#Qutlov
⚡️ Президентимиз фармонига кўра, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотланди!
Кимки шуҳрат топса меҳнати билан,
Бўлгайдир ҳамиша эл аро азиз,
Ҳаёт тотли азал, заҳмати билан,
Меҳнатнинг нони ҳам шунчалар лазиз.
Ёруғ бўлсин илло умр кавкаби,
Элнинг кори учун толмасин билак.
Шу юртнинг ривожи учун, сиз каби,
Ватанга фидоий Эркинлар керак!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Ассалому - алайкум,
Уйғондингизми дўстим?
Эрталабдан сиз учун,
Эзгу тилагим туздим.
Тонгнинг ҳусни - чиройи,
Дилдан ғамни кетказди.
Минг шукур, бизни яна,
Якшанбага етказди!
Якшанба тонгингиз муборак бўлсин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
🏅🎗
Президентимиз фармонига асосан, Пахтачилик матонат соҳибаси Фотима Азаматова "Жасорат" медали билан тақдирланди!
Сиз бунга муносибсиз синглим!
Аллоҳ бундан-да юксак мукофот ва ажрларини берсин!
@Samarqandiy77
УНИСИ БОР, БУНИСИ ЙЎҚ
Дунё қизиқ, бир аломат,
Зиёси бор, фонуси йўқ.
Бу не ҳолат, не каромат,
Униси бор, буниси йўқ.
Сўз очилса, берурлар чап,
Иймони бор, ихлоси йўқ,
Эркаклари бор, воажаб,
Соқоли бор, тақвоси йўқ.
Бир юртларки, порлар қуёш,
Кундузи ҳам зиё йўқдир.
Кўрсам келур ашки - кўз ёш,
Ҳижоб бор-у, ҳаё йўқдир.
Кўрдим не-не тумонатни,
Битта мўмин ҳамрози йўқ.
Унутдилар омонатни,
Жойнамоз бор, номози йўқ.
Билмам ҳаром ё ҳалолдир,
Таоми бор, шукри йўқдир.
Ё оғирдир, ё малолдир,
Тасбеҳи бор, зикри йўқдир.
Воизлар бор, ўзин суйган,
Овози бор, қироат йўқ.
Уйларида сақлаб қўйган,
Қуръони бор, тиловат йўқ.
Кўрсангиз гар, тилда ботир,
Амал бору, маҳорат йўқ.
Айтсам, тилим куяётир,
Суви бору, таҳорат йўқ.
Кўрдим қанча кибру-кибор,
Тиллоси бор, тароват йўқ.
Давлати бор, савлати бор,
Пули ҳам бор, ҳаловат йўқ.
Юракларни уйғотгувчи,
Сўзи бору, саъноси йўқ.
Тонги отиб, кун ботгувчи,
Ҳаёти бор, маъноси йўқ!
Дунё қизиқ, бир аломат,
Зиёси бор, фонуси йўқ.
Бу не ҳолат, не каромат,
Униси бор, буниси йўқ.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
☪️🌙
ЖУМА МУБОРАК!
Бугун Одам яралган кун,
Бугун олам яралган кун.
Улуғ куннинг ифорлари,
Самоларга таралган кун!
Бугун умрим безар кундир,
Шайтонларга озор кундир.
Фаришталар масжид бориб,
Исмимизни ёзар кундир!
Маҳфират кун бугун, дерлар,
Дил нақши кун бугун, дерлар.
Қуёш чиққан кунлар ичра,
Энг яхши кун бугун, дерлар!
Дунё ичра диёнат кун,
Қилманг асло хиёнат кун.
Бир Роббимга аён, балки,
Бугун бўлгай қиёмат кун!
Тангрим этмиш таборак кун,
Ҳар лаҳзамиз идорат кун.
Номин айтсам, яйрагай тил,
Бугун шундай муборак кун!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗИМ! 🌙
ЭҲТИРОМ ИЛА:
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!
Табассум қилинг, ҳар дам,
Қувинг дилдан аламни.
Шодумонлик шукуҳи,
Босиб кетсин оламни!
Битмаган қанча ишлар,
Бошқа кунга қолди-да.
Таслим булар ташвишлар,
Бир жилмайиш олдида.
Кулинг, рақс этсин чунон,
Юздаги минг чизиқча.
Сизни ҳар кун кулдирсин,
Такдир деган қизиқчи!
Қаранг, атроф лиммо-лим,
Ғамдан абгор одамга.
Дунё бирам гўзалдир,
Кулгуси бор одамга.
Кулинг, ҳаётнинг узи,
Йиғлатмоққа улгурар.
Кўзёшингиз артгайдир,
Лабдан учган кулгулар!
Дунё беш кун биродар,
Қувонч- умрнинг нақши.
Йиғлаб кетгандан кўра,
Жилмайиб ўлган яхши!
Кулгу-пардоз юз учун,
Сурманг буёқ дам ба дам.
Бир табассум билан сиз,
Чиройлисиз ҳаммадан.
Умр дард эмас фақат,
Умр - сиз битган нома.
Изласангиз ҳаётнинг,
Ҳар кунида ҳангома!
Шодлик, қувонч, табассум,
Асло канда бўлмасин.
Фақат кулгуларингиз,
Захарханда бўлмасин!
Қўймасин хеч шодланиб,
Хандасига кулишдан.
Фақат Худо асрасин,
Бандасига кулишдан!
Жилмайинг, кўзингизга,
Қўнган аламми, гардми?
Доим кулиб юриш-чун,
Биринчи апрел шартми?!
Сизга Аллоҳдан инъом,
Тонгнинг ўзи суюнчи!
Шеъримни ўқиб бўлгач,
Битта кулиб қўйингчи!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Ассалому алайкум,
Омонмисиз қадрдон?!
Юрибсизми хушчақчақ,
Баҳри-дилингиз хандон.
Янги тонгнинг чиройи,
Қалбингиздан бир қиёс.
Мана осмон ёришиб,
Бошин кўтарар қуёш.
Деразадан термулинг,
Янги кун бир гўзалдир.
Гуё замин устида,
Мовий денгиз сузардир.
Гарчи, ташвиш ва дардлар,
Юракка тиғ санчадир.
Шукур қилинг, бу тонгга,
Етолмаган қанчадир.
Туринг, уйғонинг дўстим,
Тонг қўлларин тутаяпти.
Сизни бугун тақдирдан,
Буюк ишлар кутаяпти!
Ассалому алайкум!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
⚡️Бугун Халқаро шоирлар куни!
Шу муносабат билан яна бироздан сўнг бизда очиқ мулоқот!
Овозли чат бўлиб ўтади!
@Samarqandiy77
КАЛИШ
(ҳазил шеър)
Олисдаги қуёшдан,
Яқиндаги ой афзал.
Кўринг қандай бежирим,
Ўзимизнинг пойафзал.
Кийсак кўнгил яйрагай,
Амриконча, фарангча.
Ғирчиллайди бирам зўр,
Думбоққина, тарангча.
Эркак - аёл баробар,
Қадрлашар, кийишар.
Бўйдоқ йигитлар унга,
Сабзи солиб қўйишар.
Жума кун, масжидларда,
Ўғирланган пойафзал.
Жаҳл чиқса ортига,
Тўғриланган пойафзал
Буни кийиб, боболар,
Етган, ҳатто Парижга.
"Adidas" "Reebok" "Jerda",
Eтолмас ҳеч калишга.
Ҳамма мақтар молини,
Қилиб минг хил нағмасин.
Кўрганмисиз, ҳеч замон,
Калишнинг рекламасин?!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
ИСМ
Тақдир битилмайди инсон исмига,
У шунчаки белги сийрати учун.
Муносиб бўлмоғи мумкин, жисмига,
Сабаб бўлолмайди, ҳайрати учун!
Ўзгартириб бўлмас тарих измини,
Ўтди исми мубхам не-не ғанийлар.
Улуғлаб биргина Ватан исмини,
Имом Бухорию, Ал Фарғонийлар.
Рух ардоқ айлагай жондай ҳабибни,
Не жонлар ўтишди, таратиб зиё.
Афшонадан чиққан буюк табибни,
Синонинг ўгли деб таниди дунё!
Файласуф бўлмади, нотиқ бўлмади,
Арасту исмини кўришиб баҳам.
Жаҳонгир бўлмади, фотиҳ бўлмади,
Темурдан кейинги мингта Темур ҳам!
Тош булиб қотдилар, на-да қўзғолди,
Исмини тошларга битиб, ўйганлар.
На шох бўла олди, на шеър ёзолди,
Онаси Бобур деб исм қўйганлар.
На бир назокати, малоҳати бор,
Айтилса, исмида "ой"и борлар ҳам.
Қозони қайнамас, рўзғори абгор,
Исмининг сўнгида "бой"и борлар ҳам.
Жисм Худоники, исм Ҳалкники,
Бирисиз бирининг ўрни тўлмасдир.
Жоним омонатдир, жисмим Ҳақники,
Менинг фақатгина исмим Ўлмасдир!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
⭐️Бугун 21 август- Халқаро шоирлар куни!
ШОИРНИНГ ҲОЛИ
Шоирларнинг шеъри хўп ғалат,
Ишонманг ҳеч, туйғуларига.
Таъсирлироқ чиқсин, деб атай,
Ёлғон қўшар урғуларига.
Шеър нима у ? Келганда илҳом,
Тўртта сўздан ташланар тўқиб.
Гул кўтариб борманг қабрига,
“Ўлдим” деган шеърини ўқиб.
Баҳор келса, баҳорга бир шеър,
Куз келганда, кузга байт битар.
Бугун дарддан оҳу-воҳ чекиб,
Эрта шодон, ўзга байт битар.
Кўнглим менга сўз берар дебон,
Қалб мулкидан шеваман дейди.
Уйда гулдай аёли бўлиб,
Юзта қизга севаман, дейди.
Мисраларга лиммо-лим тўлар,
Кўнгил деган кулбахонаси.
Умри шундай... нима ҳам қилсин,
Шоир қилиб туққан онаси.
Шеърларини бойлигим дейди,
“Улар дардим, нолам” – деб қўяр.
Вақти келса, сотар хофизга,
Вақти келса, “...болам” деб қўяр.
Ўзи ғамга ботиб кетса ҳам,
Қалб ғамини еб ёзаверар.
Ёши қирқдан ошса ҳам шўрлик,
“Ҳаваскорман”- деб ёзаверар.
Кўмиб ташлар аёлини ҳам,
Сўз деган бир олтинларига.
Сабр берсин, сабрлар берсин,
Шоирларни хотинларига.
Фарзандлари юрак олдириб,
Жим яшайди, кўниб ночора.
“Отам шоир” деб секингина,
Мақтаниб ҳам қўяр бечора.
Укалари меҳрибон, жондан,
Минг ишдан вақт топиб беради.
“Укамга”деб ёзган шеър учун,
Томорқасин чопиб беради.
Онасига шоир ўғлининг,
Китобини кўргани даврон.
Мен шоирнинг онасиман, деб,
Кўкрак кериб юргани даврон.
Шоирларнинг шеъри хўп ғалат,
Ишонманг ҳеч, туйғуларига.
Кулманг, кўриб шодон кунини,
Кўз ёш тўкманг қайғуларига.
Етмай қолса сабрим, иродам,
Ишлатаман шунда сўз кучин.
Худойимга минг шукур, мени,
Шоир қилиб яратгани-чун!
Мен билган - билмаган барча шоир ва шоираларни табриклайман! 💥
©Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Кўзларимнинг кўрмишлари рўёда,
Борлиқ ўзим, осмон ўзим, ер ўзим.
Саккиз миллиард одами бор дунёда,
Гуё ёлғиз яшаяпман бир ўзим...
Гоҳ дунёлар сиғдирмайди танимни,
Гоҳи эса, дунёларга тенг ўзим.
Телбаларча, қучоқлаб шу жонимни,
Гуё ёлғиз яшаяпман мен ўзим...
Тиним бермас юрагимда бир титроқ,
Қувончимдан азобларим зиёда,
Атрофимда парвоналар кўп, бироқ,
Битта ўзим қолгандайман дунёда.
Ёлғизлар кўп, асли тупроқ бағрида,
Жим, сукунат, эшитилмас қадамлар.
... Ва кун келиб, шу тупроқнинг қаърида,
Бир ўзимни қолдиришар одамлар!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
❗️✈️
Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши ортидан турли хавотирлар пайдо бўла бошлади.
Хусусан, kun.uz telegram канали "Телеграмда сақлаётган муҳим маълумотларни юклаб олишни маслаҳат бераман. Исталган онда АҚШ ва Амстердамдаги серверларни олиб қўйишлари мумкин", дея огоҳлантирмоқда.
Ҳурматли телеграмда ижод қилаётган ижодкорлар ҳушёр бўламиз!
@Samarqandiy77
ЭРТАГА
Эрта бари бошланар янги,
Ташланар минг ташвиш ўртага.
Қайта қизир ҳаётнинг жанги,
Энг бахтли кун, ахир эртага!
Мансаб ошар, маош берилар,
Ё топшириқ минар елкага.
Мингта режа саф-саф терилар,
Улгуриш керакдир эртага!
Чопасиз ҳаётнинг изми деб,
Танингиз бўлинар тўрттага.
Кўп ошиқманг, югурманг ҳадеб,
Биттаси қолади - эртага!
Дейсиз, битмас ҳеч каму кўстим,
Топилмас ҳеч тугуннинг боши.
Аразламанг бугундан, дўстим,
Омон бўлсин, эртанинг боши!
Бу шеърим ҳам битта ишора,
Ёзилмади, балки жўрттага.
Омон бўлсак, бор бўлсак зора,
Кўришамиз, дўстим эртага!
Эрта бари бошланар янги...
Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
DIYOR YANGILIKLARI | VATANNI MADH ETUVCHI ENG YAXSHI IJODIY ISHLAR BAHOLANDI
24.08.2024-YIL
#samarqandmtrk
/channel/SamTvr
Мендан нима қолар, икки мисра шеър...
Ислом Мирзақулов талқинидаги ижро.
https://youtu.be/WErMwqZiimc?si=z-CHWLQoW2hEAbpZ
🔥🔥
ИЖОД ЗАВҚИ
Жуда кўп танловларда иштирок этганман.
Негадир, аввалгилари мен учун бироз енгилроқ ўтгандек эди. Эҳтимол, рақибларим ёш бўлганлари учундир...
Бироқ бугунгиси жуда оғир бўлди!
"Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър" танловида Самарқанднинг манаман деган шоирлари, элга танилган ижодкорлари орасида, очиғи ўрин ҳақида ўйламадим ҳам.
Аммо, менинг тўрт мисрагина шеърим ҳакамлар қалбини забт эта олди.
Тақдирлаш жараёни... Кутилмаганда, 1 ўрин учун исмимни айтишганида юрагим орзиқиб кетди!
Шунда ҳақиқий ИЖОД ЗАВҚИ ни ҳис қилдим.
Шунда чинакам СЎЗ қудратини англадим!
Шунда яна бир бор ота-онамнинг дуоларини кўнглимдан ўтказдим!
Энди навбат Тошкентга!
Сизлар дуо қилиб турсангизлар Республикадан ҳам қуруқ қайтмайман!
Мана ўша тўрт мисра:
⬇️⬇️⬇️
Лондон мадҳига сўз топиб бўлмасдир,
Париж жамолига қойилман, танман.
Мен бир кичик шоир, исмим Ўлмасдир,
Дунёнинг сайқали - Самарқандданман!
@Samarqandiy77
🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллигига!
"ЮРТИМ" 🇺🇿
✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
📊 Ғиёс Облоқулов.
@Samarqandiy77
#опенбюджет 😃
Опенбюджет деган сўз,
Тилимизга ёд бўлди.
Кимга қувонч, шодлигу,
Кимгадир фарёд бўлди.
Минг овоз эвазига,
Машинасин қўйган ким!?
Кўчам асфалт бўлсин деб,
Қўчқорини сўйган ким!?
Омон бўлсин майлига,
Бир йўлини топганлар.
Бир баклашка ёғ учун,
Овозини сотганлар.
Кимнинг кўнгли тор келиб,
Кимнинг феъли кенг бўлар.
Бир овознинг баҳоси,
Тиллоларга тенг бўлар.
Шошилинг, чопинг дўстлар,
Кундузидир ё тундир.
Улгуриб қолмоқ керак,
Овоз йиғиш ўн кундир!
Овозим қиммат, дея,
Нархин ошириб, нозлар.
Кейин бир пулга қиммат,
Берилмаган овозлар.
Овоз излаб ҳар ёқдан,
Қадамлар ҳам ташланди.
Ва ниҳоят, дўстларим,
"Опен бюджет" бошланди!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
"... Инсонларнинг ҳаммаси оддий сув. Сиз эса, қалбим малҳамисиз, зам-замимсиз, Онажон!"
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Пахтачи туман бўлинмаси раҳбари Меҳрожбек Кунузоқов.
@Samarqandiy77
#Premera
Тез кунда!
"ЭРКАК ЗОТИ"
© Ўлмасбек Самарқандий.
📊 Ҳасанбой Ғозиев.
@Samarqandiy77
ФАХР
Ижод сабаб юртимизнинг кўпгина шаҳру-вилоятларида бўламан.
- Қаердансиз? - деб сўрашади.
-Пахтачиданман - дейман.
-Пахтачи қаерда жойлашган - сўрашади савол тарзида.
Ўкиниб кетаман!
Ўксиниб кетаман!
Ўзим туғилган тупроқ ҳақидаги бу каби саволлар юрагимга оғир ботади.
Шунда секингина - Самарқанднинг чеккасида жойлашган - деб, қўя қоламан.
Тўғри, бизда йирик-йирик саноат корхоналари ҳозирча йўқ. Юз минглаб сайёҳларни ўзига мафтун этадиган обидалар ҳам йўқ. Мақтансак арзигулик тоғларимиз ҳам...
Аммо, Пахтачининг илму-таълимда фидоий устозлари, неча йилдирки вилоятда БИРИНЧИ бўлиб келаётган мактаблари бор!
Бу йил ҳам шундай бўлди!
Кичиккина, мўъжазгина Пахтачим билан фахрланадиган кунларга оз қолди!
Туманимиз мактабларида илм олган йигит-қизларимиз тез орада Пахтачининг довруғини юртга таратади, иншааллоҳ!
©Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
2️⃣1️⃣🔣0️⃣8️⃣🔣2️⃣4️⃣
Уйғонган кунингиз - яхши кунингиз,
Тонгга етганингиз иноят, асли.
Зиёга йўғрилди зулмат тунингиз,
Бошланди умрнинг янги бир фасли!
Ассалому алайкум!
Янги кунингиз муборак бўлсин!
@Samarqandiy77
МУАЛЛИМ СЕВГИСИ
(Ҳазил шеър)
Сизга бўлган муҳаббатим касбим каби муқаддас,
Хаёлимни ўғирлаб, ақлим олди ёр мени.
Истасангиз, ўтаман севгидан бир соат дарс,
Сизни бахтли қилмоқ асли, иш режамда бор мени.
Сизни ўйлаб талпингайдир қирқ беш дақиқа юрак,
Ишон ахир сизга бўлган садоқатим тоабад.
Яна қандоқ севмоқ мумкин, яна қандай ишқ керак,
Наҳот сизга камлик қилса бир ставка муҳаббат?!
Исмингиз не, Сайёрами, Мавжудами, Ҳанифа,
Танишайлик, қалбингни оч суҳбатингдан дил тўлар.
Севилмоқ дарс мавзусидир, севмоқ уйга вазифа,
Бундан буён ҳар соатда янги мавзу «Ишқ» бўлар.
«Дук-дук» урар тинмайин юрагимнинг тепкиси,
Бу овознинг таърифини қилолмайсиз талаффуз.
Ҳаммасидан бошқачадир муаллимнинг севгиси,
Қирқ беш дақиқа севса, беш дақиқа танаффус.
Унга сўйлаш шарт эмас муҳаббатнинг шарҳини,
Ошиқларин оҳини кўзидан ўқиб турар.
Ҳа айтганча айтайин, бошқалардан фарқини,
Тўққиз ойда бир марта таътилга чиқиб турар.
Барча касблар ичида эҳтиром у, фахр у,
Ўз касбидан кўнглига ғурур туйиб боргайдир.
Севсангиз муаллимни, жондан севинг ахир у,
Ишқингизга муносиб баҳо қўйиб боргайдир!
Барча ҳамкасбларимни яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан табриклайман!
©Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
🚩🚩🚩🚩🚩🚩
Фахру ифтихор эрур бу шеъримнинг таъбири,
Ҳунарманддир қўли гул, моҳир уста қай бири,
Илм бирла бошланур, тадбиркорин тадбири,
Замонамнинг зиёли тужжори Самарқандда!
Бугунги сана- Тадбиркорлар куни билан барча тадбиркор юртдошларимизни муборакбод этаман!
Аллоҳ топганингизга барака, ҳунарингизга файз ато этсин!
Ҳурмат билан: Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77