savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

123159

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРКАК КИШИ ҒУСЛ ҚИЛАЁТГАНДА ИЧКИ КИЙИМИНИ ЕЧМАСЛИГИ КЕРАКМИ?

@Savollar_kanal 13208-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Мухаммад Содиқ ҳазратлари. Мени анчадан буён бир савол қийнайди. Эшитишимча, эркак киши чўмилаётганда (ғусл қилаётганда) ички кийимини ечмаган ҳолатда чўмилиши керак экан. Бу гап тўғрими? Аллоҳ сизни Ўз паноҳида асрасин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Авратини беркитган ҳолда чўмилгани афзал ҳамда одобдандир, дейилса яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ehromdagi odam taqiqlangan ishni qilib qo‘ysa nima bo‘ladi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПРОПАНДА ЛЕВА ИШ

@Savollar_kanal 13205-савол

Ассалому алайкум! Ахолига суйултирилган газ (пропан) йеткизиб берадиган давлат ташкилоти берадиган пропан ахолига арзон нархда олиб келишади бир ойда бир келади ахоли уйига рўзгорга ишлатади, енди навбатдан ташқари ўша ташкилотдаги ишчилар ёки таниш билиш ортириб балонларни дамлаб берадиган лар бор ўшалар билан гаплашиб лева қилиб пропан балонлар икки баравар қиммат нархга сотишади одамлар олади олиб уйига ишлатади йана запрафкада кимман деб машинага ўткизиб кира килади шу лева қилинган нарсадан фойдаланиш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Давлат ёки хусусий ташкилот мулкини ўғирлаб сотишаётган бўлса албатта ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ketma-ket qilingan umra uchun hajning savobi beriladimi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСМНИ ОҒЗАКИ ЎЗГАРТИРИШ УЧУН НИМА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ?

@Savollar_kanal 13202-савол

Агар мен исмимни Абдураҳмонга оғзаки ўзгартирсам яъни, мени шундай чақиришларини хоҳласамда бунинг учун мендан нима талаб қилинади? Раҳмат!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Ҳеч нарса талаб қилинмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЛОЛ ДЕБ ЁЗИЛГАН СОСИСКА ВА КОЛБАСАЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13200-савол

Ҳалол деб ёзилган сосиска ва колбасаларни истеъмол қилиш жоизми? Баъзида шубҳа уйғотади. Лекин ёзилган ҳалол сўзи сал ўйлантиради.Сиз тақводор ёшларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз? Сизга маълум ва машҳурлари бўлса айтинг илтимос! Раҳмат!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Ёзилса ҳам, суриштириш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Hajdan qaytgan kishi qiladigan amallar

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИМОР ЭМАСМИ

@Savollar_kanal 13197-савол

Ассалому алайкум! Ман инглиз тили бўйича мусобақа қилмоқчи эдим. Мусобақа шарти бўйича ўқилган инглиз тили бўйича саволларни ечиш. Ким кўп тўғри ва тез топса ўша ғолиб бўлади. Инглиз тили китоби ва саволларни эса бизни сайтимиздан пул эвазига сотиб олишади ва мусобақа қилишади. Шундай мусобақа қиморга кириб қолмайдими? Саволларни ўзимиз тузамиз, ҳеч қаердан кўчирмаймиз

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кўпчилик томонидан ўртага пул ташланиб, охири ютуқни бир киши олиши бу қимор ҳисобланади. Ўйинга қатнашмайдиган учинчи томон пул тикса жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Uch ulug‘ masjidda o‘qilgan namozlarning savoblari

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛ ЭРИНИНГ НАФСИНИ КАМ ҚОНДИРСА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13194-савол

Аёл эрини ҳурмат қилса ва айтганларини қилса лекин фақат бир нарсада ожиз болса, яни эрини нафсини кам қондирса шунда эр нима иш қилиши керак?2чи аёлга уйланиш нияти бор эди лекин ортиқча мажбурият ва адолат қила олмасликдан қорқдим.Шунинг учун ҳам ишда, кочада, йигинларда нафсим бузилиб кетишидан қорқаман.Нима қилай айтинг?Раҳмат!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Аёлингиз бемор бўлса, кўрсатинг. Унгача нафл рўза тутиб турсангиз фойда беради. Номаҳрамларга назар солиш гуноҳ эканини, Аллоҳ назар солиб турганини унитмасликка ҳаракат қилинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОЛАЛАРНИ БОҒЧАГА БЕРГАН ЯХШИМИ УЙДА ТАРБИЯЛАГАНМИ?

@Savollar_kanal 13192-савол

Фарзандларни уйда тарбиялаган яҳшими ёки боғча тарбиясига берган яҳшими? Ҳар иккисига ҳам шароит бўлганда. Лекин боғчада печат (штамп) урилган гўштдан ва давлат таминлайдиган озиқ-овқатдан овқат тайёрланади. Шунга нима дейсиз?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Таомида шубҳа бўлса, аввал суриштиринг. Ҳаром нарса аралашган бўлса, кейин бошқача иш тутасиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Alloh taolo mabrur haj uchun qanday mukofot beradi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧАҚОЛОҚҚА АЗОННИ КИМ АЙТИШИ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13188-савол

Янги туғилган чақалоққа ким азон айтади? Отасими ёки домла ёки имом? Азон билан такбир айтиш қоидаларини айтсангиз илтимосю. Қизбола ва оғилболага. Раҳмат!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Ҳаммаси бир хил. Азон ва такбир айтишни биладиган одам айтса бўлди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚИҚА УЧУН ҚЎЙ ҚАЧОН СЎЙИЛИШИ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13187-савол

Ҳамма совол мавзуларимни бошида ҳам оҳирида ҳам Бисмиллаҳ!Ақиқа қилмоқчимиз фақат бази сабларга кора 21 кунликдан кейинроқ, энди қойни ақиқа куни соямизми ёки 1 кун олдин сойиб кегин уни гоштини ошпазга бериб ақиқа куни ош берсак ҳам боладими?У гоштни тақсимлаш қандай болади?Агар гошт катта ошга ишлатилса шундан меҳмонларга ош тортиқ қилинса шу жоизми?Раҳмат!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Қачон сўйса бўлаверади. Гўштнинг тақсими қурбонликники каби. Ош берса бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИККИ ЯШАР БОЛА НАМОЗДА НАМОЗҲОН ОЛДИДАН ЎТИБ КЕТСА НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13185-савол

Аллоҳ номи билан! Кўпинча ибодат қилятганимда 2 яшар ўглим жойномоз олдидан ёки устидан отиб кетади, бир гал ўтганда уни қаттиқ туртиб юбордим, оқибатида йиқилиб тушиб йиғлади. Намозим бузилмасмикан ва унга ҳам ёмон бўлмасмикан деб ўйланаман. Шунга нима дейсиз.

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Болалар олдидан ўтиши билан намоз бузилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛОҲНИ ЭСЛАШ

@Savollar_kanal 13207-савол

Ассалому алайкум! Устозлар бугун телеграм каналларизда зикр аҳлидан соранг гуруҳида шундай савол болган экан яни АЛЛОХНИ ТАССАВУР ҚИЛИШ @Саволлар_канал 9479-савол Ассалому алайкум! Аллоҳни тассавур қилиш мумкин эмаслигини, бу нарса ширк эканлигини биламан. Баъзида шу ўзим хохламаган холда тассавур қилиб қояман. Шундай холларда нима қилай маслахат беринг. Аллоҳга ширк келтиришдан қўрқаман. ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Тасаввур қилманг. Шу ҳолат келса, тезда бошқа нарса билан чалғинг. Бошқа гап йўқ. Валлоҳу аълам! Шу ҳолатда мен олимни ва Аллоҳни коп эслаб тураман ва номозда ҳам Аллоҳни кориб тургандай ёки Аллоҳ мени кориб тургандай тасаввур қилиб номоз оқишга ҳаракат қиламан мен ҳаёлни бошқа нарса билан банд қилсам ҳам барибир яна шу ҳаёллар келаверадида яни Аллоҳни эслаганда беихтиёр қандайлигини тасаввур қилиб эслайман мен бундан қутила олмаяпман саволда берилгандай ширк боладими бу илтимос менга ёл корсатинг Жавобингиз учун олдиндан рахмат

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. «Руҳий тарбия» китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАҲОРАТДАН СЎНГ ЮЗГА СПИРТ СУРТСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13206-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Иккита саволим бор эди. 1. Мен ҳар куни ҳуфтон намозини ўқиш учун таҳорат олганимдан кейин, юзимда (касаллик бўлгани учун) спирт, ва ҳар хил дорилар суртаман. Ундан кейин намоз ўқийман . Бу нарсаларни суртгандан сўнг таҳорат бузилмайдими? 2. Мен намоздан кейинги ва Қуръон тиловатидан кейин қиладиган дуони қоғозга ёзиб олиб ўқийман. Шу ишим тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизни ҳамиша Ўз паноҳида асрасин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Мазкур нарсаларни суртганингиз учун таҳорат бузилмайди. Аммо шу ишларни намоздан кейин суртсангиз, яна ҳам яхши бўлади. Ўзингиз ҳам шубҳаланмайсиз. 
2. Яхши. Кўпрқ ўқиб ёдлаб олсангиз яна ҳам яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИТОАТСИЗ АЁЛИМДАН ЎҒЛИМНИ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13204-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Бир масала мени қийнайди. Кўп йиллар беморлигим сабаб 34 ёшимда уйландим. Аранг бир йил тинч яшадим. Аёлимнинг аммаси оиламизга аралашди ва тинчлик йўқолди. Оқибатда аёлим итоатсизлик қила бошлади. Бир неча бор қайнотамга оиладаги келишмовчилик сабабчиси синглиси (аёлимнинг аммаси) эканлигини айтдим. Эътибор бермади. Натижа ўлароқ аёлим кекса отамни ҳақоратлашгача борди ва мен уни уйига жўнатиб юбордим. Бу воқеа 5 апрель куни эди. Орадан 7 ой ўтиб 6 октябрда қайнотам (синглиси билан иккови) келиб менга дағ-даға қилиб кетишди. Мен уларга мен ёлғиз Аллоҳдан қўрқаман камбағал бўлсам ҳам эрлик ғурурим бор. Итоатсиз қизингизни хотин қила олмайман. Отасиз, холис туриб ёндашганингизда бунчаликка бормаслиги мумкин эди, десам у киши сени қўлинга кишан тақаман деди. Узр, мен фақат Аллоҳдан қўрқаман десам у, киши ўша худойингга ҳам керак бўлса буюртирамиз деди. (Астағфируллоҳ) Шундан сўнг мутлақо умидимни уздим. Аммо 3 яшар ўлим кўз олдимдан кетмаяпти. Ўғлимни динсизлар қўлидан олсам бўладими? Энди бир тақводор қизга уйланмоқчиман (иншааллоҳ, насиб этса) сиз қандай йўл кўрсатасиз жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариат ҳукми бўйича ёш бола онаси билан бўлиши керак. Ўғлингиз бор экан, сабр қилиб оилангизни бузмасангиз яхши бўлади. Аччиқ устида ҳар хил ҳолатлар бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРУВЧИ МАХСУЛОТЛАРНИ РЕКЛАМАСИ

@Savollar_kanal 13203-савол

Ассалому алайкум! Мен телеграмда каналим бор. Менга жинсий кувватни кучайтирувчи ва жинсий алоқа вақтини узайтириш бўйича махсулотларни рекламаси килиб беришимни сўрашяпти. Мен жинсий кувватни кучайтириб жинсий алоқа вақтини узайтириш деб шу махсулотни реклама қилсам жоизми? Мен шу махсулотни реклама қилиб ёмон нарсани тарғиб қилиб қолган бўлмайманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида таркиби ҳалол бўлса, тарғиб қилиш мумкин. Лекин бунга муҳтож бўлган тақводор одамлар рекламасиз ҳам шифокорларга учраб у нарсаларни топиб олишади. Бошқа мақсадларга ишлатадиганларга етиб боришига сабаб бўлмаслик учун рекламасидан сақлансангиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАНОЗАДА 40 КИШИ ҚАТНАШСА ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛДИМИ

@Savollar_kanal 13201-савол

Ассалому алайкум! Жаноза намозида 40 та киши қатнашса ва тўғри амалларди бажарса, ўша ўлган инсонни Аллоҳ таоло кечиради деган гап эшитдим. Бенамоз инсон вафот этса ва жанозасида 40 та инсон қатнашса, у ўлган инсонни ҳам Аллоҳ таоло кечирадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаётдаги фарз амалларига ва шариатга итоатига қаралади. Вафот этганларнинг охирати савол жавоби Аллоҳга ҳавола. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДАГИ НИЯТ

@Savollar_kanal 13199-савол

Ассалому алайкум! Мен ишда вақтим намозда имомликка ўтаман. Кеча бир ҳолат бўлди Шом намозини ўқиш учун сафландик Аллоҳу акбар деб такбир айтиб қўлни боғлаганимдан сўнг ният қилдимми ё‘қми деб иккиландим ва қайтадан ният қилиб қайтадан такбир айтиб қўлни боғладим бу пайтда эргашувчилар биринчи такбир тушурганимда қўлини боғлаган эди ва мен билан қайта такрорламади. Бу мени айбим эди лекин уларнинг намози намоз бўлдими бўлмадими ҳавотирдаман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ният қалбга оида нарса. Агар шомдан олдин айнан шом намозига ҳозирлик кўраётганизи билсангиз намозни фарзи бўлган ниятига кифоя қилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙСИ СУРАНИ ЎҚИБ ЮРСА АЛЛОҲ БОЙЛИК БЕРАДИ?

@Savollar_kanal 13198-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Бойиб кетиш учун «Мулк» сурасини ҳар кечада ўқиб туриш керак дейишди.Баъзилар эса «Воқеа» сурасини ҳар куни ўқишни таклиф қилишди.Қайси сурани ёки дуони ўқиб юрсак Аллоҳ эсни оғдириб қўймайдиган бойлик беради? Агар сизга маълум бўлса шуни бизга билдирсангиз.Раҳмат!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бойликни сўраб дуо ёки баъзи сураларни ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки ўша нарсага сабаб бўлувчи ишни ҳам талабга яраша амалга ошириш керак.Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кўргани келибдилар ва у кишига,«Нимадан шикоятинг бор?», дебдилар. Шунда Абдуллоҳ Ибн Масъуд: «Гуноҳларимдан», деб жавоб берибдилар.«Нимани хоҳлайсан?» деб сўрабдилар ҳазрати Усмон. «Роббимнинг раҳматини», дебди Абдуллоҳ ибн Масъуд. «Сенга табиб юборайми?» дебдилар ҳазрати Усмон. «Табиб (яъни Аллоҳ) Ўзи касал қилди», деб жавоб қилибдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд. «Бўлмаса, моддий ёрдам беришни буюрайин. «Менинг унга ҳожатим йўқ! «Сенга бўлмаса, кетингдан қолган қизларингга керак бўлар». «Менинг қизларимни камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кечада «Воқеа» сурасини ўқишни буюрганман. Чунки, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг, ким «Воқеа» сурасини ҳар кечада ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди, деганларини эшитган эдим, - деган эканлар Абдуллоҳ ибн Масъуд.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЙДА ҲАЙВОН БОҚМАСА КЕЛГАН БАЛО УЙ ЭГАСИГА УРАДИМИ?

@Savollar_kanal 13196-савол

Уйда уй ҳайвонларини боқиш керак, акс ҳолда бало келса уй эгасига уради дейишмоқда.Шу гап ростми? Балиқ боқса ҳам уй ҳайвони ҳисобида ўтаверадими? 

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Бу гап бидъат, хурофот ва гумроҳликдан бошқа нарса эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАЪЗИ САВОЛЛАР

@Savollar_kanal 13195-савол

Ассалому алайкум! 1. Жума намозларида бизда масжидимиз ташқарисига ҳам жамоат узаяди. Қуёшли, иссиқ бўлган вақтларда масжид ташқарисидаги жамоатда баъзилар сояга қочиб, жамоатдан узилиб қолишади, аммо шу сояга келган бошқалар билан кичик жамоат ҳосил қилишади. Лекин улар ҳам масжид имомини эшитиб унга иқтидо қилишади. Шундай қилса, намоз қабул бўладими? Сўраганим боиси, ўзим ҳам шундай сояда бошқалар билан бирга намоз ўқисам, қабул бўлармикин деб ўйлаб қоламан. 2. Таҳорат олётганда бурнимга ачишгунча сув тортсам, эртасига бурним битиб қолади. Мен шунда қандай йўл тутай? 3. Плай маркетдан ислом.уз иловасини юклаб олмоқчиман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Масжид хонақоси ва ховлисидан ташқари кўчада саф тортилганда саф уланиши шарт. Фуқаҳолар саф орасидан битта отарава ўтадиган жой қолган бўлса орқадагиларнинг намози намоз бўлмайди деганлар.
2). Сиз ачишгунча тортманг. Бурунни юмшоқ жойигача сув кирса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!
3). Қуйидаги линкда берилганини юклаб олинг. 
http://e-hilolnashr.uz/namoz



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЗИҚ-ОВҚАТ ДЎКОНИ

@Savollar_kanal 13193-савол

Ассалому алайкум! Озиқ-овқат дўконим бор харидорлар махсулот сотиб олиб қайтимига танга берсак керак эмас, тушиб қолади, кейинги сафар келишамиз деган гапларни айтишади. Ўрнига қурт, звачка ва шунга ўхшаш нарса берсак олишмайди. Харидорларни хаққи қолиб кетмаябтими менда?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч ҳам бу гапга рози бўлманг. Ўшаларни ҳаммаси зиммангизга қарз бўлиб қолади. Олмаса ҳам мажбурлаб беринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОИНСОФСИЗЛИК, КАСБИГА ҲИЁНАТ.

@Savollar_kanal 13191-савол

Ассалому алайкум! Қурилишда қаровулман ойлигимга қўшимча бўлсин деб девол рангладим. Прарабимиз шу қилган абёмимизни нарядга кв кўпайтириб ёзди ортганини ўзига олди мен ундай қилманг дедим. Кейинги нарядда ҳам яна шундай қилди пулимдан кейин чамаси 450 минг мендан олди ошиқчаси деб, кейин эринмасдан абёмимни ҳисоблаб чиқсам прарап 370 минг қарз экан яна унақа қилманг дедим ва қарзни бойнига қойдим бераман деди. Мана оҳирги нарядимда эса яна 250 минглар кўп ёзибди ортиқчасини прарапга бермасдан шу қурилишни бир ҳожатига ишлатмоқчиман, энди савол. 1. Шу қилиқларини бошлиққа айсам бўладим билмадим бошқа усталардан ҳам шунда қилётгандир. 2. Мендан 370 мингни чўнтагидан бериш керак эди мана кейинги нарядда ҳам 250 минглар кўп ёзган шу пулга 100 минг қўшиб берса қарзимдан узилдим деса у пулни олсам бўладими. 3. Бу ишини қоралаб қилманг дедим лекин бошқа чора кўрмайин жим турсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми, аҳир қоровулман яни шу фирмани бир азосима. Илтимос тўлиқроқ жавоб берсангизлар жавобни ўзига ҳам кўрсатар эдим...

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Огоҳлантирганингиздан кейин ҳам бу ишни қилган бўлса тегишли масъулларга айтиб буни олдини олинг. Бўлмаса ўғирлигига шерик бўласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҲДЛАШУВ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13189-савол

Ассалому алайкум! Бир танишим Аллоҳдан фарзанд сўраб дуо қилган ва агар фарзанд берсанг 5 вақт намозимни қазо қилмай оз вақтида ўқийман деб аҳдлашган экан. Кейин бу аҳдлашуви мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида илмдан ҳабари бор дўстидан сўраса бунақа аҳдлашув бўлмайди чунки намоз фарзку деган ва у унинг каффоратига бир миллион сўм садақа қилган. Инсон ҳаёти давомида турли ҳил вазият бўлади. У танишим намозларини қолдирмай őқийди лекин у келин, уйида ҳар ҳил вазият болади базида қазо болиб қолади. Шу аҳдлашувга қилган каффорати ўтадими бундай аҳдлашув мумкинми? Умуман аҳдлашув тўğрисида унга амал қилмаслик ҳақида малумот берсангиз илтимос, Аллоҳ қилаётган ишларингизни давомли қилсин ва ажр мукофотини бу дунё ва оҳиратда ҳам тўлиқ қилиб берсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўрса кўрмаса беш вақт намоз зиммасига фарз. Ўзи қилиши фарз бўлган нарсани Аллоҳ билан аҳдлашилмайди. Балки бенамозлиги учун ҳам фарзандсиз бўлиб синовда бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Tavof paytida o‘qiladigan maxsus duolar bormi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИЖОРАТ

@Savollar_kanal 13186-савол

Ассалому алайкум! Мен А корхонадан 2800 сумга хом аше сотиб олиб, Б корхонага 3000 сумдан сотар эдим. А корхона унга олдиндан пул кераклиги ва товарни 2700 дан беришини айтди, мен эса 2500 сумдан менга сотишини сураб ва бир ой ичида олдиндан туланган пул учун махсулотни бериш шарти билан 50 000 000 сум пул бердим. Шу холатда мени килаетган тижоратим жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандек бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОН ЎҚИГАН АЖРИ

@Savollar_kanal 13184-савол

Ассалому алайкум! Бир хадисда Қуръон ёдлаган одамнинг ота онасига тож кийдирилади дейилган экан. Шу китобдан ўқиган одамни ота онасига хам тож кийдириладими шуни умид қилсак бўлами?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримни ўқишнинг савоби ва даражаси албатта баланд, лекин у билан бирга унга амал қилиш шарт, ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди, унга амал ҳам қилиш керак. Шунда амал қилганнинг ота-онасига қиёматда тож кийдирилади. Имом Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилишган бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:
عن معاذ بن أنس الجهني رضي الله عنه أن رسول الله عليه وسلم قال: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَعَمِلَ بِمَا فِيهِ ، أُلْبِسَ وَالِدَاهُ تَاجًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، ضَوْءُهُ أَحْسَنُ مِنْ ضَوْءِ الشَّمْسِ فِي بُيُوتِ الدُّنْيَا لَوْ كَانَتْ فِيكُمْ ، فَمَا ظَنُّكُمْ بِالَّذِي عَمِلَ بِهَذَا.
Муоз ибн Анас Жуҳанийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб ундаги нарсаларга амал қилса, Қиёмат куни ота-онасига тож кийдирилади. Унинг ёруғлиги агар сизларда бўлганда дунё уйларидаги қуёшнинг ёруғлигидан яхшидир. Энди шунга амал қилганнинг ўзининг ҳоли нима бўлади деб ўйлайсизлар», дедилар». Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал