Мен бир мусофирман...
Ўлмасбек Самарқандий сўзи.
Ботир Қодиров ижросида.
Аваз Охун ўртада... 😊
@Samarqandiy77
11 НОЯБР - КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ!
Сиз борсизки, меҳнатимиз топгай шараф,
Сиз борсизки, турфа касблар ҳимояда.
Ким бўлмайлик суянчиқсиз, сиз биз тараф,
Сиз борсизки, барака бор сармояда!
Меҳнатимиз улуғлангай, қадр топгай,
Ҳиммат бирла, дилга ғурур солувчисиз.
Ким ногоҳон меҳнатидан жабр топгай,
Ҳақ сўз бирла ёнимизни олгувчисиз!
Биз шифокор, биз муаллим, биз қурувчи,
Ким бўлмайлик, суянгаймиз аҳдингизга.
Барча касблар заҳматини тенг кўрувчи,
Кўз тегмасин шижоатли шаҳдингизга!
Эътиборнинг занжирлари ҳеч узилмас,
Юрагимга ишонч солгай, фахр солгай.
Ҳимоянгиз ҳимматидан бир ўзим-мас,
Ота-онам, фарзандларим баҳра олгай!
Бу шеъримнинг ҳар мисраси дил нидойи,
Сиз бор, шаҳдам касбдошларим одимлари.
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, чин фидоий,
Сиз, Касаба уюшмасин ходимлари!
Ўлмасбек Самарқандий.
/channel/Samarqandiy77
Ҳеч ким туйғуларим англамас нега,
Нега топтайверар, бир хасдай янчиб.
Сингиб кетсам эди тупроқ қаърига
Кетсайдим қуш бўлиб, осмонга учиб.
Тингланмайин қолган оҳларим тенги,
Ўқилмай йиртилган ингроқ шеърларим.
Ичимга термулсам, азоблар мунги,
Санчиб кетаверар манов ерларим!
Шоирга осон деб ўйлайсизда, сиз,
Бор ғамин шеърида тўкар деб, бекор.
Қоғозга сиғмаган дард йиғлар унсиз,
Қалам кўторолмас армонларим бор...
Оҳ, чора топилмас дардга, аламга,
Кўнгил кўзларини хижрон ўяди.
Ўзининг азобин олиб қаламга,
Бировнинг дарди деб, алдаб қўяди.
Қаламга чирмашар, бармоқлар титроқ,
Ғамнок бошгинасин қоғозга эга.
«Шеърингиз бунча зўр...!» дейдию, бироқ,
Дардингиз бунча зўр, демаслар нега!?
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
Д А Р Д
Шеър ёзмагин болам, кўнглимни ўртаб,
Куз келди, ишлов бер бориб ерингга.
Нималар ёзасан, кимларга атаб,
Кошки тушунсайдим, битта шеърингга.
Нега кўнглинг сира тилин тиймайди,
Нега шоирларинг афтода – абгор?
Усти-ку қорайиб кийим киймайди,
Косаси оқариб, кўрмайди рўзғор.
Бунча қийнамасанг жонингни болам,
Ёзмасам, хумори дилга маҳол, деб.
Ҳадемай қор босар томингни, болам,
Сен-чи шеър ёзасан “баҳор - баҳор” деб.
Бахтиёр кунларинг борми ёдингда,
Бахт дея ақлдан озасан, болам.
Ўзи-ку бир миринг йўқ бисотингда,
Тиллолар ҳақида ёзасан, болам.
Иғвога қолибсан, қўлинг тиккада,
Сотиб шодланибди сирларингни ҳам.
Ўзинг билмайсанда, чекка-чеккада,
Эрмак қилишади шеърларингни ҳам.
Шеър ёзмагин болам, юргин саломат,
Шеърсиз сўзларингдан бахтга тўлай, мен.
Бир ёзган сўзингга мингта маломат,
Шоирнинг онаси бўлмай ўлай, мен!
Шогирдларинг кўпдир, кўпдир таъбири,
Улар атрофингда ҳар кун тўп эди.
Йиқилсанг, қўлингдан тутмайди бири,
Ибн Синода ҳам шогирд кўп эди.
Эҳтимол, қачондир бахтга тўларсан,
Сени ўйлаб болам ёнмоқда ичим!
Бир куни сен катта шоир бўларсан,
Худонинг эркаси, менинг тўнғичим!
Ўзи-ку бир миринг йўқ бисотингда,
Тиллолар ҳақида ёзасан, болам.
Ўлмасбек Самарқандий
21.10.2016 йил.
t.me/Samarqandiy77
***
Бойу бадавлат яшамоқни
Истайдилар ҳар битта одам.
Бунинг учун кимлардир тўғри,
Кимлардир босар эгри қадам.
Ака-ука мол-мулк талашиб,
Бир-бирига душман бўлдилар,
Ота сўзига кирмаган фарзанд,
Ўғлидан қайтганин кўрдилар.
Кимдир кимга минг хасад қилиб
Доим тузоқ қўйиб яшайди.
Фақат иши тушиб келганлар
Айёр бир тулкига ўхшайди.
Бугун бормиз ё эртага йўқ,
Қўлни-қўлга бериб яшайлик.
Кимларгадир яхшилик қилиб,
Ҳалолдан ризқ териб яшайлик.
✏️Хусин Мирзо.
Яхши шеърлар ёзаяпти шу йигит!
Каналга уланиш манзили
⬇️⬇️⬇️
@Xusin_Mirzo_ijodi
#ТАЪЗИЯ
Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, "Дўрмон" ижодкорлар клубининг фаоли каттақўрғонлик шоир Муҳаммад Мурод Султон (Маматмурот Холбўтаев) нинг вафот этганлигини чуқур қайғу билан билдирамиз.
Шоирнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, Аллоҳдан сабр сўраймиз.
Дўстимизнинг охирати обод бўлсин, омин!
Жаноза эртага, якшанба куни соат 13:30да "Сув ҳовузи" гузарида, шоирнинг ҳовлисида ўқилади.
Мен ҳали тирикман, мен ҳали борман,
Ҳамон тотмоқдаман ҳаёт болини.
Кимгадир ёғийман, кимгадир ёрман,
Кўринг бу кўнгилимнинг бахт-иқболини!
Умидвор битта СЎЗ кўндирар мени,
Сукутим - сиз учун кўнганим эмас.
Синдирса, бир тақдир синдирар мени,
Шеър ёзмай қўйганим - синганим эмас!
Куз келди, хазонлар тўкилди юзга,
Неки, фироқ бўлса ютиб яшайман.
Сиз рози бўларсиз, хазонрез кузга,
Мен эса, баҳорни кутиб яшайман!
Мен ҳали тирикман, мен ҳали борман,
Томиримда қоним ураётир жўш.
Мен эртани кутиб туни - бедорман,
Кечанинг кечмиши бари рўё, туш...
Ҳақнинг бермишлари зиёда бўлиб,
Қизиллик югурар умрим рангига.
Енгилдим, эҳтимол пиёда бўлиб,
От солиб кираман Ҳаёт жангига!
Мен ҳали тирикман, мен ҳали борман...
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
ДЎСТИМГА ХАТ
Майли, валий бўлинг, валломат бўлинг,
Кўнглимнинг безаги – нақши кўраман.
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Маломат милтиғин ўқламанг, майли,
Оч қолган кўнглимни тўқламанг, майли,
Асло ранжимайман, йўқламанг, майли,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Малҳам йўқ, ичдаги фироқ – оҳимга,
Даво йўқ дилдаги дардли доғимга,
Жавоблар бўлмайди, қўнғироғимга,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Сизнинг борлигингиз кўнглимга ҳузур,
Кўнглим бир ёзилиб, дардларин ёзур,
Қачондир ранжитган бўлсам, минг узр,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Саволларга жавоб бермасангиз ҳам,
Борлигим назарга илмасангиз ҳам,
Майли мени сўраб келмасангиз ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Ҳис этарсиз бир кун керагимни ҳам,
Тингларсиз, эҳтимол тилагимни ҳам,
Бир куни англарсиз юрагимни ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Бор бўлса кечиринг, гуноҳим учун,
Ё дилдан ўчмаган бир оҳим учун,
Ҳар неки бўлса ҳам Аллоҳим учун,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Жума_мисралари
УНИСИ БОР, БУНИСИ ЙЎҚ
Дунё қизиқ, бир аломат,
Зиёси бор, фонуси йўқ.
Бу не ҳолат не каромат,
Униси бор, буниси йўқ.
Сўз очилса, берурлар чап,
Иймони бор, ихлоси йўқ,
Эркаклари бор воажаб,
Соқоли бор, тақвоси йўқ.
Бир юртларки, порлар қуёш,
Кундузи ҳам зиё йўқдир.
Кўрсам келур ашки - кўз ёш,
Ҳижоби бор, ҳаё йўқдир.
Кўрдим не-не тумонатни,
Битта мўмин ҳамрози йўқ.
Унутдилар омонатни,
Жойнамоз бор, номози йўқ.
Билмам ҳаром ё ҳалолдир,
Таоми бор, шукри йўқдир.
Ё оғирдир, ё малолдир,
Тасбеҳи бор, зикри йўқдир.
Воизлар бор, ўзин суйган,
Овози бор, қироат йўқ.
Уйларида сақлаб қўйган,
Қуръони бор, тиловат йўқ.
Кўрсангиз гар, тилда ботир,
Амал бору, маҳорат йўқ.
Айтсам, тилим куяётир,
Суви бору, таҳорат йўқ.
Кўрдим қанча кибру-кибор,
Тиллоси бор, тароват йўқ.
Давлати бор, савлати бор,
Пули ҳам бор, ҳаловат йўқ.
Юракларни уйғотгувчи,
Сўзи бору, саъноси йўқ.
Тонги отиб, кун ботгувчи,
Ҳаёти бор, маъноси йўқ!
Дунё қизиқ, бир аломат,
Зиёси бор, фонуси йўқ.
Бу не ҳолат, не каромат,
Униси бор, буниси йўқ.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Негадир ишларим битмаяптида,
Шу хаёл руҳимдан кетмаяптида,
Ўйланиб, ўйланиб топдим жавобин,
Отамнинг дуоси етмаяптида.
Ҳар тонг, ҳар тун оталаримиз дуосини олишни унутмайлик!
ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН АЗИЗИМ!
@Samarqandiy77
Замон зайли шундоқ, боқар тенг-тенгга,
Дунё ҳотам эрур, ҳиммати кенгга,
Молу давлатингиз керакмас менга,
Меҳр бериб туринг, озгина.
Ҳали бахт мурватин бураганим йўқ,
Дунёнинг хаққини тўлаганим йўқ,
Мен сиздан чой-чақа сўраганим йўқ,
Меҳр бериб туринг, озгина.
Майли, қабул этинг буни фарз дея,
Ва ё юрагимдан чиққан арз дея,
Бир кун қайтараман, майли қарз дея,
Меҳр бериб туринг, озгина.
Куйдим, дунё деган бозор дастидан,
Қизғанманг, мендайин хору-ҳастадан,
Тополмайин келдим, ҳеч бир растадан,
Меҳр бериб туринг, озгина.
Мен гадо эмасман, тўхтанг, итарманг,
Йўқлаб келдим сизни, ғавғо кўтарманг,
Бечора кўнглимни қуруқ қайтарманг,
Меҳр бериб туринг, озгина.
О ҳаёт, раҳм этгил йўлларимни оч,
Бошимга нур сочсин, ул шамсу-сирож,
Қорним тўқ, устим бут, қалбим яланғоч,
Меҳр бериб туринг, озгина.
Кўринг, кўзларимда дарднинг мунги бор,
Манзилимнинг на сул, ва на ўнги бор,
Ўтиниб сўрайман, Сиздан сўнгги бор,
Меҳр бериб туринг, озгина.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Шоирларнинг шеъри хўп ғалат,
Ишонманг ҳеч туйғуларига.
✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Ҳаёт қонуни
Ҳаётингиздан кетганларга ачинманг! Улар ўз манфаатлари тугагач кетдилар, кетганларнинг ўрнига албатта янгилари келади.
Бир қараганда эшитилиши хунук бўлса-да, айнан шундай алмашиниш услубида атрофингиздагилар синалади. Чин ва сохталарга ажратилади. Доимий ва вақтинчалар сараланади.
Зеро, бир нарсани унутманг, асл дўст ҳеч қачон кетмайди! Сизни тарк этишни лозим топганлар эса икки дунёда ҳам сизга дўст бўлмайди!
Кунингиз мазмунли ўтсин, менинг асл дўстларим!
✅t.me/Samarqandiy77
Ассалому алайкум, азиз ва қадрдон каналимиз обуначилари!
Одатда, кўп ҳам ижод каналларини реклама қилавермайман. Фақат, яхшиси бўлса топиб тавсия қиламан.
Адҳамхон эндигина Сўз оламига кириб келаётган ёш шогирдларимдан. Бугун унинг кичкинагина ижод каналини тарғиб қилмоқчиман.
Ўқиб кўрингчи, нимадир бормикан?!
/channel/Adxamxon_Xudoyorov
ҚЎНҒИРОҚ
Қўнғироқ бўлади қадрдонингдан,
У сенинг суҳбатинг соғинган роса.
Сен эса, тошасан сабрдонингдан,
Шошасан, қилмоққа дарҳол хулоса.
- Қанча ойлар ўтди, йўқламайсан ҳеч,
Соғинган бу кўнглим дийдорга ташна.
Кел, ташвиш тошини гарданингдан еч,
Бугун бир кўнглимиз ёзайлик, ошна.
Ерда қолдирмагин шу фикру аҳдим,
Соғиндим, соғинчни ўлдирайлик, дўст!
- Бугун имконим йўқ, эртага вақтим,
Кел, шуни индинга қолдирайлик, дўст!
... У сени соғинган, сен уни, бироқ,
Хаёлинг четига осиб қўясан.
Ҳатто юрагингни босмайин титроқ,
Сўнг қизил тугмани босиб қўясан.
Дўстинг - қадрдонинг, у сенинг бахтинг,
Малол ботмагайдир сўзинг, эҳтимол.
Бугун имконинг йўқ, эртага вақтинг,
Индинга йўқдирсан, ўзинг эҳтимол...
Қўнғироқ бўляпти қадрдонингдан... 📞
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
Отасини яхши кўрмаган фарзанднинг Аллоҳга бўлган муҳаббати ҳам ёлғон!
Отажон, мен Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
Ҳар куни Отангизга шу сўзни айтинг!
@Samarqandiy77
ШИФОКОРЛАРГА!
Дунёдаги энг чиройли касб,
Ким десалар, сизни айтардим.
Шаънингизга топиб муносиб,
Энг чиройли сўзни айтардим!
"Соғ бўлинг", деб қўямиз гоҳо,
"Соғмисиз?", деб сўраймиз аҳвол.
Мундооқ ўйлаб қарасак, агар,
Бу дунёда ҳамма шифокор!
Сиз-ку ахир куну-тун бедор,
Шифо учун югуринг-елинг.
Шоирларнинг ичида дард бор,
Терапевтлар ёрдамга келинг!
Сиз жарроҳсиз, бўлмасдан ҳалок,
Ишққа тўлган бағримни сўйинг.
Қаердасиз ўртоқ кардиолог,
Юрагимни бир кўриб қўйинг.
Бир доридан топаман малҳам,
Бир дард билан мен йиқиламан.
Шеърнинг дарди қийнаса тунда,
Тез ёрдамга телефон қиламан.
Касбингизни таърифлаш учун,
Керак эмас ортиқча идрок.
Қалбимдаги бу оғриқларга,
Ёрдам беринг, анезтизолог!
Тушунмаймиз ёзувингизга,
Тушунгайлар ўзига хослар.
Ўртамизда таржимон бўлган,
Омон бўлсин, доришунослар!
Кўкка ўрлар қалбимнинг оҳи,
Дилим тоза ва юрагим пок.
Асабларим қийнайди гоҳи,
Қайлардасиз невропотолог?!
Биз эркаклар ишқдан хўп куйиб,
Юраклари бир увушганлар.
Орамизда бор бўлса керак,
Урологга иши тушганлар!
Сиз дилимни очиб кўргансиз,
Сўздан бўлак ҳеч нима йўқдир.
Бир кўрингчи, ичимда не бор,
УЗИ, рентген қилувчи дўхтир.
Юракларга хуш ёққувчисиз,
Тилларида бир ширалар бор.
Гуё оппоқ фаришталардек,
Тили ширин ҳамширалар бор.
Акушерлар, касбингиз ҳалол,
Минг заррадан йиғилганман,мен.
Қирқ етти аввал кузакда,
Қўлингизда туғилганман, мен!
Айтаверсам жуда кўп таъриф,
Бугун байрам, базм қилгаймиз.
Фидоийлик, садоқат учун,
Қаршингизда таъзим қилгаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз шифокорлар!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#байрам_муборак
🎉 Бугун 10 ноябр - Халқаро бухгалтерлар куни!
Кўпайтирув, айирувдир касби кори,
Рақамларга тўла бўлган китобчилар.
Бизга маош бўлиб келгай Сизда бори,
Байрам билан табриклайман ҳисобчилар!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
ЎҒЛИ БОРНИНГ
Бугун қадрдон укам Комилжон (Капитан Номозов) мен шундай атайман ўғилларини ҳатна тўйини бермоқда.
Абдулҳошимжон ва Нозимжонларга гўзал ҳаёт йўлларини тилаб қоламан!
Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Шижоати, жасорати ёниб тургай,
Кўксида бир шаҳди бўлар ўғли борнинг!
"Эркаги бор эл ичида бош", дейдилар,
Ота - ўғил гуё кўзу - қош дейдилар,
Азал-азал, "қиз палаҳмон тош" дейдилар,
Кексайганда нақди бўлар ўғли борнинг!
Ҳеч бир сўзи айтилмайди тил учида,
Бир ифтихор порлаб турар дил ичида,
Суннат бўлса ҳатна дея, эл ичида,
Тўй қилмоққа ҳаққи бўлар ўғли борнинг!
Улғайишин кутиб яшар, куйиб - ёниб,
Пешонасин ўпиб қўяр тонг уйғониб,
"Мени Ҳажга олиб борар", деб қувониб,
Орзуларга вақти бўлар ўғли борнинг!
Ўқишлардан шаҳдам қадам ташлаб келар,
Соғинтириб кўзингизни ёшлаб келар,
Оқ куйлакли бир малакни бошлаб келар,
Муҳаббатда аҳди бўлар ўғли борнинг!
Сизни ташлаб кетмайдиган ҳамхонангиз,
Бу дунёда қоладиган нишонангиз,
Кексайганда бошингизда парвонангиз,
Таърифи йўқ бахти бўлар ўғли борнинг!
Ўғилнинг ҳам шаддодроғи, эркаси бор,
Не бўлса ҳам бу умрнинг эртаси бор,
Тобутингиз кўтаргувчи елкаси бор,
Сўнгги кунда нақди бўлар ўғли борнинг!
Сулаймондек тахти бўлар ўғли борнинг,
Беклар каби бахти бўлар ўғли борнинг.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Табрик
Эртага тиббиёт ходимлари куни!
Сиз шифокор, қўллари малҳам,
Ширинсухан сўзингиз - дори.
Гарчи, бемор дардманд бўлса ҳам,
Табассумли кўзингиз - дори!
Касбингизда йўқдир вақт кори,
Тонг ҳам, тун ҳам, заҳматдасиз, сиз!
Бир жон ила юз жон улашиб,
Икки дунё раҳматдасиз, сиз!
Ҳақ йўлинда ғолиб турмоққа,
Аллоҳ ўзи йўл бермиш, сизга!
Минг бир дардга даво бўлмоққа,
Сино бобо қўл бермиш, сизга.
Инсон кўнглин шод этмоқ учун,
Ҳам сардори, ҳам саркорлари.
Байрамингиз муборак бўлсин,
Ўзбекистон шифокорлари!
Шифокор танишларингизни табриклаб қўйинг!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#tungi_kayfiyat
Ziyovuddin qo'shig'i
Qo'shiq ijrochisi: Anvar Mallayev
Qo'shiq so'zi: O'lmasbek Samarqandiy
Biz👉 http://myurls.co/paxtachi
☪️☪️
ЖУМА МУБОРАК!
Бугун Одам яралган кун,
Бугун олам яралган кун.
Улуғ куннинг ифорлари,
Самоларга таралган кун!
Бугун умрим безар кундир,
Шайтонларга озор кундир.
Фаришталар масжид бориб,
Исмимизни ёзар кундир!
Маҳфират кун бугун, дерлар,
Дил нақши кун бугун, дерлар.
Қуёш чиққан кунлар ичра,
Энг яхши кун бугун, дерлар!
Дунё ичра диёнат кун,
Қилманг асло хиёнат кун.
Бир Роббимга аён, балки,
Бугун бўлгай қиёмат кун!
Тангрим этмиш таборак кун,
Ҳар лаҳзамиз идорат кун.
Номин айтсам, яйрагай тил,
Бугун шундай муборак кун!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗИМ! 🌙
ЭҲТИРОМ ИЛА:
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
БАЛИҚҚА БОРМАЙМИЗМИ 🦈
Тушлик чоғи дўстларнинг,
Кўнглини олмаймизми?
Йиғилишиб бугун бир,
Балиққа бормаймизми?
Кун бўйи ишлаймиз-ку,
Меҳнатдан толмаймизми?
Ҳаммасин четга суриб,
Балиққа бормаймизми?
Балиқ тайёр бўлгунча,
Суҳбатлар қурмаймизми?
Ғаниматдир бу кунлар,
Балиққа бормаймизми?
Дардимиз айтиб бир-бир,
Кўнглимиз ёрмаймизми?
Дардимизни аритиб,
Балиққа бормаймизми?
Эҳ дўстим йўлимизни,
Дарёга бурмаймизми?
Умр ўтиб кетмоқда,
Балиққа бормаймизми?
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
БИТТА "БЕШ" ҚЎЙИБ БЕР ДАРСИНГДАН ҲАЁТ!
Мактаб даврларим... устозлар меҳри...
Ўтиб кетди бари, ҳафталар, кун, йил.
Мени мафтун этиб билимлар сеҳри,
Аъло баҳоларга ўқидим ўн йил!
Илм истар эди кўнглимнинг арзи,
Китоб дўстим эди саҳару-пешин.
Мактаб, синфхона, Алифбо дарси,
Эсимдан чиқмайди биринчи «беш»им.
Эртак сўйлагандек донишманд дунё,
Тарих сабоқларин билардим ёддан.
Сеҳрлаб олганди ақлимни кимё,
Фақат «беш» олардим адабиётдан!
Юракка йиғардим бори кучларни,
Шому - саҳар ёхуд тундалигимда.
Қўйиб тураверинг, «икки», «уч»ларни,
Ҳатто «тўрт» йўқ эди кундалигимда.
Ҳавас қилар эди, устозларим ҳам,
Отаю - онамга раҳматлар айтиб.
Бугун кўзларимнинг остида бир нам,
Эҳ, ўша дамларим келмайди, қайтиб?!
Умр бу кўҳнадир, умр бу мумтоз,
Кечиб бўлмас сира, Ҳақнинг нарзидан.
Тақдир деб аталган бағритош устоз,
«Беш» қўяй демайди, «Ҳаёт» дарсидан!
Наҳот сабоқларинг шунчалар тахир,
Наҳот, дардларингни ололмадим ёд?!
Аъло баҳоларга ўқирдим ахир,
Битта «беш» қўйиб бер, дарсингдан Ҳаёт!
Ўлмасбек Самарқандий.
Юракча керак!
@Samarqandiy77
АТТЕСТАЦИЯ
Аттестация дарду-ғами билан яшаётган устозларимизга бағишлайман😊
Бошланди, титроқли қўлларда ўйнар,
Тоифа тархини чизгувчи қалам.
Қалбни гоҳ қитиқлаб, гоҳида қийнар,
Бир соатлик қувонч, бир соатлик ғам.
Дилларда қандайдир ғалати ғубор,
Ҳаяжон бугуну, қўрқув эртага.
Атрофда жуда кўп талабгорлар бор,
Бир-биридан қийин савол ўртада.
Қоғозлар таратар урфон исини,
Битта хато чизиқ - эртанги қийноқ.
Гоҳ унисин дейди, гоҳ бунисини,
Жавоблар устида айланар бармоқ.
Имтиҳон охирлаб боргани сари,
Чалғийди фикрлар, толиқади онг.
Ҳадигу, ҳаяжон тугайди бари,
Вақтлар бир соатга урганида бонг.
Бари ортда қолар, эпланар аранг,
Забт этилган бўлар, илм кавкаби.
Сизни қучоқ очиб кутади, қаранг,
Гуё жангдан қайтган қаҳрамон каби.
Шу битта синовга не дард ютармиз,
Тилкалаймиз кечиб кўнгил ҳолидан.
Гоҳ ўйлаб қоламан: қандай ўтармиз,
Қиёмат кунининг имтиҳонидан?!
Ўлмасбек Самарқандий
t.me/Samarqandiy77
ЭРКАК БЎЛИБ ЯШАМОҚ ҚИЙИН
Ҳақиқатни англа эй инсон,
Ва қолгани ҳаммаси бир тийин.
Эркак бўлиб туғилмоқ осон,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!
Боболардан қолган сўз ҳақдир,
Мен улардан ортиб не дейин.
Эркак бўлиб туғилмоқ тақдир,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!
Пушаймонлар, афсуслар кеч гап,
Хушомадлар, мақтовлар ўйин.
Эркак бўлиб туғилмоқ - ҳеч гап,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!
Йигитга зеб бермайди қомат,
Ё савлатли кўрсатмас кийим.
Эркак бўлиб туғилиш - омад,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!
Мен зўрларга қилмайман ҳавас,
Мардлик эмас бақувват билак.
Эркак бўлиб туғилдингми, бас,
Эркак бўлиб яшамоқ керак!
©Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
БАҲС
Дунё яралган чоғи,
Жуфт яралган неки бор.
Аллоҳ ўзи оламни,
Айламишдир шаҳсувор.
Жуфт этди, ўзи азал,
Одам бирла Ҳаввони.
Бу икки ҳилқатнинг ҳеч,
Йўқдир, асло ёмони.
Мен кучлиман дер эркак,
Не қудратдир бу хаёл.
Борига минг қаноат,
Ожизаман дер, аёл.
Асли, барчасин Аллох,
Идрок этгувчи ўзи.
Кимни кучли, кимнидир,
Ожиз этгувчи ўзи!
Ёлғон эмас, дунёда,
Хақиқатнинг хорлиги.
Эркаклардан кучлироқ,
Аёлларнинг борлиги!
Мудом ойнинг жамоли,
Этак билан ёпилгай.
Аёллардан ожизроқ,
Эркаклар ҳам топилгай.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77