НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИНИ ЎҚИМАЙДИГАНЛАР
@Savollar_kanal 13387-савол
УзтозАввалам бор узр сориман бу соволимдан лекин илм юзасидан билиб қоймоқчиман УстозШундай одамларни кордим ва орқасидан номоз оқидим ва аниқ биламан ки 5 маҳал номозларининг суннат номозини оқимайди. Шу одамнинг шарий хукми қанақа болади.Раҳмат
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар. Умму Ҳабийба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат. Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат. Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган».Ҳанафий мазҳаби ушбу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисида фарз намозларига тобеъ суннатларни қўймай ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.Бу ваъда, жаннатда ушбу намозлар учун мукофот тарийқасида Аллоҳ таоло томонидан қуриб бериладиган алоҳида уйдан иборатдир. Фарз намозларга тобеъ суннат намозларининг қўймай ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам, Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қўймаганлар. Биз ҳам худди шундоқ қилишимиз керак.Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намоздан олдин, машқ-тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ-хузуъини жойига қўйиш осон бўлади.Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса, фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.Шунинг учун ҳам, шариатда бу намозларни «мукаммилот» - тўлдирувчи намозлар деб аталади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЛЛОҲ УЧУН ДЎСТЛАШИШ?
@Savollar_kanal 13385-савол
УстозОллоҳ учун достлашиш қандай болади?- Билишим бойича бундай дост 1 та одам болиши керак экан, 2 киши бола олмас экан - Бу дост билан қиёматта Аршни тагида болинар экан ва шундай достларга Пайгамбарлар ҳам ҳавас қилар эканлар - Ва бу достликни ҳаммага билдириш керак экан- Агар оллоҳ учун достлашган Достларнинг бириси Дозаҳга ва бириси жаннатли боса оллоҳ уларни достлиги сабабли 2 ловини жаннатга кирғизар экан - Устоз сизни Оллоҳ учун достлашган ва у дост битта болиши шарт болган достиз борми?Оллоҳ ота ва онангизни оз раҳматига осин Жавобингизга интизор болган Аҳмад
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Аллоҳнинг йўлида дўстлашиш ҳақида ушбу саҳифада аввал маълумотлар берганмиз. Бунда мўмин-мусулмонларнинг бир-бирлари билан Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб, У зотнинг розилигини топиш йўлида биродар бўлишлари ҳақида сўз кетади. Сиз айтган гапларнинг бирортаси ҳам йўқ. Сиз асоси йўқ гапларни ёзибсиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
"ОФИЯТ" НИМА ДЕГАНИ?
@Savollar_kanal 13383-савол
Ҳурматли шайх Ҳазратлари, "Минг бир ҳадис" китобида, "Иймондан кейин турадиган энг гўзал нарса бу офият" эканлиги ҳақида ўқиб қолдим. Шу сўзнинг маъносини айтиб берсангиз.
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Офият сўзи саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни ифода қилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОТИЛ КИТОБЛАРНИ АЖРАТИБ ОЛИШ
@Savollar_kanal 13381-савол
Ассалому алайкум ҳурматли шайҳ ҳазратлариАлҳамдулиллаҳ, сизнинг китобларингизни ўқиб аста секин динимизни ўрганиб боряпмиз. Менинг бермоқчи бўлган саволим китоб бозори ҳақидаЎзингизга ма'лум диний китоблар (аниқроғи китобчалар) жуда кўпайиб боряпти. Асосан таржималар. Уларнинг кўпларида динимизга, ақидамизга ҳилоф бўлган нарсалар ҳам бор экан. Мисол учун ваҳдатул вужуд этиқоди тарғиб қилинган китоблар, эски ва замонамизга тўғри келмайдиган ба'зи фатво китоблари, ва ҳар ҳил тасаввуфга оид аммо аҳли сунна вал жамоат ақидасига зид бўлган китоблар ва ҳк.Биз шу китобларни саҳиҳи ва носаҳиҳини қандай ажратиб оламиз, бизда илм бўлмаса. Мисол учун ваҳдатул вужуд, Мансур Ҳаллож ҳақида мен олдинлари ижобий фикрда эдим (китобларини кўп ўқиганимдан) аммо "тасаввуф ҳақида тасаввур" китобни ўқиб чиққач олдин ҳато фикрда эканлигимини англадим ва тавба қилдим. Китобларни олиб ўқишимизда авволо нималарга этибор қилишимиз керак? Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Китобларни танлай билиш ҳам илм ва жуда нозик иш. Буни илмли кишилардан сўраб ўрганиш ва маслаҳат қилиб бориш орқали билинади. Мусулмон китобчилигида китоблар ҳақида алоҳида китоблар бор. Афсуски, бугунги шароитимизда сиз айтган каби нохуш ҳолатлар учраб турибди. Пул топиш илинжида нима қилиб бўлса ҳам, диний мавзуда китоб чиқаришга ружуъ қўйилди. Динга умуман алоқаси йўқ одамлар диний мавзуда китоб ёзмоқда ва диний китобларни таржима қилмоқда. Оқибатда турли салбий ҳолатлар кўпаймоқда.Биз қўлимиздан келганича, диндошларимизга бу соҳада ҳам камтарона хизмат қилишга уринмоқдамиз. Аммо турли тушунмовчиликлар бўлиб турибди. Ушбу саҳифада ўзимиз тавсия қиладиган китобларнинг рўйхатини чиқариш нияти ҳам бор. Ҳозирча маслаҳатимиз шулки, китобни харид қилишдан олдин унинг муаллифи ва таржимони ким эканига назар солиш керак. Агар собиқ атеист ёки ҳисобчига ўхшаш динга алоқси йўқ одам муаллиф бўлса, олмаслик керак.Иложи бўлса таниш уламолардан маслаҳат сўралса, яхши бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НЕГА АЛЛОҲ ҚУРЪОНДА "БИЗ" ДЕЯ ХИТОБ ҚИЛГАН?
@Savollar_kanal 13379-савол
Ассаламу алайкум Шайх Ҳазратлари.Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини тилаб бир савол билан мурожаат этмоқчиман.Ҳеч кимга сир эмаски ҳозирда бизнинг ўлкалардан "миссионерлар" жуда ҳам кенг илдиз отиб бормоқда (Аллоҳ уларнинг илдизини қуритсин ва уларга ҳам ҳидоят берсин).Баъзида ана шундайлар билан суҳбатлашиб қоламан, суҳбат эса ўзимиз истамаган ҳолда баҳсга сабаб бўлади, табиийки мунозара жараёнида ҳар иккала тараф ўз гаплари ҳақ эканлигини исбот қилишга уринади. Мен ҳам уларга Аллоҳ қодир қилганча ва қўлдан келганча Исломдан хабардор қилишни истаб баъзан Қуръони Каримнинг маънолар таржимасини, Тафсирини ўқиб беришга ҳаракат қиламан, ояти каримада бази жойларида Аллоҳ ҳитоб қилиб "Биз" дея мурожат этган мисол учун :"Қуронни биз нозил қилдик ва албатта уни биз муҳофаза қилурмиз" ояти. Ана шундай оятларни ўқиганда улар (миссионерлар) нега "Биз" дейилган бу ерда Аллоҳ Исо алайҳиссаломни ҳам назарда тутган бўлса керак, деган тахминлар қилишади. Оятдаги "Биз" дан мурод Аллоҳ Ўзини Ўз фаришталари назарда тутган дея жавоб бердим. Саволнинг негизи : Нега "Биз" дея таржима қилинган арабчасида ҳам оятлар "Биз" дея келадими?Биламан сизни бу берган жавобиз уларни сўқир кўзини ва муҳрланган қалбига ҳидоят бўла олмайди, токи Аллоҳ уларни ҳидоятга чорламагунча. Агар бу маънода савол-жавоб бўлган бўлса узр сўрайман, мен ҳали дуч келмаганим учун бу савол ила мурожат этдим.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу саволни миссионерларсиз ҳам ўзимизнинг одамлар кўп беришган ва жавоблар ҳам бўлган. Араб тили қоидалари бўйича гоҳида гапирувчи ўзининг улуғлигини таъкидлаш маъносида «Мен» ўрнига «Биз» ишлатилиши бор гап. Қуръонда Ийсо алайҳиссалом Аллоҳ ёки Аллоҳнинг ўғли эмасликлари ҳақида оятлар туриб, «Биз»дан далил излаш мутлақо нотўғри.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АГАР ЖАМОАТ САФГА СИҒМАЙ ҚОЛСА?
@Savollar_kanal 13377-савол
Ассаламу алайкум Хазрат!Сиз илгари жавоб берганингиздай, 3 та мазхабдан факат биттаси жамоат намозларини булиниб укишга рухсат беради.Хусусан, ханафий мазхабида бунга ижозат йук -деган мазмунда, мазкур сайт оркали берган жавобингизни,хамрохларим билан мухокама килиб утириб =уйидаги савол тугилди, яъни, агарда намоз укиладиган масжид ёки намозхонага тупланган жамоат сигмай колсачи? Унда кандай йул тутилади? Агарда ушбу саволимизга илгари жавоб булган булса, айбга буюрмайсиз ва Сиз мухтарам зот дан узр сураймиз хамда иложи борича ижобий тусдаги жавобингизни кутиб коламиз,иншооллоху таоло.Сиз ва Сизга кумакдош булаётган хамда Сизни куллаб-кувватлаётган кишиларнингг шижоат билан олиб бораётган хайирли ишларига Яратган Зотдан улкан мувоффакият ва зафарлар тилаб, дуода буламиз, иншооллох.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Масжидга одам сиғмай қолса, масжид атрофидаги ерларда ҳам жамоатга қўшилиб намоз ўқилаверади. Бугунги кунда бунга ҳаммамиз шоҳидмиз. Умуман иложи бўлмаса, иккита жамоат қилинади. Аввалги жавобда «Иккинчи савол бўйича, имоми бор масжиддаги жамоатга кеч келган одамлар яна жамоат бўлишлари ҳанафий, моликий ва шофеъий мазҳаблари бўйича макруҳ ҳисобланади. Агар масжид йўл бўйида бўлса, иккинчи ва бошқа жамоатлар ҳам жоиз. Ҳанабалий мазҳаби бўйича ҳамма масжидларда жамоатни такрор бўлиши жоиз» дейилган эди. Макруҳ дегани яхшимас дегани. Бутунлай намоз қабул бўлмайди деган маънода тушунмаслик керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЛОТАРЕЯДАН ТОПГАН ПУЛДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?
@Savollar_kanal 13375-савол
Ассалом Алайкум Шайҳ Ҳазратлари.Бир киши чэт элга бориб, қимор оъйналадиган, яъни “Бинго” лотореялари оъйналадиган жойда ишлаб бироз пул топиб келган. У оъзида бор пули, масалан 2000 соъм устуга ана оъша ишлаб топган пулни, масалан 1000 соъмни қоъшиб бизнес қилмоқчи боълибди, ва бу бизнесга 1000 соъмни ишлатиб юборган. Лекин у бизнес касодга учараб (банкрот боълиб), шу бизнесдан қолган асбоб ускуналарни сотиб, 1000 соъмдан 100-200 соъм атрофида пули қолган. Қолган 2000 соъмга эса уй сотиб олган. Ҳозир шу биродар ана оъша уйда оиласи билан яшаяпти. Лекин у ҳозир чэт элда қиморҳонада (лоторея оъйналадиган жой) ишлаб пул топганидан афсусда. Ва ана шу ерда топган пулидан воз кечмоқчи. Шу биродар нима қилиши керак? Саволларим қуйидагича.1)Ҳозир уйларни нарҳи ошган. 2000 га олган уйининг нарҳи ҳозир 4000 боълган, яъни 2 баробар ошган. Агар у уйни сотса, пулни қанча қисмидан воз кечиши керак, дастлаб қоъшилган 1000 соъмданми, ёки 4000 соъмни ярми 2000 соъмданми?2)Агар у айрим сабабларга коъра (бошқа яшаш жойи ёъқлиги ёки бошқа сабабларга коъра) уйни сотолмаса, унда маълум бир миқдордаги пулни кимгадир (садақа сифатида эмас, балки ҳаром пулдан воз кечиш маъносида) беришни истаса, қанча пул бетиши керак? 1000 соъмми ёки 2000 ми?3)Масалани ҳал этишнинг бошқача ёъллари борми?
ЖАВОБ:
Ўша ҳаром пулнинг топган пайтидаги миқдорининг кучи ҳозир қанча бўлишини ҳисоблаб, камбағал кишиларга, ҳаромдан қутилиш нияти ила беради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАЛОҚ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13373-савол
Ассалому алайкум, менинг қариндошим маст ҳолатда хотинини уч талоқ қилган. Эртасига нима қилганини англаб афсус чеккан. Унга фатволар бўлимига боришни маслаҳат беришган. Унга у ерда Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабда мастлигини,боласи кўплигини ва биринчи марта бўлгани учун никоҳ ўқиса бўлади деб фатво беришган. Илтимос ҳазрат бунга ўз фикрингизни билдирсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бир берган фатвога бошқа одам фикрини сўраб нима қиласиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИСЛОМ ЭЪТИҚОДИДА ОҒИР ҲОЛАТЛАРДА ШАЙХИДАН МАДАД СЎРАШ БОРМИ?
@Savollar_kanal 13371-савол
Ассалому алайкумХазрат бир нечта саволим бор эди1. Инсон шиддатга тушганда ёки бошига бир кулфатлар келганида ёки шунга ўхшаш нарсалар содир бўлса, бу одам ўзи ўлган ёки тирик шайхидан мадад сўраши ёки шайхини тасарруф қила олади деган этиқодда бўлиши аҳли сунна вал жамоа ақийдасига тўғри келадими?2. Шайхини ҳар жойда ҳозиру нозир деб билишчи?3. "Уларни ўликлар деб атамангиз" деган маънодаги ояти карима бор экан... Шунинг тафсирини бизларга ўргата оласизми? Баъзи танишларимиз ўз шайхлариниг вафотидан кейин ҳам тасарруф қилишга қодир деганига шу оят маъноларини далил қилар экан.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/207
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАСАДДАН ҚАНДАЙ ҚУТИЛСАМ БЎЛАДИ?
@Savollar_kanal 13369-савол
Шайх жаноблари, беайб Аллоҳ. Лекин мен биров нарса олганда ёки иши юришганда гап учида қуллуқ бўлсин дейману лекин ичимдан айтмайман. Мени ишим юришмай бошқа оғайнимнинг иши юришса мен қизариб кетаман. Худди уялаётгандай. Бу нима ҳазрат? Агар бу ҳасад бўлса, ундан қутулиш йўлини ёки чорасини айтмасангиз мен қийналяпман. Аллоҳ учун ёрдам беринг.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/206
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎҚИТИШ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13367-савол
Шайх жаноблари, ўқитишга борилса пул бериш ножоиз деб айтибсиз. Қандай қилиб ўқишни билмасак, домлага бориб пул бермасдан чиқиб кетсак ҳеч нарса бўлмайдими? Ва яхшиси ўзингизга дам солинг дебсиз. Унда онамга ва болаларимга дам солсам манга юк тушмайдими?Сизга саволни икки марта бермаслик мақсадида олдин берган ҳамма жавобларингизни ўқиб чиқдим. Шуларга аниқ қилиб жавоб берсангиз. Домлалар ва имомлар сиз берган жавобни тескарисини айтишяпди.Тушунмадим.
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Ўзингизга ва онангизга ҳамда болаларингизга дам солсангиз юк тушмайди. Ўша домлаларга шариатда дуохонликни касб қилиб олиш йўқ эканлигини айтишимиз керак экан. Дам солиш бир беморга шифо тилаб дуо қилиш ўрнидаги ишдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СВЕТЧИ БИЛАН КЕЛИШИБ ОЗРОҚ ТЎЛАШ
@Savollar_kanal 13365-савол
Шайх жаноблари,светга келган тўловни дадам светчи билан келишиб, 100.000 эмас 80.000 сўм берадилар. Газ, свет, сув ва ҳоказоларни... Шу тўғрими? Раҳмат.
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Тўғри эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КИРЕЛЧА ҲАРФДА ҚУРЪОННИ ЁДЛАБ БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13363-савол
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Ҳазрат Қуръонни кирелчадан ёдлаб, кейин уни тажвидларига амал қилсам мумкинми? Шу усулда кўп сураларни ёдлашга муваффақ бўлдим ва қориларнинг тиловати орқали тиловат қилишимни ҳам тўғриладим. Раҳмат!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қироатни биладиган устоздан таълим олмагунча, ҳеч ким ўз қироатни тўғри деб баҳолай олмайди. Сиз ҳам таълим олинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАБРДА БЎЛАДИГАН САВОЛ-ЖАВОБ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13361-савол
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Менга қабрда бўладиган савол-жавоблар ҳақида маълумот берсангиз. Қабрда нечта савол берилади ва берилаётган саволларга нима деб жавоб бериш керак? Илтимос, батафсилроқ жавоб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/202
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АГАР КУЁВ ИККИНЧИ ФАРЗАНДИНИ ТАН ОЛМАСА...
@Savollar_kanal 13359-савол
Ассаломуалайкум ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Бу хатимни ёзишимдан асосий мақсад менинг тог'ам илтимос қилдилар. Мен уларнинг бир муаммолари бо'йича ёзмоқдаман. Ҳозир уларнинг хатларини ёзиб бераман.Ассалому алайкум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Менга ёрдам беринг. Мен бир мо'мин биродарнинг о'глига қизимни берган эдим. Улар битта фарзандлик бо'лишди, кейин оиласида тотувлик ёқолди. Қудам:қизингизда бизга нисбатан итоат ё'қ, қизингизни о'г'лим билан яшатмайман деб туриб олди.Қизингни олиб кет! деди. Мен иддаси чиққунча турсин десам ҳеч ҳам ко'нмади, кейин иддаси чиққунча шу ерда туради деб қизимни олиб бориб қо'йдим. Шу орада қизим иккинчи фарзандга ҳомиладор бо'либ қолган экан.Қудаларимнинг бундан хабари ё'қ қизимни уйдан чиқариб юборишга қаттиқ туриб олишди.Мен қизимни уйга олиб келдим.Қудам катта набирамга нафақа бериб турди.Лекин қорнидаги ҳомилага ҳеч нарса бергани ё'қ.Қизим ой куни етиб фарзанд ко'рди.Набирамга метрка олиш учун куёвимга паспортингизни беринг,болага ҳужжат олиб шифохонадан олиб чиқай десам,у бо'лса: Мен болани тан олмайман, паспортни бермайман деди.Одам юбориб қудамга о'г'лингизни паспортини беринг, набирангизни шифохонадан олиб чиқайлик десак, эркак қуда: Мен бу болани тан олмайман, паспортимни бермайман деди. Куёвимни ва қудамни болани тан олмайман дейиши, демак қизим зинокорликдан топган бо'ладими бу болани?Ҳар бир инсонни ахир о'зига яраша обро'си бо'лади.Мен ошна-ог'аинларим, қариндошларим, маҳалла олдида нима деган одам бо'лдим?Қизи зинодан бола орттирибди деган иснодга қандай чидаш мумкин? Шариати исломда бир инсонни обро'сини то'киш мумкинми?Ҳозирда набирам онасини фамилясида ҳужжат олиши мумкин,лекин катта бо'лганида сен отасиз туг'илгансан деган маломатни бу қиз қандай ко'тариши мумкин? О'зини мусулмон санаган куёвим, қудам наҳотки буни о'йлашмаса. Мен бу муаммоларни қандай ечишим мумкин?Қуйидаги ёзгн хат тогамникидир. Мен уни сизга етказиб беряпман. Илтимос бизга ёрдам берсангиз. олдиндан катта раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аёл иддани эри билан яшаган уйда ўтириш лозимлиги шариатнинг ҳукми. Ўша пайтдаги нафақа ҳам эрнинг зиммасида бўлади. Болани тан олмайман дейишлик, келинни зинода айблаш ҳисобланади. Унда улар келиннинг бўйнига зинокорлигини шариат асосида ҳужжат ва далил билан қўймасалар, ўзларига тўҳматчи сифатида жазо кўрилади. Ота фарзндни инкор қилса, ҳозирги тиббий услуб ила иккисини ҳам текшириб билиш мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗНИ ЎРГАНИШИМ УЧУН НИМА ҚИЛАЙ
@Savollar_kanal 13386-савол
Ассалому алайкум! Мен ИИО сафида хизмат қиламан намозни ўқишни бошладим, Алхамдиллоҳ, Аллоҳга шукр. Аммо хозирча минг афсуслар бўлсин тўлиқ эмас, Бомдод ва Хуфтон намозларини. Қолган намозларни уйда бўлган вақтим ўқимоқдаман. Аммо гуноҳдан тийила олмаямман энг ачинарлиси зинодан. Чин дилдан истамоқдаман қутулишни аммо иродам заифлик қилмоқда. Намозни хам хушу билан ўқий олмаяпман хаёлимда минг бир хаёл бўлади. Бошида ўқиётганимда хаёлни қочирмасликка ва кўз олдимга Кабатуллоҳни келишини тассавур қиламан аммо сажда ёки руъкуга кетганимдан кейин яна хаёлим бошқа жойга кетиб қолади. Ҳис қиляпман намозимни Аллоҳ хохлаганича бажара олмаяман аммо Аллоҳ розилигини жуда холаяпман. Қандайдир дуо бўлса хидоят йўлига киришимга ўргатинг илтимос. 2. Яна бир саволим узр вақтингизни олдим юқорида этганимдек ИИО ходимиман Қуръонни ўрганишни холамоқдаман лекин ишим туфайли устоз шогирдга тушиб ўрганишга хозирда имкониятим йўқ ишим туфайли шу туфайли Қуръони Каримни онлайн ўрганишни имконияти мавжудми? 3 Қалбим қотиб қолган қисқа қилиб этганда Шайтоннинг қанча ёмонлиги бўлса барини қилганман ва ўзимни тўхтата олмаямман. Гуноҳдан тийилишим учун нима қилишим керак иродам ожизлик қилмоқда. Яъни онамни хам рози қилмаямман аёлим билан хозирда бирга яшамаймиз қариндошлар орасида силаи рахм қила олмаямман аммо юракдан шу нарсани холамоқдаман. Аммо қалбим қорайиб бўлиб мағрурлик эгаллаб бўлган Қалбимни юмшатиш учун нима қилай. Имкон қадар зикр қилиб юрибман. Аммо камлик қиляптими дийман бу истиғфор этиб юришларим
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аввало сизни тавба қилганингиз ва ибодат йўлига кирганингиз билан табриклаймиз, Аллоҳ собит қадам қилиб тақво ва ибодат лаззатини ҳис қилишни насиб қилсин! Гуноҳга сабаб бўладиган нарсалардан тўлиқ узоқлашинг, улфатлар, гуноҳга сабаб бўладиган ҳамма алоқа воситалари, қисқа қилиб айтганда тоза янги ҳаёт болашга ҳаракат қилинг, онангиз жаннатга киришингизга сабаб бўладиган инсон, сизни туғиб катта қилган зот шундан келиб чиқиб муносабатта бўлиб розиликларини олишга бор имконият билан ҳаракат қилинг, оила билан алоқани тикланг, оила масъулиятини, силаи раҳм савобини ибодат аҳамиятини сизга эслатиб турувчи бир дўст топинг.
1). Зино қарзлигини унутманг. Бугун сиз зинони қиласиз кейин уни аёлингиз ёки қизингиз ёки бошқа маҳрамларингизни зино қилиши билан тўлашингизга тўғри келади.
2). Онлайн ўргатадиган сайтлар бўлиши керак. Сиз интернетда Алижон қори Ҳайдаров, Жаҳонгир қори Неъматовни онлайн дарсларини muslim.uz сайтидан топиб кўринг.
3). Солиҳ инсонларни сафига қўшилинг, аҳли илмни муҳтожларни хизматида бўлинг, шунча вақт қилинган хатолар қабни қорайтирган уни тозалашда сабрли бўласиз. Яна оғир касалларни зиёрат қилинг, етимхоналарга ёки нуқсонли ва чала туғилган болаларни боқадиган жойларга бориб кўринг. Қабристонларга бориб туринг, зора қалбингиз ибодатга мойил бўлса, хотиржамлик топса. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БАЪЗИ ОЯТЛАРИНИ ЗАМ СУРА ҚИЛИШ
@Savollar_kanal 13384-савол
Ассалому алайкум! Намозда зам сура учун катта сураларни охиргача ўқимасдан бир нечта оятини ўқиш мумкинми? Иккинчи саволим Аттаҳиётни ўқиш вақтида кўрсаткич бармоқни кўтариш зарурми ёки кўтармаса ҳам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Маъноси қўпол даражада бузилмаслиги керак. Оятларда вақф қилишни ўз илми бор, шунга муовфиқ бўлса ўқиш мумкин.
2). Ишораи саббоба қилиш мустаҳаб. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОЗОР
@Savollar_kanal 13382-савол
Ассалому алайкум! Ман бозорда савдо қиламан. Бир бинода кўпчилик савдо қилади, ёнимдаги мандан олдинда савдо қиладиган бола ман сотадиган махсулотни олиб келиб сотаяпти. Ман нима опкелиб сотсам ўшандан кўриб опкелиб сотаяпти. Шу жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимиз очиқ-ойдин рақобат қилишга чақиради. Мол олиб келувчи кўп бўлса рақобат бўлиб нарх арзонлашади. Бу албатта халққа яхши бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАСЛАХАТ
@Savollar_kanal 13380-савол
Ассалому алайкум! Мен корхонада бўлим бошлиғиман. Ишхонамиз кундузги ва кечқурунги сменларда ишлайди мени қўлимда 1 та сменда 1 қиз хам ишлайди. Уни бугун смендаги ишчилар билан тунда фахш иш қилганини билиб қолдим. У қизни шароити оғирроқ, отасиз, оила боқувчи қиз. Биринчи билиб қолганимда тўғри тушунтриш олиб бордим. У яна қайта шу ишни қилаверяпти. Саволим шундай шу қизга қандай адолатли қарор чиқарсам бўлади? Ишда қолдирсам яна шу ишини тўхтатмасачи? Бўшатсам оиласига жабр бўлади, қандай чора кўрсам бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Фахш иш қилишига олиб борувчи ҳамма омилларни беркитинг. Имкон бўлса ёлғиз хонада ишлайдиган жойга қўйиб, у билан мулоқотга кирган ишчиларни ишдан хайдаш билан жазоланглар. Бирор муносибини топиб турмушга беришни йўлларини ўйланглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БУ ҲАҚ ҲАЛОЛМИ?
@Savollar_kanal 13378-савол
Ассалому алайкум! Онлайн иш платформаларида таржима, аудиони матнга ўгириш билан шуғулланиб тураман. Бир иш берувчи бундай таклиф жўнатди, унга кўра мен 100 кишилик жамоа йиғаман, уларнинг кунлик иш жараёнини назорат қилиб бораман (ҳаммага алоҳида иш, аудио берилади, шу жумладан менга ҳам), кейин иш берувчи ҳар бир бажарилган иш учун менга ҳам 4$ қўшиб беради - менимча жамоа йиғиб иш жараёнини назорат қилганим учун. Шундай иш қилсам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Таржимангизга алоҳида ташкилотчилигингизга алоҳида ҳақ тўлашса олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОНЛАЙН ЎЙИНЛАР ЯРАТИШ
@Savollar_kanal 13376-савол
Ассалому алайкум! Мен дастурчиман шахмат ва шашка ва шундай ақл билан ўйналадиган ўйин яратмоқчиман. Ўйинчилар ҳар сафар ғолиб бўлганда улар бал тўплашади. Малум муддат ичида энг кўп бал тўплаганларнинг 200 тасига ўрнига қараб пул мукофотлари берилади. Ўйинчилар умуман пул тўлашмайди. Соврин сайтга қўйилган рекламардан тушган пул маблағидан берилади. Менга бир инсон одамлар пулдан ташқари бошқа нарсани сарфлашлари ҳам қимор деди. Масалан ўйинчилар ўйиндан ютуқ учун қўйилган мабла‘гдан ташқари сарфлаган вақтлари учун нимадир олишлари керак масалан ақл чархловчи саволлар ва улардан ўзига ҳос тажриба. Шахмат ва шашкадам манавий ва ҳаётда ишлатиладиган кўникма йўқ ва бундай ўйинда вақт тикилади ва бу қумор деди. Математик ва грамматик саволлар ва бошқа турли саволлардан тузилган викторина бўлса бўлади деди. Мен шхматни деярли яратиб бўлдим ва бу қиморми деган гумонга бориб қолдим. Нима қилай шахмат ўйини яратишни давом этайми ёки фақат математик ва грамматик саволлар ўйини қилайми. Иложи бўлса менга яратишим мумкин бўлган ўйинлар рўйхатини берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўйин қилиш истеъдодингиз бўлса бирор илмий нарса, яъни одамларни илмини кучайтиришга сабаб бўладиган нарса қилинг. Масалан ислом.уздаги «Олим бола» проектини кўринг, шунга ўхшаш нарса. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КАСБ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13374-савол
Ассалому алайкум! Мани касбим киберҳавфсизлик соҳаси бўйича. Касбим сабабли ножоиз иш қилиб қўйишдан ва ҳаром луқма топишдан қўрқаман. Касбим сабабли ижтимоий тармоқларда жиноятчиларни ёки бирор шахсни кузатиш мақсадида унинг этиборини тортмаслик учун ўзимга тегишли бўлмаган малумотлар орқали рўйҳатдан ўтишим ва фойдаланишим керак. Шу иш тўғрими? Сайтлар ва заифлиги бор қурилмаларнинг ожизликларини текшириш учун амалиётда бази дастурлардан фойдаланишга тўғри келади. Аммо бу дастурлар 10.000$ дан 100.000+$ гача бўлиши мумкун, буларни бепулга олишни 2 усули бор. 1) Базилари бузилган ҳолатда тарқатилади. 2) Ишлатиб кўриш учун компания томонидан малумот бир муддатга берилади. Аммо буни олиш учун рўйҳатдан отиш керак, рўйҳатдан эса сохта малумотлар орқали ўтишим керак. Буларнинг бари интернетта шахсимга тегишли болган малумотлар бўлмаслигини таминлаш. Шундай қилишим жоизми бу дастурлардан фойдаланганлигим сабабли луқмам ҳаром болиб қолмайдими ? 3) Бу соҳани Ютуб тармоғида ўргатишим жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Исломда, «Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар» деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Бировнинг шахсиятига оида маълумотларга рухсатсиз дахл қилишингиз ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БАНК ВА СУҒУРТАДАН ИШЛАМАСДАН ПУЛ ОЛИШ
@Savollar_kanal 13372-савол
Ассалому алайкум! Менда айтайлик иқтисод йўналишида бир тартибдаги сертификат бор, шунга банк ёки суғурта ташкилотларига сертификатимни шунчаки уларда туриш учун бериб, лекин ишламасдан пул олиш қанчалик тўғри ёки нотўғри?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қонун қоидаси бўйича сертефикати берилган одам ишлаши шарт бўлса сиз ишламасангиз ёлғон ишлатган бўласизлар ва ҳаром иш. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИМОН ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13370-савол
Ассалому алайкум! Мен бир савдогарман. Аллоҳ берган дўконим бор 2019-йил ойларида 55-60 ёшлардаги ака келиб санаторияда даволанаётган отаси йиқилиб оёғи синганлигини ва унга сим қўйиш кераклигини ва ёнида пул йўқлигини, ўқиллари Олти ариқ шахрида йўлга чиққанини, пул олиб келаётганини айтиб 190 минг сўм пул қарз сўради. Эвазига имоним гаровга деди. Биз сўраган пулини бердик. Мана 3 йилдан ошди. У одамдан хабар йўқ. Одамлар иймон нималигини билмай қолганми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Иймонимни гаровга қўяман деб нотўғри айтибди. Сиз ҳам бунақа содда бўлманг. Энди олиб келса келди, бўлмаса қиёматда савобидан оласиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАЙНОНАМ НАМОЗ ЎҚИШИМНИ ХОХЛАМАЙДИ
@Savollar_kanal 13368-савол
Ассалому алайкум! Менинг қайнонам намоз ўқишимни тақиқлаб қўйди. Агар намоз ўқимоқчи бўлсанг онангни уйида ўқи деб уришиб берди. Боланга қара кейинчалик ўқийверасанг деб турмуш ўртоғим хам рухсат бермаяпти. Шунга нима қилишни билмай қолдим. Динимизда бундай вазиятда қандай йўл тутилади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қарс икки қўлдан чиқади. Қайнонангизни шу гапни айтадиган даражага келишига сабаблар бўлиши керак. Шуларни бартараф қилинг, жанжал ҳам чиқмайди. Унгача гапига эътибор бермасдан уй ишларини ҳам вақтида қилиб намозларни ҳам ўз вақтида ўқинг. Намозга узр йўқ, қаттиқ қотиб туриб олмасдан озгина ҳиммат қилсангиз ишлар ҳам намоз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФОЛБИНГА БОРИШНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ТАСИРИ
@Savollar_kanal 13366-савол
Ассалому алайкум! Отам фолбинга борадилар. Фолбиндан хар-хил буюмлар олиб келадилар барглар, сувлар, ва хоказолар олиб келиб сепадилар ёки ёкадилар. Бу эса онамни синглимни намоздан узоқлаштиряпти. Мен отамга қарши чиқиб қайтарайми ёки индамайми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишлар фолбинликдир. Шариатимизда фолбинлик қилиш ҳаром, унинг гапини тасдиқлашдан ҳадисларда қаттиқ қайтарилган. Сиз қўполлик қилмасдан, бахслашмасдан айтсангиз бўлади. Аммо иш уриш жанжал ёки норозичиликка айланадиган бўлса сиз эмас уларга гапи ўтадиган одамларни ишга солиш керак.
عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.Аҳмаднинг лафзида:«Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди» дейилган.Шарҳ: Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозининг қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб, ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими йўқми, фарқи йўқ.Аммо ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ حَائِضًا أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ فِي دُبُرِهَا فَقَدْ بَرِئَ مِمَّا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа ёки хотинига ҳайз чоғида яқинлик қилса ёки хотинининг орқасига яқинлик қилса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил этилган нарсадан тонибди», дедилар».«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.Шарҳ: Мулоҳаза қиладиган бўлсак, хотинига ҳайз чоғида ёки орқа томонидан яқинлик қилиш соғлиққа зарар бўлганлиги учун ҳаром қилинган. Энди шу икки нарсага фолбинга бориш ва уни тасдиқлаш қўшилишида бу ишда ҳам маънавий, ҳам сиҳҳий (тиббий) зарар борлигига ишора бор. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КУННИ ЎНГЛАШ
@Savollar_kanal 13364-савол
Ассалому алайкум! Биз томонларда бир жойга вақтинча кўчиш ёки тўй қилиш ва бошқа барча шунга ўхшаш холатларда кунни кимгадир ўнглатармиш. Ўнг бўлса шу ишни қилишаркан. Бу хам бидъатми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу бидъат эмас ундан оғирроқ нарса. Яхшилик ва ёмонликни Аллоҳдан эмас бошқа нарсалардан кўрадиган одамларни иши бу. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЁР-ЁР ЯЪНИ
@Savollar_kanal 13362-савол
Ассалому алайкум! Ёр-ёр яъни катта чўпга юрак шаклида оливни ёқиб олиб айлантиришади. Бақириб ёр-ёр ҳиргоя қилишади. Бу исломда жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Исломда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИНТЕРНЕТДА ПУЛ ИШЛАШ ХАЛОЛМИ ?
@Savollar_kanal 13360-савол
Ассалому алайкум! Мен телеграммда пул ишлайман. Ўзимни шахсий ботим бор. Бу бот рус боти хисобланиб "Пиар бот" деб аталади. Одамлар бу ботга одамларни таклиф қилишади ва эвазига мен уларга пул тўлайман. Менинг даромадим эса ушбу бот орқали реклама сотаман. Хозир буни тушунтириб беришим қийин. Шунинг учун ботни ўзингиз кўрсангиз дегандим. Хозирги кунда ушбу турда ишлаётган одамлар кўп. Шунинг учун бу халолми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сизни ишингизда ёлғон ва одамларни розилигисиз мажбурлаб одам қўшиш каби ишлар бор экан. Сиз реклама қиладиган бўлсангиз қуйидаги нарсага эътибор қаратишингиз керак экан. Шариатимизда ёлғон гувоҳлик деган гуноҳ бор. Бунинг гуноҳи ўта ўта оғир. Ҳозирги сиз айтган интернетда пул ишлашнинг жуда кўпи қайсидир компанияларга одам йиғиш бўлади. Реклама қилиб бериш керак бўлади. Бу дегани ўша компанияни маҳсулотларига, иш фаолиятларига ва ҳалол ёки ҳаром эканлигига гувоҳлик беришдир. Мусулмон одам кўр-кўрона иш тутмаслиги керак. 10 центни деб дўзахдан жой сотиб олмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бундан қаттиқ қайтарганлар.
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ». تَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар».
عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟» قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ». وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ، أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ». فَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى قُلْتُ: لَا يَسْكُتُ
Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой! Сизларга кабираларнинг энг каттасини маълум қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» дедик. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар. У зот суяниб ўтирган эдилар, ўтирдилар-да: «Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам! Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам!» дедилар. У зот буни айтавердилар, ҳатто тўхтамасалар керак, деб қолдим». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЗАМ СУРАНИ 2-3 ЁКИ УНДАН КЎПРОҚ ЎҚИСА
@Savollar_kanal 13358-савол
Ассалому алайкум! Фарз, суннат ва нафл намозларида зам сура ўқиётганда 2-3 ёки ундан кўпроқ кичик ёки катта суралар ўқиса бўладими ва буларни Фотиҳадан сўнг, ҳар бирини бошлашда басмала айтиш керак бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Нафл намозларида бўлади. Фарз намозларда одамларни чалғитмаслик ва малол бўлмаслиги учун қавмга муносибини ўқилади. Якка ўзи нафл ўқиганда ихтиёрий. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш