ИНСОН ОХИРГИ НИЯТИГА ҚАРАБ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНАДИМИ?
@Savollar_kanal 13097-савол
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Саволим ўтмишда содир бўлган ёки мени қийнаган воқеалар хусусида. Савол: Қадимда икки ака-ука бўлиб, уларнинг бири тақводор иккинчиси бунинг акси экан. Охирида икковининг ҳам нияти ўзгариб тақводорнинг нияти акам билан ярашаман (тақводорлиги учун иниси у билан аразлашиб қолган эмиш) деган ниятда мен энди тақво қилмайман инимга ўхшаган бўламан деган ният билан иниси томон кетибди. Бу томонда бунинг акси. Иниси энди мен ёмон-ёмон одатларимни ташлайман, деб у ҳам иниси томон йўлга чиқади ва уларни иккиси ҳам йўлда вафот этади. Натижа тақводорнинг охирги ниятига кўра у дўзахи, иниси эса жаннатга дохил бўлганмиш. Бунга ўхшаш воқеаларни жуда кўплаб келтиришади менга. Шулар ҳақида нима дея оласиз?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби гапларни ўрнига ибодат ва тақво ҳақидаги китобларни ўқиб уларга амал қилинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАЙТИШ
@Savollar_kanal 13055-савол
Ассалому алайкум! Ман хали ёшман. Бундан 5-6 ой олдин Аллоҳ манга хидоят насиб қилиб номоз Қуръонларимизни ўзими хохишим билан ўқишликни насиб қилиб гунох ишлардан тийилиб юрардим. Лекин хозир унақабас ичимда бир нима узулиб қоганде Аллоҳдан узоқлашиб кетяппан. Гунохларим кўпайиб кетяпти, Аллоҳни кам эслаяпман. Ман хам БАРСИСА ни холига тушишдан қўқяппан. Васвасалар бўляпти. Билиб билме гунохлар қилиб қўяппан. Саволим шуки ман олдинги холимга қайтмокчиман Аллоҳга янаям яқин бўмоқчиман. Нима қилай манга ёрдам берилар?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186517
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ШОМДАН КЕЙИН БОЛАЛАРНИ КЎЧАГАН ЧИҚАРМАСЛИК
@Savollar_kanal 13053-савол
Ассалому алайкум! 1. Ўша Исломдан йироқ юрган вақтларимда кредитга мошина олган эдим, уни нима эканлигини тушунганимдан кейн қарз олиб олдиндан ёпиб ташадим. Хозир ўзимга уй қурмоқчиман, шу мошинни сотиб пулини уй қурилишига ишлатсам уйим харом пулга қурилган уй бўлиб қолмайдими? Мен олган вақтимда уни харом эканлигини билмаганман. 2). Шом вақтида болаларингни уйга обкиринглар ва эшикларни ёпинглар деган маънода хадис ўқиганман. Шу холатда уйга кириш деганда ховли уйда дарвозадан ичкарига кирса хисобми ёки уйни ичига об кириш кереми болларни?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар кредитни ёпиб юборган бўлсангиз машинани сотиб эҳтиёжингизга ишлатишингиз жоиз.
2). Ўша вақтда жинлар тарқалган вақт бўлади. Шунинг учун ёш болаларни ўша вақтда эҳтиёт қилиб туриш керак. Болалар якка қолиб қўрқиб қолмаслиги учун уй эгалари ёнида бўлса бўлди, ҳовлидами ёки хонадами фарқи йўқ.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَا تُرْسِلُوا فَوَاشِيَكُمْ وَصِبْيَانَكُمْ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ، فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ تَنْبَعِثُ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча жониворларингиз ва болаларингизни қўйиб юборманглар. Чунки шайтонлар қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча тарқайди». («Олтин силсила» китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОИЛА
@Savollar_kanal 13051-савол
Ассалому алайкум! Бизга оилада эр ўрни ота ўрни аёл ўрни она ўрни яхши намуналар билан оила қанчалик муқаддас эканлиги сингдирилган. Мен турмуш куредим лекин у оилада пулга кўпроқ мехр қўйилган экан хуллас пул топсанг яхши топмасанг текинхўрсан у оилада шукурки коллежда ишлардим ойлигимни қайнонам тийинигача оларди бирор камга пул сўрасам бу пулларга Сенларга уй оламиз дерди эримни қўлида бир иши йўқ қайси иш бўлса қилаверарди қайиним каттароқ топгани учун уйда уни гапи инобатга олинарди биз фарзанд кўрдик қайнотам 60 га кирганимда юблей қилиб набиралар хатна тўйини қўшиб қиламиз кейин хамма пулни жамғариб уй оламиз деди биз хам боримизни бериб юрдик фврзандим 7 ойга тўлганда эрим хеч бир сабабсиз йўқолиб қолди 3 ойдан сўнг Қозоғистондаман деди лекин на иш жойи на ойлигини тайни йўқ эди уйга қайт болага ота мехри керак десам дунё дунё бахона қилади қайиним эрим йўқ бўлсада уларникидан кетмаганимга менга кўп тахдит қиларди боланг билан йўқ қиламан уйинга қамаб устингдан ёқвораман дерди уни гапларини қайнонамга айтсам парво қилмасди на бир қочиб кетган ўғилларини топиб келишмасди кутилган вақт келиб юблей қилиб катта тўй қилинди мени боламга отасиз тўй қилиб беришди майли дедим лекин тўй ўтгач қайнотамни фикирлари ўзгартб қолди Энди бизга уй жой олишга қолган пулга хажга бораман деб қолди ичим узулди ахир у уйдаги мухутга шу уйдан чиқсам бир кун қутуламан деб чидаб югандим қайиним хам барибир Сенларга олинвдиган уй пулини бефойда ишлатсам хам Сенларга уй қилдирмиман дерди кейинчалик билсам акасиниям ўша уйдан хайдаган экан эрим хам умуман алоқага чиқмай йўқ бўлиб кетди на боладан на мендан ахвол сўрайди уйдагиларга бунақада яшолмайман десам хаёт шунақада дейишди бора бора қайиним сал хотини билан тортишса хам мени урушга югурадиган бўлиб қолди сабаби ота онаси уни хотини ёқтирмасди СЕН бахшига бориб мени хотинимни ёмон кўрсатяпсан дерди мен номоз ўқийман қайси бахшига бораман хаммасини орқага отиб чидаб югандим бир кун арзимас бахона қайиним хотини билан мени уриб кетди менку майли улар мени ёқт рмаслиги кундай равшан лекин мени урганини кўриб еғлаган 1 ярим ёш боламни қайиним юзига шунақа урдики оғзи бурни қонаб кетди шуниси ошиб тушди боламни кўтариб уйга кетдим уйдагиларга агар ўша ерга мени қайт десанглар мен ўзимни ўлдираман дедим биз кетишимиз билан қайиним мошинини янгилаб олди қайнотам хажга бориб келди Энди саволим мени ўзим тўхликка шўхлик қилиб оила бузмадим мени мажбур қилишди қайнонамга пул бўлса бўлди йўқолиб кетган боласини эсламайдиям мен 4 йилдирки эрим билан эмасман никохимни ажиратмоқчиман бу гунохмасми эрим хали хамон йўқ талоқ сўзидан арш ларзага келади дейишади мен бундан қўрқаман лекин мени ва фарзандини демаган оилани сақлашга харакат қилмагаг инсон билан қандай яшайман эрим топилиб келса жавобимни сўрасам бўладими жавобини сўраган аёлга жуда қаттиқ жазо бор экан уй жойни боламни пешонасига берсин мен бошқа турмуш қилмоқчиман бунинг учун нима қилай қайнотам болани уйга жўнатиб туринг дейди мен улардан қўрқаман қайиним яна бирор нима қилишидан гўдак пайтида аямаган Энди мехир берармиди хозир болам 5 ёш мен қариндош уруғчиликни узганга кириб қолмаяпманми чунки аммалариям кўчада кўрса акамни боласи тўхтачи демай ўтиб кетади қайнонамнику набираси борлиги эсида йўқ
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аёлни нафақаси тўлиқ эрнинг зиммасида, сиз ишлаб топган пулингизга на эрингиз на ота онаси ҳақли эмас, шунча вақт ишлаб топган пулингиз уларнинг бўйнида қарз бўлади. Оиласи билан иши йўқ одамдан ажралиб бошқа солиҳ инсонга турмуш қуриш ниятида талоқ сўраш жоиз. Болаларни отасининг яқинларига силаи раҳм қилиб юборсангиз болаларга зарар бўлиши аниқ бўлса, зарарни олдини олиш учун юбормаслигингиз ҳам жоиз ва гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
КОКА КОЛА АКЦИЯ
@Savollar_kanal 13050-савол
Ассалому алайкум! Мен дўконда ишлайман, ҳозирги кунда коса-кола кампанияси бир аксия қиляпти, у шундан иборатки бутулкали сола (ёки баклашкалик)ни пропкасида коди бўлади. Бир рақамга юворасиз сизга ютуқ(наушник, таксига бепул обуна ёки 5ГБ интернет) чиқади. Саволим шуки мен бутулкалик колани очиб берсам(яъни харидор сотиб олса) пропкаси ўзмда қолади. Уни бир хил одамлар сўрайди, бир хиллари эса йўқ, ўша қолганларини (пропкаларни) мен ишлатсам уларни ҳаққини еган бўб қоламами? Ёки ташлаб юворганим яхшими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ким сотиб олса қопқоқ ўшанинг ҳаққи бўлади. Улар сизга рози бўлиб ташлаб кетса ҳалол, бўлмаса йўқ. Ташламасдан ўзига беринг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ШАРИАТ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРСАНГИЗ
@Savollar_kanal 13095-савол
Ассалому алайкум. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Илтимос шариат ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз. Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ушбу сайтнинг кўп маълумотлари шариатдан иборат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
#янгилик
Уч жилдлик «Кифоя» китоби қайта нашр қилинди
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Кифоя» деб номланган уч жилдлик китоблари қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.
Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи «Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя»дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»нинг таржима ва шарҳидир. «Мухтасари Виқоя»нинг асл номи «Ниқоя»дир.
«Мухтасари Виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири ҳисобланади. Зеро у ҳанафий мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг мухтасаридир.
Китобда фиқҳ илми, бу илмнинг тарихи, манбалари ва аҳамияти ҳақида комил ва шомил маълумотлар берилган. Шунингдек, фиқҳий мазҳаблар, тўрт мўътабар фиқҳий мазҳабларимиз, хусусан, ҳанафий мазҳаби ҳақида ҳам энг керакли маълумотлар ёритилган.
👉 Нархи: 215 000 сўм (3 та китоб нархи)
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
ОЛДИНДАН ТЎЛОВ ОЛИШ
@Savollar_kanal 13046-савол
Ассалому алайкум! Мен акфачиман буюртма олиб эшик дераза ясайман, асосан ҳонадонларга ўрнатаман. Саволим шуки, шу ясаладиган нарсани нархини келишиб, олдиндан шу пулни олсам (базида ҳаммасини) ва шу пулларга материал олиб келиб ясаб берсам тўғрими? Чунки менда у нарсаларни олишга етарли пулим йўқ.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа тўғри. Ўртада келишилган нарсани келишилган сифат ва вақтда қилишга ва ёлғон ишлатмасликка қаттиқ эътибор беринг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФОРЕХ
@Savollar_kanal 13044-савол
Ассалому алайкум! Сизларга Бундан олдин савол бергандим. Шайх ҳазратлари бир жойда форех ни мумкин диган лар бошқасида жоиз эмас деганлар.Сизларни жавоп ларингда уша жойини топип беринг дип силар. 06.06.2014 йил. Савол : Ассалому алайкум Шайх Хазратлари биржада савдо к,илиш мумкинми? Агар мумкин булмаса к,айси сабаблар учун олдиндан рахмать. Жавоб: Мумкин. Шайх Мухаммад Содик, Мухаммад Юсуф Мана шундай ёзилган. Уша саволни Расим куринишида ҳам бор Сизларга қанде жунатишни билмадим. Илтимос Жавоб ларини кутип қоламан Аллоҳ рози булсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Биржада ишлаш билан Форех бошқа бошқа нарса бўлгани учун сиз айтган муаммо келиб чиқябди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НУЖЛАР ҲАҚИДА ҚУРЪОМИ КАРИМДА НИМА ДЕЙИЛГАН?
@Savollar_kanal 13094-савол
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари. Мени қизиқтирган нарса шу бўлдики, куни кеча бир йиғилишда ўртоғим билан тортишиб қолдик. Унинг фикрича ҳеч қандай номаълум учувчи жисмлар йўқ экан, менинг фикримча эса бунинг акси. Сиздан илтимос агар иложи булса Қуръони каримда шу хусусдага оятлардан тушунтириб берсангиз. Ғоят шод бўлар эдик. Ҳурмат ва эҳтиром билан Одилжон. Наманган шаҳри.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қуръони каримда сиз айтаётган учувчи жисмлар ҳақида маълумот йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛИМНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЙЎРИҒИМГА СОЛАЙ?
@Savollar_kanal 13093-савол
Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Ҳазрат сизга саволим шундан иборатки, аҳли аёлим косметолог, яъни инсоннинг юз пардозловчиси бўлиб ишлайди, шу йўсинда эркагу аёлларни ҳам пардозлайди, аммо мен аёлимнинг ишлашига қаршиман, лекин аёлим ота-онаси, акаларининг гапига кириб ишини давом эттирмоқда, устига-устак аёлим намоз ўқимайди, ҳижоб ўрашни истамайди, ҳатто таҳорат, ғуслни ҳам неча маротаба ўргатган бўлсам-да, беэътиборлик билан қарайди. Икки фарзандим бўлишига қарамай хаёлимда бир фикр, қиёмат куни аёлимдан сўралсам, қандай жавоб бераман, ахир маъсул жавобгар-ку. Илтимос, саволимга шахсан ўзингиздан жавоб олишни истар эдим, агар иложи бўлса, албатта. Мендак бир ожиз бандага аҳли билан ажрашиш вожиб эмасми? Маслаҳат берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Барча имконларингизни ишга солиб хотинингизга насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга бошлашга ҳаракат қилинг. Бошқа таъсири ўтадиган кишилардан ҳам ёрдам сўранг. Аллоҳдан ёрдам сўраб дуолар қилинг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз. Аллоҳ аёлингизга рушди ҳидоят, инсофу тавфиқ ва тақво ибодат неъматларини ато қилсин! Омийн!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АЁЛ КИШИНИНГ ТУНГИ НАВБАТЧИЛИКДА ҚОЛИШИ
@Savollar_kanal 13039-савол
Ассалому алайкум! Аёл шифокор ойига бир неча кун бўладиган тунги навбатчиликда қолиши мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аёллар жамоаси билан ва шариатга мувофиқ ҳолатда бўлса ва эри рухсат берса мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИДДАНИ ҚАЕРДА САҚЛАШ ЖОИЗ
@Savollar_kanal 13038-савол
Ассалому алайкум! Эри ўлган аёл 4- ою 10- кун иддада ўтиради. Шу иддани ўлик чиққан жойда сақлаш керак деб эшитганман. Лекин ўликни яшаётган уйидан чиқармай ота-онасиникидан чиқарган вақтда аёли қаерда ўтириш керак? Ўзини уйига қайтгач иддада ўтириши жоизми ёки қайнонасиникида иддаси тугагунча ўтирадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Эрнинг уйида идда ўтиради. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
12 ЙИЛЛИК ДЎСТ
@Savollar_kanal 13057-савол
Ассалому алайкум! Аллоҳ менга 2 йил аввал хидоят берди ва мен аввалги ишларимни тарк этдим, шу билан бирга сал кам 12 йиллик яқин дўстимни хам. У дўстим билан кам кўришамиз, хозирда оддий танишдақа бўлиб қолганмиз деса хам бўлаверади. Хидоятдан сўнг менга Аллоҳни эслатиб турадиган сухбатимизнинг мавзуси илм бўладиган янги дўсларни топтим ва шу дўстларим билан кўп вақтимни ўтказаман. Мени қийнаган савол аввалги дўстимни тарк этганим тоғрими, у дўстим хам намоз ўқийди лекин шу билан чегараланади ва Аллоҳу аълам. Қилган ишим тўғрими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар яхши томонга ўзгаришига умид бўлса уни тарк этмасдан чиройли услубда насиҳат қилинг. Умид бўлмаса тўғри қилибсиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ЗИНОМИ ЙЎҚМИ
@Savollar_kanal 13056-савол
Ассалому алайкум! Кўз билан зино қилиш ҳам катта гуноҳ албатта. Мен телефондан Ёутубе дан эркак домлаларни марузаларини Фан бўйича дарслар кўраман бошқа ибратли ҳикоялар ривоятлар кўраман буларни ҳаммасини эркаклар айтиб беради. Устоз булар ҳам кўз билан зино қилишга кирадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Зино эмас. Бегона эркакларни шаҳвоний видеоларини кўриб шаҳватини қондирса кўз зиноси бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИШ ҲАҚИДАН ТАШҚАРИ ПУЛ ОЛИШ
@Savollar_kanal 13054-савол
Ассалому алайкум! Ишхонада ойлик маош оламиз(кимёвий моддаларни текширамиз). Агар буюртмачи моддани текшириш учун ташкилотга берган пулдан ташқари бизга алоҳида хизмат ҳаққила деб берса у бизга ҳалол бўладими? Иш вақтидан ташқари ишлаб тез битириб берсайлар рози қиламан диб айтган бўлса ва бунга раҳбарни қаршилиги бўлмаса.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Сиз усиз ҳам ўша ишни ўз вақтида қилиб маошингизни оласиз. Ишдан ташқари раҳбарнинг рухсати, мижознинг розилиги билан қиладиган бўлсангиз унда ишхонанинг электри, у ердаги асбоб ускуналардан фойдаланиш давлатнинг тасарруфида бўлиб, ишдан ташқари ҳолатларда улардан фойдаланишга рухсат йўқ. Шу сабабли жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СУТ ҲАҚҚИ ЁКИ ҚАЛИН ПУЛИ
@Savollar_kanal 13052-савол
Ассалому алайкум! Сизга савол берган эдим қалин пули ҳақида. Манга линк ташабсиз буни ўқиб чундим лекин энди бу пулни куёв тарфдан бир пайтда қалин пули диб бериган пулни ҳозир буни маҳр сифатида бергандим ўша пайт бу ҳақида биомагандим диб этса ҳисобга ўтадими ёки куёвга қайтариб бериш керакми ўша пулларни?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Маҳрни бераётган вақтда маҳр деб ният қилиб бериш керак. Қалин деб ёки сут ҳақи деб берилган пуллар келинга берилмайди маҳр эса келиннинг холис мулки, шунга кўра маҳрсиз ўқилган никоҳга эр хотин келишиб, эр тарафдан аёлига маҳрни мулк қилиб бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲАДИС ВА ҲАЁТДАГИ ОЙЛАР МАСАЛАСИ
@Savollar_kanal 13096-савол
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Саволим "Ҳадис ва ҳаёт" китобининг 9-жузъида Рамазон ва зулҳижжа ойлари 29 кун келмайди, дейилган. Аммо бу йил, яъни 2006 йилда Рамазон 29 кун келди. Шунга изоҳ берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! "Ҳадис ва ҳаёт"да сиз айтган гап йўқ. Ой ё 29, ё 30 кун бўлиши ҳаммага маълум.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
РУС АЁЛГА МАСЛАХАТ
@Savollar_kanal 13049-савол
Ассалому алайкум! Мени бир рус танишим бор эди. Яқинда тӯсатдан: "Масжидга чиқисанми? Жумъа намозгачи? Мени эрим вафот этди. Мусулмон эди, хар Жумъа куни Жумъа намозга борар эди... Эртага Жумъа намозда унинг ҳаққига дуо қилиб қӯй. Имомга хам айт" деб илтимос қилди. Мен эрини ҳаққига намозларимда ва Жумъа куни Жумъа намозида ҳам дуо қилдим. Аёл жуда сиқиляпти... Эримсиз хаёт қизиқ эмас деб хар куни йеғлайди... Ӯзидан сӯрасам Исломни қабул қилмаган (Православная христианка) экан. Икки қизчаси ҳам шундай. "Эрим билан шундай келишганмиз: Ӯғил бӯлса Мусулмон қиламиз, қиз бӯлса православ динида бӯлади деб. Афсуский ӯғил бӯлмади икки қизмиз бор" деди. Бӯлиб ӯтган ишлардан кейин хаётга ҳам динга ҳам ишонмай қолаябман деябди. Ман мана шу вазиятда унга Ислом динини қабул қилиш хам Рахматли эри учун ҳам ӯзи ва қизлари учун ҳам энг тӯғри қарор ва нажот эканлигини тушунтирмоқчиман. Фақат шошиб, дангал Ислом энг тӯғри йӯл! ӯтмасанг дӯзахий сан деб чӯчитиб қӯймоқчи эмасман... Устозлар, у рус аёл Имомга, ва Қурон тиловатига ишонади. Қандай қилиб унга Ислом нажот ва энг тӯғри йӯл эканлигини тушунтириб, уни Муслима қилишим мумкин? 1) Илтимос маслаҳат беринг. 2) Қандай рус тилидаги китобни ӯқиса, Ислом энг тӯғри йӯллигини тушунади? Ва динга мехри ошиб, уни қабул қилади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб рус тилидаги «Ийман, Ислам, Куръан» ва «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласидан 2-том «Ислам и Ийман» 19-том «Оламларга раҳмат пайғамбар» китобларини олиб ҳадя қилинг. Агар топа олмасангиз манзилингизни беринг сизга ўзимиз почта орқали бўлса ҳам етказамиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИМОМ ТЕЗЛИГИ
@Savollar_kanal 13048-савол
Ассалому алайкум! Имомга эргашиб ўқиганда охирги қадада имом салом бервотканда ман саловатни ўқивоткан бўсам, манам салом бервораманми ёки саловати охиргача ўқиб роббана дуосини айтиб кейин салом бераманми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Саломда имомга эргашинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚУРЪОН КИТОБИ ХАҚИДА ВОДИЙЛИК ДОМЛАНИ ГАПИ
@Savollar_kanal 13047-савол
Ассалому алайкум! Менга водийлик катта домлаларни гапларини келтириб Қуръон ўқисангиз Абдураҳмоний Қуръонда ўқинг сиз ўқиётган Мадина мусхафлари ваххобийларнинг китоблари дейишяпти. Шу гап қанчалик асосли?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Асоссиз. Уларни гапларига эътибор берманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАЗОЛАРИМ БЎЛГАНИДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎҚИШ
@Savollar_kanal 13045-савол
Ассалому алайкум! Менда кўп йиллик қазо намозларим бор. Бир саволга берилган жавобларингизда қазо намозлари бўлса аввал шу қазоларни ўқиш керак деган экансизлар. Шунда менда савол пайдо бўлди агар таҳажжуд ўқиладиган пайт қазо намозларимни ўқисам таҳажжуд намози ўқиган ҳисобланаманми? Витр намозини ҳам қазоларимдан кейин ўқийми ёки бундай холатда хуфтондан кейин ўқиб олайми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Таҳажжудга турганингизда қазоларингизни ўқисангиз қазо ўқиган билан бирга кечани намозда ўтказган савобини ҳам оласиз. Витрни имкон борича охири ўқинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИНСТИТУТГА КИРИШДАГИ ТЎЛОВ
@Savollar_kanal 13043-савол
Ассалому алайкум! Мен 14 йил олдин 17 ёшимда институтга имтихонда йиқилганман, лекин ўша йили ота онам 2000$ эвазига мени киргизишган ва ўша йили 150 тага яқин талаба киритилган менга ўхшаб, қўшимча квота очилган, ўшанда буни унча тушунмаганман, катталар буни сен иститутдан ўрнимни сотиб оляпман деб тушунгин деб айтишган. Энди буни пора эканлигини тушундим, энда мен нима қилай, ўқиганим, дипломим нима бўлади? Тавба қилганимни ўзи етадими ёки яна нимадир қилишим керакми? Дипломим ҳаромми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Дипломингиз ҳаром эмас. Сиз соҳангиз бўйича яхши мутахассис бўлинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАРЗНИ ОЛИБ ҚОЛИШ
@Savollar_kanal 13042-савол
Ассалому алайкум! Ман мебелчиман манга иш берадиган одам бор уни мандан қарзи бор 1000-1200$ қачон бериши номалум шунга у одам манга иш клент топиб берса ман уша иши озим бориб клент билан гаплашсам масалан битта спалнийни ясашда копчили (аррачи, лакчи, установкачи) ни қолидан ўтади уша ишчилани пулини чиқариб ташаб қоган соф фойдани уша қарз дан айириб пулими овосам боладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Фойдадан бўлса, олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАХРАМЛИК МАСАЛАСИ
@Savollar_kanal 13041-савол
Ассалому алайкум! Мен чақалоқлигимда тоғамни аёлни эмганман, тоғамни қизлари менга махрам бўладими ёки фақат кўкракдош қизи менга махрам бўлиб қолган қизлари манга номахрам бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тоғангизни аёлини эмишингиз билан қизлари сизга эмикдош опа ёки сингил бўлиб, никоҳларингиз ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
САФАРДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ЎҚИШ
@Savollar_kanal 13040-савол
Ассалому алайкум! Деновликман. Тошкент шахрида корхонада бош хисобчи лавозимида ишлайман ва хозирда доимий яшайман. Тошкент билан Денов оралиғи тахминан 800-900 кмни ташкил этади. Ота-онамни ва оиламни зиёрат қилиш мақсадида сафар ният қилиб Тошкент шахридан Денов туманига йўлга чиққан вақтимдан то 2-3 кун Денов туманида бўлиб турган вақтимда ва то Тошкент шахрига қайтиб келган вақтим оралиғидаги намозларимни қаср қилиб ўқийманми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Деновда уйингиз бўлса сиз йўлда қаср қиласиз, Деновда тўлиқ ўқийсиз. Агар деновдан 15 кеча кундуздан узоқ муддатни ният қилиб Тошкенга келсангиз Тошкенда шахсий уйингиз бўлмаса йўлда қаср қилиб, Тошкенда ҳам тўлиқ ўқийсиз. 15 кеча кундуздан оз муддатга келсангиз Тошкенда шахсий уйингиз бўлмаса йўлда ҳам Тошкенда ҳам қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТЎЙНИ ХАРАЖАТИ
@Savollar_kanal 13037-савол
Ассалому алайкум! “Бахтиёр Оила” китобини ўқидим, лекин сизлар битта-иккита сўз билан тушунтириб қўясизлар! Ислом бўйича тўйни жамийки харажатлари, куёвни уйидаги жамийки парда, мебель, гиламлари хамма-хамма харажатларни куёв томон қилиши керакку, тўғрими? 2) Қиз бола тарафни бирор бир молиявий бурчи борми тўй учун? 3) Шариат бўйича нахор, чаллари каби тадбирлар йўқ нарсами?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри.
2). Йўқ.
3). Бу каби тадбирлар шариатимизда йўқ. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш