savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

123159

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ВАҚТНИ БАРАКАЛИ ҚИЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛМОҚ ЛОЗИМ?

@Savollar_kanal 13137-савол

Ассалому алайкум муҳтарам Шайх жаноблари. Ислам.уз сайтингиз қайта ишга тушиб кетганлигидан ва сизга бевосита савол бериш имконияти борлигидан жуда хурсандмиз. Аллоҳ рози бўлсин. Савол: Вақтнинг баракаси бўладими? Агар бўлса, вақтнинг баракали бўлиши учун нималар қилишим даркор? нима учун сизнинг маърузангиз бор видео дисклари жуда кам?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта, вақтнинг баракаси бўлади. Агар уни ғанимат билиб, ҳар бир онини бефойда ўтказмаслик пайида бўлинса, ҳамма вақтлар баракали бўлади, иншааллоҳ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАРЯМ СУРАСИНИНГ ОЯТЛАРИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13135-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари. Мен сиздан Марям сурасининг оятлари хусусида сўрамоқчиман, илтимос шунга изоҳ берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Саволингиздан қайси оятлар ҳақида гап кетаётганини била олмадим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲОЛВАЙТАР

@Savollar_kanal 13134-савол

Ассалому алайкум! Бир танишим холвайтар жинлар таоми деди. Биз одатда холвайтарни савоб умидида тайёрлаб қўшниларга тарқатамиз. Шу тўғри амалми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолвайтар бу оддий таом. Уни савоб умидида тайёрланмайди. Аввал тайёрлаб кейин савоб умидида фақир-мискинларга тарқатади. Уни жинларга алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЗ МИҚДОРДАГИ СИЙДИК, МАЗИЙ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?

@Savollar_kanal 13133-савол

Агарда кичик ҳожат бўлиб, мустаҳабдан сўнг таҳорат қилинса ва сийдикнинг қолдиғи оз миқдорда чиқса-ю буни пайқаб бўлмаса,ёки кўча кўйда юрганда кутилмаганда мазий оз миқдорда чиқса-ю бу ҳам пайқалмаса (ёки пайқалса) оз миқдорда бўлгани (тахминан мошнинг катталигидек) учун таҳорат синадими ва ички кийим ифлос ҳисобланадими? Ёки бу ҳол «динга чуқур кетиш»га кирадими? Саволда камчилик бўлган бўлса узр!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Инсоннинг икки йўлидан чиққан ҳар бир нарса таҳоратни кетказади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЕШИН НАМОЗИНИ ВАҚТИДАН ОЛДИН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13131-савол

Ҳурматли Шайх ҳазратлари мен оддий талабаман, ўқиш вақтимиз иккинчи сменага ўтиб пешин намозларига улгурмаяпман. Бу намозни ўз вақтидан эртарок ўқишга мажбур бўлаяпман. Оллоҳга таваккал. Шу намозимиз қабул бўладими? Шу тариқа давом эттирсак бўладими ?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Намоз вақтида фарз. Уни вақти кирмасдан ўқиб бўлмайди. Имконини топиб вақтида ўқишга ҳаракат қилинг. Имкон истаганга Аллоҳнинг Ўзи ёрдам беради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

"ҚОЛ" ВА "ҲОЛ" НИМА?

@Savollar_kanal 13129-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайх хазратлари! Диний илмлар иккита экан. Менга номаълум жойи шуки "ҚОЛ" илми ва "ҲОЛ" илми нима? Илтимос шунга жавоб беринг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Қол» қавлдан, яъни, сўзлашдан олинган. Бунга ўқиб, ёзиб ва гапириб ўрганиладиган илмлар киради. «Илми ҳол» қалбдаги илм бўлиб бошқача қилиб айтганда тассаввуфга нисбатан шу ибора айтилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЛАМА СОЧ ТАБИИЙ БЎЛСА, УНДАН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13127-савол

Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Сизга бир саволим бор эди. Ҳозирги кунда хотин-қизлар ўртасида улама соч тақиш, киприк улаш "урф" бўлмоқда! Кимнинг сочи уламаю кимнинг сочи ҳақиқийлигини билиш жудаям қийин. шундай экан ҳаммамизга маълумки Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан келтирилган ҳадисга кўра, улама соч тақувчиларни Аллоҳ таоло лаънатлаган. Аммо эшитишимча уланадиган соч инсоннинг сочи бўлмаса бўлди экан. Яъни сунъий соч ва шунга ўхшаганлар. Ана шу фикрларга сизнинг қарашингиз. Жавобингиз учун раҳмат. Сиздан Аллоҳнинг Ўзи рози бўлсин!

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/61


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АГАР "ҚУНУТ" ДУОСИНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА НИМА БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 13125-савол

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Менинг сизга 3 та саволим бор эди: 1. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки қўлимдан келганича намозларимни хузуъи ва хушуъини жойига қўйиб адо этишга ҳаракат қиламан. Аммо баъзида, айниқса 3 ракат витр намозида қунт дуосини ўқиш ёдимдан кўтарилиб рукуга кетиб қоламан ва шу заҳоти қунут дуосини ўқимаганим эсимга тушиб қолади. Шу ҳолатда қандай йўл тутушим керк? 2. "Ҳадис ва Ҳаёт" китобингизнинг Намозга бағишланган 7-жузъи 140,141, 142,143-бетлари тасбеҳлар намозига бағишланган. Бу намоз тўғрисидаги Ҳадиснинг ўзбекча таржимасида ушбу намозда ўқиладиган "Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар"нинг умумий сони бир ракаатда 75 та бўлиши айтилган. Аммо ўзбекча таржимасини ҳисоблаб чиқсам 65 та чиқиб қолди, сўнгра араб тилини озроқ билганим учун ҳадиснинг арабча матнига мурожаат қилдим. Солиштиришим натижасида рукудан бошингни кўтариб уни 10 марта ўқийсан деган жойи тушиб қолгандек туюлди, шуни ўзингиз кўриб чиқишингизни сўраб қоламан. Агар беодоблик қилган бўлсам мендек ожиз инсонни кечирасиз деб умид қиламан. 3. Баъзи бир инсонлар Аср намозидан шом намозигача Қуръон ўқиб бўлмайди деб айтишади, шу тўгрими. Умуман шу бир кунимизда яъни 24 соат ичида Қуръонни ўқиб бўлмайдиган вақт борми (яқин дўстимнинг номидан) Аллоҳ халқимизга дин йўлидаги қилаётган холис хизматларингизни янада зиёда қилсин ва улкан савоблар билан мукофотласин.

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Ким дуои қунутни ўқимай рукуъга кетган бўлса, саҳв саждаси қилади. Тасбиҳлар намози ҳақидаги саволингизга аввал ҳам жавоб берганмиз. Ҳақиқатан, таржимада ўн марта тасбиҳ айтиш тушиб қолган. Аср билан Шом намозлари орасида нафл намоз ўқиб бўлмайди. Қуръон ўқиб бўлмайдиган вақт йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЛАФЗ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13123-савол

Ассалому алайкум! Исломда лафз ҳақида мавжуд бўлган маълумотларни берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буни мен билмайман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЎҚИШГА РУХСАТ ЙЎҚ. НИМА ҚИЛАЙ?

@Savollar_kanal 13121-савол

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Сизнинг гапларингизни дискдан эшитиб вужудимни титроқ босди, чунки кўнглимдан ўтиб юрган нарсаларни гапирдингиз, мен давлат ходимиман, намозни мукаммал билиб, қоидаларга кўра чиройли амаллар қилиб юрмоқчиман, лекин иш жойимдаги тегишли одамлар келиб намоз ўқиётганларинг бўлса ишдан бўшаб кетинглар дейишди, масжидга борилмасин деб, ўзининг беиймон кимсаларини сотқинлик қилишлари учун қўйиб, тоза ниятда борган кишиларни қораламоқдалар. Мен ишдан бўшамоқчи бўлдим, лекин дўстим сабр қилиб намозни уйда ўрганиб, уйда ўқиб юришни айтиб қолди. Жамоатда, масжидларда дўстим билан жума намозларда мазза килиб намоз ўқиш мен учун орзуга айланмоқда. Дўстим намозни ўргатаяпти, бирга намоз ўқиганимизда ўзимни жуда енгил ҳис этаяпман, кўзлари ожиз одамнинг кўзлари кўргани каби. Шайх жаноблари биз маслаҳатингиз, қолаверса, йўл-йўриқларингизга муҳтожмиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бандаларни намоздан ман қилувчиларга Аллоҳ рушди ҳидоят ва инсофу тавфиқ берсин! Сиз бу ҳолатда намоз ўқиганингиз учун алоҳида савоб, намоз ўқишга қийланганингиз учун алоҳида савоб оласиз. Дўстингиздан намозни яхшилаб ўрганаверинг. Бу сиз учун катта бахт. Муборак бўлсин! Ишда ҳам давом этиб, намозни канда қилмаслик пайида бўлинг. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧЎЧҚА ТЕРИСИ ИШЛАТИЛГАН КИЙИМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13119-савол

Ассалому алайкум аҳли биродарлар ва Шайх ҳазратлари! Тери бўйича саволим бор эди: бизнинг бозорларда ҳозирда сотилаётган терилар (оёқ кийимлар)нинг 70% ни Хитойнинг чўчқа териси ташкил этар экан. Валлоҳу аълам! Агар булардан ташқари 30% ни турк , ўзбек ва бошқа давлат моллари ташкил этадиган бўлса-ю, уларнинг сифати яхши бўлмаса ёки қиммат бўлса, бу ҳолатда чўчқа терисини кийишга рухсат бўладими? Савол нотўғри берилган бўлса ёки қайтарилган бўлса узр!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Чўчқа терисидан тайёрланган ҳеч бир нарсани кийишга рухсат йўқ. Тижоратчилар билан бу масалани баҳс қилганимизга анча бўлди. Уларга Хитойдагилар билан гаплашиб чўчқа терисидан бошқа теридан оёқ кийими тайёрлаб беришга буюртма бериш тавсия қилинган. Ўшанга амал қилишса ҳамма учун яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АГАР ГЎДАК БОШҚА ДИНГА КИРИБ, СЎНГ ВАФОТ ЭТСА ҚАЙСИ ДИНДА БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 13117-савол

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Биламизки инсон туғилганида Ислом динида туғилади, аммо кофирлар болаларини балоғатга етмасдан олдинроқ ҳам уни бошқа динга олиб кириб қўяди. Агар у гўдаклар бошқа динни қабул қилса ва у балоғатга етмасдан вафот этса, улар кофирлардан бўлиб қоладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмонмас қавмларнинг балоғатга етмай ўлган болаларининг оқибати нима бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Madinai Munavvarani ziyorat qilish

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЎЧАДА ОВҚАТЛАНИШ

@Savollar_kanal 13114-савол

Ассалому алайкум! Хозирги кунда кўп кафе-ресторанларда, хаттоки миллий таомларда хам ичкилик мавжуд. Борганларнинг барчаси уни истемол қилмаса хам, алкогол ичилган идишлардан таомланади. Шу жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши аслида ҳаром нарсалар истеъмол қилинадиган ерларда таомланмасликка ҳаракат қилиши керак. Лекин зарурат юзасидан, ундан бошқаси бўлмаса, (идиш борасида)сирли ва шиша идишларни уч марта оқиб турган суви билан ювиш билан пок бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНТЕРНЕТДА ТАРҚАЛАЁТГАН ХАБАР

@Savollar_kanal 13112-савол

Ассалому алайкум! Устозлар интернетда бир матн тарқатилмоқда. Шу матнга ишонсак ва амал қилсак бӯладими? Матн қуйидагича: "Сизга бир зӯр амал ӯргатайми? Унда диққат қилинг! Хар сафар дуо қилаётганингизда албатта мана шундай чин дилдан дуо қилишни хам унутманг: "Эй роббим, мана шу дунёдаги барча мусулмонларнинг хар бирининг гунохларини ӯзинг мағфират қилгин, уларнинг хар бирларига мана шу борлиқда қанча яратганларинг мавжуд бӯлса, ана шулар миқдорича ажру-савоб ато этгин ИншаъАллох" Энди ӯзингиз ӯйлаб кӯринг, бутун дунёда 2 миллиардга яқин мусулмон мавжуд биринчидан ана шуларни гунохларини мағфират қилинишини сӯраябсиз, иккинчидан, қаранг бутун бир борлиқда Аллох қанчадан қанча нарсаларни яратган? Эххе, адоғи йӯқ, инсоннинг ақли ожиз билгани. Сиз эса хар бир мусулмон биродарингиз хаққига ана шулар миқдорича ажру-савоб сӯраябсиз. Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси ижобат қилинувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: «Омийн, сенга ҳамг ўшанча бўлсин», дейди" (Имом Муслим ривояти). Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Киши ўз дўсти ҳақига унинг тириклигида ҳам, мамотидан кейин ҳам дуо қилиб туриш масъулиятидадир. Ўзига нимани сўраб дуо қилса, дўстига ҳам шуни сўраб дуо қилади. Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти). Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким бир яхшиликка бировни йӯллаб қӯйса унга ӯша ишни қилганчалик ажри бор" (Имом Муслим) Шунинг учун албатта ӯргатган дуоимизни албатта амалда қӯлланг, яқинларингизга хам улашинг ва савобидан бахраманд бӯлинг! Гиналарни йӯқотинг, барчани бирдек Аллох ризоси учун кечириб юборинг ва доим албатта мана шу дуони амалда қӯлланг. ИншаъАллох, хам кӯпчилик, хам ӯзингиз улкан савоб эгаси бӯласиз Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад Аллох учун сизга йетказдим, сиз хам ӯз яқинларингизга улашинг"

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дуо борасида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифда келган дуодан афзали бўлиши мумкин эмас. Чунки бу дуолар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг каломи энг яхши калом ва сарвари олам Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаводан гапирмайдиган зотнинг сўзларидир. Шудай экан, оят ва ҳадисда келган дуоларни тарғиб қилиб ёйиш керак. Сиз айтган гап билан инсон ўзининг гапини Аллоҳ ва Расули соллалоҳу алайҳи васалламнинг гапларидан афзал санагандек бўлиб қолади, Аллоҳ асрасин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАМ

@Savollar_kanal 13136-савол

Ассалому алайкум! Мен ёшлигимда онам оламдан ўтганлар кейин отам 2 турмуш қурди бошида ҳаммаси яхши эди кейин ўгай сингиларим туғилгандан кейин ҳаммаси ўзгарди мени ўгай онам мени уйдан сиқиб чиқара бошлади отамга мени ёмонлаб урдирадди шу тариқа 7 йил яшадим 11 ёшимда ахлоқим бузилиб нотоги ёлга кириб кеттим кейин уйдан чиқиб кетишга қарорқилдим ва шундай болди топиб олиб келишди кейин яна шу холат бошланди 12 ёшимга толганимда онамни онаси(бувимларникига ) кочиб келдим шу тариқа ҳаётим озгарди ман 9 йилдирки отам бн борди келди ёқ отам нафақат мен бн опа укалари бн ҳам муносабатларини узган мен нима қилсам болади отам билан муносабатларни тиклаб ҳабар олайми ёки шу тариқа давом этайми Отамни олдига борсам саломимга алик олмай ҳақорат қила бошлайдилар нима қилсам бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Орага қариндошлардан ёши катталарни аралаштириб, ислоҳ қилиб қўйишларини сўранг. Ҳаққига дуолар қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Haj amallari vaqtida hayz ko‘rgan ayol nima qiladi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ehrom nima uchun oq rangda bo‘ladi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДОРИХОНАДАГИ САВДО

@Savollar_kanal 13132-савол

Ассалому алайкум! Мен дорихонада ишлайман. Бизга ҳарид учун ҳар хил иқтисодий шароитдаги инсонлар киради. Дориларнинг нархлари ҳамма ҳаридорлар учун ҳам мос келавермайди, баъзилари рози бўлиб, баъзилари мажбурликдан олишади. Биз имконимиз борича нархларни арзонроқ қилишга ҳаракат қиламиз. Лекин ўшанда ҳам тан нархи анча қиммат препаратлар бор. Уларни ҳаридор рози бўлиб эмас балки, иложсизликдан олаётган бўлса, у бераётган маблағининг ҳукми биз учун қандай бўлади? Агар у препарат атрофдаги дорихоналарга нисбатан бизда арзонроқ ёки нархи атрофдагилар билан бир хилда бўлсачи? Давлатимиз томонидан 20% гача устама қўйишга рухсат берилган бўлсада, лекин динимиз 2 томон розилиги билан ҳалол бўлади деган фикр мени жуда ҳам қийнайди.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186622


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭР ХОТИН АЛОҚАСИЗ ЯШАШ

@Savollar_kanal 13130-савол

Ассалому алайкум! Мени бир танишимни турмуш қурганига 30йил бўлган. Бу орада 5та фарзандли бўлган, эри ичади, уради, 3марта талоқ қилиб 3марта сўратган. Энди эри билан бир ховлида яшаса хам эр хотин алоқаси йўқ, чунки зада бўлган. Шунга аёлни кўнгли ғаш, мен гунох қимаябманми деб.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин уларни орасида никоҳ қолмайди. Улар бир-бирига мутлақо номаҳрам ҳисобланади. Алоҳида яшашсин ёки кўринмайдиган қилиб уйни ўртасидан бўлиб олишсин. Бирга яшашса алоқалари зино бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАРХУМНИНГ ПУЛЛАРИ

@Savollar_kanal 13128-савол

Ассалому алайкум! Менинг ҳолам яқинда ковид бўлиб, оғир ҳолатда касалҳонада вафот этди. Аллоҳ рахматига олсин. Улар турмуш қурмаган, оила ва фарзандлари йўқ эди. Васият қолдиришга ҳам улгурмаган. Уйида йиғиб қўйган тилла ва кумушлар, ҳамда маблағлари бор. Ҳаёт бўлганларида на рўза тутмаган, намоз ўқимаган, закот бермаган эдилар. Биз азгина бўлса ҳам охиратларини енгиллаштириш мақсадида шу масала билан мурожаат қиляпмиз. Ҳато қилиб қўйишдан қўрқяпмиз. Шу йиғиб қўйган пулларидан тўланмаган закотларни беришимиз керакми? Ўқилмаган намозлар каффоратиничи? Тутилмаган рўзаларини ҳаққини? Умуман олганда, шу тилла кумушлар ва пулларни нима қилсак уларга савоби боради? Ёрдамингизга мухтожмиз. Маслахат беринг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Болалари бўлмаса ҳам бошқа меросхўрлари бўлиши мумкин. Мерос илмини биладиган кишига бориб маслаҳат қилинглар. Мавжуд бўлган меросхўрлар орасида шариатга мувофиқ қолган нарсалар тақсимланиши керак. Меросхўрлар ўзлари ўша қолган меросдан холангизнинг ўқимаган намоз ва тутмаган рўзаларига фидя беришса, ўзилари билишади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЛГБТНИ ҚЎЛЛАЙДИГАН ЖАМОАЛАР

@Savollar_kanal 13126-савол

Ассалому алайкум! Устозлар мен футболга қизиқаман жамоалар ЛГБТни қўлламоқда экан. Мен шу жамоанинг футболчисига мухлислик қилсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши умрини бу каби ишларга зое қилиши керак эмас. Фойдали ишлар билан шуғулланинг. ЛГБТ бўлганига ҳам, бошқасига ҳам мухлислик қилманг. Мусулмон ғайридинга мухлис бўлмайди.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مِنْ حُسْنِ إِسْلاَمِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَا لاَ يَعْنِيهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي الزُّهْدِ وَابْنِ مَاجَهْ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Киши Исломининг ҳусни – беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир», дедилар».Термизий «Зуҳд»да ва Ибн Можа ривоят қилишган.Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам ўтган ҳадиснинг ровийлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам киши Исломининг ҳусни-чиройли бўлиши ҳақида сўз юритмоқдалар. Шариатда «фалончининг Исломи ҳуснли-чиройли бўлди» деган ибора, фалончи Исломга ичидан ҳам, ташидан ҳам, ҳақиқий равишда кирди, деган маънони ифода қилади.Ибн Баттои эса: «Фалончининг Исломи ҳуснли бўлди, дегани: «Эҳсон ҳадиси, яъни, «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб турганидек ибодат қилишинг», деган ҳадис билан шарҳ қилинади, дейди.Демак, кишининг Исломи ҳуснли бўлар, ёки аксинча ҳам бўлиши мумкин экан. Унинг қандай бўлиши эса, Исломдаги кишининг ўзига боғлиқ. Агар инсон ўзи учун беҳуда бўлган нарсаларни тарк қилса, бу–унинг Исломи ҳуснли бўлганига далил экан. Чунки бу ишни фақат ҳақиқий мусулмон одамгина амалга оширади. Чин мусулмон одам ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасига ўта жиддийлик билан қарайди. Қиёматда ана шу ҳар бир лаҳза учун ҳисоб-китоб, савол-жавоб бўлишини зин­ҳор унутмайди. Чин мусулмон одам беҳуда сарфланган вақт, молу дунё, соғлик, куч-қувват, имконият ва бошқа нарсалар учун қиёмат куни жавоб беришини тўла ҳис қилиб яшайди. Шунинг учун у беҳуда нарсага умуман яқинлашмайди. Бу эса, ўз навбатида унинг Исломининг ҳусни бўлади. Чин мусулмон бўлишни ўйлаган одам беҳуда, фойдасиз ва маъносиз нарсаларга ўзини урмайди. Ундай нарсаларни эса, пасткаш кишилар қиладилар. Мусулмонлик эса, олий шарафдир, юқори мартаба ва юксак мақомдир. Ҳар биримиз Исломимизнинг ҳуснли бўлиши учун уринайлик, беҳуда нарсаларни тарк қилайлик. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СПИРТДА ЭРИТИЛГАН АСАЛ

@Savollar_kanal 13124-савол

Ассалому алайкум! Спирт ёки ароқда шифо учун эритилган асалари прополисини 20-30 кун ичиш билан аёлларда тез-тез учраб турувчи камқонлик, асабийлик, ҳолсизлик каби бир неча дардларга даво бўлиши ҳақида эшитдим. Бундай аралашмани шифо учун ичиш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Ароқ билан эритилгани мутлақо ҳаром. Спирт билан қилинганда ихтилоф бор. Шариатимизда ҳаром ила даволаниш деган масала бор ўшанинг шартига тушиш ёки тушмаслигига қаралади. Валлоҳу аълам! 



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАРЗАНД КИМНИНГ ИХТИЁРИДА

@Savollar_kanal 13122-савол

Ассалому алайкум! Ота-она ажрашган вақтида малумки эмизикли бола онанинг қўлида қолади. Умуман олганда фарзанд отанинг ихтиёри ва қарамоғида бўлмоғи керакми ёки онанинг? Фарзандга ким ҳақлироқ ҳисобланади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эр-хотин ажрашгандан кейин, аёл бошқа эрга тегмаса эмизукли бола онасининг қарамоғида қолиши ҳақида уламолар хилоф қилишмаган. 
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنَّ ابْنِي هَذَا كَانَ بَطْنِي لَهُ وِعَاءً وَثَدْيِي لَهُ سِقَاءً وَحِجْرِي لَهُ حِوَاءً وَإِنَّ أَبَاهُ طَلَّقَنِي وَأَرَادَ أَنْ يَنْتَزِعَهُ مِنِّي فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَنْتِ أَحَقُّ بِهِ مَا لَمْ تَنْكِحِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу ўғлим учун қорним жой бўлган эди, икки кўкрагим сув идиш бўлган эди, қучоғим муҳофазачи бўлган эди. Энди эса, отаси мени талоқ қилиб, уни мендан тортиб олмоқчи», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Модомики никоҳланмасанг, сен унга ҳақ-лироқсан», дедилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.Шарҳ: Боланинг ота-онаси ажрашган пайтда у кимнинг қарамоғида бўлади? Бу бола гап тушуниб, саволга жавоб берадиган бўлгунчаликдир. Ушбу ҳадисда талоқ қилинган она бошқа эрга тегмаса, кичик бола унинг қарамоғига берилиши ҳақида ҳукм қилинмоқда. Бу ҳукмни жумҳури уламолар бир овоздан қабул қилганлар. Ҳанафий мазҳаби бунга зиёда қилиб, қариндош одамга эрга тегса ҳам болани қарамоғига олиш ҳаққи аёлда қолади, деган.Ёш болани ўз қарамоғига олиш масаласи уламоларимиз томонидан атрофлича ўрганилган ва унга тегишли ҳукмлар фиқҳ китобларимизда батафсил баён қилинган. Биз қисқача қилиб, бош масалаларни эслаб ўтамиз.Ёш болани қарамоғига олиш–уни зарарли нарсалардан муҳофаза қилиш, уни тозалаб, едириб-ичириб, кийинтириб, роҳати учун керакли нарсалар ила таъминлаб, тарбиялашдан иборат.Ёш гўдакни ўз қарамоғига олишга энг ҳақли киши бошқа эрга тегмаслик шарти ила онаси эканини ва ундан кейин кимлар бўлишини юқорида ўргандик.Лекин болани ўз қарамоғига олувчи кишида бир неча шартлар мавжуд бўлиши шарт: 1. Оқил бўлиши керак.2. Балоғатга етган бўлиши керак.3. Диндан чиққан, муртад бўлмаслиги керак.4. Фосиқ, ишончсиз бўлмаслиги керак. Баъзи фисқ-фужур ишларни қиладиган, ўғри, бетайин, раққоса кабилар ёш болаларни ўз қарамоғига олишга ҳақли эмаслар.5. Болани қаровсиз қолдирмаслиги керак. Агар қаровсиз қолдирадиган бўлса, қарамоғига олиш ҳақидан маҳрум қилинади.6. Ота камбағал бўлиб, она ажрсиз тарбия қилишдан бош тортса, ажрсиз тарбия қилишни хоҳлаган яқин аёл қариндош болани ўз қарамоғига олади.Ўғил бола етти ёшгача, қиз бола тўққиз ёшгача она ёки унинг ўрнини босадиган аёл киши қарамоғида бўлади. Ундан сўнг отанинг қарамоғига ўтадилар.Ёш болани қарамоғига олиб тарбия қилаётган аёл боланинг отасидан, отаси бўлмаса, унинг нафақаси вожиб бўлган кишидан ажр ҳақи олади. Бу боланинг нафақасидан ташқари ҳақдир. Яъни, ёш болани тарбия қилиш учун кетадиган хизмат ҳақидир. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭЛЧИХОНАДА ФИРИБЛАР

@Savollar_kanal 13120-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда Полша элчихонасига суҳбатга жой олиш талабалар учун муаммо бўлиб келмоқда, сабаби элчихона ўз хизматларини фақат жума куни 3 дан 4 гача тақдим қиляпти. Шу пайтда айримлар текинга бериладиган нарсани 200$ гача нархда пуллаб студентларга жой олиб бераяпти. Ҳозир сизларга иккита ҳолатни тақдим этмоқчиман шунда тушунмовчилик бор.1- ҳолат шуки, агар сайтда ҳамма интервю учун жой ола олиш имкониятига эга бўлиб жойлар жуда кўп бўлса, билмайдиган йигит биладиган нотаниш инсондан пулга жойни сотиб олиши мумкинми? Ёки, агар ҳозиргидек жойлар сони чекланган бўлиб, фақат бир нечта ўрин олиш мумкин бўлса, у акалар бир вақтни ўзида кўплаб ўқувчиларга пул эвазига жой олиб бериши жоизми, худди шу вақтни ўзида ўз ақл-у салоҳияти билан жой олиши мумкин бўлган даъвогар жойдан қуруқ қолса, пули бор кандидат эса, ақлли кандидатдан устун келса, шу йўл орқали топилган пул ҳукми қандай. 2. Агар жойлар ҳозиргидек чекланган бўлиб Ўзбекистон Республикаси қонунига хилоф интернетни бузувчи яъни ВПН+ ва ҳоказо сайтлар орқали ўша вақтда сервер компютерга айланиб олиб, қолган компютерларни блоклаб қўйиб, жойни олиб уларни 200$ атрофида чет элга чиқаётган кандидатларга пуллаётган бўлса, бу ишни ҳукми қандай. Узр, савол чўзилиб кетди!

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186600


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Hajni niyat qilgan odam nima uchun ehrom kiyadi

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АСР НАМОЗИНИ ҚОЛДИРГАННИ АМАЛЛАРИ ҲАБАТА БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13116-савол

Ассалому алайкум! Бир инсон аср намозини қазо қилса барча қилган солиҳ амаллари йўқ бўлиб кетадими? Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. аср намозини қазо қилган кишининг солиҳ амаллари йўқ бўлиб яъни ҳабата бўлади деган эканлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадиснинг шарҳини ўрганиш керак. 
عَنْ أَبِي الْمَلِيحِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ فِي غَزْوَةٍ فِي يَوْمٍ ذِي غَيْمٍ فَقَالَ: بَكِّرُوا بِصَلَاةِ الْعَصْرِ فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ الْعَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ  
Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Булутли кунда Бурайда розияллоҳу анҳу билан ғазотда бирга бўлдик. У киши:«Аср намозини тезроқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди».Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.Шарҳ: Бурайда розияллоҳу анҳу булутли кунда Аср намозининг вақти чиқиб кетишидан қўрқиб, ғазотдаги шерикларига уни тезроқ ўқиб олишни тавсия этар эканлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ушбу ҳадисини далил қилиб келтирибдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деган эканлар.Бу ҳам Аср намозининг аҳамияти улкан эканлигидан дарак беради.Уламоларимиз Аср намозини тарк қилиш билан амал беҳуда (ҳабата) бўлиши ҳақида турли мулоҳазалар айтганлар.«Ҳабата» сўзи аслида ёқмайдиган ўт-ўлан еб қўйиб, қорни шишган ҳайвонга нисбатан ишлатилади. Унинг еган нарсаси беҳуда кетади, фойда ўрнига зарар беради.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:«Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади», дея марҳамат қилган. Шундан келиб чиққан умумий қоидага биноан, амални куфр ҳабата қилади. Бошқа нарса ҳабата қилмайди.(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!Мазкур уламоларнинг Аср намозини тарк қилиш амални ҳабата этиши ҳақидаги мулоҳазалари ҳам намозни тарк қилиш куфрми-йўқми эканлиги тўғрисидаги фикрларга боғлиқ. «Намозни қасддан тарк қилса, кофир бўлади» деган уламолар бу ҳадисни «Аср намозини қасддан тарк қилса, амаллар ҳабата бўлади», деб шарҳлашган. «Намозни қасдданми, ноқасдданми, умуман, тарк қилган одам кофир бўлади» деганлар ўз фатволарига мана шу ҳадисни ҳам далил қилиб келтирадилар. «Намозни қасддан эмас, дангасалик қилиб тарк қилган одам кофир эмас, осий бўлади», деганлар ҳам «Бир намозни тарк қилиш ёмонлигини, лекин Аср намозини тарк қилиш ҳаммасидан ҳам ёмонлигини билдириш учун бу ҳадисда ўта шиддатли ибора келтирилган. Аслида фақат кофирликкина амалларни ҳабата қилади», дейдилар.Нима бўлганда ҳам, ушбу ҳадисдан Аср намозини тарк қилиш жуда ҳам катта гуноҳ эканлиги билиниб турибди. Лекин бу – Аср намозини ўқиса бўлди, бошқа намозлар унчалик аҳамиятли эмас, дегани эмас. Ҳар бир намозни ўқимаслик, улкан гуноҳдир. Лекин Аср намозини ўқимаслик яна ҳам улканроқ гуноҳ. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СИГАРЕТНИНГ ҲУКМИ!

@Savollar_kanal 13115-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Агар киши намоз ўқиб сигарета нос кабиларни чекиб юрса намози қабул бўладими? Гуруҳимизда бир қиз намоз ўқийди лекин ҳижоб киймайди. унинг ўқиб юрган намозлари нима бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ароқнинг ҳаромлиги қадимдан Қуръон ва Суннатда собитдир. Попириснинг ҳаромлиги охирги пайтда уламоларнинг фатвоси орқали бўлди. Иккисининг орасидаги фарқ шунда. -Сиз келтирган мисоллардаги кишиларнинг намози қабул бўлмайди дея олмаймиз. Чунки намозни сиз билан мен эмас Аллоҳнинг Ўзи қабул қилади. Бандалар амалларига қараб савоб ёки гуноҳга сазовор бўлаверадилар. Намоз ўқигани учун бу фарзни у адо этган бўлади. Бошқа бир гуноҳ ишни қилса, гуноҳи ёзилади. Ҳаммасига ўзи жавоб беради. Аммо бу унинг гуноҳ қилишга рухсат дегани эмас.-Албатта, намоз ўқиган одам барча гуноҳлардан четланишига умидворлик бор.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭР-ХОТИН УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ХОНАДА НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13113-савол

1. Эр-хотинга ажратилган хонада намоз ўқиб бўлмайди, деб эшитган эдим. Агар у хона фақат ётиш учун эмас, балки ўша хонада бошқа эҳтиёжлар ҳам бажариладиган бўлса-чи, у ҳолда ҳам намоз ўқиб бўлмайдими? 2. Кўпчилик одамлар ўлсам фалончи жанозамга кирмасин агар кирса гўримда тик тураман ёки сендан рози эмасман, деб васият қилишади шу дурустми? 3. Бир биродарим бир қиз билан зино қилиб қиз бўйида бўлганидан сўнг никоҳ ўқитишди, ҳозир бола туғилган, шу гўдак валади зино бўладими?

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! 1. Эр-хотин ётадиган хонада намоз ўқиса бўлади. 
2. Бу каби васиятлар дуруст эмас. 
3. Ҳа, зинодан бўлганидан кейин шундай бўлади. Аммо уларнинг никоҳдан кейинги ҳаётлари ҳалол пок бўлади. Улар тавба қилиб, ибодатни кўпроқдо этиб Аллоҳга илтижо қилсинлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КОРЕЯДАГИ ЧЎЧҚА ГЎШТИ ҚЎШИЛГАН ТАОМЛАРДАН ҚАНДАЙ ПАРҲЕЗ ҚИЛСА БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 13111-савол

Шайх ҳазратлари! Хизмат сафари билан иншааллаҳ икки йилга Кореяга кетяпман. Овқат масаласида кўнгил ғаш, чўчқа гўшти кўп эмиш, иш жойида уч-тўрт маҳал овқат берилади. Чўчқа гўштидан бўмаса ҳам айтиб сў'йилмаганлиги аниқ. Шу ҳолатда қандай йўл тутсам шариатимизга лойиқ иш қилган бўламан. Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин!

ЖАВОБ:

Ассалому алайкум! Биз бу ҳақда кўп ёздик. Ўша ердаги ислом ташкилотларидан ёрдам сўранглар. Мен уларга тайинлаб қўйганман. Яна бирор гап бўлса бизга ёзиб туринглар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал