ИЧКИЛИК ХАҚИДА
@Savollar_kanal 13160-савол
Ассалому алайкум! Ичаётган одамни пулини олиб қўйиш мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ичган одамни пулини ўғирлаш ҳам ўғирлик бўлади. Ичкилик оладиган пулини олиб қўйиб, кейинроқ ичкиликка сарфламайдиган ҳолида қайтариб берса бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОЯТЛАР ОРАСИДАГИ ТЎХТАЛИШЛАР ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13157-савол
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Менинг саволим тажвид қоидаларидан бири, яъни Қуръон оятлари орасидаги тўхталишлар ҳақида. Агар тўхтайдиган жойда «жим» ҳарфи турган бўлса, тўхтамай ўтиб кетса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби нарсаларни устозлардан шахсий дарс давомида сўралади. Жим ҳарфи аломат қилиб қўйилганда тўхташ жоиз дегани бўлади. Яъни тўхтаса ҳам, тўхтамаса ҳам бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУШУКНИ "КАСТРИРОВАНИЕ" ҚИЛИШ
@Savollar_kanal 13154-савол
Ассалому алайкум! Мушук сотиб олмоқчимиз. Эгаси кастрирование шарти билан беришини айтди. Кастрирование қилишга динимиз қандай қарайди?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатда ҳайвонларни кастрация қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СУВ ЯРОҚЛИМИ
@Savollar_kanal 13152-савол
Ассалому алайкум! Уйимизнинг олдида канал ўтган ҳозир суви ўчган уйимизда ҳовуз бор шуни тозалаб сув солдирдик тозалагани оёғга ҳеч нарса киймасдан кириб тозаланди кейин сув солинди ҳовуздаги сув таҳорат ва ғусл га яроқлими усталар ишлаяпти улар сув олгунча лой қўли билан сув томчилари томган бўлиши мумкин бошқа сув йўқ ичиш учун ҳам шу ҳовуздаги сувдан фойдаланамиз мен нажосат бўлмадим кин ибодатларимга зиёни йўқ микин деб шубҳадаман намоз ўқиётганимда ҳам фикру хаёлимни намозга қаратай десам ҳам бўлмаяпти намозинг барибир қабул бўлмаяпти деган васвасами нимадир бор тўғри ўқимаяпман аллоҳнинг буюклигига хос намоз ўқиёлмаяпман нимага ихлос қилолмаяпман қироат қилиш баробарида хаёл суриб кетаман чалғиб ўқима барибир қабул бўлмайди деган ўй доим миямни пармалаётгандай аллоҳдан қўрқиб ўқиёлмаяпман намоз ўқиётганимда қўрқув уйдагилар чақириб қолмасин болам йиғлаб уришиб қолишмасин ўқитмай қўйишмасин деган қўрқувдан юрагим зириллайди.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳовуздаги сувни ичишга, таҳоратга, кийим ва идишларни ювишга ишлатилишини билсангиз эҳтиётини олиб устини ёпиш ва нажосат тушишни олдини ҳам олиш керакда. Сиз «Аллоҳнинг буюклигига яраша намоз ўқийман» деб васваса бўлмасдан, Аллоҳ буюргани учун намозни ўз вақтида ўқинг. Шайтон нима деса гапига ишонавериш керакмас. Мана аста секин гапига кириб охири намозни ҳам тарк қилиш даражасига олиб келибди. Тавба қилинг, тез намозни бошланг. Мана шу жавобни олишингиз билан таҳорат қилиб бошқа нарсани ўйламасдан намозларни бошланг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАҲРГА БЕРИЛАДИГАН НАРСАЛАР НИМА?
@Savollar_kanal 13151-савол
Ҳозирда аёл киши турмушга чиқаётганда кўп ҳолларда маҳр ўрнида уй, ҳовли ер деб, мулк ажратилади. Бу албатта нотўғри. Шуни ота-онага тушунтира олмаган тақдирда қизга учрашув пайтида узук ёки шу миқдорда пулни ўзаро пинҳона берса маҳр ўрнига ўтадими? Қиз билан келишган ҳолатда бўлса.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/75
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НИКОҲ ҚУРИШ
@Savollar_kanal 13150-савол
Ассалому алайкум! Ёшим 21 да, бир ёқтирганим бор, уни ҳам манда кўнгли бор ҳозир ўзимни ишхонамга ишга олганман ман график дизайнерман у копирайтер (матнларни ёзувчи) ўзимни ўқувчим ўқув марказда мандан ўрганган 1-2 йилдан буён алоқадамиз. Ҳозир кўчада қарзимиз бор экани учун турмуш қура олмаяпмиз, кейин 19 ёшли синглим ҳам бор. Яхши кўрганим билан бирга ишлимиз, бирга тушликка чиқамиз ва ҳоказо. Ёлғиз қолишимиз зино эканлигни биламан ва қўрқаман. Зинода давом этмаслик учун никоҳлаб олмоқчи эдим ҳар куни кўнглим гаъш бўлмоқда, масжидмиз имомига этишга уялдим чунки закс қоғозимиз йўқ, ота онамга ҳозир уйланмоқчиман деёлмиман. Шунга нима қилсам бўлади маслаҳат берсангиз. Ўзимча бағишладим ва қабул қилдим калималари билан маҳрини бериб, бир нечта гувоҳлар билан никоҳ қурсак, қарзалимизни енгиллаб олиб уйдагилар билан тойни маслаҳатлашиб уйга олиб келсам деб режа қилгандим, шунга аввал маслаҳатингизни олсам катталар билан маслаҳатлашгани бироз уялдим.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз у қиз билан хусусий алоқаларингизни тўхтатинг. Ҳозирда ёлғиз қолишингиз эмас, балки ҳар бир қиляпган муомалаларингиз гуноҳ ҳисобланди. Ота-оналарингизнинг розилигисиз бу ишга қўл урманглар. Чунки «бағишладим, қабул қилдим» билан никоҳланган тақдирингизда ҳам сиз қизнинг куфъи-тенги бўлмасангиз отаси-валийси никоҳни бекор қилишга имкони бор. Уйланмоқчи бўлсангиз совчи қўйиб уйланинг ёки алоқаларингизни тўхтатинг. Бундай гуноҳ қиладиган ҳолатда юрманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОТА ОҚ ҚИЛИБ КЕЙИН РОЗИ БЎЛСА
@Savollar_kanal 13148-савол
Ассалому алайкум! Агар бир ота фарзандини оқ қилса ва вақт ўтиб ундан рози бўлса фарзанд оқ бўлганча қоладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар рози бўлса, оққ бўлгани қолмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАҲСИГА НЕЧА МАРТА МАСҲ ТОРТИЛАДИ?
@Savollar_kanal 13147-савол
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Ўтган ҳайит айёмингиз ва ьуборак Ҳаж амалларингиз қутлуғ бўлсин, Савол: Оёққа масҳ 3 марта тортиладими ёки 1 мартами? Агар таҳорат қилиб, маҳси кийиб юриб, сўнг зарурат билан маҳси ечиб қўйилса, маълум вақтдан кейин яна маҳсини кийиб намоз ўқиса бўладими? Таҳорат бузилмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Оёққа эмас, оёқ кийимига бир марта масҳ тортилади. Агар тўлиқ таҳорат билан маҳсини кийилган бўлса ва таҳорат кетмай туриб ечилса, яъни, маҳсига масҳ тортилмаган бўлса, намоз ўқилаверади. Агар маҳси кийиб юрганда таҳорат янгиланган, оёқ кийимига масҳ тортилган бўлса ва сўнг маҳси ечилса, оёқни алоҳида ювиб олинади ва таҳорат тўлиқ бўйича қолади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АГАР АЁЛ БИР ИШНИ БАЖАРСАМ, ТАЛОҚ ТУШСИН ДЕЯ ҚАСАМ ИЧСА...
@Savollar_kanal 13145-савол
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ, Шайх ҳазратлари! Хайрли ишингизнинг ажрини сизга Аллоҳнинг ўзи насиб айласин. Менинг аёлим бир ишни қилмасликка қасам ичиб ва бузсам талоқ тушсин, деган экан. (Ожиз инсон ) Нафснинг гапига кириб, мен сабаб шу қасам бузилибди. Қилинган хатодан анча пушаймондамиз, илтимос сизни батафсил жавобингизни кутамиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар эр ўзини талоқ қилишни аёлнинг ихтиёрига топширмаган бўлса, аёлнинг талоғи тушмайди. Бинобарин аёл кишининг талоқ борасида ичган қасами ноўриндир. Қасамнинг каффороти худди зиҳордаги каби қул озод қилиш ва ўнта мискинни тўйдиришдир. Ҳамда уларни кийинтиришдир. Ҳар бирига бутун баданини тўсадиган кийим бериш ила. Шалвор кифоя қилмайди. Агар уларни адо этиш пайтида ожиз бўлса, кетма-кет уч кун рўза тутади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АВВАЛГИ ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ҚАНДАЙ ЕТКАЗИБ ОЛИШ МУМКИН?
@Savollar_kanal 13143-савол
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Мен энди намоз ўқимокчиман. Шу вақтгача ўқимаган намозларимнинг қазосини қандай қилиб етказиб олсам бўлади. Аср ва шом орасида қазо намоз бўлиши мумкинми ё йўқми? Шунга жавоб беришингизни илтимос қилиб сўрайман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўш вақтларингизда қолиб кетган фарз ва витр намозларини қазо дея ният қилиб ўқиб бораверасиз. Ҳар намознинг вақтида бир икки қазони ҳам ўқиб бораверсангиз ҳам бўлади. Аср ва Шом намозлари орасида қазо намоз ўқиса бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОҚ ИЛОН
@Savollar_kanal 13142-савол
Ассалому алайкум! Бизни тарафларда оқ илон кўрган одам бой бўлади ва қўшма илонни кўрган одам бой бўлади деган гап бор. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу гап нотўғри. Биз мусулмонлар яхшиликни ҳам ёмонликни ҳам барча нарсани Аллоҳдан эканлигига иймон келтирганмиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭР РУХСАТ БЕРГАН ЖОЙГА ҚАЙНОНА ҚАЙНОТА РУХСАТ БЕРМАСА
@Savollar_kanal 13140-савол
Ассалому алайкум! Келин бўлиб тушган хонадонимда қайнонам бу уйда сизга қайнотангиз ҳўжайин эриздан олдин қайнотез рухсат бериши керак дейдилар. Эрим рухсат берган бўлса ҳам қайнотам йўқ десалар уйга ҳам бошқа жойларга ҳам бора олмайман. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши эрига итоат қилади. Эри ўғил сифатида ота-онасига итоат қилади. Қайнота ва қайнона эридан рухсат олгандан кейин ман қилиши тўғри эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎҚИШГА ҚЎШИМЧА ШАРТНОМА АСОСИДА КИРСА БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13139-савол
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Ҳурматли Шайх жаноблари! Аллоҳ сизни илмингизни бунданда кучлироқ қилсин. (омийн) Ўзи қодир қилганча ҳар бир саволимизга фатво бериб бораётганингиз учун сизга ташаккурларимиз бўлсин. Сиздан яна бир савол сўрамоқчи эдим: ҳозирда кўп ёшларимизни оғзида фақат бир гап – ўқишга мени дадам пулга олиб кириб қўядилар ёки ҳозирги замонда билим билан ўқишга умуман кириб бўлмайди, каби сўзлар қулоққа чалинади. Кўпгина аниқ далиллар ила имтиҳондан сўнг 100% 70% ҳаром пул билан бўлса ҳам қолган ортган фоиз ўз кучи билан кираётганини мана неча йиллардан бери шоҳиди булиб келаяпман, аммо ДП (қўшича) хусусида эса ҳеч бир маълумот била олмаяпман, лекин у ерга ҳамма фақат пул билан олинишига аниқ ишонаман, чунки мен анчадан бери 1..2.. балл етмаганларни ДП га чақиргани ҳақида умуман эшитмадим. Мени сиздан билмоқчи бўлганим эса қуйидагича: ҳамма фақат пул билан кирадиган ДП га яъни, ҳеч ким ҳеч кимни илмини поймол қилмайди, илмсиз кириб, илмли қолиб кетади деган гап йўқ. ДП га мусулмон инсон ҳам қўрқмасдан пулга кирса бўладими? Жавобингиз учун раҳмат!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўша пул «пора» тарзида бериладиган бўлса бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИСЛОМДА СУҒУРТА ҲАЛОЛМИ Ё ҲАРОММИ?
@Savollar_kanal 13159-савол
Ассалому алайкум, ҳазрат! Исломда суғурта ҳақида турлича фаволар берилган экан. Бир хил уламолар суғурта ҳаром дейишса, баъзилари мумкин, яна баъзилари суғурта турлари бўйича, шароитга қараб, жавоб беришган экан. Биз қайси ҳукмга эргашмоғимиз керак. Илтимос, шариатмизда суғуртанинг ўрнига батафсилроқ тўхтасангиз. Аввалдан ташаккур.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Суғуртанинг молиявий муомалалар бўйича Ислом қоидаларига мувофиқ иш юритадиганлари тўғри. Яъни, рибо, бировнинг ҳақини суистеъмол қилиш каби ношаръий ишлари бўлмаган суғуртага рухсат бор.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚУРБОНЛИК ПУЛИНИ БЎЛИБ БЕРИШ
@Savollar_kanal 13158-савол
Ассалому алайкум! 1. Айрим сабаб билан вақтида қурбонлик қилолмаса, ўрнига садақа қилиш лозим бўладиган пулни имконсизлик сабабидан бирдан беролмаса бўлиб берса ҳам бўладими? 2. Узр, ноқулай ва иккинчи саволим учун, шаҳарда аёл киши ҳайз ҳолатда ишлатадиган пахталарни кўмишни иложи йўқ, ўраб-чирмаб чиқиндиларга қўшиб ташлаб юборса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. Хоҳласа қодир бўлганида, тўплаб-тўплаб битта ўртача қўйни пули тўпланганида тарқатса ҳам бўлади.
2). Кўринмайдиган қилиб ташлаб юборсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОЛА ПУЛИ
@Savollar_kanal 13156-савол
Ассалому алайкум! Бу саволни менга онам сўрашимни илтимос қилдилар. Ойлада 4та фарзандмиз. Онам 11ойлик синглимга бола пули оладилар. Пулга эхтиёж бўлганида ўша пулдан ишлатадилар. Масалан рўзғор учун. Ёки мен қаттиқ шомоллаб қолганимда бола пулидан дори дармонга ишлатганлар. Саволим шуки синглимга оладиган бола пулини бизагаям ишлатсала бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳукумат томонидан қайси бола учун берилган бўлса, ўшанинг эҳтиёжига сарфлаш керак. Мабодо бошқа нарсага ишлатилса худди, қарздек кейин ўрнига қўйиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАЗО НАМОЗИДАГИ ИХТИЛОФ
@Savollar_kanal 13155-савол
Ассалому алайкум, ҳазратим. Сиздан уч саволни сўраш ниятида бу мавзуни очдим. 1) Намоз қазосини ўқиш ҳукми тўғрисида ўқидим ва менда қуйидаги савол туғилди. Агар мен Бомдод ва Хуфтон намозларини ўз вақтида ва тўлиқ: иншааллаҳ адо этсам-да, лекин пешин, аср, шом намозларини бегим кунлари қазо қилсам, беш вақт намоз ўқиш фарзини адо этган бўламанми? 2) Ҳазратим, сизнинг қаламингизга мансуб бўлган "Сунний ақидалар" китобини ўқишни бизга Анвар қори жаноблари тавсия қилган эдилар, шу китобни кўп жойдан қидирдим. Афсуски, барча дўконларда сотиб бўлинган экан. Шу китобни қайта нашрини қай вақтга мўлжалламоқдасиз ва иложи бўлса бир нусхасини яқин орада олишим мумкинми? 3) Мен ислом.уз сайтида кўп марта ғайридинлар ҳукмронлик қилган юртдан мусулмонлар ҳукмронлик қилган юртга ҳижрат қилиш ҳукми тўғрисида ўқиган эдим. Ҳозирги даврга келиб, шу мавзуга боғлиқ бир саволимга жавоб беришингизни сўрайман. Биз яшаб турган давлат, яъни Ўзбекистон Республикаси мусулмонлар ҳумронлик қилувчи юрт ҳисобланадими ёки ғайридинлар юртими? Албатта, бу савол сиёсатга аралашув деб қаралиши мумкин, лекин мен сиёсий қарашлар билан эмас, балки фақатгина ўзим учун шарт қилинган амални бажариш учун бу саволни бермоқдаман. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Намозни сиз айтган тарзда қазо қилиб юборишга рухсат йўқ. Бегим куними, бошқами намозни ўз вақтидан ўтказиб юбориш мумкин эмас. Сиз иложини қилиб намозларни ўз вақтида ўқишга ўтинг. Дуо қилиб туринг. Бу иш тезда амалга ошсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАР БИР ҚИЛИНГАН ГУНОҲ БИДЪАТ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
@Savollar_kanal 13153-савол
Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Ҳурматли Шайх! Сизга бу мавзуда кўплаб саволлар берилганига қарамай саволимга жавоб беришингизни илтимос қиламан! «Бидъат - динда бўлмаган ибодат (яъни, савоб умидида қилинадиган нарса)ни ихтиро қилиш ёки уни аслига бирор нарса қўшиш» деганлигини эътиборга олиб, ҳар бир ўзини мусулмон одам қилган гуноҳи ёки куфр амали туфайли бидъат қилган ҳисобланадими? Масалан: Инсон ароқни ҳалол уни ичса бўлади деса, ёки бирор аниқ ҳаромни инкор этиб уни ҳалол деса, уни хатоси тушунтирилиб бу иши куфр эканлиги айтилганидан кейин ҳам қайтмаса, лекин ўзини мусулмонман деса, унинг куфр амали ёки гуноҳ қилгани аниқ, шу амали Ислом ақидасига бегона бўлгани учун, у ҳам кофир ҳам бидъатчи (яъни, динга бирор нарса қўшган ёки қўшмоқчи бўлган) бўладими? Ва умуман кофир билан бидъатчи бир ҳукмда бўла оладими? Бу саволга жавоб топа олмаганим ва шу савол юзасидан баъзи бир баҳслар бўлганлиги учун сиздан сўрашга қасд қилдим. Агар саволимни тушунтира олмаган бўлсам унга яна аниқлик (таъриф) киритаман: иншааллаҳ Бидъат ҳақида сайтдаги маълумотларда уни: «Бидъат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсадир» бидъат бир неча турларга тақсимланади деб: 1. Вожиб бидъат. 2. Ҳаром бидъат.3. Мандуб бидъат. 4. Макруҳ бидъат. 5. Мубоҳ бидъатларга ажратиб унга таърифлар келтиришибди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ишларнинг энг ёмони динда пайдо килинган янгиликлар бўлади. Ҳар бир пайдо килинган янгилик бидъат, ҳар бир бидъат залолат-адашиш ва ҳар бир залолат дўзахдадир» деган ҳадисларига зид эмасми? Ва шу билан бирга одатда ихтиро қилинган замонавий нарсаларни шаръий бидъат ҳукмига киритиб бўладими? Имкон қадар ўз услубингизда яъни, ҳужжат ва мисоллар билан жавоб берсангиз! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Оллоҳ рози бўлсин! Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу масала «Зикр аҳлидан сўранг» ойномасининг учинчи сонида батафсил ёритилган. Сиз ўз саволингиз ила Американи кашф қилаётганингиз йўқ. Балки ҳаммадан кеч қолганингиз сирини очмоқдасиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#yangilik
«Baxtiyor oila» kitobi lotin alifbosida qayta nashr qilindi
Fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining mashhur, oila borasida yozilgan «Baxtiyor oila» kitoblari lotin alifbosida qayta nashr qilinib, sotuvga chiqdi.
Ushbu kitob Islom dinining oilaviy munosabatlarga oid ahkomlarining keng va batafsil sharhi bo‘lib, musulmon kishi oilaviy hayotga oid bilishi lozim bo‘lgan barcha masalalarni o‘z ichiga oladi.
Eslatib oʻtamiz, mazkur kitobning kirill alifbosidagi nashri ham ayni dam sotuvda bor. Ikkala alifbodagi kitoblarni nashriyotimizning barcha doʻkonlaridan xarid qilishingiz, kitoblardunyosi.uz saytidan buyurtma berishingiz mumkin.
👉 Narxi: 68 000 so'm
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Saytdan buyurtma bering
📍 Manzillarimiz
@hilolnashr
ЭРКАК КИШИ ЙЎҚ УЙГА КИРСА БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13149-савол
Эркак киши йўқ уйга номаҳрам эркакнинг кириши, ҳатто эшикдан мўралаб қараши ҳам мумкин эмас деб жума маърузасида бир оят тафсирида эшитган эдим. Агар қўшни ёки қариндошнинг уйи бўлса ёки эркакнинг ёши аёл кишининг ёшидан анча кичик бўлса, яъни орада фитна чиқмайдиган бўлса, ёки уйда кичик ёшдаги ўғил бола бўлса, шу хонадонга зарурат юзасидан кириш мумкинми?
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Мумкин эмас. Агар кичик ўғил бола эркак ва аёл орасидаги масалаларни фарқлайдиган даражада бўлса бўлади. Аммо эҳтиёт бўлган яхши.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
РАСМ СОТИШ
@Savollar_kanal 13146-савол
Ассалому алайкум! Мен телеграм тармоғида турли хил Қуръон оятлари туширилган расмларни кўрдим. Улар сотувда эди. Яхшилаб суриштирдим. Улар тайёр чизмаларини хам сотишар экан. Мен улардан тайёр чизмани сотиб олиб, қўл мехнати билан бўяб, шу мехнатим учун чизмани олган нархимдан сал баландроқ нархда мижозларни рози қилиб сотсам гунох бўлмайдими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўша сотаётганлардан қайта ишлаб сотсам бўладими деб сўраб кўринг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СУПЕР МАРКЕТДА СУТ МАХСУЛОТЛАРИ СОТИШ
@Savollar_kanal 13144-савол
Ассалому алайкум! Мен бир катта супер маркетда сут махсулотлари сотиш билан ишлайман. У ерда чўчқа гўшти хам сотилар экан. У ердан топятган пулим халолми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бошқа ҳалол нарсалар ҳам сотилса ва сиз ўша чўчқа ёки шу каби бошқа ҳаром ишларига бевосита аралашмасангиз ишлашингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУСИЙБАТ КЕЛГАН ХОНАДОНДА МАРОСИМ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ НИМА?
@Savollar_kanal 13141-савол
Тўй қилаётган киши уйланаётганда яқинларини чақириб меҳмон қилиб қўйиш ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинади. Аммо мусийбат келган хонадонда маҳалладагиларни, яқинларини чақириб меҳмон қилиб дастурхон тузашлиги суннатда келганми? Мусийбат кўрган одам ҳикоя қилади: «Бувим раҳматлик оламдан ўтганда анча қарзга ботиб қолдик. Маросимларини ўтказиш учун қарз олдим. Ўзимда пул йўқ эди, ойлигим эса оз, уни ҳам 4, 5 ойда беришади. Бу нарсани қилмаса бўлмайди, сабаб бутун маҳалла аҳли ўлим бўлса мусийбат бўлса маросим қилиб беради. Биз ҳам у маросимларда иштирок этганмиз. Биз ҳам еганмиз уларни дастурхонларидан. Бу нарсани қилиб бермасам бўйнимда қарз бўлиб қоламан. Хуллас, бу маросим занжир каби бўлиб уланиб кетган, қарзга ўхшаб қолган. Бу нарсани Ислом қандай қабул қилади? Мусийбат келганда маросим қилиб бериш суннатми, вожибми, фарзми, мустаҳабми? Қайси амалга киради?
ЖАВОБ:
Ассалому алайкум! Мотам муносабати ила маросим қилишни араб тилида «Вазийма» дейилади. Бу маросим фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас. Аксинча, уни сиз айтган каби қарз олиб қилиш мутлақо мумкин эмас. -Бу каби маросимларни ўзидан оширганда, кун – ой санамай кўнгли истаганда, тирикларнинг ризқини қиймайдиган бўлганда, исрофдан четланган ҳолда бидъат ва хурофотни аралаштирмай, риёкорликдан қочиб, бева – бечора, муҳтожлар ва дуосидан умидвор кишиларга қилса жоиз. Яна қайтариб айтамиз, бу ўзига тўқ ва бой кишилар учундир.-Динимиздаги таом улашиладиган маросимлар асосан мухтожларга яхшилик қилиш учун жорий қилинган. Одамларни муҳтож ҳолга солиб қўйиш учун эмас.-Мўмин-мусулмон киши одамларнинг гапига қараб эмас, шариат ҳукмига қараб амал қилиш керак.-Ўтганларни йўқлашнинг энг кучли услуби уларнинг ҳаққига дуо қилишдир. Қарз олиб ош улашишнинг ўрнига ўзлари дуо қилиб туришлари минг марта афзал.-Одамларимиз кўзларини очишлари керак. Билмасалар, билганлардан сўрашлари лозим. Савоб иш қиламан деб, гуноҳга бориб қолмасликлари лозим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АВВОБИН НАМОЗИ САВОБИ
@Savollar_kanal 13138-савол
Ассалому алайкум! Шом намозидан сўнг ўқиладиган аввобийн намози хақида шайхимизнинг мўминниг мерожи китобида ўқигандим. Кейин яқинда хам бир малумотда у намозни ўқиса 12 йиллик намоз савобини олади деб ўқидим. Шу хадис қанчалик сахих?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида «Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят).Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ سِتَّ رَكَعَاتٍ لَمْ يَتَكَلَّمْ فِيمَا بَيْنَهُنَّ بِسُوءٍ عَدَلْنَ لَهُ بِعِبَادَةِ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ سَنَةً. وَفَي رِوَايَةٍ: مَنْ صَلَّى بَعْدَ الْمَغْرِبِ عِشْرِينَ رَكْعَةً بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُمَا التِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Шомдан кейин олти ракат намоз ўқиб, уларнинг орасида ёмон гап гапирмаган бўлса, бу унинг учун ўн икки йиллик ибодатга тенг бўлади», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Ким Шомдан кейин йигирма ракат намоз ўқиса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилур», дейилган. Икки ҳадисни Термизий ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу намоз ҳақида бошқа ҳадислар ҳам келган. Уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ва саҳобаи киромлар бу намозни ўқиганлари ҳақида сўз боради.Бу намоз «ғафлат» номи билан машҳур бўлган намоздир. Чунки кўпчилик бу намозни ўқимай ғафлатда қолади. Ушбу ғафлат намози ҳам таъкидланмаган қўшимча намозлардан ҳисобланади. Ким суннатга амални ният қилиб, уни ихлос билан ўқиса, иншааллоҳ, қилинган ваъдаларга эришади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш