savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

128772

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАМОАТ САЖДАДА БЎЛСА, КЕЛГАН ОДАМ ЖАМОАТНИ САЖДАДАН ТУРИШИНИ КУТИШИ КЕРАКМИ?

@Savollar_kanal 13248-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли шайх ҳазратлари. Бир ҳодиса тўғрисида аниқлик киритсангиз илтимос. Намозда сажда ҳолида турибмиз. Бир биродар кириб келди кечикиб ва намозга қўшилмай, саждадан туриб бўлиб кейинги ракатга ўтишимизни кутиб турдилар. Савол: Бу иш тўғрими? Яъни, биродарлар сажда ҳолида турганларида кейинги ракатга туришларини кутиб тургани яхшими ёки тезда иқтидо қилиб бирга саждага кетгани яхшими? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло рози бўлсин, катта раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тезда иқтидо қилиб саждага кетгани яхши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШОМГА ИҚТИДО ҚИЛСА, АММО ИМОМ АСРНИ ЎҚИЁТГАН БЎЛСА...

@Savollar_kanal 13246-савол

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ. Ҳурматли шайх ҳазратлари. Биринчи савол:1. Чет элда, кутубхонада эдим. Бир биродар у ерда илмий иш билан шуғулланар эдилар ва намоз вақти келганида олдимга кирсанг, бирга намоз ўқиймиз, ишлаш жойимда бир хонача бор деган эдилар. Алҳамдулиллаҳ. Шом намози вақтига жуда оз қолган пайт эди. Кирди ҳам дейлик, хонага кирсам биродар намоз ўқиб турганини кўрдим. Шом намози нияти билан иқтидо қилдим. Биродар овоз чиқармай намоз ўқиб турганлари учун , учинчи ракатда бўлсалар керак деб тушундим бошида. Лекин ундай ҳол бўлмади, кейин шундоқ хонани орқасида ўтирганлар эшитмасин деб овоз чиқармай ўқияптиларми деб тушундим, ёки балки ўзлари бошқа давлатдан бўлганлари учун, билмасмикинлар буни деб ҳам ажабландим. Учинчи ракатни тамомлаш учун ўтиргандан кейин, бирданига имом тўртинчи ракатга туриб кетдилар. Шу пайт у имом Шом намозини эмас, Аср намозини ўқиганлари ойдинлашди. Шу пайтда нима қилинади? Намоз тугатилгандан кейин сўрадим, ҳақиқатдан ҳам Аср намозини ўқиган эканлар. 1. Тўртинчи ракатга бирга туриладими, ҳудди асрни ўқигандек?2. Намозни учинчи ракатдан кейин имомга иқтидо қилмай тамомлайдими? 3. намозни бошидан ўқиладими, чунки имомни нияти асрга эди, менинг ниятим шомга эди? Иккинчи савол: Масжидда намоз одатда ўқиладиган вақт ўтди, биродарлар имом ҳазратлари билан намоз ўқиб тугатишган. Кечикиб келинди, намоз ўқиб бўлганини сўраб билдик дейлик. Масжидга кирганда бир биродар намоз ўқиб турганликларни билдик (мисол). Олдиларига бориб иқтидо қилинадими ёки алоҳида ўзимиз намоз ўқиганимиз афзалми? (фарз намози ҳақида савол) Аниқлик: бир ўзим бўлган ҳолда ҳам ва бир неча биродарлар билан ҳам кечикиб келган ҳолимизда ҳам қандай иш тутишимизни айтсангиз илтимос. Саволларни аниқ тушунтира олмаган бўлсам, узр сўрайман. Катта раҳмат. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи ҳолатда намозни бошқатдан ўқийсиз. Чунки бир намозни ўқиётган одамга бошқа намоз нияти ила иқтидо қилиб бўлмайди.Иккинчи савол бўйича, имоми бор масжиддаги жамоатга кеч келган одамлар яна жамоат бўлишлари ҳанафий, моликий ва шофеъий мазҳаблари бўйича макруҳ ҳисобланади. Агар масжид йўл бўйида бўлса, иккинчи ва бошқа жамоатлар ҳам жоиз. Ҳанбалий мазҳаби бўйича ҳамма масжидларда жамоатни такрор бўлиши жоиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИМОМ ОРҚАСИДАГИ МУҚТАДИЙ ҚИРОАТ ҚИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13244-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Аллоҳ илмингизни, ислом учун қилаётган хизматингизни зиёда айласин. Савол шундай имом оркасидан фарз намозларида муқтадий қироат қиладими ё йуқми... ёхуд сукут сақлаб имомни тинглаб амалларга эргашадими, баъзи биродарларимиз, фарзда имом орқасидан қироат қилади, деб айтишмокда. Илтимос, шариат нуқтаи назаридан, шу мавзу буйича батафсил маълумот берсангиз, иншаллох, биродарларимизга дастурул амал бўлур эрди. Сизнинг бир мавзуда сўзлаганингизда ўқиганман, мен ўзимдан эмас, балки шариатдан гапираман, деб. Шу ҳали ҳануз эсимда. Чунки кўплар сиз нима дейсиз, сизнинг фикрингиз, деб савол берганига менимча шунақа жавоб бергансиз. Ассалому алайкум.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ушбу саволингиз бизнинг ҳаммамизнинг мусибатимиздир. Бу каби ихтилофлар ҳамма учун катта зарар келтирганига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Энг ачинарлиси, бундан бир неча йиллар олдин ҳал бўлган нарсани ҳали ҳам билмасдан яна қайтадан қўзғашдир. Мен қадимги уламоларимиз масалани ҳал қилиб қўйганларини айтмоқчи эмасман. Бугунги кунда, ўз тилимиз ва жорий ёзувда «Ихтилофлар ҳақида» деб номланган китоб чиққанидан ва уни кўпчилик ўқиб, масалани тушуниб фитна инига кириб кетганидан кейин яна қайта чиққани ҳақида айтмоқчиман. Сизнинг ва сизнинг биродарларингизнинг яна эски ярани тирнашга нима мажбур қилганини билмайман. Аммо бу масалани сўралмай қолганига анча бўлган эди. Сизлардан илтимос «Ихтилофлар ҳақида» деган китобни топиб ўқинглар. Яна бошқа ихтилофларни ҳам қайтадан қўзғаб овора бўлиб юрманглар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БЕФАРЗАНД ОДАМ ДУО ҚИЛИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ? ШИФОРКОРГА КЎРИНИШ ШАРТ ЭМАСМИ?

@Savollar_kanal 13242-савол

Ассалому алайкум устоз, аввалги саволимга вақт ажратиб жавоб ёзганингиз учун раҳмат. Бу саволим бефарзанд оилалар ҳақида эди. Яъни, фарзандсиз оила аъзолари фарзанд сўраш дуоларини ўқишлари кифоями ёки бирор мутахассисга мурожаат қилишлари ҳам керакми? Баъзан дуо қилиш кифоя дейишади. Эр-хотин мутахассисга мурожаат қилишга уяламиз, турмуш ўртоғим мен соғман деб докторга боришга ор қилади. Айтсам жаҳллари чиқиб урушиб берадилар. Нима қилишни маслаҳат берасиз. Ахир Аллоҳ таоло бекорга яратиш нуқсонидан пок Зот, бу илмларни бекорчиликка инсонларга бермаганку, фойдаланишимиз керакмикан деб ҳам ўйлайман. Балки турмуш ўртоғимга шу хусусдаги ҳадислар бўлса кўрсатсам кўнгиллари юмшармикан?!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта, бундай ҳолларда мутахассисларга кўрсатиш керак. Дуо қилиш ўз йўлига. Аммо табибларга кўрсатиш ман қилинган эмас. Одам ўзига соғлом кўриниши мумкин. Аммо аслида муолажага муҳтож ҳам бўлиши мумкин. Айниқса фарзанд кўриш масаласида. Имом Аҳмад, Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа, Имом ал-Ҳоким ва Имом Ибн Ҳиббонлар Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир», деганлар. Имом Бухорий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда эса: «Аллоҳ қай бир дардни нозил қилган бўлса, унинг давосини ҳам нозил қилгандир», дейилган. Ушбу таълимотлар ҳар бир мусулмонга ўз соғлиги учун ҳаракат қилиш вазифасини юклайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Муслимнинг лафзи: «Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладир».Шарҳ: Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бутун жаҳон тиббиётининг чексиз равишда ривожланишининг асосидир. Бунда табибларга ҳеч тиним билмай турли дардларга даво излаш даъвати мужассам бўлгандир. Бу ҳадиси шариф нафақат табибларга, балки, беморларга ҳам катта умид бахш этадиган манба бўлган. Беморлар ҳам Аллоҳнинг Расулини гапларидан руҳланиб ўз дардларига даво излашда тиним билмаганлар. Дунё тарихида биринчи марта мусулмонлар дардларни тузаладиган, тузалмайдиган турларга ажратишдан воз кечиб, ҳамма дардларни тузаладиган деб эълон қилганлар. Уламоларимиз барча табиблар давоси йўқ деб қарор қилган дардга ҳам даво излаш кераклигига ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб келтирганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АТ-ТАҲИЙЁТ ДА КЎРСАТГИЧ БАРМОҚНИ КЎТАРИШНИНГ ҲУКМИ НИМА?

@Savollar_kanal 13240-савол

Ассалому алайкум! Шайх жаноблари. Намозхонлар сажда қилганларидан сўнг, ўтирганда "Ат- Таҳиёту" дуосини ўқишади. Дуонинг "Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ" ўқилиш пайтида ўзларининг ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғини кўтаришади. Биродарларимдан бири, бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўтирган эдилар. Шу пайтда мушриклар уларга тош отдилар, шунда Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларининг кўрсаткич бармоқларини кўтарадилар ва шунда тош жойида қотади. Буни кўрган мушриклар Аллоҳга иймон келтиришади. Аммо бошқа биродарим бунинг сабабини Аллоҳ битта деган маънода кўтаришади деди. Менда эса шубҳа пайдо бўлган. Сабаби насронийлар чўқинишни одат қилганлари каби мусулмонлар ҳам буни одат қилмаганмикин деган шубҳага бораяпман. Илтимос, бунга аниқлик киритсангиз. Яна бир илтимосим, олдинги берган саволларимга ҳам жавоб берсангиз.Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу саволга жавоб беравериб чарчадик. Бизнинг мусибатимиз китоб ўқимасликда. Динимиз, диёнатимиз, ибодатимиз, қиёматимиз, охиратимиз, жаннатимиз учун керакли бўлган ўта муҳим масалаларни ҳам илмий асосда ўрганишни хаёлимизга ҳам келтирмай юрганимизда. Бу масалаларни кўча кўйда, одамлар билан ҳангомада, вақт ўтказиш учун қилинаётган ҳангомада мулоҳаза қиламиз. Талашиб тортишамиз. Аммо китобдан кўриб илиб олишни хаёлга ҳам келтирмаймиз. Ҳар ким ўз тахминини айтиб қўйиб юраверади. Сиз намоз ҳақидаги масалани, одамлар қилиб турган амални насороларнинг чўқинишига ўхшатишни ўзингизга раво кўрибсиз. Бошқалар ўз хаёлида бошқа нарса тўқишибди. Шу мусулмон кишиларга муносибми? Ушбу саҳифада ҳам бу масала бир неча бор қўзғалган. Неча бор бу ҳақида хабар берганмиз. Шунда ҳам аввал бир кўриб олмай яна савол қилиб юборилаверади. Гап қуруқ бўлиб қолмаслиги учун ўша эски саволлардан бирини ва унга берилган жавобни келтиришга ижозат бергайсиз. Бу сизга ҳам жавоб бўлади. Ҳазрат, намоз ўқилаётганда ат-таҳиёт ўқилаётганда кўпчилик кўрсаткич бармоғини кўтариб қўяди, бу нимадан далолат беради? Ман билган китобларимда бу тўғрисида ёзилмаган, ёки бу ҳам суннат амалими??? «Ҳадис ва Ҳаёт» китобини ўқинг. Унда жумладан қуйидагилар ёзилган: Панжаларни тугиб, бош бармоқ ёнидаги кўрсатгич бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аан лаа илаҳа» деганда «Лаа илаҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб», деганини ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илаҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини йўқорига кўтаришади. Тугмасдан бармоқларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» - сўкиш ишораси бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илаҳа»сида кўрсатгич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб бармоқни тушириш Шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади. Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛМСИЗ ИМОМ ОРТИДА НАМОЗ ЎҚИШ?

@Savollar_kanal 13238-савол

Ассалому Алайкум ҳазрат ! Менда бир шубҳа пайдо бўлиб қолди. Ҳозирги кунда масжидларимиз кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Бу яхши албатта, аммо лекин жоме бўлмаган кичкина маҳалла масжидларида имомликни ўзларига мансаб қилиб олишга одамлар ҳам йўқ эмас. Бир куни шундай масжидлардан бирига кириб қолдим сал кечкиб қолганим сабабли қўшилдим лекин имом на тажвид на бошқа нарсадан хабари йўқ 60 ёшлардан ошган отахон экан. мен бу ерда бир гина хатони айтиб ўтаман холос. Қолганини айтмасам ҳам бўлади. Имом ҳар руку, саждага борганида Облоҳу Акбар дер эди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Бундай вақда намозни бузиш керакми ёёи бошқатдан ўқиб олиш керакми? Бу ҳол кўп учрагани учун сизга мурожаат қилишга қарор қилдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалани олдин ҳам жуда кўп марта кўтарилган. Сиз айтганга ўхшаш имомликка ўч одамлар инсоф қилишлари керак. Бу уларнинг ўзлари учун яхши. Гуноҳдан сақланадилар. Илми йўқ одам имомга ўтиб одамларнинг намозини бузиши катта гуноҳ бўлади. Сизга ўхшаш ҳолатга тушганлар намозни қайта ўқиб олишлари керак. Бундан олдин ихтилоф ва жанжал чиқармасдан, барчамиз билимсиз кишиларнинг имом бўлишлари мумкин эмаслигини ҳаммага тушинтиришимиз керак. Бу ҳаммамизнинг бурчимиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИЛЛА НИКОҲ УЗУГИНИ ТАҚИБ ЮРИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13236-савол

Шайх ҳазратлари, никоҳдан ўтган эркак киши учун тилла никоҳ узугини тақиб юришга Ислом динида рухсат этилганми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/131


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУЪРОН ЁЗИЛГАН СОТКАЛАР БИЛАН ҲОЖАТГА КИРИШ?

@Savollar_kanal 13234-савол

Ассалому алайкум! Сизларга бир саволим бор. Ҳозир смартфон телефонлар кўпайиб кетган. Ўзимда ҳам бор. Саволим шуки, телефонимда Аллоҳнинг ёзувлари, ҳар хил маърузаларни, расмларни ва саловатларни олиб юраман. Ўқишда ҳар хил ҳолат бўлади, ҳожатга кирадиган бўлиб қолсам сотовий телефонимни олиб кирсам бўладими? Адашмасам кўпчилигимизда сотовий аппаратлар бор ва ҳаммамизда шундай вазиятлар бўлади. Саволим учун узр. Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Аллоҳнинг ёзувлари» деганингиз нотўғри. Ҳеч бўлмаса Аллоҳга тегишли гапларни тўғри ёзишга эътибор беринглар ахир! Бу саволни ҳаммадан кейин қолиб бермоқдасиз. Афтидан кечроқ қолиш одатингиз борга ўхшайди. Ушбу саҳифада бу саволга бир неча марта жавоб берганмиз. Телефонингиз билан хожатхонага кирманг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#сотувда

«Бахтиёр оила» китоби лотин ва кирилл алифбосида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бахтиёр оила» китобларини лотин ва кирилл алифбосида харид қилинг.

Kитобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан ва kitoblardunyosi.uz сайтимиздан харид қилишингиз мумкин.

👉 Кирилл алифбосида68 000 сўм

👉 Lotin alifbosida 68 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖРОҲАТ БЎЛСА ТАХОРАТ

@Savollar_kanal 13231-савол

Ассалому алайкум! Якинда Операциядан чикдим. Хар куни перевязка қилиш керак, уни докторлар қилишади, ўзим қилолмайман. Шу пайтда қон чиқади ва боғланган бинтда қотиб қоларкан. Намоздан олдин тахорат олиб, бинтни устига хам сув теккизиб намоз ўқидим, аммо бинтни ўзим олиб ташолмадим. Шу намозларим дуруст бўлганми? Бинт хам, унга теккан қон хам анчагина ва бинт танамга ёпиштирилган

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қонни тўхтатиб жабира боғласангиз ўшанга масҳ тортиб ўқийсиз. Агар қон кўп чиқиб жабирадан ҳам ўтиб кетса унда уни янгилаш керак бўлади. Агар алмаштириш имконсиз бўлса, қон миқдори кўп бўлмаса, ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ КЕРАКМИ?

@Savollar_kanal 13229-савол

Ассалому алайкум! Ёш болалиман. Боламни эмизаяпканимда суралани ўқиб эмизаман. Кечқурун уйғонганда таҳоратли бўлмайман. Шу ҳолатда ҳам тиловат қилиб эмизсам бўладими ёки ҳар доим таҳоратли бўлишим шартми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кичик таҳоратсизликда оятларни ёддан тиловат қилиш учун таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СОВУҚ СУВ БЎЛАТУРИБ ТАЯММУМ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13227-савол

Ассалому алайкум! 1). Кўчада курьер бўлиб ишлаб соғлом ва бемор бўлмаган одам, намоз вақти қадалиб турса, олдида тахоратга яроқлик бўлган кўл ёки сохил бўлсада, лекин ўта совуқ бўлса таяммум қилса бўладими? 2) Таяммумни тошда қилса мумкинлигини биламиз, лекин ўзи тошдан бўлсада декор учун ясатилган юмолоқ тошда қилсак бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар саломатликка оғир зарар келтирадиган бўлса (яъни бирор аъзо ҳалок бўладиган ёки ўзи ҳалок бўладиган даражада бўлса) жоиз. Лекин ҳозир 21-аср, битта таҳоратга етадиган сувни ҳар қандай жойдан топса бўладику.
2). Таяммум киладиган нарса асл ҳолида қолган бўлса бўлади, аммо шакл бериб уни устини силлиқлаб ўзгартирилган бўлса чанги бўлмаса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЕТИМЛИК НЕЧА ЁШГАЧА БЕЛГИЛАНГАН?

@Savollar_kanal 13224-савол

Етим неча ёшгача етим хисобланади? Агар боланинг ёши 17-18 бўлса, отаси вафот этган, онаси ҳаёт, акалари йўқ, шу бола етимлар сирасига кирадими? Агар бу каби саволга аввал жавоб бериб ўтган бўлсангиз, узр. Ҳозиргача топа олмадим. Раҳмат.

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Балоғат ёшига етмаган ва отаси ўлган одам етим ҳисобланади. У балоғатга етиши билан етимлиги қолмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДАМ СОЛИШ ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13222-савол

Бисмиллаҳ! 1.Ўғлим ва аёлимга Қуръон сураларидан ўқиб дам солсам бўладими? 2.Мумкин бўлса қайси сура ва оятларни ўқиганим маъқул?3.Дам солдиришга қори, имом, домлалар ёки шу иш билан шуғулланувчиларга олиб бориш шартми?4.Мен аёлимга Қуръондан ўқиб дам солганимдан кейин у менга назр, ихлос, ёки пул ёки шунга ўхшаш нарсалар бермаса, мен касал, ёки унинг юки менга ўтиб қолиши мумкинми?5.Кўпинча масжидларга кириб имомларга ўзимни Қуръон сураларидан ўқиб қўйишни илтимос қиламан ва сўнгида уларга атаган пулимни беришим жоизми?6.Баъзи домлалар ўқитишга келмаган оила азоларим расмини ҳам сўрашади ва ўша расмдан ўқишади шу жоизми?7.Баъзи домлалар Ясин сурасини ўқиётганда ҳар мубиндан сўнг пуфлаб дам солишади, шу жоизми?8. Баъзилар пичоқ, новда, ёки тасбеҳ билан уриб дам солишади ёки қўл билан орқа белингизга уриб қоқишади, шу жоизми?9.Ва улар ўқиётганда кўп кекиришади ва айтишадики, юкингиз кўп экан, амал иссиқ совуқ бўлган дейишади.10. Кейин яна кинначи аёллар, кинна солиши жоизми? Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин! Жавобларингизни муштоқлик билан кутамиз. Катта раҳмат!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! 1. Бўлади.2. Фотиҳа, Ихлос, Каафируун, Фалақ, Нас, Оятул курсийга ўхшашларни.3. Шарт эмас.4. Мумкин эмас.5. Ўзингизга ўзингиз дам солинг.6. Жоиз эмас.7. Жоиз.8. Жоиз эмас.9. Бу каби гапларнинг ҳаммаси бекорчи. Сиз намоз ўқиб, ўзингизга ўзингиз дам солиб, Аллоҳга дуо қилиб юраверинг. Булардан кўра динингиз ва дунёнгиз учун фойдали нарсаларни ўрганинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТОТАЛИЗАТОР ХАҚИДА

@Savollar_kanal 13220-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари сизга қуйидагича саволим бор эди. Ҳозирда тотализатор деган ўйин чиқган. Бу ўйинда спорт командаларига пул тикилади. Агар пул тикилган жамоа ютса пул миқдори ошиғича берилади. Бу нарса қиморга кирадими? Олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, киради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАДАГИ ЎҒРИЛИК

@Savollar_kanal 13247-савол

Ассалому алайкум! Бизани оиламзда ўғри бор. У ҳар доим ўзимизани пулимизи ўғилайди. У инсони кимлигини жуда яхши биламиз, лекин айта олмаймиз. Айтсак оиламз бузилиб кетишидан қўрқамиз. Охирги пайт кўп ўғрилик қиладиган бўлиб қолди. ҳаттоки етимлари пулини ҳам ўғрлавоти. Саволим шундан иборатки биза қандай йўл тутсак бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пулни ўғри тополмайдиган жойга беркитинг, тамом. Уни тўғри йўлга чақириб, бу ишидан қайтармаслик оқибатида бошқаларга ҳам зарар берса сизлар вақтида ошкор қилиб ўғриликдан қайтармаганингиз учун гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГНИ МАҲСУЛОТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

@Savollar_kanal 13245-савол

Ассалому алайкум! Биз табиий дори маҳсулотлари ишлаб чиқарамиз, маҳсулотларни аптекаларда сотамиз. Шу кунларда бир тармоқли маркетинг орқали сотадиган фирма бизни маҳсулотларга қизиқиш билдириб сотиб олмоқчи бўляпти, улар бизга ҳудди оддий мижоздек нақд пул бериб олишади, суриштирсак уларни устига қўядиган нархлари билан аптекалар устига қойиб сотаётган нархлари деярли бир хил бўлар экан, шу ҳолатда тармоқли маркетинг орқали сотадиган фирмага дориларни сотсак ҳалол бўладими, нақд пулга, уларни ҳеч қандай ишларига аралашмасдан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сотувчи ҳалол маҳсулотини ҳаммага сотишга ҳаққи бўлади. Фақат аниқ гуноҳ ишга олишини билса, унга сотмайди. Сиз айтган одамлар ҳам шариатга хилоф ишларда ишлатадиган бўлса, сотмайсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАЁЛЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13243-савол

Ассалому алайкум! Хаёлда қилинга кабира гуноҳларнинг ҳукми қандай? Мисол учун хаёлда турли қиз ва аёллар билан зино қилиш. Сон-саноқсиз зинолар. Одам ўлдириш, сехргарлик, мўжизалар қилиш. Кибру-ҳавога берилиш. Умуман ҳаёлда қилинган хаёлан бўлган кабира гуноҳларнинг ҳукми қандай? Улар ҳам худди ҳаётда қилган гуноҳ билан ҳукми бир ҳил эмасми? Билмасдан ҳаёлига доими ўзи истамаганда келадиган фахш хаёлларчи?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уларни қилмагунича гуноҳ ёзилмайди. Аммо доим бундай нарсаларни ҳаёл қилиш биринчидан булар ҳақида маълумотлар кўплигига далолат қилади шунинг учун уларни камайтириб йўқ қилинг, иккинчидан келажакда шу ишларни қилишингиз эҳтимолини жуда оширади ва бу кабираларни қилиб катта гуноҳ қилган осийга айланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОН ВА ҲАДИСЛАРНИ ШЕЪРИЙ ҚИЛИБ КИТОБ ЁЗИШ

@Savollar_kanal 13241-савол

Ассалому алайкум! Мен келажакда Қуръондаги суралардан Пайғамбаримизни ҳадисларидан олиб шеърий китоб чиқармоқчиман. Қурондаги сўзларни ва Пайғамбаримизнинг ҳадисларини қофияга солиб шеър қилиб чиқарсам жоиз бўладими?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186859


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАЙҒАМБАРИМИЗ (СОЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМ)НИНГ ХАЗРАТИ АЛИГА ВАСИЯТИ

@Savollar_kanal 13239-савол

Ассалому алайкум! Эй Али зинхор Чоршанба кечаси ялонғоч турмагилки, хеч киши ушбу кечада ялонғоч турмас. Магарки шайтон унинг орқасига урадур. Ундан жиннилик девоналик ва бошқа аломатлар пайдо бўлар. Шу тўғри бўлса қандай қилиб ғусл қилади ёшлар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган бу гап бекор гап. Ғусл қилишни шариатимиз муайян бир вақт ёки кунга тайин қилиб қўймаган. Инсонга ғусл қилиш вожиб бўлса ёки эҳтиёжи бўлса хоҳлаган вақтда ғусл қилаверади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИРТҚИ ЎҚИШ ДАВРИДА МАОШ

@Savollar_kanal 13237-савол

Ассалому алайкум! Мен университетда сиртқи талимда ўқйиман. 1 йилда 1 ойдан 2 марта ўқишга чақирув бўлса шу ўқишда ўқиганим давомида ишхонамдан маош олишим жоизми? Шартномада иш хақи тўланадикан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ишхонани низомига қарайсиз. Агар ўқиш давомида ишхонанинг баъзи хизматларини қилиб туришингизни шарт қилиб ўшанга яраша маош берса хизматларини қилиб олишингиз жоиз. Агар ўқиш жараёнида ишламасдан ўқиётганингиз учун сизга нафақа сифатида берса ҳам олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИДАТМИ?

@Savollar_kanal 13235-савол

Ассалому алайкум! Бизни 95 ёшли отамиз вафот этдилар. Лекин аммам билан кенайимиз айтишича азали уйдан ош овқат еса касал бўлармиш. Бу қанчалик ҳақиқат?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Касал бўлади дейиш асоссиз гап. Аммо ўлган одамнинг мероси меросхўрлар ўртасида бўлиб олинмагунича, мерос қолган нарсалардан овқат тайёрлаб бўлмайди. Ўзларининг мулкидан ўзлари ва яқинлари ейиш учун таом пишириш жоиз. Бирор киши вафот этган хонадон аҳллари мусибат ҳолатда овқат тайёрлаш кўнглига сиғмаганлигидан қўшнилари ва яқинлари таом тайёрлаб ёрдам беришлари исломий одоб яхши амал, лекин уни бошқа асоссиз гаплар билан талқин қилиш нотўғри ва динга алоқаси йўқ нарсалар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВАҚТ КАМ ҚОЛГАНИДА СУННАТ ЎҚИЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13233-савол

Ассалому алайкум! Устоз мен студент бўлганим учун бази вақтлар пешин намозига зўрға улгираман, бугун худди шундай бўлди. Тақвимга қарасам пешин намозининг вақти ўтишига 19 минут қолган экан, агар суннатни ўқисам фарзни ўқишга улгирмйман деб фарзни ўқидим. Бир инсондан бир куни "агар намоз вақти тугашидан олдин руку қилишга улгурсанг сен у намозни топасан" яъни намозинг қазо бўлмайди деган эди. Агар мен бу гапларга амал қилганимда суннатни ўқиб, фарзни икки ракатига улгирар эдим шунда намозим тўғри бўлармиди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандай бўлса, тўғри бўлар эди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДЎСТЛАРИ УЧУН ҚУРБОН БЎЛИШ ЯХШИМИ?

@Savollar_kanal 13232-савол

Ассалому алайкум! Сизларга бир саволим бор. Агар мисол учун 4 та альпенист қияликда осилиб қолишган. 1та альпенист қолган 3 тасини кўтариб турибди. Агар 1чи альпенист ушлаб туролмаса қолган ҳаммаси ўлиши мумкин. Лекин бир йўли бор, агар охирида осилиб турган альпенист ўзини арқонини кесса қолганлари омон қолади. Илтимос айтинглар. Унинг бу қурбонлигидан ўлган альпенист гуноҳ иш қиладими ёки тўғри дўзахга тушадими? Айтмоқчиманки, ўз яқинларининг ҳаёти учун жонини қурбон қилиш мумкинми? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Юқоридаги каби топишмоқларнинг кераги йўқ. Яқинларининг ҳаёти учун жонини қурбон қилиш ҳақидаги саволларни умумий тарзда бериш яхши эмас. Буни одамлар ўзича тушуниши ва бировнинг жонига суиқасд бўлиш хавфи бор. Ўзича қўллаш мумкин эмаслиги шарти ила Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг «Ким моли йўлида қатл этилса, у шаҳиддир. Ким обрўси йўлида қатл бўлса, шаҳиддир» деган ҳадислари бор. Яъни, номусини ҳимоя қилароқ ўлса деган маъно бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОҚ СУЯКЛИК БОР НАРСАМИ?

@Savollar_kanal 13230-савол

Ҳурматли шайх ҳазратлари. Мени турмушимга 10 йил бўлади. Менинг шажарам Имом Али ҳазратларидан экан. Яъни, ота-онам айтишлари бўйича оқ суяк ( Тўра) лардан эканман. Менинг турмуш ўртоғим эса оқ суяк эмаслар. Амакимларнинг айтишларича, бундай никоҳ ҳар хил оқибатли бўлиши мумкин экан. Бундай никоҳ ҳақида ўз фикрингизни билдирсангиз. Раҳмат.

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Бу каби масалаларда менинг фикримни эмас, шариатнинг ҳукмини сўранг. Шариатнинг ҳукми турганда бировнинг фикрини сўраб нима қиласиз. Амакингиз сулоласи ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга улашган бўлса ҳам Аллоҳнинг шариатини билмайдиган оми эканлар. Сиз бўлса у кишидан ҳам баттар экансиз. Оқ суякликни суриштириш билан бирга Аллоҳнинг динини ўргансангизлар яхши бўлар эди.Араб қабилалари қиз беришдан олдин ҳам роса насабу ҳасабни суриштирар эдилар. У оиласига тенг насабга эга бўлмаган кишига қиз бермас эдилар. Бу эса насаб асосида айримчилик қилиш, кишиларни камситиш, сен бизга тенг эмассан, дейишнинг кенг тарқалган тури эди. Шунинг учун Ислом бу муоммогаҳам алоҳида эътибор берди.Имом Абу Довуд ва ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Абу Ҳинд Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларидан қон олди. Шунда: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, эй Бани Баёза Абу Ҳиндга қиз беринглар, ундан қиз олинглар», дедилар. Бани Баёза аслзода араб қабиласи эди. Абу Ҳинд эса, уларнинг озод қилган қули бўлиб, қон олувчилик қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан юқоридаги амрни эшитиб, Бани баёзаликлар ҳайратга тушишди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули қандоқ қилиб қизларимизни озод қилган қулларимизга берамиз?! - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло:«Эй одамлар! Албатта, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, ҳамда ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлилигингиз энг тақволигингиздир», оятини нозил қилди. Демак, одамларни улар мансуб бўлган халҳ, қабила, насаб-ҳасаб асосида фарқлаш, яхши-ёмон дейиш дуруст эмас. Шундан сўнг бу ҳукмга мусулмонлар оғишмай амал қила бошладилар.Ҳабашистонлик собиқ қора қул Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу энг мансуб аёлга, Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудек улкан саҳобийнинг синглисига уйланди. Бошқа бир Қурайш қабиласилик аёл Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳога аслзода араблардан Абу Жаҳм ва Муовия розияллоҳу анҳулар совчилик қилган бўлсалар ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни собиқ қулнинг ўғли, қора танли Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумога эрга тегишга тавсия қилдилар.Ибн Саъд ривоят қилишларича Билол розияллоҳу анҳу укаси билан бир араб қабиласига совчи бўлиб бориб: «Мен-Билолман, манови укам Абдон, Ҳабашистонданмиз. Залолатда эдик, Аллоҳ ҳидоят қилди. Қул эдик, Аллоҳ озод қилди. Агар қиз берсангиз Алҳамдулиллаҳ, бермасангиз Аллоҳу акбар! деган. Шунда ҳалиги араблар, сен акаси бўлганингдан кейин албатта унга қиз берамизда! дейишган.Шундоқ қилиб ҳаётнинг ҳамма соҳаларида тенг ҳуқуқлик ўз ўрнини топиб бораверган. Охири келиб Ислом жамияти тенг ҳуқуқлик жамиятига айланган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИТ БОҚИШ ҲАРОММИ?

@Savollar_kanal 13228-савол

Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир менинг Ҳаж сафаридан қайтиб келган достим ойимдаги кучукни кўриб, бу ишинг ма'қул эмас деди. Ит боқиш Исломда ҳаром қилинган деди. Шу гап ростми?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Ит боқса, барча амали ювилиб кетиши хакида хадис борми? Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким чорва, ов ёки зироат итидан бошқа ит тутса, унинг ажридан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлур», дедилар». Термизий ва икки шайх ривоятида: «Унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлур», дейилган.Ушбу ҳадиси шарифдан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган; 1. Ов учун ит боқса бўлади. 2. Экинзорларни қўриш учун, зироат ити боқса бўлади. 3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун, чорва ити боқса бўлади. Умиймироқ қилиб айтсак, қўриқчи итларни боқса бўлади. Ҳозирги пайтларда баъзи из қувиш ёки нарсаларни ҳидлаб билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.Бошқа мақсадларга ит ушлаб туриш шариятга хилоф саналади. Чунки, ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади. Бунинг устига ит вақти-бемаҳал ҳуриб кишиларни безовта қилади, озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса, кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутириб кетишга сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода турли жамиятларда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари ҳам олиб борилиб турилиши бунинг исботидир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СОХТА ЙЎЛ КАРТАСИ

@Savollar_kanal 13225-савол

Ассалому алайкум! Биз россияда ишлаймиз ва иш жойга автобус ёки метро билан борамиз бу ерда тройка деб номланган карта бор у шундай тизимки метрога хам автобусга хам картани терминалига босиб ўтиб кетаверасиз. Шу карта бир ойга давлат нархи 2500 рубл бўлса, уни сохтасини 1200 рублдан яъни тенг ярмидан арзон нархда қора бозорда кўчада сотишади ва кўп киши эканом бўлади ден 2500 ликни эмас 1200 ликни олади. Шу харом хисобланиб қолмайдими? Бу картани ясайдиганлар беркитувча сотишаркан бу холат харом эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ўғирлик ҳисобланиб, мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИББИЁТДА ХАТО ҚИЛИБ ОДАМ ЎЛСА

@Savollar_kanal 13223-савол

Ассалому алайкум! Мени Бир нечта нарса кийнаб келмокда. Мен тиббиёт олийгохида укиман. Саволларим куйдагича: Мен битта икта машхур врачларни кузатдим: биографиясини укидим, киноларини курдим. Уларнинг муваффокиятлари сезирарли даражада куп, лекин шу уринда уларда беморларининг улим сони, муваффакиятсизликлари хам асло Кам эмас. Айнан шу учун: хатоларини устида ишлагани учун хам улар машхур деб хисоблайман. Докторлар хам инсон. Инсон эса хато килади, бунга унинг мойинлиги бор. Гап шундаки мен хам донги кетган врач буламан, Ин ша Аллах. Демак мендахам беморларимнинг улим холарлари Оз булса хам булади. Базида мени хатойим билан беморлар куз юмуши мумкин, базида эса бунга мени мутлако алокам бумаслиги мумкин( агар бемор хасталикни даволаб булмас даврларида менга мурожат килса). Шунда агар бемор мени хатойим сабаб жон таслим килса, мен гунохимни кандай ювишим мумкин?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186826


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИҚТИДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13221-савол

Ассалому алайкум! Ишхонамиз Тошкент вилоятида, шаҳардан ҳар куни қатнаймиз ва намозга ўша ердаги бир масжидга борамиз. У ерда ҳар хуфтонда имомлик қиладиган бир ноиб имом бор. Жума куни таҳоратхонада у билан ёнма-ён ўтириб қолдим. Кузатсам, оёғини бир марта ювди, шунда ҳам чала ювди. Ўнг оёғининг тўпиғи ва унинг пастларига сув тегмади, қуппа-қуруқлигича қолди. Энди хуфтонда унга иқтидо қилишимиз жоизми, укам ҳам шу масжидга боради, унга бу ҳақида айтсам ғийбат бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда оёқни тўпиғигача ювиш фарз. Агар бу фарз адо бўлмаса таҳорати ҳам намози ҳам адо бўлмайди. Сиз яхшилаб кузатинг, ўша имом ноиби доим шундай таҳорат қилса унга иқтидо қилган намозлар қайта ўқилади. Имом ёки гапи ўтадиган одам орқали ҳикмат билан у ноибнинг хатосини айтиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЕТКАЗИБ БЕРИШГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ОЛИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13219-савол

Ассалому алайкум! Ман тахи компанияда ишлайман минимал йўналиш яъни 3 километргача 5.000 сўм. Агар доставка бўлса ман ёнимдан пул ишлатиб обориб берсам доставка 3 километргача 8.000 сўм бўлади. Бу нархни компанияни ўзи программасида чиқариб беради. Бунда доставка учун қимматроқ олганим жоиз бўладими ёки пул ишлатганим учун қўшимча ҳақ олганим ҳаром бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мижоз шунга рози бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал