samarqandiy77 | Неотсортированное

Telegram-канал samarqandiy77 - Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

3343

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Подписаться на канал

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган байрам тадбирларида ҳам иштирок этдим.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

САЛОМЛАШМАЙ ҚЎЙДИК БИЗ

Бугун дили вайронман,
Қовоғимиз уйдик биз.
Нима бўлди, ҳайронман,
Саломлашмай қўйдик биз!

Ичим қон ютиб кетди,
Бўғзимни тутиб кетди,
Байрамлар ўтиб кетди,
Саломлашмай қўйдик биз!

Қувонмайман, кулмайман,
Завқу - шавққа тўлмайман,
Нима ўтди билмайман,
Саломлашмай қўйдик биз!

Айтинг, не ташвишингиз,
Нима олди ҳушингиз,
Шунча кўпми ишингиз,
Саломлашмай қўйдик биз!

Рости жуда оғриндим,
Саломингиз соғиндим,
Сўзларим шеърга индим,
Саломлашмай қўйдик биз!

Айтинг кимга қилай арз,
Дўстликка кетмасин дарз,
Салом фарздир, салом қарз,
Саломлашмай қўйдик биз!

Аразламанг жўртага,
Нима тушди ўртага,
Ҳеч бўлмаса эртага,
Саломлашиб қўяйлик!!!

Бугун кўнглингизни оғритган инсонларингиз бўлса кечиринг!


Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллоҳга омонатсиз!

Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​АКА - УКА

Дард келганда ҳис қилгувчи жон биттадир,
Улғайганда шавкату ҳам шон биттадир
Томирида оқаётган қон биттадир,
Қондошликни бўлишмайди ака - ука.

Бу меҳрдан арзон турар молу-давлат,
Кўнгилларда оқибатнинг бори - давлат,
Билсанг агар, йигитликнинг ори давлат,
Давлат сўраб уришмайди ака - ука.

Муҳаббатнинг чўғи сўнмас ўчоғида,
Вақти келиб улғайганда, эр чоғида,
Отасининг меҳри яшар қучоғида,
Қучоқлашмай кўришмайди ака - ука.

Вақт ажратур ўзи оқу-қораларни,
Ҳақ асрагай мудом жигар-пораларни,
Бузмоқ бўлур кимлар келиб ораларни,
Аммо, мулзам туришмайди ака - ука.

Улар дўстдир, улар қондош ва сирдошдир,
Дард келганда битта вужуд, битта бошдир,
Йўқчиликда бир - бирига елкадошдир,
Тўқчиликдан тўлишмайди ака - ука.

Томирида оқаётган қон биттадир,
Қондошликни бўлишмайди ака - ука.


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​#Хайрли_тонг

Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики ер юзидаги мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айлаганинг учун Ўзингга ҳамд-санолар айтаман!


Ассалому алайкум!
Шанба тонгингиз муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Масрур Санаев деган қадрдон санъаткор дўстим бор. Кўп сериаллар билан сизга таниш.
Кутилмаганда мени табриклаш учун келиб қолди.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бугунги ютуқларимдан қувонган яна бир синглим - Нозима Муҳаммад Юсуф қизи бўлди.
Менга устозимни эслатиб турадиган синглимдан Аллоҳ рози бўлсин!

Айтганча, уч кундан кейин бечора,
Нозима қизимнинг имтиҳони бор...
дегандим...


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бугун мен учун жуда чиройли кун бўлди!
Ҳаётимнинг энг гўзал дамларидан бири.
Барчангизга мана шундай унутилмас кунлар ҳаяжонини тилаб қоламан!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Навбатдаги_тадбир

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги "Ёшлар ижод саройи" да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилган "Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър" танловининг Республика босқичи очилиш арафасида.
Ушбу танловининг якуний босқичида мен ҳам иштирок этаман! 😊


Дуоларингизга муҳтожман!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллик тантаналаридан.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​🇺🇿Бугун - 27 cентябрь Мактабгача таълим ходимлари куни!

​​​​МАКТАБГАЧА

Мактабгача таълим фидоийларига бағишланади!


Бир мунаввар манзилларни турса кўзлаб,
Болдай ширин тилчаларда бийрон сўзлаб,
Ўйинчоқлар ичра урфон исин излаб,
Донишмандлар камол топар мактабгача.

Миттигина юракчада меҳри ортган,
Кўнгилчасин миллат деган нур ёритган,
Тўрт ёшида қирқ ботмонлик камон тортган,
Алпомишлар камол топар мактабгача.

Ашъор битиб тонггу-туннинг сийратига,
Беш ёшида тўлиб кўнгил ҳайратига,
Лойиқ бўлган ҳазрат Лутфий ҳайратига,
Алишерлар камол топар мактабгача.

Ақл ёшда эмас дерлар, ақл бошда,
Болаликнинг илми - чашма, нақши тошда,
Кеш кўксида от чоптирган олти ёшда,
Темурбеклар камол топар мактабгача.

Жилмайганда юзчаларда ол буялар,
Қошчаларин ёйлигидан ой уялар,
Тумарису, Увайсийлар, Зулфиялар,
Нодиралар камол топар мактабгача.

Улғайсалар озод элда шодон яйраб,
Юрт бағрида булбулдайин юрса сайраб,
Нурли манзил - келажакка қанот шайлаб,
Қалдирғочлар камол топар мактабгача!

Фидоий меҳнатингиз таҳсинга сазовор!
Айёмингиз муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Xayrli_tun

Мен-ку ухламайман, ҳали бедорман,
Нима қилай, дилдан туйғу кетмаса.
Мен қоғозбардорман, мен қаламдорман,
Уйқу келармиди шеърим битмаса.

Шу менинг тақдирим, шу менинг борим,
Тинчим йўқ баҳор-у, қишларимда ҳам.
Гўзал бўлсин дея, тонгги ашъорим,
Сўз излаб чиқаман тушларимда ҳам.

Тунда жавоб топгум сўроқларимга,
Тунда дилим ғамдан бўлгайдир жудо.
СЎЗ сўраб ёлворсам, қулоқларимга,
Пичирлаб тургандай бўлади, Худо.

... Мана ёзаяпман, тўхтамай ҳамон,
Уйқу умидидан узиб кўзларни.
Сиз ўқиб турибсиз ҳозир, шу замон,
Аллоҳ юрагимга солган СЎЗ ларни!

Мен шундан тирикман, мен шундан борман,
Муштоқман, интиқман биргина СЎЗ га.
Мен-ку ухламайман, ҳали бедорман,
Фақат хайрли тун тилайман Сизга!


Тунингиз хайрли бўлсин, азизим!
Аллоҳга омонатсиз!



Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Эртага устоз Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган Давлат миқёсидаги тадбирга таклифнома олдим.

Насиб бўлса, эртага пойтахтга!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ОДДИЙ МУАЛЛИМ

Қадри билинади энди менга гоҳ
Олис мактабимнинг ўша беҳашам...
Навоий-ку бизга устоздир, бироқ
Кимдир ўқитган-ку Навоийни ҳам.
Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким?...
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Тупроқдек хокисор, безовта жонлар,
Аммо қаноатда тоғдек улуғвор,
Ҳатто Темирдайин Соҳибқиронлар
Пирим деб, этагин ўпган зотлар бор.
Қайсар Жаҳонгирга йўл кўрсатган ким,
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Йўқдан Берунийлар бинолар қилган,
Машрабни машҳури дунёлар қилган.
Хусайнни - Ибн Синолар қилган,
Абдуллонинг тилин бурролар қилган,
Илон ўйнатгандек сўз ўйнатган ким?...
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Лекин бу ҳаёт ниш-санчиқларидан,
Қоқинса кўтарган қўлтиқларидан,
Отадек эзилган ғуссага ботса,
Боладек қувонган ютуқларидан,
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?...
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Улфат кўп-у, аммо бир дўсти ҳамроҳ-
Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ,
Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,
Олим тополмадим ундан олимроқ.
Бола юрагимда бебаҳо тилсим-
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Юзга кираман мен Худо хоҳласа,
Юз йилдан кейин бир мўмин ўртоғим
Кўзим ёпиб қўйса, жағим боғласа,
Сўнгра сафар сари отланган чоғим,
Фақат бир кимсадан бўлади қарзим,
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Муҳаммад Юсуф.

Суратда: Пастдарғом туманидаги 56- ИДУМ устозлари билан.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

⚡️26 сентябр - Давлат Хавфсизлик хизмати ходимлари куни!

ШУКРОНА


Сарҳадларга тиллолардан солсак-да синч,
Тинчликдан ҳам қимматлироқ асотир йўқ.
Тунларида сокинлиг-у, тонглари тинч,
Давлат хавфсиз бўлса, элда хавотир йўқ!

Юрт ҳаққига дуо қилса отам уйда,
Шукур бирла тонг оттирса онам уйда,
Шоду-хуррам ўйнаб- кулса болам уйда,
Оилам хавфсиз бўлса, дилда хавотир йўқ!

Истаган пайт кўнглимдаги сўзни айтсам,
Манзилимга хатарсиз, бехато етсам,
Бир жуфт иссиқ нон кўтариб уйга қайтсам,
Жоним хавфсиз бўлса, тилда хавотир йўқ!

Битсин пора деб аталган дил яралар,
Инсон қадри улуғланган куй таралар,
Байроқлардек порлаб турсин чегаралар,
Ватан хавфсиз бўлса, дилда хавотир йўқ!

Ёв қаҳридан керак элга ҳимоялар,
Дилга ҳадик солмасин ҳеч ёт ғоялар,
Тупроқ битта, омон бўлсин ҳамсоялар,
Қўшнинг ҳам тинч бўлса, дилда хавотир йўқ!

Бахтли авлод бахт ҳақида жўшиб айтар,
Кўнгилдаги шукронасин қўшиб айтар,
Шоирлар шеър, ҳофизлари қўшиқ айтар,
Ватан хавфсиз бўлса, дилда хавотир йўқ!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​МЕН СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН

Майли, валий бўлинг, валломат бўлинг,
Кўнглимнинг безаги – нақши кўраман.
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Маломат милтиғин ўқламанг, майли,
Оч қолган кўнглимни тўқламанг, майли,
Асло ранжимайман, йўқламанг, майли,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Малҳам йўқ, ичдаги фироқ – оҳимга,
Даво йўқ дилдаги дардли доғимга,
Жавоблар бўлмайди, қўнғироғимга,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Сизнинг борлигингиз кўнглимга ҳузур,
Кўнглим бир ёзилиб, дардларин ёзур,
Қачондир ранжитган бўлсам, минг узр,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Саволларга жавоб бермасангиз ҳам,
Борлигим назарга илмасангиз ҳам,
Майли мени сўраб келмасангиз ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Ҳис этарсиз бир кун керагимни ҳам,
Тингларсиз, эҳтимол тилагимни ҳам,
Бир куни англарсиз юрагимни ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Бор бўлса кечиринг, гуноҳим учун,
Ё дилдан ўчмаган бир оҳим учун,
Ҳар неки бўлса ҳам Аллоҳим учун,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Байрам

Нарпай туманидаги "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрам тантаналаридан.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​НОЛА
(Оналар тилидан)


Хавотирим – ялмоғиз,
Ичимни ейди нолам.
Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!

Қўймайман бошқа талаб,
Ҳар куни тонг, эрталаб,
Эшикдан бир мўралаб,
Мен соғман, деб қўй болам!

Тикан кирса қўлингга,
Ҳанжар ботар дилимга,
Интиқ қилмай йўлингга,
Мен соғман, деб қўй болам!

Қолдирмагин гумонда,
Мултиратиб айвонда,
Ҳеч йўқса телефонда,
Мен соғман, деб қўй болам!

Бермагил совға – салом,
Совғалардан ҳам аълом,
Мен кутган битта калом –
Мен соғман, деб қўй болам!

Яшайман шодон, жўшиб,
Умримга умр қўшиб,
Эшигимга бир тушиб,
Мен соғман, деб қўй болам!

Азоб ўтар жонгача,
Кутайин қачонгача,
Ухлолмайман тонггача,
Мен соғман, деб қўй болам!

Меҳринг дилга ўрайман,
Йўлларингга қарайман,
То тирикман, сўрайман,
Мен соғман, деб қўй болам!

Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!


©️ Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Сизга ҳамма-ҳаммаси учун,
Таъзимдамиз устоз, муаллим!


✍ Ўлмасбек Самарқандий.
🎬 Ойбек Тоҳир.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​Бугундан ранжиманг, самимий сўзим,
Сабр - кўнгилларнинг нақши бўлади.
Нега сал хафасиз, айтинг азизим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Нечун қалбингизда ечилмас тугун,
Нега юзларингиз порламас гулгун,
Бироз омадсизроқ келдими бугун,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Яноқлар остида томчилар маржон,
Йиғлаб азобламанг, ўртанмасин жон,
Кўздаги ёшингиз артинг, опажон,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Гоҳо тақдир бизни қилар калака,
Гоҳида дўстлар ҳам тутмайди елка,
Бошингиз баландроқ тутинг, жон ака,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Маҳзун юраклардан оғринар кўнглим,
Оҳ менинг ожизам, кўзлари мунглим,
Бешафқат дунёга кулиб қўй синглим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Биламан, куну тун сенда йўқ тиним,
Тирикчилик дея, ўтмоқда кунинг,
Барига қўл силта, қўл силта иним,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Бирда осмонсану, бирида Ерсан,
Асли, кўз илғамас заррасан, билсанг,
Тонг отсин бир гўзал, мен айтди дерсан:
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Ўлмасбек Самарқандий

ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бугун кун давомида ёнимда ҳамроҳ бўлган, қувончларимга шерик бўлган қадрдоним - шогирдим Санжарбек Сафаровга ҳам ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Мени қутлашга келган доришунос ва шеършунос синглим Дилдорахон Абдиназаровага ўз ташаккуримни билдираман!

Шогирдларим қаерда бўлмасин менга садоқатли!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Xushxabar
#Tabrik

Shoir Samarqandiy respublika tanlovi g'olibi bo'ldi

Eslatib o‘tganimizdek, bugun poytaxtimizdagi Yoshlar Ijod saroyida Mustaqilligimizning 33 yilligi munosabati bilan "Vatanni madh etuvchi eng yaxshi she'rlar" tanlovining Respublika bosqichi bo‘lib o‘tdi.
Kuchli raqiblar va qizg‘in mushoyiralar bilan o‘tgan ushbu tanlovda tumandoshimiz O‘lmasbek Samarqandiy
"Milliy ruhdagi eng yaxshi she'r" nominatsiyasi g‘olibi
deya e'tirof etildi!
G‘olibga diplom, qimmatbaho sovg‘alar va pul mukofotlarini Respublika Ma'naviyat va Ma'rifat markazi rahbari Otabek Hasanov topshirdi.

Samarqandimiz, qolaversa Paxtachimiz sharafini munosib himoya qila olgani uchun O‘lmasbek Samarqandiyga tumanimiz jamoatchiligi nomida minnardorchiligimizni bildiramiz!

Biz👉http://myurls.co/paxtachi

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллик тантаналаридан.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Жононларинг суйдургувчи,
Суйсам, жондан тўйдургувчи,
Эсласам, дил куйдургувчи,
Озоринг бор, Тошкентгинам.

Тупроғингда ишқлар ўнган,
Армонингда диллар сўнган,
Илк севгимни ерга кўмган,
Мозоринг бор, Тошкентгинам!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Маҳфират кун бугун, дерлар,
Дил нақши кун бугун, дерлар.
Қуёш чиққан кунлар ичра,
Энг яхши кун бугун, дерлар!

Тангрим этмиш таборак кун,
Ҳар лаҳзамиз ибодат кун.
Номин айтсам, яйрагай тил,
Бугун шундай муборак кун!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗИМ!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Кун_мавзуси

​​​​ЎҚУВЧИНИ УРМАНГ
( салГИНА ҳазил)


Устоз, замона бежо,
Сўзимни айланг бажо,
Сизга битта илтижо,
Ўқувчини урмангиз!

Эгарланг ғазабларни,
Ғижимланг китобларни,
Жиловланг асабларни,
Ўқувчини урмангиз!

Эй, ичга ютинг орни,
Чиқарманг оҳу зорни,
Уринг эшик, деворни,
Ўқувчини урмангиз!

Бўлмай кетсин, майлига,
Келмай кетсин, майлига,
Билмай кетсин, майлига,
Ўқувчини урмангиз!

Ҳозир мақол урфдамас,
Этини-ку ит емас,
Суяги ҳам сизгамас,
Ўқувчини урмангиз!

Дучор бўлманг қаҳрига,
Захарова заҳрига,
Ўхшанг устоз аҳлига,
Ўқувчини урмангиз!

Ҳеч нима деёлмайсиз,
Ёлғондан уялмайсиз,
"Икки" ҳам қўёлмайсиз,
Ўқувчини урмангиз!

Бошингизга иғволар,
Тушар не-не савдолар,
Телефонига ёзволар,
Ўқувчини урмангиз!

Тилдан чиққан сўз ёмон,
Айтинг, асли биз ёмон,
У яхшидир, сиз ёмон,
Ўқувчини урмангиз!

Кўнинг замон зайлига,
Борманг кўнгил сайлига,
Мени урин, майлига,
Ўқувчини урмангиз!

Жуда яхши биласиз,
Не юраклар куйганни.
Уриб нима қиласиз,
Худо уриб қўйганни!

Устоз, замона бежо,
Сўзимни айланг бажо,
Сизга битта илтижо,
Ўқувчини урмангиз!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#DXX_33_yil

🔄 ZAFARLAR YOR BO‘LSIN MATONAT VA JASORAT TIMSOLLARI!

Baxtli avlod baxt haqida jo‘shib aytar,
Ko‘ngildagi shukronasin qo‘shib aytar,
Shoirlar she’r, hofizlari qo‘shiq aytar,
Vatan xavfsiz bo‘lsa, dilda xavotir yo‘q!


✍️ (O‘.Samarqandiy so‘zi)


✈️ | Markazda_yoshlar

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Bayram_yaqin

Ҳар не машаққатга айлайди тоқат,
Балки, туйғуларин қизғонар устоз
Унга молу-дунё керакмас, фақат,
Бир даста гул билан қувонар устоз!

Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​АССАЛОМ СИЗГА

Тонгни қаршилаймиз, улуғвор тонглар,
Муздай ҳаволари урилар юзга.
Умидвор бир кунга чалинди бонглар,
Юртим - Пахтачимдан ассалом сизга!

Қайдадир нотаниш қушларнинг сўзи,
Илҳом қўшгандайин бўлади сўзга.
Кутиб олар сизни кўкламдай кузи,
Юртим - Пахтачимдан ассалом сизга!

Қизбиби виқори бордир қаддимда,
Уфқнинг ранги ўхшар, уятчан қизга.
Янги шеър яралди Зиёвуддинда,
Юртим - Пахтачимдан ассалом сизга!

Сўзларим ичинда йўқдир иштибоҳ,
Ташбеҳ изламоққа йўл бўлсин бизга.
Не буюк шоирлар шеърига гувоҳ,
Юртим - Пахтачимдан ассалом сизга!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Қувноқ шеърлар ёзай дейман, қувониб,
Аммо кўнгил деган хонам қўймайди.
Қалб ғамим битмоқчи бўламан ёниб,
Дардли шеър ёзишга онам қўймайди!

Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Читать полностью…
Подписаться на канал