savollar_islom_uz | Неотсортированное

Telegram-канал savollar_islom_uz - ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

783

Savollar.islom.uz saytidagi savol javoblar to'plami #dolzarb #namoz #ro'za #tahorat #aqiyda va boshqa bo'limlar mavjud

Подписаться на канал

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

#shunchaki

Сен ҳақингдаги хоҳ мақтов, хоҳ айблов сўзлар кўпайган пайтда атрофингдаги кишиларни шу даражада машғул қилганингга ишон!

Улар ўзларига керакли нарсани тарк этиб, сенга аҳамият беришни бошлашибди!

Сен ўз муваффақиятингга эришишда давом этавер. Сўзлаш завқини уларга қўйиб бер!

@Bahtiyor_oila

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Ассалому алайкум! Қизим 5-синфда ўқийди. Расм дарсида ўқитувчиси инсонлар ёки ҳайвонларни (онабола, ўқитувчи ўқувчи ва ҳакозо) чизишни вазифа қилиб бераяпти. У расмлар албатта ҳақиқий инсон кўринишидан узоқ бўлсада, лекин уларда ҳам бош, юз, кўз, қўл, оёқ каби тана аъзоларини чизишига тўғри келади. Саволим шуки, жонли нарсалар суратларини чизишда меъёр борми? Уларни айтайлик мультфильм қаҳрамонларига ўхшашроқ қилиб чизишдаям гуноҳ борми? Жавобингиз учун ташаккур!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳа гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Жаннатда юрибсиз. Қайсидир мевани егингиз келди. Ўша ондаёқ ўша мева яқинингизга келди. Мевани еб бўлиб, Жаннат боғлари аро юриб бораётганингизда, шу пайт...

...Рўпарангиздан икки олам сарвари, Аллоҳ таолонинг Ҳабиби, Расули, ҳали туғилмаган пайтингизда сиз ҳақингизда «Умматим, оҳ, умматим!» дея ғам чеккан зот чиқиб қолдилар. Тасаввур қиляпсизми?! Шундай бахтни истайсиз, жудаям қаттиқ истайсиз. Келинг, қадрдоним, шу ондан бошлаб, шу бахтга эришиш учун астойдил урининг! Намозга, зикрга, яхшилик қилишга астойдил киришинг!

Аллоҳ таоло барчамизга Жаннатда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қўшни бўлишимизни насиб этсин, омин!

•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
●**Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.**

Manbaa:ILMLIKANAL ✅
T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

​​▪️Бир тижоратчи шайхга ишлари кўплиги сабабли болалари тарбияси қийин бўлаётганидан шикоят қилди.

🔘 Шайх айтди:

🔸«Болаларинга Қуръонни ўргат. Қуръон уларни тарбия қилади.

🔸Уларга намозни ўргат. Намоз уларни ҳимоя қилади.

🔸Уларни садақага ўргат.
Садақа уларни поклайди.

🔸Улар ҳаққида яхшилар суҳбатини топишни сўраб дуо қил. Чунки суҳбатдош таъсир қилувчидир.

☝️Болаларингиз бўйнингиздаги омонатдир.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Ассалому алайкум! Фарзандларимиз солих ва солиха фарзандлар бўлиб вояга етсинлар. Бошланган кунингиз файз баракали, Эзгу амалга бой бўлсин.ўзингизни якинларингизни эхтиёт қилинг!

@savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Оналар уч хил бўлар экан.
Биринчиси боласига бир пайпоқ ёки қанд олиб берганида, “қани айтчи, болам, буни сенга ким олиб берди?” деб сўрар, шу тариқа боласини ўзига йўналтирар, ўзини кўрсатар экан.
Иккинчиси, ҳар совға олганида, “болам, буни мен олиб бердим, лекин даданг соғ бўлсин, унинг пулига олдим. У ишлаб пул топмаса, ололмасдик” деб болани отасига боғлар экан.
Учинчиси, “буни мен олган бўлсам ҳам, пулини даданг ишлаб топган бўлса ҳам, аслида Аллоҳ бизни, сени шу билан ризқлантирди. Ҳаммаси унинг марҳаматидир” деб, Аллоҳни эслатар экан. Миннатни, шукрни ёлғиз Аллоҳга қолдирар, иймон ва тақво учун жиддий бир пойдевор қўяр экан.
Биринчиси, онадир, иккинчиси вафоли ва ақлли онадир, учинчиси эса, вафоли, ақлли ва исломий онадир. У ҳам она, ҳам тарбиячи, ҳам ўқитувчидир.
Аллоҳ бизларни болаларимизга учинчи тоифадаги ота-она бўлмоқликни насиб этсин.😭

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Давлатларда ҳайитнинг фарқланиши ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ
t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

ОДОБ

ХОТИН ОДОБИ

• Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди.

• Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади.

• Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

• Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

• Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши.

• Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

• Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

• Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

• Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.

t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

​​Қадр кечаси ва ундаги аломатлар

Рамазони шариф Пайғамбарлар орзу қилган ойдир. Чунки бу ойда қилинган ибодатларнинг фазли, даражаси жуда улуғдир. Бу ой Қуръон ойи, хайру саховот ва меҳру мурувват ойи ҳамдир. Яна бу ойда муборак бир кеча бўлиб, у минг ойдан кўра яхшироқдир. Яъни ким ўша кечани ибодат билан ўтказадиган бўлса, бошқа пайтда минг ой ибодат қилгандан кўра кўпроқ савобга эришади. Бироқ у қайси кечада бўлиши аниқ айтилмаган. Уламолар ҳадисларга суянган ҳолда Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан бирида бўлишига иттифоқ бўлишган ва у кечада бўладиган баъзи аломатларни баён этишган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Рамазон ойи келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ сизларга бу ойда рўза тутишни фарз қилди. Бу ойда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда минг ойдан яхши бир кеча бор. Ким ундаги яхшиликлардан маҳрум бўлса, маҳрум қилинади”, дедилар (Имом Насаий ривояти).

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигидадир. Ким унда иймон билан Аллоҳ розилиги учун ибодат қилса, албатта, Аллоҳ аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради. У тоқ рақамли кечада бўлади. Тўққизинчи ёки еттинчи ёки бешинчи ёки учинчи ёки охирги кеча қадр кечасидир”, дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

Аксар уламоларнинг фикрига кўра, Қадр кечаси ҳар Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасидир. Зирр розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб розийаллоҳу анҳуга: «Биродарингиз Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Ким бир йил тунлари қоим бўлса, Қадр кечасини топади”, деб айтганлар», деганида, Убай ибн Каъб: “Аллоҳ Абу Абдураҳмон (яъни, Ибн Масъуд)ни мағфират қилсин, ҳақиқатда у Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эканини билар эди. Бу кеча йигирма еттинчи кечадир, лекин одамлар у нарсага суяниб қолмаслигини хоҳлаб айтмасди, — деди. Сўнгра қатъий қасам ичиб: — Йигирма еттинчи кечада”, деди. Шунда мен: “Эй Абу Мунзир, нима далил билан бундай дейсан?” дедим. У Зот: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга айтган белги билан: у кун қуёш шуъласиз чиқади”, деб жавоб бердилар (Имом Муслим ва Теримизий ривояти).

t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:
Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч ҳам азобламайди.
Иккинчиси: Уларнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ бўлади.
Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну кун истиғфор айтадилар.
Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: «Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, Менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар», дейди.
Бешинчиси: Рамазоннинг охирги кечаси бўлганда, уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади», деган эдилар, (атрофдагилар): «Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр кечасими?» дейишди. Шунда у зот: «Йўқ! Агар ишчилар ишларини тугатсалар, ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!»
(Яъни бу мукофот улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилади, Қадр кечасининг савоби алоҳида берилади).
Насоий ва Байҳақий ривоят қилишган.
Manbaa:@arabicuz

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

📚Kitob uchun lavh

🎶naushnik ham ulanadi
💾micro sd va usb fleshka
📲bluetooth orqali telefonga ulanadi
🔋batareyka 3 4 soatga yetadi
⚒Sifatli va mustahkam


https://t.me/joinchat/AAAAAEEPES8DMnBsHc2kaA
Buyurtma uchun👇
@xasannnn
99 8185053

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Ушбу Рамазон ойи қўлланмаси сифатида келтирилган савол-жавоблар шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллонинг «Мўминнинг қалқони» китобларидан олинган.

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

"-Саватда нима олиб кетяпсан?
- Олма!
- Кимга?
- Севгилимга.
- Нечта?
Киз хайрон:
- Севгилига берган нарсани санайдиларми хеч?
..Одамнинг кулидаги тасбех ерга тукилди"
t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

ШВЕЙЦАРИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ДОКТОРИ ИБРАҲИМ КАРИМНИНГ БУЮК КАШФИЁТИ

Биогеометрия соҳасидаги бу фанни ривожлантирувчи патентларни ишлаб чиққан машҳур олим, Швейцария университети доктори Ибраҳим Карим буюк бир кашфиёт қилди. Аллоҳ таолонинг гўзал исмларида буюк бир куч, қувват борлигини аниқлади. Улар инсон организмидаги кўзга кўринмас жараён орқали жудаям кўп касалликларни даволайди. У шуни кашф этдики, Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ҳар бири шундай кучга эгаки у инсон танасида иммун тизимини маълум бир аъзода янада яхшироқ ишлашга мажбур қилади. У резонанс – илми воситасида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бирини тилга олиш биланоқ инсон организмида энергик оқимларни ҳаракатланишини яхшиланишини аниқлади. 3 йил машаққат ила тадқиқот қилиш натижасида у қуйидаги хулосага келди:

1.Қулоқ касалликлари учун

السَمِيع Ас-Самииъ (ҳар бир нарсани эшитувчи) –211 марта.

2.Умуртқа поғоналари касаллиги

الجَبَّارُ Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади)

3.Соч касалликлари учун

البَدِيعُ Ал- Бадийъ (ўхшаши йўқ нарсаларни келтирувчи) –117 марта.

4.Аъзолар мушаклари.

القوِي Ал-Қовий (қувватли Зот) –147 марта.

5.Юрак мушаклари касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ берувчи) –339 марта.

6.Артерия ва венадаги касалликлар

الجَبَّارُ Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади) –237 марта.

7.Бурун бўшлиғидаги касалликлар.

اللَّطِيفُ Ал-Латиф (ўта лутф кўрсатувчи. Барча нарсаларнинг нозик ва дақиқ жойларигача билувчи) – 16 марта.

الغَنِي Ал-Ғоний (Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди) – 1091 марта.

الرَحِيمُ Ар-Роҳийм (латиф нематларни берувчи,қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи) – 289 марта

8.Суяк касалликлари.

النَّافِعُ Ан-Наафиъ (манфаат берувчи) – 232 марта.

9.Тизза-бўгин касалликлари

الرَّءُوفُ Ар-Роууф (ўта шафқатли ва меҳрибон) 318 марта.

10.Юрак артерияси касалликлари

الوَهَّابُ Ал-Ваҳҳааб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи зот)

11.Асаб касалликлари

المُغْنِي Ал-Муғний (ҳожатларни раво қилувчи) 1131 марта.

12. Бош касалликлари

الغَنِي Ал-Ғоний (Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди) – 1091 марта.

13.Кўз касалликлари

النُور Ан-Нуур (осмонлар ва ерни ёритгувчи) – 287 марта.

البَصِير Ал-Басийр (ҳар бир нарсани кўрувчи) – 333 марта.

الوَهَّاب Ал-Ваҳҳааб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи зот) 45марта

14. Қалқонсимон без касаллиги

الجَبَّار Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади) – 237 марта.

15. Ошқозон касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ берувчи) – 379 марта.

16. Буйрак касаллиги

الحَيُّ Ал-Ҳай (азалий ва абадий барҳаёт) 49 марта.

17. Ичак касалликлари

الصَّبُور Ас- Собуур (ўта сабрли) 329 марта.

18. Ошқозон ости бези (қанд) касалликлари

البَارِئ Ал-Баари (йўқдан бор қилгувчи) 245 марта.

19. Бачадон ва бефарзандлик касалликлари.

الخَالِقُ Ал-Хоолиқ (Яратувчи) 762 марта

20. Ревматизм (бод)

المُهَيْمِنُ Ал-Муҳаймин (назорат қилувчи) 176 марта.

21.Буқоқ бези

القوِي Ал-Қовий (қувватли Зот) –147 марта.

22. Кўз-нерв касалликлари

الظَاهِرُ (борлиги очиқ-ойдин) 1137 марта.

23.Юқори қон босими

الخَافِضُ (Пасайтирувчи) 1512 марта.

24. Бел касалликлари

الرَّافِعُ Ар-Роофиъ (Кўтарувчи) 283 марта.

25. Кўз капеляр касалликлари

المُتَعَالِي Ал-Мутааълий (нуқсонлардан пок зот) 572 марта.

26. Ҳалқали ичак касаллиги

الرَّءُوفُ Ар-Роууф (ўта меҳрибон) 318 марта.

27. Жигар касалликлари

النَافِعُ Ан-Наафиъ (наф берувчи) 232 марта.

28.Простатит касаллиги

الرَّشِيدُ Ар- Рошийд (тўғри йўлга йўлловчи) 545 марта.

29. Аёл кишининг жинсий аъзосидаги ўсма киста (жировик, липома)

النَافِعُ Ан-Наафиъ (наф берувчи) 232 марта.

30. Сийдик пуфаги (қовуқ) касалиги

الهَادِي -Ҳаадий (ҳидоят қилувчи) 51 марта.

31. Ғуддасимон (Шишкавидная железа) без

الهَادِي -Ҳаадий (ҳидоят қилувчи) 51 марта.

32. Ўпка касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ
берувчи) –339 марта.

@mehrob_uz

t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

ДЎСТИМ, КЕТДИК НАМОЗГА.

Сени кўриб бўлдим лол,
Ўтирибсан бемалол,
Тургин жойнамозни ол,
Дўстим,кетдик намозга.

Бир оз тўхтат ишингни,
Йиғиб ақл-у ҳушингни,
Мисвоклагин тишингни,
Дўстим,кетдик намозга.

Битта ишга жойланиб,
Қолдик,кара,бойланиб,
Бир кўчалар айланиб,
Дўстим,кетдик намозга.

Тасбеҳ айтиб кетамиз,
Гунохни тарк этамиз,
Тур бирпасда етамиз,
Дўстим,кетдик намозга.

Ҳозир азон айтади, 
Намоз ўтиб кетади,
Кўп иш қилдик,етади,
Дўстим,кетдик намозга.

Юр масжидга борамиз,
Саф бошида турамиз,
Кўп савоблар оламиз,
Дўстим,кетдик намозга.

•┈•┈•┈•┈•❁☀️❁•┈•┈•┈•┈•
t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

​​ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

@savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Расм чизиш мумкинми?


Ассалому алейкум шайҳ ҳазратлари мен камолиддин ёшим 20 да наманган шаҳриданман мени сизга саволим бор эди менинг бир укам бор у рассомлик бо'йича о'қийди бизни бир муаммо қийнаябди рассом чизган расимида инсонларни тасвирласа бо'ладими? Мисирдаги АЛ-АСҚАР номидаги идорадан инсон тасвирланса бо'лади деган фатво китоб киқан экан Тошкентдан чиққан қалтис-саволларга қалтис-жавоблар деб номланувчи китобда ҳам чизса бо'лади деган ма'нога олиб борадиган фатво берилган ва яна Алишер навоий асарларига о'ша давирда Алишер навоий о'зи о'ша давир рассоми камолиддин бекзодга расм чиздирган бу расм ларда инсонлар ҳам тасвирланган бизнинг имом Азам мазҳабларида бунга қандай қаралади бизнинг мазҳабда бунга руҳсат бор ёки ё'қ лигини билмоқчийдим сизнинг китобингиз бо'лмуш ҳар ойда чиқадиган ЗИКИР аҳлидан со'ранг номли китобдан бу ҳақда ма'лимот топа олмадим мен бу саволимга аниқлик киритиш учун сизга савол ё'ллаябман илтимос саволимга жавоб ёзиб юборсангиз жавобингиз учун аввалдан раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Жућайфа розияллоћу анћудан ривоят ќилинади: «Набий соллаллоћу алайћи васаллам итнинг баћосидан, ќоннинг баћосидан, хол ќўювчилик баћосидан ва хол ќўйишдан, рибо ейишдан ва беришдан наћий ќилдилар. Ва сувратчини лаънатладилар».

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

"HOMO SAPIENS HOMO DEUS" КИТОБИ


Ассалому алайкум! Устозлар, сизлардан бугунги кунда долзарб бўлаётган бир масала бўйича савол сўрамоқчи эдим. Яъни шу кунларда Ўзбекистонда бестселлер(энг кўп сотилаётган китоб) бўлган, олимнинг "Homo sapiens Homo Deus" номли китоби ҳақида сўрамоқчи эдим. Бу китобда инсониятнинг тарихи ҳозири ва келажаги, авваллари нималар бўлган ва ҳозир инсониятни келажакда нималар кутмоқдалиги ва инсоннинг Худога алоқаси йўқлиги ҳақида ёзилган экан. Бу саволимни беришимдан мақсад шуки, Ўзбекистонда кўплаб одамлар ҳамда блогерлар шу китобни мақтаганидан сўнг ва асосийси Ёшлар Иттифоқида катта лавозимли киши ҳам шу китобни ёшларга тавсия қилганидан кейин бу китобга дўконларда талаб кучайиб кетибди. Шу китобни ўқиш биз мусулмонлар учун жоизми? Маълумот учун: Китоб муаллифи Юваль Ной Харари. Миллати яхудий, исроилдаги университетда дарс беради. Китобини “New york times” журнали реклама қилиб берган. Муаллиф баччабоз, веган ва атеист. Бу китобда одамни оддий механизм сифатида кўриб, маймундан тарқаганини исботламоқчи бўлган. Китобда айтилишича: Одам маймунсифат бўлиб юрганда уни гапиришга ундаган нарса бу ғийбат бўлган экан. Одамлар бир-бири билан ғийбатлашиши натижасида тил юзага келган экан. Христиан, яхудий ва ислом дини бошқа динлардан ривожланиб кетганлиги сабаби, у дин вакиллари фанат ва ким уларни динини қабул қилмаса ўлдирган деб ёзилган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ дарсларининг бирида бошқа дин вакиллари тарафидан динни бузиш, Исломни ёмонотлиқ қилиш мақсадида юртимизга катта миқдорда маблағлар киритилиши ва бу маблағлар иймони заиф кишиларга тарқатилишини айтган эдилар. Баъзи ўқитувчилар ўша маблағлар эвазига инглиз ва бошқа тилларни ўргатиш ниқоби остида ўқувчиларига бошқа дин вакилларининг ўзбек тилига таржима қилинган китобларини ўқитишаётгани, бу каби китоблар баъзи боғча тарбиячиларига ҳам тарқатилаётгани, шунингдек, қишлоқ жойларга бориб, ночор оилаларга эҳсон қилаяпмиз деб, ўз динига тарғиб қилиш учун ишлатаётганлари, оқибатда баъзи оилаларда муртадлар пайдо бўлиб, вафотидан кейин уларни мусулмонлар қабристонига қўйиш ёки қўймаслик устида жанжаллар бўлаётганини айтиб бергандилар. Сиз сўраган китоб ҳам айни ўша мақсадда киритилган китоблардан биридир. Бу китобни тарғиб қилганлар катта хатога йўл қўйишяпти. Бу каби ишлар бир эътиқоддаги инсонларнинг тинч ҳаёти бузилишига, натижада оила аъзолари бир-бирига «Сен фалончи», «Сен муртад» деган айблар қўйиб, катта жанжаллар келиб чиқишига сабабчи бўляпти.
Кўзи туғма ожиз бўлган кишиларнинг хаёли бекорчи нарсаларга чалғимайди. Чунки уларнинг онгига кўз орқали чалғитадиган нарсалар кирмаган бўлади. Инсоннинг хаёлига келаётган нарсаларнинг барчаси у аввал ўзига киритиб олган нарсалар билан боғлиқ бўлади. Сиз айтган китобдаги маълумотлар ҳам инсонни диндан нафратланувчи, динни сафсата деб билувчи, охиратни йўқ деб биладиган ғояни мияга киритиши мумкин. Албатта, бу ғоя инсонни жуда кўп ва оғир хатоларга етаклайди, жамиятда парокандаликни келтириб чиқаради.
Аввало бу каби китобларни ўқишдан олдин унинг муаллифи кимлиги ҳақида бироз қизиқиб, интернетдан у ҳақдаги маълумотларни қидириб кўрсангиз, уларни ўқиш-ўқимаслик масаласи ҳам осонгина ҳал бўлади. Қолаверса, номидан ҳам унинг эволюция назариясига алоқадор экани кўриниб турибди. Саволингизнинг ўзида муаллифнинг кимлигини айтибсиз, шунинг ўзи аслида етарли бўлиши керак. Энди бевосита «мусулмонларга уни ўқиш жоизми?» деган саволингизга келсак, Динимизни ўрганиш учун ўқишимиз керак бўлган юзлаб, минглаб китоблар навбат кутиб турган бугунги кунда бу каби китобларни ўқиш учун ундаги гапларга ишониб ёки алданиб қолмайдиган даражада иймон, эътиқод, дунёқараш, савия керак. Аммо бундай бўлмаса, дунё ва охиратингиз учун зарурроқ ва манфаатлироқ бўлган китобларни ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

​​Хуфтон намозини масжидда ўқиб уйга кирсангиз, солиҳа завжангиз Қуръон ўқиган ҳолда сизни кутса...
Сездирмайгина бориб орқасига ўтсангиз, унинг овозидан ўқилаётган Қуръон оятларидан қалбингиз ором олса. Роббингиз сизга шундай аёлни насиб этганига ҳамд айтсангиз...
Сизни келганингизни сезиб, оятни тамомлаб, қўлингизга мусҳафни тутқизса ва «жузни тамомлаб қўясизми» деса...
Сизлар Аллоҳнинг ҳузурида энг бахтлик жуфтлик бўлардингиз.


©Фотима Сиддиқий

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Mualliflik xuquqi haqida. Birovni mehnatini tayyorligicha "o'g'irlab" manbasiz tarqatish harom hisoblanadi. Eshiting❗️ Ulashing. Audio yozuv "Islom_Yulduzi" telegram kanalidan olindi

@savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Али розияллоҳу анҳу:
"Ҳайит (намози)га пиёда чиқиш ва чиқишдан олдин бироз нарса еб олиш суннатдир", деб айтдилар.
Имом Термизий ривояти.

arabicuz
t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

• Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.

• Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.

• Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

• Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.

• Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.

• Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.

• Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.

• Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр кўр бўлганидир.
t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Қадр кечасининг тартиб жадвали.
@Savollar_kanal

- соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.
- соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.
- соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).
- соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.
- соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.
(Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.
"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шайъин қодийр"ни 100 марта.
"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).
- соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.
- соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.
соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.
Бу айтганларимиз Қадр кечасида нима билан машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.
Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.
www.arabic.uz

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Эслатма❗️

Саҳарлик пайтида керагидан ортиқ сув ичиш кундузи сизни чанқоқликдан қутқариб қолмайди. Барака топкур, бундай хусусият фақат туяларда бўлади.☺️☺️☺️

T.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

ЭСЛАТМА!

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ قَالَ: «تَحَرَّوْا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي الْوِتْرِ مِنَ الْعَشْرِ الْأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилишган.

Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кечасининг илк тоқ кечаси яъни 21 КЕЧА бўлиб ҳадисга биноан Қадр кечаси деб умид қилинади.
Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин!
manbaa @Savollar_kanal

t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Ro'zaga aloqador savol javoblar

t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

#Насиҳат​

Буйдоқларга насиҳат...

Жуфт танлашда математик ўлчов


"Ал жабр вал Муқобала" асарининг муаллифи, математика фанининг доҳийларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг олдига шогирдларидан бири келиб, уйланмоқчи эканини айтибди.

— Қандай қиз танласам маъқул?!-, деб сўрабди.

Шунда Хоразмий:

— Дини учун бирни қўясан;
- ҳуснли бўлса бирнинг ёнига сифр яъни ноль қўясан. 10 бўлади!
- агар насабли бўлса яна битта сифр қўясан, 100 бўлади!
- агар молу давлатли бўлса яна битта сифр қўясан 1000 бўлади!
Агар 1000нинг бошидаги бир сонини олиб қўйсанг, қолган ноллар ҳеч нарсани ифода қилмайди.

ДЕМАК СЕН ДИНДОРИНИ ТАНЛА!-, деб жавоб берибди.


@islomotauz_official
t.me/lazernaya_rezka

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

🎯рўзанинг фойдаси.


🏕яқинларга хам улашамиз.

каналга мархамат👇



t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

ГАЗЕТАДАГИ БОШҚОТИРМА


Ассалому алайкум! Даракчи газетасида бошқотирма чоп этилади. Шу бошқотирмани тўғри топган 20 та одамга 50.000 пул мукофоти берилади. Шу жоизми?


ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Инсон ҳаёти инсонга берилган энг олий дастмоядир. Ҳар бир нафаси ҳисобли, уни шукри вожиб, фойдали ишга сарфланса эвази ҳам улкан. Инсон ўта жоҳил ва ўта алданган шахс ҳисобланади. Ўша вақтни фойдали нарсага сарфлаганда охиратда бериладиган ажрни билганида чексиз надомат қилади. У вақт эвазига қанчалар нарсани қўлга киритиш мумкинлигини кўриб, аттанг қилади, лекин заррача ҳам фойдаси бўлмайди. Ҳатто жаннатга кирган инсон ҳам Аллоҳнинг зикрисиз ўтказган вақтига пушаймон бўлади. Ўша бошқотирмага сарфлайдиган вақтингизни Қуръон ўқишга, қўлингизга тасбеҳ олиб зикр қилишга ёки ўзингизни дунёвий ёки кимнидир дунёвий ишига ёрдам берсангиз, охиратда албатта савобини топасиз. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:

وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَمَا تُقَدِّمُواْ لأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللّهِ إِنَّ اللّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ۝

110. Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
“Залзала”
сурасида:

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ۝ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ۝

7. Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўрадир.
8. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўрадир.

Пул ютиш мақсадида газета сотиб олсангиз, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

t.me/savollar_islom_uz

Читать полностью…

ZIKR AHLIDAN SO'RANG... NORASMIY!

Бу йилги ражаб ойининг биринчи куни 8 мартга тўғри келади.

“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?

– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой?

– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;

– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?

– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривоя).

Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак,дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”.

– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

@savollar_islom_uz
Qamar_uz
https://t.me/joinchat/AAAAAEs4-ISw3YEa7hhWTw

Читать полностью…
Подписаться на канал