Асло кўнглингизга тушмасин бир гард,
Кузда ҳам гуллаган боғман, деб айтинг.
Бироз қийнаса ҳам танингизни дард,
Мен касал эмасман, соғман, деб айтинг.
Яхшилар сўзини ёмонга йўйманг,
Ташвишлар олдида қайғурманг, куйманг,
Қадрингизга арзон баҳолар қўйманг,
Қирда юрсангиз ҳам тоғман, деб айтинг.
Ҳаётнинг завқини тотинг, улгуринг,
Нафратни изламанг, муҳаббат кўринг,
Майли қирққа киринг, элликка киринг,
Ёримнинг ишқида доғман, деб айтинг.
Майли ярим йўлда синсин тақангиз,
Кир бўлса парво ҳам қилманг ёқангиз,
Гарчи тугаса ҳам сўнгги чақангиз,
Шаънингиз улуғлаб шоҳман, деб айтинг.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Умр биттадир!
У сенинг қўлингда!
Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла.
365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади.
Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади.
Ҳар кунни орзиқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир.
Кунда бир ишингни битказишни эмас, кунда бир кишини кўнглини олишга яра, дуосини ол, шунда бу ҳузурлардан битмаган ишларинг битиб кетади!
Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин!
@Samarqandiy77
Ўлмасбекдир менинг исмим,
Бахтим бўлса, бир бекчада.
Минг шукурки, ўсди жисмим,
Тилим чиқди ўзбекчада.
@Samarqandiy77
Ўттиз беш йилдирки, тилин билмаган,
Тилсизга жазо йўқ Ўзбекистонда!!!
Шаҳина Усмонова ижросида.
@Samarqandiy77
Ўттиз беш йилдирки...
Ўттиз беш йилдирки, сенинг кунингда,
"Бекат" га бурилар тилимиз бирдан.
Ўттиз беш йилдирки, эртаси куни,
Биз тушиб қоламиз "остановка" дан.
Ўттиз беш йилдирки, фақат бир кунга,
Бизга малҳам бўлар шу "дорихона".
Ўттиз беш йилдирки, бир кун ўтиб-оқ,
"Аптека" дан дори излаймиз яна.
Ўттиз беш йилдирки, бор-йўғи бир кун,
"Қисқаси", шарафу-шонга тўласан.
Ўттиз беш йилдирки, эртаси куни,
"Кароче", бир йилга унут бўласан!
Ўттиз беш йилдирки, Ўзбек тилига,
Ашъорлар битамиз назмий бўстонда.
Ўттиз беш йилдирки, тилин билмаган,
Тилсизга жазо йўқ Ўзбекистонда!!!
Барчангизга Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Якшанба_қўшиғи
Радарга тушавериб безор бўлганлар учун махсус!
Анвар Ғаниевнинг ўша машҳур "Кўнглима" қўшиғига пародия.
✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎵 Анвар Ғаниев.
"Lady shou" дастуридан.
@Samarqandiy77
Нималар кўрмадима-а,
Қанчалар севмадима-а.
Кўзёшларим қолмади,
Қанчалар йиғладим-а...
Тунингиз хайрли ўтсин азизим!
@Samarqandiy77
ЭРКАК ЗОТИ
Осон деб ўйламанг, эркак зотига,
Бир умр мунғайиб ўтиши мумкин.
Ногоҳон минса у, ғазаб отига,
Шайтонни бўғзидан тутиши мумкин!
Азалдан подшога берилмас буйруқ,
Эркакнинг эркидан бўлинг эҳтиёт!
Эҳтимол, аёлдек қирқта жони йўқ,
Лек, сабри саналса қирқ мингдан зиёд!
Осон тутманг сира, эркак элига,
Умри шамолдайин, хаёлдан тезроқ.
Юзга ажин тушар, асо белига,
Сочлари оқаргай аёлдан тезроқ!
Эркак муҳаббати мангуга дохил,
Ҳаввонинг ҳилқати хосдир Одамга.
Балки эртак эрур, Фарходу Тохир,
Худо ишқ солгани ростдир, Одамга!
Эй сиз ожизалар, хақиқат қани,
Дейсиз, сизга меҳр биздан юққан, деб.
Унутиб гоҳида чап қовурғани,
Айтасиз, «...эркакни аёл туққан» деб!
Сиз Онам, сиз ёрим, гулгун яноқсиз,
Чиройингиз зўрдир ой бисотидан.
Эҳтимол, подшолар чиққан саноқсиз,
Пайғамбар чиқмаган аёл зотидан!
Эрмак қилманг сира эркак қалбини,
Кўнглидайин кўркам боғ йўқ, сиз учун!
Кезинг етти дунё қиру-адрини,
Унинг елкасидай тоғ йўқ, сиз учун!
Бемеҳр атаманг, юзлар сўз демас,
Меҳрини қирқ мингта сабридан изланг.
Унинг кулгуларин лабидан эмас,
Юрагидан изланг, қалбидан изланг!
Тилса, фақатгина бағрин тилар у,
Лек, жафо жаҳдида тиғлай олмайди.
Азоб, уқубатни, дардни билар у,
Фақат сизга ўхшаб йиғлай олмайди!
Осон тутманг сира эркак ахлига,
Сиз суйгунча кўнгли сўлиб бўлгайдир.
Фидо айланг, жонни ғазаб жаҳлига,
Кулмай яшаб бир кун, кулиииб ўлгайдир!
Осон деб ўйламанг, эркак зотига...
Ўлмасбек Самарқандий
t.me/Samarqandiy77
Кечаги кун - тарих.
Эртанги кун - сир.
Бугун эса - туҳфа, уни борича қабул қилинг!!!
Ассалому алайкум!
Бошланган БУГУНИНГИЗ муборак бўлсин, азизлар!!!
Эҳтиром ила: Ўлмасбек Самарқандий
t.me/Samarqandiy77
🇺🇿18 октябр - Самарқанд куни!
Амирлардай аҳди бўлсин,
Шоҳлар каби шаҳди бўлсин,
Кенг майдонда тахти бўлсин,
Самарқандлик бўлмоқ учун!
@Samarqandiy77
🇺🇿21 октябр - Ўзбек тили байрами!
Ўзбекчани билмайдиган ўзбеклар бор!
@Samarqandiy77
ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ АЁЛ
🎙Юлдуз Усмонова.
Қишлоқ аёлларига бугунги байрамлари муборак бўлсин!
@Samarqandiy77
ТОҒА
Қадрдон ва меҳрибон тоғаларимизга ташлаб қўямиз!
Тоға десам, тоғларга етар бошим,
Тоға десам, тоғдай бўлар бардошим.
Қадрим улуғ, қаддим баланд сиз билан,
Тоға десам, эгилмас сира бошим.
Сиздай саҳий, сиздай битта мард йўқдир,
Меҳрингиздан юрагимда дард йўқдир,
Сиз борсизки, осмонимда гард йўқдир,
Тоға десам, сўнмас умр қуёшим.
Ҳаққим бордир менинг ҳам мол-қўйингизда,
Кўнлим яйрар, юрсам ҳовли-уйингизда,
Жияним деб, сийланг мени тўйингизда,
Тоға десам, товоғимда тўла ошим.
Қачон борсам, бағрингизни очгувчисиз,
Муҳаббатда дилга ором осгувчисиз,
Ва меҳрда ота ўрнин босгувчисиз,
Тоға десам, жонимдадир жон талошим.
🌗🌘🌑🌒🌓🌗🌘🌑🌒🌓
Бахтимизга тоғаларимиз омон бўлсинлар!
🌗🌘🌑🌒🌓🌗🌘🌑🌒🌓
©Ўлмасбек Самарқандий.
⬇️⬇️⬇️⬇️
@Samarqandiy77
ПАХТАКОР АЯ
Аллоҳ таоло сизга ихлос неъматини берди. Ризқ талабида халол меҳнат қилишингиз ҳам ибодатдир. Бунинг эъвазига Аллоҳ сизни ажру савоб билан эҳтиром қилади.
Сабру-садоқатингизга тасанно қишлоқ аёли!
@Samarqandiy77
ИШҚ
Кетолмайман, қўйвормайди рашк дегани,
Дарвозасин очмас, кўнгил кўшк дегани,
Нима қилса қилди мени, эй воҳ ажаб,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Ювиб кетди бошдин-оёқ дардларимни,
Шунчалар ҳам сел бўлурми ашк дегани.
Эшитмайди қалбимдаги гапларимни,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Димоғимдан кетмас сира, чорлаб турар,
Бунча тотли, бўйи-анбар мушк дегани.
Кетсам, ортда алангаси порлаб турар,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Кўнгил шўрлик ғамини ҳам емай, ҳатто,
Азоблайди ҳижрон номли мушт дегани.
Сочимни оқ, ёшимни қирқ демай, ҳатто,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Бир кун мени ўлдиради, ажал туйғу,
Севилмоқ бу ўз ёғингда пиш дегани.
Ўлсак, бирга ўламиз дер, ўжар туйғу,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Жуда ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
БИР ГАП БЎЛАР...
Умидлардан бўлмагин жудо,
Бузма кўнглинг жўртага дўстим.
Тонг отсин-чи, кун берса Худо,
Бир гап бўлар эртага дўстим!
Ғалатироқ тақдирнинг иши,
Тушма сира ўртага дўстим.
Тугармиди дунё ташвиши,
Бир гап бўлар эртага дўстим!
Ғам-аламнинг занжирларини,
Бўлиб ташла тўрттага дўстим.
Сўра Ҳақдан ажрларини,
Бир гап бўлар эртага дўстим!
Ғолиблик ҳам гуёки тугун,
Насиб қилар биттага дўстим.
Енгилдингми курашда бугун,
Бир гап бўлар эртага дўстим!
Умр зардир, замона заргар.
Гоҳ қадримиз бир танга дўстим.
Сабр берса ажалга агар,
Бир гап бўлар эртанга дўстим!
Қадрдоним, бугунги кунингиз бироз оғирроқ ўтдими?
Режаларингиз охирига етмай қолдими?
Тушкунликка тушманг!
Эртага бир гап бўлар...
Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!
Эҳтиром ила: Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#ona_tilim_faxrim
🇺🇿 Ona tilim
⚡️ Bugun 21-oktyabr-O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan tarixiy kunga 35 yil to‘ldi.
Navoiy viloyati Madaniyat boshqarmasi jamoasi ushbu bayram sanasiga atab she'riy bayram tabrigini tayyorlashdi.
✨ O‘zbek tilining qadri doim baland bo‘lsin!
Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt
I love...
Нега одамлар моҳиятни англаб етмайдилар.
«Men seni sevaman Samarqand»
десалар бирор жойи камайиб қоладими!?
PS: Эртага Ўзбек тили куни!
t.me/Samarqandiy77
#Тонгги_шеър
Ассалому алайкум,
Қадрдоним, азизим!
Ўтказиб юбормасдан,
Шеъримни ўқинг бир зум.
Ким бўлсам-да, сиз учун,
Ўзлигимга қайтурман.
Сизга ҳар тонг шеър билан,
Ассаломим айтурман.
Азизим, табассум-ла,
Юзингиз гулгун бўлсин.
Бугунги кун сиз учун,
Энг чиройли кун бўлсин!
Ташвишларни унутинг,
Гарчи ғамдан тўлгансиз.
Ахир сиз ҳам дунёда,
Бир марта туғилгансиз.
Кўнглингизни - кўнгиллар,
Ичра нақши кўраман.
Бир гапим бор айтайми,
Сизни яхши кўраман!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Хайрли кеч, сизларга,
Ашъор излаб юрганлар!
Омонмисиз, соғмисиз,
Мени яхши кўрганлар!
Сизсиз умрим баҳори,
Тўкилмас дил оҳори,
Сизга кўнглимнинг бори,
Мени яхши кўрганлар!
Гоҳ тўламан, озаман,
Қалби соф ва тозаман,
Мен сиз учун ёзаман,
Мени яхши кўрганлар!
Майли, дилдан кўчиринг,
Хатоларим ўчиринг,
Айбим бўлса кечиринг,
Мени яхши кўрганлар!
Ардоқлайман, чин юзни,
Садоқат деган сўзни,
Мен ҳам севаман, сизни,
Мени яхши кўрганлар!
Ўлмасбекман, мен ўша,
Шеърим қилмайман пеша,
Омон бўлинг ҳамиша,
Мени яхши кўрганлар!
100 та юракчага арзитсангиз, юзга киринг!
@Samarqandiy77
#шанба_ҳазили
Менга теккандан бери,
Хотин шўрлик кўрмас зеб.
Қулоғимни еб қўйди,
«Катта тошли узук», деб.
Ёрим орзуси армон,
Мен қандоқ қурумсоқ эр.
Тушларида ҳаттоки,
«Катта тошли узук», дер!
Ва ниҳоят, раҳм этдим,
Ул кўзлари сузукни.
Совға қилдим бугун мен.
Катта тошли узукни.
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
- Молодой человек, я плохо понимаю узбекский язык. По русский говорите пожалуйста...
( Дўкондаги суҳбатдан парча)
МЕН ЎЗБЕКЧА ГАПИРАМАН
Неча йиллар бўзлаган, оҳ бўз тилим бор,
Ифтихорим, ўзлигимга дўст тилим бор,
Румдаманми, Чиндаманми, ўз тилим бор,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!
Минг жилода товлангайдир, турфа ранги,
Дунёларни лол этгувчи сўз жаранги,
Менга бундай қарама эй, сен фаранги,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!
Илм боғига не буюкни йиққан тилим,
Доно тилим, ширин тилим ва қанд тилим,
Нима қилай ахир шундок чиққан тилим,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!
Минг зеб ила Навоий кўшк солган тил шу,
Нақши жило - Тожмаҳалда қолган тил шу,
Темур бобом юрагингни олган тил шу,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!
Шу тил бирла келмоқдамиз, биз бахт тилаб,
Ўзлигимиз шаъни учун, зўр ахд тилаб,
Гоҳ "япти"лаб, ё "опти"лаб, ҳоҳ "вотти"лаб,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!
Жоним садқа, тамаддунга шона тилдан,
Айрилмасман, кўнгилга хамхона тилдан,
ОНА хаққи кечиб бўлмас, Она тилдан,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Муҳаббатнинг ўзбекчаси
Муҳаббатнинг таржимасин Love дейдилар,
Ўти тушса гар, юзлари лов дейдилар.
Айтинг, севмас бу дунёда қай улуслар,
Биздай сева олармикан инглизлар?!
Муҳаббатнинг таржимасин Любовь деди,
Ишқ дардидан кўнгли куюк кабоб деди.
Магар шунча озор бордир ўз элида,
Бизникидай ишқ бормикан рус элида?!
Муҳаббатнинг таржимасин Ashk дейишди,
Чор томонин қўрғон этиб, рашк дейишди.
Қўрғон ожиз гар мусулмон юртларда ҳам,
Бизникидай муҳаббат йўқ, туркларда ҳам!
Муҳаббатнинг таржимасин «қаддаф» дерлар,
Асраб гуё, ани дуру садаф дерлар.
Инжу кўпдир ул саҳроий тарафларда,
Бизникидай муҳаббат йўқ арабларда!
Муҳаббатнинг таржимаси қалбда яшар,
У на любовь, на ashk, ва на love га ўхшар.
Тушса ўти, ёнгай товон - бошгачадир,
Муҳаббатнинг ўзбекчаси бошқачадир!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Изоҳсиз
Она
Онасини яхши кўрганлар ёнаётган юрак билан билдириб қўйишсин!
@Samarqandiy77
#Tabrik
Жонон излаб, ёр излаб,
Неча йиллар ўйланди.
Ва ниҳоят дўстларим,
Беҳрўз укам уйланди!
Топди кўнгилга бир куй,
Бўйига муносиб бўй,
Олмалиқда бугун тўй,
Беҳрўз укам уйланди!
Бўйдоқлик ҳам бир мароқ,
Отди қанча шаталоқ,
Емайин деб "Шапалоқ",
Беҳрўз укам уйланди!
Ёрини суйиб жондан,
Тақиб дуру-маржондан,
Келин топиб Анжандан,
Беҳрўз укам уйланди!
Жам бугун устаси сўз,
Ярамга сепманглар туз,
Боролмадим минг афсус,
Беҳрўз укам уйланди!
Нигор кўзи-қош бугун,
Ҳасан ака бош бугун,
Тахтда икки ёш бугун,
Беҳрўз укам уйланди!
Шеър бирла дилда оҳим,
Бахт тилайман илоҳим,
Саодат бер Аллоҳим,
Беҳрўз укам уйланди!
Беҳрўзжон, Сизга ва аҳли оилангизга бахту-саодатлар тилаб:
Ўлмасбек Самарқандий канали жамоаси!
@Samarqandiy77
Пул чопон
Зарбоп чопон, зўр чопон,
Гулдор чопон, гул чопон.
Вой дод, бирам ярашибди,
Эгнингизга пул чопон.
@Samarqandiy77