ЁЛҒОН ВА ЁЛҒОННИНГ САБАБЛАРИ?
@Savollar_kanal 13299-савол
Ассалому алайкум1. Мен УСА да истиқомат қиламан. Бу ерда биласиз ноқонуний бўлиб қолса, жуда ёмон.Керак бўлса депорт, яъни мамлакатдан чиқариб юбориши ҳам мумкин. Мен айни шу нарсада савол бермоқчиман. Мен бу ерда ноқонуний бўлиб қолганман. Бир куни машинада бир киши билан кетаяпганимда милиция тўхтатди. Сабаби тезликни ошириб юборган эдим. Мени олдимга милиция келиб бир неча саволлар берди. Шуни ичида кутилмаганда паспортимни сўради. Дарҳақиқат олдимда паспортим бор эди. Мен йўқ десам ҳам бўлар эди. Чунки визамни муддати ўтиб кетган эди, яъни ноқонуний бўлиб қолган эдим. Паспортим йўқ десам ёлғон гапирган бўламан деб бердим. Шунда милиция жаноблари текшириб айтдики, сени паспортингни муддати ўтиб кетган экан. Сен ноқонуний бўлиб қолган экансанку деди. Ҳа дедим. Туш деди. Тушдим. Ҳамма ёғимни текшириб машинасига ўтқазтирди. Машинасини ичида ярим соатча саволлар бериб ўтирди. Ҳаммасига тўғри жавоб бердим, яъни алдамадим. Билдимки, албатта содиқларга нажот беради деб. Шунда эмегратион, яъни аянезга телефон қилиб мени исмимни берди текширтириш учун. Дарҳақиқат, шунақа исмли бола борми деб. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлиб чиқдим. Бу пайтда ягона ёрдамчим Аллоҳ эди. Мен Аллоҳга чин дилдан ишонган эдимки, албатта ёрдам беради иншааллаҳ деб. Лекин депорт бўлиб кетишимдан қўрқмадим. Мамлакатимга кетсам кетибманда дедим. Ўша пайтда депорт қилиб юборишга ҳақли эди. Ҳуллас ярим соатча саволлар берди. Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил (Ўзинг кифоя қиласан ва Ўзинг қандай яхши ёрдамчисан) деб турдим. Алҳамдулиллаҳ ўзидан ўзи мени қўйиб юборди кет деб. Кейин уйга борганимда шеригим шу воқеани биродарларга айтиб берди. Биродарларим мени койиди нега паспортингизни берасиз деб. Бермасангиз бўлаверади ёлғон бўлмайди бунақа пайтда деди. Мен уларга ёлғон бўлади дедим. Оят ва ҳадисдан келтирдим. Мана менга нажот бердику Аллоҳ таоло дедим. Хуллас савол шуки, мен бу ерда тўғри иш қилдимми ёки йўқми?2. Иккинчи маротаба ҳам милицияга тушдим. Бу пайтда ҳам тезлик эди. Эрталаб соат 5 да ишга кетаяпган эдим. Хуллас икки милиция келиб ҳамма ёғимни текширди. Буни устига правам уйда қолиб кетган эди. Машинани яқинда сотиб олган эдим. Страховкани ҳали қилмаган эдим. Улар шубҳаланишдида дарров қўлимга кишанни солиб, олиб бориб қамаб қўйишди. Ўша ерда бомдоддан олдин икки ракат намозни ўқиб нажот сўрадим. Кейин икки соатдан кейин олдимга келиб бир соат кутгин сени судга олиб борамиз ўша ерда ҳал бўлади деди. Кейин судга бордим. Судда кўп одам ўтирган эди. Ҳаммаси ҳар хил айблар билан тушган. Лекин битта мен кишанда эдим ва алоҳида жойга ўтқазиб қўйган эди. Шунда судя жаноблари кириб қолди. Ҳамма ўрнидан турди одатларига биноан. Мен турмадим. Чунки ҳадис эсимга тушди. Хуллас судда штраф тўла деди, штраф тўлаб чиқиб кетдим. Бу воқеадан бир биродаримиз хабар топиб менга шундай деди: Сизни милиция тўхтатиб саволга тутган пайтда қаерда яшашингизни айтган экансиз. Уйингизда ноқонуний одам ( яъни ибодатсиз) ҳам бор эди. Агар келиб ўша болани депорт қилиб юборса сиз гуноҳкор бўласиз биласизми деб қаттиқ зажр бериб чиқиб кетди. Бу ерда иккита савол туғилди. 1). Судя кирган вақтда ўрнимдан турмаганлигим учун тўғри иш қилдимми? 2). Бу ерда ҳам қаерда турасан деганда тўғрисини айтдим. Лекин биз билан ибодатсиз ноқонуний бир бола турар эди. Унга зарар бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай бўлмади Алҳамдулиллаҳ. Бунда ҳам тўғри иш қилдимми?3. Шайх жаноблари сиздан илтимос. Ёлғон ҳақида батафсил келтирсангиз қайси пайтда мумкину ва қайси пайтда мумкин эмас. Ташаккур.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/165
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПУЛ ЎРНИГА ПУЛГА АРЗИГУЛИК НАРСА БЕРИШ?
@Savollar_kanal 13297-савол
Ассалом алайкум ҳазрати шайх жаноблари мени сизга саволим бор эди. Бир куни мен таксига чиқдим ораси унча узоқ эмас эди. Хуллас 500 сўмга келишдик. Мени ёнимда пулим йўқ эди, ўзимча уйдан олиб беришни режалаштираётган эдим. Уйга борсам ҳеч ким йўқ қўшнимдан олиб бериб тураман десам ҳам аксига олиб бировда пул йўқ. Биров уйда йўқ, мен уйга кириб 500 сўмлик ул-бул нарса олиб чиқиб бераман десам ҳалиги таксичи кетиб қолибти. Лекин мен ундан қочганим йўқ, Аллоҳ гувоҳ кейин мен уни излаб ўша тўхтатган жойимга излаб бир неча марта бордим леким топа олмадим. Шайх жаноблари мен бу қарзимни қандай узсам бўлади. Эртага бўладиган савол-жавобдан Аллоҳдан қўрқаман айтинг нима қилай. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу эҳсонингиз учун ташаккур! Агар мазкур одамни топишдан умидингиз узилса, ўша маблағни камбағал одамга беринг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲОЖАТХОНАДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13295-савол
Ҳазрати шайх жаноблари сизга саволим бор эди!1. Ҳожатхонани мустаҳаб қиладиган жойида таҳорат қилса бўладими? Ҳожатхона ичида! Чунки иссиқ сув чиқади у ердан!2.Агар ҳожатхонани мустаҳаб қиладиган жойи бўлмаса, мустаҳабни таҳорат ушатадиган жойда қилса ҳам бўладими?Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сиздан рози бўлсин!!!
ЖАВОБ:
Ассаламу алайкум! 1.Наҳотки, мустаҳаб қиладиган жойдан бошқа ерда иссиқ сув бўлмаса! Аммо ҳозирги замонавий таҳоратхоналарда дейдиган бўлсангиз, уларда нопок нарса ювилиб туриши юзасидан таҳорат қилишга рухсат берилган.
2. Бўлмаса, бошқа иложи топилиб қолар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БИРОВНИНГ СИГАРЕТИ МАШИНАМДА ҚОЛИБ КЕТСА
@Savollar_kanal 13293-савол
Ассалому алейкум шайҳ ҳазратлари сизга саволим бор эди. савол:Бир инсоннинг машинамга бир милитсанер о'тириб манзилига элтиб қо'йишимни со'ради мен уни манзилига элтиб қо'йдим у тушиб кетганидан со'нг мени машинамда у инсонга тегишлик сигарета қолиб кетибди у инсонни танимайман қайтадан ко'ришиб қолганиммизда ҳам танимасам керак чунки унинг юз ко'риниши ёдимда қолмаган бояги сигаритани ташлаб юборишим керакми ёки нима қилай агар у ароқ ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар болса чи имомлариммизнинг айтишларича эгасини топиб бо'лмаган нарсаларни о'ша инсон номидан деб эхсон қилиб юборилса бо'лади дейишади лекин сизда қолиб кетган бировларга тегишлик бо'лган нарсалар оллох ҳаром қилган нарсалар бо'лсачи унда нима қилмог'иммиз лосим бо'лади Жавобингиз учун аввалдан рахмат
ЖАВОБ:
Бундай нарсаларни ахлатхонага ташлаб юбриш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲУТБАДА ИМОМНИНГ БИР ОЗ ЎТИРИШИ ТЎҒРИМИ?
@Savollar_kanal 13291-савол
Шайҳ Ҳазратлари Ёдингизда бўлса, сиздан Чэҳиянинг бир масжид юқ шаҳарида жума намозлари бардавом қолиб кетмаслиги учун узимизи шаҳарда мусулмонлар йиғилиб жума намозини уқиш ҳақида сурагандим. Алҳамдулиллаҳ, сизнинг курсатмангиз билан жума ўқишни бошладик, бунинг учун Аллоҳ :жж уқиётган жума намозларимиздан сизга ҳам ажр берсин, амин. Ҳазрат, сизни яна бир масалада безовта қиляпман. Сиз берган жавобда жума ҳутбаси камида 1 тасбеҳ булиши керак дегандиз. Шунга қараб, биз танлаган имом ҳутба ўқишда тасбеҳдан бошлади, Қуръондан парча уқиди ва араб тилида битта ҳадис уқиди. Узимиз масжидларда курганимиздек орасида бир туҳталиб утириб турди ҳам. Шу қилгани тўғри булдими?Сиздан илтимос қиламиз: Аллоҳ розилиги учун, бизга узиз чиройли, қисқагина ҳутба ёзиб берсангиз (таржимаси билан иложи булса). Кейин қаерида туҳтаб утириб туриш кераклигини ҳам айтсангиз. Шу ҳутбани шу шаҳардан кетгунимизча ҳар жумада уқир эдик, сизни ҳам ҳар жумада :иншааллаҳ дуо қиламиз. Аввалдан раҳмат. Аллоҳ динимиз ёълида қилаётган барча амалларингизни ажрини мўл қилиб берсин.Ҳурмат билан диндошларингиз.
ЖАВОБ:
Ассаламу алайкум
عَنْ عَبْدِ الله رَضِي اللهُ عَنْهُ وَسَلَّمَ قَالَ: عَلَّمَنَا النَّبِيُّ : صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ خُطْبَةَ الْحَاجَةِ- الْحَمْدُ لله نَسْتَعِينُهُ وَنَسْتَغْفِرُهُ وَنَعُوذُ بِاللهِ مِنْ شُرُورِ أَنْفُسِنَا وَسَيِّئَاتِ أَعْمَالِنَا مَنْ يَهْدِهِ اللهُ فَلاَ مُضِلَّ لَهُ وَمَنْ يُضْلِلْ فَلاَ هَادِيَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ ثُمَّ يَقْرَأُ ثَلاَثَ آيَاتٍ (يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاَ تَمُوتُنَّ إِلاَّ وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ) (يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمِ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا) الآيَةُ (يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ وَقُولُوا قَوْلاً سَدِيدًا) الآيَةُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ وَاللَفْظُ لِلنَّسَائِيِّ
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини ўргатдилар:«Аллоҳга ҳамд бўлсин! Биз Ундан ёрдам сўраймиз ва биз Унга истиғфор айтамиз. Биз ўзимизнинг шаррларимиздан, яъни, амалларимизнинг ёмонларидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, уни залолатга кетказувчи йўқдир. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқдир. Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, деб шаҳодат берурман. Ва, албатта, Муҳаммад Аллоҳнинг Расули, деб шаҳодат берурман». Сўнгра уч оятни ўқир эдилар:«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга ҳаққини ўрнига қўйиб тақво қилинглар, фақат мусулмон бўлган ҳолингизда вафот қилурсиз».«Эй, одамлар, сизни бир жондан халқ қилган ва ундан унинг жуфтини халқ қилган Роббингиздан қўрқингиз!»«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилингиз ва тўғри гапни гапирингиз...» оятларини.Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Насаийники.Шарҳ: Хутба фақат Жума намозида эмас, балки бошқа муносабатлар ила ҳам айтилади. Жумладан, ушбу ривоятда зикр этилганидек, ҳожат хутбаси ҳам бор. Одатда ҳожат хутбаси шунга ўхшаш муҳим ишлар пайтида ўқилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган хутбада ўзимиз кўриб ўтганимиздек, Аллоҳ таолога ёлбориш. Ундан ёрдам сўраш, турли ёмонликлардан сақлашни сўраш маънолари бор. Шунингдек, Аллоҳ таолодан қўрқиш, У зотга тақво қилишга даъват қилувчи оятлар ҳам мавжуд.Ушбу хутба матнини хатибларимиз турли муносабатлар ила жумладан, Жума хутбаларида ҳам ўқишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИККИНЧИ АЁЛГА УЙЛАНИШ УЧУН БИРИНЧИ АЁЛИНИ РОЗИЛИГИ ШАРТМИ?
@Savollar_kanal 13289-савол
Ассаламу алайкум, Шайҳ ҳазратлари!!!Сизни вақтингизни олиб сизга мурожатт қилаётганим учун узр. Менга ажратган олтинга тенг вақтингиз учун рози бо'линг.Сизга ҳурматим баланд ва 15-16йилдан бери муҳлисангизман.Шунинг учун сизга савол,илтимос ва маслаҳат билан мурожаат қилишга қарор қилдим.Илтимос:Мени 3фарзандим бор. Мубашшир, Мубина ва Мадина.Уларни Исломга заррача бо'лса ҳам фойдалари тегадиган инсонлар бо'лиши учун ҳозирда Аллоҳ қодир қилганича ҳаракатдамиз. Сиздан бир илтимос мени фарзандларим ҳаққига ҳолис дуода бо'лсангиз.Савол:Бир кишинидан бир гап эшитиб қолган эдим. Унда шундай дейилган:Эркаклар нима учун иккинчи турмуш қурмайдилар, аёллари руҳсат бермаганлари учунми? Ёки аёлларидан қо'рқишгани учунми? Аҳир эрсиз қийналаётагн қанча муслималар бор. Улар ҳамма томондан, ҳам ма'навий ҳам моддий томондан қийналишади. Мо'мин мо'мин учун мас'ул. Ана шу қийналаётган муслималар учун оҳиратда қодир бо'лсаларда уларни о'з қарамог'ига олмаётган ва улар ҳоҳласаларда бунга тиш тирноқлари билан қаршилик қилаётган аёллар ҳам жабовгарлардир".Шу гапда жон борми?Агар эркак киши иккинчи аёлга уйланмоқчи бо'лса биринчи аёлини розилиги шарт қилинганми?Маслаҳат:Мени опам қизларини дунёга келтириб вафот этганлар.Қизларини мен онам билан бирга тарбиялаб вояга етказдик. Тили чиққанидан кейин мени она, турмуш о'ртог'имни дада деб чақира бошлади.(Адаси ҳабар олмай кетганлиги ва уни ёдидан чиқариб юборгани учун) Биз ҳам адаси билан уни етимлигини билдирмай о'стиришга, бошқа фарзандларимиздан кам ко'рмасдан вояга етказишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир у 11ёшда. Шу пайтгача ко'чадаги "яҳши" инсонлар ҳаракатлари туфайли бир неча марта, мени сиз туг'маганмисиз, мени ота-онам ё'қми, деб савол берган. Мени доимо рад қилганман. Ҳар ҳил баҳоналар туфайли уни онаси эканлгимига ишонтирганман. Сабаби уни ко'нгли ог'ришини ва ко'зидан ёш оқишини ҳоҳламаганим учун. Қур'он ва намоз о'қиганида доимо мени опам бор эди сизларни ҳолангиз, уни ҳаққига дуо қилинглар дея о'ргатганман. Шу ишим ёмон эмасми? Я'ни о'з онасини ҳолам дея дуо қилиши билан мен ёмон иш қилмаяпманми? Уни онаси вафот этганини умуман билдирмаслигим мумкинми? Ёки айтишим шартми? Агар айтишим керак бо'лса неча ёшида айтишимни маслаҳат берардингиз?Гапларим узун бо'либ кетгани учун сиздан минг бора узр со'райман. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур!!!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Сизга, оила аъзоларингизга, хусусан, фарзандларингизга Аллоҳ таоло икки дунё саодатини берсин! Ўзи ҳифзи ҳимоясида асрасин! Сизлар орзу қилган нарсалардан афзалини берсин! Омийн! Сизлар ҳам дуо қилиб туринглар.
2. Албатта, мусулмонлар оиласиз юрмасликлари ва оиласизларни оилали бўлиши учун ҳаракат қилишлари динимиз таълимотидир. Эркак киши яна уйланиши учун биринчи аёлидан розилик олиши шарт эмас. Аммо адолат қилиш шарт. Эркакларни кўпхотинликка мажбурлаш йўқ.
3. Мазкура қизга ўзингиз лозим топган вақтда ҳақиқатни айтишингиз лозим. Болалар вояга етгандан кейин орада маҳрамлик ва бошқа шаръий масалалар пайдо бўлади. Агар қизни ўзингиз эмизган бўлсангиз у сизнинг ва турмуш хртоғингизнинг эмизукли қизингиз, болаларингизга опа ёки сингиз бўлади ва масалани енгиллаштиради. Бари бир ҳақиқатни айтиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОСТОНАДАН ЧИҚСАНГ, ТАЛОҚСАН ДЕСА...
@Savollar_kanal 13287-савол
Ассаламу алайкум! Жавоб учун олдиндан раҳма. Аёлим мендан сўрамай кўчага чиққанини кўрдим. Шунда аччиқ устида уйимиз остонасини кўрсатиб, шу эшикдан чиқсанг уч талоқсан дедим. Энди ўзим афсусдаман, лекин ислом бунга нима дейишини ва никоҳим нима бўлганини билмоқчиман. Илтимос тезроқ жавоб берсангиз . Ассаламу алайкум.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Уйингизнинг остонасини кўрсатиб, шу эшикдан чиқсанг, деган бўлсангиз ўша эшикни бузиб, бошқа ердан эшик очиб кўринг. Кейин хотинингиз ўша янги эшикдан чиқса бўлади. Оғзингизга эрк берманг. Талоқ сўзини оғизга олмаслик керак. Хотин билан бошқача муомала қилса ҳам бўлади. Фақат талоқни айтиш шарт эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПУЛ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА ФИКРИНГИЗ?
@Savollar_kanal 13285-савол
Азиз ва ҳурматли бўлган шайх ҳазратлари. Сизга саволим бор эди! Жавоб учун олдиндан раҳмат! 1. Пул ўтказмаси ҳақида нима дейсиз? 2. "Б"(одам) пул ўтказиш йўли билан иккинчи одам, яъни "А"га 100 минг сўмўтказиб берди. "А" бу пулни 85 минг нақд пулда олди, маълум бир муддатдан кейин у пулни "Б"га 100 минг сўм нақд пулда қайтарса бўладими? Ёки 100 минг сўм нақд қайтариб берасан деса-чи? 3."Ъ" 100 минг сўм пул ўтказиш берса "К" унга 85 минг сўмлик маълум бир товар берса бўладими? Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва қилаётган эзгу ишларингизга ривож берсин!
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! 1. Сиз айтган нарсани бизнинг тилда ҳавола дейилади. Яъни, пулни бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш. 2. Бир хил пулни алмаштирганда бири кўп, иккинчиси оз бўлиши мумкин эмас. 3. Бу ҳолатда савдо муомаласи бўлиши керак. Пул ўйини эмас. Яъни, мазкур ажнабий тилда номини айтаётган савдо молини бозорда нархлагандек нархлаб савдо қилса бўлади. Бўлмаса, йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭР-ХОТИН ҒУСЛ ҚИЛМАГУНЧА БИР-БИРИГА ТЕГСА ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13283-савол
Ассалому алайкум! Ғусл масаласида бир саволим бор эди. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Аёлимнинг янгаси унга шундай дебди: "Эр-хотин бирга бўлганингиздан сўнг агар эринг ё сен ғусл қилган бўлсанг, иккинчингиз ҳам ғусл қилмагунингизга қадар бир-бирингизга қарамаслигингиз, тегинмаслигингиз лозим. Акс ҳолда иккингиз ҳам қайтадан ғусл қилишингиз керак бўлади".
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/155
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПАЙПОҚГА МАСҲ ТОРТИШ, ИСТИҲОРА НАМОЗИ УЧУН ЭНГ МАЪҚУЛ ВАҚТ ҚАЙСИ?
@Savollar_kanal 13281-савол
Ассалому алайкум. Саволлар: 1.Пайпоққа масх тортса бўладими? Агар мумкин бўлса қайси мазҳабда?2.Истиҳора намозини энг яхши пайти қайси пайт? Менга ҳуфтондан кейин дейишган эди. Мен аниғини билмоқчи эдим.3.Бу ерда баъзи биродарлар пизза сотишади, яъни хонадонларга олиб боришади. У ерда тўнғиз гўшти ҳам бўлади. Уларни топаётган пуллари ҳаромми?4.Витр намозини бир ракат қилиб ўқиса ҳам бўладими? Бир биродарим бир ракат ўқийди.Нега бир ракат ўқияпсиз десам, ҳадисдан ҳужжат келтирди. Илтимос агар шу нарсалар бор бўлса мазҳабларни ҳукмларини ҳам келтирсангиз.5.Агар мен эридан ажрашган аёлга Аллоҳ учун уйланмоқчи бўлсам, у аёл намоз ўқийди ва ҳижобда. Аммо ота-онам рози бўлишмаса, уйлансам бўладими? Умуман ота-онани розилигисиз уйланса бўладими? Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/154
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
«МУҲТАСАР УЛ ВИҚОЯ» КИТОБИ ҲАҚИДА ФИКРИНГИЗ?
@Savollar_kanal 13279-савол
Хурматли шайх ҳазратлари. 1994 йил чиққан «Мухтасар» китобига фикрингиз қандай. У китобдан дин ахкомларини ўрганиб, керакли саволларга тўғри жавоб топса бўладими? Баъзилардан «бу амални нега бундай қиляпсан дейилса», «Мухтасарда шундай ёзилган дейишади». Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/153
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛЛАРНИ ҚАБРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13277-савол
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Сизга сабр қаноат тилаган ҳолда қуйидаги саволимни бермоқчиман. Аёлларимизни қабристонга бориши динимиз томонидан ман қилинганми. Раҳмат жавоб учун.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳаби бўйича қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир. Бошқа мазҳаблар аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиши жоиз эмас деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПСИХОЛОГ БЎЛИШ ИСЛОМГА ТЎҒРИ КЕЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13275-савол
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Мен келажакда етук психолог бўлмоқчиман. Бу нарса динимизга тўғри келадими? Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин. Раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу нарса динимизга тўғри келади. Ҳозирги кунда Ислом психологияси ҳам кенг ривожланиб бормоқда.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТОТАЛИЗАТОРЛАРНИНГ ҲУКМИ НИМА?
@Savollar_kanal 13273-савол
Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Сизга саволим бор эди. Аввал ҳам бу савол сизга борган бўлиши керак. Бироқ мен рўйхатда кўрмадим. Тотализаторлар ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бунда бир одам бирор спорт командасига ютади деб пул тикади. Агар шу жамоа ютса у пулни ошиғи билан олади. Бу қиморга кирадими. Аввалдан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу қиморга киради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЕЛКАДАГИ ФАРИШТАЛАРНИ РАНЖИТМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛМОҚ ЛОЗИМ?
@Savollar_kanal 13271-савол
Ўнг ва Чап тарафдаги фаришталар инсондан ажралмайдилар ва улардан ташқари яна битта фаришта борми?Қуйидаги ишлар уларга озор етказадими:-Инсон бутунлай ҳожати учун ечинса,-Инсон аёли билан яқинлик қилганда,-Ғусл қилганда ва ҳакозалар...Умуман, уларга озор бермаслик ва аввалом бор кузатиб тургувчи Аллоҳдан ҳаё қилиш одобларини айтсангиз.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/149
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КОФИР ДЕЙИШ
@Savollar_kanal 13298-савол
Ассалому алайкум! Мен бир одамни кофир деб қўйдим. У одам мусулмон бўлса, шаходат калимасини такрорлаб тавба қисам кофир боб қомиманми ва кофирлик менга кемидими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг, қайтиб бундай гапни гапирманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОИЛАВИЙ МАСАЛАДА
@Savollar_kanal 13296-савол
Ассалому алайкум! Эрим блан кўп урушардик. Шунақа кўнглими қолдиргандила қўпол гаплари билан. Бир куни ўғлимга қараб ўқлим ойин билан қийин деди. Кейин мани жахлим чиқиб қийин бўса жавобимни берин дедим. Кейин 5 талоқсан 6 талоқсан дедила, лекин ўзлари у гапни этишни хохламагандила. Чунки опамга этганла ман у гапни умуман этиш ниятим йўқ эди, ўзи сўраволди деб. Ундан бир кун олдинам сўраганимда жавобинми бермагандила, у гапни жахл устида этганла. Домлага борсак яна қайтатан ўқитийла никохни дейишди. Биз ўқитдик, хозирда биз яшавомиз, лекин хар куни Аллоҳга тавба қиламан шу айтган гапимдан пушаймондаман. Шу қилган ишимиз тўғрими, ўртада фарзандимиз бор?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу билан ўртангизда уч талоқ тушиб, бирга яшашга шаръан йўл қолмаган. Тўрт мазҳабда ҳам бир лафз билан айтиган уч талоқ, уч талоқ бўлиши айтилган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОҒЧАДАГИ БОЛАНИНГ ҲАҚҚИ
@Savollar_kanal 13294-савол
Ассалому алайкум! Мен боғчада тарбиячи бўлиб ишлайман. Бу ерда болалардан егуликлар ортиб қолади, улардан қолганини биз ейишимиз ёинки ўзимиз билан уйга олиб кетишимиз мумкинми? 2). Умуман боғчадаги нарсалардан биз фойдаланашимиз мумкинми, бизга ҳалолми, болаларнинг ҳаққини еган бўлмаймизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Болалардан ортган егуликларни ейиш ёки уйга олиб кетиш мумкин эмас. Бу болаларнинг ҳаққи ҳисобланади. Хусусан болаларнинг ичида етимлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак, етимнинг ҳаққини ейиш жуда катта гуноҳ бўлади. «Нисо» сурасининг 10-оятида шундай дейилади:
إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا
«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар. Ва шубҳасиз, дўзахга кирурлар».Ояти кариманинг услуби ғоятда таъсирчанлиги кўриниб турибди. Аввало ким етимларнинг молларини зулм ила еса, қиёматда қоринларидаги у нарса оловга айланади.«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўлурлар».Сўнгра шу ҳолда – қоринларидаги олов алангалаган ҳолда дўзахга кирадилар.«Ва шубҳасиз, дўзахга кирурлар».Дўзах алангаси ҳам авж олиб туради. Демак, етим молини ноҳақ еган одам ичию ташидан ўт азобига гирифтор қилинади. Нақадар даҳшатли ҳол! Нақадар аламли!Бу ояти каримада келган маънони таъкидловчи, шарҳловчи кўпгина ҳадиси шарифлар бор.Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот:«Ҳалок этувчи етти нарсадан четда бўлинглар», дедилар.«Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўралди. У зот:«Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, Аллоҳ ман қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш, мўмина покиза аёлларни зинода туҳмат қилиш», деб жавоб бердилар.Машҳур тафсирчилардан Суддий:«Қиёмат куни етимнинг молини еган одам оғзидан, қулоқларидан, бурнидан ва кўзларидан олов чиқиб турган ҳолда тирилтирилади. Ҳар бир кўрган одам унинг етим молини еганлигини билиб олади», деганлар.Ибн Мурдавайҳ Абу Барзодан ривоят қилган ҳадисда у зот:«Қиёмат куни бир қавмлар оғизларидан олов пуркалиб турган ҳолда тирилтириладилар», дедилар. Одамлар:«Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» деб сўрашди. У зот:«Аллоҳ таоло: «Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар қоринларида оловни еган бўладилар», деганини билмайсанми?» –дедилар.Имом Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Икки заифнинг – аёлнинг ва етимнинг молидан узоқ бўлишингизни васият қиламан», деганлар.Албатта, бу таълимотлар мусулмонларга ўз таъсирини ўтказган. Уларни қаттиқ ларзага солган. Улар умуман етимларнинг молига яқин келишдан ҳам қўрқиб қолишган.Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳақда қуйидагиларни айтган:«Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар...» ояти нозил бўлганида, етимларни ўз оталиғига олганлар бориб, ўз таомини уларнинг таомидан, ичимлигини ичимлигидан ажратиб қўйди. Ортиб қолган таомлар ҳам то етим ўзи егунча ёки айниб қолгунча турадиган бўлди. Етимларни оталиққа олганларга машаққат туғилди. Бу ҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган эди, Аллоҳ таоло «Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар...» оятини нозил қилди». («Тафсири Ҳилол» китобидан) Тарбиячилар учун мўжалланган алоҳида таом бўлса шундан ейишингиз мумкин. Боғчадаги нарсалардан фойдаланишда ички тартиб ва қоидаларга амал қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ВИТР НАМОЗИ
@Savollar_kanal 13292-савол
Ассалому алайкум! Витр намозини адашиб 4 ракат ўқиса қазосини ўқиш керакми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қайта ўқиш керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУЗОРАБА
@Savollar_kanal 13290-савол
Ассалому алайкум! Мен музорабага пул олдим. Агар бир жойдан ижарага ер олсам, савдо сотиқ учун, шунда ижарага олган жойимда расход бўлса яъни ўша ерни тамирласам, музорабани пулидан ишлатсам ва музорабани тугайдиган вақти келганда ўша расходни музорабага тиқаманми ёки ўзимни бўйнимда бўлиб уни фойдамдан айриб ташлайманми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Музораба шартномасида харажатларни ўртадаги фойдадан қилинади. Музораба пулидан ишлатган бўлсангиз, кейин қилган даромадингиздан уни тиклаб қўйишингиз керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
УЙ ЖИХОЗЛАРИ СОТИЛАДИГАН ДЎКОН
@Savollar_kanal 13288-савол
Ассалому алайкум! Мен уй жиҳозлари сотиладиган кредит дўконда ишламоқчи эдим. У ерда мени вазифам оператор бўлиб қарздорларга қўнғироқ қилиш. Шунда мени оладиган ойлик хаққим ҳалолми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Дўконнинг иши шариатга мувофиқ бўлса, ишласангиз бўлади. Яъни дўкон уй жиҳозларини бевосита мижозларга муддатга бўлиб тўлашга сотиши ва шартномаси ойлик тўловини кечиктирса пеня бўлмаслиги керак. Агар кредит асосида сотса, ишламанг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУБОҲ АМАЛ
@Savollar_kanal 13286-савол
Ассалому алайкум! Ҳадис ва ҳаётда 3-жуз 1-бобида айтилганки ҳар бир амалга ният қилиш фарз диб. Амаллар учга бўлинади Аллоҳ буюрган ва қайтарган амаллар ва мубоҳ амаллар ҳар уччала амални Аллоҳнинг розилигини қасд қилиб қилиши кереклиги этилмоқда. Ман тушуаятганим мубоҳ амаллар яни инсон ўзи ҳоҳлаб қиладиган амаллар, масалан ман зинадан чиқсам ўзим ҳоҳлаб чиқаман, чиқишимдан аввал Аллоҳни розилигини ният қилиб чиқишим тўғрими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ўқиган саҳифангизни орқасида қуйидаги сўзлар бор:Мубоҳ амаллар. Емоқ-ичмоқ, оила ҳаётига ўхшаш ишлар. Инсон бу амалларни ниятсиз қилса, ажр олмайди. Аммо Аллоҳнинг розилигини топиш ниятида қилса, ажр олади. Аллоҳнинг розилигини кўзлаб ният қилиш билан ҳар бир мубоҳ амал ибодатга айланади. Масалан, ибодатга қувват бўлсин, деган ниятда таом тановул қилиш ҳам ибодат бўлади.Агар ибодат бўлиб ажр олмоқчи бўлсангиз ният қилиб қўясиз. Ажр ва савоб керак бўлмаса ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СТИПЕНДИЯ
@Savollar_kanal 13284-савол
Ассалому алайкум! Университетда сессия пайти баъзи бир ўқитувчилар якуний ва оралиқ саволларини тест шаклида бизга мажбуран туздиради. Тест тузмаймиз дейилса "сессияда кўрасан" деб қастлашади. Энг қизиғи тузган саволларимиз ўзимизга якуний назоратда тушади. Якуний назорат баҳоси стипендияни қанча олишликни белгилаб беради. 2) Баъзи ўқитувчилар саволларни берадида якуний назорат ишини уйда ёзиб келинглар дейди. Кейинги кунга ҳамма ўқувчи ёзиб келади ва ўқитувчи уларни йиғиб олади. 3) Баъзи ўқитувчилар эса якуний назоратни низом бўйича олади, лекин у шунчаки "ёздими, ҳа ёзди" учун ҳолос. Старстани чақириб ёзилган якуний назоратга қарамасдан кимга неччи керак бўлса айт дейди ва баҳоларни ведмосга қўйиб беради. Шу ва шу каби ҳолатлар ҳар сместрда такрорланаверади. Ҳалол ва ҳаром ҳукмларини билгач ўйланиб қолдим. Аввалгилари учун тавба қиляпман. Лекин оҳирги сместрда ҳам шу шаклда якунийларни топширганмиз (пора аралашмаган) ва стипендияга буйруқ чиқарилган (бу 6 ойга амал қилади). Шу оладиган стипендияларимизни ҳукми қандай?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу иш ўқитувчининг илм фанга хиёнати бўлади. Стипендиянгизни ҳаром дейилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЛИЦЕЙДА НАМОЗ ВАҚТИ
@Savollar_kanal 13282-савол
Ассалому алайкум! Мен лицейда ўқийман яқинда ўқишимиз бошланади. Бизларни ўқишимизни 2-сменага қўйишибди (13.00 дан 17.30 гача). Шу оралиқда пешин намозини ўқишга вақт бўлмайди нима қилишни маслаҳат берасизлар?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирда 12:22да пешинни вақти киради. Шунда ўқиб олсангиз бўлади. Тақвимга қараб пешиннинг вақти кириши билан ўқиб олиб, ўқишингизга бораверинг. Асрни ҳам тақвимга қараб, шом вақти киришидан олдин ўқиб олсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎЙИНЧОҚЛАР ТИКИБ БЕРСАМ
@Savollar_kanal 13280-савол
Ассалому алайкум! Мен набираларим учун хар хил хайвонлар, одам шаклидаги уйинчоқлар тикиб берсам бўладими? Аниқ жавоб тополмадим. Болаларга рухсат берилган деб эшитгандим. Яна бир жойда фаришта кирмайди дейилган.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тикиб берманг. Мабодо тайёрини сотиб олган бўлсангиз ўйнаб бўлганидан кейин кўринмайдиган бирор жойга беркитиб қўйинг. Масалан бошқа хонага ёки шкаф ичига. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЛЛОҲНИНГ МАКРИ
@Savollar_kanal 13278-савол
Ассалому алайкум! Бир танишим "Аллоҳнинг макри энг кучлисидир" денан эди, мен унга Аллоҳда макр хеч кандай макр к,илмайди, гарчи макр ту́гри адаштириш учун ишлатилади день у́йлайман, Аллоҳда макр борми, аниклик киритишга ёрдам беринг, жавобингиз учун олдиндан рахмат...
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади:
وَمَكَرُواْ وَمَكَرَ اللّهُ وَاللّهُ خَيْرُ الْمَاكِرِينَ
54. Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир.Маълумки, макр ёмон сифатдир, уни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиб бўлмайди. Лекин араб тили қоидаларида «мушокала» деган қоида бор. «Мушокала»нинг луғавий маъноси «шаклда ўхшаш бўлиш»дир. Балоғат қоидаси бўйича, маънолари ҳар хил бўлган баъзи бир ишларга нисбатан бир хил сўзларнинг ишлатилишига «мушокала» дейилади. «Макр» сўзи «тадбир» маъносини ҳам англатади. Бану Исроил макр-ҳийла қилди, Аллоҳ таоло уларнинг макрига қарши тадбир кўрди. Шу ерда «тадбир» сўзи ўрнига мушокала учун, яъни шаклда Бану Исроилга нисбатан берилган макрга ўхшаши учун Аллоҳ таоло Ўзига нисбатан ҳам «макр» сўзини ишлатмоқда. Бунда яҳудийларнинг макрини масхара қилиш оҳанги ҳам бор.Бану Исроил Ийсо алайҳиссаломни хочга осишни ва ўлдиришни хоҳлаб, қўлларидан келган макр-ҳийлаларни қилдилар. Аллоҳ эса у кишини қутқаришни ва Ўзига кўтаришни ирода қилди. Аллоҳнинг тадбири амалга ошди. Маккор яҳудийларнинг ҳийласи ўтмади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАДИСНИ ЧУНТИРБ БЕРСАНГИЗ
@Savollar_kanal 13276-савол
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки биродарига (савоб умидида қилинадиган ишда) воситачи бўлса-ю, у эса бунинг учун унга ҳадя берса ва у буни қабул қилса, рибонинг катта эшикларидан бирига кирибди». Абу Довуд ривояти. устоз шу ҳадисни чунтирб берсангиз сал чунмадим агар бир ишга ёрдамлашса ва биродари унга ҳадия берса уни олса рибони катта ишикларидан бирига кириби ким кирипти олганми бергани нега аҳир ҳадия олиш жоизку ва бу иши дунё ишидами ёки дин ишадами оргатса шуларни толиқлорқ қилиб чунтиб берсангиз жавоб учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз бу ердаги шафоат қилиш – воситачиликни, «вожиб» шафоатчилик дейишган. Яъни ким аслида ўзи биродарига шафоатчилик қилиши вожиб ва бурчи бўлаган вақтда, масалан ўша кишига зулм бўлган пайтда уни ёнини олиб шафоат қилиши вожиб бўлганда, ўша шафоатчилиги учун ҳадя олса, ҳадисда айтилган рибо эшикларидан улуғини очган бўлади. Лекин оддий ҳолатда ёрдам қилиши, воситачи бўлиши ўз ихтиёрида «мубоҳ» бўлган ҳолларда ҳадя олиши жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФИРМАЛАР ЧЕГИРМАЛАРИ
@Savollar_kanal 13274-савол
Ассалому алайкум! Биз савдо қиламиз. Фирмалар вақти вақти билан акция қилади. Мисолчун 10 та махсулот харид қилганга битта қўшиб беришга ўхшаган. Савдогарлар эса фирма томондан ўша қўшиб берилган призни хам сотадилар. Шариъатимизда шундай савдо қилиш жоизми? Марғилонлик бир домламиз бундай бай мумкин эмас чунки у ғайридинлардан кириб келган усул деган маънода айтибдилар.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар савдогар молни акцияси билан сотиб олса, бошқага сотаётганда призини олиб қолишга ҳаққи бор. Чунки ўз пулига сотиб олган нарсасини хоҳласа ичидан олиб қолади хоҳласа ўзидан бирор нарса қўшиб сотади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҒАЙРИ ДИНЛАР ҚАБРИСТОНИДА ИШЛАШ
@Savollar_kanal 13272-савол
Ассалому алайкум! Мен қабристонда ишлайман россияда. Қабртош қўяман. Ғайридинларнинг исми шарифи, крестлар ёғочга ёзилади ва қабртошларга ҳам крестнинг белгиси бор. Бунда менинг ишим ҳалолми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас, қилманг бу ишни. Бу ишни қилишингиз мутлақо жоиз эмас. Шариатга мувофиқ келадиган бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СОҲИБИ УЗУР
@Savollar_kanal 13270-савол
Ассалому алайкум! 1). Ҳулас простатит бошланиши дейишди даволандим коп пул кетди лекин натижа бўлмади, шароитим зўр эмаслиги учун шундай юрсам даволанмасам гуноҳ бўлмайдими? 2) Менда ҳожатдан кегин исломда вадий деб аталадигон суёқлик келади 5 маротаба таҳорат қисам базан 5 марта бўмаса 4-3- марта келади, ҳожатдан 10-15-минут кегин базан сийдик ҳам келади. Ҳулас шу ҳолатим узирлик ҳолатми? 2) Базан сийдик ҳам вадий ҳам келмайди лекин келганга сал ўхшайди лекин кемаган бўлади шу ҳолатда сиҳиби узурдан чиқаманми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1) Шароитдан келиб чиқиб даволанишга ҳаракат қилинг. Имконингиз бўлмаса, гуноҳкор бўлмайсиз.
2) Мақолада айтилгани каби соҳиби узр бир намознинг вақти кириб чиқиб кетгунча ўша намознинг фарзини ўзини адо қилиб олишга имкони бўлмаган киши ҳисобланади. Агар бир вақт намознинг вақти кириб чиқиб кетгунча, вадий ёки сийдик келмаса, соҳиби узрлиудан чиқиб кетади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани яна қайтадан яхшилаб ўқинг
https://fiqh.uz/maqola/586
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш