savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

129133

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

МАСЖИДГА ЖИҲОЗ СОТИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13417-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли шайх, Мен масжидга электр асбобларини сотишим жоизми? Яъни, масжидга керак бўладиган жиҳозларни? Устида фойдам ҳам бор бўлади. Шунга нима дейсиз? Муҳлисингиз, Эйдўст.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш жоиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАРЗИ ХАСАНА НИМА

@Savollar_kanal 13415-савол

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар қарзи хасана нма эканлиги тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга «қарзи ҳасана» берадиган киши борми?! Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор.Аслида, «қарз» сўзи луғатда «кесмоқ» маъносини билдиради. Қарз берувчи киши ўз молидан кесиб, қарз сўровчига беради. Аллоҳ таоло Ўз дини йўлида сарфланадиган молу мулкни Унга берилган «қарзи ҳасана»га, яъни орага судхўрлик ва бошқа ғаразлар қўшилмаган қарзга ўхшатмоқда.«Аллоҳга «қарзи ҳасана» берадиган киши борми?!»Бунда эҳсон, нафақа қилишга катта тарғиб бордир. Чунки қарзни муҳтожлар олади, Аллоҳ эса ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ, балки барчанинг Унга муҳтожлиги бор Зотдир. Оятда Аллоҳ таоло эҳсон қилганларнинг сарфини кўпайтириб беришга ва бунинг устига, уларни карамли жаннатга киритишга ваъда қилмоқда.«Бас, У зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор».Уламолар Аллоҳ таоло қабул қиладиган яхши қарзнинг шартларини ҳам зикр қилганлар:1. Садақа қилувчининг нияти соф бўлсин.2. Садақа чин кўнгилдан, риёсиз, Аллоҳнинг розилиги учун берилсин.3. Ҳалол молдан бўлсин.4. Сифатсиз бўлмасин.5. Энг зарур жойга сарфлансин.6. Садақа яширин ҳолда қилинсин.7. Миннат қилинмасин.8. Кўп бўлса ҳам, оз саналсин.9. Ўзининг яхши кўрган молидан бўлсин.10. Ўзини бой санаб, олувчини камбағал санамасин.Маълумки, саҳобаи киромлар ҳар бир оятга тўлиқ амал қилишга шошилар эдилар. Шу маънода улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ривоят жуда ҳам ибратлидир. Ушбу оят нозил бўлганда Абу Даҳдаҳ Ансорий исмли саҳоба:– Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ биздан қарз хоҳлаяптими? – деди.– Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ, – дедилар сарвари олам. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга:– Қўлингизни беринг, – деди-да, у зоти бобаракотнинг муборак қўлларидан тутди. Сўнгра: – Мен ўз Роббимга боғимни қарз бердим, – деди.Унинг боғида олти юз туп хурмоси, хотини Умму Даҳдаҳ ва фарзандлари бор эди. Абу Даҳдаҳ боғига келиб, хотини Умму Даҳдаҳни чақирган эди, у:– Лаббай! – деб чиқди. Абу Даҳдаҳ:– Боғдан чиқ, мен уни Роббимга қарз бердим, – деди. Аёл эса:– Қилган савдоингнинг даромади кўп бўлсин, – деди-да, дарров болалари ва асбоб-анжомларини кўтариб, кўчди. Шунда Набий алайҳиссалом:– Жаннатдаги дуру ёқутдан бўлган қанчадан-қанча хурмолар Абу Даҳдаҳники бўлди, – дедилар.Юқоридаги оятлар эҳсон-нафақа қилишга даъват этди ва бунинг учун улуғ ажр борлигининг хабарини берди. Келаси оят эса мазкур ажрнинг бир қисми ҳақида баён қилади.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НИКОҲ ВА СИҲАТ-САЛОМАТЛИККА ДОИР САВОЛЛАР

@Savollar_kanal 13413-савол

Ассалому алайкум муҳтарам устоз ва форум иштирокчиси бўлиб турган мусулмон биродарлар!Устоз ижозатингиз билан 1-2 савол билан мурожаат килсам. 1. Халкимиз орасида "Оқ тўй (отарчи чақириб, ароқ каби маст қилувчи ичимликлар қуйиб тўй) қилса келин ва куёвнинг никохи бузилади. Ёки масжидга никох ўқитиш учун борилганда қиз-келин юз қўллари очиқ - "европача" кўринишда борса, никох никох булмайди" деган гаплар юради. Сабаби никох-тўй борасида бошқа диндагиларга тақлид бўлганлиги учун" дейдилар. Шу тўғрими? Устоз Биз учун тўғрирок гап қайси бўлади?2. Агар табиб "ит ёғи истеъмоли дардингизга шифо бўлиши мумкин, бошқа иложини кўрмаяпман" деса, уни ўша бемор истеъмол қилиши мумкинми.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапни айтувчилар ёшларни бошқаларга тақлид қилишдан ва шариатга хилоф иш қилишдан қайтариш учун айтган бўлсалар керак. Аниқроқ айтиладиган бўлса, ўша ишларни, ҳалол ва бўлиши лозим дея эътиқод қилса шундай бўлади. Аммо эътиқод қилмаса, гуноҳкор бўладилар ва диндан чиқмайдилар. Бу каби гапни ёки тиббий хулосани иймон эътиқодли, Аллоҳдан қўрқадиган энг илмли табиб айтиши керак. Яъни, беморни даволаш учун ҳаром нарсадан бошқа дори қолмаганини таъкидлаши керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФОРСИЙДА ЁЗИЛГАН КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДА

@Savollar_kanal 13411-савол

Ҳурматли шайх ҳазратлари! Форсийда ёзилган дуо китобларидан «Канзулун Хусайн», «Мужарработи Сулаймоний» каби олдин нашр қилинган ёки ҳозирги пайтда эронда нашр қилинаётган дуо китоблари ҳақида нима дея оласиз! Эҳтиром ила Санжар

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Бу китобларга яқин йўламаслик керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПИШЛОҚҚА ҚЎШИЛАДИГАН ПЕПСИН МОДДАСИ

@Savollar_kanal 13409-савол

Ассалом алайкум Шайҳ ҳазратлари. Сизга олдиндан бу савол сўралган бўлса олдиндан узр сўрайман. Бир мўмин биродарим илтимос қилганди. Улар пишлоқ ишлаб чиқаришда Пепсин моддасини ислатишар экан. Аммо уни ҳалол ёки ҳаром эканлигини билишни исташмоқда. Интернетдаги маълумотларга қараганда аксарият ҳолларда у чўчқа ошқозонидан олинар экан. Аммо қора-мол ёки синтетик йўл билан ҳам олинар экан. Уни қандай олинганлигини аниқлаш мумкин эмаслиги туфайли шубҳа пайдо бўлмоқда. Илтимос тавсия беринг... Ассалом алайкум...

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мен ҳам бу борада сизга ўхшаш ҳолатдаман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАКРУҲИ ТАХРИМИЙ, МАКРУҲИ ТАНЗИҲИЙ.

@Savollar_kanal 13407-савол

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарам шайх жаноблари сиздан 2 та биз учун муҳим бўлган масалага ойдинлик берсангиз. Форумда ушбу масалалар бўйича жавоб бор, аммо у жавобларлардан кўнгил тўлгани йўқ.1) Аҳмад Ходий Мақсудийнинг "Ибодати Исломия" номли китобларининг Намоз пайтидаги макруҳ ҳолатлар мавзусида бошяланг намоз ўқиш - макруҳ деб келтирилган.2) Ва яна худди шу китобда Истибро ва Истинжо мавзусида қоғоз билан истинжо қилиш - макруҳ деб келган. Илтимос шу мавзуларга кенгрок ойдинлик киритсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.Ва ассаламу алайкум!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало китоб ўқиб ундан савол бераётганларингиз учун ташаккур. Жавобларнинг нимасидан кўнглингиз тўлмаганини айтмабсиз. Мен ўз билганимча жавоб беришга ҳаракат қиламан. Агар яна кўнглингиз тўлмаса, айнан нимани ирода қилаётган бўлсангиз ўшани айтиб ёзинг.Мен саволни ўқиб сизлар «макруҳ» деган истилоҳни тўла англай олмаётган бўлсангиз керак деган хаёлга келдим. Ҳозир кўпчиликда шу ҳолат учраб турибди. Шаръий ҳукмларни ифода этиш учун ишлатиладиган истилоҳларни ва уларнинг орасидаги фарқларни ажратиб олиш кишиларимизга бир оз машаққат туғдирмоқда. Бу табиий ҳол. «Маркруҳ» сўзи луғатда ёқмаган, ёмон кўрилган маъносини ифода қилади.Ҳанафий мазҳаби уламолари макруҳни икки қисмга тақсимлаганлар:1. Макруҳи таҳримий. (ҳаром ҳисобланадиган макруҳ). Шариат (Оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларнинг ипак ёки тилло истеъмол қилиш каби ишлар мисол бўлади.Ҳанафийларда макруҳи таҳримийни қисқа қилиб макруҳ деб қўйилади. Уларнинг наздида макруҳи таҳримий ҳаромга жуда яқин нарса ҳисобланади. Аммо уни инкор қилган киши кофир бўлмайди. 2. Макруҳи танзиҳий. (Озодалик макруҳи). Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат таъйин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан таҳорат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк қилишлар мисол бўлади.Макруҳи танзиҳийни тарк қилган одам савоб олади. Уни қилган одам иқобга учрамаса ҳам маломатга қолади. Сиз айтган ялангбош намоз ўқиш ва қоғоз ила истинжо қилиш энг ками маломатга олиб боради. Аммо ҳозирги замон фуқаҳолари истинжога атаб чиқарилган қоғозни унга ишлатиш жоиз, макруҳлиги йўқ дейишади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДА ҚИРОАТНИ ЎЗИ ЭШИТАДИГАН ДАРАЖАДА ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13405-савол

Ассаламу алайкум хурматли шайх хазратлари.Биз мухтасар китобини окиб билдикки намозни махфий окишнинг энг кам даражаси озига эшитарли окимокдур.Лейкин инсонни лаби кимирламаса хам эшитиш мумкинму еки бу хис килишму?Олдиндан жавобингиз учун ташаккур.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Китоб ўқиганингиз жуда ҳам яхши. «Намоз махфий ўқиш»мас намозда қироатни махфий қилиш деганингизда яна ҳам яхши бўларди.Сиз айтган маъно мен «Мухтасари Виқоя»га ёзган шарҳда қуйидагича ифода этилган: «Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Ушбу тўғридир».Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади».Бу ерда лаби қимирлаш ёки ҳис қилиш йўқ. Оддий гап ўзи эшитсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРИГА ОЗОР БЕРИШ

@Savollar_kanal 13403-савол

Ҳазрат Аёлим билан урушганимизда у мени ялиниб келишимни ҳоҳлаган экан. Мен бормадим. Чунки айб унда эдида. Орадан анча вақт отгандан кегин, аёлим эрим шарқона услубда яқинлик қилади, орқамга қилади, …….. гапларни тарқатган. Энди бутун қариндош уругларга етиб болди. Мен шарманда болдим, мени аёлим ҳор қилди. Ҳатто ота-онасидан ҳам уялмади. Болмагур гаплар билан мени айблади.Мен фақат фарзандим, Аллоҳ берган нематим учун ялиниб бордим. Ялинтрди ва ҳулас конди. Ота-онаси ҳам росса мени ҳарҳил гаплар билан уялмасдан ота-онам олдида шарманда қилишди.Кегин ундан сорадим, нега бундай қилдинг десам? Аёлим айтдики агар шундай қилмаганимда бу урушганимизда мен айбдор болиб қолаятган эдим. Шунинг учун шу гап билан ҳамма айбни сенга агдардим деди.Ҳаммага жар солишни нима кераги бориди десам, энди мен кочада қандай юраман десам, менга фарқи ёқ, билганини қил деб жавоб қайтарди.Аёлим ҳижобдаку, лекин умуман номоз оқимиди. Дин билан иши ёқ.Ҳамма насиҳату, шариий ҳукмлару, ҳадислар аёлимга бефойда. Корган одам ҳижобда экан, ибодатли экан дейди. Ичида шайтон отрганини Аллоҳдан ва мендан бошқа одамлар билмайди. Фақат теле-сериал, ашула-клиплар болса болди унга.Ётоқда ози ҳоҳласа нафсимни қондиради, ҳоҳламаса ёқ. Ёки обдон қийнаб кегин розилик беради. Ҳатто нафл розалар ҳам тутиб юрдим. Базида сал қийналиб қоламан. Кочада зино қилмай, аёлларга қарамай деб, майли сабр қилай деб нафл роза тутдим. Озиб ёзиб 1 ҳафта-2 ҳафтадан кегин ҳам сорасам нафсимни ози ҳоҳламагунича қондирмайди.Энди Мени шарманда қилишганде. Ҳаммага жар солишган. Гуруримни поймол қилишган. Энди уйларига чақиртришса бормаябман. Қандай қилиб бош котариб бораман? Айтинг? Ҳудди ҳеч нарса болмагандай бораманми? Мен айбдор эдим деб бораманми? Ошларига, марака ва бошқа йигинларига умуман бормаябман. Яна адаси қилар ишни қилиб: Энди куёв бола салом-аликни ҳам йигиштриб қойибде де а деб қизига айтибди. Яна аммаси ошга куёв келмабдиде қизим, эринг келганда ҳамма айби ювилиб кетар эди деб айтибди. Астагфуруллоҳ!Ман бошқа бир солиҳа аёлга уйланмоқчиман Иншааллоҳ. Шунга нима дейсиз? Онам розилик берди. 2 чи аёлга уйланаман. Бир бева иймонли этиқодли аёлга уйланаман. Майли боласи болса ҳам майли. Энг кераклиси ибодатли болса болди.Ҳотинимга айтсам менга фарқи ёқ деди. Олдин мени таминлаб қой кегин уйлан дейди. Егани олдида. Яшашлари шоҳона. Яна нима керак ҳайронман. Тақдиримга бир айол битдиайол эмас бир сҳайтон битдиҳижобга ораниб номоз кормадинасиҳат қилдим барбир конмадисҳарқона дэб туҳмат қилисҳдигуруримни синдриб пой-мол қилисҳдийигладим йигитлик гурурим синдилойқа сув барбир бир кун тиндиқилган исҳи уъҳун уйалмади ҳамэнди йана урусҳади ҳамнафсим қондирмайди нэъҳ ҳафталабнафл роза тутдим озим ҳасталаб нима қилай ҳазратим айтинг? толиб тосҳди ҳасратим айтинг? агар сҳэр йозиб нотогри исҳ қилган болсам узр, сҳэр ҳам ҳозир йозилди. илтимос кэракли маслаҳатлар бэринг.сҳирин оглим йарим йэтим болиб қолмаслиги уъҳун оиламни усҳлаб қолдим. йоқса…., озингиз биласиз. майли сҳу айолим билан гуноҳларимни йуваман.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/227


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОҚ СУЮҚЛИК

@Savollar_kanal 13400-савол

Ассалому алайкум! Мен яқинда уролог докторга бордим. Менда простата шамоллаши бор экан экан. Кўпинча жинсий азомдан сариқ ва оқ суюқликлар тезлик билан келиб қолади аммо кўрсам кўринмайди сийдик йўлларида қолиб кетади шунинг учун доимо пахта қуйиб юраман. Суюқлик келиб қолса ҳам пахтага тегади кийимимга тегмайди. Пешоб қилаётганимда кучаниб пешоб қиламан баъзи шунга пешоб охирларида пешобга қўшилиб оқ суюқ чиқади. Мен сайтингизлардаги пешоб билан суюқлик келиб қолса деган саволларни ўқиб чиқдим сизлар "агар касалликдан бўлса ғусл қилмайди " деган экансизлар мен касал бўлсам ҳам қалбим тинчимаяпти маний бўлса деган хаёл бор. Ўзи қоида қандай?  

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолда шаръан ғусл вожиб бўлмайди. Бу ҳолатни тезда даволаб бу муаммодан қутилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАСТ ҲОЛАТДА БЎЛГАН ҲОМИЛА

@Savollar_kanal 13398-савол

Ассалому алайкум! Мен кайф ҳолатда аёлимга яқинлик қилдим, аёлимда сақланиш мосламаси бор эди, лекин тақдир экан аёлим ҳомиладор бўлди. Бола 6 ҳафталик экан. Бу ҳолатда мен бу кайф ҳолатда бўлган бола буни олдириб ташлаш керек диябман. Лекин бу ишни қилишга Аллоҳдан қўрқябман, бошим қотиб қолди нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Болани олдирмайсиз. Аллоҳ бирор балони бошингизга солмасидан олдин тавба қилиб бу нарсани ташланг. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади:  
وَمَن يَعْصِ اللّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُّهِينٌ۝ 
14. «Ким Аллоҳ ва Расулига итоатсизлик қилиб, Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир».Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Хамр ҳаром қилингач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айрим саҳобалари бошқаларининг олдига бориб: «Хамр ҳаром қилинди ва ширкка тенглаштирилди», дедилар» (Табароний, Ҳоким ривояти).Хамр, шак-шубҳасиз, барча нопок ишларнинг онаси бўлиб, кўплаб ҳадисларда уни ичган одам лаънатлангандир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Кимки бу дунёда хамр ичса ва уни ичишга одатланган ҳолда вафот этса, охират шаробини ичмайди» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Маст қилувчи ичимликни ичган кишини «Тийнатул хобал»дан (чиқиндилар аралашмаси) суғориш хусусида Аллоҳ ҳузурида аҳд, қатъий қарор бор», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, «Тийнатул хобал» нима?» деб сўрашган эди, «Дўзах аҳлининг терлари ёки дўзах аҳлидан ажралган суюқликлар», дея жавоб бердилар» (Муслим ривояти).Хамрга муккасидан кетган кимса тавба қилмай вафот этса, жаннатга кирмаслиги хусусида Абу Дардо розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:«Хамрга муккасидан кетган кимса жаннатга кирмайди!»Бошқа бир ҳадисда: «Уч тоифа одам жаннатга кирмайди: хамрга муккасидан кетган, қариндош-уруғчилик алоқаларини узган ва сеҳрни тасдиқ қилган кимса», дейилган (Имом Аҳмад, Табароний ва Абу Яъло ривояти). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ КИТОБИДАН

@Savollar_kanal 13396-савол

Ассалому алайкум! Саодат асри китобида яқинда битта жойини ўқиб қолдим. Тўғриси ўша сўзларни ўқиб наҳотки ўша даврда шундай бўлган бўлса деб ўйлаб қолдим. Сад ибн Раби янги топган қардоши Абдураҳмон ибн Авфни қўлидан тутиб, уйига бошлаб келди. - Эй қардошим мана уйим. Дарҳол иккига бўламиз ярми сеники бўлади. Икки хотиним бор, боқ, қайсинисини ёқтирсанг, талоқ қиламан никоҳинггқ оласан деди Сад.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! У ерда саҳоба ва ансорийларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига итоати ҳақида гўзал ўрнак бор. Улар биродарчиликни шунчалик даражада деб ҳисоблаганлар. Ҳозирда бизни табиатимиз бузилиб тирикликларида Аллоҳ таоло Ўзининг каломида «Улар Роббиларидан рози бўлишди, Аллоҳ ҳам улардан рози бўлди» деб башорат берилган кишиларнинг қилгани ишларини ўқиб «наҳотки шунчалик бўлса» деб ақлимиз кўтармайдиган бўлиб қолганмиз. Агар ҳадисни аҳамият билан ўқисангиз у киши аёлини танламади ҳам биродари аёлини талоқ ҳам қилмади, фаразан у иш содир бўлганида аёл идда ўтирар эди ва иддадан кейин рози бўлсагина Жаннат башорати берилган ўн саҳобадан бири бўлмиш муҳожир саҳобага ўз хоҳиши билан турмушга чиқар эди... Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛМГА ХУРМАТСИЗЛИК БЎЛМАЙДИМИ?

@Savollar_kanal 13394-савол

Ассалому алайкум! Менинг уйимда СССР даврида чоп етилган биология китоби бор уни ўқиётиб унда бизнинг динимизга хилоф бўлган нарсалар ёзилганини кўрдим. Айтингчи агар бу китобни ташлаб ёки ёқиб юборсам илмга хурматсизлик қилган бўлмайманми, ахир у ерда бази тўғри малумотлар хам борку?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ташлаб ёки ёқиб юбориш шарт эмас. Маълумот доим тўғри бўлавермайди, хато маълумотларни ҳам китобдан ўқиб ўрганилади. Фақат сиз каби динини билган одам ўқисин, китоб экан ҳамма маълумоти тўғри деб ўқийдиган одамларни қўлига тушмаслигини таъминласангиз бўлди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОШҚА КОМПАНИЯЛАР МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН ОЛГАН ВИДЕОРОЛИКНИ ИШЛАТИШ

@Savollar_kanal 13392-савол

Ассалому алайкум! Биз четдан келтирилган профессионал ошхона ускуналари сотамиз (кафе, ресторан, қандолат, нон цехлари ваҳоказолар учун). Ижтимой тармоқларда (телеграм, инстаграм ва фейсбук) маҳсулотларимиз қандай ишлатилишини кўрсатиб беришда баъзида четда олинган видеоларни (мисол учун шарбат сиққич) олиб, у видеога ўз савдо белгимизни қўйиб (бу видеода мавжуд бренд номини олиб ташлаб) монтаж қилган ҳолда бериб борамиз. Агар ўзимиз шундай видеолар тайёрласак бу нарса вақт ва маблағ талаб қилади, ва биз олган видеолар четда кўрсатиб берилганчалик чиқмаслиги ҳам мумкин. Агар ўзимиз видео олишимиз саволи кўтарилса "Худди шу товар кўрсатиб берилган тайёр видеолар борку интернетда яна нима қиламиз бу нарсага пул сарфлаб" қабилидаги саволлар бўляпти. Биз нима қилсак тўғри бўлади? Шундай қилишлик жоиз бўладими? ва айрим видеолар бренд номларидан ҳоли (буларни бемалол ишлатсак бўладими)? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша видеони тайёрлаган одамлардан сўранглар. Бу саволга жавоб бериш бизни эмас уларни ҳаққи. Агар олиб ишлатишга рози бўлса олиб ишлатинглар бўлмаса сўраган ҳақини бериб шартнома асосида фойдаланинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АСР НАМОЗИ ВАҚТИ

@Savollar_kanal 13390-савол

Ассалому алайкум! Биламизки аср намозини кириш вақти турли мазҳабларда турлича. Агар биз ханафий мазҳабига кўра пешин намозини ханафий мазҳаби вақтида ўқисак қазо қилган бўлмаймизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қазо қилган бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАҲРАМСИЗ БОРИШИ МУМКИН БЎЛГАН МАСОФА

@Savollar_kanal 13388-савол

Ассалому алайкум! Аёллар махрамсиз авратлари ёпиқ ҳолда зарурий эхтиёжлари учун қанча масофага бориб кела оладилар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий сафар масофасигача. Бу 88 км бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГРЕНКИ КИРИЕШКИ

@Savollar_kanal 13416-савол

Ассалому алайкум! Гренки номли кириешкига вино кислота қўшилган экан, энди бу кириешки харом хисобланадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Вино қўшилган бўлса, ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУЗОРАБА

@Savollar_kanal 13414-савол

Ассалому Алайкум Шайх хазратлари. Эсингизда бўлса мен сизга Судхўрлик хақида савол берган эдим. ижозат берсангиз бу саволни қайтадан хавола этсам.САВОЛ: Ассалому алейкум саҳйх хазратлари. Сиздан бир тушунмовчиликни ечиб беришингизни сўрайман.Масалан бир кишига 1000-сўм пул берсам , у киши бу пулни тижорат қилиб 100 сўм топса , менга 50 сўмини берса, фойда зиёни ўртада бўлса, бу иш Судхўрликка кирадими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох сиздан рози бўлсин.СИЗНИНГ ЖАВОБИНГИЗ : Кирмайди.Лекин мен бу жавобни бошқаларга айтганимда улар этироз билдиришди. Айтишдики " нега энди судхўрликка кирмас экан ? Ахир сиз ўз пулингизни бировга бериб қўйиб , ўзингиз хеч нарса қилмасдан ўтирибсиз , пулингиз хар ойда пул туғяпти-ку. Пулингизни бировга берганингиз эвазига пул олаяпсиз-ку " дейишди. Мен сизни хато қилмаслигингизни уларга айтдим....Илтимос Хурматли Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари. Қандай холатларда судхўрлик бўлади-ю қандай холларда фоизхўрликка кирмайди? шулар хақида батафсил малумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох сиздан хамиша рози бўлсиз .

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/233


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЛИК ЮВГАН СУВНИ ДАРАХ ТАГИГА ТЎКИШ

@Savollar_kanal 13412-савол

Ассалому алайкум! Оламдан ўтган одамни ювинтирган сувини ҳовлидаги мевасиз дарахтни тагига қуйиш керак деркан. Биз адашиб мевали дарахт тагига қуйибмиз, бунда ёмон бўлмайдими? Умуман шу нарсага динимиз нима дейди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап динимизда йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЛИ ИМРОН

@Savollar_kanal 13410-савол

Ассалому алайкум! Қуръони Каримда нозил бўлган "Оли Имрон" сурасидаги келган Имрон, пайғамбиримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврлардаги, яъни рисолат келмасдан олдин ўтган Варақа ибн Навфал буларни Исломда яъни мусулмон деб қабул қиламизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг тўғри динида бўлишган дейилади. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келганидан кейин у зотнинг нубувватига иймон келтирмаганларни мусулмон дейилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

CHRISTIAN DIOR СУМКАСИ

@Savollar_kanal 13408-савол

Ассалому алайкум! Ман Christian Dior брендининг сумкасини олгандим. Уйга келиб луғатга ёзиб қарагандим маъноси насроний, христиан деган экан. Christian Dior деб фақат сумка тутқичига ёзилган экан. Энди нима қилсам бўлади? Сумкани ҳам қимматга олгандим. Ҳеч ҳаёлмга бу нарса келмаганди. Уни тутишим жоиз бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ёзувни кўринмайдиган ҳолатга келтириб олиб ишлатаверинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САҒИРНИНГ ХУКМИ

@Savollar_kanal 13406-савол

Ассалому алайкум! Мархумнинг 10 яшар қизи 14 яшар ўғли бор. Шу болалар кабир бўладими ё балоғатга етгунча сағир хисобланадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий балоғатга етганидан кейин етимликдан чиқади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЛГУРЖИ АРОҚ СОТАДИГОН ДЎКОНГА МОЛ БЕРИШ

@Savollar_kanal 13404-савол

Ассалому алайкум! Мен "кока кола" ичимлигини сотиш билан шуғулланаман. Спиртли ичимликлар сотмайман, лекин мен "Коса кола"ни улгуржи сотиб оладиган одам спиртли ичимликлар сотади. Бунда мен топаётган пулда шубҳа (ҳаромлик) борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарсалар ҳам сотадиган бўлса, сотишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШАҲВАТНИ ҚОНДИРИШ

@Savollar_kanal 13402-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги замонда технологиялар ривожланиб ҳар ҳил нарсалар чиқаяпти. Саволим шундан иборатки замонамизда чиқаётган жинсий қўғирчоқлар билан шаҳватни қондириш мумкинми? Бунинг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром ва зино, кабира, охиратда жазоси (азоби) ҳам аянчли. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСТИҲОРА НАМОЗИ

@Savollar_kanal 13399-савол

Шайҳ Ҳазратлари,Исмим Сардор, талабаман, ҳозирда Чэҳия давлатида яшаяпман.Ман шу йили магистратурага имтиҳон топширишим керак. Олдимда турган вариантлар къоп. Шулардан Прагадаги универститет ва Чэске Будеёвиъэ деган шаҳардаги универститет. Прагадаги универститетга кириш жуда мушкул, лекин бу шаҳарда мусулмонлар кўп, энг асосийси масжид бор. Иккинчи шаҳарда эса масжид юқ, у ерда мусулмонлар борми, юқми ҳабарим ҳам юқ, лекин у ердаги универститетга кириш нисбатан осонроқ.Ман анчадан бери Аллоҳдан ҳайрлисини курсатишини сураб дуо қиламан. Узимга энг асосий сабаб булган масжид мавжудлиги туфайли Прагага топшириш истаги кучлироқ. Сизнинг "Истиҳорадан қандай башорат олинади",-деб суралган саволга, " ётишдан аввал уқилади ва яҳши туш куриб, эрталаб яҳши кайфиятда турилади",- деб берган жавобизи уқиб, 3 кун ётишдан олдин истиҳора қилиб курдим:1-куни Прагага топширишни ният қилиб, Аллоҳдан агар шу юл тугъри бўлса билдиришини сурадим. Афсуски шу кеча жуда бемаъни, ёқимсиз тушлар кўрдим. 2-куни Чэске Будеёвиъэ шаҳрига топширишни ният қилиб, билдиришини сурадим. Бу кеча қандай туш курганимни эслолмадим ва эрталаб кайфиятимда жиддий узгариш сезмадим.3-куни яна Прагани ният қилдим ва яна ёқимсиз тушлар кўрдим ва эрталаб кайфиятим сезиларли даражада ёмон бўлди.Сиздан сурамоқчи бўлган саволим:Банда истиҳора қилса, шу ишини ҳайрлими ёки юқми эканлигини билиш учун аввало нимага эътибор бериши керак:Уша куни курган тушигами? ( Ҳолбуки 1 марта эмас 2 марта ёқимсиз туш курдим)Ёки кунгли тортиб турган тарафгами? ( Кунглим эса барибир масжид, ҳалол таом ва мусулмон биродарлар топиш муаммо бўлмаган Прага шаҳрига тортяпти)Бундай ёмон туш курганими сабаби бу юл ҳайрли булмаганини англатадими ёки истиҳорам қабул булмаганлигиними ёки Аллоҳ синаш учун ҳам шундай туш курсатиш мумкинми (яъни Прага ҳайрлироқ булсада)?Ва шу масалада узизи маслаҳатизи берсангиз.Шайҳ Ҳазратлари мани мана шу йили ман учун динимда, турмушимда, ишими оқибатида энг ҳайрлисини Аллоҳ курсатишини ва имтиҳонни мувафаққиятли топшириб олишими сураб дуо қилишизи илтимос қилиб сурардим.Мани арзимаган саволимга қимматли вақтизи ажратиб, берган эътиборингиз учун ташаккур.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/224


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РАСМГА ТУШИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13397-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Шайх жаноблари саволим шуки,оилавий расмга тушиш мамкинми ? Аллоҳ сизга ва оилангизга барокат ёғдирсин

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фотосуратга тушиш бўлса, мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДАНҒИЛЛАМА УЙ ҚУРИШ ИСРОФМИ?

@Savollar_kanal 13395-савол

Ассаламу алейкум Ҳазрат авалм бор сизга каттадан-катта миннадорчилик билдирмоқчиман вақтингизни аямасдан саволларимизга жавоб берётганингиз учун сиздан АЛЛОҲ рози бўлсин. Саволим шундай бир киши 5 та фарзни бажарган , Аллоҳни ё'лида катта катта эҳсонлар,яҳшиликлар қилиб туради давлати жудаям кўп. Шу одам жудаям бир катта уй қурибди бу исрофга кирадими? Шу хусусида бир биродарим билан тортишиб қолдим у исрофмас чунки у одам 5 фарзни бажариб эҳсон ҳам қилиб туради бу уни ҳоҳши дейди, иложи бўлса шунга бир ҳужжат бўлсами ёки аниқ бир жавоб берсангиз. жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалада бир ёқлама гап қилиш тўғри бўлмайди. Уй-жой ҳақидаги ҳадис ва ривоятлар ҳам шу эътибордан бир хил келмаган. Уй жойга ортиқча сарф харажат қилиш қаттиқ қораланган матнларни ўрганиладиган бўлса, ким ўзарга, кибр, манманлик ва мақтанчоқлик ила бўлса шундай экани чиқади.Аммо ҳалол пок йўл билан, ибодат ва мажбуриятларини адо қилган ҳолда уй жойни яхшилаш жоиз.Абу Убайдайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абдуллоҳдан исрофчилар ҳақида сўраган эдим.«Улар молни ноҳақдан сарфлайдиганлар», деди». Демак, ноҳақдан, ҳаром-хариш, беҳуда нарсаларга, керагидан ортиқ мол сарфлаган киши Қуръондаги «мубаззирийн», яъни исрофчилардан бўлиб қолар экан ва уларга аталган азоб-уқубатларга сазовор бўлар экан. Сиз билан биз зинҳор ва зинҳор исрофчи бўлишдан сақланишимиз керак. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:«Исрофчи ноҳақ сарфлашда» деган.Яъни, молни ноҳақ сарфалайдиган одам исрофчи бўлади.Нофеъ ибн Абдулҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб кишининг саодатидандир», дедилар». Демак, масканнинг кенг бўлиши, қўшнининг аҳли солиҳ бўлиши ва миниладиган маркабнинг яхши бўлиши инсоннинг саодатининг омилларидан экан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

@Savollar_kanal 13393-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх хазратлари, менга Ахли сунна вал жамоа хақида маълумот берсангиз. Ғавсул Аьзам тарийқати ҳақида ҳам.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/221


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМОАТ

@Savollar_kanal 13391-савол

УстозЖамоат билан номоз оқилвотган эди, бир одам келиб жамоат номозини яримидан имомга иҳтидо қилди, жамоат номозни тугатгач яримидан келган одам туриб номозида давом этти, шу одамга бошқа бир одам келиб иҳтидо қиса боладими?Оллоҳ Саломат қисин

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТОЗАЛИК

@Savollar_kanal 13389-савол

Устоз илм, технология ва медицина ривожланган сари янги ихтиро ва изланишларга дуч келаяпмиз. Шариатда инсон баданида 40 кунгача тозаланиши лозим бўлган туклар (аврат жойдаги ва қўлтиқ таги) бордир. Билишим бўйича «Тоуч ме» даган крем бор эмиш. Бу кремни 9 маратаба суриб тозаласангиз, тукларни илдизини қуритиб умуман чиқмайдиган қилар эмиш. Шу кремни ишлатса бўладими?

ЖАВОБ:

- Соғликка зарари борми ёки йўқлигини билиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИНИ ЎҚИМАЙДИГАНЛАР

@Savollar_kanal 13387-савол

УзтозАввалам бор узр сориман бу соволимдан лекин илм юзасидан билиб қоймоқчиман УстозШундай одамларни кордим ва орқасидан номоз оқидим ва аниқ биламан ки 5 маҳал номозларининг суннат номозини оқимайди. Шу одамнинг шарий хукми қанақа болади.Раҳмат

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар. Умму Ҳабийба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган».Ҳанафий мазҳаби ушбу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисида фарз намозларига тобеъ суннатларни қўймай ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.Бу ваъда, жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тарийқасида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уйдан иборатдир. Фарз намозларга тобеъ суннат намозларининг қўймай ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам, Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қўймаганлар. Биз ҳам худди шундоқ қилишимиз керак.Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намоздан олдин, машқ-тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ-хузуъини жойига қўйиш осон бўлади.Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса, фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.Шунинг учун ҳам, шариатда бу намозларни «мукаммилот» - тўлдирувчи намозлар деб аталади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал