⚡️15 октябр - Халқаро қишлоқ аёллари куни!
ҚИШЛОҚ АЁЛИ
Бошин кўтармаган қуёш ҳам ҳамон,
Фақат у уйғониб очади эшик.
Ичкарида қолар, жўжабирдай жон,
Бола йўргакланган нақшувор бешик.
Тирамоҳ шудринги томчилар чак-чак,
Ботмаган ой боқар унинг кўзига.
Ғаддор супургисин тортар келинчак,
Хазонлар тўкилган ҳовли юзига.
Сўнг сигир соғади, говмиш бехато,
Жим тутиб туради елинларини.
Бегона қилмайди кучуклар ҳатто
Шу олис қишлоқнинг келинларини.
Челаклаб сув ташир шу нозик билак,
Ялт этиб тер томар пешонасига.
Обдаста ҳозирлаб қўймоқ ҳам керак,
Бомдодга уйғонган қайнонасига.
Тонг отар, уйғонар ҳамма шу чоқда,
У эса тўплайди яна бор кучин.
Чой қайнар, сут пишар ўтин ўчоқда
Дастурхон ёзилар нонушта учун.
Иш, мактаб ва боғча... Тарқайди ҳамма,
У эса ишсиздир, маълумоти йўқ.
Бироқ, ҳеч нимадан қилмайди таъма,
Тақдирнинг измига арзи-доди йўқ.
... Бироқ давом этар ҳаёт беомон,
Хиёнат йўқ аҳду паймонасига.
Сўнгра отланади пахтазор томон,
Гўдагин қолдириб қайнонасига.
Пахталарга тўлган этагин қучиб,
Аллоҳга шукрона айтади яна.
Тушликда милтиқнинг ўқидай учиб,
Боласин эмизиб қайтади яна.
Кеч тушиб қораяр осмоннинг қоши,
Тўлиб турар яна говмиш елини.
Бироқ тўлмайди ҳеч унинг бардоши,
Катта бир ҳовлининг кичик келини.
Яна сигир соғар, шиддати жўшиб,
Ечмай жомакорин ҳали устидан.
Қовурма тайёрлар, қотган нон қўшиб,
Эри олиб келган товуқ гўштидан.
Кейин кир ювади, уюм-уюм кир,
Бироқ, чеҳрасини кўрмайсиз хомуш.
Свет ўчса ҳамки йўқ ҳеч хавотир,
Осмон тутиб турар ой деган фонус.
Тун чўкар... ҳилол ҳам жилмайиб кулар,
Суқилар оҳиста осмон қўйнига.
У эса, рўмолин ечиб термулар,
Тўйида момоси берган ойнага.
Кафт-ла суриб қўяр қалдирғоч қошни,
Зебу пардозларга кетмас хаёли,
Айт қайдан оласан шунча бардошни,
Нолишни билмаган қишлоқ аёли?!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
"БУЛБУЛ ҲИКОЯТИ"
✍ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Севда Алихан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Ассалому алайкум ҳурматли ва мен учун азиз каналдошларим!
Тез орада (соат 21.00 да) Сизлар билан жонли мулоқот ўтказмоқчиман.
Унинг учун менга 50 та юракча керак! ❤️
Нима дейсиз?
@Samarqandiy77
🌧🌧🌧
ЁМҒИРОЙ
Мен сени севаман, Ёмғирой,
Севаман, энтикиб, соғиниб.
Кетсайдим, тупроққа сингиблар,
Сен билан осмондан ёғилиб.
Марвариддай жамолинг бордир,
Айланай, дур жончаларингдан.
Ёғ, ёғавер, юзларимга ёғ,
Бўса олай, томчиларингдан.
Сен ҳам мени севасан, асли,
Ишқинг сочиб титроқчаларга.
Айтолмайин, севаман дея,
Шивирлайсан, япроқчаларга.
Ишқдан кўнглинг совийди дарров,
Ва айланиб кетарсан қорга.
Бевафолар дастидан нолиб,
Айтиб бергин, бориб баҳорга.
Севасан, ёғасан, сингасан,
Дийдорга етишмоқ туш эди...
Иккимизнинг висолимиздан,
Айирган - у ёмғирпўш эди.
Соғинчдан толиққан осмонни,
Бағри узра бир абри сиёҳ.
Яна ёғар бўлсанг, Ёмғирой,
Бошимгамас, юрагимга ёғ!
Мен сени севаман, Ёмғирой. . .
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Ўз ишингизни севсангиз
"Душанба - оғир кун" деган гап сизга бегона💪
Ишни зерикарлиси бўлмайди,
зерикарли ишлайдиганлар бўлади, холос!🙂
Ассалому алайкум!
Бошланган янги кун - душанба барчага омадли келсин!🙏
@Samarqndiy77
Раҳмат! 😊👍
Бир қарасам, юракчалар 40 тага етиб қолибди. Эйй қойил...
10 дақиқада 40 дан ошиқ юракча мени юракларимни тўлқинлантирди. 🙏
Энди, 80 та оловли юрак билан мулоқотимизни бошлаймиз.
Мен сизларни соғинганман😊
@Samarqandiy77
ЁМҒИРЛАР
Сени эслатади ёмғирлар такрор,
Томчилар кўздаги ёшингдай худди.
Сенингсиз ёмғирлар ёғди неча бор,
Сенсиз ҳаётимдан қанча куз ўтди.
Ўртамизда қолди жавобсиз савол,
Биз ҳам осмон бўлиб йиғлаймиз, наҳот.
Битта ёмғирпўшга сиғардик аввал,
Энди дунёларга сиғмаймиз, наҳот.
Ёмғирда танишдик, ишқнинг қучоғи,
Бизга қуёш мисол кулиб боққанди.
Эсингда бордир-а, кеч кузак чоғи,
Тўйимиз куни ҳам ёмғир ёққанди...
Ёмғирлар қалбимга бўлсин деб ҳадя,
Сени кутгандайин кутаман энди.
Кўздаги ёшимни кўрмасин дея,
Юзимни ёмғирга тутаман энди.
Сенсизлик азобдир, сенсизлик оғир,
Кўзларим ўнгида тураверасан.
Хонам ойнасини чертганда ёмғир,
Худди сен келгандай бўлаверасан.
Бормоқда умримнинг тугаб бардоши,
Таним кўтаролмас кўнглим юкини.
Юзларимга тушса кўзларинг ёши.
Қанийди, ёмғирлар ёғса ҳар куни.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Кет! Йўлама кўнглимга ҳадеб,
Нени истаб ичикиб келдинг?
Зорланмагин, гуноҳим не, деб,
Айбинг - жуда кечикиб келдинг!
Қирқдан ошдим уялмайсанми?!
✍️Ўлмасбек Самарқандий
🎤Гулруҳ Эшонқулова
КЕЧИКИШ
Ким ижозат берди, сенга ишқ
Очмоқ учун кўнглим дарчасин.
Йўқ, керакмас, қайт изингга ишқ,
Пора этма қалбим парчасин.
Йўқми диллар муҳаббатга мос,
Сен уларни суёлмайсанми?
Қайт ортингга, кирма илтимос,
Қирқдан ошдим, уялмайсанми?!
Ортга энган умримнинг эни,
Билиб бағрим тилаяпсан ишқ!
Суйдиргани эмас, сен мени,
Ўлдирмоққа келаяпсан ишқ!
Сен осмонсан, кўксан, фалаксан,
Дунёдан хам кенгсан муҳаббат.
Сен ўн етти яшар малаксан,
Болам билан тенгсан, муҳаббат.
Кет! Йўлама кўнглимга ҳадеб,
Нени истаб ичикиб келдинг?
Зорланмагин, гуноҳим не, деб,
Айбинг - жуда кечикиб келдинг!
Қирқдан ошдим уялмайсанми?!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
📝Ҳурматли ва азиз устозлар!
Қадрли ўқитувчи ва мураббийлар!
Аввало, сиз азизларимни, сизнинг тимсолингизда устоз деган улуғ ва қадрли номни шарафлаб келаётган касб эгалари барчангизни умумхалқ байрами-Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомиз айтганидек, дунёнинг бор бойлиги ва хазинаси билан ҳам сизларнинг олийжаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди. Масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, ютуқ ва омад, хонадонларингизга бахт-саодат, файзу барака тилайман!!
Ҳурмат билан Ўлмасбек Самарқандий канали ижодий жамоаси!
@Samarqandiy77
⚡️«Йил ўқитувчиси» танловининг туман ва шаҳар ғолибларига Президент совғаси сифатида уй-жой берилади – Шавкат Мирзиёев.
@Samarqandiy77
Ёмғир ёғар...
Томчилари қувнашиб,
Нечук ғалат туришибди одамлар?!
Ажаб...
ҲАҚнинг раҳматидан бенасиб,
Ёмғирпўшда юришибди одамлар .
Зарра-зарра, томчилари дурга мос,
Юздан ғамни ювиб кетсин, шу ёмғир.
Ёмғирпўшни йиғиб қўйинг илтимос,
Гуноҳларни ювиб кетсин, шу ёмғир!
Ассалому алайкум !
Ёмғирли тонг муборак!
Ёғаётган шу ёмғирлар қалбларимиздан дарду - ғуборларни аритсин.
© Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
❤️ 29-сентябр – Бутунжаҳон юрак куни!
ЮРАГИМ
Ўзимга ўхшайди юрагим менинг,
Ўзимдай куяди, ўзимдай ёнар.
Кўксимдан кетмайди кечаю кундуз,
Бирга ухлаб, яна бирга уйғонар.
Дардин ҳам мен каби сиғдираверар,
Бағри бағримдайин кенг, адашмасам.
Биз жўра бўлганмиз содиқ, қадрдон,
Ёши ҳам мен билан тенг, адашмасам.
Лекин сал қайсарроқ, бироз ўжарроқ,
Айтганимни қилмай қийнар, эси йўқ.
Мен-ку унга доим тутаман қулоқ,
Унинг эса, мени эшитгиси йўқ.
Лек жуда меҳрибон бўлган улғайиб,
Ҳол сўрар ўғилу-қизимдан аввал.
Кулсам, майингина қўяр жилмайиб,
Йиғласам, йиғлайди ўзимдан аввал.
Фақат муҳаббатда келишолмаймиз,
Менинг севганимни суймайди юрак.
Унинг севганига севилолмайман,
Ҳадеб "шуни сев!" деб қўймайди юрак.
Ўзимга ўхшайди юрагим менинг,
Бир танни иккимиз бўлишолмаймиз.
Биз дўстмиз, жўрамиз, ошнамиз қалин,
Фақат муҳаббатда келишолмаймиз.
©️Ўлмасбек Самарқандий
@Samarqandiy77
15 октябр!
Халқимизда "Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғдир", деган гўзал бир нақл бор. Ҳолбуки шундай экан, бугун ойнинг ўн беши бошланди!
Илоҳим, бугундан ҳаётингизда ёруғ кунлар бошлансин!
ХАЙРЛИ ТОНГ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кун давомида биз билан
бирга бўлинг!
БОРИНГИЗГА ШУКУР!
@Samarqandiy77
Ярим соат ўтмай, салкам 60 та юракча йиғилди!!! ❤️
Раҳмат менинг садоқатли фанатларим!
Соат 21.00 да суҳбатни бошлаймиз!
@Samarqandiy77
ПОЧЧАЖОН
Поччаларингизга юборинг! 😊
“Пᴏччᴀ” ᴄўɜи биᴧʍᴀʍ қᴀйᴄи ᴛиᴧдᴀн ᴋᴇᴧᴦᴀн,
Пᴏччᴀᴧᴀᴩ ҳᴀʍ биᴩ ᴀжᴏйиб ϶ᴧдᴀн ᴋᴇᴧᴦᴀн.
Сўᴩᴀᴄᴀᴧᴀᴩ қᴀйниᴧᴀᴩᴦᴀ бᴇᴩᴀᴩ жᴏнин,
Мᴇҳᴩибᴏниʍ, қᴀдᴩдᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.
Яᴧᴛиᴩᴀйди ᴨᴇɯᴏнᴀдᴀ ᴛᴇᴩᴦинᴀᴄи,
Мᴇнᴦᴀ ᴀɜиɜ ᴏᴨᴀᴦинᴀʍнинᴦ ϶ᴩᴦинᴀᴄи.
Оᴨᴀᴧᴀᴩиʍ бўйнидᴀᴦи дуᴩ – ʍᴀᴩжᴏниʍ,
Бᴏйᴧиᴦиʍᴄиɜ, қиʍʍᴀᴛиʍᴄиɜ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.
Чᴀқиᴩᴀди иᴄʍиʍиɜᴦᴀ “жᴏн” ᴧᴀᴩ қўɯиб,
Дᴀдᴀʍни ҳᴀʍ дᴀдᴀ дᴇйди ʍᴇҳᴩи жўɯиб,
Қўɯиᴧиб ҳᴀʍ ᴋᴇᴛᴀᴩ ᴦᴏҳи ᴛᴀндᴀ қᴏниʍ,
Мᴇҳᴩибᴏниʍ, қᴀдᴩдᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.
Туᴛун чиқᴄᴀ чᴏᴨиб ᴋᴇᴧᴀᴩ уйᴧᴀᴩиʍᴦᴀ,
Эᴩᴛᴀю – ᴋᴇч хиɜʍᴀᴛдᴀдиᴩ ᴛўйᴧᴀᴩиʍдᴀ.
Оиᴧᴀʍиɜᴦᴀ ўɜиʍдᴀн ᴋўᴨ ʍᴇҳᴩибᴏниʍ.
Қᴀдᴩдᴏниʍ, ᴛᴀндᴀ жᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.
Қᴀᴛᴛиқ ᴦᴀᴨиʍ дўқ дᴇʍᴀйди, ᴏᴨᴀʍ учун,
Қᴀᴩɜ ᴄўᴩᴀᴄᴀʍ йўқ дᴇʍᴀйди, ᴏᴨᴀʍ учун.
Чᴏᴨиб ᴋᴇᴧᴀᴩ бᴏɯиʍᴦᴀ иɯ ᴛуɯᴦᴀн чᴏғиʍ.
Суянчиғиʍ, ᴛиᴩᴦᴀᴦиʍᴄиɜ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.
Аʙᴧᴏдиʍиɜ дᴀʙᴏʍидиᴩ иɜᴧᴀᴩинᴦиɜ,
Тᴏғᴀ дᴇйди ʍᴇни ўғиᴧ – қиɜᴧᴀᴩинᴦиɜ.
Бᴀхᴛинᴦиɜᴦᴀ ᴏʍᴏн бўᴧᴄин ᴏᴨᴀжᴏниʍ,
Мᴇҳᴩибᴏниʍ, қᴀдᴩдᴏниʍ ᴨᴏччᴀжᴏниʍ.
Ўᴧʍᴀᴄбᴇᴋ Сᴀʍᴀᴩқᴀндий.
Ижрочини танимадим. 🙈
@Samarqandiy77
БАХТ
- Бахтлимисан жўра?
- Албатта дўстим...
Дейдию, ичидан бир нола қайтар.
Лаблар жилмаяди... Бахтни негадир,
Кўзларин кўзимдан қочириб айтар.
Кўзларинг остидан бир мунг кетмайди,
Ҳеч нима қодирмас, уни артишга.
Нега ичингдаги кучинг етмайди,
"Мен бахтлиман!" деган сўзни айтишга.
Малол ботар гоҳо, тилингнинг гапи,
Ожиз кўринади, юракнинг аҳди.
Худди ўзга боғнинг олмаси каби,
Ширинроқ туюлар, бошқалар бахти.
Сени чўлғагувчи туйғулар қуруқ,
Сийратинг ёнида сунар суратинг.
"Бахтсизман!" демоққа ориятинг йўқ,
"Бахтлиман!" дейишга етмас журъатинг.
Бошқа ишонмайман, айтмагин қайтиб,
На дилдан, на тилдан чиқар гапларинг.
Дунёнинг энг катта ёлғонин айтиб,
Шивирлар: "Бахтлиман..." дея лабларинг.
Кел-чи, кўзларингда нима бор, ўқий,
Ичингда не бўлса, кўзингда қайтар.
Мен содда эмасман, алдамагин, қўй,
Бахтлилар "Бахт" сўзин бошқача айтар!
Бахтлимисан жўра?
Ҳамиша бахтиёрлар сафида бўлинг!
Кунингиз чиройли ўтсин!
@Samarqandiy77
БИР ГАП БЎЛАР
Умидлардан бўлмагин жудо,
Бузма кўнглинг жўртага дўстим.
Тонг отсин-чи, кун берса Худо,
Бир гап бўлар эртага дўстим!
Ғалатироқ тақдирнинг иши,
Тушма сира ўртага дўстим.
Тугармиди дунё ташвиши,
Бир гап бўлар эртага дўстим!
Ғам-аламнинг занжирларини,
Бўлиб ташла тўрттага дўстим.
Сўра Ҳақдан ажрларини,
Бир гап бўлар эртага дўстим!
Ғолиблик ҳам гуёки тугун,
Насиб қилар биттага дўстим.
Енгилдингми курашда бугун,
Бир гап бўлар эртага дўстим!
Умр зардир, замона заргар.
Гоҳ қадримиз бир танга дўстим.
Сабр берса ажалга агар,
Бир гап бўлар эртанга дўстим!
Қадрдоним, бугунги кунингиз бироз оғирроқ ўтдими?
Режаларингиз охирига етмай қолдими?
Тушкунликка тушманг!
Эртага бир гап бўлар...
Тунингиз хайрли ўтсин,
азизим!
Эҳтиром ила: Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Хайрли кеч барчага!
Реакциялар учун ташаккур барчага!
Катта эҳтимол билан мулоқотимиз бўлиб ўтади.
Ушбу манзилга аъзо бўлиб қўяверинг...
/channel/Hamroz_dil
Ўлмасбек Самарқандий билан суҳбат ташкил қилишибди...
Нима дейсизлар?
Қатнашасизларми?
30 та юракча бўлса, суҳбат манзилини айтаман.
@Samarqandiy77
Ҳар бири турфа ранг очилар,
Кузги гуллар.
Тезроқ очилмоққа шошилар
Кузги гуллар.
Бол йиғар арилар овчилар,
Кузги гуллар.
Мушки юракларга сочилар,
Кузги гуллар.
Видеони кўриб завқланинг!
@Samarqandiy77
САЛОМЛАШМАЙ ҚЎЙДИК БИЗ
Бугун дили вайронман,
Қовоғимиз уйдик биз.
Нима бўлди, ҳайронман,
Саломлашмай қўйдик биз!
Ичим қон ютиб кетди,
Бўғзимни тутиб кетди,
Байрамлар ўтиб кетди,
Саломлашмай қўйдик биз!
Қувонмайман, кулмайман,
Завқу - шавққа тўлмайман,
Нима ўтди билмайман,
Саломлашмай қўйдик биз!
Айтинг, не ташвишингиз,
Нима олди ҳушингиз,
Шунча кўпми ишингиз,
Саломлашмай қўйдик биз!
Рости жуда оғриндим,
Саломингиз соғиндим,
Сўзларим шеърга индим,
Саломлашмай қўйдик биз!
Айтинг кимга қилай арз,
Дўстликка кетмасин дарз,
Салом фарздир, салом қарз,
Саломлашмай қўйдик биз!
Аразламанг жўртага,
Нима тушди ўртага,
Ҳеч бўлмаса эртага,
Саломлашиб қўяйлик!!!
Бугун кўнглингизни оғритган инсонларингиз бўлса кечиринг!
Ўлмасбек Самарқандий.
Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳга омонатсиз!
@Samarqandiy77
ТАҚДИРЛАР
Қирқ етти йил яшади Бобур,
Қирқ етти йил чекди уқубат.
Нола тортиб даҳри – дун аро,
Қирқ етти йил кутди мурувват.
Кундузлари дил аро толиб,
Юрак – бағрин тиғлаб келарди.
Кечалари Андижон бориб,
Тушларида йиғлаб келарди.
Қирқ етти йил... ўхшаш умрлар,
... Ва ё кўҳна тақдир файласуф.
Қирқ етти йил яшаган бунда,
Андижонлик Муҳаммад Юсуф.
Кўнгил булбул, юраги воиз,
Бобур каби шер эди жисми.
Шоҳ шоирга муҳаббат боис,
Бобур эди ўғлининг исми...
Келиб умрин нишонасига,
Шоду-ҳуррам кулмоқ битмади.
Иккисин ҳам пешонасига,
Андижонда ўлмоқ битмади.
©️Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Байрам_ҳазили
#Пародия
Баҳоларни қўйиб қолинг, кундалик ком ёпилмай,
Қайда бўлманг телефонингиз қўлингизда устозлар.
"Lady shou" қизлари ижросида.
@Samarqandiy77
Балки умрим битгунча мингта ашъор битарман,
Менинг ҳамма шеърларим сарлавҳоси муаллим.
✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Тингланг сизга сўйлайин, ровийлар ривоятин,
Фикр этиб сўнгра уни англарсиз кифоятин.
✍️Ўлмасбек Самарқандий.
🎙Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Узоқов.
🔽🔽🔽🔽
@Samarqandiy77
ТАРИХЧИ МУАЛЛИМЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ!
Т ақдирини тарихга боғлаган муаллимлар,
А срлар ичра қаддин тоғлаган муаллимлар.
Р имда тож киймаса ҳам Карл, Оттонга ўхшаб,
И мператордай умрин чоғлаган муаллимлар.
Х удди она шаҳридек Хуросону- Ҳисори,
Ч ингизхоннинг жангида қатнашгандай, мисоли,
И скандардай шаҳди бор, Амир Темурдай ори,
М уқаннадай қалбини доғлаган муаллимлар.
У зоқ бўлсин умрингиз Буюк Ипак Йўлидан,
А флотундай донишманд тутсин унинг қўлидан,
Л ой жангининг тақдири чиқмасин ўнг-сўлидан,
Л ол этиб, олган илмин оқлаган муаллимлар.
И ван Грозний каби афсонага айланинг,
М иср эҳромларидай кошонага айланинг,
Л озим бўлса бу йўлда парвонага айланинг,
А срлар ичра қаддин тоғлаган муаллимлар.
Р итцарлар каби кўнглин чоғлаган муаллимлар!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77