savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

128772

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

МУОМАЛАСИЗЛИК

@Savollar_kanal 13356-савол

Ассалому алайкум! Ман олдин унча номозга эгилган одам эмас эдим, лекин жумаларни ўқирдим. Шу кунлада намозимни жойига қўйдим, лекин дўстларим мени озгина ажратиб қўйишди гап сўраса қизиқарлироқ жавоб бера олмайдиган, ҳазил қилолмайдиган, ҳаёл пасрасроқ, хатто улар билан гаплашаётганимда ичимда тезроқ гапни чўзмасдан тугатса эди деб тураман уятчанг ҳам бўлиб қолдим яна доим ичимда қурқув бўладиган бўп қоган нима қилсам бўлади ё шулар ўзи яхшими? 2). Мани анча куйниб бўш бўлиб қолган бировга ўзимча гапирмайман сўколмайман хам. Бундан одамлар фойдаланиб мазах қилишга уринишади, лекин билагимда кучим етарли. Аммо кўнглим бошқа ёмон гапиришга журатим етмайди. Эртага бирор жойда бошлиқ бўлсам нима қиламан деган савол кўп қийнайди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ибодат қалбни юмшатиб одамни меҳрли қилиб қўяди. Аммо керакли жойда меъёрда жасорат бўлиши керак. Калака қилинишга сабаб бўлманг ва сабабсиз калака қилган одамларни чиройли танбеҳ бериб бу ишдан қайтаринг. Намозхон дегани ким нима деса сабр қилиб кетавериш дегани эмас. Мўмин одам, эркак хоссатан ўзига кераклик сифатлар билан бўлиши лозим, устингизда ишланг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ КИТОБИ

@Savollar_kanal 13354-савол

Ассалому алайкум! Онам намозни ракатларини буюрилганидек ўқимайди. Буни ҳукми қандай? Шунга ўзим айтиб тушунтиришга озгина қийналябман. Шу ҳақида ёши катталарга мос келадиган биронта китоб тавсия қилсангизлар

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг мерожи» «Кифоя» китобларини намоз ракатлари ҳақидаги бобларини ўқинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲГА БИР УМР ГУНОҲ ҚИЛГАН ОДАМ

@Savollar_kanal 13352-савол

Ассалому алайкум! Мен эшитишимча инсон ҳаёти давомида намоз ўқимай, қанча гуноҳ қилса ҳам вафот этаётган пайтда Аллоҳдан қўрқиб шаҳодат калимасини айтса жаннатга кираркан. Шу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу худди уйланмасдан бола кўришга умид қилганга ўхшайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИН НАМОЗ

@Savollar_kanal 13350-савол

Ассалому алайкум! Мен операция бўлганлигим туфайли намозни тик турган холда, Қуръон китобини ётган холимда ўқияпман. Шу жоизми? Гунох бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шифо топгунингизгача сабабли бўлиб, жоиздир. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИСМИЛЛАҲНИ УНУТСА

@Savollar_kanal 13348-савол

Ассалому алайкум! Агар Бисмиллоҳни айтиш эсдан чиқса, Аввалоҳу Бисмиллоҳ дейсан дейишди. Шу тўғрими? 2). Кенг(клёш) авратни билинтирмайдиган шим кийиш эркаклар кийимига ўхшаб қолмайдими, яъни гуноҳ бўлмайдими? 3). Намозни вақтида бошлаш муҳим агар вақтидан 5-6минут ўтиб кетса ҳам қазо бўлмайди Деб эшитдим шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. 
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَإِنْ نَسِيَ أَنْ يَذْكُرَ اسْمَ اللهِ فِي أَوَّلِهِ فَلْيَقُلْ بِسْمِ اللهِ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» десин», дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.Шарҳ: Баъзан таом тановул қилиш пайтида инсон шошилиб, «Бисмиллаҳ»ни айтиш эсидан чиқиб қолади. Бир оз еганидан кейин «Бисмиллаҳ»ни айтмагани эсига тушиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларига биноан, ана шундай вақтда «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» демоғи лозим. Бу жумланинг маъноси «аввалида ҳам, охирида ҳам Бисмиллаҳ» дегани бўлиб, таомнинг баракасини қайтаради ва унга шайтон шерик бўлишини қирқади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).2). Аёлларга аталиб тикилган ва кенг, ичи кўринмайдиган бўлса жоиз. 3). Бамдоддан бошқа ҳар бир намознинг вақти кейинги намозни вақти киргунича бўлади. Бамдоднинг охирги вақти эса қуёш чиққунича. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАКСИ ХИЗМАТИ

@Savollar_kanal 13346-савол

Ассалому алайкум ! 1). Саволим шуки таксига хархил одамлар чикади, агар машинамга менга номахрам аёл чиқса менинг ниятим фақатгина пул топиш бўлиб у аёлга қарамасан гаплашмасан ниятим бузиқ бўлмаса фақатгина халол пул топиш бўлса шу олаётган пулим халол бўладими? Бир ўзини олиб бориб қўйишим жоизми? 2). Яндексда ишлаётган эдим менга бир одам чиқти кўп юрдик иши билан ва дўконга кириб чиқай деб спиртной олиб чиқди. Шунда уни тушириб юбора олмадим, агар машинамга чиқишидан олдин билганимда у одамни олмасдим. Шунақа вазиятда нима қилишим керак? 3). Шу одамдан олган пулим халол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Тунда ёлғиз қолишингиз яхши эмас. Кундузида ён атрофдаги инсонлар билан ёлғиз қолган ҳисобланмайсиз. Уламолар шунга фатво беришди.
2). Билмаган ҳолатингизда узрли бўласиз, лекин билиб туриб қилсангиз тенг шерик бўласиз.
3). Сизнинг хабарингиз бўлмагани учун ҳаром бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲОМИЛАНИ КЕЧИКТИРСА

@Savollar_kanal 13344-савол

Ассалому алайкум! Бақара сурасининг 233-оятида. Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизадилар... Дейилган экан фарзандим хозир 1 ёшдан энди ўтти аёлим яна хомиладор бўлиб қолмаслиги учун хомилани олдини оладиган мослама қўйдирилган, шу икки йил ичида хомилани вахтинча тўсканимиз учун гунохкор бўламизми? Икки йилдан сўнг у нарсани албатта олиб ташлаймиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уламолар «бола ёки онанинг саломатлиги учун ҳомилани кечиктириш жоиз» деганлар. Мутлақо наслни тўхтатиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУРМУШГА ЧИҚИШДА ИККИЛАНИШ

@Savollar_kanal 13342-савол

Ассалому алайкум! Сизларга бир савол бермоқчиман, излаш хизматидан ҳам кўрдим, лекин менинг вазиятим сал бошқача, тўғриси, кўп ўйлаб қолдим, маслаҳат берингиз, илтимос. Ўзим Навоий вилоятиданман,Тошкентда университетда ўқийман, 3-курсга ўтдим. Июн ойида унаштиришганди. Қудалар тўйни яқинда қиламиз дейишяпти. 3-курсни битирганимдан кейин қилишмоқчи эди, лекин кута олишмаяпти. Гап шундаки, мен илм олишни, ҳали ўқишни истайман. Улар ўқишимни сиртқига ўтказишлари ёки ўзимизнинг вилоятга кўчиришлари мумкин. Лекин сиртқида ўқий олмайман, ўзимизнинг вилоят институтида коррупсия кўп, ўқитиш яхши эмас. Мен ўзимнинг университетимни яхши кўраман, у ерда ҳам диний, ҳам дунёвий илмларни ўргандим ва ўрганмоқдаман, устозларим, дўстларимни яхши кўраман. Бу ерда ўқиб, араб тилини ўрганиб, магистратурага матншунослик йўналишига топшириб, ўз соҳамнинг яхши мутахассиси бўлишни ният қилганман. Лекин тўй бўлса, турмуш ўртоғим бошқа ерда, мен бошқа ерда яшашимга тўғри келади ўқишим сабабли, бу жоизми? Турмуш қурсам, таʼлим олиш, ўқишга қийналиб қолишим мумкин деган ўйлар юради бошимда. Бу вазиятда қиз боланинг ҳам кўнглига, унинг мақсадларига қараш керак эмасми? Ёки тақдир деб ўз ниятларини 2-ўринга қўйиш керакми? Уйдагиларим мени ўз хоҳишим билан узатишмади, сал мажбурлаб, урушгандай бўлишиб менинг кўнглимга унчалик қарашмай совчиларга розилик бериб қўйишганди. Мен жуда кўп хафа бўлиб йиғлаб юргандим. Ҳозир ҳам бу одатимни қилиб тураман. Бу гуноҳлигини биламан, лекин барибир хафа бўлавераман. Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинг, мен катта гуноҳ қиляпманми? Шароит умчалик тўғри келмагани учун тўйни кейинроқ қилишларини илтимос қиляпман, бунда ҳам хайрли ишни кечиктириб хато қилмоқдаманми? Устозлар, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин! Менга маслаҳат беринг, нималар қилишим кераклигини ўргатинг, кўп ўйлайдиган бўлиб қолганман...

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз буни бўлажак куёв билан маслаҳат қилинг ва кўндиришга ҳаракат қилинг. Ҳамма гап ўша кишида. У киши ўқишингизга рағбат қилса сиз билан бирга Тошкенга келиб шу ерда ишлаб яшаши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДАЮС ЭРНИ ХОТИНИ ТАЛОҚМИ

@Savollar_kanal 13340-савол

Ассалому алайкум! Шаръан даюс бўлган кишини хотини талоқ бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Даюслигини ўзи сабабли аёли талоқ бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖУМА, АЗОН

@Savollar_kanal 13338-савол

Ассалому алайкум! Мен жума намозига қатнашалмадим. Намоз вақти бўлди, азон айтилганини эшитмадим. Бироз вақт ўткандан сўнг ўзим азон айтиб пешин намозини ўқидим, намозни тугатгандан сўнг ўйланиб қолдим. Мен азон айтаётган пайтим масжидда жамоат жума намозини бошлаб юборган бўлсачи деб. Келгусида хатога йўл қўймаслик учун бу борада тушинча берсангизлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий узрсиз жумани тарк қилиш оғир гуноҳ. Пешинга азон айтганингизни жамоат жума ўқишига алоқаси йўқ. Жума куни узрли ҳолда жума ўқимаган одам пешинни азонсиз ўқийди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РИБОГА ҚЎЛ УРМАДИММИ

@Savollar_kanal 13336-савол

Ассалому алайкум! Бир Икки ой олдин масжидда эдим турк имом менга 30$ қарзини тангада берди, ва мен олдим ва унга банкдан пластик картамга тушириб олишимни айтдим. Бироздан сўнг унинг дўсти келдида бу гаплардан хабар топиб бу тангаларни менга бер мен сенга 29 $ картанга ўткизиб беркман деди. Бироз ўйланиб қолдим, рибо бўлмайдими, ахир бир дирхамни икки дирхамга сотишдан қайтарилганмиз деб имомдан сўрадим? У айтдики йўқ бу тангаларда бир захмат бор сен бориб буни алиштирасан вақтинг кетади, ўша захмат ишни бошқасига қилдиряпсан эвазига 1$ бераяпсан деди. Шундан сўнг мен кўниб 29$ олдим. Кейинроқ олтинни олтинга кумушни кумушга айирбошлашдаги миқдор тенг бўлиши ва нахтма нахт бўлиши хақидаги бошқа хадис ўқиб қолдим ва бу қилган ишимиз рибо бўлиб қолмадими деб ўйлаб қолдим. Агар рибо бўлган бўса нима қилишни маслахат берасизлар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пулни бир жойдан бошқа жойга етказиб бериш учун иш ҳақи тўлаш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒУСЛ ҚИЛАЁТГАНДА

@Savollar_kanal 13334-савол

Ассалому алайкум! Ғусл қилаётган пайтимда ел чиқса ва шунга қарамай ғуслни давом эттириб оҳирига етказсам жунублик кетади. Аммо намоз ўқишга таҳоратли бўлмайман тўғрими? Шунда ғусл қилиб бўлгач артинмасдан туриб таҳоратнинг амалларини қилсам таҳорат олган бўламанми ёки қуриниб кейин таҳорат олиш керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Артиниш шарт эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНА РОЗИЛИГИ

@Savollar_kanal 13332-савол

Ассалому алайкум! Домда яшайман, дадам оламдан отган акам уйланиб чиқиб кетган, онам, синглим 3 кишимиз уйнинг эркагиман, уйимизга аёл қўшнилар кириб туришади, жуда хам кўп кирганидан ёмон кўриб қолганман, эртаман кириб кечки пайт чиқиб кетишади қўшничилик унчалик бўлмаса керак. Ахир мени олдимда уятмай ётволади хам керак бўлса, саволим кўчадан кирсам яна кирган эдикан. Мен улар билан сўрашмадим, чиқиб кетганидан кейин онам жахли чиқиб салом беришинг керак эди, энди шуларга салом бермасен икки дунё розимасман деди. Менга оқ тушмадими? Нима қилсам бўлади бундай холатда?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оққ тушмаган. Ўша аёлларни эрлари ёки маҳрамларига вазиятни тушунтиринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИЗ БОЛА ЎҚИШГА БОРИШ МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 13330-савол

Ассалому алайкум! Сохам кимёгар. Кўплаб ютукларим бор. Аллоҳга шукур динимизни хам ўрганишга ва билганларимга амал қилишга харакат қиляпман. Хижобдаман. Лабараторияда тадқиқотлар олиб борамиз. Ёшим 20, 3-курсман. 2 йил олдин онамда гепатит С аниқланди. Магистрлик ишимни шу вирусни Аллоҳ бераётган илм билан йўқ қилишга бағишламоқчиман. Лекин юртимизда менинг сохам яхши ривожланмаган. Европага грантлар берилган ўқиш учун. Саволим: 1. Махрамсиз ўқиш учун 2 йилда қайтиш шарти билан ўқишга кетсам бўладими? Кўнглимни хеч кимга боғламаганман. Номзодлар амалпараст, менга тўғри келмагани учун турмуш қурмаяпман. Нима қилишни билмаяпман. Баъзилари мендан хафа. 2. Бундай пайтда нима қилсам бўлади? Муслима аёллар оила ва барча сохаларда энг яхшиси бўлиши керак деб харакат қиляпман. 3. Бу ишларим тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саломат қилсин ва сиз каби муслима сингилларимизни ададини кўпайтирсин. Чет элда ўқиш масаласида бирор маҳрамингиз олиб бориб ташлаб, қайтиб келишингизда яна бориб олиб келса бўлади. Сиз яхши ўқинг, шу соҳани энг олди мутахассиси бўлинг, агар ниятингизга етсангиз сиз сабаб тузалган барча мусулмонлар сиз ва сизни туғиб тарбия берган ота-она, устозларингизни дуо қилишади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЛИБ ТИРИЛГАН ФОЛБИНЛАР

@Savollar_kanal 13328-савол

Ассалому алайкум! Астағфируллах ўлиб тирилган айрим инсонлар фолбин бўлиб қолишади. Шу хақида кўп эшитганман, бунга сабаб нима?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўлиб тирилган одамни биринчи марта сиздан эшитиб турибмиз. Агар кимдир "мен ўлиб тирилдим" деса ишонган бўлсангиз одам бунчалик даражада содда бўлмаслиги керак. Агар фолбин бўлиб олганлар «мен ўлиб тирилганман» деса уларни гапига ишониб тасдиқласангиз қуйидаги ҳадис ҳукмига тушиб қоласиз: 
عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.Аҳмаднинг лафзида:«Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди» дейилган.Шарҳ: Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозининг қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб, ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими йўқми, фарқи йўқ.Аммо ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ حَائِضًا أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ فِي دُبُرِهَا فَقَدْ بَرِئَ مِمَّا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа ёки хотинига ҳайз чоғида яқинлик қилса ёки хотинининг орқасига яқинлик қилса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил этилган нарсадан тонибди», дедилар».«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.Шарҳ: Мулоҳаза қиладиган бўлсак, хотинига ҳайз чоғида ёки орқа томонидан яқинлик қилиш соғлиққа зарар бўлганлиги учун ҳаром қилинган. Энди шу икки нарсага фолбинга бориш ва уни тасдиқлаш қўшилишида бу ишда ҳам маънавий, ҳам сиҳҳий (тиббий) зарар борлигига ишора бор. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МЕН БИЛАН КЕТМАСА У БИЛАН ЯШАМАЙМАН ДЕСА

@Savollar_kanal 13355-савол

Ассалому алайкум шайх жаноблари. Мен аёлимни урушканимда уйига кетиб қолган эди. Мен 10 кундан сўнг аёлимни олиб келаман деб қайнонамникига бордим.  Қайнонам қизим бормайди деб туриб олди. Мен олиб кетаман деб бир неча бор айтдим. Қайнонам кўнмади, агар аёлим мен билан кетмаса Аллоҳга қасамки, мен қизингиз билан яшамайман деб айтдим. Қайнонам кўнмадилар ва аёлимни бермади. Шунданг сўнг мен уйимга кетдим. Бир неча кундан сўнг қайнонам аёлимни олиб келди ва бизни яраштириб қўйишди. Шундан сўнг биз яшаб кетдик ва бир ўғил фарзандлик ҳам бўлдик. Никоҳимиз айни дамда дурустми? Ва мен қасамга каффорат бераманми? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби талоқ ва оилавий можароларга оид масалаларни икки тараф иштирокидаги мажлисда ҳал қилинади. Бўлмаса ноаниқликка йўл қўйилади. Мисол учун сиз гапнинг охирида қасамга каффорот бераманми, дегансиз. Ҳолбуки, аввалги гапларда қасам деган гапнинг ўзи йўқ. Илмли одамлар билан мажлис ўтказиб аниқлаб олинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМОТГА КЕЧ ҚОЛГАН ОДАМЛАР НАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ

@Savollar_kanal 13353-савол

Шайх жаноблари. Менинг сизга 2-та саволим бор эди:1- Бир Масжидда бизга Аллоҳ таоло томонидан фарз қилинган намозлар (Бомдод, Пешин, Аср, Шом, Хуфтон )дан бири имом бошчилгида ўз вақтида ўқиб бўлинди ва маълум сабаблар билан бу намозга 2та, 3та, 10та ваҳо қазо одам улгира олмади. Шу ҳолатда намозга улгира олмаган инсонлар намозни жамоат бўлиб ўқиганлари маъқулми ёки алоҳида. Бу намозга бериладиган савоб даражаси қандай, агар жамоат бўлиб ўқиш мумкин бўлса, жамоатга имом бўлган инсон меҳробда тургани маъқулми ёки бошқа ерда. Шу ҳақида бизнинг мазҳабимиз (Имоми Аъзам, Аллоҳ У зотдан рози бўлсин) нима дейди 2-Бир йилча олдин менинг қўлимга Радий Фишнинг «Жалолиддин Румий» номли китоби тушиб қолди. Жалолиддин Румийни ҳаётларини билишга бўлган қизиқишим туфайли секин аста бу китобни ўқий бошладим ва ундаги қизиқарли (шубҳалантирадиган) маълумотга дуч келдим. Унда ёзилишича ( 1-боб, Башорат ,18-бет 2-абзас Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриёти 1986-йил, бу китобнинг қайта нашри ҳам чиқган ) Гўёки Мўғуллар ҳақида шундай дейилган. Китобдан иқтибос: Ҳадиси муборакда худойим:"Мен уларни Ўз қаҳру ғазабимдан яратдим", демиш. Ўқиб ҳайрон бўлдим ва нимагадир шубҳаландим ва бу китобни ўшандан бери ўқимай қўйдим. Сизнинг Мўғуллар ҳақида китобингизда ("Тасаввуф ҳақида тасаввур") ва бошқа маълумотларда бунга ўхшаш маълумотни учратмаганман. Муаллифнинг шу маълумоти тўғрими. Бу саволни беришимга сабаб бу китоб ҳозир ҳам расталарда сотилмоқда. Табиийки Жалолиддин Румий тўғриларида бўлгани учун кўпчиликни ўзига жалб қилади. Шайх ҳазратлари агар бу саволимнинг бизларга фойдали тарафи бўлса жавоб беринг, бўлмаса қимматли вақтингизни сарфлаб ўтирманг. Дин йўлидаги хизматларингизни Аллоҳни Ўзи улкан ажрлар билан мукофатласин. Омийн

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/198


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛАБАГА БЕРИЛГАН ПУЛ САДАҚАИ ЖОРИЯМИ ЁКИ ЗАКОТ

@Savollar_kanal 13351-савол

Ҳурматли шайх ҳазратлари, Аллоҳ мартабангизни икки дунёда ҳам баланд қилсин. Илмингизни зиёда қилиб, бизларга ҳали кўп илм беришингизни насиб этсин. Менинг саволим қуйидагича эди.Маълумки моли нисобига етган мусулмон закот бериши фарз. Ҳамда бу закот илм олаётган талабаларга ҳам берилса бўлади деб эшитганмиз. Бундан ташқари ҳадисларда садақаи жорияларнинг бир тури сифатида илм қолдириш: китоб, талаба ўқитиш тилга олинади. Савол: 1. Садақаи жория деганда, илм олаётган (мадрасада ўқиётган) талабага моддий ёрдам кўрсатиш ҳам кирадими?2. Агар закот берувчи шу закотини илм олаётган талабага берса, шу закот айни пайтта садақаи жория ҳам ҳисобланаверадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Бизларни ҳаққимизга ҳам дуо қилишингизни илтимос қилиб, ҳурмат билан.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/197


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАРЗАНД АСРАБ ОЛСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13349-савол

Муҳтарам шайх жаноблари! Мен бермоқчи бўлган саволга бошқа манбалардан аниқ жавоб тополмаганим учун сизга мурожаат қиляпман. Саволим фарзанд асраб олиш ҳақида. Бу масала хусусида шариат ҳукми қандай? Бефарзанд одам фарзанд асраб олиши мумкинми? Агар мумкин бўлса болани қандай шартларда асраб олинади? Фарзанд асраб олган ота-онанинг шу фарзанди устидаги ҳақлари қандай бўлади? Ва фарзанднинг ота-она устидаги ҳақлари? Динимизда бу маънога оид бошқа ҳукмлар бўлса уларни ҳам билдирсангиз... Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Бу саволга биз кўп жавоб берганмиз. Ушбу саҳифадан излаб топиб ўқиб олсангиз бўларди. Бола сақлаб олишнинг асосий шарти, бола меники демасликдир. Боланинг боқиб олинганини очиқ айтиш керак. Бола балоғатга етганда, унга шариат кўрсатганича муносабатга ўтилади. Яъни, бола номаҳрам бўлади. У меросхўр бўла олмайди. Етим болаларни боқиб катта қилиш ўта савобли иш.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИНИЙ ТАЪЛИМНИ ҚАЕРДАН ОЛСАК БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 13347-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Саволим шуки, мен Жаҳон тиллари университетида ўқийман.  Ёшим 25 да, ишлайман ҳам. Лекин жуда-жуда Исломга тегишли бўлган илмни мукаммал ўрганишни хоҳлар эдим. Сиз шогирдликка оласизми ёки нима маслаҳат бера оласиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва умрингизни зиёда қилсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бир устоз топсангиз яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАСРОНИЙ ВА ЯҲУДИЙЛАР СЎЙГАН ГЎШТЛАРДАН ИСТЕМОЛ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13345-савол

Ассаламу алайкум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари! Мен ҳозир АҚСҲ да таҳсил олаяпман ва ишлаяпман. Баъзида мен ҳалол бўлмаган гўшт ва гўшт маҳсулотлари(товуқ, колбаса ва ҳк...) харид қилишда иккиланиб қоламан. Лекин баъзи маҳсулотлар яҳудийлар томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, ичида чўчқа гўшти йўқ ва улар учун ҳалол ҳисобланади. Билишимча, Ислом динида молни сўйишдан олдин «Бисмиллаҳи Аллоҳу Акбар» сўзлари айтилади. Мана шу маҳсулотлардан биз мўмин мусулмонларга истеъмол қилиш мумкинми? Илтимос, шу ҳақда маълумот берсангиз ва биз мусофирлар ҳаққига дуо қилсангиз. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳурмат ила Комил.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Муҳтарам Комилжон! Узоқ ўлкада туриб ҳалол луқма ахтаришнинг ўзи бахт. Аслида аҳли китоблар, яъни насоро ва яҳудийлар ўз диний таълимотлари бўйича бизга ҳалол бўлган ҳайвонларни сўйсалар, уларнинг сўйиши бизга ҳалол бўлади. Бу ҳақда ушбу саҳифада катта мақолани жавоб тарзида берганмиз. Аммо уни улар ўз дини асосида сўйганларини яхшилаб текшириб кўриш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛИ БИЛАН ЖАМОАТ БЎЛИБ НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13343-савол

Ўз жуфти ҳалоли билан намозни жамоат қилиб ўқиш мумкинми?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИЛЛА СУВИ ЮРГАЗИЛГАН СОАТ ТАҚИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13341-савол

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ. Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари. Отам совға қилган соатлари «луъҳ» - «нур» дир. Унга тилла суви юритилган. Эркак кишига тилла харом қилинганини биламан Алҳамдулиллаҳ. Нима қилай тилла сувини кўчириб ташлайми, соатни тақмайми ёки шунча миқдор тилла мумкинми. Раҳмат. Ҳайр.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 
وَلَا بَأْسَ بِالِانْتِفَاعِ بِالْأَوَانِي الْمُمَوَّهَةِ بِالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ بِالْإِجْمَاعِ كَذَا فِي الِاخْتِيَارِ شَرْحِ الْمُخْتَارِ
«Фатавои Ҳиндия» китобида: Тилло ва кумуш суви юритилган идишлардан фойдаланиш, ижмоъ ила ҳечқиси йўқдир. «Ихтиёр шарҳул Мухтор»да шундай дейилган.
- مَذْهَبُ الْحَنَفِيَّةِ , وَهُوَ أَحَدُ قَوْلَيْنِ عِنْدَ الْمَالِكِيَّةِ , أَنَّ الْآنِيَةَ الْمُمَوَّهَةَ بِالذَّهَبِ أَوْ الْفِضَّةِ جَائِزٌ اسْتِعْمَالُهَا , لَكِنَّ الْحَنَفِيَّةَ قَيَّدُوا ذَلِكَ بِمَا إذَا كَانَ التَّمْوِيهُ لَا يُمْكِنُ تَخْلِيصُهُ . قَالَ الْكَاسَانِيُّ : " وَأَمَّا الْأَوَانِي الْمُمَوَّهَةُ بِمَاءِ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ , الَّذِي لَا يَخْلُصُ مِنْهُ شَيْءٌ , فَلَا بَأْسَ بِالِانْتِفَاعِ بِهَا , وَالْأَكْلِ وَالشُّرْبِ وَغَيْرِ ذَلِكَ بِالْإِجْمَاعِ . " وَأَمَّا مَا يُمْكِنُ تَخْلِيصُهُ فَعَلَى الْخِلَافِ السَّابِقِ بَيْنَ الْإِمَامِ وَصَاحِبَيْهِ فِي مَسْأَلَةِ الْمُفَضَّضِ وَالْمُضَبَّبِ
Қувайт давлатида нашр этилган «Фиқҳий энциклопедия»да қуйидагилар келган:«Ҳанафий ва моликий мазҳабдаги икки қавлдан бирида тилла ва кумуш суви юритилган идишни ишлатиш жоиздир. Лекин Ҳанафийлар уни ажратиб олиш мумкин бўлмаслиги ила қайд қилганлар. Косоний айтади: Аммо тилла ва кумуш суви юритилган идишлар, агар ундан бирор нарса ажратиб олиб бўлмаса, улардан фойдаланиш, емоқ, ичмоқ жоиз. Аммо бирор нарса ажратиб олиш мумкин бўлса, имом ва икки соҳиби орасида ихтилоф бор». Демак, сиз мазкур соатни тақсангиз бўлаверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«ИСТИСМО»ДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

@Savollar_kanal 13339-савол

Бир биродарим чидай олмасдан азл қилаяпти. Гуноҳлигини билиб туриб, нафсини кўйига кириб, қилиб қўйяпти. Аҳмад ибн Ҳанбални: «Агар зино қилиб қўйишдан қўрқса, унда мумкин азл қилиш деб айтган эканлар. Лекин макруҳ амалини қилган бўлар экан деб ўқибди. У биродаримиз уйлана олмай юрибдилар. Ҳатто рўза ҳам тутаяптилар, лекин барибир фойдаси бўлмаяпти экан. Уларга қандай насиҳатингиз бор ва нима қилишни тавсия қиласиз? Азл ҳақида ҳам озгина тушунча берсангиз.

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум!  Эркак жинсий алоқанинг сўнгида уруғликни ташқарига тўкиши «азл» дейилади. Менимча сиз бизнинг адабиётда «истимно», ажнабий адабиётда «онанизм» деб аталадиган ёмон одат ҳақида сўзлаётганга ўхшайсиз. Онанизмнинг хавфли тарафи шаҳватни сунъий тарзда қондиришдадир. Асарларда бу ишни қўлини никоҳлаш дейилган ва гуноҳлиги таъкидланган. Ҳозирги тиб илми бу иш билан шуғулланганлар жинсий заиф бўлиб, бу борада яроқсиз бўлиб қолишини исботлаган. Биродарингиз, рўза тутишда давом этиб, уйланиш чорасини ахтарсин. Сизлар у кишига бунда ёрдамчи бўлинглар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЙЙИТНИ ҚАБРГА КИМЛАР ҚЎЙИШИ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13337-савол

Ассалому алайкум! Майитни қабрга кимлар қўйиши мумкину кимлар қўйиши мумкин эмас? Шулар ҳақида маълумот берсангиз илтимос.  

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эркак кишини ювишга ҳақлиларнинг тартиби қуйидагича; отаси, бобоси, ўғли, ўғлининг ўғли, ака-укаси, ака-укасининг ўғли, амакиси ва амакисининг ўғли. Диний ҳукмларни яхши биладиганлар маййитни ювишлари афзал кўрилади. Аёл кишини ювишга ҳақлилар ўзига маҳрамлик алоқаси бор аёллардир. Улар маййитга нисбатан агар бирлари эркак деб тасаввур қилинса, ораларида никоҳ ҳаром бўлишига тўғри келадиган аёллардир. Агар эркак киши аёлларнинг ичида, аёл киши эркакларнинг ичида ўлиб қолса, агар маҳрами бўлмаса номаҳрам бўлса ҳам таяммум қилдиради. Ғассолда лозим бўлган шартлар. Мўмин-мусулмон маййитни ювадиган ғассолда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим:1. Ислом.2. Ният. Ҳанафийлар ният фарзи кифояни соқит қилиш учун шарт, деганлар.3. Ақл. Ғассол ишончли, омонатли, қуслнинг ҳукмларини биладиган шахс бўлиши мустаҳабдир. Эркак кишини эркак кишилар қабрга қўядилар. Уларнинг адади чегараланган эмас. Энг ҳақли кишилар унга жаноза намозини ўқиш ҳақига эга бўлган яқинларидир. Аёл кишини маҳрамлари қабрга қўяди. Агар маҳрами бўлмаса, аёл кишилар, улар ҳам бўлмаса дафнга қодир аҳли солиҳ қари кишилар қўяди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАНИ ҚУЛЛИКДАН ОЗОД ЭТСА

@Savollar_kanal 13335-савол

Отаси қул бўлса, уни қулликдан озод этса, бу ҳол отасини ҳаққини адо этган бўладими? Бу ҳақида бир ривоятда ўқиб қолдим. Шундайми?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Ислом шариати қодир фарзандларига ожиз бўлган ота-оналар ҳақини кафолатга олишга ҳукм этади. Ишни уларнинг ўзларига топширмайди, балки бу кафолат фарздирки, агар вақтида вафо қилмаса ҳам кейинчалик қазоси вожиб бўлади. Бола ота-онасига қанчалик эҳсон қилмасин, қанчалик ўзидан ортиқ кўрмасин, ҳеч вақт ўзи дунёга келишига сабаб бўлган мукофотни қайтара олмайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола отаси мукофотини қайтара олмайди. Фақат отаси қуллик азобида юрган бўлса, фарзанд уни сотиб олиб, озод қилсагина мукофот бўлиши мумкин», дедилар».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АФРИКАДА ЯШОВЧИ БИР ҲАЙВОН ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?...

@Savollar_kanal 13333-савол

Ҳурматли шайх ҳазратлари,  Африкада яшовчи шу Оҳулари деб ном олган шоҳли, соқолли ва ўтхўр бўлган кўринишидан худди сигирга  ўхшовчи ҳайвонни гўшти ҳалолми? Бу ҳақда фатво борми?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Фақат ўсимлик ила озуқаланса, ҳалол бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЛМОН ФОРСИЙ ХИЗМАТ ҚИЛГАН УСКУФЛАР КИМЛАР ЭДИ?

@Savollar_kanal 13331-савол

Ҳурматли шайх жаноблари мен ўқиган «Саодат асри қиссаларида» (муаллиф Аҳмад Лутфий) саҳоба «Салмон Форсий» у кишига Аллоҳни саломи бўлсин, исломга келмасдан олдин хизмат қилган эканлар. У кишини 250 йил умр кўргани ҳақидаги ҳам гап эшитгандим.  Жавобингиз учун ташаккуримни қабул қилсангиз. Раҳмат...?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Исфаҳон аҳлидан бўлганлар. Қишлоқларининг номи Жаййан эди. Баъзи манбаларда у кишининг ёшлари ҳақида сиз айтган рақам келтирилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИРИМ СИРИМЛАРГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРМОҚ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13329-савол

Ҳурматли шайх жаноблари, сиздан ирим-сирим ҳақида сўрамоқчиман. Биласиз, қишлоқ жойларида бундай нарса жуда кўп учрайди. Мисол тариқасида оладиган бўлсак (шевада чарбоғ,жиззахда) Тошкентда дала ҳовли деб номланадиган жойларда, олмазор, экин, ҳар-хил боғларга молни, эчкини калла суякларини ва турли рангда бўлган латталарни кўришимиз мумкин. Буларга қандай чора кўриш мумкин?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Буларни бидъат-хурофот деб билиш керак ва уларни йўқотиш ҳаракатида бўлиш зарур.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДОНИЁР ПАЙҒАМБАРНИНГ ҚАБРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13327-савол

Дониёр алайҳиссаломнинг қабри Самарқандда эканлигини бир кишидан эшитиб қолдим. У ерга ҳамма зиёратга борар экан. Буни қандай тушиниш керак? Яна у ерга битта қўй билан ёки 10-15 кг гўшт билан бориш керак экан, бўлмаса, зиёрат қабул бўлмас эмиш. Ё тавба, бу қандай гап бўлди? Жавобингизни интизорлик билан кутаман.

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Бу гапларнинг бирортасига ишонмаслик керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал