savollar_kanal | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

123159

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Подписаться на канал

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЛОЛДАН ПУЛ ТОПИШ

@Savollar_kanal 13036-савол

Ассалому алайкум! Ман россияда частний домда ишлиман уйнинг эгаси масиҳий динида миллати арман. Ремонт қилиб турган уйимизнинг иккинчи этажи меҳмонҳона у ерга кунлик дам олувчилар (зино мақсадида) келишади бу ерда ишлаб топган пулимиз бизга ҳалолми. Уйнинг эгаси электр токи ва сувнинг счётчикларини музлатиб қўйган (ўғринликча, пул ишламайди) бизнинг ҳам шу электр ва сувдан фойдаланишимиз тўғрими? Уйнинг эгаси фоизга пул беради биз бу одам билан договор асосида хизматини қилиб пул ишласак бўладими ишлаш соҳамиз стройка?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фахш, ўғирлик ва бошқа ҳаром ишлар аниқ бўлишини билиб туриб ишламанглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎСМИРЛИК ПАЙТИДА ПСИХОЛОГ СЕАНСЛАРИГА ҚАТНАШ ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13092-савол

Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари ва муҳтарам биродарлар! Бизни шу кунгача иймон неъмати билан лаззатлантирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ва шу кунгача қалбимизга Ўзининг ҳабибига бўлган меҳрини солдирган пайғамбаримиз (с.а.в)га чексиз саловату дурудлар бўлсин! Менда холисанлиллоҳ бир савол бор. Илтимос агар жоиз бўлса жавоб берсангиз: Ҳозир ўсмирлик давридаман, шунга кўра мен шу даврдан яхши ўтиб олиш учун бир психологга мурожаат қилган эдим! Менга сеанслар ўтказилиши кераклигини айтди. Мен унинг сеансига бир марта қатнадим! Бу сеанс ичида кафтни очиб, ўтмиш ва келажакни "кўриш" сеанси ҳам бор экан. Бу психологларнинг услубларидан бири экан (бундан ташқари, сеансда кўзни юмдириб ўтмишга қайтиш, хаёлотга чўмишлар ҳам бор). Ҳурматли Шайх ҳазратлари бу муолажаларни қилиш ўринлими ва умумийроқ қилиб айтадиган бўлсак, психологдан ёрдам олиш жоизми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатдаги «ёрдам»ни олиш мумкин эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЕЛЕГРАМДАГИ НИК ВА БИО ЛАР

@Savollar_kanal 13033-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирда жуда кўп одамлар телеграмларига турли хил диний сўзларни ёзиб олади. Ўзларининг никларига (номларига) Алҳамдилуллаҳ, Аллоҳу Акбар, Муҳаммаднинг уммати ва шунга ўхшаш сўзларни ёзиб оляпти. Ман уларга барака топгур ўзингни исмингни ёзиб ол десам улар унча парво қилишмайди ва шу ишни қилишаверади. Бу иш жоизми? Нима қилган афзал. Яна биттаси, БИО сига «Сизга кимман билмадиму роббимга суюкли бандаман!☝️» деб ёзиб олибдими, шундай қилиш ҳам жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мўмин киши ақлли, фаросатли бўлиши керак. Ҳар бир ишига охиратда жавоб беришини билган одам ёзган ёзувини маъноси, қаерга ёзса бўлади қаерга ёзса бўлмаслигини билиши лозим. Шу каби гапни ҳам билиб жойида гапиради. Сиз айтган ҳолатлар илмсизлик сабаб бўлади, сиз хатони одоб билан тушинтириб насиҳат қилсангиз, у одам шунда ҳам эътибор бермаса унда сиз зиммангиздаги мўмин киши насиҳати вазифасини адо қилдингиз қолганига эътибор берманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДАЛНАБОЙШИК НАМОЗИ

@Savollar_kanal 13032-савол

Ассалому алайкум! Мен латвий давлатига фура ҳайдаш учун кетаяпман, 15 кун Рига шахрида тураман. Менга мишина бергандан кейин 26 та давлатни ичида юрамиз. Рига шахрига 1 йилда 1 ёки 2 марта келаман. Қолган вақтда шу давлатларни ичида бўламиз. Саволим шундан иборатки мана шу ҳолатда намозимни қандай ўқийман, қасрми ёки тўлиқ?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сафар масофаси бўлган бирор шаҳарга 15 кеча кундуздан оз муддатга ният қилиб йўлга чиқсангиз йўлда ҳам ўша шаҳарда ҳам қаср қилиб ўқийсиз. Агар ўша бир йил юрадиган шаҳарларингизда юқоридаги муддатда туришни ният қилмасангиз ўзингизни биринчи турган шаҳрингизга келгунча қаср қиласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙНОНАМ ФАРЗАНДИНИ ЎҒРИГА ЧИҚАРСА

@Savollar_kanal 13030-савол

Ассалому алайкум! Биза уйда учта келин турамиз. Ойликларимиз қайнотамга берилади, хамманики, келинларникию қайнонамикиям. Қайнотам ўзи ишламиди. Юз фоиз ойликла пластикда. Яқинда уйга кетганимда қайнонам пул етказомиямиз деб жанжал қиптила кейин ўғилларига санла ойлигиндан опқоласанла хаммасини бермасдан ўшанга фарзандларини боши касалдан чиқмияпти дебдила. Овсиним этди бу гаплани. Эрларимиз ойлигидан озгина опқолиб болларига нарса оберишади кийимламас шундаям сокми шоколадми. Фарзандларимиз кўп касал бўвоти лекин пандемия пайти бўгани учунми хич қачон дуо қилишмиди қайнона қайнотам. Эрларимизи иши ўғирликми? Хотинлигига сарфлашмидию у пуллани. Фарзандига опкелади нарса. Эркек киши уйлангандан кейин алоҳида оилага айланмидими? Аёлини олдида хич қанақа мажбурияти йўми? Саволим бўтта фарзандларимиз касал бўгани ростдан эрларимиз олиб қовотган пуллиги учунми? Хақлиги йўми ойлилигидан олиб қолишга? Аёл кишиланиям келинниям ойлигини олишвотгани учунмасмикин барака йўқлиги?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Келинларни топган пуллари ўзларини шахсий мулки ҳисобланади. Уни қайнота ва қайноналари олиб қўйишга шаръан ҳаққи йўқ. Фарзандлар ҳам ўзларини эҳтиёжи учун олиб қолиши ўғирлик эмас. Фарзандлар ва аёлининг нафақаси эрнинг зиммасида вожиб. Эрингиз сиз ва фарзандларига нафақа қилиб ўзини пулидан ишлатса ҳеч қанақасига ўғирлик бўлмайди, у сабаб биров касал ҳам бўлмайди. Ўғиллар маслаҳат қилиб отанинг ҳаражатларини таъминлаб, хизматларини қилиб розилигини олишга ҳаракат қилишсин ва ҳар оила ўз молиявий таминоти ва ҳаражатларини ўзи бошқарса шундай дилхираликлар бўлмайди. Фақат буни оила каттасига чиройли услубда тушинтириш лозим. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ

@Savollar_kanal 13028-савол

Ассалому алайкум! Мен аёлим билан жанжаллашиб қолган эдим у менга жаҳл устида ажрашамиз уйга кетаман деди. Мен аёлимга мен сенга кет ҳам деётганим йўқ кетма ҳам деётганим йўқ ўзинг биласан дедим. Шунда талоқ тушган бўладими? Тушган бўлса нима қилсак бўлади? Ҳозир ярашганмиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолат айни айтганингиздек бўлган бўлса талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИҒИЗ ВАҚТДА НАЖОСАТ ТЕККАН КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13086-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Кийимга қора мол (ҳайвон) чиқиндиси теккан вақтда, уни алмаштиришнинг ҳеч имкони бўлмаган ҳолда намоз ўқиш мумкинми? Раҳмат!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кийимни алмаштирмай тозаласа ҳам бўлади. Шу билан бирга маълум қисм афв ҳам қилинади. Бу ҳукмни тушуниб олиш учун «Мухтасари Виқоя»га қилган шарҳимиз «Кифоя»дан иқтибос келтиришга ижозат бергайсиз: Отнинг ва (гўшти) ейиладиган ҳайвонларнинг сийдиги ва ейилмайдиган қушнинг ахлати каби енгил нажосатда кийимнинг тўртдан биридан ози афв қилинади. Енгил нажосатнинг енгил деб аталишига уларнинг нажаслиги ҳақида ривоятлар ҳар хил келганидир. Баъзилари нажас деса, бошқалари нажасмас деган. Нажаслиги ғолиб бўлган. Шунинг учун, уни енгил нажосат дейилган. Мазкур нажосатдан кийимнинг тўртдан бирига ва ундан озига тегса, афв бўлгани учун намоз ўқиса бўлаверади. Бадандан бир аъзонинг тўртдан бирига тегса афв қилинади. Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда тош билан артиб юбориб намоз ўқиган. Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган. У киши панжалари билан артганлар. Қадимдан масжидул ҳаром ва бошқа масжидларда кабутарлар боқилиб келинган. Илло товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир. Бу жумлада оғир нажосатлар ҳақида сўз бормоқда. Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса оғир нажосат бўлади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва сийдиги, агар таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайт, одамдан чиқиб таҳоратни синдирадиган нарсалар киради. Ундан дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир. Ушбу мақдоргача бўлган оғир нажосат ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2, 975 грамм. Игнанинг учига ўхшаш бўлиб сачраган сийдик ҳеч нарса эмас. Бундан сақланиш мушкулдир. Аммо шу шаклдаги сийдик сувга тушса нажас бўлади. Қассобга теккан қон ҳам афв қилинади. Нажосатга теккан пашшанинг асари ҳам, эшак ва сигирнинг тезаги ҳам. Кўчада сачрайдиган лой ҳам, агар нажосат аниқ бўлмаса, афв қилинади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОҚ БЎЛИШ КЕЧИРИЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13025-савол

Ассалому алайкум! Хурматлий устозлар биринчи марта сизларга богланишим 3 йилдан бери кузатиб келаман ва жуда коп илм олдим унданда копроқ биз тўғри яшашни халол харомни ойилавий муомила ва мунособотни органдик қони қошни қариндошлар билан олди берди ва алоқаларни шу 3 йил мобайнида тогирлаб келдик ва тушиндимкий отамга оқ болган болмаганлигимни аниқлашим керак экан САВОЛ бундан 15 йиллар олдин дадам ичардилар келиб хаммани сабабсиз урарди айниқса онамни қошни эркаклар билан юрасан деб бохона қиларди эртасига хеч нарса болмагандай юраверарди ишониш қийин лекин хар 2 кунда жанжал эди оша пайтлар 15 ёшларда эдим кейин сал отиб кучга толиб дадамни боглаб қоядиган болдим бу орада жуда коп марта бирданига бостириб келган пайтлари дадам билан муштлашиб кетканмиз бу албатта қол котаришдир энди ойлаб корсам улар шу даражада тубанлик ва ифлос созлар экен майли у ёгини ёзмайман афсуский оша пайтлар заррача илмим ва бу хақида малумотлар менда ёқ экан кейин дадам қошниларга махаллани козга коринган акаларга мени ёмонлаб арз қиладиган болди ва уйдаги ишлар кочага тарқайдиган боп қолди охирги 7 ёкий 8 йилларда 2 огил 1 қиз жуда коп ота онамизни тинчлантиришга харакат қилдик ва бунга эришдик 16 ёшларимда розгорни бойнимга олдим укам ва синглим ёрдами билан 3 йил олдин сизлардан ва интернетдан илм олишни намоз оқишни ва роза тутишни бошладим хозир уйимиз нурга толган синглимни узатганмиз ва яқинда озимхам уйландим ва фарзандлий болдим ота онам жуда хурсанд ота онанга яхшилик қил хадисини оқигандан бери уларни эхтёт қилябмиз шаройитлари зор хар куни икки огил ишга кетарда онам отирган жойида дадам мошинамни олдига келиб дуо қиладилар (ичкиликни ташлаганлар) қисқаси хаёт зор бобкетти дадам эса хозир огзидан чиққанини мухайё қилябман бази пайтлар озимхам хавас қиламан у кишига махалладаям обруси ошиб қолди энди Устозлар бу масаланинг хукми ва ечимларини айтинг илтимос батафсилроқ оқ болганманми болсам кечирилганманми ахир хозир отам бизни жуда яхши коради ёкий яна қандайдир амаллар ва ёллар борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар ҳозир сиздан хурсанд ва рози бўлсалар оққ бўлгансиз дейилмайди. Сиз уларни кўпроқ кўнгилларини олиб янаям кўп хизматларини қилинг ва дуоларини олинг. Оилавий тоат ибодатда бардавом бўлиб хонадонингиз янада нур баракага тўлсин! Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШИРК КЕЛТИРИБ ҚЎЙМАДИММИ?

@Savollar_kanal 13024-савол

Ассалому алайкум! Бир йилча олдин уйландим, биз томонларда анча узоқ вақтлардан бери қолиб келаётган (тўй куни келинни елкада кўтариб оловдан айлантириш) урф-одат бор. Мен ҳам тўйим куни шу урф-одатни қилганман. Айтингчи бу қилган ишим билан Аллоҳга ширк келтириб қўймадимми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўтган ишга саловат. У бидъат одат. Тавба қилинг, истиғфор айтинг кунлик беш вақт намозларни ўз вақтида ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЎҚИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13022-савол

Ассалому алайкум! Мен ўқишда ўқийман. 5 вақт намоз ўқиб келаси давр ичида давлат органи ишига ўтсам намоз ўқишни ташлашимга тўғри келади. Бу гуноҳ бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқишни ташлашга тўғри келади деб ким айтди? Сиз ҳозирдан бундай ўйламасдан иккисини ҳам уддасидан чиқаман деб айтинг. Намозни ташлашга узр бўладиган сабаб йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ХАРОМ

@Savollar_kanal 13020-савол

Ассалому алайкум! Биз ишхонадагилар билан тоғга дам олгани чиқган эдик кейин билсам у дам олиш учун берилган пулда гаровда ютилган пул хам қўшилган экан кўпчилик билган. Буни мен билмаган эдим, кейин билиб қолдим. Энди буни ҳукми қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз қўшган пулдан фойдаланган бўласиз. Кейинги сафар аниқ билиб ҳаром пул қўшмасдан иш тутинглар, ундай одамларга ҳам чиройли насиҳат қилиб бу йўлдан қайтаринглар. Агар пул бир икки кишиники бўлса ҳалолидан истемол қилганликни ният қилиб оласиз ёки барча харажатларни чиққан одамларга сочиб ҳисоблаганда киши бошига қанча бўлса ўша харажатдан ўзингизни хиссангизни тўлаб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#сотувда

«Бахтиёр оила» китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бахтиёр оила» китоби сотувда.

Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз ёки kitoblardunyosi.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 68 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НИКОХНИ ФАРЗАНДЛАРГА АЙТИШ

@Savollar_kanal 13018-савол

Ассалому алайкум! Мен 11 йил аввал ажрашганман 2 фарзандим бор хозирда россиядаман бу ерда турмуш қурганман. Лекин фарзандларим билмайди, яқинда фарзандим келади. Россияда мен турмуш қурганимни айтсамми ёки айтмай сир сақлайми? Фарзандим нотўғри тушуниб мендан нафратланиб қолмасмикан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандарингизни характерини ўзингиз яхши биласиз. Вазиятга қараб иш тутинг, лекин вақти келганида айтиб ҳам қўйиш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИК ОДОБЛАРИ

@Savollar_kanal 13089-савол

Ассалому Алайкум Шайх ҳазратлари. Ҳар бир мусурмон уз жуфти билан бирга бўлгандан сўнг узларини харом хисоблаб ғусул қилишади. Улар бу ишни қилишдан олдин халол бўладиларми? Ёки бу ишни бажаришниҳам узига яраша фарз, суннатамаллари ёки дуо уқиш керакми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат...

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/30


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОМДОД НАМАЗ ХАКИДА

@Savollar_kanal 13015-савол

Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлайман Алхамдулиллах намазларим ўз вақтида ўқиман, бомдод намози муслим тақвими бўйича тоғда яъни 03:19да бошланади мен щу вақт бўлиши билан ўқип оламан менга 2 ракат суннатди биринчи ўқи кейин озро вақтдан кейн где-то 20 минутдан кейн 2 ракат фарзди ўқи дейишди. Қайси вақтда ўқисам бўлади?  Хаёлан ўзим билган вақтда ўқияпман, шунга ойдинлик киритсангиз

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намозни кирган вақтидан то чиқиб кетгунича ўқиб олсангиз бўлди. Яқинингиздаги масжидга борсангиз кириш ва қазо бўлиш вақтларини тушунтириб беришади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒАЙРИДИН ҚЎШНИДАН КЎНГИЛ СЎРАШ

@Savollar_kanal 13035-савол

Ассалому алайкум! Кўп қаватли уйларда яшаймиз. Яқин қўшниларимдан бирини отаси оламдан ўтиб қолди. Миллати кавказ, қанақа қилиб кўнгил сўрашни ёки уйига чиқиб Қуръон тиловат қилиш кераклиги бўйича тушунча берворинглар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўлса исломда айтилганидек, агар ғайридин бўлса диний урф одатларига қанташмасдан «Дунёда кимга муҳаббат қўйган бўлса ўшалар билан бирга қилсин» деб қўяверасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ВА ҚИЗ МУНОСАБАТИ

@Savollar_kanal 13034-савол

Ассалому алайкум! Мен 29 ёш қизман. мени отам бор аммо тушунишим бўйича мани туъилганимдан мендан воз кечган. чунки ёшлигимдан 1 маротаба хам қизим диганини эмас қарғаб ланатлаб сокиб уриб ва албатта мани фохиша номи билан чақиради. эсими таниганимдан буён. отамни ёмонламохчи ёки ўзгартирмохчи эмасман. лекин айбим мен қизболалигим. ўғил бўлмаганим ишлаб пул топиб бизнесс қимасдан бошқа одаммларни боласидака отами онамни орзу ҳавасли бўмаганим эрга темаганим оа онамга ҳич нима қибермасдан уйда молга охшаб отами топганини еб отирграним экан. отам мандан норози кетқизган умри вақти пулидан ҳозирда оқ қивориш даражасидалар коргани колари ёқ иложи боса уйларини бўсжҳатиб қойсам. ман ишлардим Аллоҳга қасам 18 ёшимдан то 2021 йил май ойиииигагча ҳалол мехат қилиб хатто кечаси 12гача ишладим миқ этми одамладан отен ким сан ккмассан диган гапи эштсам ҳам сабр билан индами ишладим отами ҳардоим ёшлигимдан уриб савалаб калтаклаб қаргап сокииши натижасида дудуқ бўлиб қоганман тузатиш ўрнига расса калте еганман озин айбдорсан иплос дуду дудланма дип қарғардилар. ёшлигимда психический травма бўлиб, Бир умир айбдор бўлиб қолдим одамлар менсимаслиги хақоратига сазовор хаттоки бита иш топомидиган бõлиб қолдим. Яқинда ишдан бõшадим чунки узоқ вақт ярим кечаси 12гача ишлаб чарчаб қолдим шунга яраша ойлигим пас эди. Нолимиман ҳич биридан Аллоҳ манга тақдири дип индами келдим. Аммо уйда болиб ҳам илим олиб копроқ ота онамни шу орзу ҳаваси ҳа майли дип чет элга кетиш учун иш қириш билан бандаман шундаям уйими ишини қиламан. Отам мани сокиб қаргиди норозиман буладан диди. Отам ҳатто биз қиз фарзандларга на кийим на едирди на болалигимиз кордик индамадик укам тугилиб унга ҳамма натса берди ва қилди. Укам бор 18 ёш ҳозир у соат 16.00гача уҳлайди кунига 12 соатдан ошиқ уйда ҳатто 1дона идишини ювмайди куни фақат телефонда кино кориш билан отади. Отамни вақти кеса уради ҳурмат қилмайди окиради умуман ишламайди ишлагиси ёқ. Касал эмас. Лекин отам уни яхши коради отам унга доим пул беради ози оқат қилиб беради ҳуллас у фарзанд мен эса нобакор. Опам бор опам турмуш қурган чет элда яшайди шунда ҳам киёв бола уйга муруват корсатиб пул жонатади. Менга отам ишла диса у ишлама аёлар исломда ишламиди дийди. Мен буни ҳаммасини биамлан. Отам бизни қиз боқандан ит боқан яхши санлани дет домга бериш кере дип кота қилди. Укамни дода тойчам асалим дийди. Савол: мен қиз бола бошим билан ота мехрини болалик гаштини кормасдан отамни газабига дучор болган қиз қанақа қилиб оила боқай? Ман халол топганим кам эдим. Нима қилай кимга борай айбим пулим бомагани қиз болалигим. Аллоҳ мани қиз бола қилиб яратган боса нима қилий? Айбим гуноҳим нима шунча нарса коришимга? Ман умуман чунмиман отам мани танлаган тугилишимга рози боган Аллоҳи бу берган синови ман қанақиб қарши чиқаман майли у отам. Қизболани вазифаси нима? Нега ота оз қизини 1маротаба ҳам багрига босмасдан қизим димасдан лекин боқиши керак? Сани кимам олади сан кимга кересан? Сани узатмиман санга пулим ёқ дийди. Укамга беради. Мани оқ қимохчи булани ҳаммаси қанчалик тўғри? Нега жумада шуни маруза қимисизлар? Манйли мани ҳолатимда бир нимани ислом шариат корсатмаси билан менга бир корсатма беринг шундоқ қилай. Ман отами гуноҳи озига уни билан ишим ёқ ози жавоб беради ва буни ман кечирмайман чунки бе сабаб шунчаки 29 йил азоб берди. Ҳозир пул топишими талаб қилади. Ман Аллоҳдан қорқаман айтинг нима қисам тўғри? Ман қатга бори? Мани бошқа уйим ёқ. Қариндошлар ҳозир озингизга малум киргизадиган эмас. Мани масламда ҳам бир нима денг. 

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/186431


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛМ ОЛИШ САБАБ НАМОЗНИ ТАРК ЭТИШ ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13091-савол

Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари. Мен илм олишга жуда ҳам қизиқаман ва шунга интиламан, асосий вақтим мактабга бориш, китоб ўқиш, кутубхонага боришга сарф бўлади, шу сабабдан ҳам беш вақт намозга улгурмаяпман, маслаҳат берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ҳар бир мусулмон бошга фарз. Уни ўқиш шарт. Агар намоз ўқисангиз, вақтингиз баракали бўлади ва илм олишингиз ҳам унумли бўлади. Ўзингизга яхшилик ва илм кўпроқ берилишини истасангиз, зудлик билан намоз ўқишни бошланг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИЗНЕС-ТРЕНИНГЧИЛАР

@Savollar_kanal 13031-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирда бизнес-тренингчилар анча кўпайиб кетди. Уларнинг аксарияти ҳадисдан, оятлардан гапириб ижтимоий тармоққа жойлаяпти. Лекин, бир ойлик бизнес-тренингида қатнашиш пули отни калласидек. Айни шулар ҳақида динимиз нима дейди? Ҳар бир ишни мутахассислари қилгани керак эмасми? Иккинчи саволим: баъзи бир ривоятларда бир одам фалон ишни қилган экан жаннатга кирибди, фалон ишни тарк қилгани учун Аллоҳ уни жазоламапти деб эшитиб қоламиз. Айтингчи булар шунчаки ибрат учунми, ахир Аллоҳнинг каломи, расулининг ҳадиси биз учун асосий манба эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бориб кўрмаганмиз. Ахлоқ ва одобга оид масалаларда тўғри ривоят ва ҳадислардан фойдаланиш жоиз. Ҳозир пул учун ҳаттоки шариат илмлари ҳам оёқ ости қилинган ҳолатлар бор. Ривоятларни санади саҳиҳи бўлса, кейин олинади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШАМОЛЛАШ ТУЗАЛГУНЧА НАМОЗНИ ТАРК ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13029-савол

Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқийман охирги пайтларда шамоллаб қолганим сабабли тахорат олгандан кейин хам пешоб оқяпти яқинларим даволангунигнча намозни тўхтатиб тур дейишди. Мен Аллоҳга таваккал қилиб қолдирмадим, лекин даволанишнинг фойдаси бўлмади, тузалгунча намозни тўхтатиб кейин қазосини ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намозни тўхтатманг. Таҳорат олишдан олдин сийдик чиқадиган тешикка пахта тиқиб олсангиз ўша пахтадан сийдик чиқмагунича ўша сабаб таҳоратингиз кетмайди. Ҳадеб авратларни юваверманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ

@Savollar_kanal 13027-савол

Бугун сайтда кўрганимиз мақолада қурбонлик гўштини аҳли оиласи билан истеъмол қилса бўлади, деган хулосани олган бўлдик. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Нима учун нотўғри бўлиши керак?!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЧАҚАЛОҚ СОЧИ

@Savollar_kanal 13026-савол

Ассалому алайкум! 1) Фарзандим қиз фарзанд туғилганда сочсиз туғилгани учун сочини кейинроқ олдик, лекин сочини грамида садақа қилмадим. Сочини грамига кўнглимдан чиқариб ҳозир ҳам садақа қилсам бўладими? 2) Ҳозир фарзандим 6 ойлик ўша олинган сочини кўмиш ўрнига ташлагандим. Бу ишим нотўғрими, буни бадалини нима билан тўғирласам бўлади? Болами сочини ташлаганим учун фарзандимга зиёни йўқми? 3) 2-марта сочини олиб кўммоқчиман шундай қилайми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади.
2). Зиёни йўқ.
3). Олинган соч ва тирноқларни кўмиб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚҚА "АЗРОИЛ" ЁКИ "ЖАБРОИЛ" ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 13088-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Янги туғилган чақалоқларга Азроил ёки Жаброил деб исм қуйиш мумкинми? Болаларга исм қўяётганда нималарга эътибор бериш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Янги туғилган фарзандга исм қўйиш ҳам еттинчи куни қилинадиган ишлардан бири. Ҳар бир янги туғилган фарзандга яхшилаб исм қўйиш ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ота-она бу муҳим ишга алоҳида эътибор ила ёндошмоғи лозим. Фарзанд катта бўлиб, оқ-қорани таниганида ўз исмидан уяладиган бўлмасин. Балки исми унга зийнат бўлиб турсин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, исмларнинг яхшиси, бандалик ва ҳамдни билдирувчисидир, деганлар. Шунинг учун, Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи, Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдуссаттор ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи, Ҳамидуллоҳ каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади. Шунингдек, Пайғамбарларнинг, саҳобаларнинг ва салафи солиҳларимизнинг исмлари яхши исмлари ҳисобланади. Қизларга ҳам ўтган аҳли иймон момоларимиз, саҳобия аёллар ва эзгулик маъносини англатувчи исмлар қўймоқ керак. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Уриш, Хўтик, Абдулуззо каби ноқулай исмли саҳобаларнинг исмларини яхши исмларга алмаштирганлари машҳур. Шунингдек, у зот баъзи саҳобия аёлларнинг исмларини ҳам яхши исмларга алмаштирганлар. Бинобарин, баъзи кишилар тушунмай ноқулай номлар билан аталиб қолган бўлсалар, дарҳол номларини Исломий исмларга алмаштириб олсалар яхши бўлади. Баъзи мусулмон халқларда Жаброил исми қўйилган. Аммо Азроил қўйилмаган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАМ СУРАЛАРДА ОЯТЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13023-савол

Ассалому алайкум! Мен намозда Масад сурасини зам сура қилиб ўқиганимда беихтиёр иккинчи оятини қолдириб ўқибман. Энди намозимни қайтадан ўқиманми? Кўпинча шунақа ҳолат бўлиб қолади. Намозларимни тўкис адо этишни хоҳлайман лекин кўнглим тўлмайди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намоз бузилмайди. Ёдлаган сураларингизни тўлиқ ўқишга ҳаракат қилинг, намозда ҳаёлни бир жойга жамланг, Аллоҳни ҳузурида турганингизни ҳис қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

3 ТАЛОҚ

@Savollar_kanal 13021-савол

Ассалому алайкум! Бир куни хотиним онам билан урушиб қолибди. Онам йиғлаб телефон қилди, хотининг мен билан урушяпти деб. Арзимаган нарсани устида. Мен онамни йиғлаганига яни онамни хотиним йиғлатганига чидолмадим, кейин эса ичимда хотиним уч талоқ, уч талоғини ҳам бердим дедим. Худди намоз ўқиганда ичимизда ўқиймизку, шундай қилиб уч талоғини бердим дедим. Хотиним менга жуда кўп марта айтган онангиз менга ёқмийди деб аниқ биламанки ҳамма айб хотинимда. Кейин мен бир неча одамга айтдим хотинимни уч талоғини бердим деб шунақа вазиятда деб. Саволим шундайки бундай ҳолатда 3 талоқ тушадими йўқми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ораларингизга уч талоқ тушибди. Энди бирга яшашларингизга шаръан йўл йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАДИС ЎҚИЁТГАНДА ОЯТ КЕЛСА

@Savollar_kanal 13019-савол

Ассалому алайкум! Ҳадис китобларини ўқиётган пайт ёки диний кўрсатув ва филмларни кўраётган пайтда Қуръондан оятлар келса таҳоратсиз ўқиш, тинглаш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўқиш ва тинглаш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИНИ КИМГА БЕРИШ ЛОЗИМ?

@Savollar_kanal 13090-савол

Ассалому алайкум, Шайх жаноблари. Шу пайтгача қурбонликнинг терисини сотиб мискин ёки толиби илмларга берар эдим. Куни кеча бир жойда қурбонлик зиёфатида ўтириб қолганимизда, бир намозхон қурбонликнинг териси сотилмайди, балки берасиз, нима қилса қилади, деб айтди. Мен "уни қимматроққа сотиб толиби илм ёки мискиннинг ҳожатини кўпроқ чиқаришим мумкин-ку", дедим. У эса мисол тариқасида, нима учун маҳсини тагига масҳ тортмасдан устига тортамиз, ваҳоланки, таги билан юрамиз-ку, шунинг учун тортишманг, терини мискинга бериш керак бўлди, у ёғи билан ишингиз бўлмасин, деди. Мен ўзимга ишонар эдим, аммо шунча жамоат ичида у киши билан тортишмасдан индамай қўя қолдим. Далил сифатида ҳеч нарса келтира олмадим. Раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизга ихтилофдан қочганингиз учун ташаккур. Мазкур одам нотўғри айтибди. Бу ҳақда сиз айтган гап тўғри. Машҳур фиқҳ китобларимиздан «Мухтасари Виқоя»да бу масалада қуйидагилар айтилган: Унинг териси садақа қилинади ёки доимий манфаатланадиган анжом қилиб олинади. Пўстакми, мешкобми, хуржунми ёки шунга ўхшаш уйда доимий фойдаланиб турадиган нарса қилиб олиш дуруст. 
فَإِنْ بِيعَ بِغَيْرِ ذَلِكَ يَتَصَدَّقُ بِثَمَنِهِ 
Агар терини бошқа нарсага алмаштирилса ёки сотилса қиймати садақа қилинади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КАСБИМ ЮЗАСИДАН

@Savollar_kanal 13017-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 19 да. Ҳижобдаман. Шифокорлик йўналишида ўқиман. Касбим юзасидан номахрам эркакларга муолажа қилишга тўғри келяпти. Агар эркак кишига муолажа қилсам гунох хисобланадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз аёллар ва ёш болаларни муолажаси билан шуғулланинг. Номаҳрам эркакларни муолажа қилишдан сақланинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ

@Savollar_kanal 13016-савол

Ассалому алайкум! Эрим жахл орасида менга жавобингди бердим деб айтдилар. Бу гап пашти 3 мартами айтилди. Лекин ҳозир 4 ойдирки биз бирга яшаябмиз, алҳамдулиллаҳ бахтлиймиз. Лекин кўнглим ғаш, талоқ тушмаганми, биз қайта никоҳ ўқитишимиз шартми? Эрим сенга ёмон сўз айтмаганманку, жаҳлда шундай деганман қуйганман дейдилар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сизларга уч талоқ тушиб қолган бўлиши ҳам мумкин. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНА СУТИНИ ҚЎШИБ ОНТ ИЧИШ

@Savollar_kanal 13014-савол

Ассалому алайкум! Агар оилани сақлаб қолиши, турмуши бузилмаслиги учун она сутим харом бўлсин деб онт ичиб ёлғон гапирса, шундан сўнг она сути харом бўлган бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг номидан бошқа нарса билан ичилган қасам шариатимизда қасам ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Подписаться на канал