ИЛМСИЗ ИМОМ ОРТИДА НАМОЗ ЎҚИШ?
@Savollar_kanal 13238-савол
Ассалому Алайкум ҳазрат ! Менда бир шубҳа пайдо бўлиб қолди. Ҳозирги кунда масжидларимиз кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Бу яхши албатта, аммо лекин жоме бўлмаган кичкина маҳалла масжидларида имомликни ўзларига мансаб қилиб олишга одамлар ҳам йўқ эмас. Бир куни шундай масжидлардан бирига кириб қолдим сал кечкиб қолганим сабабли қўшилдим лекин имом на тажвид на бошқа нарсадан хабари йўқ 60 ёшлардан ошган отахон экан. мен бу ерда бир гина хатони айтиб ўтаман холос. Қолганини айтмасам ҳам бўлади. Имом ҳар руку, саждага борганида Облоҳу Акбар дер эди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Бундай вақда намозни бузиш керакми ёёи бошқатдан ўқиб олиш керакми? Бу ҳол кўп учрагани учун сизга мурожаат қилишга қарор қилдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу масалани олдин ҳам жуда кўп марта кўтарилган. Сиз айтганга ўхшаш имомликка ўч одамлар инсоф қилишлари керак. Бу уларнинг ўзлари учун яхши. Гуноҳдан сақланадилар. Илми йўқ одам имомга ўтиб одамларнинг намозини бузиши катта гуноҳ бўлади. Сизга ўхшаш ҳолатга тушганлар намозни қайта ўқиб олишлари керак. Бундан олдин ихтилоф ва жанжал чиқармасдан, барчамиз билимсиз кишиларнинг имом бўлишлари мумкин эмаслигини ҳаммага тушинтиришимиз керак. Бу ҳаммамизнинг бурчимиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТИЛЛА НИКОҲ УЗУГИНИ ТАҚИБ ЮРИШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13236-савол
Шайх ҳазратлари, никоҳдан ўтган эркак киши учун тилла никоҳ узугини тақиб юришга Ислом динида рухсат этилганми?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/131
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚУЪРОН ЁЗИЛГАН СОТКАЛАР БИЛАН ҲОЖАТГА КИРИШ?
@Savollar_kanal 13234-савол
Ассалому алайкум! Сизларга бир саволим бор. Ҳозир смартфон телефонлар кўпайиб кетган. Ўзимда ҳам бор. Саволим шуки, телефонимда Аллоҳнинг ёзувлари, ҳар хил маърузаларни, расмларни ва саловатларни олиб юраман. Ўқишда ҳар хил ҳолат бўлади, ҳожатга кирадиган бўлиб қолсам сотовий телефонимни олиб кирсам бўладими? Адашмасам кўпчилигимизда сотовий аппаратлар бор ва ҳаммамизда шундай вазиятлар бўлади. Саволим учун узр. Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! «Аллоҳнинг ёзувлари» деганингиз нотўғри. Ҳеч бўлмаса Аллоҳга тегишли гапларни тўғри ёзишга эътибор беринглар ахир! Бу саволни ҳаммадан кейин қолиб бермоқдасиз. Афтидан кечроқ қолиш одатингиз борга ўхшайди. Ушбу саҳифада бу саволга бир неча марта жавоб берганмиз. Телефонингиз билан хожатхонага кирманг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#сотувда
«Бахтиёр оила» китоби лотин ва кирилл алифбосида
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бахтиёр оила» китобларини лотин ва кирилл алифбосида харид қилинг.
Kитобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан ва kitoblardunyosi.uz сайтимиздан харид қилишингиз мумкин.
👉 Кирилл алифбосида — 68 000 сўм
👉 Lotin alifbosida — 68 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
ЖРОҲАТ БЎЛСА ТАХОРАТ
@Savollar_kanal 13231-савол
Ассалому алайкум! Якинда Операциядан чикдим. Хар куни перевязка қилиш керак, уни докторлар қилишади, ўзим қилолмайман. Шу пайтда қон чиқади ва боғланган бинтда қотиб қоларкан. Намоздан олдин тахорат олиб, бинтни устига хам сув теккизиб намоз ўқидим, аммо бинтни ўзим олиб ташолмадим. Шу намозларим дуруст бўлганми? Бинт хам, унга теккан қон хам анчагина ва бинт танамга ёпиштирилган
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қонни тўхтатиб жабира боғласангиз ўшанга масҳ тортиб ўқийсиз. Агар қон кўп чиқиб жабирадан ҳам ўтиб кетса унда уни янгилаш керак бўлади. Агар алмаштириш имконсиз бўлса, қон миқдори кўп бўлмаса, ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ КЕРАКМИ?
@Savollar_kanal 13229-савол
Ассалому алайкум! Ёш болалиман. Боламни эмизаяпканимда суралани ўқиб эмизаман. Кечқурун уйғонганда таҳоратли бўлмайман. Шу ҳолатда ҳам тиловат қилиб эмизсам бўладими ёки ҳар доим таҳоратли бўлишим шартми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Кичик таҳоратсизликда оятларни ёддан тиловат қилиш учун таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СОВУҚ СУВ БЎЛАТУРИБ ТАЯММУМ ҚИЛИШ
@Savollar_kanal 13227-савол
Ассалому алайкум! 1). Кўчада курьер бўлиб ишлаб соғлом ва бемор бўлмаган одам, намоз вақти қадалиб турса, олдида тахоратга яроқлик бўлган кўл ёки сохил бўлсада, лекин ўта совуқ бўлса таяммум қилса бўладими? 2) Таяммумни тошда қилса мумкинлигини биламиз, лекин ўзи тошдан бўлсада декор учун ясатилган юмолоқ тошда қилсак бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар саломатликка оғир зарар келтирадиган бўлса (яъни бирор аъзо ҳалок бўладиган ёки ўзи ҳалок бўладиган даражада бўлса) жоиз. Лекин ҳозир 21-аср, битта таҳоратга етадиган сувни ҳар қандай жойдан топса бўладику.
2). Таяммум киладиган нарса асл ҳолида қолган бўлса бўлади, аммо шакл бериб уни устини силлиқлаб ўзгартирилган бўлса чанги бўлмаса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЕТИМЛИК НЕЧА ЁШГАЧА БЕЛГИЛАНГАН?
@Savollar_kanal 13224-савол
Етим неча ёшгача етим хисобланади? Агар боланинг ёши 17-18 бўлса, отаси вафот этган, онаси ҳаёт, акалари йўқ, шу бола етимлар сирасига кирадими? Агар бу каби саволга аввал жавоб бериб ўтган бўлсангиз, узр. Ҳозиргача топа олмадим. Раҳмат.
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Балоғат ёшига етмаган ва отаси ўлган одам етим ҳисобланади. У балоғатга етиши билан етимлиги қолмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДАМ СОЛИШ ЖОИЗМИ?
@Savollar_kanal 13222-савол
Бисмиллаҳ! 1.Ўғлим ва аёлимга Қуръон сураларидан ўқиб дам солсам бўладими? 2.Мумкин бўлса қайси сура ва оятларни ўқиганим маъқул?3.Дам солдиришга қори, имом, домлалар ёки шу иш билан шуғулланувчиларга олиб бориш шартми?4.Мен аёлимга Қуръондан ўқиб дам солганимдан кейин у менга назр, ихлос, ёки пул ёки шунга ўхшаш нарсалар бермаса, мен касал, ёки унинг юки менга ўтиб қолиши мумкинми?5.Кўпинча масжидларга кириб имомларга ўзимни Қуръон сураларидан ўқиб қўйишни илтимос қиламан ва сўнгида уларга атаган пулимни беришим жоизми?6.Баъзи домлалар ўқитишга келмаган оила азоларим расмини ҳам сўрашади ва ўша расмдан ўқишади шу жоизми?7.Баъзи домлалар Ясин сурасини ўқиётганда ҳар мубиндан сўнг пуфлаб дам солишади, шу жоизми?8. Баъзилар пичоқ, новда, ёки тасбеҳ билан уриб дам солишади ёки қўл билан орқа белингизга уриб қоқишади, шу жоизми?9.Ва улар ўқиётганда кўп кекиришади ва айтишадики, юкингиз кўп экан, амал иссиқ совуқ бўлган дейишади.10. Кейин яна кинначи аёллар, кинна солиши жоизми? Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин! Жавобларингизни муштоқлик билан кутамиз. Катта раҳмат!
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! 1. Бўлади.2. Фотиҳа, Ихлос, Каафируун, Фалақ, Нас, Оятул курсийга ўхшашларни.3. Шарт эмас.4. Мумкин эмас.5. Ўзингизга ўзингиз дам солинг.6. Жоиз эмас.7. Жоиз.8. Жоиз эмас.9. Бу каби гапларнинг ҳаммаси бекорчи. Сиз намоз ўқиб, ўзингизга ўзингиз дам солиб, Аллоҳга дуо қилиб юраверинг. Булардан кўра динингиз ва дунёнгиз учун фойдали нарсаларни ўрганинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТОТАЛИЗАТОР ХАҚИДА
@Savollar_kanal 13220-савол
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари сизга қуйидагича саволим бор эди. Ҳозирда тотализатор деган ўйин чиқган. Бу ўйинда спорт командаларига пул тикилади. Агар пул тикилган жамоа ютса пул миқдори ошиғича берилади. Бу нарса қиморга кирадими? Олдиндан ташаккур!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, киради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
@Savollar_kanal 13218-савол
Ассалому алайкум шайх жаноблари.Мен Иброхим угли Ахроржоннинг аёллари Гуломжон кизи Дилафруз.Мен исмимни узгартирмокчиман.Шаръият буйича кандай амалга оширсам булади.Менга маслахат берсангиз.Олдиндан рахмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Яхши исмни танлаб танишларга исмингизни ўзгартирганингиз ҳақида айтиб қўясиз. Бошқа гап йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚИЗЛАРГА БАЙЪАТ БУЮРИЛГАНМИ?
@Savollar_kanal 13216-савол
Ассалому алайкум .Мен 2004 йил тариқат йўлида пирга қўл бериб байъат қилгандим. Ҳазратимиз бераётган вазифаларни ўз вақтида қила олмаяпман бу билан мен гуноҳкор бўламанми. Ҳазрати Ғавсул Аъзам тариқатидаман «Қодирия». Шуни билмоқчи эдим. Вазифаларни тўхтатиб бўлмайди биламан, аммо ўқишдаман ҳозир. Ўзи қизларга байъат буюрилганми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қизлар байъат қилсалар бўлади. Иложи борича вазифаларни бажаришга ҳаракат қилинг. Ҳазратингиз ўқишда эканингизни эътиборга олиб, сизга енгил вазифа бериши керак эди. Аммо буни мулоҳазасини қилмай сизни қийнабди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУСУЛМОНЛАРГА КОФИРЛАР ТАМОНИДАН БЕРИЛГАН САВОЛЛАР ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13214-савол
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари.Бизга маълумки Аллоҳни қўлидан ҳар бир иш келади. Шу хақида бир савол учраганди жавоб топа олмаган эдим.Пайғамбаримиз замонларида кофирларни даьват килишда мусилмонлар тушинтириш ишлари олиб борганлар ва шу музокара булган экан "Аллоҳни қўлидан ҳамма иш келади" деган у мусилмонларга кофирлар "Агар Аллоҳни қўлидан ҳамма иш келса, ўзига ўхшаган Аллоҳ ярата оладими?" деган эканлар. Бу саволга сизнингча мусилмонлар нима деб жавоб беришган экан? мени шу савол қийнайди, бу билан Аллоҳга очик ширк келтирмаганмикан?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу гапнинг асли йўқ. Агар бўлганда мусулмонлар дарҳол, бундай аҳмаќона саволга жавоб бермаймиз, дейишарди. Бошқа бирлари, Аллоҳ Ўзи кўтара олмайдиган тошни ярата оладими? деган аҳмақона саволни ҳам тўқишган. Тариқча ақли бор одам ўз-ўзидан Аллоҳнинг қудратини билиб олади ва улардек бунга ўхшаш саволни беришни ўзига ор деб билади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ШАХСИЙ ФИКР, ТАКЛИФЛАР
@Savollar_kanal 13212-савол
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх жаноблари. Сизнинг бераётган саволларинингиздан беҳад хурсандмиз. Аллоҳ бизларни ҳам сиздек илмга эришишликни тақдир этсин. Берилган жавобларингиздан янада саволларим кўпаймоқда.1. Шу форумни ТВ да намойиш қилиш иложи борми? 2. Берилган жавобларингизни босмадан чиқариб, далил сифатида ишлатсак бўладими (тижорат мақсадида эмас)?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҒИЖДУВОНИЙ ҲАМАДОНИЙ ТАЪЛИМОТГА ҚАНДАЙ ҲИССА ҚЎШГАН?
@Savollar_kanal 13210-савол
Ассалому Алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Бази бир китобларда айтилишича, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний(1103-1179) Хамадоний таълимотини ҳар томонлама бойитиб амалиётга зикри хуфияни олиб кирди ҳамда Хожагонликни 8-таРашхасини(қонун-қоида) шакиллантириб берди. Айтингчи ушбу қонун қоидалар нималардан иборат ва уларга нималаркиради? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бир куни Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳи ўз устозларига Аъроф сурасидаги «Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас» ояти ҳақида «Махфийликнинг ҳақиқати ва хафий зикр қандоқ бўлур? Агар инсон зикр ва дуони ошкора қилса, риёкорлик хавфи бор. Орага риё киргач ҳақиқий зикр ва дуо бўлиши мумкин эмас», дедилар.Бу ва бунга ўхшаш фикрлар самараси ўлароқ Аллоҳ таолонинг инояти ила у киши нақшбандия тарийқатида зикри хафий ва вуқуфи ададий жорий бўлишига сабаб бўлдилар.Шунингдек, «нафий ва исбот» йўли ила бўладиган зикр ҳам айнан Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳининг номлари ила боғлиқдир. Бунда бошни эккан ҳолда нафасни тутароқ еттидан йигирма бир мартагача «лаа илаҳа иллаллоҳ»ни қалбдан зикр қилиш ила бошланур. Бу ҳам зикри хафий, ҳам нафйи исбот ва ҳам ҳаққоний муроқабадир.Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳи йигирма ёшларида шайх Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ила кўришдилар ва у зотдан дарс ола бошладилар. Кейинроқ кўзга кўринган машойихларнинг бирига айландилар.Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳи нақшбандия тарийқатида ўн бир асосга эга бўлган дастур ишлаб чиқдилар. Бу дастурнинг сайри сулукка кирган ҳар бир кишига билиш жуда ҳам зарурдир:1. Хуш дар дам.Хуш сўзи ақл-хуш, хушёрлик маъноларини, дам эса нафас маъносини билдиради. Бу шиордан ҳар бир олинган ва чиқарилган нафасда хушёр бўлиш, Аллоҳни эсдан чиқармаслик маъноси ўз аксини топган. Яъни, сўфий ҳар нафасида Аллоҳни ёд этиб туриши лозим.2. Назар ба қадам.Қадамга назар солиш. Бу шиорга биноан сўфийга юрганда доимо оёғининг учига назар солиб юриши тавсия қилинади. Яъни, турли ҳаром нарсаларга назари тушишининг олдини олиш лозим.3. Сафар дар ватан.Ватанга сафар қилиш. Бу шиорда ҳар одимда аслига ва Ҳаққа сафар қилиш маъноси бўлиши кераклиги олдинга сурилган.4. Хилват дар анжуман.Анжуманда хилват қилмоқ. Бу шиорда сўфий ўзи халқ ичида турган бўлса ҳам Ҳақ билан холий бўлиш малакасига эга бўлиши кўзда тутилган.5. Ёд кард. Ёд эт. Бу шиорда нафасни тутиб туриб тил ва дил билан бирданига тавҳид зикрини қилиш кўзда тутилган.6. Бозгашт.Сўнгра ўт. Бу шиорда мақсад ва матлаб фақатгина Аллоҳнинг ризоси бўлиши розилиги кўзда тутилган. Бунда солик зикр қилиб бўлгач «Илоҳи анта мақсуди ва ризока мақсуди» дейди ва бунинг маъносини ўйлайди. Бунинг маъноси эса, Илоҳим, Сен мақсудимсан ва розилигинг матлубимдир, деганидир.7. Нигоҳ дошт.Нигоҳ сол. Бу шиорда қалбни хавотирдан сақлаш кўзда тутилган. Бу орқали қалбга Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа нарса кирмаслиги таъминланади. 8. Ёд дошт.Ёдга ол. Бу шиорда ҳар лаҳзада Аллоҳ таолони ёдда тутиш кўзда тутилган.9. Вуқуфи замоний.Замондан воқиф бўлмоқ. Бу шиорда солик ўзи яшаётган замонни билмоғи ва ундан унумли фойдаланмоғи кўзда тутилган.10. Вуқуфи ададий.Ададдан воқиф бўлмоқ. Бу шиорда сўфий зикр қилишда унда талаффуз қилинадиган лафзларнинг ададига алоҳида эътибор бериши кўзда тутилган. 11. Вуқуфи қалбий.Қалбдан воқиф бўлмоқ. Бу шиорда қалбни Аллоҳнинг зикри, фикри ва амри ила машғул қилмоқ ҳақида сўз кетади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СИРТҚИ ЎҚИШ ДАВРИДА МАОШ
@Savollar_kanal 13237-савол
Ассалому алайкум! Мен университетда сиртқи талимда ўқйиман. 1 йилда 1 ойдан 2 марта ўқишга чақирув бўлса шу ўқишда ўқиганим давомида ишхонамдан маош олишим жоизми? Шартномада иш хақи тўланадикан.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ишхонани низомига қарайсиз. Агар ўқиш давомида ишхонанинг баъзи хизматларини қилиб туришингизни шарт қилиб ўшанга яраша маош берса хизматларини қилиб олишингиз жоиз. Агар ўқиш жараёнида ишламасдан ўқиётганингиз учун сизга нафақа сифатида берса ҳам олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БИДАТМИ?
@Savollar_kanal 13235-савол
Ассалому алайкум! Бизни 95 ёшли отамиз вафот этдилар. Лекин аммам билан кенайимиз айтишича азали уйдан ош овқат еса касал бўлармиш. Бу қанчалик ҳақиқат?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Касал бўлади дейиш асоссиз гап. Аммо ўлган одамнинг мероси меросхўрлар ўртасида бўлиб олинмагунича, мерос қолган нарсалардан овқат тайёрлаб бўлмайди. Ўзларининг мулкидан ўзлари ва яқинлари ейиш учун таом пишириш жоиз. Бирор киши вафот этган хонадон аҳллари мусибат ҳолатда овқат тайёрлаш кўнглига сиғмаганлигидан қўшнилари ва яқинлари таом тайёрлаб ёрдам беришлари исломий одоб яхши амал, лекин уни бошқа асоссиз гаплар билан талқин қилиш нотўғри ва динга алоқаси йўқ нарсалар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ВАҚТ КАМ ҚОЛГАНИДА СУННАТ ЎҚИЛАДИМИ
@Savollar_kanal 13233-савол
Ассалому алайкум! Устоз мен студент бўлганим учун бази вақтлар пешин намозига зўрға улгираман, бугун худди шундай бўлди. Тақвимга қарасам пешин намозининг вақти ўтишига 19 минут қолган экан, агар суннатни ўқисам фарзни ўқишга улгирмйман деб фарзни ўқидим. Бир инсондан бир куни "агар намоз вақти тугашидан олдин руку қилишга улгурсанг сен у намозни топасан" яъни намозинг қазо бўлмайди деган эди. Агар мен бу гапларга амал қилганимда суннатни ўқиб, фарзни икки ракатига улгирар эдим шунда намозим тўғри бўлармиди?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандай бўлса, тўғри бўлар эди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДЎСТЛАРИ УЧУН ҚУРБОН БЎЛИШ ЯХШИМИ?
@Savollar_kanal 13232-савол
Ассалому алайкум! Сизларга бир саволим бор. Агар мисол учун 4 та альпенист қияликда осилиб қолишган. 1та альпенист қолган 3 тасини кўтариб турибди. Агар 1чи альпенист ушлаб туролмаса қолган ҳаммаси ўлиши мумкин. Лекин бир йўли бор, агар охирида осилиб турган альпенист ўзини арқонини кесса қолганлари омон қолади. Илтимос айтинглар. Унинг бу қурбонлигидан ўлган альпенист гуноҳ иш қиладими ёки тўғри дўзахга тушадими? Айтмоқчиманки, ўз яқинларининг ҳаёти учун жонини қурбон қилиш мумкинми? Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Юқоридаги каби топишмоқларнинг кераги йўқ. Яқинларининг ҳаёти учун жонини қурбон қилиш ҳақидаги саволларни умумий тарзда бериш яхши эмас. Буни одамлар ўзича тушуниши ва бировнинг жонига суиқасд бўлиш хавфи бор. Ўзича қўллаш мумкин эмаслиги шарти ила Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг «Ким моли йўлида қатл этилса, у шаҳиддир. Ким обрўси йўлида қатл бўлса, шаҳиддир» деган ҳадислари бор. Яъни, номусини ҳимоя қилароқ ўлса деган маъно бор.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОҚ СУЯКЛИК БОР НАРСАМИ?
@Savollar_kanal 13230-савол
Ҳурматли шайх ҳазратлари. Мени турмушимга 10 йил бўлади. Менинг шажарам Имом Али ҳазратларидан экан. Яъни, ота-онам айтишлари бўйича оқ суяк ( Тўра) лардан эканман. Менинг турмуш ўртоғим эса оқ суяк эмаслар. Амакимларнинг айтишларича, бундай никоҳ ҳар хил оқибатли бўлиши мумкин экан. Бундай никоҳ ҳақида ўз фикрингизни билдирсангиз. Раҳмат.
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Бу каби масалаларда менинг фикримни эмас, шариатнинг ҳукмини сўранг. Шариатнинг ҳукми турганда бировнинг фикрини сўраб нима қиласиз. Амакингиз сулоласи ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга улашган бўлса ҳам Аллоҳнинг шариатини билмайдиган оми эканлар. Сиз бўлса у кишидан ҳам баттар экансиз. Оқ суякликни суриштириш билан бирга Аллоҳнинг динини ўргансангизлар яхши бўлар эди.Араб қабилалари қиз беришдан олдин ҳам роса насабу ҳасабни суриштирар эдилар. У оиласига тенг насабга эга бўлмаган кишига қиз бермас эдилар. Бу эса насаб асосида айримчилик қилиш, кишиларни камситиш, сен бизга тенг эмассан, дейишнинг кенг тарқалган тури эди. Шунинг учун Ислом бу муоммогаҳам алоҳида эътибор берди.Имом Абу Довуд ва ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Абу Ҳинд Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларидан қон олди. Шунда: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, эй Бани Баёза Абу Ҳиндга қиз беринглар, ундан қиз олинглар», дедилар. Бани Баёза аслзода араб қабиласи эди. Абу Ҳинд эса, уларнинг озод қилган қули бўлиб, қон олувчилик қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан юқоридаги амрни эшитиб, Бани баёзаликлар ҳайратга тушишди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули қандоқ қилиб қизларимизни озод қилган қулларимизга берамиз?! - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло:«Эй одамлар! Албатта, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик, ҳамда ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлилигингиз энг тақволигингиздир», оятини нозил қилди. Демак, одамларни улар мансуб бўлган халҳ, қабила, насаб-ҳасаб асосида фарқлаш, яхши-ёмон дейиш дуруст эмас. Шундан сўнг бу ҳукмга мусулмонлар оғишмай амал қила бошладилар.Ҳабашистонлик собиқ қора қул Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу энг мансуб аёлга, Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудек улкан саҳобийнинг синглисига уйланди. Бошқа бир Қурайш қабиласилик аёл Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳога аслзода араблардан Абу Жаҳм ва Муовия розияллоҳу анҳулар совчилик қилган бўлсалар ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни собиқ қулнинг ўғли, қора танли Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумога эрга тегишга тавсия қилдилар.Ибн Саъд ривоят қилишларича Билол розияллоҳу анҳу укаси билан бир араб қабиласига совчи бўлиб бориб: «Мен-Билолман, манови укам Абдон, Ҳабашистонданмиз. Залолатда эдик, Аллоҳ ҳидоят қилди. Қул эдик, Аллоҳ озод қилди. Агар қиз берсангиз Алҳамдулиллаҳ, бермасангиз Аллоҳу акбар! деган. Шунда ҳалиги араблар, сен акаси бўлганингдан кейин албатта унга қиз берамизда! дейишган.Шундоқ қилиб ҳаётнинг ҳамма соҳаларида тенг ҳуқуқлик ўз ўрнини топиб бораверган. Охири келиб Ислом жамияти тенг ҳуқуқлик жамиятига айланган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИТ БОҚИШ ҲАРОММИ?
@Savollar_kanal 13228-савол
Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир менинг Ҳаж сафаридан қайтиб келган достим ойимдаги кучукни кўриб, бу ишинг ма'қул эмас деди. Ит боқиш Исломда ҳаром қилинган деди. Шу гап ростми?
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Ит боқса, барча амали ювилиб кетиши хакида хадис борми? Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким чорва, ов ёки зироат итидан бошқа ит тутса, унинг ажридан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлур», дедилар». Термизий ва икки шайх ривоятида: «Унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлур», дейилган.Ушбу ҳадиси шарифдан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган; 1. Ов учун ит боқса бўлади. 2. Экинзорларни қўриш учун, зироат ити боқса бўлади. 3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун, чорва ити боқса бўлади. Умиймироқ қилиб айтсак, қўриқчи итларни боқса бўлади. Ҳозирги пайтларда баъзи из қувиш ёки нарсаларни ҳидлаб билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.Бошқа мақсадларга ит ушлаб туриш шариятга хилоф саналади. Чунки, ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади. Бунинг устига ит вақти-бемаҳал ҳуриб кишиларни безовта қилади, озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса, кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутириб кетишга сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода турли жамиятларда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари ҳам олиб борилиб турилиши бунинг исботидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СОХТА ЙЎЛ КАРТАСИ
@Savollar_kanal 13225-савол
Ассалому алайкум! Биз россияда ишлаймиз ва иш жойга автобус ёки метро билан борамиз бу ерда тройка деб номланган карта бор у шундай тизимки метрога хам автобусга хам картани терминалига босиб ўтиб кетаверасиз. Шу карта бир ойга давлат нархи 2500 рубл бўлса, уни сохтасини 1200 рублдан яъни тенг ярмидан арзон нархда қора бозорда кўчада сотишади ва кўп киши эканом бўлади ден 2500 ликни эмас 1200 ликни олади. Шу харом хисобланиб қолмайдими? Бу картани ясайдиганлар беркитувча сотишаркан бу холат харом эмасми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу ўғирлик ҳисобланиб, мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТИББИЁТДА ХАТО ҚИЛИБ ОДАМ ЎЛСА
@Savollar_kanal 13223-савол
Ассалому алайкум! Мени Бир нечта нарса кийнаб келмокда. Мен тиббиёт олийгохида укиман. Саволларим куйдагича: Мен битта икта машхур врачларни кузатдим: биографиясини укидим, киноларини курдим. Уларнинг муваффокиятлари сезирарли даражада куп, лекин шу уринда уларда беморларининг улим сони, муваффакиятсизликлари хам асло Кам эмас. Айнан шу учун: хатоларини устида ишлагани учун хам улар машхур деб хисоблайман. Докторлар хам инсон. Инсон эса хато килади, бунга унинг мойинлиги бор. Гап шундаки мен хам донги кетган врач буламан, Ин ша Аллах. Демак мендахам беморларимнинг улим холарлари Оз булса хам булади. Базида мени хатойим билан беморлар куз юмуши мумкин, базида эса бунга мени мутлако алокам бумаслиги мумкин( агар бемор хасталикни даволаб булмас даврларида менга мурожат килса). Шунда агар бемор мени хатойим сабаб жон таслим килса, мен гунохимни кандай ювишим мумкин?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186826
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИҚТИДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
@Savollar_kanal 13221-савол
Ассалому алайкум! Ишхонамиз Тошкент вилоятида, шаҳардан ҳар куни қатнаймиз ва намозга ўша ердаги бир масжидга борамиз. У ерда ҳар хуфтонда имомлик қиладиган бир ноиб имом бор. Жума куни таҳоратхонада у билан ёнма-ён ўтириб қолдим. Кузатсам, оёғини бир марта ювди, шунда ҳам чала ювди. Ўнг оёғининг тўпиғи ва унинг пастларига сув тегмади, қуппа-қуруқлигича қолди. Энди хуфтонда унга иқтидо қилишимиз жоизми, укам ҳам шу масжидга боради, унга бу ҳақида айтсам ғийбат бўлмайдими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда оёқни тўпиғигача ювиш фарз. Агар бу фарз адо бўлмаса таҳорати ҳам намози ҳам адо бўлмайди. Сиз яхшилаб кузатинг, ўша имом ноиби доим шундай таҳорат қилса унга иқтидо қилган намозлар қайта ўқилади. Имом ёки гапи ўтадиган одам орқали ҳикмат билан у ноибнинг хатосини айтиб қўйинглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЕТКАЗИБ БЕРИШГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ОЛИШ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13219-савол
Ассалому алайкум! Ман тахи компанияда ишлайман минимал йўналиш яъни 3 километргача 5.000 сўм. Агар доставка бўлса ман ёнимдан пул ишлатиб обориб берсам доставка 3 километргача 8.000 сўм бўлади. Бу нархни компанияни ўзи программасида чиқариб беради. Бунда доставка учун қимматроқ олганим жоиз бўладими ёки пул ишлатганим учун қўшимча ҳақ олганим ҳаром бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мижоз шунга рози бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БИР НЕЧТА САВОЛЛАРИМ
@Savollar_kanal 13217-савол
Ассалому алайкум! 1. Мен намоз ўқишни бошладим аммо ўзим ИИО сафади ишлиман шу сабабли хозирда фақат бомдод намозини хамда ишдан келганимдан кейин хуфтон намозини (гарчи хуфтон намозини вақти ўтиб кетса хам) ўқимоқдаман. Шу сабабли орада ўқимаётган пешин, аср ва шом намозларини қай тартибда ўқиман. 2. Намозни янги бошлаганим учун хозирда Фотиха сурасидан кейин фақат "Ихлос" , "Кавсар", "Фалақ" ва "Нос" сураларини биламан қолганларини ёдлашга харакат қилмоқдаман. Ушбу зам сураларни қайта қайта ўқисам нотўғри бўлмайдими. 3. Намоз ўқишни бошлаганимдан сўнг тағин ушбу холат бўлганлиги учун намозни ўқишни бошлабди деган хаёлга борманглар. Хозирда аёлим билан уришиб қолганман ва биз сал кам 5 ойдан буён яшамаяпмиз. Мен унга жахл устида талоқ қуйиш мақсадида эмас агар мани топиш тутишим ёқмаса мани топаётган даромадим камлик қивотган бўлса ўзингга бойроқ эр топиб олгин деб айтганман шу гапимдан кейин аразлаб кетиб хозирда бирга яшамаяпмиз уйидан нарсаларини хам олиб кетган. Хозирда ярашишга харакат қилмоқдамиз. Бу ўринда хотиним билан никоҳим бузилганми? талоқ тушганми? у мени алиментга судга хам берган. Фарзандларимни моддий жиҳатдан таъминламоқдаман
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Фарзларини ўзини бўлса ҳам вақтида ўқишга ҳаракат қилинг. Мабодо қазо бўлса, имкон бўлганида тез қазосини ўқиб оласиз. Хуфтон намозининг вақти азон айтгандан бомдод намозининг вақти киргунча.
2). Нотўғри бўлмайди.
3). Талоқ ниятида айтмаган бўлсангиз талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАКРУҲ БЎЛГАН ВАҚТДАГИ НАМОЗ
@Savollar_kanal 13215-савол
Ассалому алайкум! Мен уйга ишдан кеч қайтганлигим сабаби баъзида чарчаб уҳлаб қолиб, бомдод намозига уйғонган пайт (яъни бомдод намози вақти киришига 20-30 дақиқа) ҳуфтон намози ўқиб олардим. Бугун билиб қолдимки бу пайт намоз макруҳ ҳисобланар экан. Ўз вақтида ўқиган ва бомдод вақти киришига оз қолган вақтда ўқиган ҳуфтон намозимни ададини аниқ билмиман. Бу шароитда қандай йўл тутишимни тушунтириб берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бамдодни вақти кирмасидан олдин хуфтонни ўқилса хуфтон адо бўлади. Кечани ярмидан кейинга кечиктириш макруҳ бўлади, бунчалик даражада кечиктиришга одат қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭРИМ БИЛАН ОЛДИН ИНОҚ ЭДИК
@Savollar_kanal 13213-савол
Ассалому алайкум! Эрим билан орамиз узоқлашиб кўп уришиб қоляпмиз деярли хар куни бир биримиздан совиб кетяпмиз. Олдин иноқ эдик хозир ундай эмас. Маслахат берин нима қилай қайси дуони ўқий?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Дуо билан иш битганида эди, ҳамма дуо қилиб юраверар эди.Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб «буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар» дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари «Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз» деганида, «Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим» деган экан. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ВАКЦИНАДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ ҚИЛМАДИМ
@Savollar_kanal 13211-савол
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ваксина одамлар ваксина олишмоқда мен ҳали олганимча йўқ лекин олмоқчиман. Ваксина олгандан сўнг 3 камида 3 кунгача сувга тегишмасин дейилмоқда. Сувга теккан кишини ахволи оғирлашганини гувохи бўлдим. Агар мен ваксина олсам намоздаги тахорат масаласи нима бўлади. 2. Намозни масжидда ўқимасликда гунох йўқми. 3. Шароити бўла туриб масжидда ўқимасликда-чи?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Вакцина олган сув теказмасин дегани таҳорат ҳам қилмасин дегани эмас. Ғусл қилишда 2-3 кун ўша укол қилган жойнинг ўзига сув тегмасин дейишади. Сиз намозларни қолдирманг. Таҳорат қилиб ўқийверинг. Масжидда ўқишни фазли катта шунинг учун уни доимий сабабсиз тарк қилмаслик лозим. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎҚИШДА ПЕШИН БИЛАН АСРГА ВАҚТ БЎЛМАСА
@Savollar_kanal 13209-савол
Ассалому алайкум! Мен намозни бошлаганимга Алхамдулиллах 2ой бўлади. Мен таътилда ўқиб бошлагандим. Олдин ўқишимиз 1-сменада эди. Хозир ўқиш 6-сентабрдан 2-сменага кўчибди соат 13:00га. Соат 13:00 да кирганнан то аср вақти ўтиб кетгунича ўқишда бўламиз. Уйга боргунча 1 ярим соатсиз бора олмайман чунки бошқа шахардан қатнайман кунда. Нима қилсам бўлади. Ўқитувчиларга айтиб бироз вақтга дарсни тарк этиб ўқий десам, яқинда устозимиз дин, намоз хақида гапирган эди қани ким 5 вақт намоз ўқийди деб сўраганларида факултетимиз бўйлаб хеч ким индамади, хеч ким ўқимас экан. Шунда устозимиз "тўғри қиласиз, хали вақт кўп, хозр ўқишингизга улгурмайсиз, қариганда ўқийверасз" - деди.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда тошкент вақти билан пешин вақти 12:22да кирмоқда. Вақти кириши билан сиз ўқиб олиб мактабга кетишингиз мумкин. 17:00дан 19:00гача асрни ҳам ўқишингиз мумкин. Намозларни қолдирманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш