samarqandiy77 | Неотсортированное

Telegram-канал samarqandiy77 - Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

3343

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Подписаться на канал

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ХУДОНИНГ АЙТГАНИ БЎЛАДИ

Тақдирнинг бир кулиб боқиши,
Кўкдан акс қайтгани бўлади.
Бекордир банданинг ҳоҳиши,
Худонинг айтгани бўлади!

Ҳар куни ҳар ёнга бурилма,
Йўл излаб тошларда суринма,
Минг бора чиранма, уринма,
Худонинг айтгани бўлади!

Дўппингни қозиққа илдингми,
Тақдирнинг измига кўндингми,
Бугунми, эртами, индинми,
Худонинг айтгани бўлади!

Билурсан, аслида ўч кимдан,
Ичингда ёнгувчи куч кимдан,
Ранжима ҳеч қачон, ҳеч кимдан,
Худонинг айтгани бўлади!

Ҳар лаҳза ўлчоғлик қадамлар,
Кўп бўлар ҳамдарду, ҳамдамлар,
Дейвурар тили бор одамлар,
Худонинг айтгани бўлади!

Ҳар ишга топилгай бир чора,
Бой бўлар эртага ночора,
Кечаги бой одам бечора,
Худонинг айтгани бўлади!

Бугун биз очмизми, тўқмизми,
Ё кўнгли куйган бир чўғмизми,
Эртага бормизми, йўқмизми,
Худонинг айтгани бўлади!

Ассалому алайкум!
Янги тонг муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

⚡️Авазбек Олимов муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланиб, катта миқдорда жаримага тортилди

Хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Натижада шоира Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилиб судга шикоят қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан якуний қарор ФИБ Учтепа туманлараро судида эълон қилинди.

Унга кўра, Авазбек Олимовдан шоирага 150 млн сўм товон пули, 20 млн сўм маънавий зарар, 6 680 000 сўм давлат божи учун тўлов ва 34 минг сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.

Шунингдек, хонандага “Севар ёрим” қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юкланган.

👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​ЎҒЛИ БОРНИНГ

Ўғил фарзанди бор оталарга ташлаб қўямиз!


Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Шижоати, жасорати ёниб тургай,
Кўксида бир шаҳди бўлар ўғли борнинг!

"Эркаги бор эл ичида бош", дейдилар,
Ота - ўғил гуё кўзу - қош дейдилар,
Азал-азал, "қиз палаҳмон тош" дейдилар,
Кексайганда нақди бўлар ўғли борнинг!

Ҳеч бир сўзи айтилмайди тил учида,
Бир ифтихор порлаб турар дил ичида,
Суннат бўлса ҳатна дея, эл ичида,
Тўй қилмоққа ҳаққи бўлар ўғли борнинг!

Улғайишин кутиб яшар, куйиб - ёниб,
Пешонасин ўпиб қўяр тонг уйғониб,
"Мени Ҳажга олиб борар", деб қувониб,
Орзуларга вақти бўлар ўғли борнинг!

Ўқишлардан шаҳдам қадам ташлаб келар,
Соғинтириб кўзингизни ёшлаб келар,
Оқ куйлакли бир малакни бошлаб келар,
Муҳаббатда аҳди бўлар ўғли борнинг!

Сизни ташлаб кетмайдиган ҳамхонангиз,
Бу дунёда қоладиган нишонангиз,
Кексайганда бошингизда парвонангиз,
Таърифи йўқ бахти бўлар ўғли борнинг!

Ўғилнинг ҳам шаддодроғи, эркаси бор,
Не бўлса ҳам бу умрнинг эртаси бор,
Тобутингиз кўтаргувчи елкаси бор,
Сўнгги кунда нақди бўлар ўғли борнинг!

Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бахт ўзи нимадир...?

Навоийлик Райҳона синглимни "Ovoz" ига баҳо беринг!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Умр уммон аталса, тўлқинлари эрур рост,
Умр дарё аталса, унга элтар йўл - денгиз.
Шеъримга бир сўз келди, айтсам йўқдир эътироз,
Пахтачида туғилмай, пахтачилик бўлдингиз.

Обод бўлди, фаровон, бугун юртим Пахтачим,
Сарфладингиз не заҳмат, илму ҳам иқтидорни.
Шаҳдингизни кўрдим-у, танда уйғонди кучим,
Беш йилда беш қўлдайин билдингиз шу диёрни!

Бугун, мен учун қадрдон бўлган инсон Музаффар Ҳамдамовнинг туманимизда ҳокимлик фаолиятини бошлаганига роппа-роса беш йил тўлди!

Беш йил Сиз билан ёнма-ён бўлганимдан мамнунман!

©️ Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Битирувчи!

Ўтган куни сен учун энг осон мактабнинг сўнги қўнғироғи чалинди...
Бугун эса, энг қийин "Ҳаёт мактаби" нинг кириш қўнғироғи чалинади!
Сен бу мактабда қайси синфдалигингни ҳам, синфдошларингни билмай яшайсан.
Бу мактабнинг сўнги қўнғироғи умрингнинг охирида чалинади, уни байрам қилолмайсан.
Имтиҳонлар эса, қиёматда олинади!

"Ҳаёт мактаби" да сенга омад тилайман ўқувчим!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

БИР ГАП БЎЛАР...

Умидлардан бўлмагин жудо,
Бузма кўнглинг жўртага дўстим.
Тонг отсин-чи, кун берса Худо,
Бир гап бўлар эртага дўстим!

Ғалатироқ тақдирнинг иши,
Тушма сира ўртага дўстим.
Тугармиди дунё ташвиши,
Бир гап бўлар эртага дўстим!

Ғам-аламнинг занжирларини,
Бўлиб ташла тўрттага дўстим.
Сўра Ҳақдан ажрларини,
Бир гап бўлар эртага дўстим!

Ғолиблик ҳам гуёки тугун,
Насиб қилар биттага дўстим.
Енгилдингми курашда бугун,
Бир гап бўлар эртага дўстим!

Умр зардир, замона заргар.
Гоҳ қадримиз бир танга дўстим.
Сабр берса ажалга агар,
Бир гап бўлар эртанга дўстим!

Қадрдоним, бугунги кунингиз бироз оғирроқ ўтдими?
Режаларингиз охирига етмай қолдими?
Тушкунликка тушманг!
Эртага бир гап бўлар...

Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!

Эҳтиром ила: Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Чўкаётган ғаввосман, қутқар мени эй само,
Менинг отам шу осмон, менинг онам оймомо...


Севолмаган бир менми, ёлғон, сароб рўёни?!
Бошимга ураманми, ҳеч кимим йўқ дунёни...


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ПОЧЧАЖОН
Поччаларингизга юборинг! 😊


“Пᴏччᴀ” ᴄўɜи биᴧʍᴀʍ қᴀйᴄи ᴛиᴧдᴀн ᴋᴇᴧᴦᴀн,
Пᴏччᴀᴧᴀᴩ ҳᴀʍ биᴩ ᴀжᴏйиб ϶ᴧдᴀн ᴋᴇᴧᴦᴀн.
Сўᴩᴀᴄᴀᴧᴀᴩ қᴀйниᴧᴀᴩᴦᴀ бᴇᴩᴀᴩ жᴏнин,
Мᴇҳᴩибᴏниʍ, қᴀдᴩдᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.

Яᴧᴛиᴩᴀйди ᴨᴇɯᴏнᴀдᴀ ᴛᴇᴩᴦинᴀᴄи,
Мᴇнᴦᴀ ᴀɜиɜ ᴏᴨᴀᴦинᴀʍнинᴦ ϶ᴩᴦинᴀᴄи.
Оᴨᴀᴧᴀᴩиʍ бўйнидᴀᴦи дуᴩ – ʍᴀᴩжᴏниʍ,
Бᴏйᴧиᴦиʍᴄиɜ, қиʍʍᴀᴛиʍᴄиɜ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.

Чᴀқиᴩᴀди иᴄʍиʍиɜᴦᴀ “жᴏн” ᴧᴀᴩ қўɯиб,
Дᴀдᴀʍни ҳᴀʍ дᴀдᴀ дᴇйди ʍᴇҳᴩи жўɯиб,
Қўɯиᴧиб ҳᴀʍ ᴋᴇᴛᴀᴩ ᴦᴏҳи ᴛᴀндᴀ қᴏниʍ,
Мᴇҳᴩибᴏниʍ, қᴀдᴩдᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.

Туᴛун чиқᴄᴀ чᴏᴨиб ᴋᴇᴧᴀᴩ уйᴧᴀᴩиʍᴦᴀ,
Эᴩᴛᴀю – ᴋᴇч хиɜʍᴀᴛдᴀдиᴩ ᴛўйᴧᴀᴩиʍдᴀ.
Оиᴧᴀʍиɜᴦᴀ ўɜиʍдᴀн ᴋўᴨ ʍᴇҳᴩибᴏниʍ.
Қᴀдᴩдᴏниʍ, ᴛᴀндᴀ жᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.

Қᴀᴛᴛиқ ᴦᴀᴨиʍ дўқ дᴇʍᴀйди, ᴏᴨᴀʍ учун,
Қᴀᴩɜ ᴄўᴩᴀᴄᴀʍ йўқ дᴇʍᴀйди, ᴏᴨᴀʍ учун.
Чᴏᴨиб ᴋᴇᴧᴀᴩ бᴏɯиʍᴦᴀ иɯ ᴛуɯᴦᴀн чᴏғиʍ.
Суянчиғиʍ, ᴛиᴩᴦᴀᴦиʍᴄиɜ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.

Аʙᴧᴏдиʍиɜ дᴀʙᴏʍидиᴩ иɜᴧᴀᴩинᴦиɜ,
Тᴏғᴀ дᴇйди ʍᴇни ўғиᴧ – қиɜᴧᴀᴩинᴦиɜ.
Бᴀхᴛинᴦиɜᴦᴀ ᴏʍᴏн бўᴧᴄин ᴏᴨᴀжᴏниʍ,
Мᴇҳᴩибᴏниʍ, қᴀдᴩдᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.

Ўᴧʍᴀᴄбᴇᴋ Сᴀʍᴀᴩқᴀндий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​​​​​ЯХШИМИСИЗ

Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликда не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми, Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Келинг, дийдор тўлсин сиздан,
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ўқув йили тугади, бир дам олай...

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ,
Юрагимда  уйғотиб титроқ,
Кетгим келмас бағрингдан, бироқ,
Хайр мактаб, хушқол болалик!

Қучоғингда ўйнадик, кулдик,
Маърифатга чин ошно бўлдик,
Фурсат билан югурдик, елдик,
Хайр мактаб, хушқол болалик!

Устозларнинг сабоғи сабаб,
Мен дунёни англадим яйраб,
Шўхликларим кетяпман ташлаб,
Хайр мактаб, хушқол болалик!

Теракларда ёзилган исм,
Гўё ишқдан мангу изҳорим,
Шўхчан ҳислар бағрида  эдим,
Хайр мактаб, хушқол болалик.

Синфдош қиз хаёлим сенда,
Қолаяпти рўмолинг менда,
Ўзга сурур бор экан бунда,
Хайр мактаб, хушқол болалик.


Вақт шамоли эсяпти бебош,
Энди бўлар орзулар йўлдош,
Хайр дилдош, хайр синфдош,
Хайр мактаб, хушқол болалик!

Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ!

✍Санжарбек Сафаров

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Мактабимда...

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Барча битирувчиларни бугунги байрамлари билан муборакбод этаман!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

⚡ O‘quv yilini yakunlayotgan zahmatkash ustozlarimizga bag‘ishlanadi!

🎼 "USTOZ BO‘LMASA "

🎬 "Nihol"davlat mukofoti sohibi G‘iyos Obloqulov ijrosida
✍️ O'lmasbek Samarqandiy she'ri.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Муҳаббат сен не десанг, кўнгил ардоғим,
Ишқнинг кўчасида қизил яноғим,
Шеър ёзай десам титрар бармоғим,
Сени яхши кўрар эдим муҳаббат.


Ушбу сўзларни қалбимизга яна-да қаттиқроқ муҳрлаган қиз Нурзидахон Исаева бугун умрида илк бора Самарқандга келди...

Қолгани видеода😊

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ЎҚИТУВЧИ АЁЛ

Балки кийинолмас орзу қилгандек,
Тиллога бурканиб юрмас эҳтимол.
Камтарин ва оддий кўринса-да, лек,
Худога яқиндир, ўқитувчи аёл!


Яхши шеърлар манзили:
👇👇👇👇👇
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​НОЛИГАН ХУДОГА ЁҚМАЙДИ

Азобдан чексак-да азият,
Баъзида кўздан ёш оқмайди.
Шукурда кўп эрур хосият,
Нолиган Худога ёқмайди.

Сездирмай йиғласак, кулсак ҳам,
Ғамларга, дардларга тўлсак ҳам,
“Зўр” деймиз, зорликда бўлсак ҳам,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир чети доғ бўлур чиройнинг,
Дарди йўқ дейсизми, ё бойнинг,
Ўн беши ёруғдир бу ойнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Шикоят кўп асли соғлиқда,
Дард кезар бу дили – доғлиқда,
“Отдайман!” деб қўяр оғриқда,
Нолиган Худога ёқмайди.

Юрагим кўксимни ғижимлаб,
Санчийди танимда ғижирлаб,
“Шукур” деб қўяман пичирлаб,
Нолиган Худога ёқмайди.

Тақдирнинг тили ҳам сал дағал,
Томи йўқ кулбага қор ёғар,
Камим йўқ деб яшар камбағал,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир куни ажри бор заҳматнинг,
Тошлари айланар шахматнинг,
Раҳмати кўп эрур раҳматнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Не топсам пешона теримдан,
Сўзларим жо бўлди меҳримдан,
Шукрона ахтаринг шеъримдан,
Нолиган Худога ёқмайди!

Кунингиз хайрли ўтсин азизим!

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​1 июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

​​​​Тезроқ катта бўлсам дейсан,
Дунёларни кўрсам дейсан,
Тоғ-тошларда юрсам дейсан,
Каттармоққа шошма болам!

Не бор сенга алам-дардда,
Кўпроқ қолгин шу бекатда,
Катталарнинг дарди катта,
Каттармоққа шошма болам!

Ўйнаб қол шу маъволарда,
Суз беғубор дарёларда,
Ҳеч маъни йўқ дунёларда,
Каттармоққа шошма болам!

Қувончларга оч қучоғинг,
Бўлсин осмон овунчоғинг,
Дунё - сенинг ўйинчоғинг,
Каттармоққа шошма болам!

Билиб қолма, армонлигин,
Тақдир иши ғирромлигин,
Эртакларнинг ёлғонлигин,
Каттармоққа шошма болам!

Бу кунларнинг пойини ўп,
Қадрин билгин кетмай ўтиб,
Болаликни қумсайсан кўп,
Каттармоққа шошма болам!

Устун бўлур ким дунёга,
Зиёси йўқ, тун дунёга,
Улгурасан, дун-дунёга,
Каттармоққа шошма болам!

Бахт қўшиғин куйлаб қолгин,
Яйраб қолгин, қувнаб қолгин,
Тўйиб-тўйиб ўйнаб қолгин,
Каттармоққа шошма болам!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Асло кўнглингизга тушмасин бир гард,
Кузда ҳам гуллаган боғман, деб айтинг.

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ЯНГИ ТОНГ

Отди яна янги тонг,
Гўзал бир кун бошланди.
Умр йўллари узра,
Янги қадам ташланди.

Бу кун чиройли бир кун,
Ҳаётингиз нақшидир.
Аслида Аллоҳ берган,
Ҳар бир куни яхшидир!

Яна бир тонг ёзилар,
Умримиз китобидан.
Яна уч-тўрт кун қолди,
Баҳорнинг ҳисобидан.

Бугун кимнидир тўйи,
Кўтарар бахт жомини.
Кимдир нишонлар бугун,
Таваллуд айёмини!

Кимдир Ватан ишқида,
Ватан ичра минг ёнар.
Кимдир эса, ризқ териб,
Мусофирда уйғонар.

Қайда бўлманг, ким бўлманг,
Илинай ширин сўзни.
Ўзингизга билдирмай,
Яхши кўраман сизни!

Қалбингизда яшайман,
Кўнглингизда бор изим.
Худо берган яна бир,
Тонг муборак азизим!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЯНГИ ТОНГИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


Самимият ила:
Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Қӯйиб юбор қӯлларимни иш,
Тугамайди ғамлару ташвиш,
Улгурайин келмасидан қиш,
Самарқандга бормасам бӯлмас.

Кӯрдим мана дунёи дунни,
Париж Римда ӯтказдим тунни,
Дариғ тутма мендан бир кунни,
Самарқандга бормасам бӯлмас.

Кезиб борай оқар дарёдан,
Сирдарёю Қашқадарёдан,
Менку асли Сурхондарёдан,
Самарқандга бормасам бӯлмас.

Мусофирлик ёқмайди жонга,
Йӯлга чиқгум саҳарлаб тонгда,
Етиб борсам Ӯзбекистонга,
Самарқандга бормасам бӯлмас.

Темурийлар шуҳрат шонини,
Дунё билар сирли нонини,
Соғиндимда ширмой нонини,
Самарқандга бормасам бӯлмас.

Регистон қайдаю қайда Тожмаҳал,
Буюк Ипак Йӯлин ёритган машал,
Устоз Самарқандий чорлаган маҳал,
Мен Фоний бӯлиб бормасам бӯлмас.

ЗОИР ФОНИЙ.
МОСКВА.


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Кибрланма дўстим, кибр ёмондир,
Билсанг бори йўллар сабр томондир!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Тонгги_тарона
#Премера

"САМАРҚАНД ЙИГИТЛАРИ"

Ўлмасбек Самарқандий сўзи
Мухтор Раис ижросида

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ўқув йили тугади-ю, мен тоғларга ошиқдим!

Сиз ҳам шундай қилинг устозлар!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Чалинади жаранглаб,
Бугун сўнгги қўнғироқ.
Ҳаяжондан энтикиб,
Дилларга солиб титроқ.

Энди татил бошланар,
Ўтишиб имтиҳондан.
Устозлар ҳам чарчади,
Дарсдан, шовқин сурондан.

Энди тонглар мириқиб,
Ухлашга вақт топилар.
Хушхабарнинг энг зўри,
Kundalik.com ёпилар.

Болаларнинг шовқини,
Келмас энди қулоққа.
Боринг тоғлар бағрига,
Ёки ундан йироққа.

Дам олинг, ҳаққингиз бор,
Толиқибсиз кўзгача.
Кўнгил чоғланг, айланинг,
Вақтингиз бор кузгача.

Фидоийликдир, солсак,
Ҳаётингизга разм.
Эй муҳтарам муаллим,
Қилурмиз сизга таъзим!

Ўлмасбек Самарқандий.

"Шапалоқ" гуруҳидан барча ўқитувчиларимизга!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Омонмисан синфдош,
Бормисан соғ-саломат?!

Бугун 25 май!
Синфдошларингизни ҳам бир эслаб қўйинг!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

📃 СИНФДОШ .


(Қадрдон синфдошларимизга жўнатиб қўямиз)


📝 Ўлмасбек Самарқандий


🎙 Музаффар Ҳафизович


🎬 Дунёси Дунёча Дунё



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ДУНЁСИ ДУНЁЧА ДУНЁ

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​​​ТАЪЗИМ СИЗГА

(ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИГА, БАРЧА ЎҚИТУВЧИЛАРГА БАҒИШЛАНАДИ)


Адо этиб виждоннинг бурчин,
Кўрсатдингиз билимнинг кучин,
Сизга ҳамма - ҳаммаси учун,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!

Билим олмоқ динимизда фарз,
Сиздан асло узилмайди қарз,
Жонфидолик - бир соатлик дарс,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!

Мана яқин сўнгги қўнғироқ,
Кўнгилларни ўртайди фироқ,
Гарчи сиздан кетсак-да йироқ,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!

Зар қадрини билган заргарсиз,
Мўъжизасиз, сиз сеҳргарсиз,
Сиз биолог, сиз кимёгарсиз,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!

Гўзалликка боғлаб ҳаётни,
Ёдлатдингиз шеъру-баётни,
Ўргандик тил - адабиётни,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!

Ранжиманг ҳеч биздан илтимос,
Шўхлигимиз қийнади бироз,
Сиз тарихчи, сиз ҳуқуқшунос,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!

Ҳаёт лавҳи эмас битиксиз,
Битикларда мудом етуксиз,
Сиз физиксиз, математиксиз,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!

Кўнгил - китоб, сўз - тарбиячи,
Сиз ҳамиша яхши ниятчи,
Илмий мудир, маънавиятчи,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!

Касблар ичра аъло, мумтози,
Бўлсин сиздан Аллоҳ ҳам рози,
Сиз бошланғич таълим устози,
Таъзимдамиз сизга муаллим!

Кўрдингиз сиз, этмай сира кам,
Жуғрофия сирларин баҳам,
«Дунё кездик» синфимизда ҳам,
Таъзим сизга устоз, муаллим!

Англагандек, дунё сирини,
Ва ўргандик олам элини,
Рус, инглиз, олмон тилини,
Таъзим сизга устоз муаллим!

Соғлом танга соғ ақл ато,
Жисмоний машқ бўлмади хато,
Дарсдан қочиб тўп тепдик, ҳатто,
Таъзим сизга устоз, муаллим!

Қалбимизда ажиб бир титроқ,
Бугун биздан дийдор хўб йироқ,
Чалинмоқда сўнгги қўнғироқ,
Таъзим сизга устоз, муаллим!

Адо айлаб касбингиз бурчин,
Кўрсатдингиз билимнинг кучин,
Сизга ҳамма - ҳаммаси учун,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!

© Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​ТАРЖИМАИЙ ҲОЛ

Ўлмасбекдир менинг исмим,
Бахтим бўлса, бир бекчада.
Минг шукурки, ўсди жисмим,
Тилим чиқди ўзбекчада.

Беш ёшимда шавққа тўлди,
Кўнгилчамнинг арзхонаси.
Ҳарф танитди, устоз бўлди,
Самарқанднинг дарсхонаси.

Есениндан кўра кўпроқ,
Навоийни суяр эдим.
Пушкин қатли-қаттол, бироқ,
Қодирийга куяр эдим.

Минг сўз бирла айтсам-да, кам,
Шеъриятга муҳаббатни.
Этагидан тутдим, маҳкам,
Андижонлик Муҳаммадни.

Ташбеҳларим бўлар эрди,
Ҳар сўзимга бир орожон.
Минг шукурки, бир дард берди,
Юрагимга, Бухорожон.

Ўн саккизим.. завққа тўлган,
Шавққа тўлган,шиддатли ёш.
Учи чунон ўткир бўлган,
Қалам берди қўлимга Шош.

Очди умрим, дил сиримни,
Ширин ҳислар парвонадир.
Ишқ ҳақдаги илк шеъримни,
Муаллифи Фарғонадир.

Қулоқ тутдим, бўлиб толиб,
Алпомишнинг эртагига.
Шеърлар ўқиб келдим, бориб,
Бойсунтоғнинг этагига.

Ҳа, шоирман, кўкрак керган,
Назмий бўстон кўшки бирлан.
Абдуллони улғайтирган,
Қашқадарё ишқи бирлан.

Девонавор бўлиб, бироз,
Ўпар бўлдим ишқ лабидан.
Бул телбалик менга меърос,
Наманганнинг Машрабидан.

Айланарди завққа тўлиб,
Кўнгилдаги шеър – дарёга.
Туйғуларим тўлқин уриб,
Шерик бўлди, Сирдарёга.

Ҳар баҳорда тўп бўларди,
Юз шоиру, юз шоира.
Кўп борардик, кўп бўларди,
Зоминтоғда мушоира.

О, минорлар қадди-бўйим,
Ўшал юртга бир етгум бор.
Юрагимда бир орзуйим-
Хоразмча шеър битгум бор.

Чалғимасман сўздан зинҳор,
Кетгум, кўнглим етовида.
Достон ёзурман, эҳтимол,
Қорақалпоқ ўтовида.

Ҳар гўшадан бўлиб сармаст,
Меҳри ишққа доир қилди.
Адабиёт дарси эмас,
Мени Ватан шоир қилди!

Ўлмасбекдир менинг исмим,
Бахтим бўлса, бир бекчада.
Минг шукурки, ўсди жисмим,
Тилим чиқди ўзбекчада.

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…
Подписаться на канал