savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

128772

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

БАРМОҚ УЧИДАГИ НАЖОСАТ

@Savollar_kanal 13326-савол

Ассалому алайкум! Намоз пайтда бармоқ учида бир оз нажосат бўлса намоз адо бўладими? Хуфтон намозида орт авратдан нимадир чиққандай бўлди теширсам хеч нарса йўқ аммо шунда бармоқ учида бир оз нажосат асорати қолибди намоз ўртасида нажосат теккан бармоғимни бош бармоғим билан тозаладим барибир озгина асорати қолибди. Шундай холатда намозим адо бўлганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар орқа тешигингиздан чиққан нажосатни қўлингиз билан олган бўлсангиз таҳоратингиз кетган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛЛАР ҲАМ ҲАТНА ҚИЛИНАДИМИ?

@Savollar_kanal 13325-савол

Аёлларни хатна қилиш ҳақида бир китобда ўқиб қолдим. Бу Иброҳим а.с.ни давридан қолган экан. Шу гап ростми?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Бу иссиқ кучли юртларда бўлган. Бизда унга амал қилинмаган ва қилинмайди ҳам. (инша Аллаҳ)


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ ИҚТИДО ҚИЛАЁТГАН ОДАМНИ ҚАБУЛ ҚИЛМАСА?

@Savollar_kanal 13323-савол

яқинда бир биродарим билан намозгоҳга кирган эдик, у жойда бир киши ёлғиз аср намозини ўқиётган эди. биродарим, югуриб бориб, намозни иқтидо қилиб бошлаб юборди, мен эса иккиланиб қолдим. сабаби биз киришимиздан олдин, имом имомликни қабул қилганлиги ҳақида ният қилганми қилмаганми, билмаганимда эди.шундай ҳолатда нима қилиш лозим? ҳаққимизга дуода бўлинг.

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Имом иқтидо қилувчи ният қилаётганда ният қилиб олиши мумкин. Жамоатдан кейин қолганлар жамоат бўлиши ҳақида яқинда жавоб берилди. Топиб ўқиб олинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗИЛГАН ҚАБР ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА БЎЛИШИ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13321-савол

Ҳурматли шайх жаноблари. Мен сиздан қабр қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўрамоқчиман. Эшитишимча, Хоразмда қабр ерни устки қисмида қурилар экан. Ҳар хил бўлиши мумкинми? 

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Қабрларнинг сифати ва уларни эҳтиром қилиш.1. Қабрларнинг энг саёзи ҳидни ман қилишга ва жасадни йиртқич ҳайвонлар еб кетишидан сақлайдиганидир.2. Қабрни иложи борича чуқур ва кенг қилиш мандубдир.3. Ҳанафий мазҳаби бўйича қабрнинг чуқурлиги одамнинг кўкрагигача бўлганидир. Унинг узунлиги маййитнинг узунлигича бўлади. Кенглиги маййитнинг бўйининг ярмича бўлса яхши.4. Лаҳад шақдан афзал эканига фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Ер қаттиқ бўлса, лаҳад қилиш, юмшоқ бўлса шаққ қилиш афзал деганлар ҳам бор.5. Хоразмга ўхшаш сувли ерларда қабрни ер устига қуриш мумкин. Буни сағана дейилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНТЕРНЕТДАГИ БИР ИШ?

@Savollar_kanal 13319-савол

Ассалому алайкум. Бир дўстим ҳозирда Россияда компьютерда дастурчи бўлиб ишлайди ва у менга бир ташкилотни таклиф килди. У орқали пул ишлаб топса бўларкан. Бу ишнинг моҳияти шундан иборатки мен у ташкилотга аъзо бўламан. Сўнгра у менга вазифалар беради, яъни бошқа сайтларга кириб рўйхатдан ўтишим керак. Шунга ушбу ташкилот менга пул тўлайди. Савол: Бундай меҳнат ҳалолми ёки харомми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бажарадиган ишингиз бировга зарар етказмайдиган ва шариатга хилоф бўлмаса, шариат ман қилган нарсалардан иборат бўлмаса, ишлашингиз жоиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУРЛИ ХИЛ МАЗҲАБЛАРДА ЮРИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13317-савол

Ассалому алайкум.1.Бир биродаримиз аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг ҳукмларида юрадилар, яъни бир мазҳабни ушламайдилар.Қайси бирини ҳукми осон бўлса ўшани оладилар.Мен уларга бир мазҳабни ушланг,чунки шайх жанобларини китобларида ўқиб қолдимки, ҳар хил мазҳабда юриш мумкин эмас деб дедим. Менга Албонийни ҳужжат қилиб келтирди. Бу биродаримиз кўпинча Албонийни фикрларини оладилар. Ўзлари Ҳанафийдаман дейдиларку, лекин Шофъей ва Албонийни фикрларини оладилар ва амал қиладилар. Бошқа биродармизга шундай қилаяптилар шу биродармиз десам, унда фақат Албонийни фикрида юрсин дедилар. Лекин мен тушуна олмай қолдим. Сиз мумкин эмас деган эдингиз. Илтимос шуни ҳикматини тушунтириб берсангиз. Мазҳабдан мазҳбага ўтиб юрган биродармиз тўғри иш қилаяптиларми?2.Сизни ҳужжат қилиб келтирсак бўладими? Яъни, бир масалада келиша олмай қолсак, шайх жаноблари шундай дедилар десак бўладими? Чунки биласиз сизни илмингизни ҳеч ким инкор қила олмайди.Фалончи айтди десак, э-э-э ким бўлибди у, дейишади. Ёки ҳадисда шундай ўқидим десак, у бошқа бир ҳадисни келтиради. Хуллас ҳамма ўзини фикрида юради. Биламан бу бизни илмсизлигимиз. Лекин шунақа пайтда сизни ҳужжат қилиб келтиришликка тўҳри келади.Чунки билишадики, ЎЗБ да сизни илмингиз саҳиҳ. Сизни илмингизни ҳеч ким инкор қила олишмайди. Шунга сизни гапларингизни келтирамиз. Бунга нима дейсиз?3.Абдували қори ва Обид қори акалар ҳақларида фикрингиз қандай? 4.Бу ерда бир биродарлар соқоллари оқариб кетганлиги ёки сарғайиб кетганлиги учун қорага бўяб юришади. Лекин мен сочни қорага бўяш мумкин эмас деб эшитган эдим. Лекин соқол ҳақида ҳеч эшитмаган эканман. Соқолни қорага бўяш мумкинми?5.Бир биродармиз билан мўйловни қисқартириш ёки қириш ҳақида талашиб қолдик. Мен айтдимки, ҳадисда келганки мўйловни қисқартиринглар ва соқолни ўстиринглар деб келган десам. У биродармиз эса йўқ,бу ҳадисда қириш деб келаяпти дедилар. Бунга жавобингиз илтимос.6.Бир биродармиз айтдики,сиз Абдували қори ака ҳақларида телевизорда ножўя гапларни гапирган экансиз. Яъни, ваҳобий ёки ундай бундай деб айтган экансиз. Мен ишонмадим. У айтдики, мен бир биродардан шундай деганларини архивдан топдираман деди. Кейин у биродари ҳам архивдан топа олмабди. Хуллас мен айтдимки, олимлар бир-бирларини бундай гапиришмайди дедим. Ҳаммалари ҳам олим, аҳли сунна вал жамоада дедим. Улар Аллоҳдан биздан кўра қўрқувчироқ дедим. Илтимос тўғри тушунинг. Бунга фикрингизни билмоқчи эдим. Уҳиббука филлаҳ.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/176


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САБИЙ, МУДАББАР, МУКОТАБ, МУҲРИМЛАР ДЕБ КИМЛАР АТАЛАДИ?

@Savollar_kanal 13315-савол

Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари. Баъзи бир сўзларни тушунмадим, илтимос бунга ойдинлик киритиб беринг. Сабий, Мудаббар, Мукотаб, Муҳрим деб кимларни аташади? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби сўзларнинг маъносини луғатдан кўрилади. Савол қилиб берилмайди. Илм ўзига яраша меҳнат талаб қилади. Бу каби ҳаракатлар дангасаликнинг белгиси бўлса ажаб эрмас. Сабий- кичкина бола.Мудаббар – хожаси мен ўлганимдан кейин озодсан деган қул.Мукотаб – хўжайини билан маълум миқдор пул тўлагандан сўнг озод бўлиши ҳақида шартнома тузган қул.Муҳрим – Ҳаж ёки Умрага эҳром боғлаган шахс.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

3 КУНЛИК ҚЎЗИНИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13313-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайх жаноблари. Саволим шундан иборатки, қоракўлчиликда қўзилардан сифатли қоракўл тери олиш учун уларни туғилгандан сўнг 3 кунлигида сўйишади. Гўшти эса истеъмол қилинади. Ушбу ҳолат юзасидан қандай фикрдасиз, 3 кунлигида жониворни сўйиш жоизми, гўштини истеъмол қилишчи?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Яна қайтариб айтаман, бу каби ишларда менинг шахсий фикрим сариқ чақага ҳам арзимайди. Сизлар шариатнинг ҳукмини сўранглар. Фойда учун уч кунлик жониворни сўйиш жоиз. Унинг гўштини истеъмол қилиш ҳам жоиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФОЛБИН, КОҲИН, СЕҲРГАРЛАРГА ИШОНИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13311-савол

Ассалому алайкум. Менинг бир дўстим бировнинг йўлланмаси билан, ёши 30 ларча бўлган одамнинг уйига ўзини ўқитгани боради. У инсон, 2 ракат намозни ўқиб Аллоҳдан, тўғри ва фақат тўғри маълумот бера олишини сўрайди ва қўлига Қуръонни олиб, дўстимнинг туғилган йили ва Ота-онасининг исмини сўрайди. Шунда дўстим тўғрисида баъзи бир маълумотларни беришни сўрайди - сизга кўз теккан, сизга қарши кимдир ўқитган, Аллоҳнинг сизда қаҳри йўқ, фақатгина одамлар сизга қасддан кўролмаслик қилишияпти, гуноҳларингиз бор экан, тавба қилинг ва ҳаказо..Фолбинлик- дейилганида у кишини жаҳли чиқиб "бу фолбинлик эмас!!"- деб бақириб беришган. - Буни қандай тушиниш керак?Бундан ташқари, айтган гаплари - сизнинг онангизнинг фаришталари бор, мана улар ёнимга келишди, ва сизнинг ота-бобонгиз пир ўтганлар - уларнинг арвоҳлари доим сиз билан бирга сизни бало-қазолардан асраб юрадилар, ва ўзларини бир сизга кўрсатайми деб мендан сўряпдилар.. Наҳотки инсон фаришта ёки ўтиб кетганларнинг арвоҳини кўра олса?Худди шуларга тегишли яна бир ҳодиса, эрталаб-саҳарда, бу одам дўстимни уйида меҳмон қилган кунда - бомдод учун уйғотишмаган, уйқудан кечроқ туриб нима учун уйғотмадингиз деганда- у киши бундай жавоб берган: "Хонангизга кирганимда, чап тарафингизда бобонгизнинг руҳлари яъни арвоҳлари ва ўнг ёнигда онангизнинг фаришталари ётган эдилар, бобонгизнинг руҳлари ҳуррак отаётганда - мушки анбар ҳиди таралиётган эди, шунинг учун ҳам сизнинг ширин уйқунгизни бузгим келмади " ваҳоланки, намоз бу ҳар нарсадан фарзроқ эмасми?Дўстимни бу йўлдан қайтармоқчиман, у киши билан алоқани ва кучайиб бораётган дўстлигини мутлоқ узишини сўрамоқчиман - ишим тўғрими, ёки мен янглишаётгандирман, бу кишини бекорга критика қилаётгандирман?!Ҳазрати Муҳаммад Шайх, илтимос сиздан шу воқеанинг ҳар бир деталига тасниф бериб ўз фикрингизни билдирсангиз, мен буни нотўғри деб ҳисбламайман, лекин сиздек олимнинг менга аниқ фикрлари керак.Олдиндан раҳмат.Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/172


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗИКР ЎҚИШГА КЎМАК БЕРИНГ

@Savollar_kanal 13309-савол

Ассалому аллайкум мен сизлардан зикрни қандай ўқишни сўрамоқчиман. «Ё илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ» ёки «Ё илаҳа илаллоҳ» узр мен Ислом билан энди танишмоқдаман

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби нозик нарсаларни устоздан таълим олинади устоз сизга талаффуз қилиб кўрсатиб беради ва сизнинг талаффузингизни ҳам тўғрилайди. Ҳозир ёзган нарсангиз бунинг ёрқин далили. Ҳеч ким, ҳеч қачон сиз ёзган нарсани айтган ва ёзган эмас. «Ё илаҳа» эмас «Лаа илаҳа». Сиз биладиган одамдан ўрганишга ҳаракат қилинг. Бу ёзган нарсангиз ҳаммамиз учун уят.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЗГАЛАРНИНГ ҲАҚҚИ

@Savollar_kanal 13308-савол

Ассалому алайкум! Бундан 4 йил олдин курсдош ўғил болалар билан пул йиғиб, қизларни байрамига пул йиғдик. 3 нафар йигит(мен ҳам) совғага борадиган бўлдик. Ишлар битиб, пул ортиб қолди. Нафсимизга енгилиб, учаламиз 25.000 сўмдан бўлишиб олдик. Ваҳолангки, уларга айтмадик, иш босилиб кетди. Аммо мана бугунги кунда шу ҳақида эсласам, юрагим эзилиб кетади. Қолган иккита курсдошимнинг аҳволини билмайман, аммо мен бу хатоимни тўғирлашни истайман. Менга тўғри йўлни айтинг, зеро, қиёматда юзим шувут бўлиб қолмасин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша қолган 25.000 сўмни эгаларига улушига қараб қайтариб беришларингиз керак. Акс ҳолда қиёматда жавобини берасиз. Агар топа олмасангиз уларнинг номидан садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЙДА ТУРГАН ҚУРЪОН КИТОБИ

@Savollar_kanal 13306-савол

Ассалому алайкум! Уйда фойдаланиладигандан ташқари Қуръон китоби бўлса ўша китобдан ўқилмаса гунох бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусҳафларнинг ҳаммасини очиб ўқиб туриш шарт эмас. Муҳими бирортаси бўлса ҳам ўқиб турилса бўлди. Агар эҳтиёждан ташқари бўлса, муҳтожларга бериб юборилса катта савоб бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЎП ЖАНЖАЛЛАШАРДИК ТАЛОҚ ТУШГАНМИ

@Savollar_kanal 13304-савол

Ассалому алайкум! Мен 35 ёшдаман. Аёлим билан салкам 10 йилдан бери яшаймиз. Иккита фарзандимиз бор Аллоҳга шукур. Бизнинг турмушимиз ота-оналаримизнинг қистови билан бўлган, шунинг учун аёлим билан тушунмовчиликлар бўлган. Бошида у менга жуда яхши эътиборда бўларди, мен эса бефарқ бўлганман. Кўп жанжаллашардик, ажрашишгача хам борганмиз, уйдан кетиб хам қолган, хайдаган пайтларим хам бўлган, лекин хар сафар ярашиб яшаб келяпмиз, унга нисбатан нохақ бўлганман. Лекин хеч қачон талоқ сўзини тилимга олмаганман. Хозир эса уни яхши кўриб қолганман балки ундан хам ортиқроқ, аввалги қилмаган эътиборимни хозир қиляпман, у билан яшашни мақсад қилганман, лекин у жуда хам ўзгариб кетган, олдинги муносабати йўқ. Саволим шундан иборат: бизнинг ўртамизга талоқ тушганми? Тўғриси шу кунларда тушкунликка тушганман шу нарса кўп ўйлантиради. Нима қилишни маслахат берасизлар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизни «Кўп жанжаллашардик, ажрашишгача ҳам борганмиз, уйдан кетиб ҳам колган, ҳайдаган пайтларим ҳам бўлган» деган гапингиздан талоқ тушиб қолган бўлиши мумкин. Шунинг учун сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини яхши биладиган бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖУМА ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13302-савол

Ассалому алайкум! Биз ҳозирги кунда россиядамиз. Биз ишлаётган жойда жумага рухсат йўқ, шунга жумаларни ўтқазиб юборябмиз. Соволим шундан иборатки биз ўзимиз шу иш жойимизда жума намозни ўқисак бўладими? Агар бўлса қандай адо этамиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жумага бормаган одам пешин ўқийди. Ҳолатингизни ўша ерни муфтийларига айтинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВИТР ВОЖИБ НОМОЗИ

@Savollar_kanal 13300-савол

Ассалому алайкум! Витр вожиб номозида кўпича қунут дуосини ўқиш эсимдан чиқади. Саждаи сахф қиламан, шу тўғрими? Ёки бошқатдан ўқиш керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв қилсангиз, намозингиз тўғри бўлади. Қайта ўқиш керак эмас. Лекин намозга эътиборли бўлинг ва чалғимасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Ҳадис ва ҳаёт» туркумининг 19-жузи қайта нашр қилинди

Шайх ҳазратларининг
қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 19-жузи «Оламларга раҳмат Пайғамбар» китоби қайта нашр бўлиб, сотувга чиқди.

Ушбу китобида Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари билан мўтаъбар ҳадислар орқали яқиндан танишиб чиқасиз..

Марҳамат, «Оламларга раҳмат Пайғамбар» китобини харид қилинг!

👉 Нархи: 59 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ

@Savollar_kanal 13324-савол

Ассалому алайкум! Мен нотўғри йўллар билан муаллиф розилигисиз виндовс дастурини ва яна бир қанча дастурларни ишлатар эдим бу иш нотўғри эканлигини энди билдим Савол: Шунча даврдан бери шу йўл билан анча иш қилиб юборганман ҳисоблаб ҳам бўлмаса керак энди мана пулини тўлаб ишлатаяпман, ўтган шунча даврим учун нима каффорат бўлади? Компанияга бу пулни қайтаришни иложиси бўлмаса керак.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Энди ўшаларни ҳақиқийсини сотиб олингда, уларга ёзиб розилигини олиб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИБОДАТЛАР

@Savollar_kanal 13322-савол

Ассалому алайкум! 1). "Аср намозидан то шом намозни ўқиб бўлгунга қадар нафл намоз ўқиш макруҳи таҳримий ҳисобланади". Устозлар бу ерда кириш чиқиш вақти назарда тутилганми ёки ҳар бир одам ўзи аср билан шомни ўқиган вақт оралиғими? 2) Онамга секин асталик билан динни ўргатияпман, алҳамдулиллаҳ 5 маҳал намозни ўқишларига эриштим . Аммо аврат масаласида қийналияпман айниқса намоз пайтида. Намозда ҳамма ёпилиши керак бўлган жўйларини ёпадилару тўпиқни тоғри ёпмайдилар иштонлари калталик қилади қиёмда тўпиқ баробар бўлсаҳам руку ва сажда қилганда 5-6 см кўтарилиб кетади. Пайпоқ кийинг кўтарилмаслиги учун, намозда авратлар ёпилиши шарт десам ҳам хўп деп барибр ўз билганларидан қолмаяптилар. Ўқиган намозлари дурустми? 3)Уйда розғорни отам юритади. Отамни унча диндан хабарлари ёқ. Даъват қилишга ҳам қийналияпман. Алҳамдулиллаҳ касблари, топишлари ҳалол аммо маънавий нопокликдан холи эмас яни закот умуман бермаганлар тахминан 10-15 йиллик. Мен энди университетни тамомладим 2-3 ой ичида иншааллоҳ ишга кираман. Ҳалол яшашни ният қилганман. Менга машина ёки уй олиб бермоқчилар, шартмас ўзим ишлаб оламан десамҳам кўнмаяптилар. Энди мен шу машина ёки уйдан фойдаланишим уни ўз мулким қилиб олишим ҳалолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ана шу вақтда нафл намоз ўқиш макруҳи таҳримийдир. Аср намозининг ўзини ўқишда ҳам шомдан 10-15 минут олдинга вақт макруҳ бўлиб, бунда аср зиммангиздан соқит бўлади, лекин макруҳлик билан адо бўлади. Чунки асрнинг икки вақти бўлиб, қуёш нури ўз ичига киргунича ўқиб олиш мустаҳаб. Нури ичига кириб кўзни олмайдиган ҳолатга келгандан ботгунча ўқиш макруҳ.
2). Намоз ўқишларидан олдин имкон қилиб ўзингиз ёки бирор киши пайпоқ кийдириб қўйинглар.
3). Ҳалол. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЗОРГА СУВ СЕПИШ

@Savollar_kanal 13320-савол

Ассалому алайкум! Бир мўйсафид тахоратни қилиб бўлгач иштонининг олдига 3 маротаба сачратиб сув сепди. Нима амал бу деп сўрагандим шайтон ушлаб қолган озгина бавл кийимга текгани учун сув сепиш суннат амал деди. Илтимос шу тўғрида тушунча берсангизлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис келган. 
عَنِ الْحَكَمِ أَوِ ابْنِ الْحَكَمِ، عَنْ أبِيهِ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَالَ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَنَضَحَ فَرْجَهُ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
Ал-Ҳакам ёки Ибн ал-Ҳакам отасидан ривоят қилади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув сепдилар».«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.Шарҳ: Таҳорат қилгандан сўнг фаржга сув сепиш ки­йимнинг устидан бўлади. Бу иш асосан шайтоннинг васвасасини рад қилиш учун маслаҳат берилади. Баъзи одамлар таҳорат қилиб бўлгандан кейин фаржидан сув чиқиб, кийимига текканга ўхшаб, иккиланиб қолади. Ана ўша нарса сув сепганда йўқ бўлади.Имом Термизий қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Жаброил менга: «Эй Муҳаммад, таҳорат қилганингда сув сепиб юбор. Чунки шайтон фаржни ҳаракатлантиради», деди», деганлар.
 عَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ لِلْوُضُوءِ شَيْطَانًا يُقَالُ لَهُ الْوَلَهَانُ فَاتَّقُوا وَسْوَاسَ الْمَاءِ.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорат учун Валҳон деб айтиладиган шайтон бор. Сув васвасасидан сақланинглар», дедилар».Шарҳ: «Валҳон»нинг луғавий маъноси «ўта берилган» деганидир. Демак, шайтонларнинг ичида кишиларни таҳоратда васваса қилишга ўта берилганлари бор экан. Унинг васвасасидан эса таҳорат ва ғуслни бошлашда «Аъузу биллаҳи» ва «Бисмиллаҳи»ни айтиш билан, эътиборни ва хаёлни бир жойга қўйиб, турли шубҳали фикрлардан узоқда бўлиш билан сақланиш мумкин. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧЕТГА КЕТИШ

@Savollar_kanal 13318-савол

Ассалому алайкум! Устоз, институтда 4-курсда ўқийман. Курсдошларим, синфдошларим, жуда кўп ақли ҳуши жойида танишларимнинг четга кетиш ниятлари бор. Сабаби 2 та: бири Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий ўсишнинг қийинлиги, ҳукуматнинг бунга ҳеч қандай ёрдам бермаслиги, иккинчиси эса бу ерда тўлақонли Исломда яшашнинг қийинлиги экан. Улар билан кўп тортишаман, шу ерда ўша шароитларни ким яратади сиздек яхши кадрлар четга кетаверса дейман, мусулмон киши ватанпарвар бўлиши керак дейман, шунда улар мусулмоннинг қадами етган жойи ватани бўлаверади дейишади. Улар четга бориб билим ва кўникма орттириб қайтиб келишсаю зўр, лекин кўпчилигининг нияти кетиб қайтиб келмаслик. Бири Дубай деса бири Туркия дейди яна бири Америкага кетиш керак дейишади. Улар бу гапни айтишмаган бўлсада гапларидан ҳудди Ўзбекистондан кетишни ҳижратга тенглаштиришади. Балки бирон насиҳат берсангизлар уларга кўрсатармидим деб савол йўлламоқдаман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзи етишиб чиққан диёрни ривожи, тараққиёти ва илмий салоҳияти учун ҳаракат қилиш мусулмон шахснинг вазифасидир. Илм ўрганиш, тажриба орттириш мақсадида сафар қилиш ва бошқа ўлкаларга боришга ислом дават қилади. Аммо ўзини ватанига исломий, иймоний ҳамда илмий амалий тарафдан ёрдамчи бўлиш ҳам ҳар бир фарзанднинг бурчидир. Ўз навбатида болаларга шароит қилиб бериш масулларнинг вазифасидир. Ибн Халдун роҳимаҳуллоҳ буни алоҳида такидлаганлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФИЛ СУРАСИ ХУСУСИЯТИ

@Savollar_kanal 13316-савол

Ассалому алайкум! Мени кўп қорним оғриб туради, дори ичаман ўтиб кетади, Аллоҳга шкур Қуръон ўқишни биламан, шу сабабли бир қори акамиз, Фил сурасини 11 марта ўқиб дам солинг қорин оғриғига ёрдам бериши мумкин деди. Бу нарса шариатда борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Айни бу сўзлар билан ҳадис борлигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШЕРИКЧИЛИК

@Savollar_kanal 13314-савол

Ассалому алайкум! Мени бир дўстим бор. Касби сартарош. У хорижда ғайриддинларнинг юртида сартарошлик қилган. Мен у билан шерикчилик асосида иш қиламиз. Лекин ўйлаб қолдим. У дўстим хорижда ғайриддинларни сочини шариатда қайтарилган ҳолатларда олган ҳолатлари бўлган. Шунинг учун унинг пулида ҳаром аралашган бўлиб қолмайдими? Агар унинг пулида ҳаром бўлса у билан шерикчиликни узишим керакми? У билан шерикчиликдан топган пулимни нима қилишим керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизни «ғайриддинларни сочини шариатда қайтарилган ҳолатларда олган» деганингиздан айнан нимани ирода қилганингизга тушунмадик. Шариат ҳаром қилган ишлардан топгани ҳам ҳаром бўлади. Агар қиладиган ишининг кўпи шариатга мувофиқ бўлмаса, у билан муомала қилманг. Агар ишининг бир қисми шундай бўлса, дўстингизнинг ҳамма пули ҳаром бўлмайди. У билан шерикчилик қилсангиз бўлади. Албатта унга насиҳат қилиб, ўша ишларни қилмаслиги кераклигини тушунтиринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЗ МИҚДОРДАГИ СУЮҚЛИК

@Savollar_kanal 13312-савол

Ассалому алайкум! Ман тахорат об бўганимдан кейн олди авратими текшираман. Нажосат чиқмаганлигига амин бўлиш учун. Базида намоз ўқиб тугатганимдан кейн авратимни учини текширсам оз миқдорда суюқлик кўраман лекин ич кийимимга хеч қанақа намлик ўтмаган бўлади. Шунда намозни бошидан ўқишим керакми ёки намозим жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар тешикдан чиқиб ёйилмаган бўлса, таҳорат ҳам намоз ҳам бузилмаган бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

1ХБЕТДА ЮТИЛГАН ПУЛНИ ЭХСОН ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13310-савол

Ассалому алайкум! Мени бир савол қийнаб келади кўпчилик танишларим 1хбетга пул тикишади ва анчагина даромад олишади мен охири ёмон бўлади олган пулинг харом десам масжидга эхсон қилиб қўямиз бўлди ҳалол бўлади дейишади. 1хбетдан ютган пули харом тўғри, лекин қилган эхсонига ажри бўладими? Улар қилган эхсонидан ажр олишадими? 2.Уларнинг эхсонини (1хбет ўйнашини била туриб) олган одам каффорат тўлаши (тавба қилиши) керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаромдан озгина эҳсон қилса, ҳалолга айланади деган эътиқодда бўлган одам шариат бўйича  кофир бўлади. Ҳаромдан топилган нарсадан эҳсон қилганидан савоб бўлмайди. Қилган эҳсонларига ажр олишмайди.
2). Ҳаромдан пул топадиган кишининг эҳсонини олмаслик керак. Олган бўлса, савоб умид қилмасдан фақир мискинга бериб юбориш лозим. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Бахтиёр оила» китоби (30-нашр) қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бахтиёр оила» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Бугунгача оила борасидаги долзарб маълумотларни ўз ичига олган «Бахтиёр оила» асари 30-марта қайта нашр қилинди ва жами 299 000 ададда чоп қилинди.

Китобда инсонга икки дунё саодати йўлини кўрсатиб берган Ислом динининг бахтли, саодатли оила қуриш, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, ота-онага, қайнота-қайнонага муносабат, келин ва куёв танлаш, ақийқа, фарзанд тарбияси, талоқ, идда ва шу каби кўплаб долзарб мавзулар келтирилган. Оятлар, ҳадислар ҳамда салаф солиҳларнинг ҳаёти мисолида мусулмоннинг бахтли оилавий ҳаёт дастури кўрсатиб берилади.

Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз ёки kitoblardunyosi.uz онлайн саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 68 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖ ЧИНГИЗХОНМИ?

@Savollar_kanal 13307-савол

Ассаламу алайкум! Муҳтарам Шайх ҳазратлари. Бир неча ҳадислар туғрисида Сиздан сўрамоқчимиз. Ансомрата аннанабийя соллаллоҳу алайҳи васаллам қола: “Сом абулараб, ва Ҳом абулҳабаш, ва Яфас абуррум”. Имом Аҳмад ривояти. Ан Абиҳурайрата қола: Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам Вулидалинуҳ Сом ва Ҳом ва Ёфас, фавулидали Сом ал араб ва форс ва рум ва кҳайрафиҳим. Фавулидали Ёфас яъжуж ва маъжуж ва турк ва сақъолаба ва ла кҳайрафиҳим. Ва вулидали Ҳам алқъибт вал барбар ва судан.Тақсир иложи бўлса мана шу ҳадисларни шарҳлаб тушунтириб берсангиз дарс вақтида Исмаил бин Касир ҳазратларининг "Қасосул анбиё" китобларида ўқиб қолиб, ўзимизнинг турк қабиласидан бўлганимизга бироз нафратлангандай бўлиб қолдик. Тақсир биз бунақада Чингизҳоннинг авлодидан бўлиб қоламизми? Бир оз дунё тарихларига ўтсак ҳам рози бўласиз, ўзбекларнинг илк бор яратилиши нечанчи йилдан бошланган? Кўп жойларда Чингизхоннинг ўзбекҳоним деган ўғлидан пайдо бўлган дейилган. Шу тўғрими шуларни кенгроқ тушунтирсангиз. Буюк эҳтиромла, Абдулло Муҳаммадамин ўғли. Душанбе, Тожикистон.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Муҳтарам Абдуллоҳжон! Биринчи ҳадиснинг маъносида кимдан ким тарқагани ҳақида хабар бор, холос.Иккинчи ривоятни тўққизта энг машҳур ҳадис китобларидан топа олмадик. Бундай нарсани далил қилиб ташвишга тушишнинг ҳожати йўқ.Бунинг устига ва энг асосийси Қуръони Карим ва саҳиҳ ҳадсларда кишининг ирқи ва наслига қараб эмас, иймони ва тақвосига қараб баҳоланиши ҳаммамизга маълум ва машҳур.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЖДА ОЯТИНИ МАГНИТАФОНДА ЭШИТСА САЖДА ҚИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13305-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Сажда оятларини компьютер, магнитафон каби воситаларда эшитган кишига сажда қилиш вожиб бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалада икки хил қараш бор. Баъзилар ун - ёзар асбоблардан чиқадиган овоз акс садо ўрнида бўлади ва улардан сажда оятларни эшитганда сажда қилиш вожиб бўлмайди, дейишган. Бошқалар эса, бари бир ун - ёзар асбоблардан сажда оятларни эшитганда сажда қилиш керак, дейдилар. Ушбу иккинчи фатвога амал қилиш эҳтиёт юзасидан ҳам афзалдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САРИҚ КИЙИМ КИЙМАСЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИС?

@Savollar_kanal 13303-савол

Ассалому алайкум 1. Муроттаб қори бо'лишлик учун Қур'он каримни қай усулда ёдлашни тавсия қиласиз? 2. Сариқ рангдаги либосни киймаслик ҳақидаги ҳадисни келтирсангиз илтимос.Чунки бир покистонлик биродарни сариқ рангдаги либосда ко'рдим ва айтдим мумкин эмаслигини.У биродарим ҳужжат талаб қилди.Я'ни қайси ҳадисда келган ва ким ривоят қилган.Бу мансуҳми ёки мансуҳ эмасми шуларни келтиргин деди.Мен иншааллаҳ бир шайҳдан со'раб келтираман дедим.Ташаккур билдирди.Илтимос шу ҳақда ҳадисларни келтирсангиз. 3. Бир ма'рузада аҳмоқдан муносабатингни уз деган ҳадисни эшитиб қолдим.Шу саҳиҳ ҳадис бо'лса ким ривоят қилган қайси ҳадисда келган шуларни ҳам келтирсангиз.Бу ҳадисни ҳам ҳужжатини талаб қилишди араб биродарлар. 4. Ҳаммомда г'усл қилаяпганда бирор либосда бо'лиш керак деган мақолани о'қиб қолдим.Дарҳақиқат шундай бо'лса қандай либосда?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Яхши қорига шогирд тушишини тавсия қиламан.
2. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени тилло узук тақишдан, шойи кийишдан, рукуъ ва саждада қироат қилишдан ва сариқ ранг чапланган кийим кийишдан наҳий қилдилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан қилинган ушбу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини ва шу орқали бошқа эркак мусулмонларни ҳам тўрт нарсадан қайтармоқдалар.1. Тилло узук тақишдан.Мусулмон эркак нафақат тилло узук балки тиллодан бўлган бошқа нарсаларни ҳам тақиши мумкин эмаслигини аввал ўрганиб ўтдик. Кумуш узук ҳақида иншааллоҳ келажакда сўз юритилади.2. Шойи кийишдан.Мусулмон эркакларга шойи-ипак кийиш ҳаром эканлигини ҳам аввал батафсил ўрганганмиз.3. Рукуъ ва саждада қироат қилишдан.Намоз ўқиётган одам рукуъга ёки саждага борганда Қуръон қироат қилиши мумкин эмас. У ҳолатларда тасбиҳ айтилади. Бу нарса ҳаммага маълум.4. Сариқ ранг чапланган кийим кийишдан.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам устимда икки сариқ ранг чапланган кийимни кўриб:«Албатта, мана шулар, кофирларнинг кийимларидандир», дедилар».Бошқа бир ривоятда:«Онанг шунга амр қилдими!?» дедилар.«Уларни ювиб ташлайми?» дедим.«Балки, куйдириб ташла!» дедилар».Ушбу заъфарон ва сап-сариқ ранг чапланган кийим кийиш ҳақидаги наҳийлар фақат эркакларга хосдир. Аёлларга тааллуқли эмас. Нима учун эркакларга бундоқ наҳий келди, дейилса, бу ранглар маълум кофир тоифаларнинг шиори бўлгани, эътиборни жалб қиладиган бўлгани, ҳиди кучли бўлгани, аёлларга хос бўлгани учун, деган жавобни айганлар уламоларимиз.Усули фиқҳ илмида наҳий-бирор нарсадан қайтариш ҳақида келган шаръий буюруқлар учга бўлинади; ҳаром, макруҳ ва танзийҳ. Ушбу масаладаги наҳий мазкур уч қисмдан қайси бирига хос? деб савол қўядиган бўлсак, кўпчилик уламоларимиз, бу ердаги наҳий танзийҳ учун, дейдилар. Яъни, макруҳдан ҳам кучсизроқ бўлиб, ўта тозаликнинг ирода қилиш учундир. Чунки, машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу соқолларига ва кийимларига хушбўй сариқ нарса суртиб юрар, нимага бундоқ қиласиз, деб сўралса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундоқ қилганларини кўрганман, дер эканлар.
3. Бу маънодаги ҳадисни билайман. Кимдан эшитган бўлсангиз ўшандан сўранг. Далилини билмасангиз биров билан тортишманг.
4. Авратини ёпиб турадиган нарса ила ғусл қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМ ДИНИ СПОРТНИНГ ҚАЙ ТУРИГА ИЖОЗАТ БЕРАДИ

@Savollar_kanal 13301-савол

Ассаломи алайкум Шайҳ ҳазратлари, қилаётган ҳизматларингиз учун Алоҳ сиздан рози бо'лсин ва сизга биздан жудаям чуқур ташаккур. Саволим шуки мен авваллари бокс спорти билан шуг'улланардим лекин исломни яҳши тушунмасдим ҳозир Аллоҳга шукурки намоз оқияпман қолдан кеганича ислом илмини органмоқдаман ва шу билан биргаликда спорт билан шуг'улланиш ниятим ҳам бор эди қайси спорт турлари билан шуг'улланишга шариатимиз руҳсат беради ёки ҳаммаси мумкинми жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/167


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁЛҒОН ВА ЁЛҒОННИНГ САБАБЛАРИ?

@Savollar_kanal 13299-савол

Ассалому алайкум1. Мен УСА да истиқомат қиламан. Бу ерда биласиз ноқонуний бўлиб қолса, жуда ёмон.Керак бўлса депорт, яъни мамлакатдан чиқариб юбориши ҳам мумкин. Мен айни шу нарсада савол бермоқчиман. Мен бу ерда ноқонуний бўлиб қолганман. Бир куни машинада бир киши билан кетаяпганимда милиция тўхтатди. Сабаби тезликни ошириб юборган эдим. Мени олдимга милиция келиб бир неча саволлар берди. Шуни ичида кутилмаганда паспортимни сўради. Дарҳақиқат олдимда паспортим бор эди. Мен йўқ десам ҳам бўлар эди. Чунки визамни муддати ўтиб кетган эди, яъни ноқонуний бўлиб қолган эдим. Паспортим йўқ десам ёлғон гапирган бўламан деб бердим. Шунда милиция жаноблари текшириб айтдики, сени паспортингни муддати ўтиб кетган экан. Сен ноқонуний бўлиб қолган экансанку деди. Ҳа дедим. Туш деди. Тушдим. Ҳамма ёғимни текшириб машинасига ўтқазтирди. Машинасини ичида ярим соатча саволлар бериб ўтирди. Ҳаммасига тўғри жавоб бердим, яъни алдамадим. Билдимки, албатта содиқларга нажот беради деб. Шунда эмегратион, яъни аянезга телефон қилиб мени исмимни берди текширтириш учун. Дарҳақиқат, шунақа исмли бола борми деб. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиб чиқдим. Бу пайтда ягона ёрдамчим Аллоҳ эди. Мен Аллоҳга чин дилдан ишонган эдимки, албатта ёрдам беради иншааллаҳ деб. Лекин депорт бўлиб кетишимдан қўрқмадим. Мамлакатимга кетсам кетибманда дедим. Ўша пайтда депорт қилиб юборишга ҳақли эди. Ҳуллас ярим соатча саволлар берди. Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил (Ўзинг кифоя қиласан ва Ўзинг қандай яхши ёрдамчисан) деб турдим. Алҳамдулиллаҳ ўзидан ўзи мени қўйиб юборди кет деб. Кейин уйга борганимда шеригим шу воқеани биродарларга айтиб берди. Биродарларим мени койиди нега паспортингизни берасиз деб. Бермасангиз бўлаверади ёлғон бўлмайди бунақа пайтда деди. Мен уларга ёлғон бўлади дедим. Оят ва ҳадисдан келтирдим. Мана менга нажот бердику Аллоҳ таоло дедим. Хуллас савол шуки, мен бу ерда тўғри иш қилдимми ёки йўқми?2. Иккинчи маротаба ҳам милицияга тушдим. Бу пайтда ҳам тезлик эди. Эрталаб соат 5 да ишга кетаяпган эдим. Хуллас икки милиция келиб ҳамма ёғимни текширди. Буни устига правам уйда қолиб кетган эди. Машинани яқинда сотиб олган эдим. Страховкани ҳали қилмаган эдим. Улар шубҳаланишдида дарров қўлимга кишанни солиб, олиб бориб қамаб қўйишди. Ўша ерда бомдоддан олдин икки ракат намозни ўқиб нажот сўрадим. Кейин икки соатдан кейин олдимга келиб бир соат кутгин сени судга олиб борамиз ўша ерда ҳал бўлади деди. Кейин судга бордим. Судда кўп одам ўтирган эди. Ҳаммаси ҳар хил айблар билан тушган. Лекин битта мен кишанда эдим ва алоҳида жойга ўтқазиб қўйган эди. Шунда судя жаноблари кириб қолди. Ҳамма ўрнидан турди одатларига биноан. Мен турмадим. Чунки ҳадис эсимга тушди. Хуллас судда штраф тўла деди, штраф тўлаб чиқиб кетдим. Бу воқеадан бир биродаримиз хабар топиб менга шундай деди: Сизни милиция тўхтатиб саволга тутган пайтда қаерда яшашингизни айтган экансиз. Уйингизда ноқонуний одам ( яъни ибодатсиз) ҳам бор эди. Агар келиб ўша болани депорт қилиб юборса сиз гуноҳкор бўласиз биласизми деб қаттиқ зажр бериб чиқиб кетди. Бу ерда иккита савол туғилди. 1). Судя кирган вақтда ўрнимдан турмаганлигим учун тўғри иш қилдимми? 2). Бу ерда ҳам қаерда турасан деганда тўғрисини айтдим. Лекин биз билан ибодатсиз ноқонуний бир бола турар эди. Унга зарар бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай бўлмади Алҳамдулиллаҳ. Бунда ҳам тўғри иш қилдимми?3. Шайх жаноблари сиздан илтимос. Ёлғон ҳақида батафсил келтирсангиз қайси пайтда мумкину ва қайси пайтда мумкин эмас. Ташаккур.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/165


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал