savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

123159

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

БАШОРАТ ОЛИШ...

@Savollar_kanal 13269-савол

"Камина ходимингиз "Тавсири Хилол" ни сиз мухтарамларнинг олиймаком этиборингизга такдим килганимдан кегин хадис илмида хам худди шунга ухшаш бир асар таълиф этиш ниятида Аллох таолонинг узидан ёрдам сураган холда бу огир ва шарафли ишга кул урдим. албатта аввал устозларим, мухаддис биродарларим билан маслахат килдим, дуогуйларнинг дуосини олдим ва энг мухими, кайта-кайта пайгамбаримиз алайхиссалом зиёратларига бориб Мадинаи Мунавварада у зотнинг живорларида булиб, истихора килиб башорат олганимдан кейингина бу ута масъулиятли ишни бошлашга журъат этдим" "Хикматли дунё" дастурида ҳам шу савол озгина ното'гри беришган эди, адашмасам. Сизни ранжитаётган бо'лсам узр, башорат олиш қай тарзда бо'лади?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Яна қайтариб айтаман «Тавсири Ҳилол» эмас «Тафсири Ҳилол». Тавсир деган сўз йўқ. Тафсир бор. Истихора қилган одам яхши туш кўрса ёки енгил ва хурсанд ҳолда ўйғонса башорат бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13267-савол

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳтарам шайх! Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Масалан бир мусулмон эр хотинини бирор ножўя иш қилганини билиб, унга «Сенга бир талоқ қўйдим» деб айтса, сўнг яна шу аёл билан яшаб кетаверсалар бўладими? Яшашлари учун қайта никоҳ ўқитишлари шартми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ масаласи ўта нозик бўлгани учун бу ишда албатта илмли одам билан бирга туриб масалани ҳал қилиш кераклигини эслата туриб, саволингизга назарий жавоб берамиз.Сиз айтганга ўхшаш талоқни ражъий талоқ дейилади. Ражъий талоқ - ҳақиқий духул - жинсий яқинликдан кейин, очиқ-ойдин лафз билан қилинган, турли сифатларни қўшмай киноя лафзи билан қилинган ва ҳокимнинг ҳукми ила нафақа бермаслик ва ийло сабабидан қилинган бир ёки икки талоқ ражъий талоқ бўлади. Бундай талоқдан кейин эр талоқ қилинган хотинни ўз никоҳига иддаси ичида, агар хотин рози бўлмаса ҳам қайтариб олиш ҳақига эга. Бунинг учун эр, хотинимни ўзимга қайтариб олдим ёки хотинимни никоҳимда ушлаб қолдим, деса кифоя қилади. Янгидан маҳр бериш, ақди никоҳ қилишнинг ҳожати йўқ. Энг муҳим шарт, қайтиш хотиннинг иддаси чиқмай туриб бўлиши керак. Агар идда чиққунча қайтмаса, талоқ боинга айланиб қолади. Унда янгидан ақди никоҳ қилиш зарур бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗИНО ВА ЗИНОКОРНИ ЎЛДИРИШНИНГ ҲУКМИ?

@Savollar_kanal 13265-савол

Ассалому алайкум Шайҳ хазратлари! Саҳифаларни кузатиб бораётган бўлсангиз «Фоҳишани қатл қилиш мумкинми?» - деган савол билан ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим. Биродарлардан кўп жавоблар олдим, ҳаммага раҳмат. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Берилган жавобларнинг барчаси бир тараф, яъни «қатл мумкин эмас». Лекин бир ҳадисни ўқиб миямда бир-бирига зидлик пайдо бўлди. Ҳадисларни ўқиб бир хулоса берсангиз, шояд бу зидлик аниқликка эришса. Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладилар: «Аслам қабиласидан бир киши Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб зино қилиб қўйганлигини эътироф этди. Жаноб Расулуллоҳ нафратланганларидан юзларини ўгириб олдилар, ҳатто ул ўзига тўрт далил келтиришига тўғри келди. Шундагина Жаноб расулуллоҳ: «Жиннилик дардинг йўқмидур?» - дедилар. Ул:«Йўқ», - деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Уйланганмисан?» - дедилар. Ул «Ҳа»,- деди. Жаноб Расулуллоҳ амр қилдилар, уни намозгоҳга олиб чиқиб тошбўрон қилишди. Биринчи тош тегиши биланоқ қочиб қолган эди, етиб олиб ўлгунча тошбўрон қилинди. Кейин Жаноби Расулуллоҳ охирати бахайр бўлсин деб унга ўзлари жаноза ўқидилар». Ибн аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ҳазрат Умар бундай деб айтдилар: «Мен қўрқаманки, замонлар ўтиб одамлар: «Аллоҳ таолонинг китобидан ражм(тошбўрон қилмоқ) ҳақида ҳеч гап топмадик»- деб разолатга юз тутиб, Аллоҳ таоло нозил қилган фарзни бажармай қўймасалар эрди! Ражм ҳар бир зино қилган одамга - хотини бўла туриб зино қилганга ҳам, зино қилганлиги исботланган шахсга ҳам ё ким бировдан ҳомила орттирган ёҳуд зино қилганини ўзи эътироф қилганга ҳам беистисно қўлланмоғи зарурдур!». «Ахир, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрмасми эрдилар, ул зотдан кейин биз ҳам ражм қилдик-ку?!»- деб айтганларини шундоққина ёдлаб қолганмен»,- дейдилар. Манба: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий. Ҳадис, Ал-жа'ми ас-саҳих(ИВ). Тошкент 1992. Қомуслар бош таҳририяти. (301-304 бетлар)

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/146


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЖДА ОЯТЛАРИДА НИМА УЧУН САЖДА ҚИЛИНАДИ?

@Savollar_kanal 13263-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Қуръондаги баъзи бир сураларда остига чизилган сажда оятларини кўраман. Нима учун сажда ояти ўқилганда биз саждага борамиз? Бошқа оятлардан сажда оятини нима фарқи бор? Нима учун улар айнан сажда ояти деб юритилади? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/145


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМНИНГ МОҲИЯТИ НИМА?

@Savollar_kanal 13261-савол

Ассалому алайкум! Муҳтарам Шайх жаноблари! Аввалам бор сиз бизни қизиқтирган мавзулардаги саволларга жавоб бераётганиз учун сизга ва сизнинг оила аъзоларингизга барча самимий тилакларни йўллаб қоламиз ва навбатдаги бизни ўйлантириб келаётган саволимизни сизга йўлласак: -Исломнинг моҳияти нима? (бу савол аслида менга бир инсон тарафидан берилган эди, мен ўзим тушунганимча жавоб берсам, у инсонни қониқтирмади, кейин ўзим ҳам қизиқиб қолдим, шунга сизнинг таърифингизга муҳтожман) -Диний илм олинаётганда Қуръон оятлари ва ҳадисларни ёзишимизга тўғри келади, ана шу ёзилган варақлар, ёки эски Қуръон варақлари ёки деворларга безак учун оят ёзилиб ишланган плакатларни баъзилар ёқиб юбориш керак деса, баъзилар мозорга олиб бориб кўмиш керак дейди. Яна баъзилар том тагидаги чердакларда сақлаб қўйиш керак дейишади. Ақлга таянганимизда ёқиб юборган афзал, лекин энг тўғри жавоб қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Исломнинг моҳияти бандаларга икки дунё саодат йўлини кўрсатишдир. Бунинг учун керакли бирча нарсалар динимизда бор. Исломда сиз билан бизга берилган барча буйруқлар ва бизга қилинган ҳамма қайтариқлар айни шу йўлда хизмат қилади.Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун шариятнинг мақсадлари нималардан иборат? - деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя. Бу саволга Ислом уммати ўн беш асрдан буён бир овоздан, Ислом шариятининг мақсадлари; динни, жонни, ақлни, наслни ва молни асрашдан иборат, деб жавоб бериб келмоқда. Бугунги кунда кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари масалалари шу беш муҳим нарса; дин, жон, ақл, насл ва молни асраш, муҳофаза қилиш ҳақида кетмаяптими? Албатта, шу ҳақда кетмоқда. Бугунги кунда масала қилиб кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари ҳам худди шу беш асосий нарса атрофида айланади. Ислом кишиларни бирор ишга буюрган бўлса ушбу беш нарсани асраш учун буюргандир. Ислом кишиларни бирор нарсадан қайтарган бўлса ушбу беш нарсани муҳофаза қилиш учун қайтаргандир.
2. Мазкур нарсаларни куйдириш яхши экани фиқҳ китобларда айтилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАВОБИНИ БИЛМАСА, ФАРОСАТ БИЛАН ЖАВОБ БЕРИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13259-савол

Ассаламу алайкум! Шайх ҳазратлари, мен берилган бир нечта саволларга ичимда жавоб шундай бўлса керак дейман (масалан у, домлаларга ўқитиш ҳақида ёки таҳорат ва яна бошқа мавзулар ҳақида). Ўйлаганларимдек кўпинча жавоблар бўлади. Биламан, ҳар доим инсон тўғри ўйламаслиги мумкин! Лекин агар бир амал устида туриб қолсам-у (масалан таҳорат,ғусл... устида) исломий жавобни била олмасам, ўзим фаросатимни ишга солиб ўзим амал қилишим жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ислом илм дини, ҳар бир нарса илм асосида бўлишини талаб қилади. Мусулмон одам ўзи қилиш лозим бўлган нарсани ўрганиши керак. Сизга таҳорат қилиш керак бўлдими, демак уни илмини ўрганиш фарз бўлади. Мисол учун ёш бола балоғатга етди, унга намоз ўқиш фарз бўлди. Намоз ўқиш учун таҳорат қилиш керак бўлади. Шунинг учун унга таҳорат ва намоз илмини ўрганиш фарз бўлади. Ўзи тахмин ва фаросат билан, менимча бундай бўлса керак дегани дуруст бўлмайди. Баъзи ўйлаган нарсани тўғри чиқиши Ислом соф табиат дини эканидан. Аммо бу ҳужжат бўла олмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЛОНЛАШТИРИЛГАН ҲАЙВОН ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ Ё ҲАРОМ?

@Savollar_kanal 13257-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх жаноблари! Клонлаштирилган ҳайвон гўшти мусулмон учун ҳалолми ёки ҳаром?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша гўштни қаердан топдингиз? Шу саволга аниқ жавоб берсангиз, мен ҳам жавоб бераман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПУЛИ ЙЎҚ БЎЛСА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК

@Savollar_kanal 13255-савол

Ассалому алайкум! Уй сотиб олиш керак. Кредитдан бошқа йўли йўқ. Нима қилиш керак? Уйсиз ўтиб кетиши керакми бир умр?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бир умр Аллоҳдан қўрқиб яшаш керак. У қандай бўлади? Аллоҳ қилма деган амалларни қилмай, қил деган амалларни қилиш билан бўлади. Инсон умрини охиригача синовда бўлади. Шу синовлардан Аллоҳ ва расули кўрсатган йўлидан юриб ўтса нажот топишига умид қилинади.  Аллоҳ таоло "Анкабут" сурасида марҳамат қилади:  
أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ۝
2. Одамлар «Иймон келтирдик», дейишлари ила синалмай, тарк этилишларини ўйладиларми?Яъни «Одамлар иймонни «оғиз билангина айтиб қўйиладиган қуруқ гап» деб ўйлайдиларми? Улар ўзларича, «Иймон келтирдик», деб қўйсак, иш битди, мўмин бўлдик, унинг савоби ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда ўз-ўзидан келаверади, деб ўйлайдиларми? «Иймон» сўзидан кейин ҳеч қандай имтиҳон-синов бўлмайди, деб ўйлайдиларми?»Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам кўплар иймон ҳақида худди шундай нотўғри тасаввурда бўлганлар. Уларнинг фикрича, «Аллоҳга иймон келтирдим», деганидан кейин ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлавериши керак.Аслида, ундай эмас. Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яхшисини ёмонидан, ҳақиқийсини сохтасидан ажратиш учун бу дунёда синов-имтиҳон қоидасини жорий қилиб қўйган. Маъданларнинг асли ҳам ўтга солиниб, тобланганида намоён бўлади. Йўқса, ҳамма маъдан ҳам сиртидан маъдан бўлиб кўриниб тураверади. Ўтда синалганда эса ҳақиқийси бошқаларидан ажраб чиқади.Иймон калимасини оғизда айтиш осон. «Иймон келтирдим», деб ҳар ким ҳам айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов-имтиҳондан ўтиши керак. Бу эса қадимдан жорий бўлиб келаётган одат.  
"Бақара" сурасида марҳамат қилади:  
 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ ادْخُلُواْ فِي السِّلْمِ كَآفَّةً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ۝
208. Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.Оятнинг охири Исломдан бошқа йўлга юриш шайтоннинг изидан эргашишдан бошқа нарса эмаслигини ва у очиқ душман эканини таъкидлаяпти:«…ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир».Демак, Исломга тўлалигича кирилмаганда, шайтоннинг изидан эргашилган бўлар экан.Кейинги оятда ушбу баёнотдан сўнг ҳам бошқа йўлга мойил бўлишнинг оқибати тушунтирилади:
 فَإِن زَلَلْتُمْ مِّن بَعْدِ مَا جَاءتْكُمُ الْبَيِّنَاتُ فَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ۝
 209. Агар очиқ-ойдин ҳужжатлар келганидан кейин ҳам тойилсангиз, билинг­ки, албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУРГАН ЖОЙИМИЗДА МАСЖИД ЙЎҚ ЭКАН

@Savollar_kanal 13253-савол

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Рассия федерациясида мигрантман. Бу ерда масжид йўқ азон айтилмайди, мен хозирда азон айтмай 《Иқомат》такбир айтиб ўқиётган эдим. Бир акамиз азон айтиш керак деб қолди. Мен намозни қандай адо этсам тўғри бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Азон айтсангиз суннати муаккада савобини ҳам оласиз. Мабодо айтмасдан ўқисангиз ҳам намоз адо бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАХРИЙМИ ЁКИ МАХФИЙ

@Savollar_kanal 13251-савол

Ассалому алайкум! 1. Жахрий ўқиладиган Фарз намозларида ёлғиз ўқиганда ихтиёрий эканлигини билдим шунда ихтиёрий махфий ўқилганда ифтитоҳ такбири, сами Аллоҳу лиман ҳамида каби такбирлар овоз чиқрилиб ўқиладими ёки махфийми? Мен шу пайтгача бу такбирларни жахрий, Фотиҳа сураси ва зам сурани эса махфий ўқиб келганман. Мени намозим қабул бўладими? 2. Сураларни ояти катта кичиклигига қараб ўқиш керак экан. Шунга кўра 1-ракатга Фалақ сураси, 2-ракатга ан-Нос сурасини ўқиса кароҳияти йўқми агар шундай ўқилган бўлса намоз дуруст бўладими? 3. Бир танишим намоз ўқиганда шимини топиғигача қайтариб ўқийди менга ҳам шундай қилинг деб айтди шу тўғри амалми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ёлғиз намоз ўқувчи махфий ўқиладиган намозларда такбирларни истаса овозини чиқариб истаса махфий айтади. Махфий дегани энг камида ўзи эшитадиган даражада пичирлаб ўқиши шарт. 
2). Дуруст. Сураларни Қуръонда келган тартибига ҳам қаралса яхши бўлади. 
3). Саволингиз такрорий. Жавоб учун сайтимиз излаш хизматидан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАДА АЁЛНИ ҲАМ РОЗИЛИГИНИНГ ЭЪТИБОРМИ БОРМИ

@Savollar_kanal 13249-савол

Ассалому алайкум! Шариатимизда кўпинчи аёл киши эрини рози қилиш керак дейилади. Саволим шундай иборат: мен 64 ёшда ман мени эрим кўп дилимни оғритган ва менга хиёнат қилган. 4 йилдан бери бирга яшамимиз, мен хам шундай бўлишини хохламас эдим Аллоҳдан қўрқаман. Эрим хам мени рози қилиши керак эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта, шариатимизда аёлни ҳам ҳуқуқлари бор. Уларга тажовуз қилган ва ҳақини поймол қилганлар ҳам жавоб беришади. 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لَا دِرْهَمَ لَهُ وَلَا مَتَاعَ، فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلَاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، وَسَفَكَ دَمَ هَذَا، وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Касодга учраган кимлигини биласизларми?» дедилар.«Бизнинг ичимизда касодга учраган дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», дейишди.«Албатта, умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир.Бунга унинг савобларидан берилур, анавинга ҳам унинг савобларидан берилур. Агар унинг зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал савоблари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб, унинг устига ташланур. Сўнгра у дўзахга ташланур», дедилар».Шарҳ: Тўлиқ маънода касодга учраган одам бу дунёда одамларга ёмонлик қилган киши экан. Ушбу ҳадиси шарифда ўша касодга учраганларнинг энг яхшиси ҳақида сўз кетмоқда. Чунки у қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган бўлади.Аввал ўша касодга учраган бахтсизнинг савоблари бўлса, уларни олиб, ундан ёмонлик кўрган бечораларга тақсимлаб берилади.Кейин эса мазкур касодга учраган бахтсизнинг устига бу дунёда унинг ёмонлигидан зарар топган бечораларнинг гуноҳлари юкланади.Охирида ўша касодга учраган бахтсиз жаҳаннамнинг қаърига улоқтирилади.Ана, кўрдингизми, бировни сўкиш, бировнинг обрўсини тўкиш, бировнинг молини ейиш, бировнинг қонини тўкиш ва бировни уриш қандай ҳам ёмон иш! Бас, буларга ўхшаган ёмон ишлардан сақланайлик.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади», дедилар».Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАДАГИ ЎҒРИЛИК

@Savollar_kanal 13247-савол

Ассалому алайкум! Бизани оиламзда ўғри бор. У ҳар доим ўзимизани пулимизи ўғилайди. У инсони кимлигини жуда яхши биламиз, лекин айта олмаймиз. Айтсак оиламз бузилиб кетишидан қўрқамиз. Охирги пайт кўп ўғрилик қиладиган бўлиб қолди. ҳаттоки етимлари пулини ҳам ўғрлавоти. Саволим шундан иборатки биза қандай йўл тутсак бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пулни ўғри тополмайдиган жойга беркитинг, тамом. Уни тўғри йўлга чақириб, бу ишидан қайтармаслик оқибатида бошқаларга ҳам зарар берса сизлар вақтида ошкор қилиб ўғриликдан қайтармаганингиз учун гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГНИ МАҲСУЛОТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

@Savollar_kanal 13245-савол

Ассалому алайкум! Биз табиий дори маҳсулотлари ишлаб чиқарамиз, маҳсулотларни аптекаларда сотамиз. Шу кунларда бир тармоқли маркетинг орқали сотадиган фирма бизни маҳсулотларга қизиқиш билдириб сотиб олмоқчи бўляпти, улар бизга ҳудди оддий мижоздек нақд пул бериб олишади, суриштирсак уларни устига қўядиган нархлари билан аптекалар устига қойиб сотаётган нархлари деярли бир хил бўлар экан, шу ҳолатда тармоқли маркетинг орқали сотадиган фирмага дориларни сотсак ҳалол бўладими, нақд пулга, уларни ҳеч қандай ишларига аралашмасдан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сотувчи ҳалол маҳсулотини ҳаммага сотишга ҳаққи бўлади. Фақат аниқ гуноҳ ишга олишини билса, унга сотмайди. Сиз айтган одамлар ҳам шариатга хилоф ишларда ишлатадиган бўлса, сотмайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАЁЛЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13243-савол

Ассалому алайкум! Хаёлда қилинга кабира гуноҳларнинг ҳукми қандай? Мисол учун хаёлда турли қиз ва аёллар билан зино қилиш. Сон-саноқсиз зинолар. Одам ўлдириш, сехргарлик, мўжизалар қилиш. Кибру-ҳавога берилиш. Умуман ҳаёлда қилинган хаёлан бўлган кабира гуноҳларнинг ҳукми қандай? Улар ҳам худди ҳаётда қилган гуноҳ билан ҳукми бир ҳил эмасми? Билмасдан ҳаёлига доими ўзи истамаганда келадиган фахш хаёлларчи?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уларни қилмагунича гуноҳ ёзилмайди. Аммо доим бундай нарсаларни ҳаёл қилиш биринчидан булар ҳақида маълумотлар кўплигига далолат қилади шунинг учун уларни камайтириб йўқ қилинг, иккинчидан келажакда шу ишларни қилишингиз эҳтимолини жуда оширади ва бу кабираларни қилиб катта гуноҳ қилган осийга айланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОН ВА ҲАДИСЛАРНИ ШЕЪРИЙ ҚИЛИБ КИТОБ ЁЗИШ

@Savollar_kanal 13241-савол

Ассалому алайкум! Мен келажакда Қуръондаги суралардан Пайғамбаримизни ҳадисларидан олиб шеърий китоб чиқармоқчиман. Қурондаги сўзларни ва Пайғамбаримизнинг ҳадисларини қофияга солиб шеър қилиб чиқарсам жоиз бўладими?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186859


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НИКОХ МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 13268-савол

Ассалому алайкум! Никох ўқитилиш вақтида қиз бола розиман деса никох дуруст бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Фалончини тан маҳрами бўлишга розимисиз» деганда «розиман» деса дуруст бўлади. Албатта никоҳда гувоҳлар ҳам бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РЕСТОРАНДА ҲАММА УЧУН ТЎЛАШ

@Savollar_kanal 13266-савол

Ассалому алайкум! Ресторан ёки кафеларда дўстлар йиғилиб, бирга овқатланишади. Тўлов қилиш вақти келганида улардан бири пластик барча дўстларининг пластик карталарини йиғиб, касса ходимига хоҳлагананини танлаб олишини сўрайди. Кассир бир пластикни танлайди ва овқат еган барча учун шу пластик картадан пул ечиб олади. Агар барча дўстлар рози бўлса, шундай қилса бўладими? Шу иш ҳалолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишда қимор шубҳаси бор. Ундай қилмасдан, бирон киши ўзи ҳадя сифатида тўласа бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХРИСТИАНСКАЯ ТОЧКА ЗРЕНИЯ

@Savollar_kanal 13264-савол

Ассалому алайкум! Практически все конфессии и деноминации христиан считают, что Ангел явился к Марии (Марям, да будет доволен ею Аллах), в виде голуби и сказал, что родится сын (Ийса алейхиссалам). Это же ведь неправда, не так ли? Он ведь явился в виде обычного человека

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Всевыщний Аллах в суре «Марйам» сказал:  
وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ مَرْيَمَ إِذِ انتَبَذَتْ مِنْ أَهْلِهَا مَكَانًا شَرْقِيًّا۝
16. И поминай в Книге Марйам. Вот она удалилась от своих домочадцев на место восточное...
فَاتَّخَذَتْ مِن دُونِهِمْ حِجَابًا فَأَرْسَلْنَا إِلَيْهَا رُوحَنَا فَتَمَثَّلَ لَهَا بَشَرًا سَوِيًّا۝
17. И укрылась от них завесой. И отправили Мы к ней Нашего духа, и предстал он пред ней человеком совершенным.
То есть «О Мухаммад, поминай в этой Книге —Куръане Марйам. Вспомни ее удивительную историю. А история такова:«Вот она удалилась от своих домочадцев на место восточное и укрылась от них завесой...»Чистоплотная, непорочная, богобоязненная девушка Марйам, живущая в Байтул Макдис, отделилась от своих домочадцев и в одиночку направилась в восточную сторону города. Лишь Аллах знает, почему она туда пошла. Возможно, у нее было дело, которое касается только достигших зрелости девушек и о котором другие не должны были знать. Словом, она туда направилась и укрылась от своих домочадцев завесой. Никто из ее народа не мог видеть Марйам. Она оказалась в укромном, уединенном месте. Тогда«…отправили Мы к ней Нашего духа, и предстал он пред ней человеком совершенным».Архангел Джабраил алайхиссалам предстал перед Марйам полностью в облике человека. Он не стал показываться таким, каким его сотворил Аллах — в своем истинном облике. Потому что если бы он предстал перед ней в своем истинном сотворении Марйам вовсе могла впасть в ужас.Увидев Джабраила, Марйам насторожилась.
قَالَتْ إِنِّي أَعُوذُ بِالرَّحْمَن مِنكَ إِن كُنتَ تَقِيًّا۝
18. Сказала: «Поистине, я прибегаю к защите Милостивого от тебя, если ты богобоязнен…».Когда Джабраил алайхиссалам появился в укромном, уединенном месте в облике мужчины, Марйам забеспокоилась по поводу своей девичьей чести и напомнила ему об Аллахе. «Я прибегаю к защите Аллаха от зла, что ты можешь причинить мне. Если ты боишься Аллаха, не приближайся ко мне», — сказала она. Богобоязненный человек при упоминании Всевышнего Аллаха останавливается от любого злодеяния. Джабраил алайхиссалам пришел к Марйам в качестве посланника от Аллаха. Он сообщил ей об этом:
قَالَ إِنَّمَا أَنَا رَسُولُ رَبِّكِ لِأَهَبَ لَكِ غُلَامًا زَكِيًّا۝
19. Сказал: «Поистине, я лишь посланник Господа твоего, чтобы даровать тебе мальчика чистого». (из книги "Тафсири Хилал"). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚЎШ КЕЛИН ТУШИРИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13262-савол

Ассалому алайкум! Мен ва укамнинг ёшимиз фарқи унча катта эмас. Шунинг учун никоҳ тўйимизни бир кунда қилмоқчимиз. Аммо менинг бўлажак аёлим ва унинг уйдагилари бунга рози эмас, бехосият бўлармиш. Шу масалада маслаҳат берсангиз илтимос.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу гап шариатимизда мутлақо йўқ. Асоссиз гап. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАРАФОН

@Savollar_kanal 13260-савол

Ассалому алайкум! Инстаграм орқали телеграмда аёллар учун соғлом озиш марафони ўткизмоқчи эдим. Бу марафонда 3 хил шифокорлар аёллар учуч маслахатлар бериб боришади. Саволим шуки марафонда қатнашиш учун иштирокчилардан онлайн тарзда пул йиғиб олинади ва энг кўп озган ва актив иштирокчига йиғилган пулдан мукофат берсам бу қиморга кириб колмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас қимор бўлади. Қоида: Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАГА НОС ОЛИБ КЕЛИШ

@Savollar_kanal 13258-савол

Ассалому алайкум! 1). Ота ўз боласига нос ёки сигаретни олиб кел деса фарзанд олиб келмасликга хаққи борми? 2). Шу ва шунга ўхшаш Аллоҳ харом қилган нарсаларни буюрлинганда нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаққи бор. 
2). Қилмайман дейиш керак.
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)
Ҳасандан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар». _Ибн Абу Шайба ривоят қилган__._ (Муттафақун алайҳ). Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАТМ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13256-савол

Ассалому алайкум! Биз бирга ҳажга борган аёллар билан ҳар ой йиғилиб турамиз. Ҳар йиғилганимиздан Қуърон пораларидан бўлишиб оламиз хатм қилиш мақсадида. Орамизда кўпчилик устоз кўрган ҳамма Қуръоннинг арабийсини ўқийди (кирил ёки лотинчасини эмас), шунда ҳам қалбимизда шубҳа бор орамиздан кимдир тажвидида хато қилиб қўйса хатмимиз ўтяптимикин йўқми деб? Нима маслаҳат берасиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шубҳани  йўқотиш учун тажвиди борлар ва тўғри ўқийдиганлар билмаганларни ўргатинглар.  Ўрганиб олишгунича тажвиди борлар ва тўғри ўқийдиганлар хатм қилиб туринглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛЛАР ЁТОҚДА ҚАНДАЙ ЛИБОС КИЯДИЛАР?

@Savollar_kanal 13254-савол

Ассалом алайкум Шайх ҳазратлари. Саволимни мазмуни қуйидагидан иборат. Айрим танишларимнинг айтишим бўйича, аёл кишига тиззасидан юқорида турувчи ёки эркакларникига ўхшаган пиджама ва шунга ўхшаш ётоқ кийимларини кийиши мумкин эмас экан. Бундай кийимлар одатда пасти шалвар ва юқориси тугмали куйлак сифатида бўлади. Кў'риниши эркаклар ётоқ кийимига ўхшаса ҳам, тикилиши, безаклари, гуллари аёллар учун мосланган бўлади. Шу хусусда нима дейсиз, танишларимнинг гаплари тўғрими? Агар бу тўғри бўлса, шунақа кийими бор аёл киши бу кийимини нима қилиши керак? Вақт ажратиб жавоб йўллаганингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шундан бошқа савол қолмаганмиди? Бошқалар ўзга сайёраларни ўзлаштириш, оламшумул илмий кашфиётлар қилиш ва илмий тараққиёт чўққисини забт этишга ҳаракат қилишмоқда! Биз эса хотинларнинг ётоқ иштони қандай бўлиши кераклиги ҳақида бир-биримиз ила тортишмоқдамиз. Ўша иштонни ўзимиз тикмаганимиз эҳтимоли кўпроқ. Ё Хитойда ёки Кореями, Япониями ёхуд бошқа бир давлатда тикилган бўлиши мумкин. Аммо мусулмонлар бичмагани ва тикмагани аниқ. Иштонни бичиш ва тикиш қўлимиздан келмаганидан кейин унинг ҳақида талашиб тортишиб ном чиқармасак бўлмайди-да! Яна гоҳида, нима учун бошқалар тараққиётга эришиб, мусулмонлар орқада қолган деган саволни ҳам ўртага ташлаб қўямиз. Ўша машъум саволнинг жавоби энди аён бўлгандир. Бошқалар ўзини тараққиёт йўлига ва унга сабаб бўладиган нарсаларга ихлос билан урганлари ва тинмай ҳаракат қилаётганлари сабабли ўзиб кетишган. Биз эса, мустаҳаб бўлишга ҳам арзимайдиган ишлар ҳақида, хотинларнинг ётоқ иштони ҳақида ихлос ва шиддат ила бир-биримиз билан бўғишаётганимиз учун қолоқ бўлиб турибмиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Хотин кишининг ётоқ кийимини фақат эри кўриши мумкин. Бошқа гапнинг нима кераги бор? Агар тортишаётганлар шариатнинг фарз, вожиб, суннат ва бошқа ҳукмларининг барчасини ўрнига қўйиб, фақат хотинларнинг ётоқ иштонидан бошқа масала қолмади, дейдиган бўлсалар, ўзлари билади. Агар улар шариатда эркак аёлга, аёл эркакка ўхшаш кийим кийишини тақиқлаган десалар, эркакларга атаб тикилган ётоқ иштонни аёллар киймасин деган қарор чиқарайлик. Бу ҳолда, аёллар ўзларига атаб тикилган ётоқ иштонни кийсалар яхши бўлади. Эслатиб ўтамизки, аёл киши эри билан ёлғиз бўлганда, кийим маъносида нима қилса ҳам жоиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РАСМ ЧИЗИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13252-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Менинг бир укам бор. У рассомлик бўйича ўқийди. Бизни бир муаммо қийнаяпди. Рассом чизган расмида инсонларни тасвирласа бўладими? Мисрдаги Ал-Азҳар номидаги идорадан инсон тасвирланса бўлади деган фатво китоб чиққан экан. Тошкентдан чиққан қалтис-саволларга қалтис-жавоблар деб номланувчи китобда ҳам чизса бўлади деган маънога олиб борадиган фатво берилган ва яна Алишер Навоий асарларига ўша даврда Алишер Навоий ўзи ўша давр рассоми Камолиддин Беҳзодга расм чиздирган бу расмларда инсонлар ҳам тасвирланган. Бизнинг имоми Аъзам мазҳабларида бунга қандай қаралади. Бизнинг мазҳабда бунга рухсат бор ёки йўқлигини билмоқчи эдим. Сизнинг китобингиз, яъни ҳар ойда чиқадиган «Зикр аҳлидан сўранг» номли китобдан бу ҳақда маълумот топа олмадим ва бу саволимга аниқлик киритиш учун сизга йўллаябман. Илтимос саволимга жавоб ёзиб юборсангиз. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг баҳосидан, қоннинг баҳосидан, хол қўювчилик баҳосидан ва хол қўйишдан, рибо ейишдан ва беришдан наҳий қилдилар. Ва сувратчини лаънатладилар».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛБОНИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРСАНГИЗ...

@Savollar_kanal 13250-савол

Ассалому алайкум, ҳурматли шайх ҳазратлари. Шайх Албоний исми билан машҳур бўлган бир киши тўғрисида эшитиб қолдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишлари ҳақида бўлган машҳур китоблари ҳам бор экан. Бу киши ҳақида маълумот берсангиз илтимос. Сизнинг фикрингиз ва китобларини ўқиб бўладими? Катта раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Носириддин Албоний ҳадис илми бўйича бир неча китоблар ёзган ва бир қанча ҳадис китобларини таҳқиқ қилган. Одамлар унинг шахси ҳақида турли фикрлар билдирадилар. Тарафдорлари мақтайди, қаршилар тескарисини гапиради. Иорданияда вафот этган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМОАТ САЖДАДА БЎЛСА, КЕЛГАН ОДАМ ЖАМОАТНИ САЖДАДАН ТУРИШИНИ КУТИШИ КЕРАКМИ?

@Savollar_kanal 13248-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли шайх ҳазратлари. Бир ҳодиса тўғрисида аниқлик киритсангиз илтимос. Намозда сажда ҳолида турибмиз. Бир биродар кириб келди кечикиб ва намозга қўшилмай, саждадан туриб бўлиб кейинги ракатга ўтишимизни кутиб турдилар. Савол: Бу иш тўғрими? Яъни, биродарлар сажда ҳолида турганларида кейинги ракатга туришларини кутиб тургани яхшими ёки тезда иқтидо қилиб бирга саждага кетгани яхшими? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло рози бўлсин, катта раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тезда иқтидо қилиб саждага кетгани яхши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШОМГА ИҚТИДО ҚИЛСА, АММО ИМОМ АСРНИ ЎҚИЁТГАН БЎЛСА...

@Savollar_kanal 13246-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ. Ҳурматли шайх ҳазратлари. Биринчи савол:1. Чет элда, кутубхонада эдим. Бир биродар у ерда илмий иш билан шуғулланар эдилар ва намоз вақти келганида олдимга кирсанг, бирга намоз ўқиймиз, ишлаш жойимда бир хонача бор деган эдилар. Алҳамдулиллаҳ. Шом намози вақтига жуда оз қолган пайт эди. Кирди ҳам дейлик, хонага кирсам биродар намоз ўқиб турганини кўрдим. Шом намози нияти билан иқтидо қилдим. Биродар овоз чиқармай намоз ўқиб турганлари учун , учинчи ракатда бўлсалар керак деб тушундим бошида. Лекин ундай ҳол бўлмади, кейин шундоқ хонани орқасида ўтирганлар эшитмасин деб овоз чиқармай ўқияптиларми деб тушундим, ёки балки ўзлари бошқа давлатдан бўлганлари учун, билмасмикинлар буни деб ҳам ажабландим. Учинчи ракатни тамомлаш учун ўтиргандан кейин, бирданига имом тўртинчи ракатга туриб кетдилар. Шу пайт у имом Шом намозини эмас, Аср намозини ўқиганлари ойдинлашди. Шу пайтда нима қилинади? Намоз тугатилгандан кейин сўрадим, ҳақиқатдан ҳам Аср намозини ўқиган эканлар. 1. Тўртинчи ракатга бирга туриладими, ҳудди асрни ўқигандек?2. Намозни учинчи ракатдан кейин имомга иқтидо қилмай тамомлайдими? 3. намозни бошидан ўқиладими, чунки имомни нияти асрга эди, менинг ниятим шомга эди? Иккинчи савол: Масжидда намоз одатда ўқиладиган вақт ўтди, биродарлар имом ҳазратлари билан намоз ўқиб тугатишган. Кечикиб келинди, намоз ўқиб бўлганини сўраб билдик дейлик. Масжидга кирганда бир биродар намоз ўқиб турганликларни билдик (мисол). Олдиларига бориб иқтидо қилинадими ёки алоҳида ўзимиз намоз ўқиганимиз афзалми? (фарз намози ҳақида савол) Аниқлик: бир ўзим бўлган ҳолда ҳам ва бир неча биродарлар билан ҳам кечикиб келган ҳолимизда ҳам қандай иш тутишимизни айтсангиз илтимос. Саволларни аниқ тушунтира олмаган бўлсам, узр сўрайман. Катта раҳмат. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи ҳолатда намозни бошқатдан ўқийсиз. Чунки бир намозни ўқиётган одамга бошқа намоз нияти ила иқтидо қилиб бўлмайди.Иккинчи савол бўйича, имоми бор масжиддаги жамоатга кеч келган одамлар яна жамоат бўлишлари ҳанафий, моликий ва шофеъий мазҳаблари бўйича макруҳ ҳисобланади. Агар масжид йўл бўйида бўлса, иккинчи ва бошқа жамоатлар ҳам жоиз. Ҳанбалий мазҳаби бўйича ҳамма масжидларда жамоатни такрор бўлиши жоиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ ОРҚАСИДАГИ МУҚТАДИЙ ҚИРОАТ ҚИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13244-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Аллоҳ илмингизни, ислом учун қилаётган хизматингизни зиёда айласин. Савол шундай имом оркасидан фарз намозларида муқтадий қироат қиладими ё йуқми... ёхуд сукут сақлаб имомни тинглаб амалларга эргашадими, баъзи биродарларимиз, фарзда имом орқасидан қироат қилади, деб айтишмокда. Илтимос, шариат нуқтаи назаридан, шу мавзу буйича батафсил маълумот берсангиз, иншаллох, биродарларимизга дастурул амал бўлур эрди. Сизнинг бир мавзуда сўзлаганингизда ўқиганман, мен ўзимдан эмас, балки шариатдан гапираман, деб. Шу ҳали ҳануз эсимда. Чунки кўплар сиз нима дейсиз, сизнинг фикрингиз, деб савол берганига менимча шунақа жавоб бергансиз. Ассалому алайкум.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ушбу саволингиз бизнинг ҳаммамизнинг мусибатимиздир. Бу каби ихтилофлар ҳамма учун катта зарар келтирганига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Энг ачинарлиси, бундан бир неча йиллар олдин ҳал бўлган нарсани ҳали ҳам билмасдан яна қайтадан қўзғашдир. Мен қадимги уламоларимиз масалани ҳал қилиб қўйганларини айтмоқчи эмасман. Бугунги кунда, ўз тилимиз ва жорий ёзувда «Ихтилофлар ҳақида» деб номланган китоб чиққанидан ва уни кўпчилик ўқиб, масалани тушуниб фитна инига кириб кетганидан кейин яна қайта чиққани ҳақида айтмоқчиман. Сизнинг ва сизнинг биродарларингизнинг яна эски ярани тирнашга нима мажбур қилганини билмайман. Аммо бу масалани сўралмай қолганига анча бўлган эди. Сизлардан илтимос «Ихтилофлар ҳақида» деган китобни топиб ўқинглар. Яна бошқа ихтилофларни ҳам қайтадан қўзғаб овора бўлиб юрманглар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БЕФАРЗАНД ОДАМ ДУО ҚИЛИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ? ШИФОРКОРГА КЎРИНИШ ШАРТ ЭМАСМИ?

@Savollar_kanal 13242-савол

Ассалому алайкум устоз, аввалги саволимга вақт ажратиб жавоб ёзганингиз учун раҳмат. Бу саволим бефарзанд оилалар ҳақида эди. Яъни, фарзандсиз оила аъзолари фарзанд сўраш дуоларини ўқишлари кифоями ёки бирор мутахассисга мурожаат қилишлари ҳам керакми? Баъзан дуо қилиш кифоя дейишади. Эр-хотин мутахассисга мурожаат қилишга уяламиз, турмуш ўртоғим мен соғман деб докторга боришга ор қилади. Айтсам жаҳллари чиқиб урушиб берадилар. Нима қилишни маслаҳат берасиз. Ахир Аллоҳ таоло бекорга яратиш нуқсонидан пок Зот, бу илмларни бекорчиликка инсонларга бермаганку, фойдаланишимиз керакмикан деб ҳам ўйлайман. Балки турмуш ўртоғимга шу хусусдаги ҳадислар бўлса кўрсатсам кўнгиллари юмшармикан?!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта, бундай ҳолларда мутахассисларга кўрсатиш керак. Дуо қилиш ўз йўлига. Аммо табибларга кўрсатиш ман қилинган эмас. Одам ўзига соғлом кўриниши мумкин. Аммо аслида муолажага муҳтож ҳам бўлиши мумкин. Айниқса фарзанд кўриш масаласида. Имом Аҳмад, Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа, Имом ал-Ҳоким ва Имом Ибн Ҳиббонлар Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир», деганлар. Имом Бухорий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда эса: «Аллоҳ қай бир дардни нозил қилган бўлса, унинг давосини ҳам нозил қилгандир», дейилган. Ушбу таълимотлар ҳар бир мусулмонга ўз соғлиги учун ҳаракат қилиш вазифасини юклайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Муслимнинг лафзи: «Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладир».Шарҳ: Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бутун жаҳон тиббиётининг чексиз равишда ривожланишининг асосидир. Бунда табибларга ҳеч тиним билмай турли дардларга даво излаш даъвати мужассам бўлгандир. Бу ҳадиси шариф нафақат табибларга, балки, беморларга ҳам катта умид бахш этадиган манба бўлган. Беморлар ҳам Аллоҳнинг Расулини гапларидан руҳланиб ўз дардларига даво излашда тиним билмаганлар. Дунё тарихида биринчи марта мусулмонлар дардларни тузаладиган, тузалмайдиган турларга ажратишдан воз кечиб, ҳамма дардларни тузаладиган деб эълон қилганлар. Уламоларимиз барча табиблар давоси йўқ деб қарор қилган дардга ҳам даво излаш кераклигига ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб келтирганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АТ-ТАҲИЙЁТ ДА КЎРСАТГИЧ БАРМОҚНИ КЎТАРИШНИНГ ҲУКМИ НИМА?

@Savollar_kanal 13240-савол

Ассалому алайкум! Шайх жаноблари. Намозхонлар сажда қилганларидан сўнг, ўтирганда "Ат- Таҳиёту" дуосини ўқишади. Дуонинг "Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ" ўқилиш пайтида ўзларининг ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғини кўтаришади. Биродарларимдан бири, бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўтирган эдилар. Шу пайтда мушриклар уларга тош отдилар, шунда Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларининг кўрсаткич бармоқларини кўтарадилар ва шунда тош жойида қотади. Буни кўрган мушриклар Аллоҳга иймон келтиришади. Аммо бошқа биродарим бунинг сабабини Аллоҳ битта деган маънода кўтаришади деди. Менда эса шубҳа пайдо бўлган. Сабаби насронийлар чўқинишни одат қилганлари каби мусулмонлар ҳам буни одат қилмаганмикин деган шубҳага бораяпман. Илтимос, бунга аниқлик киритсангиз. Яна бир илтимосим, олдинги берган саволларимга ҳам жавоб берсангиз.Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу саволга жавоб беравериб чарчадик. Бизнинг мусибатимиз китоб ўқимасликда. Динимиз, диёнатимиз, ибодатимиз, қиёматимиз, охиратимиз, жаннатимиз учун керакли бўлган ўта муҳим масалаларни ҳам илмий асосда ўрганишни хаёлимизга ҳам келтирмай юрганимизда. Бу масалаларни кўча кўйда, одамлар билан ҳангомада, вақт ўтказиш учун қилинаётган ҳангомада мулоҳаза қиламиз. Талашиб тортишамиз. Аммо китобдан кўриб илиб олишни хаёлга ҳам келтирмаймиз. Ҳар ким ўз тахминини айтиб қўйиб юраверади. Сиз намоз ҳақидаги масалани, одамлар қилиб турган амални насороларнинг чўқинишига ўхшатишни ўзингизга раво кўрибсиз. Бошқалар ўз хаёлида бошқа нарса тўқишибди. Шу мусулмон кишиларга муносибми? Ушбу саҳифада ҳам бу масала бир неча бор қўзғалган. Неча бор бу ҳақида хабар берганмиз. Шунда ҳам аввал бир кўриб олмай яна савол қилиб юборилаверади. Гап қуруқ бўлиб қолмаслиги учун ўша эски саволлардан бирини ва унга берилган жавобни келтиришга ижозат бергайсиз. Бу сизга ҳам жавоб бўлади. Ҳазрат, намоз ўқилаётганда ат-таҳиёт ўқилаётганда кўпчилик кўрсаткич бармоғини кўтариб қўяди, бу нимадан далолат беради? Ман билган китобларимда бу тўғрисида ёзилмаган, ёки бу ҳам суннат амалими??? «Ҳадис ва Ҳаёт» китобини ўқинг. Унда жумладан қуйидагилар ёзилган: Панжаларни тугиб, бош бармоқ ёнидаги кўрсатгич бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аан лаа илаҳа» деганда «Лаа илаҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб», деганини ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илаҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини йўқорига кўтаришади. Тугмасдан бармоқларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» - сўкиш ишораси бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илаҳа»сида кўрсатгич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб бармоқни тушириш Шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади. Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал