samarqandiy77 | Неотсортированное

Telegram-канал samarqandiy77 - Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

3343

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Подписаться на канал

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бугунги ютуқларимдан қувонган яна бир синглим - Нозима Муҳаммад Юсуф қизи бўлди.
Менга устозимни эслатиб турадиган синглимдан Аллоҳ рози бўлсин!

Айтганча, уч кундан кейин бечора,
Нозима қизимнинг имтиҳони бор...
дегандим...


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бугун мен учун жуда чиройли кун бўлди!
Ҳаётимнинг энг гўзал дамларидан бири.
Барчангизга мана шундай унутилмас кунлар ҳаяжонини тилаб қоламан!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Навбатдаги_тадбир

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги "Ёшлар ижод саройи" да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилган "Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър" танловининг Республика босқичи очилиш арафасида.
Ушбу танловининг якуний босқичида мен ҳам иштирок этаман! 😊


Дуоларингизга муҳтожман!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллик тантаналаридан.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​🇺🇿Бугун - 27 cентябрь Мактабгача таълим ходимлари куни!

​​​​МАКТАБГАЧА

Мактабгача таълим фидоийларига бағишланади!


Бир мунаввар манзилларни турса кўзлаб,
Болдай ширин тилчаларда бийрон сўзлаб,
Ўйинчоқлар ичра урфон исин излаб,
Донишмандлар камол топар мактабгача.

Миттигина юракчада меҳри ортган,
Кўнгилчасин миллат деган нур ёритган,
Тўрт ёшида қирқ ботмонлик камон тортган,
Алпомишлар камол топар мактабгача.

Ашъор битиб тонггу-туннинг сийратига,
Беш ёшида тўлиб кўнгил ҳайратига,
Лойиқ бўлган ҳазрат Лутфий ҳайратига,
Алишерлар камол топар мактабгача.

Ақл ёшда эмас дерлар, ақл бошда,
Болаликнинг илми - чашма, нақши тошда,
Кеш кўксида от чоптирган олти ёшда,
Темурбеклар камол топар мактабгача.

Жилмайганда юзчаларда ол буялар,
Қошчаларин ёйлигидан ой уялар,
Тумарису, Увайсийлар, Зулфиялар,
Нодиралар камол топар мактабгача.

Улғайсалар озод элда шодон яйраб,
Юрт бағрида булбулдайин юрса сайраб,
Нурли манзил - келажакка қанот шайлаб,
Қалдирғочлар камол топар мактабгача!

Фидоий меҳнатингиз таҳсинга сазовор!
Айёмингиз муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Xayrli_tun

Мен-ку ухламайман, ҳали бедорман,
Нима қилай, дилдан туйғу кетмаса.
Мен қоғозбардорман, мен қаламдорман,
Уйқу келармиди шеърим битмаса.

Шу менинг тақдирим, шу менинг борим,
Тинчим йўқ баҳор-у, қишларимда ҳам.
Гўзал бўлсин дея, тонгги ашъорим,
Сўз излаб чиқаман тушларимда ҳам.

Тунда жавоб топгум сўроқларимга,
Тунда дилим ғамдан бўлгайдир жудо.
СЎЗ сўраб ёлворсам, қулоқларимга,
Пичирлаб тургандай бўлади, Худо.

... Мана ёзаяпман, тўхтамай ҳамон,
Уйқу умидидан узиб кўзларни.
Сиз ўқиб турибсиз ҳозир, шу замон,
Аллоҳ юрагимга солган СЎЗ ларни!

Мен шундан тирикман, мен шундан борман,
Муштоқман, интиқман биргина СЎЗ га.
Мен-ку ухламайман, ҳали бедорман,
Фақат хайрли тун тилайман Сизга!


Тунингиз хайрли бўлсин, азизим!
Аллоҳга омонатсиз!



Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Эртага устоз Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган Давлат миқёсидаги тадбирга таклифнома олдим.

Насиб бўлса, эртага пойтахтга!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ОДДИЙ МУАЛЛИМ

Қадри билинади энди менга гоҳ
Олис мактабимнинг ўша беҳашам...
Навоий-ку бизга устоздир, бироқ
Кимдир ўқитган-ку Навоийни ҳам.
Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким?...
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Тупроқдек хокисор, безовта жонлар,
Аммо қаноатда тоғдек улуғвор,
Ҳатто Темирдайин Соҳибқиронлар
Пирим деб, этагин ўпган зотлар бор.
Қайсар Жаҳонгирга йўл кўрсатган ким,
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Йўқдан Берунийлар бинолар қилган,
Машрабни машҳури дунёлар қилган.
Хусайнни - Ибн Синолар қилган,
Абдуллонинг тилин бурролар қилган,
Илон ўйнатгандек сўз ўйнатган ким?...
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Лекин бу ҳаёт ниш-санчиқларидан,
Қоқинса кўтарган қўлтиқларидан,
Отадек эзилган ғуссага ботса,
Боладек қувонган ютуқларидан,
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?...
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Улфат кўп-у, аммо бир дўсти ҳамроҳ-
Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ,
Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,
Олим тополмадим ундан олимроқ.
Бола юрагимда бебаҳо тилсим-
Оддий муаллим-да, оддий муаллим.

Юзга кираман мен Худо хоҳласа,
Юз йилдан кейин бир мўмин ўртоғим
Кўзим ёпиб қўйса, жағим боғласа,
Сўнгра сафар сари отланган чоғим,
Фақат бир кимсадан бўлади қарзим,
Оддий муаллим-да, оддий муаллим!

Муҳаммад Юсуф.

Суратда: Пастдарғом туманидаги 56- ИДУМ устозлари билан.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

⚡️26 сентябр - Давлат Хавфсизлик хизмати ходимлари куни!

ШУКРОНА


Сарҳадларга тиллолардан солсак-да синч,
Тинчликдан ҳам қимматлироқ асотир йўқ.
Тунларида сокинлиг-у, тонглари тинч,
Давлат хавфсиз бўлса, элда хавотир йўқ!

Юрт ҳаққига дуо қилса отам уйда,
Шукур бирла тонг оттирса онам уйда,
Шоду-хуррам ўйнаб- кулса болам уйда,
Оилам хавфсиз бўлса, дилда хавотир йўқ!

Истаган пайт кўнглимдаги сўзни айтсам,
Манзилимга хатарсиз, бехато етсам,
Бир жуфт иссиқ нон кўтариб уйга қайтсам,
Жоним хавфсиз бўлса, тилда хавотир йўқ!

Битсин пора деб аталган дил яралар,
Инсон қадри улуғланган куй таралар,
Байроқлардек порлаб турсин чегаралар,
Ватан хавфсиз бўлса, дилда хавотир йўқ!

Ёв қаҳридан керак элга ҳимоялар,
Дилга ҳадик солмасин ҳеч ёт ғоялар,
Тупроқ битта, омон бўлсин ҳамсоялар,
Қўшнинг ҳам тинч бўлса, дилда хавотир йўқ!

Бахтли авлод бахт ҳақида жўшиб айтар,
Кўнгилдаги шукронасин қўшиб айтар,
Шоирлар шеър, ҳофизлари қўшиқ айтар,
Ватан хавфсиз бўлса, дилда хавотир йўқ!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​МЕН СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН

Майли, валий бўлинг, валломат бўлинг,
Кўнглимнинг безаги – нақши кўраман.
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Маломат милтиғин ўқламанг, майли,
Оч қолган кўнглимни тўқламанг, майли,
Асло ранжимайман, йўқламанг, майли,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Малҳам йўқ, ичдаги фироқ – оҳимга,
Даво йўқ дилдаги дардли доғимга,
Жавоблар бўлмайди, қўнғироғимга,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Сизнинг борлигингиз кўнглимга ҳузур,
Кўнглим бир ёзилиб, дардларин ёзур,
Қачондир ранжитган бўлсам, минг узр,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Саволларга жавоб бермасангиз ҳам,
Борлигим назарга илмасангиз ҳам,
Майли мени сўраб келмасангиз ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Ҳис этарсиз бир кун керагимни ҳам,
Тингларсиз, эҳтимол тилагимни ҳам,
Бир куни англарсиз юрагимни ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Бор бўлса кечиринг, гуноҳим учун,
Ё дилдан ўчмаган бир оҳим учун,
Ҳар неки бўлса ҳам Аллоҳим учун,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​НОЛИГАН ХУДОГА ЁҚМАЙДИ

Азобдан чексак-да азият,
Баъзида кўздан ёш оқмайди.
Шукурда кўп эрур хосият,
Нолиган Худога ёқмайди.

Сездирмай йиғласак, кулсак ҳам,
Ғамларга, дардларга тўлсак ҳам,
“Зўр” деймиз, зорликда бўлсак ҳам,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир чети доғ бўлур чиройнинг,
Дарди йўқ дейсизми, ё бойнинг,
Ўн беши ёруғдир бу ойнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Шикоят кўп асли соғлиқда,
Дард кезар бу дили – доғлиқда,
“Отдайман!” деб қўяр оғриқда,
Нолиган Худога ёқмайди.

Юрагим кўксимни ғижимлаб,
Санчийди танимда ғижирлаб,
“Шукур” деб қўяман пичирлаб,
Нолиган Худога ёқмайди.

Тақдирнинг тили ҳам сал дағал,
Томи йўқ кулбага қор ёғар,
Камим йўқ деб яшар камбағал,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир куни ажри бор заҳматнинг,
Тошлари айланар шахматнинг,
Раҳмати кўп эрур раҳматнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Не топсам пешона теримдан,
Сўзларим жо бўлди меҳримдан,
Шукрона ахтаринг шеъримдан,
Нолиган Худога ёқмайди!

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

⚡️25 сентябр – Бутунжаҳон фармацевтлар куни!

Доктор ёзувига ўхшайди ҳаёт,
Тушунмай яшаймиз ҳарфларин гуё.
Эгри чизиқлари бўлмас сира ёд,
Бир парча қоғозга битилган дунё.

Ҳар кимнинг тақдири Аллоҳга аён,
Умри аъмолини муносиб мослар.
Бошимда бир фикр айланар гирён:
Энг бахтли одамлар - доришунослар!


Байрамингиз муборак бўлсин меҳри малҳам доришунослар!

Ўлмасбек Самарқандий

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ЧАҲОРШАНБА

Хуш келибсен, дилимни чоғ этгур мани, чаҳоршанба,
Соғинганман, ёр ёниға кетгур, мани, чаҳоршанба.

Вақти бомдод намозимда, тилай Ҳақдин ибодат-ла,
Бошим эгай, мудом рукъу тутгил мани, чаҳоршанба.

Манам Мажнун, манам Қайсмен, манам дили садпорамен,
Девоналиқ гуноҳимдин ўтгил мани, чаҳоршанба.

Ул париваш чеҳрасини нигоҳимға этма маҳфўз,
Жамолиға ошиқ этгил буткул мани, чаҳоршанба.

Жонимни соғ этиб Роббим, умр берса кўргум яна,
Етти кунга сабр айлабон, кутгил мани, чаҳоршанба.

Тонгда ният бирла ашъор битди Ўлмас, минг шукур,
Муродбахшсен, муродимға етгур мани, чаҳоршанба.

Ўлмасбек Самарқандий.

Ассалому алайкум !
Чоршанба кунингиз муборак бўлсин!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​УСТОЗ БЎЛМАСА

Иймон қайда эди, устоз бўлмаса,
Урфон қайда эди, устоз бўлмаса.
Соҳибқирон қайда, Навоий қайда,
Чўлпон қайда эди, устоз бўлмаса!

Йўқсиллар юртига дунё келтирган,
Саҳролар бағрига дарё келтирган,
Ул юртдан бул юртга зиё келтирган,
Карвон қайда эди, устоз бўлмаса!

Муаллим аталган, буюк аталган,
Ардоқланган мудом, суюк аталган,
Олти аср аввал кўкка қадалган,
Нарвон қайда эди, устоз бўлмаса!

Кўнглидан таралгай минг битта ирмоқ,
Кундузи қуёшдир, кечалари моҳ,
Ақлин экиб ерга, кўтарилган тоғ,
Хирмон қайда эди, устоз бўлмаса!

У шундоқ яшайди, туғилган шундай,
Зарраси беҳисоб, бир сиқим қумдай,
Мардликдан дарс олган -Жалолиддиндай,
Қурбон қайда эди, устоз бўлмаса!

Шеър битсам, СЎЗ топиб, ғамимни еган,
Кўнгил деб аталмиш зўр илҳом берган,
Чор томони гулзор, шеърият деган,
Бўстон қайда эди, устоз бўлмаса!

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🖇Qadrli o'quvchilar, talabalar, kitob ixlosmandlari!

🔷Viloyatdagi kitob taqdimotlari, badiiy asarlar, elektron kitoblar, audio va video resurslar, tanlov va aksiyalar, yozuvchi shoirlar bilan uchrashuvlar haqida batafsil xabardor bo'lish uchun A.S.Pushkin nomidagi Samarqand viloyat Axborot - kutubxona markazining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarini kuzatib boring!

🔷Rasmiy telegram kanal: /channel/samlibuz
🔷Facebook: https://www.facebook.com/samlibuz/
🔷Instagram: https://www.instagram.com/libsamarkand/
🔷Rasmiy sayt:
: https://samarkand.natlib.uz/
🔷Rasmiy sayt:
https://libsamarkand.uz/
🔷You tube: https://m.youtube.com/channel/UCd7aFKSstvt81ICM5XxoWEw

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Мени қутлашга келган доришунос ва шеършунос синглим Дилдорахон Абдиназаровага ўз ташаккуримни билдираман!

Шогирдларим қаерда бўлмасин менга садоқатли!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Xushxabar
#Tabrik

Shoir Samarqandiy respublika tanlovi g'olibi bo'ldi

Eslatib o‘tganimizdek, bugun poytaxtimizdagi Yoshlar Ijod saroyida Mustaqilligimizning 33 yilligi munosabati bilan "Vatanni madh etuvchi eng yaxshi she'rlar" tanlovining Respublika bosqichi bo‘lib o‘tdi.
Kuchli raqiblar va qizg‘in mushoyiralar bilan o‘tgan ushbu tanlovda tumandoshimiz O‘lmasbek Samarqandiy
"Milliy ruhdagi eng yaxshi she'r" nominatsiyasi g‘olibi
deya e'tirof etildi!
G‘olibga diplom, qimmatbaho sovg‘alar va pul mukofotlarini Respublika Ma'naviyat va Ma'rifat markazi rahbari Otabek Hasanov topshirdi.

Samarqandimiz, qolaversa Paxtachimiz sharafini munosib himoya qila olgani uchun O‘lmasbek Samarqandiyga tumanimiz jamoatchiligi nomida minnardorchiligimizni bildiramiz!

Biz👉http://myurls.co/paxtachi

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллик тантаналаридан.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Жононларинг суйдургувчи,
Суйсам, жондан тўйдургувчи,
Эсласам, дил куйдургувчи,
Озоринг бор, Тошкентгинам.

Тупроғингда ишқлар ўнган,
Армонингда диллар сўнган,
Илк севгимни ерга кўмган,
Мозоринг бор, Тошкентгинам!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Маҳфират кун бугун, дерлар,
Дил нақши кун бугун, дерлар.
Қуёш чиққан кунлар ичра,
Энг яхши кун бугун, дерлар!

Тангрим этмиш таборак кун,
Ҳар лаҳзамиз ибодат кун.
Номин айтсам, яйрагай тил,
Бугун шундай муборак кун!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗИМ!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Кун_мавзуси

​​​​ЎҚУВЧИНИ УРМАНГ
( салГИНА ҳазил)


Устоз, замона бежо,
Сўзимни айланг бажо,
Сизга битта илтижо,
Ўқувчини урмангиз!

Эгарланг ғазабларни,
Ғижимланг китобларни,
Жиловланг асабларни,
Ўқувчини урмангиз!

Эй, ичга ютинг орни,
Чиқарманг оҳу зорни,
Уринг эшик, деворни,
Ўқувчини урмангиз!

Бўлмай кетсин, майлига,
Келмай кетсин, майлига,
Билмай кетсин, майлига,
Ўқувчини урмангиз!

Ҳозир мақол урфдамас,
Этини-ку ит емас,
Суяги ҳам сизгамас,
Ўқувчини урмангиз!

Дучор бўлманг қаҳрига,
Захарова заҳрига,
Ўхшанг устоз аҳлига,
Ўқувчини урмангиз!

Ҳеч нима деёлмайсиз,
Ёлғондан уялмайсиз,
"Икки" ҳам қўёлмайсиз,
Ўқувчини урмангиз!

Бошингизга иғволар,
Тушар не-не савдолар,
Телефонига ёзволар,
Ўқувчини урмангиз!

Тилдан чиққан сўз ёмон,
Айтинг, асли биз ёмон,
У яхшидир, сиз ёмон,
Ўқувчини урмангиз!

Кўнинг замон зайлига,
Борманг кўнгил сайлига,
Мени урин, майлига,
Ўқувчини урмангиз!

Жуда яхши биласиз,
Не юраклар куйганни.
Уриб нима қиласиз,
Худо уриб қўйганни!

Устоз, замона бежо,
Сўзимни айланг бажо,
Сизга битта илтижо,
Ўқувчини урмангиз!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#DXX_33_yil

🔄 ZAFARLAR YOR BO‘LSIN MATONAT VA JASORAT TIMSOLLARI!

Baxtli avlod baxt haqida jo‘shib aytar,
Ko‘ngildagi shukronasin qo‘shib aytar,
Shoirlar she’r, hofizlari qo‘shiq aytar,
Vatan xavfsiz bo‘lsa, dilda xavotir yo‘q!


✍️ (O‘.Samarqandiy so‘zi)


✈️ | Markazda_yoshlar

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Bayram_yaqin

Ҳар не машаққатга айлайди тоқат,
Балки, туйғуларин қизғонар устоз
Унга молу-дунё керакмас, фақат,
Бир даста гул билан қувонар устоз!

Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​АССАЛОМ СИЗГА

Тонгни қаршилаймиз, улуғвор тонглар,
Муздай ҳаволари урилар юзга.
Умидвор бир кунга чалинди бонглар,
Юртим - Пахтачимдан ассалом сизга!

Қайдадир нотаниш қушларнинг сўзи,
Илҳом қўшгандайин бўлади сўзга.
Кутиб олар сизни кўкламдай кузи,
Юртим - Пахтачимдан ассалом сизга!

Қизбиби виқори бордир қаддимда,
Уфқнинг ранги ўхшар, уятчан қизга.
Янги шеър яралди Зиёвуддинда,
Юртим - Пахтачимдан ассалом сизга!

Сўзларим ичинда йўқдир иштибоҳ,
Ташбеҳ изламоққа йўл бўлсин бизга.
Не буюк шоирлар шеърига гувоҳ,
Юртим - Пахтачимдан ассалом сизга!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Қувноқ шеърлар ёзай дейман, қувониб,
Аммо кўнгил деган хонам қўймайди.
Қалб ғамим битмоқчи бўламан ёниб,
Дардли шеър ёзишга онам қўймайди!

Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Сўзингизни соғиндим, ота!

Мусахон Нурматовнинг кенжа ўғли Иброҳимдан соғинчли нола.


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Тонгги тарона

"Наргиз"

Камолиддин Раҳимов ижро этган.


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​ХУДОНИНГ ЭРТАСИ

Ечилмай қолдими тугунлар,
Толдирдими югур-югурлар,
Ҳар куни тугайди бугунлар,
Худонинг эртаси бор бўлсин!

Бугунги омадга суюнма,
Умрни бир кунга туюлма,
Битмаган иш учун куюнма,
Худонинг эртаси бор бўлсин!

Тўлдими соғинчдан сабрдон,
Кўз узмай, йўл қараб адирдан,
Келмади сен кутган қадрдон,
Худонинг эртаси бор бўлсин!

Рози бўл Ҳақ берган ҳукмга,
Юк қўшма тандаги юкингга,
Жилмайиб қўл силта бугунга,
Худонинг эртаси бор бўлсин!

Бахтлисан, ёнингда ёр ётса,
Августнинг илк куни уйғотса,
Хушхабар келгайдир, тонг отса,
Худонинг эртаси бор бўлсин!

Тугамай қолдими, ишқ хати,
Тотгайсан муҳаббат шарбатин,
Етмади бугуннинг навбати,
Худонинг эртаси бор бўлсин!

Азроил кўзини сузмаса,
Орзулар режасин бузмаса,
Яратган ризқимиз узмаса,
Худонинг эртаси бор бўлсин!

Жилмайиб қўл силта бугунга...

Тунингиз хайрли бўлсин!

Эҳтиром билан: Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ҳассос шоира, юракларга олов ҳамда ҳаётга муҳаббат бахш этувчи шеърлари билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган ижодкор, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бибисора Туробованинг дунёдан ўтганлиги муносабати билан “25” сентябрь соат 11.00да Хатирчи туманидаги 15-мактабда Хотира кечаси тадбири ва тумандаги “Янги” маҳалласи ҳовлисида эҳсон оши берилишини маълум қиламиз!

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ НАВОИЙ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ЧОЙ

Қора чойим, кўк чойим, таъми бир аломат чой,
Ичсанг ҳўплам, кун бўйи, бўл дейди саломат, чой.

Ишқ ўтидай куйдирсин, лабларингни пиёла,
Айни пешин вақтида танинга ҳаловат чой.

Қишда ором жонингга, ёзда ҳузур бахш этур,
Дастурхонингга берур файзу ҳам фароғат чой.

Қайда ўзбек бор бўлса, бир пиёла чой бўлур,
Минг йилдирки миллатга таратгай тароват, чой.

Ўлмасбек Самарқандий.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа тилайман! 🫖☕️

@Samarqandiy77

Читать полностью…
Подписаться на канал