МАСЖИД БЎЛМАСА ЖУМА НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН УЙДА ЎҚИШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13109-савол
Ассалому алайкум, ҳазрат. Саволим қуйидагича: Мен яшайдиган шаҳарда бирорта масжид йўқ, лекин уйда фақат мусулмонлар турамиз. Жамоат бўлиб намоз уқиш учун камида уч киши бўлиши керак, деб ўқигандим. Баъзида икки киши қоламиз, шунда ҳам жамоат бўлиб ўқишимиз мумкинми? Кейин, шаҳримизда масжид йўқлиги сабабли, шу уч киши бўлиб ўқиган намозимиз масжидда ўқилгандек савобга эга бўлиши мумкинми, яъни 27 баробар. Яна бир саволим, намоз вақти бўлганда ўзимиз азон айтмасдан, компьютер карнайларидан азон қуйсак, шу ҳам азон айтилган ҳисобига ўтадими (чунки компьютерда намоз вақти кириши билан азон айтадиган программамиз бор)? Жавобингиз учун аввалдан ташаккур. Аллоҳ ўз ҳузурида даражангизни илмингиз қатори улуғ қилсин. Ҳурмат билан ватандошларингиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сизларнинг ҳолатингизда, Жума бардавом қолиб кетиши эътиборидан, бу намозни ўзларингиз ўқисангиз бўлади. Агар имкон топа олмасангиз пешин ўқийсиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПУЛНИ ОЛИШ ЖОИЗМИ
@Savollar_kanal 13106-савол
Ассалому алайкум! 1. Бизнинг ресторанимиз бор одамлар тўй ва хар хил ўтиришлар қилишади ва биз улардан жойни занят қилиб тургани учун олдиндан залог учун малум миқдорда пул оламиз. Бази вақтларда бирон сабаб билан тўй қолдирилади ва ўша берилган пулни биз ўзимизда олиб қоламиз, зарарни қоплаш учун. Шу пулни олиб қолсак бўладими? 2. Мени бурунимда касаллигим бор суяги сал нотўғри ўсган бази вақтларда бурунимни бир тарафи тўлиб қолади шунда тахорат ё ғусл қилгунча умуман сув кирмайди ичигача шундай холатда фақат бир тарафига сув етказсам таҳоратим мукаммал бўладими? 3. Ёддан Қуръон тиловат қилса тахорат шартмас экан, аммо кийимга нажосат текган бўлса зарари йўқми тиловатга?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Олиб қолсангиз бўлмайди. Чунки сиз хизмат қилмай ҳақ олган бўласиз. Сиз айтган зарарнинг етиши эса аниқ эмас.
2). Бўлади.
3). Зарари йўқ, лекин тезроқ нажосатни ювиб ташлаш керак. Қуръон ҳар қанча эҳтиром қилса арзийдиган китоб. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МОВАРОУННАҲРНИНГ АРАБЛАР ТОМОНИДАН ФАТҲ ҚИЛИНИШИ
@Savollar_kanal 13104-савол
Ассалому алайкум! "Белозурий ва Наршахийнинг берган маʼлумотларига қараганда араб лашкарбошилари кўчириб келтирилган арабларга маҳаллий халқларнинг уй-жойларини зўрлик йўли билан тортиб олиб берганлар." Шу аниқ маʼлумотми, яни зўрлик билан олиб?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу гаплар ҳақиқатдан йироқ. Сиз устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Ислом тарихи» китобини ўқинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХАСТА ХОЛИДА ТАХОРАТ ВА НАМОЗ
@Savollar_kanal 13102-савол
Ассалому алайкум! Отам юрак хуружи сабаб 5 кун реанимация бўлимида тўшакка михланиб қолдилар. Докторлар беъморни тинч холатда ушлашни ва харакатланишни ман этишди. Шундай бўлишига қарамасдан отам ётган жойларида таяммум қилиб (Ётган тўшакларига қўлларини уриб тирсакларига кафтларини суртганлар) ётган холда имо ишора орқали 1-2 кунлик фарз намозларини ўқиганлар (суннатни ўқимаганлар). Муваффақиятли кечган юрак операциясидан сўнг отамни уйга рухсат беришди. Хозирда тахорат қилишга имконлари бўлсада, аммо докторлар қиёмда турган холда намоз ўқишни ман этишган. Шу сабабли ўтирган холатда ва саждани хам бошни ерга теккизмасдан адо қилаябдилар. Савол: Ушбу ҳолатда отам қаерда ва қандай хатоларга йўл қўйганлар? Хатолар бўлса уларни қандай тўғирлаш керак бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бундай намоз ўқишлари жоиз. Ўтириб, рукуъ ва саждани ишора билан қиладилар. Саждалари учун рукуъдан пастроқ энгашадилар. Стулга ўтириб ўқисалар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИНСОН АЪЗОЛАРИДАН БИРИ КЕСИБ ТАШЛАНСА, УНИ НИМА ҚИЛИШ ЛОЗИМ?
@Savollar_kanal 13071-савол
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Бисмиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ. Менда бир савол бор. Агар одам касаллиги туфайли баъзи аъзолари кесиб олинса, масалан, оёқнинг ярми ёки қўли кесиб ташланса, у аъзони нима қилиш керак? Офтобда қуритиб олиб қўйиб, ўша инсон қазо қилганидан сўнг у билан бирга қўшиб кўмиш керакми ё кесилгандан кейин кўмиш керакми? Одамлар орасидаги урфга назар солсак, баъзилари уни сақлаб қўйишга ундайдилар. Бу гаплар қанчалар далилга эга, бу ҳақда бирон саҳиҳ ҳужжат борми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мазкур кесилган аъзони дарҳол кўмиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ПИВО ВА ВИНОНИ ТАОМГА ҚЎШИШ
@Savollar_kanal 13070-савол
Ассалому алайкум, ҳурматли биродарлар. Шайх жанобларига қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман. Пиво ва винога ўхшаш маст қилувчи ичимликларни тайёрланаётган таомга қўшиш жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мазкур икки нарса ҳаром бўлгани учун уларни ҳар қандай таомга қўшиш мумкин эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЎГАЙ ОНАНИ СИНГЛИСИГА УЙЛАНИШ
@Savollar_kanal 13068-савол
Ассалому алайкум! Отам тақдир тақозоси билан учинчи хотинга уйланган, шу отамнинг учинчи хотинини синглисига уйлансам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЖАМОАТ, ҚАЗО,
@Savollar_kanal 13066-савол
Ассалому алайкум! Витр намозини ҳам жамоат қилиб ўқиладими? Мен хотиним билан намозларни жамоат бўлиб ўқияпмиз, мен имом бўлиб хотиним орқамда иқтидо қилиб ўқияпди. Биз ҳар намозни фақат фарзларини жамоат қилиб суннатларини эса одатдагидек бирга ўқияпмиз шу тўғрими? Бир сафар ухлаб қолдик ва бамдотни қазо қилиб қўйдик қазони ҳам жамоат қилиб ўқиймизми? Биз жамоат бўлиб шундай ўқияпмиз: мен доимгидек ўқийман хотиним сано дуосини, роббана лакал ҳамдни, аттахиёт, саловот, дуони ва саломни айтаяпди шу тўғрими, жамоат бўлиб ўқиш қоидалари доим шундай бўладими? Намозларни овоз чиқариб ўқиладиганлари ва чиқармайдиганлари борми, овоз чиқарадиганлари фақат фарзлардами?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз имкон бўлса, масжидга чиқиб жамоат билан ўқинг. Витр намози фақат рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилинади. Тўғри, жамоат бўлиб ўқиш фақат фарз намозларида бўлади. Бир намозни қолдирилган кишилар ўша намозни жамоат бўлиб ўқиш жоиз. Масалан бамдодни қазо қилганлар, айнан ўша намозни жамоат бўлиб ўқишлари жоиз. Аёлингиз Қуръон тиловати яъни Фотиҳа ва зам сурадан бошқа ҳамма амалларни қилиши керак. Жамоат бўлиб ўқиш қоидалари ҳар доим бир хил бўлади. Фарз намозлар жамоат бўлиб ўқилади. Бомдод, шом ва хуфтон намозларида имом овозини чиқариб тиловат қилади. Пешин ва асрда махфий қироат қилади. Сиз намоз ҳақидаги «Мўминнинг меърожи» китобини олиб ўқинг. Ўша китобда намозни сифати ва аҳкомлари тўлиқ баён қилинган. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗ ВАҚТИДА КУЛИШ
@Savollar_kanal 13065-савол
Ассалому алайкум! Намоз вақтида нимадир эсига тушиб ўзи хохламасдан кулиб юборса гунох ёзиладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! «Кифоя» китобида таҳоратни бузувчи амаллар бобида қуйидагича келади:Балоғатга етган кишининг тўла-тўкис намозда қаҳқаҳали кулиши. Бунда қасдан кулса ҳам, ихтиёрсиз кулса ҳам, барибир. Қаҳқаҳа ўзига ва яқинида турганларга эшитиладиган кулгидир. Тиши кўринса ҳам, кўринмаса ҳам, барибир.Агар сажда ва рукуъси бор намоз ўқиётган одам қаҳқаҳа ила кулса, таҳорати ҳам, намози ҳам бузилади. Бундан жаноза намози ҳамда тиловат саждаси мустаснодир. Жаноза намозида қаҳқаҳа отиб кулган кишининг таҳорати синмайди. Бу ҳақда бир неча ҳадислар келган.
رَوَى ابْنُ عَدِيُّ فِي الْكَامِلِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ ضَحِكَ فِي الصَّلَاةِ قَهْقَةً فَلْيُعِدِ الْوُضُوءَ وَالصَّلَاةَ
«Ибн Адий «Комил»да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким намозда қаҳқаҳа отиб кулса, таҳорат ва намозни қайтарсин», деганлар». Кулганда овозни ўзи эшитиб, бошқа эшитмаса, «зеҳк» дейилади ва бундай кулги ила намоз бузилади-ю, таҳорат бузилмайди.Ҳеч кимга эшитилмайдиган, овозсиз кулги табассум дейилади. Табассум ила таҳорат ҳам, намоз ҳам бузилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ
@Savollar_kanal 13063-савол
Ассалому алайкум! 1 йил олдин баъзи бир инсонларни инстаграм аккоунтини бесороқ олиб қўйганман. Ва қилган ишимдан тавба қилганман. Ҳаққини адо этай десам исм фамилияларини билмайман. Қандай йўл билан ҳаққини адо қилишим мумкин?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Эгасига қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НОМАХРАМ РАСМИНИ САЙТГА ҚЎЙИШ
@Savollar_kanal 13062-савол
Ассалому алайкум! Веб дастурчи бўлиб ишлайман. Сайт қиламиз ишда. Ишга киришдан олдин иш шариатга тўғри келишини текширганман, кейин ишга кирганман. Хози шунақа холат бўляптики мен номахрамни расмини кўрсатишим керак. Сайтимиз давлат корхонасиники. Мен у ерда номахрам бўлим бошлиги расмини кўрсатишим керак. Аврати очиқ. Шу масалада нима қилсам бўлади? Мен нима қилсам бўлади, келажакда бошқа ишларда шунақа бўлиб қолса. Олдиндан билсам йўқ қилмайман дейсиз аммо ишни малум қисмини қилиб кейин бу нарса аниқланияпти. Шунга хайронман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Инсон охирги нафасигача имтиҳонда бўлади. Имтиҳондан шариатга мувофиқ ўтганлар нажот топадилар. Сизни имтиҳонингиз шу экан. Гуноҳ иш қилманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КИЙИМСИЗ УХЛАШ
@Savollar_kanal 13060-савол
Ассалому алайкум! Мен Ёу Тубе ва Гоогле да охирги пайтларда кўплаб матн ва видеоларга дуч келяпман. Улардан бирлари мана бу мазмунда: "Тунги уйқу вақтида кийимсиз ухлашнинг фойдалари, кийимсиз уйқунинг иммунитетга фойдаси, кийимсиз уйқунинг гармонлар ва қон фаолиятига фойдаси, шунга ўхшаш ва ҳоказо". Саволим шундан иборатки: инсон тунда кийимсиз ухлаши жоизми? Бунинг гуноҳ томони йўқми? Ёки бу инсоннинг ҳолатига қараб белгиланадими - масалан у ухлаётга ҳонадан ўзидан бошқа одам бўлиши, ёки бўлмаслиги, балоғатга етган, етмагани, эркак ёки аёллиги, ўсмир ёки кексалиги каби. Бу саволларимга жавобни иштимоий тармоқлардан изладим аммо жавоб топа олмай, охири сизларга мурожаат қилдим. Саволимди тушинтира олдим деган умиддаман. Агар саволим ноўрин бўлган бўлса яна бир бор илимсизлигим учун узур сўрайман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالتَّعَرِّيَ فَإِنَّ مَعَكُمْ مَنْ لاَ يُفَارِقُكُمْ إِلاَّ عِنْدَ الْغَائِطِ وَحِينَ يُفْضِي الرَّجُلُ إِلَى أَهْلِهِ فَاسْتَحْيُوهُمْ وَأَكْرِمُوهُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي اْلأَدَبِ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яланғоч бўлишдан сақланинглар. Чунки сиз билан қазои ҳожат ва эр киши ўз аҳлига борган пайтдан бошқа вақтда ҳеч ажралмайдиганлар бўлади. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром этинглар», дедилар».Термизий одоб бобида ривоят қилган.Шарҳ: Бу ривоятда фақат икки ҳолатдан бошқа пайтда одамдан ажралмайдиганлар, деб айтилаётган нарсалар фаришталардир. У фаришталарнинг баъзилари кишини турли бало-офатлардан қўриқлаб турсалар, баъзилари қилган амалларини ёзиб турадилар. Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмонлар ўша фаришталарнинг риоясини қилиб юришлари керак. Шариат рухсат бермаган ҳолатларда ҳеч авратларини очмасликлари лозим. Фаришталарга озор бўлиб тушмасин. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИЛМЛИЛАРНИНГ ЖИНЛАРГА ҚАНДАЙ АЛОҚАСИ БОР?
@Savollar_kanal 13098-савол
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Исломда илми кучли инсонлар жинлар билан гаплашармиш, жинлар у кишини жонига тегиб кетганидан уларнинг китобини олиб қўярмиш ва у кишига жинлар итоат этармиш ва ҳоказо. Шундай гаплар кўпайиб кетди. Буларга нима дейсиз?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Илми кучли киши жинлар билан гаплашмайди. Барча фуқаҳолар, ким жин билан гаплашишни даъво қилса, шаҳодати қабул бўлмайди, деганлар. Жин билан гаплашишини даъво қиладиганлардан узоқда бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
САЖДАИ САХВ ИМОМ
@Savollar_kanal 13110-савол
Ассалому алайкум! Жамоат бўлиб намоз ўқиётган эдик, имом хато қилиб саждаи саҳв қилди лекин биз(муқтадийлар) саждаи саҳв қилмадик, шунда биз(муқтадийлар)ни намози нима бўлади? Қайта ўқишимиз керакми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв вожиб бўлганида имом билан бирга саждаи саҳв қилишларингиз керак эди. Қилмаган бўлсангиз агар намозни вақти чиқиб кетмаган бўлса, қайта ўқиб оласиз. Агар чиқиб кетган бўлса, намозларингиз катта нуқсон билан адо бўлган бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРСАММИКИН
@Savollar_kanal 13108-савол
Ассалому алайкум! Алхамдулиллах 3 йилдан буён намоз ўқийман. Иложи борича ўз вақтида адо қилишга харакат қиляпман. Шу боиз қиш кунлари аср намози қазо бўлмаслиги учун хам иш жойимни ўзгартирдим. Саволим қуйидагича. Кейинги пайтларда пешин, шом ва хуфтон намозларини ўқишда юрагим сиқилиб кетяпди. Ўзимни ёмон хис қиляпман. Бир хаёлим хозирча намозни тўхтатиб тур, пенсияга чиққанда ўқийсан дейди. Лекин намозни ташлаб қўймаслик учун фақат фарз намозларни ўқиб юрсам бўладими? Гунохкор бўлиб қолмайманми? Бу ишим учун Аллоҳни қахрига учрамайманми, астахфируллох.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз бунақа қилиб шайтонга енгилманг. Шайтон аввал суннат намозларингиз кейин эса фарзларни кейин эса иймонингизни олишга ўтади. Сиз маҳкам бўлиб, намозларни тўлиқ ўқинг. Қачон шайтон шунақа васваса қилганида ўзингизни мажбурлаб кўп намоз ўқинг. Қазоларингизни ўқинг. Кейин қуйида келган ҳадисдаги дуони намозларингиздан кейин доимо ўқиб, Аллоҳдан Ўзига ибодат қилишда ёрдам сўраб туринг:
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъиннии алаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ибаадатик» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ибодатингни гўзал қилишга Ўзинг ёрдам бергин».Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар: 1. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.2. Бировни яхши кўрган одам муҳаббатини изҳор қилиб айтиши мумкинлиги.3. Талаб қилинмаса ҳам маънони таъкидлаш учун қасам ичиш мумкинлиги.4. Устоз ўз шогирдига сўрамаса ҳам зикрни ўргатиб бориши кераклиги.5. Ушбу зикрнинг фазли ва уни намоздан кейин айтиб юриш зарурлиги. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОМДОД НАМОЗИГА УХЛАБ ҚОЛГАН БАНДА ГУНОҲКОР БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13107-савол
– Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин. Менинг саволим қуйидагича: Инсон бир намозни қасддан тарк этиши оғир гуноҳлигини биламан, лекин баъзида бомдод намозига туришда қийналиб қоламан. Турганимда будильникни қандай қилиб ўчириб қўйганимни эслай олмайман. Баъзида эса уйғонганимда фикримни жамлай олмай қоламан, бомдод намозини ўқишим кераклигини англаб етмайман ва яна ухлаб қоламан. Лекин бундай ҳолатлар баъзи-баъзида бўлади, сурункали эмас. Тура олсам, бомдод намозини тўлиқ ўқиб қўяман. Шунда қазо қилган намозимга гуноҳкор бўламанми? Умуман, инсон уйқуси қаттиқлиги учун жавоб берадими ва ухлаб қолганлиги туфайли қазо қилганлиги ҳақида ҳукм қандай бўлади? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин!Ҳурмат ва эҳтиром билан Сардор.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/47
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТЎЛИҚ ИЛМ УЧУН ҚУРЪОН ВА ҲАДИСНИ ЎҚИБ ЧИҚСАМ КИФОЯМИ?
@Savollar_kanal 13105-савол
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Ислом динидаги билимларим ҳали жуда саёз... Мен уни янада тўлиқроқ ўрганиш ниятидаман. Буни амалга ошириш учун Қуръон ҳамда ҳадисларни ўрганиб чиқишим кифоя қиладими? Барча саволларимга жавоб топа оламанми, шуни ўзи билан кифоялансам бўладими? Жавобингиз учун ташаккур. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин... Бизларнинг илмимизни ҳам сизники каби зиёда қилсин. Раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз айтган нарсалар билан бирга Қуръон ва Суннатга олиб борувчи ва ушбу икки буюк масдардан чиқарилган шаръий китобларни ҳам ўқишингиз керак бўлади. Ҳаммаси ҳам жуда осон иш. Фақат вақтни бекор ўтказмай ўқиш ва ўқиш керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚИБЛАГА ЮЗЛАНМОҚ
@Savollar_kanal 13103-савол
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳазрат мен сиздан сўрамоқчи эдимки, исломий сайтдан билганим, агар қибла томон аниқ бўлса ҳам, барибир намоз ўқишдан олдин бир томонни қибла томон деб қасд қилиш керак экан. Ҳозирги кунда мен Олмонияда яшаяпман, лекин интернетдан қибла томонни аниқладим. Шу маълумотга изоҳ бериб, кейин намоз ўқишим қанақа бўлади, шунга ҳам тўхталиб ўтсансиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳаб бўйича қиблага юзланиш фарз, ният қилаётганда «қиблага юзланган ҳолимда» дейилиши ҳам бор. Сиз айтаётган гап шу ҳақда бўлса керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АВРОДИ ҚУРЪОН КИТОБИ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13072-савол
Авроди Қуръон китоби чиққан экан, шу китоб нима ҳақида? Сиз ҳам шу китобнинг жамоат кенгашида бўлган экансиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! «Авроди Қуръоний» туркиядаги тариқат жамоаларидан бирининг кундалик вазифаларидан иборатдир. Унда асосан Қуръон сура ва оятлари ўқилганидан шу ном билан аталган. Мен мазкур китобнинг жамоат кенгашига аъзо эмасман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АҚИҚА
@Savollar_kanal 13069-савол
Ассалому алайкум! Мен ўғлимга ақийқа қилмоқчи эдим. Ўғлим суннат қилинмаган, суннат қилиб ақийқага аталган қўйнинг гўштидан суннат қилинганлиги учун эхсон қилсам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Назр қилмаган бўлсангиз, ақийқага сўйилган қўйнинг гўштини хоҳлаган кишингизга эҳсон қилсангиз бўлади ва гўштдан ўзингиз ҳам ейишингиз мумкин. Агар назр қилган ва назрда маълум кишиларга эҳсон қилишни айтган бўлсангиз, ўшаларга беришингиз ва ўзингиз емаслигингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗ ЎҚИМАГАН ФАРЗАНДЛАР САБАБ ОТА-ОНА АЗОБЛАНАДИМИ
@Savollar_kanal 13067-савол
Ассалому алайкум! Мен бир танишимга тўғри манода “агар фарзанд тўғри ибодатда халол юрмаса ота онаси оламдан ўтган бўлса азобланади. Агар фарзанд тўғри юрса ибодатда, халол мехнат қилса ота она хузурланади” деб айтиб қўйдим. Бу гапим нотўғри бўлмадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Азобланади. Чунки ота-она ёшлигидан уларга Исломни тушунтириши, ҳаром-ҳалолни ўргатиши керак эди. Буларни ўргатмагани учун фарзандлар қиёмат куни ота-онанинг бўйнига осилади ҳам. Аллоҳ таоло «Маъориж» сурасида марҳамат қилади:
وَلَا يَسْأَلُ حَمِيمٌ حَمِيمًا
10. Ва қадрдон дўст ўз қадрдон дўстидан сўрамайдир.Чунки бу кунда ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Шунинг учун дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Улар бу ишни бир-бирларини кўрмаганлари учун қилмайдилар. Балки кўриб-билиб туриб, дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Ҳа,
يُبَصَّرُونَهُمْ يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِي مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ وَصَاحِبَتِهِ وَأَخِيهِ وَفَصِيلَتِهِ الَّتِي تُؤْويهِ وَمَن فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا ثُمَّ يُنجِيهِ
11. Уларни кўриб турадирлар. Жиноятчи хоҳлаб қоладики, ўша Кун азоби бадалига ўз фарзандларини фидо қилса…12. ва хотинини ва ака-укасини ҳам…13. ва уни ўзига олган қабиласини ҳам…14. ва ер юзидаги жамики кимсаларни ҳам, сўнгра ўзи нажот топса. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ВОЖИБ КИМНИ БУЙРУҒИ
@Savollar_kanal 13064-савол
Ассалому алайкум! Фарз Аллоҳнинг буйруғи, вожиб кимники?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Вожиб ҳам. «Кифоя» китобида қуйидагича берилган:Фарз.Шариат жазм ила, шубҳасиз ва қатъий далил билан талаб қилган иш фарздир. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:Қуръони Карим ила собит бўлган фарз амалга Исломнинг беш рукнига ўхшаш амаллар киради.Мутавотир ва машҳур суннат ила собит бўлган фарзга намозда қироат қилишни мисол келтириш мумкин.Ижмоъ ила собит бўлган фарзга тўрт хил таом – буғдой, арпа, хурмо ва тузларнинг баъзиларини баъзиларига насияга сотиш ҳаромлиги мисол бўлади.Фарз амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Фарз амални қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Фарзни инкор қилган кофир бўлади.Вожиб.Шариат жазм ила, аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир. Фитр садақаси, витр намози ва икки ийд намозлари каби амаллар вожиб амаллардир.Вожиб амални қилиш лозим ва лобуддир. Уни қилган одам савоб олади. Лекин вожибнинг савоби фарзникидан озроқ бўлади. Вожиб амални қилмаган одам осий бўлиб, иқобга қолади. Лекин унинг иқоби фарзни қилмаганнинг иқобидан озроқ бўлади. Вожибни инкор қилган кофир бўлмайди.Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар фарз ва вожибни бир нарса деб тушунадилар ва иккисини қўшиб «вожиб» деб атайдилар. Аммо Ҳанафий мазҳаби юқоридаги дақиқ фарқни эътиборга олиб, иккисини алоҳида ҳукмлар деб билади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КОНСЕРВА МАҲСУЛОТАРИ
@Savollar_kanal 13061-савол
Ассалому алайкум! Мол гўштидан, от гўштидан, қўй гўштидан, балиқлардан тайёрланган консерва маҳсулотларини еса бўладими. Уларнинг кўпи чет элдан келади. Ўзимизда чиқарилган бўлса ҳам уларни сўйиш жараёнларини биламаймиз. Шунга уларни есак бўладими. Харом бўлмаса ҳам мубоҳ нарсалар қаторига кирадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатга мувофиқ сўйилгани аниқ бўлмаса еб бўлмайди. Суриштириб кўринг, имкон бўлса ишлаб чиқарилаётган жойга бориб аниқлаб олинг. Аммо суриштирмасдан еманг. Таркибига бошқа ҳаром нарса қўшилмаган бўлса, балиқ консерваларини еса бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЭШОНДАН ҚЎРҚИБ ҚИЗ БЕРИШГА МАЖБУРМИЗМИ
@Savollar_kanal 13059-савол
Ассалому алайкум! Бир синглимизни саволини етказмоқчиман, фақат унга тезроқ жавоб керак экан. Саволим: Ассалому Алайкум домла сиздан ёрдам сўраб безовта қилябман. Домла бир ҳафта олдин уйимизга совчилар келган эди. Уйимдагилар ва мен у совчиларга рад жавобини бериб узримизни айтиб қайтариб юборгандек ва шундан сўнг бу совчилар ҳаммага эшонлигини айтибди. Ва кўнгли ранжиганини, оиламизга бахтсизлик келишини айтибди. Кўпчилик ҳам шундай дейди эшондан совчи кеса бериши керак деб айтайби. Шу гаплар ростми, эшонларга турмушга чиқмаса қиз бола ёки уйидагиларга бирон кор ҳол бўладими? Оиламиз билан шокдамиз. Сиздан илтимос бизга йўл йўриқ кўрсатинг.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186528
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХОЛ
@Savollar_kanal 13058-савол
Ассалому алайкум! Мен хеч хам ирм сирмга ишонмайман ва қилмайманхам лекин бир нарсага бошим қотиб қолди (бирибир ишонмайман) хуллас қиз фарзандим бор Худо хохласа бугун 8 ойлик бўлди, уни оёқлари кафтида ва қорниларида холлари бор каттароқ, исмлари Оишабону уйдагилар 3 та жума Холидахон деб чақириб қўйишингиз керак дейишябди. Сабаби шу хол йўқолиши ёки катта бўлишидан тўхтар экан. Агар шундай деб чақирсам шу ишим билан гунохкор бўлиб қолмайманми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз «хечхам ирм сирмга ишонмайман ва килмайманхам» дедингиз, «лекин бир нарсага бошим котиб колди» демасдан ўша гапингизда собит туринг. Ҳар хил асоссиз амалларни қилманг гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш