НОМАҲРАМ АЁЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ ИШЛАЙМАН?
@Savollar_kanal 13183-савол
Уйланганман ва янги иш жойимда 2 та но маҳрам аёллар ишлайди. Биз бир ҳонада отириб ишлаймиз лекин уларнинг юриш туришлари менга ёқмайди.1.Уларга қай усилда муомила қилганим яҳши?2.Козларимни қандай тияман иш юзасидан коз козга ва коз қоматга тушиб қолса?3. Агар ёллари болса айтинг илтимос.Раҳмат!
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Иложи борича улардан кўзингизни тийинг. Зарурат юзасидан кўз тушганда афв.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИШИМ ОРҚАЛИ ТОПГАН ПУЛИМ ХАЛОЛМИ
@Savollar_kanal 13182-савол
Ассалому алайкум! Ҳозир ман Россиядаман, манга бир иш таклиф қилишди. Ман мол ва чўчқа калласини тозалаб гўшини ажратиб беришим кере, ишим шундан иборат. Чўчқа калласи билан ишлаш мани шубхага совотти. Шу ишим халолми? Тозаланган гўштдан котлет қилиб сотишади.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон учун Ислом ҳаром қилган нарса хизматини қилиш ҳаром ҳисобланади. Бу ишни қилманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МЕН ХАМ ГУНОХКОР БЎЛМАЙМАНМИ
@Savollar_kanal 13180-савол
Ассалому алайкум! Устозлар мен хозирда қозоғистон республикасида ишлаябман. Шафёрман, камаз хайдайман, хозирги кунда бир фирмага тупроқ ташиябмиз. Бир кунда шеригим билан 10 машинадан тупроқ оборамиз. 20 машина бўлади, лекин шеригим қоровул билан гаплашиб 24-26 машина ёздиради. Бу албатта харом ишлигини биламан хар бир олиб кеган машинага қўл қўйиб кетамиз. Мени хавотирга солган нарса шеригим мени машинамни номерини ёзиб мени номимдан хам қўл қўйиб рейс қўшдирябди. Мен хам бу ишларига шерик бўлиб қолмайманми? Ундай қилма десам сиз қўл қўймаябсизку дейди.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ортиқча ёздирилганлари ҳалол бўлмайди. Сиз шергингиз ва қоровулни бу ишни тўхтатишини, агар тўхтатмаса раҳбарларга айтишингизни билдириб огоҳлантиринг. Агар шу ишда давом этишса, айтиб қўйинг. Аввал ортиқча ёздирилганларининг пулини олманглар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НОМАҲРАМ АЁЛЛАРГА ҚУРЪОН ЎРГАТИШ ЖОИЗМИ?
@Savollar_kanal 13179-савол
Ассалому алайкум муҳтарам устоз. Менда бир савол бор эди. Киши номаҳрам аёлларга уларни илтимосига биноан Қуръон ўргатса бўладими? Яни биз яшаётган муҳитда мусулмонлар кам, бори ҳам унчалик илмлик эмас. Бир йигит Қуръон ўқишни билади. Шунга бошқа бир мусулмон бу кишидан ўз қизларига Қуръон ўргатишни илтимос қиляпти. Ўшанга нима қилишни билмай боши қотган у йигитни. Қизларни бири йигитдан катта иккинчиси кичкина. Илмлик аёллар ҳам камёб. Шунинг учун маслаҳатингизга муҳтожмиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Дарс пайтида қизларнинг маҳрами ёки отаси ёки акаси ёки укаси бирга ўтирсин. Устоз бошқа тарафга қараб, узоқроқда ўтирсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЁЗИЛГАН СУРА ВА ОЯТЛАРНИ ЁД ОЛИШ ВА ШУ АСОСДА НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13177-савол
Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Саволларим қуйидагича: 1. Мен суралар ва дуоларни кирилл алифбосида ёд олганман. Яқинда араб алифбосини ўрганишни бошладим ва шунда суралардаги айрим оятларни асл ҳолидек талаффуз қилмаслигимни англадим. Мен олдин ўқиган намозларим ҳақида сўрамоқчиман. 2. Мен атрофимдаги дўстларимга ҳам кирилл алифбосидаги брошюра китобчасини масжиддан олиб берганман. Ундан намоз ўқишни ўрганиш дурустми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Ориф, Бухоро шаҳридан.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Олдин ўқилган намозларингиз иншааллоҳ мақбул. Энди қироатни биладиган одамдан тезда хатоларни тузатиб олинг. Дўстларингиз ҳам шундай қилсинлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ГЎДАКЛАРГА ИЛМЛИ ИНСОНЛАРДАН ДУО ОЛИШ ВА АЗОН АЙТИШ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13175-савол
Ҳазрат ҳадислардан маълумки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга янги туғилган гўдаклар саҳобалар томонидан олиб келинган ва Пайғамбаримиз томонидан гўдаклар танглайи кўтарилиб уларнинг оғзига хурмо солганлар ва дуо қилганлар, шунга нима дейсиз? 1. Янги туғилган чақалоқни илмли олимга кўрсатиш ва ундан дуо сўраш жоизми? 2. Қиз чақалоқнинг қулоғига ким азон айтади? 3. Сизга кўп савол бериб юбордим, чамаси. Саволларга тез жавоб қайтаришда ёрдам берадиган шогирдларингиз борми? 4. Радио эшиттиришларда равон, тутилмасдан, оғир-босиқ, юмшоқлик, файзли гапиришингизнинг сири нимада? 5. Эшикдан кирганда нега меҳмонларни тикка туриб эшик қаршисида кутиб оласиз? 6. Нега сизни юзларингизда ғамгинлик, маъюслик бор? 7. Сиз ҳам ўйин-кулги, оилангизга вақт ажратасизми ёки фақат биз заифлар билан оворамисиз? Қўшимча саволлар учун олдиндан узр. Нимаики шаърий ниятларингиз бўлса ҳаммасини Аллоҳ ижобат этсин. Омин! Халқимизнинг бахтига омон бўлинг! Ўзингиздан худди сиз каби яхши шогирд қолдиринг, токи у сиз каби биз ёшларга ҳидоят етакчиси бўлсин!
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Гўдакларни илмли кишиларга кўрсатиб дуо олиш жоиз. Қиз чақалоққа ким азон айтса ҳам бўлаверади. Ҳозирча жавоб беришга ёрдамчилик қилаётганлар йўқ. Қолган саволларингизга жавоб бериш бу саҳифанинг иши эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФОТИМА ОНАМИЗ
@Savollar_kanal 13174-савол
Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло Машхар кунида инсонларга четланинглар йўл беринглар мени гулим келяпти деркан. Фотима р.а ни Аллоҳ таоло гулим дейишига қайси амали сабаб бўлган?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ривоят борлигини биз билмаймиз. Қаердан ўқидингиз буни? Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХЎРОЗНИ УШЛАТИБ ДАМ СОЛИШ
@Savollar_kanal 13172-савол
Ассалому алайкум! Ёшим 20да турмушга чиққанимга хали 1 йил бўлмади, лекин халиям хомиладор эмасман. Шу сабабдан қайнонам мани ўқийдаган аёл олдига обордила, хўрозни ушлаб ўтирдим у аёл елкаларимга уриб дам солди. Бу яхшимас гунох бўлади, хаммаси Аллоҳдан, фақат яхши ният қилиб сабр қилиш керак деганимга қарамасдан мани мажбурлаб оборишти. Бу ишимдан астойдил тавба қилдим. Шундай "ўқийдиган" инсонлар фолбинлар деб аталади деб ўқидим? Фолбинга борган аёл эри билан қайта никох ўқитиши керак экан деб, олдинги саволларда ўқидим. Шу масалада ёрдам берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Хўроз, эчки, қўй каби ҳайвонлардан фарзанд ёки ҳожатини сўрайдиганлар фолбинлар бўлади. Уларни фаросати шу ергача етиб келганки, нафақат фарзандни балки бошқа нарсаларни ҳам қодири мутлоқ бўлган Зот Аллоҳ таолодан эмас ҳайвонлардан сўрашади. Ҳадисларда фолбинни гапини тасдиқлаган кофир бўлади дейилган. Сиз аввало тасдиқламагансиз, қолаверса сизи мажбурлаб олиб боришибди. Тавба қилинг ва бундан кейин бормасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КОКА-КОЛА ВА МАРГАРИН ҲАЛОЛМИ?
@Savollar_kanal 13171-савол
Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Сизга саволлар билан мурожаат қилмоқчи эдим. Аввалдан жавоблар учун раҳмат!1.«Ҳалол.уз» бу қандай сайт? Бу сайт ҳам сизга тегишлими? Бу сайтдаги гапларга ва фатволарга ишониб амал қилсак бўладими?2.Кока-кола ичимлиги ҳаромми?3.Маргарин (яййла, она, рама ва ҳокозо...) ҳаромми?4.Намоз ўқиётганда уй эшигидан бир киши чақирса ва ўқиб бўлгунча кетиб қоладиган бўлса намозни бузса бўладими? Агар телефон бўлсачи? Аллоҳ умрингизга умр хайрли ишларингизга ривож ва сабр берсин! (омин)
ЖАВОБ:
1. Бу сайт бизга қарашли эмас.2. Бу ичимлик ҳақида гап кўп. Аммо унинг ҳаромлигига менда илм ва далил йўқ.3. Маргаринларнинг таркибига қаралади. Ичида ҳаром нарса бўлмаса, ҳалол бўлади.4. Бундай пайтларда намозни бузиб бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
САФАРДА ҲАРОМ ЙЎЛ ЎЛДИРИЛГАН ҲАЙВОН ГЎШТНИ ТЕСА БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13169-савол
Ассалому алайкум, хурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари.Бизлар хозирги кунда Россия давлатининг Москва вилоятида, Узбекистон ва Киргизистон Республикасидан келиб ишлаётган мусулмонлардан буламиз. Шу ерларда 1-2 йилдан бери ишлаб, хар-хил хорам ишлар ва хорам емишлардан узимизни саклаб, ибодатларимизни давом эттирмокдамиз. Олдин щу ердаги хамма биродарларни эштишлари буйича «мусофир юрта халол хайвонларни гушти истеъмолга халол» деган фатволарни хамда Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллолоху Аллахи Васалламга бир насроний аёл томонидан куй гуштидан тайёрланган таомни берганлиги ва Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллолоху Аллахи Васаллам ушбу таомни еганлиги хакида яъни «ахли китоб» томонидан суйилган халол хайвонни гушти халолдир деган хадисни эшитганмиз.Лекин айрим биродарларни айтишлари буйича мусулмонларга «Бисмило»сиз суйилган хайвонни гушти харомдур, шунингдек Россияда хайвонларни суйиш урнига «электр токи» билан улдирилади ва щу билан хайвонлар улган яъни «харом» хисобланиб колади деб, мукаддас китоблардан оятларни келтиришябти. Шунинг учун айрим боллар 3-4 ойдан бери умуман гушт емай куйишди.Юкоридагиларга кура хозирги кунда барчамизни кизиктирадиган асосий саволимиз шуки "Мусофир юртда гайридинлар томонидан (бисмило)сиз суйилган ва «супермаркетлари»да сотилаётган халол хайвонларни гушти, бизларга истеъмол учун халолми ёки харомми?" ва бизлар кандай йул тутсак яхширок булади.Жавоб учун олдиндан хаммамиз минатдорчилигимизни билдирамиз.Манзил: Шуҳ.77@маил.ру
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/89
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
САФДА БЎШ ЖОЙ БЎЛА ТУРИБ, ЯНГИ САФДА НАМОЗ ЎҚИСА БОТИЛ БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13167-савол
Ассалому алайкум. Мен аввало савол бераётганимдан хурсандман. «Торикус саодатайн» китобида шундай келибдики, мисол: биринчи саф тўла турган пайт, бирор киши иқтидо қилмокчи бўлиб кирса ю, у орқа сафдан бир ўзи янги саф бошлаб турса (имомнинг орқасида) унинг намози ботил - дейилибди. Шу масала бўйича ойдинлик киритиб, бизни ақлимизни ғаш қилиб турган чигалликни ечилишига сабабчи бўлсангиз. Аллоҳ сизлардан ҳам биздан ҳам рози бўлсин!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган китоб Ҳанбалий мазҳабига оид бўлса керак. Китоб ўқишни билиш керак. Бўлмаса, сизга ўхшаб ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам ташвишга солиш ва кўнглини ғаш қилишга сабаб бўлади.-Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳаблари бўйича бир киши сафнинг орқасида ёлғиз ҳолда намоз ўқиса намози ботил бўлмайди. Балки, макруҳ, яхши эмас бўлади. Намози ўтаверади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТЕЛЕФОНДА ЎҚИЛГАН СУРАЛАР
@Savollar_kanal 13166-савол
Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди”, дедилар. Саволим шундан иборатки телефонда Бақара сурасини қўйсак хам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганидек уйга шайтон кирмайдими ёки Бақара сурасини ўзимиз ўқишимиз керакми чунки хато қилиб ўқишдан қўрқаним учун Бақара сурасини телефонда кўп эштаман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўзларингиз ўқишни ўрганиб олгунингизча қўйиб туринглар. Тезроқ ўрганинглар ҳозир бу иш аввалгидек қийин бўлмай қолди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#yangilik #chegirma
🎉 Qurbon hayiti munosabati bilan Shayx hazratlarining mashhur asarlariga 3 kun davomida 15% chegirma!
Yaqinlashayotgan Qurbon hayiti barchamiz uchun muborak bo'lsin!
🥳 Bayram munosabati bilan shayx hazratlarining mashhur asarlariga 15% chegirma eʼlon qilamiz. Chegirma barcha 19 ta doʻkonlarimizda, hamda onlayn sahifamizda amal qiladi.
✅ Chegirmadagi kitoblar bilan tanishing:
1. «Tafsiri Hilol» — 688 000 - 578 000 soʻm
2. «Ruhiy tarbiya» — 180 000 - 153 000 soʻm
3. «Kifoya» — 215 000 - 183 000 soʻm
4. «Odoblar xazinasi» — 223 000 - 189 500 soʻm
5. «Baxtiyor oila» (kirill alifbosida) — 68 000 - 58 000 soʻm
6. «Baxtiyor oila» (lotin alifbosida) — 68 000 - 58 000 soʻm
7. «Baxtiyor oila» (Sovgʻabop nashri) — 300 000 - 255 000 soʻm
8. «Iymon» — 42 000 - 35 500 soʻm
9. «Qurʼoni Karim va oʻzbek tilidagi maʼnolar tarjimasi kitobi» (Sovgʻabop nashri) — 470 000 - 399 500 soʻm
10. «Qurʼoni Karim va oʻzbek tilidagi maʼnolar tarjimasi» (kirill alifbosida) — 170 000 - 144 500 soʻm
11. «Qurʼoni Karim va oʻzbek tilidagi maʼnolar tarjimasi» (lotin alifbosida) — 175 000 - 148 500 soʻm
12. «Yaxshilik va silai rahm» — 76 000 - 64 500 soʻm
13. «Xislatli hikmatlar sharhi» — 243 000 - 206 500 soʻm
14. «Nubuvvat va risolat» («Hadis va hayot» 19-20-juzlar jamlanmasi) — 258 000 - 219 000 soʻm
15. «Mukammal saodat yoʻli» — 62 000 - 52 500 soʻm
16. «Hadis va Hayot» 19-juz. Olamlarga rahmat Paygʻambar — 63 000 - 53 500 soʻm
Bayramda yaqinlaringiz uchun eng yaxshi «hayitlik» kitobdir. Marhamat, shayx hazratlarining shoh asarlarini chegirmali narxda xarid qilib, yaqinlaringizga «hayitlik» qilib bering 😊
📍 Manzillarimiz
☎️ Buyurtma uchun: +998712175999
📨 Murojaat uchun: @hilol_reception
🌐 Chegirmadagi kitoblar
* Chegirma 24-iyun 15:30 dan 27-iyun kuni 23:59 gacha amal qiladi. Chegirma munosabati bilan ertaga — yakshanba kuni barcha do'konlarimiz ishlaydi
@hilolnashr
ХАТОЛИК САБАБ БОШҚА СУРАНИ ЎҚИБ ЮБОРСА
@Savollar_kanal 13162-савол
Ассалому алайкум! Намозда бошқа сурани ўрнига бошқа сурани бир сўзини айтиб юборса ёки адашиб кетса намоз бузиладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Алмашганида қандай маъно чиққанига қаралади. Агар сўзлар алмашганида оятнинг маъносидаги мўминлар дўзахга ёки кофирлар жаннатга кирадиган даражада хатолик бўлса, намоз бузилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎЙИН УЧУН ПУЛ ТИКИШ ВА УЙЛАНИШДАГИ
@Savollar_kanal 13181-савол
Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи wа барокатуҳу,Мухтарам Шайх жаноблари, аввалаб бор Аллоҳга беадад шукрлар бо'лсинки,менга ба'зи масалалар бо'йича мурожат этиш имкониятини яратди.Бу о'ринда агарда ушбу саволларим бирор ноо'ринлик ёки илмсизликдан дарак берса,узримни қабул қиласиз деган умиддаман,Аллоҳнинг узи гуноҳларимизни магфират этсин, :иншааллаҳ Мен сизга 2 масала бо'йича мурожат этмоқчиман. Биринчи масала мени до'стимга бог'лиқ,иккинчиси о'зим биландир.Биз о'збеклар та'лим олиш мақсадида wа Аллоҳ инояти билан ҳозирги кунда чэт элдамиз.Муаммо шундаки, менинг до'стим бу ерда ва афсуски,бизда ҳам ривож топаётган қимор о'йинларига берилиб қолган. Шу даражада берилганки, уни бу ё'лдан қайтариш мақсадида бизлар ҳам яхши ҳам ёмон гапириб ко'рдик.Бу ерда гап бирор бир спорт о'йинининг натижасини олдиндан айтиш башоратига асосланган қимор тури ҳақида кетмоқда. Мен, шу до'стимни бу ё'лдан қайтариш ниятида шариатидаги ушбу қимор масаласи бо'йича аниқ далилларни келтириб,унга ёрдам бермоқчиман, :иншааллаҳ. Аммо,ислом масалалари бо'йича илмим саёзлиги туфайли ишни нимадан бошлашни билмаяпман.Бундан ташқари,қиморни айнан шу ко'ринишига(яни менимча бу икки ҳайвонни уриштиришга тенглаштирилса керак) айтилган оят ва ҳадислар ёки уламоларнинг фатволари мавжудми? :иншааллаҳ,ушбу илмий далиллар асосида мен до'стимга аниқ жавоблар бериб бу ҳаром ишдан қайтишига дав'ат этсам.2.Масала бу о'зим билан бог'лиқ.Менинг ёшим 25да. Айнан пайг'амбаримиз Муҳаммад с.а.w уйланган ёшлари.мен ҳам бу муборак суннатни бажариш ҳаракатидаман, :иншааллаҳАллоҳни инояти билан мен бир касб қилаётган эдим,ундан вақтинчалик то'хтадим, аниқрог'и бир муаммо сабали о'ша ишимдан айрилдим. Мен бу ишдан орттирган :иншааллаҳ ҳалол маблаг'ларга О'збекистонга бориб уйланмоқчи эдим. Албатта бу ҳодисани мен синов деб билдим ва сабр қилишни мақсад этдим.Эндиликда ушбу муаммони ҳал этилиш ҳаракатидаман. Муборак ҳадисларда айтилишича, Аллоҳ юлида, ҳаромдан сақланиш мақсадида уйланишни ният қилиб ҳаракат қилса,унинг ҳаракатига Аллоҳ барокотлар ато этади ва албатта уни руёбга чиқаради.Мен сиздан ушбу ҳолатда айтиладиган дуолардан ҳам ма'лумотлар беришингизни со'райман, :иншааллаҳ мен уни намозлардан со'нг зикрларда айтсам, мақсадга мувофиқ бо'лар эди, деб уйлайман.Агарда саволларим изоҳининг узунлиги сизни бирор маломатга қо'йган бо'са,авф этгайсиз.Сизга шу масалалардаги жавобингиз учун олдиндан раҳмат айтаман.Аллоҳ Сизга шарафли ишингизда омад ва ривожлар ато этсин!Ассаламу алайкум wа раҳматуллоҳи wа барокатуҳу Ҳурмат билан,Абдуллоҳ
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/97
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАССОБХОНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
@Savollar_kanal 13178-савол
Ассалому алайкум! Ман хозирда россияда халол магазинда қоссобчилик қиламан. Яқинда телеграм каналда пайғамбаримиз хадисларини ўқиб қолдим. Хадисда шундай келган экан қассобхона ва яна бошқа жойда номоз ўқиб бўлмас экан. Ман ишлайдиган дўконда хайвонларни вилоятларда сўйиб териси олинган холатда олиб келишади ва мен уни чопиб сотаман ва шу ерда номоз ўқийман. Полни юваман, тоза. Номозим дурусми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда нима учун ўқиш жоиз эмаслиги келтирилган. Агар ўша нарсалардан холи бўлса, албатта намоз ўқиш жоиз бўлади.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى أَنْ يُصَلَّى فِي سَبْعَةِ مَوَاطِنَ: فِي الْمَزْبَلَةِ، وَالْمَجْزَرَةِ، وَالْمَقْبَرَةِ، وَقَارِعَةِ الطَّرِيقِ، وَفِي الْحَمَّامِ، وَفِي مَعَاطِنِ الْإِبِلِ، وَفَوْقَ ظَهْرِ بَيْتِ اللهِ الْحَرَامِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойда намоз ўқишдан наҳий қилдилар: ахлатхонада, қассобхонада, мақбарада, йўл ўртасида, ҳаммомда, туя чўкадиган жойда ва Байтуллоҳул ҳаромнинг устида».Термизий ривоят қилган.Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан қайтарган маконларни бирма-бир кўриб чиқайлик.1. Ахлатхона.Ахлатхонада намоз ўқиб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Намознинг қабул бўлиши учун асосий шартлардан бири маконнинг поклигидир. Ахлатхона эса бунинг акси бўлган жой.2. Қассобхона – кушхона.Бу жой сўйилган ҳайвонларнинг қонлари ва ахлатлари билан поклигини йўқотган макондир. У жойда ҳам намоз ўқиб бўлмайди.3. Мақбара.Мақбарада намоз ўқиб бўлмаслигини аввалги ҳадислардан бирида ўргандик.4. Йўл ўртаси.Йўл ўртаси намоз учун мақбул жой эмаслигини шарҳ қилиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак.5. Ҳаммом.6. Туя боғланадиган жой.7. Байтуллоҳул ҳаромнинг усти.Чунки Каъбаи муаззаманинг устига чиқиб намоз ўқиш ушбу муқаддас жойга нисбатан ҳурматсизликдир. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ТУҒИЛГАН ЙИЛЛАРИНИ АНИҒИ ҚАЙСИ
@Savollar_kanal 13176-савол
Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни туғилган йиллари "Пайғамбарлар тарих" китобида 570, "Ибодати исломия" китобида 571 берилган. Қайси бири тўғри?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186723
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎЛИКХОНАДАГИ МАЙЙИТНИ ЁРИШ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13173-савол
Ассалому алайкум! Биродарлар ва аҳли илм! Менга касбим ҳалол ё ҳаромлигини аниқлаштириб олишга ёрдам берингиз. Мутахассислигим доришунос. Кимёнинг турли бўлимларини ўрганганмиз. Ҳозирда судга оид тиббиёт экспертиза бюросининг суд-кимё бўлимида эксперт кимёгар сифатида ишламоқдаман, иш бошлаганимга роса бир ой бўлди. Менга маъқул бўлмаган ҳолатлар қуйидагича: Лабораториямиз ўликхонанинг устида жойлашган. Яъни, ўликхона ертўлада, биз унинг устида ишлаймиз. Мурдаланингр ички аъзоларини олиб, текширувлар ўтказамиз. Агар ушбу шароит динга хилоф бўлмаса, илтимос жавоб берсангиз, бунда аҳли илмнинг фикри жуда муҳим. Жавобингизни кутиб қоламан. Аллоҳ таоло ҳаммамиздан рози бўлсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом!
ЎЛИКНИНГ ЖАСАДИНИ ЁРИШ
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин! Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 - 28 сафар (1987 йил, 17–21 октябр) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида ўликнинг жасадини ёриб кўриш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди: Қуйидаги ғаразлар бўйича ўликнинг жасадини ёриш мумкин: 1. Жиноий даъво бўйича текшириш олиб борилаётганда ўлимининг ёки жиноятнинг сабабини билиш учун. Ўлимнинг сабабини билишда бундан бошқа восита бўлмаганда. 2. Маълум касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида, уни билиш учун ўликни ёришдан бошқа имкон бўлаганда. 3. Тиббий илмларни ўргатиш ва ўрганишга ҳожат тушганда. Таълим мақсадида ўликни ёриш бўйича қуйидаги шартларга риоя қилмоқ лозимдир: 1. Жасад маълум шахсники бўлса, у ўлимидан олдин ўзини таълим мақсадида ёришга рухсат берган бўлиши лозим. Шунингдек, меросхўрларнинг изни ҳам қабул бўлади. 2. Ёриш фақат зарурат миқдорича бўлиши керак. Ўликнинг жасади ўйинга айланмасиги зарур.3. Аёлларнинг жасадини аёллар ёриши керак. Зарурий ҳолатлар бундан мустасно. 4. Барча ҳолатларда ҳам ёрилган жасаднинг барча бўлаклари дафн қилиниши зарур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФАРЗ БЎЛГАН НАМОЗ ТЎҒРИСИДА
@Savollar_kanal 13170-савол
Ассалому алайкум! Бир оғайним билан тортишиб қолдим ўзини ишлаб чиқариш корхонаси бор. Қўлида 50 дан ортиқ одам ишледи уни айтиши бўйича хатто ўз ишчиларига у рухсат бермаса зикр-саловатлар айтиш хам харом экан. Масалан 10 соатлик иш бўлса ундан 9 соатини ишлаб 1 соатини намозга сарф қилса хам олган пули харом эмиш. Гапириб тушинтира олмадим
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Оғайнингиз масалани нотўғри тушунибди. Зикр, саловот деганда ишни қўйиб ўша билан машғул бўлиш назарда тутилган. Бу ҳаммаси нафл ибодатлар бўлади. Уларни ишнинг ҳисобидан қилиш дуруст эмас. Ишга зарар бермаса, зикр ва саловотларни рухсат сўрамай ҳам айтса бўлаверади. Фарз намозларни эса ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Иш вақтида намоз ўқилса, жуда борса 10-15 минутда бўлади. Агар ўша 10-15 минутга раҳбари норози бўлса, ўшанча вақт ортиқча ишлаб берсин. Лекин раҳбар ҳам намоз ўқишга қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Агар ман қилса, катта гуноҳ қилган бўлади. Одамлар ҳожатхонага ёки чекиш учун ҳам сўрамасдан чиқиб ярим соатлаб вақтини кетказишади. Ҳожат чиқарганларга индамасдан намозга осиладиганлар, фарз бўлган намоз улар учун ҳожат чиқаришчалик ҳам қадри йўқ одамлар бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СОЛАТИ МАЪСУДИЙ КИТОБИ
@Savollar_kanal 13168-савол
Ассалому алайкум! Солати Маъсудий китобини ўқисак бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! У мутахассислар даражасидаги китоб, бирон аҳли илм билан музокара қилиб ўқисангиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖУМА НАМОЗИ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13165-савол
Ассалому алайкум биродарлар. Мен о'зим талаба ман жума кунлари дарсларим бор жумага чиқишга имкон тополмаяпман, нима маслаҳат берасизлар?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Иложи борича чиқишга ҳаракат қилинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КЕЧҚУРУН АЙТИБ УХЛАСА ВАФОТ ЭТСА У ЖАННАТГА КИРАДИ
@Savollar_kanal 13164-савол
Ассалому алайкум! Мен бир зикрни эшитгандим. Ккимда ким бу зикрни кечқурун айтиб ухласа мабода тунда вафот этса у жаннатга киради, агарда тонгда айтса кун ботгунча вафот этиб қолса жаннатга киради дейилганди. Ушбу зикр сахиҳми? Агар сахиҳ бўлса илтимос арабчасини ёзиб юборселар.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ ҳадисда келади.
عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَيِّدَ الْاِسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، وَأَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. وَمَنْ قَالَهَا مِنَ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ فَهُوَ مِنْ أهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنَ اللَّيْلِ وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ . رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Истиғфорнинг саййиди «Аллоҳумма анта роббии. Лаа илааҳа илла анта. Холақтаний. Ва ана абдука ва ана ала аҳдика. Ва ваъдика мастатоъту. Аъуузу бика мин шарри маа сонаъту. Абууъу лака би неъматика алайя. Ва Абууъу лака би занбий. Фағфир лий. Фа иннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта», демоғингдир.Ким уни ишонч билан наҳорда айтса, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан кечаси айтса, ўша куни тонг отишидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлади».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Маъноси: «Эй Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас». Ушбу «Саййидул истиғфор» номи ила машҳур бўлган дуони ўқиб юришни кўпчилик азизлар одат қилишган. Дуони яхшилаб ёд олиб, ўқиб юрмоқни ҳар бир мусулмон одат қилиши лозим. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛ ЖАҲЛ УСТИДА: «БУНДАН БУЁН ПУЛИНГИЗГА НАРСА ОЛМАЙМАН» ДЕБ ҚАСАМ ИЧСА ДУРУСТМИ? УНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
@Savollar_kanal 13163-савол
Ассалому алайкум. Агар хотин эридан хафа бўлганида жаҳл устида: «Сиз топган пулга бундан кейин ҳеч қачон нарса сотиб олмайман» деб Аллоҳ номи билан қасам ичса, уни қайтиб олса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ишни қилмаслик керак. Агар қилган бўлса, қасамида туриш керак. Қасамида турмаса, қасамхўр бўлади. Қасамхўр бўлган шахс эса, каффорот адо этиши лозим бўлади. Араб тилида «каффорот» сўзи бир нарсани яхшилаб, ҳеч ҳам кўринмайдиган қилиб тўсиб беркитишга айтилади. Шариатда эса, содир этилган гуноҳни ювиш учун адо этиладиган молиявий ёки бадан ибодатига каффорот, дейилади. Ичган қасамини бузишга мажбур бўлган инсон адо этиши вожиб бўлган каффорот қуйидагича: 1. Ўнта мискиннинг қорнини тўйдириш. Мазкур мискинларни тўйдиришдаги ўлчов-каффорот берувчи ўз аҳлига берадиган ўртача таом миқдоридир. Агар каффорот адо этиши лозим бўган шахс ўнта мискинга таом беришни хоҳламаса, иккинчи хил каффоротни адо этиши ҳам мумкин. 2. Ўнта мискинга бир сидра кийим олиб бериш. Кийим ҳам ўша вақтнинг, жойнинг ва қавмнинг ўртача кийими бўлади. Агар бу ҳам ёқмаса учинчи хил жазо ҳам бор. 3. Бир қул озод қилиш. Қасамини бузган кишига каффорот учун белгиланган жазо чораларидан Ислом дини бева-бечораларга, камбағал-мискинларга қанчалик эътибор билан қарагани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Шунингдек, бу мукаммал ва оламшумул диннинг қулчиликка қарши бўлгани ва қулларни озод қилишга қаттиқ урингани ҳам кўриниб турибди. Исломда бу ишлар гуноҳларни ювадиган ибодат даражасига кўтарилгани эътиборга сазовордир. Оғзига кучи етмайдиган, ўзига эътибор қаратиш ва бир ишни, албатта, қилиш ёки қилмаслигини таъкидлаш мақсадида Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичиб, сўнгра ўз қасамига содиқ қола билмаган одам, аслида, Аллоҳга нисбатан катта беодоблик қилган бўлади. Бу ишнинг жазосига бошқачароқ чора ҳам белгилаш мумкин эди. Аммо Аллоҳ таоло айнан фақир-мискин ва қулларга меҳр кўрсатиб, уларнинг фойдасини кўзловчи чораларни белгилаган. Қасамини бузадиганларнинг ҳаммаси ҳам ўнта мискинни тўйғизадиган ёки уларга бир сидра кийим олиб берадиган ёхуд бир қул озод қилиш имконига эга бўлавермайди. Уларнинг ичларида камбағаллари ҳам бўлиши турган гап. Ана ўшандоқ имкони йўқ қасамхўрларга ўзига хос жазо чораси белгиланган 4. «Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин». Демак, қасамини бузган одам каффоротни адо қилиш учун ўнта мискинни таомлантириш ёки шунча ададдаги мискинга кийим бош олиб бериш ёхуд бир қул озод қилишга молявий имкони йўқ бўлса, уч кун рўза тутиб, каффоротни адо этиши вожиб бўлади. Аввалги уч жазо чорасининг ичидан бирини танлаш ихтиёрий бўлиши билан бирга, тўртинчи жазо чорасини адо этишга фақатгина мазкур уч чорани адо этишга имкони йўқ кишиларгина муяссар бўладилар. 1. Шариатимизда қасамини бузган кишилар учун каффорот адо этишни жорий қилишда аввал зикр қилинган фойдалардан ташқари, тарбиявий омил ҳам бор. Қасамини бузган одамга каффорот адо этишни вожиб қилишда уни ўзига келтириш ва ваъз-насиҳат омили бор. Бир марта каффорот адо этишга мажбур бўлган инсон кейин ҳар гапини яхши ўйлаб гапирадаган ва Аллоҳ таолонинг номи ила қасам ичишдан олдин ўзига бир назар соладиган бўлади. Унинг ҳолини кўрган бошқа кишилар ҳам ибрат олиб, гапларини ўйлаб гапирадиган бўлишади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИСЛОМДА ЛАФЗ НИМА?
@Savollar_kanal 13161-савол
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх жаноблари! Мен сизга бир савол билан мурожаат килган эдим, лекин ҳанузгача жавоб олмадим, бунинг сабаби нимада? Саволим исломда лафз тўғрисида эди. Мазкур саволни беришимдан мақсад, айрим шахслар ўртасида тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда, агарда ҳаммасини ёзсам, бир достон бўлиб, уни ўқишга ва жавоб ёзишга ҳеч бир иштиёқингиз қолмайди. Қисқа қилиб айтганда, агарда инсон ўз лафзида турмаса, унга турмуш ўртоғи ҳаром бўлиши мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мен бу саволга жавоб берганман. Жавобим нима учун сизга етиб бормаганини билмайман. Менинг сизнинг саволингизга жавоб беришдан бошқа ишларим ҳам бор. Шунинг учун жавобни сизга боришини кузатиб тура олмайман. Сизнинг саволингиз ва унинг жавоби қуйидагича: «Ассалому алайкум! Исломда лафз ҳақида мавжуд бўлган маълумотларни берсангиз. – Буни мен билмайман». Ўзингиз ўйлаб кўринг! Саволингиз топишмоқан бошқа нарса эмас. Лафз ҳақида маълумот беринг, деб турмуш ўртоғи билан алоқасини ўйлаётганинингизни ким ва қандай қилиб бўлади? Топишмоқ, иккинчи саволингиздан кейин ҳам давом этмоқда. «Лафзида турмаса» дегандан нимани кўзламоқдасиз? Қасамида турмасами? Ваъдасида турмасами? Шартида турмасами? Ёки яна бошқа нарсами? Гапни аниғини ёзинг. Достонни эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш