📊Тонги тарона
"Миллионы"
Алла Пугачеёа ижросида.
Болаликни, ёшликни эсга оламиз!
@Samarqandiy77
Дуода Роббимни йўқлаймиз ҳар кун,
Шукурдан кўнгилни тўқлаймиз ҳар кун.
Яна уйғотсин деб, Қодир Аллоҳим,
Тонглардан умидвор ухлаймиз ҳар тун...
Тунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!
ХАЙРЛИ ТУН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кун давомида биз билан
бирга бўлганингиз учун
ТАШАККУР!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Ваҳму - вайронага айланди бўстон,
Тугамас дунёда дардли бир достон.
Бугун Шарқ диёри тутмоқда мотам,
Ғазо - болаларга бўлди қабристон!
Жажжи мурғакларнинг жонсиз танлари,
Унсиз термулади кўзчалар мастон.
Райҳондан ҳушбўйроқ қон баданлари,
Ғазо - болаларга бўлди қабристон!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
МУАЛЛИММАН
Мен илм илкини тутган, фақиро муаллимман,
Дил аро шоир деюрсиз, эл аро муаллимман.
Тонг кетиб, шом қайтадурмен мактабимда юмуш кўп,
Турфа ташвишлар билан оввора муаллимман.
Зарим ҳам йўқ, зўрим йўқ, усту-бошда пўрим йўқ,
Ҳар не зеб кўнглимда, жисмим беоро муаллимман.
Елкам узра ел шамол, кўкрагимга кел шамол,
Вазиримдан умидвор, бир фуқаро муаллимман.
Ўлмасо, айт дил сўзингни аҳли толиб тингласин,
Мен юрак амри муҳаббис, идоро муалимман.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
СУРАТ
Суратлар кечадан қолган хотира,
Ўтган ширин дамлар аксидир мутлақ.
Манзара хўп гузал, осмон бокира,
Тоғлар, қизғалдоқлар, ям-яшил ўтлоқ.
Улфатлар, дўстлару, қизлар жонона,
Майли истаганча яйрангу, жўшинг.
Вақт келиб, кеч бўлиб қолмасин яна,
Онангиз билан ҳам суратга тушинг.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Бугун_байрам
Бугун Пахтачи элида,
Катта байрам бошланмоқда.
Ўйингоҳга, халқ сайлига,
Шаҳдам қадам ташланмоқда.
Ўттиз учга тўлган юртим,
Ўктам юртим, ғолиб юртим.
Бахтиёрдир фарзандларинг,
Илм ичра толиб юртим.
Тонглар отиб, нур таралди,
Пахтачимнинг қуёшидан.
Ёруғ бўлгай бугун осмон,
Зиёвуддин зиёсидан.
Бугун таърифи - туганмас,
Битмас байрам, Пахтачимда.
Катта-катта ҳофизларсиз,
Ўтмас байрам, Пахтачимда.
Жам бўлишган бугун бунда,
Санъатнинг чин ошиқлари.
Ўйингоҳни ўйнатгайдир,
Дилшод Раҳмон қўшиқлари.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Президентимизни тўлқинлантирган қўшиқ!
Ер юзига зиё кетган,
Ўлмас назму - наво этган,
Бухорийдан дуоларинг,
Навоийдан наволаринг.
"Шарқ тароналари - 2024" Халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимидан.
@Samarqandiy77
Тўйчи ҳофиз дарди асли халқникидир,
«Муножот»у, «Ушшоқ» кўнгли завқникидир,
Сен тинглаган тарона хам Шарқникидир,
Санъат сени самарқандча севар дунё!
Айни пайтда Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" Халқаро Мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда!
Томоша қилиш учун!
⬇️⬇️⬇️⬇️
https://www.youtube.com/watch?v=c-on2gRltLc
@Samarqandiy77
ПАХТАЧИГА БИР КЕЛИНГ!
Тезроқ йўлга шайланиб,
Темир тулпорга миниб,
Мирбозорни айланиб,
Пахтачига бир келинг!
Таърифи кўп зиёда,
Ўзи битта дунёда,
Ҳоҳ отда, ҳоҳ пиёда,
Пахтачига бир келинг!
Ёши мингга баробар,
Ҳусни жамоли лобар,
Ҳар тошида тилло бор,
Пахтачига бир келинг!
Патиридан емабсиз,
Бу дунёга келмабсиз,
Таърифини билмабсиз,
Пахтачига бир келинг!
Йўл қарайди кўзларим,
Интиқ кутар дўстларим,
«Пахта»си йўқ сўзларим,
Пахтачига бир келинг!
Кўнглингиз эритаман,
Дил дардингиз артаман,
Қарнобга бир элтаман,
Пахтачига бир келинг!
Бўлманг кетмоқ пайида,
Шундай юрт бордир қайда,
Чўмиламиз Нарпайда,
Пахтачига бир келинг!
Бир зақланай десангиз,
Шифо топар мазангиз,
Тухумбарак есангиз,
Пахтачига бир келинг!
Кўнгилларга зиё - дин,
Иймон улуғ дунёдин,
Нур сочар Зиёвуддин,
Пахтачига бир келинг!
Минг-минг йиллик иморат,
Қадимликдан ишорат,
Добусқалъа - зиёрат,
Пахтачига бир келинг!
Эрта тонгда уйғониб,
Тезроқ йўлга шайланиб,
Навоийни айланиб,
Пахтачига бир келинг!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
БУГУН ДУШАНБА
📌 Душанба куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) дунёга келганлар!
📌 Душанба куни муқаддас Каъбадаги Ҳажарул асвад ўрнига қўйилди!
📌 Душанба куни дини Исломнинг муқаддас китоби Қуръони Карим нозил бўлган кун!
📌 Душанба куни Расулуллоҳ (с.а.в.) вафот этган кунларидир!
📌 Душанба кунни Аллоҳнинг расули "Сафар ва тижорат кунидир", деб марҳамат қилганлар!
📌 Душанба куни амаллар тақдим қилинадиган кундир!
📌 Душанба куни рўза кунидир! Ойша онамизнинг айтишларича, " Расулуллоҳ душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар."
❗️ Энди ҳам бир ўйлаб кўрингчи, душанба оғир кунми?!
Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин!
@Samarqandiy77
Аслида, Регистон майдонига Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоиловни кўраман деб келган каттақўрғонлик мусиқа мактабининг ўқувчиси, қори йигит Руслан тасодифан Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан кўришиб қолди!
@Samarqandiy77
Туринг, уйғонинг дўстим,
Тонг қўлларин тутаяпти.
Сизни бугун тақдирдан,
Буюк ишлар кутаяпти!
Ассалому алайкум!
Янги кунингиз муборак бўлсин!
✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Ойбек Тоҳир.
"Ассалом Ўзбекистон" дастуридан.
@Samarqandiy77
САВОЛ - ЖАВОБ
- Нега тўртлик ёзмайсиз, шоир,
Сарфлаб шунча сўзни бекорга?!
- Нима қилай, кўнглим дардлари,
Сиғмайди-да тўртта қаторга...
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Самарқандийлар ҳамиша жамиятнинг олдида юришган!
Бугун самарқандлик яна бир Самарқандий укамнинг қувончига шерик бўлгим келди.
Нарпайлик қадрдон укам Ҳаёт Самарқандий бугун МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган танловда ғолиб бўлиб, "Юрт ифтихори" унвонига лойиқ кўрилибди!
Табриклайман!!!
@Samarqandiy77
#Эртага_Жума
Яшадик... минг шукур ризқ берди Аллоҳ,
Умрнинг ҳар куни зарга баробар.
Бугун яхши ўтди: Алҳамдулиллаҳ,
Эртага тонг отса, Жума биродар!
Яратган Роббимга ҳамдлар айтайлик,
Маҳзун кўнгилларни шодон этайлик,
Яна бир муборак кунга етайлик,
Эртага тонг отса, Жума биродар!
Ўлмасбек Самарқандий.
ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРДОНИМ!
@Samarqandiy77
Вақт ўтиб ҳаммаси тушади изга,
Ўйламанг, Аллоҳим кўрмайди, дея.
Эй дўсти - қадрдон, ким айтди сизга,
Йиқилганлар қайтиб турмайди, дея?!
Гарчи бошингизда мингта муаммо,
Йигитнинг омади юрмайди, деманг.
Неки айтсангиз ҳам, айтинг-у аммо,
Йиқилганлар қайтиб турмайди, деманг!
Кўнгилга тегмасин одамлар гапи,
Дўстлар кўтаргайдир дўстнинг юкини.
Худойим гувоҳдир, худди мен каби,
Йиқилганлар қайтиб турар бир куни!
Шукур нолимайман, йўқ каму-кўстим,
Ибратдир, андуҳда юрганлар учун.
Янги кун, янги шеър ёзилди дўстим,
Бир йиқилиб, қайтиб турганлар учун!
Йиқилдингизми?!
Ёнингизда яқинларингиз қолмадими?
Қўлларингизни Аллоҳга узатинг. У сизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайди!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Жуда мушкул меҳр ҳақда ёзмоқлик шеър,
Жонлар фидо, қалбдан чиққан сўзлар учун!
Эй Аллоҳим, икки дунё саодат бер,
Онасини бахтли қилган қизлар учун!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
📌
Ҳаммаси яхши бўлади, деймиз... Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканлигини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр ҳам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар...
Аммо... Аммо, ўша вақтда бугунингиздаги каби ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганингизни хоҳламай қолишингиз мумкин...
Бугунингизни қадрланг! Аслида энг яхши кун бугундир!
Ассалому алайкум, пайшанба кунингиз хайрли ўтсин!
@Samarqandiy77
Каттақўрғон уɜуʍи ᴨиɯди,
Уни ᴋўᴩиб ᴛᴏʍᴏғиʍ ᴛуɯди.
Чиᴩᴏйидᴀн яɯнᴀди қᴀᴩᴏқ,
Рᴀнᴦᴧᴀᴩидᴀн ᴧᴀбиʍ бᴏᴧ ичди.
Қуʙнᴀб ᴋᴇᴛᴀᴩ ᴋўᴩᴦᴀндᴀ ᴋўɜиʍ,
Жизмонсойда қᴏᴩᴀйᴦᴀн уɜуʍ.
Тᴀъʍиᴦᴀ-ᴋу ᴛᴏᴨиᴧʍᴀᴄ ᴛᴀъᴩиɸ,
Мᴀқᴛᴀй дᴇᴄᴀʍ, ᴇᴛʍᴀйди ᴄўɜиʍ.
Лᴇᴋ бᴇʍᴇҳᴩ уɜуʍчи ᴄинᴦиᴧ,
Уɜуʍидᴀн бᴇᴩʍᴀᴄ биᴩ ɯинᴦиᴧ.
Биᴩ ᴋᴇᴨ қᴏᴧдиᴋ юᴩᴛинᴦиɜ ᴄᴀᴩи,
Бᴏᴩ-ᴋу ᴀхиᴩ биɜдᴀ ҳᴀʍ ᴋўнᴦиᴧ.
Қуᴧᴏқ ᴛуᴛиб ᴏҳу-ɜᴏᴩинᴦᴦᴀ,
Чидᴏᴧʍᴀдиʍ ʍᴇн ᴏɜᴏᴩинᴦᴦᴀ.
Биᴩ ʍᴇҳᴩинᴦᴦᴀ бᴏᴩиʍни бᴇᴩᴀй,
Жᴏниʍ ᴄᴀдқᴀ уɜуʍɜᴏᴩинᴦᴦᴀ!
Ўᴧʍᴀᴄбᴇᴋ Сᴀʍᴀᴩқᴀндий.
@Samarqandiy77
Туманимиз мустақиллик байрамидаги чиқишим...
Байрамингиз муборак бўлсин!
@Samarqandiy77
Соғинчларим асрайди, август,
Шамол каби хаёл сарсари.
Минг туйғуни қўйиб устма-уст,
Тортқилайди тирамоҳ сари.
Олов тафтли асад лабидан,
Бол бўлишмоқ палласи айни.
Бунча ширин бўлмаса воҳ-воҳ,
Лабларингга ўхшаш ҳусайни.
Ёз кетмоққа шайланар энди,
Худди сендай бевафо фасл.
Ҳижронингдан камаяр умр,
Тўқсон кунга қисқарар аср.
Кузак етар...сарғаяр кўнгил,
Дардинг қишга айтасан яна.
Лек билганим, бир кун барибир,
Баҳор бўлиб қайтасан, яна!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
Негадир ишларим битмаяптида,
Шу хаёл руҳимдан кетмаяптида,
Ўйланиб, ўйланиб топдим жавобин,
Дадамнинг дуоси етмаяптида.
Ҳар тонг, ҳар тун оталаримиз дуосини олишни унутмайлик!
ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН АЗИЗИМ!
@Samarqandiy77
Ўзимни ўзим табриклайман 😅
Кеча сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг таваллуд топган куни эди.
Агар ҳаёт бўлганларида кеча 69 ёшни қаршилаган бўлар эдилар.
/channel/Ziyovuddin_xabarlari
📊
#tonggi_tarona
"Севмайман душанбадан"
Жалолиддин Аҳмадалиев ижросида.
@Samarqandiy77
ЭРКАК БЎЛИБ ЯШАМОҚ ҚИЙИН
Ҳақиқатни англа эй инсон,
Ва қолгани ҳаммаси бир тийин.
Эркак бўлиб туғилмоқ осон,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!
Боболардан қолган сўз ҳақдир,
Мен улардан ортиб не дейин.
Эркак бўлиб туғилмоқ тақдир,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!
Пушаймонлар, афсуслар кеч гап,
Хушомадлар, мақтовлар ўйин.
Эркак бўлиб туғилмоқ - ҳеч гап,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!
Йигитга зеб бермайди қомат,
Ё савлатли кўрсатмас кийим.
Эркак бўлиб туғилиш - омад,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!
Мен зўрларга қилмайман ҳавас,
Мардлик эмас бақувват билак.
Эркак бўлиб туғилдингми, бас,
Эркак бўлиб яшамоқ керак!
©Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Қадрдон дўстим, истеъдодли санъаткор Шерзод Давроновга "Дўстлик" ордени муборак бўлсин!
Воҳа санъатининг ривожи йўлида асло чарчаманг!
@Samarqandiy77