savollar_islom_uz | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_islom_uz - ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

783

Savollar.islom.uz saytidagi savol javoblar to'plami #dolzarb #namoz #ro'za #tahorat #aqiyda va boshqa bo'limlar mavjud

Подписаться на канал

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

/channel/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Erkak kishi jim bólib qolsa...?
Ayollarga maslahat!

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:

«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».

Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:

«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».

Табароний ривоят қилган.

MANBA; ISLOM.UZ

@savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

(Маъноси: Иккингизга Аллоҳнинг мукаммал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ тилайман).
(Бухорий ривояти).

👉 Изоҳ: Аммо оилада бир қиз фарзанд бӯлса, унда дуонинг бошида "Уъийзуки", деб бошланади. Мабодо фарзанд бир ӯғил бӯлса, унда "Уъийзука", деб ӯқилади. Агар оилада ӯғил ва қиз фарзандлар бӯлса, "Уъийзукум" деб ӯқилса ҳам жоиз. Агар оилада фақатгина қиз фарзандлар бўлса, унда "Уъийзукунна", деб ӯқилади. Бу ҳақда уламолар таъкидлаб ӯтишган.
Валлоҳу аълам!

Аллоҳ таоло фарзандларимизни ёмон кӯзлардан асрасин!

Дониёр Файз

Яқинларингизга ҳам улашинг 👉🏼
https://t.me/joinchat/Szj4hFP3EUMbGCGU

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Va nixoyat "qanday qilib ayolini rozi qilish mumkun" degan kitobni birinchi juzi chiqipti.
😄😄😄
@savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Муҳим тавсиялар:
Аёл учун:
1. Эрнинг эҳтиёжларини беринг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини ҳурмат қилинг!
4. У билан тортишманг!
5. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
6. Телефонини титманг!
7. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!

Эркак учун:
1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!

© Мубашшир Аҳмад

Каналга ўтиш:

👉 @savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Kunlarning birida xalifa Horun ar- Rashid Bahlul Donoga shunday dedi: 

— Agar mening savolimga to‘g‘ri javob bersang, ming oltin dinor beraman, agar xato quilgudek bo‘lsang, soqol va mo‘ylovingni qirdirib, eshakka o‘tkazib bozor va ko‘chalarda hammaga sazoyi qilaman.

— Menga hech qanday boylik yoki oltin dinor kerak emas. Ammo men savolingizga to‘g‘ri javob bersam, siz pashshalarga bizni endi bezovta qilmasligini buyura olasizmi?

Horun ar-Rashid biroz o‘ylanib qoldi va javob qaytardi:

— Pashshalarni nazorat qilishning umuman iloji yo‘q-ku.

Shunda Bahlul dedi:

— Pashshadek kichkina mavjudotga ham gapi o‘tmaydigan insondan yana nimani kutish mumkin?!

Ahmad Sharifning “Dono Bahlul haqida ibratli hikoyalar” kitobidan

Diyor Shomirzaev tarjima qildi


        

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Бошингга ҳар бало келса,
Ҳато босган изингдан кўр.

Агар ўғлинг ёмон бўлса,
Ҳаром берган тузингдан кўр.

Аҳлингга ким назар солса,
Қиё боққан кўзингдан кўр.

Кўп мусибатлар ёзилганда,
Бошқаданмас ўзингдан кўр.


/channel/savollar.islom.uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Социал тармоқларда рухсатсиз гуруҳга қўшиш



Ассалому алайкум! Устозлар, Социал тармоқларда эгасини рухсатсиз гуруҳларга қўшиш кўпайиб бормоқда. Бунинг ҳукми қандай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Рухсатсиз бўлса шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

http://T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Ризқни кенгроқ қилиш хақида



Ассалому алайкум! Оиламизда пул масаласида муаммолар бўлиб туради, яъни етишмовчилик. Ризқимиз кенгроқ ва барака бўлиши учун қайси оятларни ва дуоларни ўқиб юришимиз керак? 


– Ва алайкум ассалом! Кунида имкон қилсангиз беш ёки ўн минг бор истиғфор айтинг. Оила аъзоларингизни ҳаммаси айтишса янада яхши. Бир ҳафта ёки ўн кун айтдикку бўлмаяпти деб туриб олманг. Астағфируллооҳа роббии мин кулли занбин ва атуубу илайҳ деб дуо қилиш керак. Бу оят эмас, лекин қуйидаги оят асосида айтилган. Аллоҳ таоло **"Нуҳ"** сурасида марҳамат қилади: 

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا۝ 

10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим».
«Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз...

 يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَارًا۝ وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا۝

11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир.
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир.

Буюк ватандошимиз имом Абул Баракот Насафий ўзларининг «Мадорик» номли машҳур тафсирларида ушбу ояти карима тафсирига қуйидаги қиссани келтирадилар:
Ҳазрати имом Ҳасан Басрий ўз даврларида бир гуруҳ кишилар билан суҳбатлашиб ўтирганларида, бир одам келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилибди. Ҳазрати имом Ҳасан Басрий: «Истиғфор айтинглар», – дея маслаҳат берибдилар. Иккинчиси келиб, камбағалликдан, учинчиси фарзандсизликдан ва ҳоказо шикоятлар қилибдилар ва барчаларига «Истиғфор айтинглар», деган маслаҳатни айтибдилар. Шунда суҳбатдошлардан Робийъ ибн Субайҳ ҳазрати Ҳасан Басрийга мурожаат қилиб: «Эй Имом, сизга турли кишилар турли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса ҳаммаларига бир хил жавоб бердингиз, бунинг боиси недур?» – дебди. Ҳазрати Имом бу саволнинг жавобига юқорида келтирилган оятларни ўқиб берибдилар.
Мазкур оятда истиғфор билан ризқ бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда. Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида қалб поклиги, диндорлик ва ҳидоятда юришдан ризқнинг мўллиги, фаровонлик ва серобчилик келиб чиқиши таъкидланган. Жумладан, «Аъроф» сурасининг 96-оятида: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик», – дейилади. Шунга ўхшаш оятлар «Моида», «Ҳуд» ва бошқа сураларда ҳам бор.
Демакки, қайси халқ Аллоҳ таолодан қўрқса, яхши амалларни қилса, адолат ва омонликни жорий қилса, Аллоҳ таоло у халқни ер юзида пешқадам қилиб қўяди. У халқ фаровонлик, тараққиёт ва бахтли ҳаётга эришади.
Гоҳида Аллоҳдан қўрқмайдиган, иймонсиз халқлар ҳам фаровонликка етишиши мумкин, лекин бу синов учун бўлади. Кейинроқ ҳақиқий ҳолат зоҳир бўлиб, кўзга кўриниб турган фаравонлик ортидаги муаммолар ошкор бўла бошлайди. Бу Аллоҳ таолонинг Ўзидан қайтган, бандаларига юборган азобининг бошланиши бўлади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

T.me/savollar_islom_uz

Yaqinlaringizga yuborin

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Эслатма❗️

Саҳарлик пайтида керагидан ортиқ сув ичиш кундузи сизни чанқоқликдан қутқариб қолмайди. Барака топкур, бундай хусусият фақат туяларда бўлади.☺️☺️☺️

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Намознинг инсон танасига фойдаси


Аллоҳнинг ҳар буюргани бандаси учун ҳикмат, кони фойда. Унга амал қилган инсон икки дунё саодатидан умидвор бўлса, рағбату мукофот олиши муқаррар. Жумладан, ислом динининг устунларидан бири бўлган намоз ҳам саодат калити саналади.
Намоз одамнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий барқарорлигини таъминлайди. Покланиш жараёни бўлган таҳоратдан то намознинг ҳаракатли қоидалари—такбир, қиём, руку, сажда, жалса ва таслим—буларнинг барчаси Аллоҳнинг бандаларига берган туҳфасидир.
Ибодат чоғидаги жисмоний ҳатти-ҳаракатлар танамизнинг умумий ҳолатини яхшилайди, кайфиятга сокинлик ва мамнунлик бахш этади. Организмнинг чидамлилик ва қайишқоқлигини ошириб, қон айланишини мўтадиллаштиради. Яна шу нарса илмий жиҳатдан исботландики, кунлик беш вақт намоз ибодатининг физиологик фойдаси бир кунлик 3 километр масофага югуришнинг нафи билан баробар.Колаверса, хар куни беш махал ва бошка кушимча намозларни адо этадиган инсонда фаоллик ва хаётга булган мухаббат юксалади.

kun.uz

t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

#roza
Карантинда Таровех намози


Ассалому алайкум! Бламизаки карантин сабаб жамоат бўлиб намоз ўқиш вақтинча бекор қилинган. Рамазонда хатм қила олмайдиган инсон онлай хатмни эшитиб Тафсири Хилолни ўқиб ва таровех намози ўрнига ёшликда қолиб кетган қазо намозларини адо қилса бўладими? Бунга сабаб оиламда жамоат бўлиб ўқишга имкон йўқ ва жудаям оз сура ёддан билишлик

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таровиҳ суннати маккада унинг учун жамоат шарт эмас. Ҳар ким ўзи билган сураларини ўқийверади. Валлоҳу аълам!

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Таомланмасдан рўза тутиш


Ассалому алайкум! Рўза тутмоқликни 1-2 йилдан бери бошладим. рамазон пайтида базан 1 ёки 2 марта уҳлаб қолсам ўша кунга тутмайман. Ният қилип тутвоса бўлишини биламан, лекин чидай олмасамчи яна бошқа ҳаёллар билан қазосини тутаман деган ниятда уҳлаб қолган куними тутмайман..— ёки бўлмасам менинг соҳам спорт, биз ўйнимиз бор куни рўза тутмаймиз. Бизга мураббийлар ўнамайди ва шароитни йўқ қилиб қўяди ўша кунга. Шу ҳолатларни бир дўстимга айтсам атайин тутмаганликка киради ва каффорат рўза бўлади демоқда. Агарда ростдан шундай бўлса олдин тутмаган рўзаларимчи,уларни ҳукми қандоқ бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таомланмасангиз ҳам рўзани тутинг. Бунинг учун таом эмас Аллоҳга бўлган ишонч керак. ўша куни Аллоҳга қаттиқ боғланиб “Тўйдирувчи ҳам оч қолдирувчи ҳам Ўзингсан” деб маҳкам Аллоҳга боғланиб рўзани тутинг. Валлоҳу аълам!

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

​​- Асрни ўқидингми?
- Йўқ.
- Шомничи?
- Ўқимадим.
- Нима учун?
- Ишдан чарчаб келгандим. Шунга бироз ётиб, дам олдим.
- Тушунарли. Хуфтонга азон айтилмасидан туриб тезда аср ва шомни ўқиб ол.
Эртаси куни эр хизмат сафарига жўнади. Одатда манзилига етиб боргач, аёлига қўнғироқ қилиб қўярди. Аммо бугун қўнғироқ қилмади ёки “Етиб келдим” деб смс ёзмади. Аёл ўзи эрига қўнғироқ қилди. Эри эса телефонни кўтармади. Қайта-қайта қўнғироқ қилдию барибир тушолмади. Безовта бўла бошлади. Эрининг бундай одати йўқ эди. Бу сафар эса ўзи қўнғироқ қилмагани етмагандек, аёлининг қўнғироғига ҳам жавоб бермаяпти. Орадан бир неча соат ўтгач, эри телефон қилди. Аёл шошганча телефонни кўтариб, гапира кетди:
- Эсон-омон етиб бордингизми?
- Ҳа, етиб келдим. Алҳамдулиллаҳ.
- Қачон етиб бордингиз?
- Тўрт соатча бўлди.
Аёл ғазабланди, овози ўзгарган оҳангда деди:
- Тўрт соат бўлди? Нега хабар бермадингиз?
- Йўлдан чарчаб келгандим, ётиб бироз дам олдим.
- Мен билан бир неча дақиқа гаплашсангиз нима бўларди? Телефон овозини эшитмадингизми?
- Эшитдим.
- Эшитдингиз-у, аммо жавоб бермадингиз. Нега? Мени ўйламадингизми?
- Ўйладим. Лекин сен ҳам кеча намозга азон айтилганида Аллоҳнинг ибодатига шошилишни ўйламадинг. Бир неча дақиқада намозингни ўқиб олсанг нима бўларди?
Аёл бироз сукутдан сўнг “Ҳа, тўғри. Сиз ҳақсиз. Мен хато қилдим. Бу ишимдан пушаймонман” деб хўнграб йиғлаб юборди.
Эри аёлининг ўзидан узр сўрагандек бўлганини сезиб, бундай деди:
- Сен кечиримни мендан эмас, Аллоҳ таолодан сўра! Бошқа ҳеч қачон намозингни қазо қилма! Биласанми, менинг энг катта орзуларимдан бири – сен билан жаннатда ҳам бирга бўлишдир.
Эрининг бу насиҳатидан сўнг аёл намозларига янада эътиборлироқ бўлиб, уларни ўз вақтида адо этадиган бўлди...

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

https://www.youtube.com/live/wrJothcgyCE?feature=share

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

𝙰𝚕𝚒𝚜𝚑𝚎𝚛 𝚄𝚣𝚘𝚚𝚘𝚟
🇴 🇳 🇦 
t.me/lazernaya_rezka

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Ortiqcha pulingiz yoqmi?😊

/channel/+Szj4hFP3EUMbGCGU

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

ХОЛИС ТАВСИЯ

Кӯз тегишига қарши ӯқиладиган суралар ва дуолар.

Қуръони Каримдаги суралар:
"Фотиҳа", "Бақара" сурасидаги "Оятул курси", "Кафирун", "Ихлос", "Фалақ" ва "Ан-наас" суралари.

ДУО ҲАМ ШИФОДИР

«اللَّهُمَّ ربَّ النَّاسِ ، أَذْهِب الْبَأسَ ، واشْفِ ، أَنْتَ الشَّافي لا شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ ، شِفاءً لا يُغَادِرُ سقَماً» متفقٌ عليه.

«Аллоҳумма Роббан-нааси, азҳибил-ба'са, вашфий анташ-шаафий, лаа шифаа-а иллаа шифааука, шифаа-ан лаа юғодиру сақомаа».

(Дуонинг маъноси «Ё Аллоҳ, эй инсонларнинг Рабби, касалликни арит! Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир. Касалликни қолдирмайдиган шифо бер»).
(Муттафақун алайҳ)
_ _ ___

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неваралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга шундай дуо қилар эдилар.

أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لامَّةٍ

"Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли ъайнин лаамматин".

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Эй аёл
Эҳтимол эринг раҳбаридан танбеҳ эшитгандир;
Эҳтимол эринг ишхонасида камситилгандир;
Баъзида сени ва фарзандларини деб ҳаётини хавф остига қўяётгандир;
Уйга маошни тўла олиб бориш учун баъзида тушлик қилмай оч қолгандир;
Эрингга ғазаб қилишдан олдин танасидан қанча тер томганини бил;
Эрингга ғазаб қилишдан олдин кўзидаги чарчоққа боқ;
"Эр бўлгандан кейин ишлайди, боқади-да, унинг вазифаси" дейишга шошма.
Эрлик вазифамни, фарзандларимга оталик масъулиятимни ҳис қила оляпманми, уларга Динини ўргата оляпманми, Намозга чорлай оляпманми деб кўзидан дув-дув ёш қуйилгандир;
Ҳар бир оила бошлиғи оила аъзоларининг бахтли бўлишини, дунё ва охиратда нажот топишини истайди;
Унинг ожиз инсон эканини, у ҳам чарчашини унутма.
Эҳтимол бирор жойи оғриса ҳам оилам ножам бўлмасин деб айтмас.
Агар сен дугоналаринг, опа-сингилларингдек либос кия олмаётган бўлсанг, дарҳол эрингни айблама, сабрли бўл!
Унутма, оқила аёл модани деб эрини ўйламайдиган эмас, балки эрини деб модани ўйламайдиган аёлдир.
Аллоҳ таолодан оилангни саодатли этишини, сизларни ибодатда бардавом айлашини, Ўзидан ўзгага муҳтож қилмаслигини сўраб дуо қил!

t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Гуруч сувли ерда етиштирилса ҳам, таркибида заррача сув йўқ.

Тарвуз қуруқ ерда етиштирилса ҳам, асосий қисмини сув ташкил этади.

Аллоҳ сабабларга муҳтож эмас: истаса, сабабларни тескари қилади

https://t.me/joinchat/Szj4hFP3EUMbGCGU

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Ramazon keldi!
Muallif @AbrorMuxtorAliy

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Таомни пуфлаш

Ассаламу алайкум! Таомни пуфлаб ичишни макруҳ деб эшитган эдим. Шу гап тўғрими? Шу ҳақда тўлиқрок маьлумот берсангиз? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис ворид бўлганми? Саволим ўринсиз бўлган бўлса олдинда узр сўрайман! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

http://savollar.islom.uz/savol-12941/

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم نَهَى عَنِ النَّفْخِ فِي الشَّرَابِ، فَقَالَ رَجُلٌ: الْقَذَاةُ أَرَاهَا فِي الْإِنَاءِ، قَالَ: أَهْرِقْهَا، قَالَ: فَإِنِّي لَا أَرْوَى مِنْ نَفَسٍ وَاحِدٍ؟ قَالَ: فَأَبِنِ الْقَدَحَ إِذَنْ عَنْ فِيكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.


Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Бас, бир киши:
«Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди.
«Олиб ташла», дедилар у зот.
«Мен бир нафасда ича олмайман», деди.
«Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомланиш маданиятини қанчалик меҳнат билан жорий қилганларининг ёрқин намунасини кўриб турибмиз. Ҳар бир нарсани айтиб, тушунтириш, турли саволларга чидам билан жавоб бериш лозим бўлган экан. Аввал у зот саҳобаларга ичиш одобларидан бирини баён қилмоқдалар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар».
Аммо ҳамма ҳам бу қайтаришни эшитиши билан «Бундай қилмаслигимиз керак экан», деб кетавермади.
Бас, бир киши:
«Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди».
Яъни, **«Сиз идиш ичига пуфламанглар деяпсиз. Аммо бир ичимликни ичмоқчи бўлиб, оғзимга олиб борсам, идишда – ичимлик устида бир нарса турган бўлса, пуфлаб юбориш керак бўлади-ку?»**
Бу саволга жавобан:
«Олиб ташла», дедилар у зот».
Яъни «Ўша нарсани ҳам пуфлама, балки олиб ташла». Сўровчида яна бошқа савол пайдо бўлди ва у ўша саволни ҳам берди:
«Мен бир нафасда ича олмайман», деди.
Яъни, **«Мен идишдаги ичимликни бир нафас билан охиригача ичиб, битира олмайман. Орада нафас олишим керак бўлади. Орада нафас олсам, идиш ичига пуфлашим керак бўлади. Бунга нима дейсиз?»**
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу масалани ҳам сабр билан ҳал қилдилар:
«Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».
Яъни, **«Нафасинг етмай қолганда идишни оғзингдан узоқлаштириб, нафасингни ростлаб олиб, кейин ичишда давом этсанг, идиш ичига пуфлаш содир бўлмайди».**
Одамнинг оғзидан чиқадиган нафасда турли кўзга кўринмас зарарли нарсалар, қўланса ҳид ва бошқалар бўлиши ҳозирги пайтда ҳаммага маълум бўлиб қолди.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا شَرِبَ أَحَدُكُمْ فَلَا يَتَنَفَّسْ فِي الْإِنَاءِ


Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз ичса, идиш ичига нафас олмасин», дедилар».

Шарҳ: Ичимлик ичаётган одам нафас олмоқчи бўлса, ичишдан тўхтаб, идишни оғзидан узоқлаштириб туриб, нафас олади. Сўнгра яна ичишни давом эттиради. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам.

http://T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Бораман

Чорлаганда Яратган Эгам,
Омонатни олиб бораман.
Нима ёзган бўлса ҳам қалам,
Рози бўлиб, ўқиб бораман.

Ҳафа бўлманг боғим баҳорим,
Кўнглимга нур берган чироғим.
Меҳри қайнаб турган булоғим,
Сиздан узоқ кетиб бораман.

Тиз чўкканча тақдир пойига,
Қисмат кутиб турган жойига,
Шошилганча онам ёнига,
Қанот қоқиб, учиб бораман.

Нажот кутиб, ёлғиз зиёдан,
Безор бўлдим, кайфу сафодан,
Бу бевафо ёлғон дунёдан,
Маҳшар томон, кечиб бораман.

Тушларимда товланар мармар
Атрофимда ганжу, зебу-зар,
Ёқутми ё, сочилган гавҳар,
Билмай, маржон териб бораман.

Аъмолимни ўйлайман, ҳамон,
Ўнг томонми ёки чап томон?
Қандай ҳукм қилар, деб, Ҳоқон?
Гоҳ йиғлаб, гоҳ, кулиб бораман.

© Тоҳир Бек
http://T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Mavzu:

Homilador ayol namozni qanday o‘qiydi?

Savol:

Assalomu alaykum. Men ikkinchi farzandimga homiladorman. Besh vaqt namozni o‘z vaqtida o‘qishga harakat qilyapman. “Endi to‘xtatib turgin. Namozda o‘tirib-turganingda homilaga zarar bo‘lishi mumkin”, deyishyapti. Aytingchi, homiladorlarga namoz o‘qish hukmi qanday? Men namozni tark qilishni ham, homilamga zarar yetishini ham istamayman! Javobingizni kutaman!


Javob:

Va alaykum assalom. Musulmon banda besh vaqt farz namozlarining biron rak’atini uzrsiz qoldirishi juda katta gunohdir. Farz namozlarini vaqtida ado qilish kerak. Shariatda uzrlilarga yengillik bor.

 

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَتْ بِي بَوَاسِيرُ فَسَأَلْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الصَّلاةِ فَقَالَ: صَلِّ قَائِمًا فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقَاعِدًا فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَعَلَى جَنْبٍ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Imron ibn Husoyn roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:  “Menda bavosir kasalligi bor edi. Bas, Nabiy sollallohu alayhi va sallamdan namoz haqida so‘raganimda, u zot: “Tik turib namoz o‘qi. Agar qodir bo‘lmasang, o‘tirib, (bunga ham) qodir bo‘lmasang, bas, yonboshlab (o‘qi)”, dedilar”  (Buxoriy, Abu Dovud va Termiziy rivoyati).

Homilador ayol farz namozlarini imkon qadar tik turib o‘qiydi. Agar tik turib o‘qishga qodir bo‘lmasa, u holda o‘tirib o‘qiydi. Homiladorlik namozni tark etishga sabab bo‘lolmaydi.

Agar homilador ayol tik turib namoz o‘qishga qodir bo‘lsa, o‘tirib ibodat qilishi joiz emas. Agar musulmon, adolatli va dinu diyonatli tabiba turib namoz o‘qish homiladorning o‘ziga yoki homilasiga zarar yetkazishi mumkinligini aytsa, u holda o‘tirib namoz o‘qiydi. Namozni butkul tark etishga chaqiradigan odamlar gapiga quloq solinmaydi.

Agar u ruku’ va sajda qilishga qodir bo‘lmasa, imo-ishora bilan namoz o‘qiydi. Sajdani rukudan pastroq qiladi. Vallohu a’lam!

Manbaa: muxlis.uz

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Qanday kitob o’qiyotganingni aytsang, sening kimligingni aytib beraman.
M͟a͟k͟s͟i͟m͟ G͟o͟r͟k͟i͟y͟

𝙷𝚊𝚢𝚒𝚝 𝚋𝚊𝚢𝚛𝚊𝚖𝚒𝚐𝚊 𝚜𝚘𝚟𝚐'𝚊 𝚔𝚎𝚛𝚊𝚔𝚖𝚒?
𝙺𝚒𝚝𝚘𝚋 𝚟𝚊 𝚔𝚒𝚝𝚘𝚋 𝚒𝚍𝚒𝚜𝚑𝚒 𝚢𝚊𝚡𝚜𝚑𝚒 𝚜𝚘𝚟𝚐'𝚊 𝚋𝚘'𝚕𝚊 𝚘𝚕𝚊𝚍𝚒

Bizning kanal👇
@lazernaya_rezka

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Diqqat aksiya!!!
Endi narhla arzonlashdi‼️
Kitob uchun lavh va kitob uchun qutila 50 ming somdan.
Optom oladiganlaga yana chegirmala bor!
Aksiya vaqti chegaralangan
@lazernaya_rezka
99 8185053

MUROJAAT UCHUN👇
@xasannnn

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

#roza
Рўза вақти аёлларга хос масалалар

Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар берган маълумотларингиз учун ташаккур! Излаш хизматидан қидириб топа олмадим. Аёллар рўза вақтида намоз ўқишлик учун таҳорат олсаю, намоз вақтида мазий келиб қолишидан қўрқиб пахта тиқиб олса рўза очилмайдими? Бундай савол учун узр сўрайман, лекин билишим керак.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жуда керакли ва яхши савол берибсиз. Бу жуда кўп аёлларда бўладиган ҳолат. Рўза ҳолатида латтани қиннинг устидан қўйиб олади ва агар таҳорати кетса намозга таҳорат олади. Валлоҳу аълам!

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Dunyo ĝamlarini bir chetga surib tinglang...🥺
Shunchaki kozingizni yumib tinglang!
Alloh shifo bersin🤲

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Бомдод намозининг қазоси


Ассалому алайкум! Азиз устозлар биламизки бомдод намозини қуёш чиқаётган пайтда ўқиб бўлмайди. Қуёш чиқиб бўлгач ўқиса бўладими? Ҳам суннатни ҳам фарзни ўқиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳа, агар қазосини ўша куни пешингача ўқиса суннат ва фарзини ўқийди. Валлоҳу аълам!

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал