳикояда "йигитнинг бошини" деб ёзган эканман. У видеода "бир етим боланинг бошини" дейилган экан. Лекин барибир бу ривоятнинг манбаси йўқ. Шу каби инсонларга танбеҳ ўлароқ айтиб ўтсамгизлар яхши бўларди. Раҳмат, устозлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадис ривоят қилишда жуда ҳам ҳассос бўлиш керак. Бошқа ҳаётий ривоятларни динга алоқадорини айтишда эса, аввало шаратимизга мувофиқлиги, қолаверса, рост ва ҳаққонийлиги текширилиши шарт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМДА МЕҲНАТ ҲУРРИЯТИ

@Savollar_kanal 13429-савол

Ҳурматли ШайҳБир эмас иккта ҳожайиним бор. Тижоратда улар шерик болиб очишган. Ва мен ортада ёнганим ёнган.иккисига ҳам муомила қилишим керак. Ва бази ишларда копинча иш юритувчи ва ҳожайин муносабатларида қийналаман. Шунга Исломда Ҳожайин билан иш юритувчи тогрисида қандай малумот бор? ёки 2 ҳожайин ва бир иш юритувчи тогрисида ИСЛОМда, Қур'он, Ҳадис, Уламолар, нима дейди?Китобларда кам ёритилган деса ҳам болади. Ҳозирги замон исломи нима дейди? 

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/242


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВОҚЕА СУРАСИНИ ЎҚИЁТГАНДА БОЙЛИКНИ ИРОДА ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13427-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Ҳар кечада воқеа сурасини китобдан ўқийман. Лекин ҳали ёд олганимча йўқ. Саволлар:-Китобдан ўқиш жоизми?-Воқеа сурасини ҳар кечада ўқийдиган одам, Аллоҳдан фақат бойлик сўраётган бўлиб чиқадими?-Агар фақат бўйлик бўлса, унда банда оҳиратдан бенасиб бўлиб қолмайдими?Мени ниятим фақат ҳадисда ёзилганидек, фақат ҳалол бойлик, Аллоҳ рози бўладиган бойлик, охиратимга ҳам бу дунёимга ҳам зарар қилмайдиган бойлик. Шунга сизнинг маслаҳатингиз керак.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Китобга қараб тиловат қилса бўлади. Ўша сураи каримани тиловат қилаётганингизда бойлик асосий ниятингиз бўлиб қолмаслигига ҳаракат қилинг. Уни ўқиш ҳақидаги ҳадисга амал қилишни ният қилинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА-ОНА ТОГРИСИДА КИТОБИНГИЗ БОРМИ?

@Savollar_kanal 13425-савол

Ҳурматли шайҳ. Китобларингизни севиб оқийман. Шу битта мавзуга муҳтожим бор. У болса ҳам Ота-она тогрисида яҳлит китобингиз болса севиб оқирдим.Ота-онага багишлаб китоб чиқарсангиз бутун ёшлар олиб оқиб ота-онани севиб ҳизматини қилиб оҳиратларини обод қилишда катта ёрдам болган болур эди.Шунга эҳтиёжим бор, ёки менга сиз билган адабиёт болса малум қилсангиз. Ҳеч қаерда Ота-онага багишлаб китоб чиқаришмаган, мободо болса ҳам мен билмайман. 

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Дуо қилиб туринг. Бу иш ҳам амалга ошиб қолса ажаб эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЕЛЕ-СЕРИАЛ, БЕМАЗА РЕКЛАМА ВА КЛИПЛАР ТОГРИСИДА

@Savollar_kanal 13423-савол

Ҳурматли ШайҳМени уйимда аёллар ҳижобга киргану ва ибодат ҳам қилишадию аммо ҳар куни келсам фақат шу телевизорда бемаза теле-сериал кинолар, рекламалар, клиплар томоша қилиб отришади.Улар билан ҳатто уришиб кетаман. Ва мени жуда ҳам ёмон коришади. Нима қилай? Қойиб берайми? Яҳши ҳам гапириб насиҳат қилганман, қаттиқ ҳам гапирганман фойдаси ёқ.Айниқса турк кинолари беманилашиб кетган.Ёки озлари қуйилиб қолишармикан? нима қилсам болади? Бу беҳаёлик уларнинг онгларига сингиб бораятганидан жуда ҳам изтробдаман.ҳурмат биланЭйдост

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Ўша ишларини нотўғри эканини ҳужжат ва далиллар билан англатинг. Уларга бўш вақтларида кўрадиган, эшитадиган ва ўқийдиган исломий маълумотларни тақдим қилинг. Аллоҳдан уларга рушди ҳидоят ва инсофу тавфиқ сўраб дуо қилинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҲДЛАШУВ

@Savollar_kanal 13420-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ билан ахдлашиш мумкинми? Масалан ; "Эй Роббим. Мен Сенга кўплаб истиғфорлар айтай, бугундан сенга ибодатимни бошлаб, қанчалик оғир ахволимга қарамай ибодатимни тўхтатмасликка, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга 1000 бора саловат айтмай ухламасликка, фақат сени зикринг билан таскин топишга ваъда берай, сен эса шу ондан хаётимни тубдан ўзгартиргин. Мен фақатгина Сенинг қудратинга ишонаман" Балки Аллоҳ менинг устимдан рахмат ёмғирини тезроқ ёғдирар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бандалигингизни ҳис қилиб тазарруъ билан дуо қилинг. Тоқатингиз етмайдиган ишларни вада қилманг. Аллоҳ таоло "Аъроф" сурасида марҳамат қилади:  
 ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ۝ 
55. Роббингизга тазарру ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас.Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарру – ёлвориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда.Худди шу маъно Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган.Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинади:«Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитувчи ва энг яқин Зотдир», – дедилар».Аллоҳ таолога ибодату дуоларни тазарру ила ва махфий қилиш, худди шу ояти каримада таъкидланганидек, салафи солиҳларимизнинг одатларига айланган эди.Имом Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳасан Басрийнинг қуйидаги сўзларини келтирадилар: «Агар бир киши Қуръонни жамлаган бўлса ҳам, одамларга билдирмас эди. Агар бир киши фиқҳдан жуда кўп нарсани билса ҳам, одамларга билдирмас эди. Агар бир киши кечаси уйида узундан-узоқ намоз ўқиб чиқса ҳам, меҳмонларига билдирмас эди. Биз бир одамларни кўрдикки, махфий қилиш имкони бўлган ишни ҳеч қачон ошкор қилмас эдилар. Мусулмонлар дуога кўп уринар эдилар. Товушлари ҳеч эшитилмас эди. Уларнинг дуолари Роббларига пичирлашдан иборат бўлар эди».«Роббингизга тазарру ила ва махфий дуо қилинг» дегани шу. Аллоҳ таоло қилган ишидан рози бўлиб, мақтаган солиҳ бандаси ҳақида «Қачонки Роббига махфий дуо қилди», дегани ҳам шундан. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАКОТНИ ҚАЙТАРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13418-савол

Ассалому алайкум! Закот берилган одамдан закотни қайтариб олиб унданда муҳтожроқ одамга берса бўладими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Закот бир ҳақдорга берилгандан кейин у одамнинг мулки бўлади ва сиздан шу чиқарган закотингиз адо бўлади. Шу сабаблардан қайтара олмайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал