samarqandiy77 | Неотсортированное

Telegram-канал samarqandiy77 - Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

3343

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Подписаться на канал

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Негадир ишларим битмаяптида,
Шу хаёл руҳимдан кетмаяптида,
Ўйланиб, ўйланиб топдим жавобин,
Отамнинг дуоси етмаяптида.

Ҳар тонг, ҳар тун оталаримиз дуосини олишни унутмайлик!

ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН АЗИЗИМ!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​Замон зайли шундоқ, боқар тенг-тенгга,
Дунё ҳотам эрур, ҳиммати кенгга,
Молу давлатингиз керакмас менга,
Меҳр бериб туринг, озгина.

Ҳали бахт мурватин бураганим йўқ,
Дунёнинг хаққини тўлаганим йўқ,
Мен сиздан чой-чақа сўраганим йўқ,
Меҳр бериб туринг, озгина.

Майли, қабул этинг буни фарз дея,
Ва ё юрагимдан чиққан арз дея,
Бир кун қайтараман, майли қарз дея,
Меҳр бериб туринг, озгина.

Куйдим, дунё деган бозор дастидан,
Қизғанманг, мендайин хору-ҳастадан,
Тополмайин келдим, ҳеч бир растадан,
Меҳр бериб туринг, озгина.

Мен гадо эмасман, тўхтанг, итарманг,
Йўқлаб келдим сизни, ғавғо кўтарманг,
Бечора кўнглимни қуруқ қайтарманг,
Меҳр бериб туринг, озгина.

О ҳаёт, раҳм этгил йўлларимни оч,
Бошимга нур сочсин, ул шамсу-сирож,
Қорним тўқ, устим бут, қалбим яланғоч,
Меҳр бериб туринг, озгина.

Кўринг, кўзларимда дарднинг мунги бор,
Манзилимнинг на сул, ва на ўнги бор,
Ўтиниб сўрайман, Сиздан сўнгги бор,
Меҳр бериб туринг, озгина.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Шоирларнинг шеъри хўп ғалат,
Ишонманг ҳеч туйғуларига.


✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ҳаёт қонуни

Ҳаётингиздан кетганларга ачинманг! Улар ўз манфаатлари тугагач кетдилар, кетганларнинг ўрнига албатта янгилари келади.

Бир қараганда эшитилиши хунук бўлса-да, айнан шундай алмашиниш услубида атрофингиздагилар синалади. Чин ва сохталарга ажратилади. Доимий ва вақтинчалар сараланади.

Зеро, бир нарсани унутманг, асл дўст ҳеч қачон кетмайди! Сизни тарк этишни лозим топганлар эса икки дунёда ҳам сизга дўст бўлмайди!

Кунингиз мазмунли ўтсин, менинг асл дўстларим!

✅t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ассалому алайкум, азиз ва қадрдон каналимиз обуначилари!

Одатда, кўп ҳам ижод каналларини реклама қилавермайман. Фақат, яхшиси бўлса топиб тавсия қиламан.
Адҳамхон эндигина Сўз оламига кириб келаётган ёш шогирдларимдан. Бугун унинг кичкинагина ижод каналини тарғиб қилмоқчиман.
Ўқиб кўрингчи, нимадир бормикан?!

/channel/Adxamxon_Xudoyorov

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Замон оғир, дунё мураккаб,
Яшаяпмиз, юракни алдаб,
Ташвишлар ҳам бўларда, бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт килинг!

Майли ҳаёт азобга солсин,
Дард дегани домига олсин,
Дунёлари бошидан қолсин,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Одамларга боқасиз, қуюқ,
Дейсиз: "унинг зарра гарди йўқ",
Қўйинг дўстим, кимнинг дарди йўқ,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Мана яшаб юрибмиз биз ҳам,
Босилгайдир, изтироб, из ҳам,
Туғилгансиз бир марта, сиз хам,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Қаранг, кўкда ой кўзин сузар,
Умр тотли, яшамоқ гўзал,
Ҳар неда бир ҳикмат бор, азал,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ҳар умрнинг бордир ёз-қиши,
Тугамайди ҳаёт ташвиши,
Жуда яқин ойнинг ўн беши,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гоҳ дўстлардан кўнглингиз оғрир,
Ҳамма сиздан тортгандай бағир,
Оилангизга кераксиз ахир,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Фарзандлар хам борар улғайиб,
Яшаманг ҳеч маюс-мунғайиб,
Қани дўст, бир қўйинг жилмайиб,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гўзал яшанг, шудир матлабим,
Умид бирлан шивирлар лабим,
Илтимосим, ўтинч-талабим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Терс оқимдан чарчадингизми,
Умр нима, дарё, денгизми,
Шеърим тамом! Тушундингизми,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ташвишлар хам бўларда бир гап...

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Taʼziya

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi isteʼdodli shoir, uyushma aʼzosi Mansur Jumayevning vafoti munosabati bilan oilasi va yaqinlariga chuqur hamdardlik bildiradi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ЁМҒИРЛАР

Сени эслатади ёмғирлар такрор,
Томчилар кўздаги ёшингдай худди.
Сенингсиз ёмғирлар ёғди неча бор,
Сенсиз ҳаётимдан қанча куз ўтди.

Ўртамизда қолди жавобсиз савол,
Биз ҳам осмон бўлиб йиғлаймиз, наҳот.
Битта ёмғирпўшга сиғардик аввал,
Энди дунёларга сиғмаймиз, наҳот.

Ёмғирда танишдик, ишқнинг қучоғи,
Бизга қуёш мисол кулиб боққанди.
Эсингда бордир-а, кеч кузак чоғи,
Тўйимиз куни ҳам ёмғир ёққанди...

Ёмғирлар қалбимга бўлсин деб ҳадя,
Сени кутгандайин кутаман энди.
Кўздаги ёшимни кўрмасин дея,
Юзимни ёмғирга тутаман энди.

Сенсизлик азобдир, сенсизлик оғир,
Кўзларим ўнгида тураверасан.
Хонам ойнасини чертганда ёмғир,
Худди сен келгандай бўлаверасан.

Бормоқда умримнинг тугаб бардоши,
Таним кўтаролмас кўнглим юкини.
Юзларимга тушса кўзларинг ёши.
Қанийди, ёмғирлар ёғса ҳар куни.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Аллоҳ охиратларингизни обод қилсин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! 🤲

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Якшанба_премъераси

СЕВГАН БЎЛСАМ...

Кўнгил сўраб, кўнгилчасин ололмайман,
Кўриб қолсам ёнига ҳам боролмайман,
Ёнида ҳам бир лаҳзага қололмайман,
Нима қилай шу қизчани севган бўлсам.

✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎵 Алишер & Акмал.

Қўшиғимиз ёққан бўлса юракчангизни аяманг! 😊❤

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бугун эзгу сўзлар этдик муҳтасиб,
Бугун шод айладик биз дилимизни.
Инша Аллоҳ, этсин қутламоқ насиб,
Эртанги кунда ҳам бир - биримизни!

Табассум қилмоқда кўкдаги моҳим,
Тун чўкиб, осмон ҳам кўзларин юмур.
Аллоҳдан сўрайлик, берсин илоҳим,
Янги тонгларга ҳам еткулик умр!

Ўлмасбек Самарқандий.

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🌍Бугун Халқаро мактаб кутубхоналари куни!

Фурсатдан фойдаланиб мактабларда зиё таратаётган барча кутубхоначиларни бугунги касб байрами билан табриклайман!
Ёш авлодга илм тарқатишдек заҳматли ишларига омадлар тилаб қоламан!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ассалому алайкум!

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  пайшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Инсоният тарихидаги энг муҳим тасвирлардан бири.
Ер планетасининг ушбу сурати Вояджер-1 зонди томонидан 1990 йилда 6 млрд км масофада амалга оширилган.

Тасаввур қилайлик, шу митти бир нуқтада бизнинг бор орзу-армонларимиз, севги-нафратимиз, яхши-ёмонимиз, савоб-гуноҳимиз жам бўлган. Ақлимизга сиғмас даражада улкан коинот олдида даъволаримизнинг аҳамияти нечоғлигини тафаккур қилайлик. Англайликки, Одамдек яшаш учун бошқа жойимиз йўқ, ахир...

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

"ДЎСТИММИСИЗ?"

Тез кунда яна бир премъера.

✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
📊 Ҳалил

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

БАЛИҚҚА БОРМАЙМИЗМИ 🦈

Тушлик чоғи дўстларнинг,
Кўнглини олмаймизми?
Йиғилишиб бугун бир,
Балиққа бормаймизми?

Кун бўйи ишлаймиз-ку,
Меҳнатдан толмаймизми?
Ҳаммасин четга суриб,
Балиққа бормаймизми?

Балиқ тайёр бўлгунча,
Суҳбатлар қурмаймизми?
Ғаниматдир бу кунлар,
Балиққа бормаймизми?

Дардимиз айтиб бир-бир,
Кўнглимиз ёрмаймизми?
Дардимизни аритиб,
Балиққа бормаймизми?

Эҳ дўстим йўлимизни,
Дарёга бурмаймизми?
Умр ўтиб кетмоқда,
Балиққа бормаймизми?

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​БИТТА "БЕШ" ҚЎЙИБ БЕР ДАРСИНГДАН ҲАЁТ!

Мактаб даврларим... устозлар меҳри...
Ўтиб кетди бари, ҳафталар, кун, йил.
Мени мафтун этиб билимлар сеҳри,
Аъло баҳоларга ўқидим ўн йил!

Илм истар эди кўнглимнинг арзи,
Китоб дўстим эди саҳару-пешин.
Мактаб, синфхона, Алифбо дарси,
Эсимдан чиқмайди биринчи «беш»им.

Эртак сўйлагандек донишманд дунё,
Тарих сабоқларин билардим ёддан.
Сеҳрлаб олганди ақлимни кимё,
Фақат «беш» олардим адабиётдан!

Юракка йиғардим бори кучларни,
Шому - саҳар ёхуд тундалигимда.
Қўйиб тураверинг, «икки», «уч»ларни,
Ҳатто «тўрт» йўқ эди кундалигимда.

Ҳавас қилар эди, устозларим ҳам,
Отаю - онамга раҳматлар айтиб.
Бугун кўзларимнинг остида бир нам,
Эҳ, ўша дамларим келмайди, қайтиб?!

Умр бу кўҳнадир, умр бу мумтоз,
Кечиб бўлмас сира, Ҳақнинг нарзидан.
Тақдир деб аталган бағритош устоз,
«Беш» қўяй демайди, «Ҳаёт» дарсидан!

Наҳот сабоқларинг шунчалар тахир,
Наҳот, дардларингни ололмадим ёд?!
Аъло баҳоларга ўқирдим ахир,
Битта «беш» қўйиб бер, дарсингдан Ҳаёт!

Ўлмасбек Самарқандий.

Юракча керак!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​АТТЕСТАЦИЯ

Аттестация дарду-ғами билан яшаётган устозларимизга бағишлайман😊


Бошланди, титроқли қўлларда ўйнар,
Тоифа тархини чизгувчи қалам.
Қалбни гоҳ қитиқлаб, гоҳида қийнар,
Бир соатлик қувонч, бир соатлик ғам.

Дилларда қандайдир ғалати ғубор,
Ҳаяжон бугуну, қўрқув эртага.
Атрофда жуда кўп талабгорлар бор,
Бир-биридан қийин савол ўртада.

Қоғозлар таратар урфон исини,
Битта хато чизиқ - эртанги қийноқ.
Гоҳ унисин дейди, гоҳ бунисини,
Жавоблар устида айланар бармоқ.

Имтиҳон охирлаб боргани сари,
Чалғийди фикрлар, толиқади онг.
Ҳадигу, ҳаяжон тугайди бари,
Вақтлар бир соатга урганида бонг.

Бари ортда қолар, эпланар аранг,
Забт этилган бўлар, илм кавкаби.
Сизни қучоқ очиб кутади, қаранг,
Гуё жангдан қайтган қаҳрамон каби.

Шу битта синовга не дард ютармиз,
Тилкалаймиз кечиб кўнгил ҳолидан.
Гоҳ ўйлаб қоламан: қандай ўтармиз,
Қиёмат кунининг имтиҳонидан?!


Ўлмасбек Самарқандий
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ЭРКАК БЎЛИБ ЯШАМОҚ ҚИЙИН

Ҳақиқатни англа эй инсон,
Ва қолгани ҳаммаси бир тийин.
Эркак бўлиб туғилмоқ осон,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!

Боболардан қолган сўз ҳақдир,
Мен улардан ортиб не дейин.
Эркак бўлиб туғилмоқ тақдир,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!

Пушаймонлар, афсуслар кеч гап,
Хушомадлар, мақтовлар ўйин.
Эркак бўлиб туғилмоқ - ҳеч гап,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!

Йигитга зеб бермайди қомат,
Ё савлатли кўрсатмас кийим.
Эркак бўлиб туғилиш - омад,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!

Мен зўрларга қилмайман ҳавас,
Мардлик эмас бақувват билак.
Эркак бўлиб туғилдингми, бас,
Эркак бўлиб яшамоқ керак!

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​БАҲС

Дунё яралган чоғи,
Жуфт яралган неки бор.
Аллоҳ ўзи оламни,
Айламишдир шаҳсувор.

Жуфт этди, ўзи азал,
Одам бирла Ҳаввони.
Бу икки ҳилқатнинг ҳеч,
Йўқдир, асло ёмони.

Мен кучлиман дер эркак,
Не қудратдир бу хаёл.
Борига минг қаноат,
Ожизаман дер, аёл.

Асли, барчасин Аллох,
Идрок этгувчи ўзи.
Кимни кучли, кимнидир,
Ожиз этгувчи ўзи!

Ёлғон эмас, дунёда,
Хақиқатнинг хорлиги.
Эркаклардан кучлироқ,
Аёлларнинг борлиги!

Мудом ойнинг жамоли,
Этак билан ёпилгай.
Аёллардан ожизроқ,
Эркаклар ҳам топилгай.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ШОИР

Мен Алишер бўлиб келган замонда,
Ҳусайний бор эди ҳарнав жаҳонда.

Олтмиш йил ҳикматин айладим иншо,
Ўзгардими-йўқми, билмадим, дунё.

Айролиқларга ҳам собир эдим мен,
Кетдим мен, агарчи Бобур эдим мен.

Келдим бу оламга бўлиб шоҳ Машраб,
Дунё ўзгармади, боз кетдим ташлаб.

Фурқат бўлиб келдим, фурқатда кетдим,
Чўлпон бўлиб келдим, ҳасратда кетдим.

Эрким қайда эди, эрким, билмадим,
Эркин бўлиб келдим, эркин бўлмадим.

Ҳасратли қўшиқлар ҳам яллалар — мен,
Келиб кетган қанча Абдуллалар — мен.

Мен тағин борман шу дунёйингизда,
Лекин шеър тиловчи дил борми сизда?!

Саволим юракка қадалган ўқми:
Ё ҳануз Бойқаро туғилган йўқми?!

Бу очиқ дафтарни буткул ёпай деб,
Мансур бўлиб келдим нусрат топай деб.

Тағин ўзгармаса дунё, нетгайман?
Энди ўзгартирмай ташлаб кетмайман!

Мансур Жумаев.

Сен Мансур бўлиб келган эдинг... Кўп танлову-баҳсларда менга рақиб эдинг. Нега охиригача рақиб бўлолмадинг, иним. 😢

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ассалому алайкум!

Сешанба тонги муборак бўлсин!
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
❤️

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​Сиз мени эслайсиз, эслайсиз аҳён,
Ҳавоий хаёллар солганда ғулу.
Дайди дилингизни ўртаб ғалаён,
Кўнглингиз соғинса, шеър деган туйғу.

Олислаб кетарга топилса манзил,
Менга бошлагувчи йўллар билан дуч.
Эслайсиз, сукутлар соғинчга арзир,
Унутиб кетмоққа тополмайсиз куч!

Сиз мени эслайсиз, чин дилингиздан,
Айтиб - айтилмаган пушмонларим бор.
Исмим ўчиб кетса хотирингиздан,
Эслатиб тургувчи душманларим бор.

Эҳтимол, бугун бор, эрта йўқ жисмим,
Курашиб яшайман, мен ғафлат билан.
Эслайсиз, қайдадир айтилса исмим,
Ё соғинч, ё меҳр, ё нафрат билан!

Сиз мени эслайсиз, куздир, баҳордир,
Туйғулар туғёни ошган томонда.
Эслатиб тургувчи изларим бордир,
Андижон, Фарғона, Тошкан томонда...

Соғинч саҳросида битган байтингиз,
Менга етиб келгай, айламанг пинҳон.
... ва энди унутдим, деган пайтингиз,
Қаршингиздан чиқар сўзим ногоҳон.

Сиз мени эслайсиз, ҳамон эсдаман,
Унутмоқ учун ҳам керак зўр сабот.
Кеч хазон палласи ёдингиздаман,
Эслатиб туради ноябр бот -бот.

Сиз мени эслайсиз, эслайсиз аҳён...


Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Бугун_таваллуд

Ошиқларга ўлим йўқ!

Бугун элимизнинг севимли шоираси Рислиғой Ҳотамова таваллуд топган кун!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, шоирам!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Olov_kontent 🔥

Самарқандликлар!

-Самарқанд қанақа шаҳар эканлигини биласанми?!
-Самарқандликлар қанақа одам эканликларини-чи?!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​НОЛИГАН ХУДОГА ЁҚМАЙДИ

Азобдан чексак-да азият,
Баъзида кўздан ёш оқмайди.
Шукурда кўп эрур хосият,
Нолиган Худога ёқмайди.

Сездирмай йиғласак, кулсак ҳам,
Ғамларга, дардларга тўлсак ҳам,
“Зўр” деймиз, зорликда бўлсак ҳам,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир чети доғ бўлур чиройнинг,
Дарди йўқ дейсизми, ё бойнинг,
Ўн беши ёруғдир бу ойнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Шикоят кўп асли соғлиқда,
Дард кезар бу дили – доғлиқда,
“Отдайман!” деб қўяр оғриқда,
Нолиган Худога ёқмайди.

Юрагим кўксимни ғижимлаб,
Санчийди танимда ғижирлаб,
“Шукур” деб қўяман пичирлаб,
Нолиган Худога ёқмайди.

Тақдирнинг тили ҳам сал дағал,
Томи йўқ кулбага қор ёғар,
Камим йўқ деб яшар камбағал,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир куни ажри бор заҳматнинг,
Тошлари айланар шахматнинг,
Раҳмати кўп эрур раҳматнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Не топсам пешона теримдан,
Сўзларим жо бўлди меҳримдан,
Шукрона ахтаринг шеъримдан,
Нолиган Худога ёқмайди!

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бугун - 24 октябр Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топган кун!

БМТ ГА МАКТУБ


Ёв бўлмоқда элатга - элат,
Турфа юртда бор турфа иллат,
Кўрсатган кучинг Бирлашган Миллат,
Тинчитиб бер бизга дунёни!

Мужда етказ, хабарларингда,
Рост де, жумла-иборларингда,
Жар солмасдан минбарларингда,
Тинчитиб бер бизга дунёни!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ЭЪТИРОЗ

Муҳаммад Юсуфнинг ўрнин талашиб,
Шеърлар ёзишади, тўлдириб қоғоз.
Бири "Эрка кийик" бошини қашиб,
Бири "Қизғалдоқ»қа чанг солар бехос.

Шоир ўлиб бўлгач, эртаси куни,
Шогирдлари сони кўпайди, бирдан.
Елкасига ортиб, устоз юкини,
Миннатдор бўлдилар, шу қаро ердан.

Муҳаммад Юсуфга менгзашиб ўзни,
"Ўзликдан батамом кечганмиз"- дейди.
Ҳатто, ёлғонларга буркатиб сўзни,
"...Бирга ўтирганмиз, ичганмиз"- дейди.

Қолмайди, ҳеч бирин виждони оғриб,
Бу доғ кетмас энди, ювса кўпиклаб.
Қаранг, Марҳаматга - қабрига бориб,
Йиғламоқ бўларлар, кўзин тупуклаб.

Кўрсам, шеъриятдан келади кечгим,
Эшитсам, қалбимга озор етадир.
Муҳаммад Юсуфга ўхшамас, ҳеч ким,
Мухаммад Юсуфнинг ўрни биттадир.

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Одатда, депутатликка номзодлар сайловчилар билан бўладиган учрашувларини фаоллар зали ва ёхуд бирор бир ташкилот биносида ташкил қилишади.
Аммо, кечаги сайловчилар билан учрашув бироз ноодатийроқ тарзда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Либирел Демократик партиясидан Самарқанд вилоят кенгаши депутатлигига ўз номзодини қўйган Тошботиров Эркин Ирисович пахта даласида - пахтакорлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув ҳам жа у қадар расмий бўлмади. Номзод ва унинг ишончли вакили пахта эгатлари оралаб, ҳар бир теримчининг олдига бориб ўз мақсадларини айтди. Уларни тинглади, баҳоли қудрат саволларига жавоб берди.

Сайлов яқинлашаяпти...
Албатта, ҳар ким ўзи танлаган номзодга овоз беради.
27 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнларда ўз конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланинг!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Юзимга томчилаб ёғарди ёмғир,
Ичимдаги дардим биларди ёмғир.

Ассалому алайкум!
Ёмғирлар билан бошланган янги кун муборак бўлсин!


@Samarqandiy77

Читать полностью…
Подписаться на канал