savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

128772

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

БОЛАЛАРНИ БОҒЧАГА БЕРГАН ЯХШИМИ УЙДА ТАРБИЯЛАГАНМИ?

@Savollar_kanal 13192-савол

Фарзандларни уйда тарбиялаган яҳшими ёки боғча тарбиясига берган яҳшими? Ҳар иккисига ҳам шароит бўлганда. Лекин боғчада печат (штамп) урилган гўштдан ва давлат таминлайдиган озиқ-овқатдан овқат тайёрланади. Шунга нима дейсиз?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Таомида шубҳа бўлса, аввал суриштиринг. Ҳаром нарса аралашган бўлса, кейин бошқача иш тутасиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Alloh taolo mabrur haj uchun qanday mukofot beradi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧАҚОЛОҚҚА АЗОННИ КИМ АЙТИШИ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13188-савол

Янги туғилган чақалоққа ким азон айтади? Отасими ёки домла ёки имом? Азон билан такбир айтиш қоидаларини айтсангиз илтимосю. Қизбола ва оғилболага. Раҳмат!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Ҳаммаси бир хил. Азон ва такбир айтишни биладиган одам айтса бўлди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҚИҚА УЧУН ҚЎЙ ҚАЧОН СЎЙИЛИШИ КЕРАК?

@Savollar_kanal 13187-савол

Ҳамма совол мавзуларимни бошида ҳам оҳирида ҳам Бисмиллаҳ!Ақиқа қилмоқчимиз фақат бази сабларга кора 21 кунликдан кейинроқ, энди қойни ақиқа куни соямизми ёки 1 кун олдин сойиб кегин уни гоштини ошпазга бериб ақиқа куни ош берсак ҳам боладими?У гоштни тақсимлаш қандай болади?Агар гошт катта ошга ишлатилса шундан меҳмонларга ош тортиқ қилинса шу жоизми?Раҳмат!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Қачон сўйса бўлаверади. Гўштнинг тақсими қурбонликники каби. Ош берса бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИККИ ЯШАР БОЛА НАМОЗДА НАМОЗҲОН ОЛДИДАН ЎТИБ КЕТСА НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13185-савол

Аллоҳ номи билан! Кўпинча ибодат қилятганимда 2 яшар ўглим жойномоз олдидан ёки устидан отиб кетади, бир гал ўтганда уни қаттиқ туртиб юбордим, оқибатида йиқилиб тушиб йиғлади. Намозим бузилмасмикан ва унга ҳам ёмон бўлмасмикан деб ўйланаман. Шунга нима дейсиз.

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Болалар олдидан ўтиши билан намоз бузилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОМАҲРАМ АЁЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ ИШЛАЙМАН?

@Savollar_kanal 13183-савол

Уйланганман ва янги иш жойимда 2 та но маҳрам аёллар ишлайди. Биз бир ҳонада отириб ишлаймиз лекин уларнинг юриш туришлари менга ёқмайди.1.Уларга қай усилда муомила қилганим яҳши?2.Козларимни қандай тияман иш юзасидан коз козга ва коз қоматга тушиб қолса?3. Агар ёллари болса айтинг илтимос.Раҳмат!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Иложи борича улардан кўзингизни тийинг. Зарурат юзасидан кўз тушганда афв.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШИМ ОРҚАЛИ ТОПГАН ПУЛИМ ХАЛОЛМИ

@Savollar_kanal 13182-савол

Ассалому алайкум! Ҳозир ман Россиядаман, манга бир иш таклиф қилишди. Ман мол ва чўчқа калласини тозалаб гўшини ажратиб беришим кере, ишим шундан иборат. Чўчқа калласи билан ишлаш мани шубхага совотти. Шу ишим халолми? Тозаланган гўштдан котлет қилиб сотишади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон учун Ислом ҳаром қилган нарса хизматини қилиш ҳаром ҳисобланади. Бу ишни қилманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МЕН ХАМ ГУНОХКОР БЎЛМАЙМАНМИ

@Savollar_kanal 13180-савол

Ассалому алайкум! Устозлар мен хозирда қозоғистон республикасида ишлаябман. Шафёрман, камаз хайдайман, хозирги кунда бир фирмага тупроқ ташиябмиз. Бир кунда шеригим билан 10 машинадан тупроқ оборамиз. 20 машина бўлади, лекин шеригим қоровул билан гаплашиб 24-26 машина ёздиради. Бу албатта харом ишлигини биламан хар бир олиб кеган машинага қўл қўйиб кетамиз. Мени хавотирга солган нарса шеригим мени машинамни номерини ёзиб мени номимдан хам қўл қўйиб рейс қўшдирябди. Мен хам бу ишларига шерик бўлиб қолмайманми? Ундай қилма десам сиз қўл қўймаябсизку дейди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ортиқча ёздирилганлари ҳалол бўлмайди. Сиз шергингиз ва қоровулни бу ишни тўхтатишини, агар тўхтатмаса раҳбарларга айтишингизни билдириб огоҳлантиринг. Агар шу ишда давом этишса, айтиб қўйинг. Аввал ортиқча ёздирилганларининг пулини олманглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОМАҲРАМ АЁЛЛАРГА ҚУРЪОН ЎРГАТИШ ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13179-савол

Ассалому алайкум муҳтарам устоз. Менда бир савол бор эди. Киши номаҳрам аёлларга уларни илтимосига биноан Қуръон ўргатса бўладими? Яни биз яшаётган муҳитда мусулмонлар кам, бори ҳам унчалик илмлик эмас. Бир йигит Қуръон ўқишни билади. Шунга бошқа бир мусулмон бу кишидан ўз қизларига Қуръон ўргатишни илтимос қиляпти. Ўшанга нима қилишни билмай боши қотган у йигитни. Қизларни бири йигитдан катта иккинчиси кичкина. Илмлик аёллар ҳам камёб. Шунинг учун маслаҳатингизга муҳтожмиз. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дарс пайтида қизларнинг маҳрами ёки отаси ёки акаси ёки укаси бирга ўтирсин. Устоз бошқа тарафга қараб, узоқроқда ўтирсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЁЗИЛГАН СУРА ВА ОЯТЛАРНИ ЁД ОЛИШ ВА ШУ АСОСДА НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13177-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Саволларим қуйидагича: 1. Мен суралар ва дуоларни кирилл алифбосида ёд олганман. Яқинда араб алифбосини ўрганишни бошладим ва шунда суралардаги айрим оятларни асл ҳолидек талаффуз қилмаслигимни англадим. Мен олдин ўқиган намозларим ҳақида сўрамоқчиман. 2. Мен атрофимдаги дўстларимга ҳам кирилл алифбосидаги брошюра китобчасини масжиддан олиб берганман. Ундан намоз ўқишни ўрганиш дурустми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Ориф, Бухоро шаҳридан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олдин ўқилган намозларингиз иншааллоҳ мақбул. Энди қироатни биладиган одамдан тезда хатоларни тузатиб олинг. Дўстларингиз ҳам шундай қилсинлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГЎДАКЛАРГА ИЛМЛИ ИНСОНЛАРДАН ДУО ОЛИШ ВА АЗОН АЙТИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13175-савол

Ҳазрат ҳадислардан маълумки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга янги туғилган гўдаклар саҳобалар томонидан олиб келинган ва Пайғамбаримиз томонидан гўдаклар танглайи кўтарилиб уларнинг оғзига хурмо солганлар ва дуо қилганлар, шунга нима дейсиз? 1. Янги туғилган чақалоқни илмли олимга кўрсатиш ва ундан дуо сўраш жоизми? 2. Қиз чақалоқнинг қулоғига ким азон айтади? 3. Сизга кўп савол бериб юбордим, чамаси. Саволларга тез жавоб қайтаришда ёрдам берадиган шогирдларингиз борми? 4. Радио эшиттиришларда равон, тутилмасдан, оғир-босиқ, юмшоқлик, файзли гапиришингизнинг сири нимада? 5. Эшикдан кирганда нега меҳмонларни тикка туриб эшик қаршисида кутиб оласиз? 6. Нега сизни юзларингизда ғамгинлик, маъюслик бор? 7. Сиз ҳам ўйин-кулги, оилангизга вақт ажратасизми ёки фақат биз заифлар билан оворамисиз? Қўшимча саволлар учун олдиндан узр. Нимаики шаърий ниятларингиз бўлса ҳаммасини Аллоҳ ижобат этсин. Омин! Халқимизнинг бахтига омон бўлинг! Ўзингиздан худди сиз каби яхши шогирд қолдиринг, токи у сиз каби биз ёшларга ҳидоят етакчиси бўлсин!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Гўдакларни илмли кишиларга кўрсатиб дуо олиш жоиз. Қиз чақалоққа ким азон айтса ҳам бўлаверади. Ҳозирча жавоб беришга ёрдамчилик қилаётганлар йўқ. Қолган саволларингизга жавоб бериш бу саҳифанинг иши эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФОТИМА ОНАМИЗ

@Savollar_kanal 13174-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло Машхар кунида инсонларга четланинглар йўл беринглар мени гулим келяпти деркан. Фотима р.а ни Аллоҳ таоло гулим дейишига қайси амали сабаб бўлган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ривоят борлигини биз билмаймиз. Қаердан ўқидингиз буни? Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХЎРОЗНИ УШЛАТИБ ДАМ СОЛИШ

@Savollar_kanal 13172-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 20да турмушга чиққанимга хали 1 йил бўлмади, лекин халиям хомиладор эмасман. Шу сабабдан қайнонам мани ўқийдаган аёл олдига обордила, хўрозни ушлаб ўтирдим у аёл елкаларимга уриб дам солди. Бу яхшимас гунох бўлади, хаммаси Аллоҳдан, фақат яхши ният қилиб сабр қилиш керак деганимга қарамасдан мани мажбурлаб оборишти. Бу ишимдан астойдил тавба қилдим. Шундай "ўқийдиган" инсонлар фолбинлар деб аталади деб ўқидим? Фолбинга борган аёл эри билан қайта никох ўқитиши керак экан деб, олдинги саволларда ўқидим. Шу масалада ёрдам берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Хўроз, эчки, қўй каби ҳайвонлардан фарзанд ёки ҳожатини сўрайдиганлар фолбинлар бўлади. Уларни фаросати шу ергача етиб келганки, нафақат фарзандни балки бошқа нарсаларни ҳам қодири мутлоқ бўлган Зот Аллоҳ таолодан эмас ҳайвонлардан сўрашади. Ҳадисларда фолбинни гапини тасдиқлаган кофир бўлади дейилган. Сиз аввало тасдиқламагансиз, қолаверса сизи мажбурлаб олиб боришибди. Тавба қилинг ва бундан кейин бормасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КОКА-КОЛА ВА МАРГАРИН ҲАЛОЛМИ?

@Savollar_kanal 13171-савол

Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Сизга саволлар билан мурожаат қилмоқчи эдим. Аввалдан жавоблар учун раҳмат!1.«Ҳалол.уз» бу қандай сайт? Бу сайт ҳам сизга тегишлими? Бу сайтдаги гапларга ва фатволарга ишониб амал қилсак бўладими?2.Кока-кола ичимлиги ҳаромми?3.Маргарин (яййла, она, рама ва ҳокозо...) ҳаромми?4.Намоз ўқиётганда уй эшигидан бир киши чақирса ва ўқиб бўлгунча кетиб қоладиган бўлса намозни бузса бўладими? Агар телефон бўлсачи? Аллоҳ умрингизга умр хайрли ишларингизга ривож ва сабр берсин! (омин)

ЖАВОБ:

1. Бу сайт бизга қарашли эмас.2. Бу ичимлик ҳақида гап кўп. Аммо унинг ҳаромлигига менда илм ва далил йўқ.3. Маргаринларнинг таркибига қаралади. Ичида ҳаром нарса бўлмаса, ҳалол бўлади.4. Бундай пайтларда намозни бузиб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САФАРДА ҲАРОМ ЙЎЛ ЎЛДИРИЛГАН ҲАЙВОН ГЎШТНИ ТЕСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13169-савол

Ассалому алайкум, хурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари.Бизлар хозирги кунда Россия давлатининг Москва вилоятида, Узбекистон ва Киргизистон Республикасидан келиб ишлаётган мусулмонлардан буламиз. Шу ерларда 1-2 йилдан бери ишлаб, хар-хил хорам ишлар ва хорам емишлардан узимизни саклаб, ибодатларимизни давом эттирмокдамиз. Олдин щу ердаги хамма биродарларни эштишлари буйича «мусофир юрта халол хайвонларни гушти истеъмолга халол» деган фатволарни хамда Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллолоху Аллахи Васалламга бир насроний аёл томонидан куй гуштидан тайёрланган таомни берганлиги ва Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллолоху Аллахи Васаллам ушбу таомни еганлиги хакида яъни «ахли китоб» томонидан суйилган халол хайвонни гушти халолдир деган хадисни эшитганмиз.Лекин айрим биродарларни айтишлари буйича мусулмонларга «Бисмило»сиз суйилган хайвонни гушти харомдур, шунингдек Россияда хайвонларни суйиш урнига «электр токи» билан улдирилади ва щу билан хайвонлар улган яъни «харом» хисобланиб колади деб, мукаддас китоблардан оятларни келтиришябти. Шунинг учун айрим боллар 3-4 ойдан бери умуман гушт емай куйишди.Юкоридагиларга кура хозирги кунда барчамизни кизиктирадиган асосий саволимиз шуки "Мусофир юртда гайридинлар томонидан (бисмило)сиз суйилган ва «супермаркетлари»да сотилаётган халол хайвонларни гушти, бизларга истеъмол учун халолми ёки харомми?" ва бизлар кандай йул тутсак яхширок булади.Жавоб учун олдиндан хаммамиз минатдорчилигимизни билдирамиз.Манзил: Шуҳ.77@маил.ру

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/89


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОИНСОФСИЗЛИК, КАСБИГА ҲИЁНАТ.

@Savollar_kanal 13191-савол

Ассалому алайкум! Қурилишда қаровулман ойлигимга қўшимча бўлсин деб девол рангладим. Прарабимиз шу қилган абёмимизни нарядга кв кўпайтириб ёзди ортганини ўзига олди мен ундай қилманг дедим. Кейинги нарядда ҳам яна шундай қилди пулимдан кейин чамаси 450 минг мендан олди ошиқчаси деб, кейин эринмасдан абёмимни ҳисоблаб чиқсам прарап 370 минг қарз экан яна унақа қилманг дедим ва қарзни бойнига қойдим бераман деди. Мана оҳирги нарядимда эса яна 250 минглар кўп ёзибди ортиқчасини прарапга бермасдан шу қурилишни бир ҳожатига ишлатмоқчиман, энди савол. 1. Шу қилиқларини бошлиққа айсам бўладим билмадим бошқа усталардан ҳам шунда қилётгандир. 2. Мендан 370 мингни чўнтагидан бериш керак эди мана кейинги нарядда ҳам 250 минглар кўп ёзган шу пулга 100 минг қўшиб берса қарзимдан узилдим деса у пулни олсам бўладими. 3. Бу ишини қоралаб қилманг дедим лекин бошқа чора кўрмайин жим турсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми, аҳир қоровулман яни шу фирмани бир азосима. Илтимос тўлиқроқ жавоб берсангизлар жавобни ўзига ҳам кўрсатар эдим...

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Огоҳлантирганингиздан кейин ҳам бу ишни қилган бўлса тегишли масъулларга айтиб буни олдини олинг. Бўлмаса ўғирлигига шерик бўласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АҲДЛАШУВ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13189-савол

Ассалому алайкум! Бир танишим Аллоҳдан фарзанд сўраб дуо қилган ва агар фарзанд берсанг 5 вақт намозимни қазо қилмай оз вақтида ўқийман деб аҳдлашган экан. Кейин бу аҳдлашуви мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида илмдан ҳабари бор дўстидан сўраса бунақа аҳдлашув бўлмайди чунки намоз фарзку деган ва у унинг каффоратига бир миллион сўм садақа қилган. Инсон ҳаёти давомида турли ҳил вазият бўлади. У танишим намозларини қолдирмай őқийди лекин у келин, уйида ҳар ҳил вазият болади базида қазо болиб қолади. Шу аҳдлашувга қилган каффорати ўтадими бундай аҳдлашув мумкинми? Умуман аҳдлашув тўğрисида унга амал қилмаслик ҳақида малумот берсангиз илтимос, Аллоҳ қилаётган ишларингизни давомли қилсин ва ажр мукофотини бу дунё ва оҳиратда ҳам тўлиқ қилиб берсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўрса кўрмаса беш вақт намоз зиммасига фарз. Ўзи қилиши фарз бўлган нарсани Аллоҳ билан аҳдлашилмайди. Балки бенамозлиги учун ҳам фарзандсиз бўлиб синовда бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Tavof paytida o‘qiladigan maxsus duolar bormi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИЖОРАТ

@Savollar_kanal 13186-савол

Ассалому алайкум! Мен А корхонадан 2800 сумга хом аше сотиб олиб, Б корхонага 3000 сумдан сотар эдим. А корхона унга олдиндан пул кераклиги ва товарни 2700 дан беришини айтди, мен эса 2500 сумдан менга сотишини сураб ва бир ой ичида олдиндан туланган пул учун махсулотни бериш шарти билан 50 000 000 сум пул бердим. Шу холатда мени килаетган тижоратим жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтгандек бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРЪОН ЎҚИГАН АЖРИ

@Savollar_kanal 13184-савол

Ассалому алайкум! Бир хадисда Қуръон ёдлаган одамнинг ота онасига тож кийдирилади дейилган экан. Шу китобдан ўқиган одамни ота онасига хам тож кийдириладими шуни умид қилсак бўлами?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримни ўқишнинг савоби ва даражаси албатта баланд, лекин у билан бирга унга амал қилиш шарт, ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди, унга амал ҳам қилиш керак. Шунда амал қилганнинг ота-онасига қиёматда тож кийдирилади. Имом Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилишган бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:
عن معاذ بن أنس الجهني رضي الله عنه أن رسول الله عليه وسلم قال: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَعَمِلَ بِمَا فِيهِ ، أُلْبِسَ وَالِدَاهُ تَاجًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، ضَوْءُهُ أَحْسَنُ مِنْ ضَوْءِ الشَّمْسِ فِي بُيُوتِ الدُّنْيَا لَوْ كَانَتْ فِيكُمْ ، فَمَا ظَنُّكُمْ بِالَّذِي عَمِلَ بِهَذَا.
Муоз ибн Анас Жуҳанийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб ундаги нарсаларга амал қилса, Қиёмат куни ота-онасига тож кийдирилади. Унинг ёруғлиги агар сизларда бўлганда дунё уйларидаги қуёшнинг ёруғлигидан яхшидир. Энди шунга амал қилганнинг ўзининг ҳоли нима бўлади деб ўйлайсизлар», дедилар». Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ibrohim maqomiga qo‘l surkash mumkinmi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЙИН УЧУН ПУЛ ТИКИШ ВА УЙЛАНИШДАГИ

@Savollar_kanal 13181-савол

Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи wа барокатуҳу,Мухтарам Шайх жаноблари, аввалаб бор Аллоҳга беадад шукрлар бо'лсинки,менга ба'зи масалалар бо'йича мурожат этиш имкониятини яратди.Бу о'ринда агарда ушбу саволларим бирор ноо'ринлик ёки илмсизликдан дарак берса,узримни қабул қиласиз деган умиддаман,Аллоҳнинг узи гуноҳларимизни магфират этсин, :иншааллаҳ Мен сизга 2 масала бо'йича мурожат этмоқчиман. Биринчи масала мени до'стимга бог'лиқ,иккинчиси о'зим биландир.Биз о'збеклар та'лим олиш мақсадида wа Аллоҳ инояти билан ҳозирги кунда чэт элдамиз.Муаммо шундаки, менинг до'стим бу ерда ва афсуски,бизда ҳам ривож топаётган қимор о'йинларига берилиб қолган. Шу даражада берилганки, уни бу ё'лдан қайтариш мақсадида бизлар ҳам яхши ҳам ёмон гапириб ко'рдик.Бу ерда гап бирор бир спорт о'йинининг натижасини олдиндан айтиш башоратига асосланган қимор тури ҳақида кетмоқда. Мен, шу до'стимни бу ё'лдан қайтариш ниятида шариатидаги ушбу қимор масаласи бо'йича аниқ далилларни келтириб,унга ёрдам бермоқчиман, :иншааллаҳ. Аммо,ислом масалалари бо'йича илмим саёзлиги туфайли ишни нимадан бошлашни билмаяпман.Бундан ташқари,қиморни айнан шу ко'ринишига(яни менимча бу икки ҳайвонни уриштиришга тенглаштирилса керак) айтилган оят ва ҳадислар ёки уламоларнинг фатволари мавжудми? :иншааллаҳ,ушбу илмий далиллар асосида мен до'стимга аниқ жавоблар бериб бу ҳаром ишдан қайтишига дав'ат этсам.2.Масала бу о'зим билан бог'лиқ.Менинг ёшим 25да. Айнан пайг'амбаримиз Муҳаммад с.а.w уйланган ёшлари.мен ҳам бу муборак суннатни бажариш ҳаракатидаман, :иншааллаҳАллоҳни инояти билан мен бир касб қилаётган эдим,ундан вақтинчалик то'хтадим, аниқрог'и бир муаммо сабали о'ша ишимдан айрилдим. Мен бу ишдан орттирган :иншааллаҳ ҳалол маблаг'ларга О'збекистонга бориб уйланмоқчи эдим. Албатта бу ҳодисани мен синов деб билдим ва сабр қилишни мақсад этдим.Эндиликда ушбу муаммони ҳал этилиш ҳаракатидаман. Муборак ҳадисларда айтилишича, Аллоҳ юлида, ҳаромдан сақланиш мақсадида уйланишни ният қилиб ҳаракат қилса,унинг ҳаракатига Аллоҳ барокотлар ато этади ва албатта уни руёбга чиқаради.Мен сиздан ушбу ҳолатда айтиладиган дуолардан ҳам ма'лумотлар беришингизни со'райман, :иншааллаҳ мен уни намозлардан со'нг зикрларда айтсам, мақсадга мувофиқ бо'лар эди, деб уйлайман.Агарда саволларим изоҳининг узунлиги сизни бирор маломатга қо'йган бо'са,авф этгайсиз.Сизга шу масалалардаги жавобингиз учун олдиндан раҳмат айтаман.Аллоҳ Сизга шарафли ишингизда омад ва ривожлар ато этсин!Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи wа барокатуҳу Ҳурмат билан,Абдуллоҳ

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/97


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ruknul-yamoniy bilan Hajarul-asvadning orasi haqida

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАССОБХОНАДА НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13178-савол

Ассалому алайкум! Ман хозирда россияда халол магазинда қоссобчилик қиламан. Яқинда телеграм каналда пайғамбаримиз хадисларини ўқиб қолдим. Хадисда шундай келган экан қассобхона ва яна бошқа жойда номоз ўқиб бўлмас экан. Ман ишлайдиган дўконда хайвонларни вилоятларда сўйиб териси олинган холатда олиб келишади ва мен уни чопиб сотаман ва шу ерда номоз ўқийман. Полни юваман, тоза. Номозим дурусми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда нима учун ўқиш жоиз эмаслиги келтирилган. Агар ўша нарсалардан холи бўлса, албатта намоз ўқиш жоиз бўлади. 
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى أَنْ يُصَلَّى فِي سَبْعَةِ مَوَاطِنَ: فِي الْمَزْبَلَةِ، وَالْمَجْزَرَةِ، وَالْمَقْبَرَةِ، وَقَارِعَةِ الطَّرِيقِ، وَفِي الْحَمَّامِ، وَفِي مَعَاطِنِ الْإِبِلِ، وَفَوْقَ ظَهْرِ بَيْتِ اللهِ الْحَرَامِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойда намоз ўқишдан наҳий қилдилар: ахлатхонада, қассобхонада, мақбарада, йўл ўртасида, ҳаммомда, туя чўкадиган жойда ва Байтуллоҳул ҳаромнинг устида».Термизий ривоят қилган.Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан қайтарган маконларни бирма-бир кўриб чиқайлик.1. Ахлатхона.Ахлатхонада намоз ўқиб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Намознинг қабул бўлиши учун асосий шартлардан бири маконнинг поклигидир. Ахлатхона эса бунинг акси бўлган жой.2. Қассобхона – кушхона.Бу жой сўйилган ҳайвонларнинг қонлари ва ахлатлари билан поклигини йўқотган макондир. У жойда ҳам намоз ўқиб бўлмайди.3. Мақбара.Мақбарада намоз ўқиб бўлмаслигини аввалги ҳадислардан бирида ўргандик.4. Йўл ўртаси.Йўл ўртаси намоз учун мақбул жой эмаслигини шарҳ қилиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак.5. Ҳаммом.6. Туя боғланадиган жой.7. Байтуллоҳул ҳаромнинг усти.Чунки Каъбаи муаззаманинг устига чиқиб намоз ўқиш ушбу муқаддас жойга нисбатан ҳурматсизликдир. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ТУҒИЛГАН ЙИЛЛАРИНИ АНИҒИ ҚАЙСИ

@Savollar_kanal 13176-савол

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни туғилган йиллари "Пайғамбарлар тарих" китобида 570, "Ибодати исломия" китобида 571 берилган. Қайси бири тўғри?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186723


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ka‘bai muazzamaning ichi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЛИКХОНАДАГИ МАЙЙИТНИ ЁРИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13173-савол

Ассалому алайкум! Биродарлар ва аҳли илм! Менга касбим ҳалол ё ҳаромлигини аниқлаштириб олишга ёрдам берингиз. Мутахассислигим доришунос. Кимёнинг турли бўлимларини ўрганганмиз. Ҳозирда судга оид тиббиёт экспертиза бюросининг суд-кимё бўлимида эксперт кимёгар сифатида ишламоқдаман, иш бошлаганимга роса бир ой бўлди. Менга маъқул бўлмаган ҳолатлар қуйидагича: Лабораториямиз ўликхонанинг устида жойлашган. Яъни, ўликхона ертўлада, биз унинг устида ишлаймиз. Мурдаланингр ички аъзоларини олиб, текширувлар ўтказамиз. Агар ушбу шароит динга хилоф бўлмаса, илтимос жавоб берсангиз, бунда аҳли илмнинг фикри жуда муҳим. Жавобингизни кутиб қоламан. Аллоҳ таоло ҳаммамиздан рози бўлсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 
ЎЛИКНИНГ ЖАСАДИНИ ЁРИШ 
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин! Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 - 28 сафар (1987 йил, 17–21 октябр) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида ўликнинг жасадини ёриб кўриш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди: Қуйидаги ғаразлар бўйича ўликнинг жасадини ёриш мумкин: 1. Жиноий даъво бўйича текшириш олиб борилаётганда ўлимининг ёки жиноятнинг сабабини билиш учун. Ўлимнинг сабабини билишда бундан бошқа восита бўлмаганда. 2. Маълум касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида, уни билиш учун ўликни ёришдан бошқа имкон бўлаганда. 3. Тиббий илмларни ўргатиш ва ўрганишга ҳожат тушганда. Таълим мақсадида ўликни ёриш бўйича қуйидаги шартларга риоя қилмоқ лозимдир: 1. Жасад маълум шахсники бўлса, у ўлимидан олдин ўзини таълим мақсадида ёришга рухсат берган бўлиши лозим. Шунингдек, меросхўрларнинг изни ҳам қабул бўлади. 2. Ёриш фақат зарурат миқдорича бўлиши керак. Ўликнинг жасади ўйинга айланмасиги зарур.3. Аёлларнинг жасадини аёллар ёриши керак. Зарурий ҳолатлар бундан мустасно. 4. Барча ҳолатларда ҳам ёрилган жасаднинг барча бўлаклари дафн қилиниши зарур.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Rahmat tog‘idagi ustun

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАРЗ БЎЛГАН НАМОЗ ТЎҒРИСИДА

@Savollar_kanal 13170-савол

Ассалому алайкум! Бир оғайним билан тортишиб қолдим ўзини ишлаб чиқариш корхонаси бор. Қўлида 50 дан ортиқ одам ишледи уни айтиши бўйича хатто ўз ишчиларига у рухсат бермаса зикр-саловатлар айтиш хам харом экан. Масалан 10 соатлик иш бўлса ундан 9 соатини ишлаб 1 соатини намозга сарф қилса хам олган пули харом эмиш. Гапириб тушинтира олмадим

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оғайнингиз масалани нотўғри тушунибди. Зикр, саловот деганда ишни қўйиб ўша билан машғул бўлиш назарда тутилган. Бу ҳаммаси нафл ибодатлар бўлади. Уларни ишнинг ҳисобидан қилиш дуруст эмас. Ишга зарар бермаса, зикр ва саловотларни рухсат сўрамай ҳам айтса бўлаверади. Фарз намозларни эса ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Иш вақтида намоз ўқилса, жуда борса 10-15 минутда бўлади. Агар ўша 10-15 минутга раҳбари норози бўлса, ўшанча вақт ортиқча ишлаб берсин. Лекин раҳбар ҳам намоз ўқишга қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Агар ман қилса, катта гуноҳ қилган бўлади. Одамлар ҳожатхонага ёки чекиш учун ҳам сўрамасдан чиқиб ярим соатлаб вақтини кетказишади. Ҳожат чиқарганларга индамасдан намозга осиладиганлар, фарз бўлган намоз улар учун ҳожат чиқаришчалик ҳам қадри йўқ одамлар бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СОЛАТИ МАЪСУДИЙ КИТОБИ

@Savollar_kanal 13168-савол

Ассалому алайкум! Солати Маъсудий китобини ўқисак бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! У мутахассислар даражасидаги китоб, бирон аҳли илм билан музокара қилиб ўқисангиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал