samarqandiy77 | Неотсортированное

Telegram-канал samarqandiy77 - Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

3343

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Подписаться на канал

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Наҳот сабоқларинг шунчалар тахир,
Наҳот, дардларингни ололмадим ёд?!
Аъло баҳоларга ўқирдим ахир,
Битта «беш» қўйиб бер, дарсингдан Ҳаёт!

Ассалому алайкум!
Янги кун муборак бўлсин!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🌕🌖🌗🌘

“СУПЕР ОЙ”

Жимир-жимир қилар кўкнинг юлдузи,
Кўришга улгуринг ажиб чиройни.
Бу оқшом илк бора бутун Ер юзи,
Гувоҳи бўлгайдир зангори ойни.

Осмонда солланар мисли сой бўлиб,
Нурларин ер сари кўргайдир баҳам.
Кўкдаги моҳ бугун “супер ой” бўлиб,
Йўлин ёритгайдир ошиқларни ҳам.

Завқланинг, майлига суратга олинг,
Ой чиққан осмонга юзни бургайсиз.
Ухлаб қолманг дўстим, термулиб қолинг,
Яна қачон бундай ойни кўргайсиз!?

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ўзбекнинг тўйи кўп...
Ақиқа, бешик тўй, ҳатна тўй, мучал тўйи, никоҳ тўйи....

Ана шу тўйлар қаторига яна бир тўйни бемалол қўшиб қўйишимиз мумкин - Талаба тўйи!

Бугун кўпчиликнинг уйида Талаба тўйи бўлиб ўтади.
Тўйлар муборак бўлсин, фарзандининг камолидан қувонган ота-оналар!

Суратда эса, иккита жиянимнинг қувончи мужассам.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

☄️

Ассалому алайкум,
Толейи кулганларга.
Омад муборак бўлсин,
Талаба бўлганларга!

Инсон сийрати учун,
Илм асли жамолдир.
Бюджет бўлса, бахтингиз,
Контракт ҳам камолдир!

Ассалому алайкум!
Бугун талабалик бахтидан қувониб тонг оттирган йигит - қизларимизни табриклайман!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​УСТОЗ БЎЛМАСА

(Барча устозларга бағишлайман!)


Иймон қайда эди, устоз бўлмаса,
Урфон қайда эди, устоз бўлмаса.
Соҳибқирон қайда, Навоий қайда,
Чўлпон қайда эди, устоз бўлмаса!

© Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Ғиёс Облоқулов

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🚩🚩🚩🚩
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩
​​#Жума_битиклари

Йўқчиликдан асло нолимам,
Бир кун косам оқаргай, абас.
Сизга қайдан келар ризқ, билмам,
Менга эса Худо берса, бас!

Баланд уйлар, қиммат уловлар,
Мен уларга қилмайман ҳавас.
Сизга кимдан келар тўловлар,
Менга эса Худо берса, бас!

Давлатидан кўкрак керганга,
Осмон эрур бошидан ҳам паст.
Қуш тўймайди қўлдан берганга,
Менга эса Худо берса, бас!

Шукур, тўқман, эмасман юпун,
Юрагимда "Шукур" деган сас.
Бандасининг бергани бир пул,
Менга эса Худо берса, бас!

©Ўлмасбек Самарқандий.

Ассалому алайкум қадрдоним!
Жума муборак бўлсин!
Шу улуғ кунда Аллоҳдан сўранг, У сўровчи ҳар бандасини қуруққўл қайтармайдиган ягона қодир зотдир!


/channel/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​КЕРАКСИЗ ОДАМ

Олиб қочманг мендан кўзингизни ҳеч,
Умидсиз, илинжсиз, тилаксиз одам.
Кераксиз санаманг ўзингизни ҳеч,
Сиз менга кераксиз, кераксиз одам!

Дунёси бедилдир, бахти басира,
Бунда шодон фақат юраксиз одам.
Қўлларимдан тутинг, қўйворманг сира,
Сиз менга кераксиз, кераксиз одам!

Кўнгил исёнига тополмайсиз куч,
Эй менинг ожизам, билаксиз одам.
Қўйинг ғазабланманг, Худодандир ўч,
Сиз менга кераксиз, кераксиз одам!

Қаранг, саломимга олмаслар алик,
Туртиб қўяр, мен-чи, тиргаксиз одам.
Мен ҳам ҳеч кимсага керакмасман, лек,
Сиз менга кераксиз, кераксиз одам!

Ҳар ёқда хушомад, қийналар юрак,
Буни қайдан билар юраксиз одам.
«Керакли одамлар» уларга керак,
Сиз менга кераксиз, «кераксиз одам»!

Олиб қочманг мендан кўзларингизни...

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🎆 💌 🗓

​​ПАЙШАНБАГА ЎХШАЙДИ

Ассалому алайкум,
Шеъримни ўқиса, ким,
Ғамларни ечсин, бугун,
Пайшанбага ўхшайди!

Севмоқ керак тоабад,
Ошиқликда йўқ навбат,
Атроф тўла муҳаббат,
Пайшанбага ўхшайди.

Тинглаётир шеър ошиқ,
Юрагингни бер, ошиқ,
Осмон ошиқ, ер ошиқ,
Пайшанбага ўхшайди.

Меҳрда йўқдир ҳудуд,
Кўнглингни қўнглимга тут,
Бошла ошга тараддуд,
Пайшанбага ўхшайди.

Ассалому алайкум!
Ҳафтанинг энг хушчақчақ куни - пайшанба муборак бўлсин!
☀️

Самимият ила:
©️Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Истамам кўнглингдан кетмоқни

Бир гўзал гулзордир бу чаман,
Туйғулар билмайди сўлмоқни,
Кўнглингдан бахт майин ичаман,
Истамам кўнглингдан кетмоқни.

Таралар анбарий хуш ифор,
Нур сочар ҳар лаҳза навбаҳор,
Кўнглингда меҳрибон Худо бор,
Истамам кўнглингдан кетмоқни.

Зулфингни бўйлари муаттар,
Париваш малаксан суманбар,
Юрмайин ҳар ерда дарбадар,
Истамам кўнглингдан кетмоқни,

Муҳаббат куйи бор кўнглингда,
Покликнинг рўйи бор кўнглингда,
Жаннатнинг бўйи бор кўнглингда,
Истамам кўнглингдан кетмоқни.

Ҳисларим самимий айблама,
Сўзимдан топмассан бир тама,
Ўтиниб сўрайман ҳайдама,
Истамам кўнглингдан кетмоқни.


Иброҳим Хушнуд


t.me/ibrohim_xushnud

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🎧

Эй Яратган Эгам, сендан илтимос,
Отамни асрагин!
Отамни ёнида ҳар доим,
Онамни асрагин!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Пародия

Қайнона

©️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Ledy shou ижросида.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

☄️
ЭРКАК ЗОТИ

Осон деб ўйламанг, эркак зотига, 
Бир умр мунғайиб ўтиши мумкин. 
Ногоҳон минса у, ғазаб отига, 
Шайтонни бўғзидан тутиши мумкин! 

Азалдан подшога берилмас буйруқ, 
Эркакнинг эркидан бўлинг эҳтиёт! 
Эҳтимол, аёлдек қирқта жони йўқ, 
Лек, сабри саналса қирқ мингдан зиёд! 

Осон тутманг сира, эркак элига, 
Умри шамолдайин, хаёлдан тезроқ. 
Юзга ажин тушар, асо белига, 
Сочлари оқаргай аёлдан тезроқ! 

Эркак муҳаббати мангуга дохил, 
Ҳаввонинг ҳилқати хосдир Одамга. 
Балки эртак эрур, Фарходу Тохир, 
Худо ишқ солгани ростдир, Одамга! 

Эй сиз ожизалар, хақиқат қани, 
Дейсиз, сизга меҳр биздан юққан, деб. 
Унутиб гоҳида чап қовурғани, 
Айтасиз, «...эркакни аёл туққан» деб! 

Сиз Онам, сиз ёрим, гулгун яноқсиз, 
Чиройингиз зўрдир ой бисотидан. 
Эҳтимол, подшолар чиққан саноқсиз, 
Пайғамбар чиқмаган аёл зотидан! 

Эрмак қилманг сира эркак қалбини, 
Кўнглидайин кўркам боғ йўқ, сиз учун! 
Кезинг етти дунё қиру-адрини, 
Унинг елкасидай тоғ йўқ, сиз учун! 

Бемеҳр атаманг, юзлар сўз демас, 
Меҳрини қирқ мингта сабридан изланг. 
Унинг кулгуларин лабидан эмас, 
Юрагидан изланг, қалбидан изланг! 

Тилса, фақатгина бағрин тилар у, 
Лек, жафо жаҳдида тиғлай олмайди. 
Азоб, уқубатни, дардни билар у, 
Фақат сизга ўхшаб йиғлай олмайди! 

Осон тутманг сира эркак ахлига, 
Сиз суйгунча кўнгли сўлиб бўлгайдир. 
Фидо айланг, жонни ғазаб жаҳлига, 
Кулмай яшаб бир кун, кулиииб ўлгайдир! 

Осон деб ўйламанг, эркак зотига... 

Ўлмасбек Самарқандий

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​#Табрик

​​ҚАДРДОН УКАМ ОҒАБЕКЖОНГА!

Бу ҳаёт йўлларида ўнгирлар кўп, жарлар кўп,
Шудгорларда қуйруқлару, сўқмоқларда зарлар кўп,
Дўстларингиз баробар одамсифат харлар кўп,
Сен ҳаёт йўлларида бардам бўлгин укажон!

Айтсам, бисёр аслида, сирларингга ошиқлар,
Гўркираб ҳосил берган ерларингга ошиқлар,
Мудом содиқ бўлолмас, меҳрингга ошиқлар,
Сен ижод уммонида ўктам бўлгин укажон!

Кўнгил бирла кўшк солиб, олгин қалблар гардини,
Сенда кўрсин бошқалар юракнинг чин мардини,
Меҳрга зорлар айтур юракдаги дардини,
Сен дардуманд дилларга малҳам бўлгин укажон!

Кўзни қамаштирмасин ёлғон дунё қўрғони,
Бирам тотли бўлгайдир, асил дўстнинг ёвғони,
Билгин, ҳеч тугамайди ёмонларнинг ёлғони,
Сен яхшилар ёнида ҳар дам бўлинг укажон!

Таваллуд айёминг муборак бўлсин!
Самимият ила:


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Шоҳрух!

Бу йигит шу йилнинг 1 июн куни 4 яшар қизчани ўлимдан қутқариб қолган эди...
Аммо Шоҳруҳни ўзини ҳеч ким ўлимдан асраб қололмади...

Аллоҳ сенга жаннат боғчаларидан сарой берсин! 🙏

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🔴🟠🟡🟢🔵🟣🟤

✔️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

✔️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

✔️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

Тунингиз хайрли ўтсин, қадрдоним!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🙂🙂🙂

​​#ҳазил

Ёзда ҳар ким уйида,
Таъмир бошлар эринмай.
Оқлаб, кўклаб, безайди,
Бошқа ишга берилмай.

Мен ҳам элдан қолмай деб,
Бошлаб юбордим мана.
Уйим вапше бошқача,
Бўлсин дедим росмана.

Ким тиллодан солар уй,
Кимдир кумушдан цемонт.
Кимга эса ёқгайдир,
«Доллар-ремонт», «Сўм-ремонт».

Қайси бирин танлай деб,
Анча бошим қашладим.
Охири ўйлай-ўйлай,
Евро ремонт бошладим!

Бойлигимни тўпладим,
Камини топиштирдим.
Евроларни бирма-бир,
Деворга ёпиштирдим.

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ассалому алайкум!

Яна бироздан сўнг - 21.40 да мана шу манзилда овозли суҳбатимиз бор!

Истовчилар бўлса, марҳамат!

⬇️⬇️⬇️⬇️

/channel/YULDUZ_XOLMURODOVA

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​АКСИОМА

Мени излаганлар олислаб мудом,
Нега ўзгаларга чопгани - чопган.
Туғилгандан бери манзилим битта:
Мени излаганлар ўзимдан топган.

Исмимга эътибор берманг, муваққат,
Асли тилимдаги сўзимдаман, мен.
Самою - кўклардан сўраб нетасиз,
Мана қирқ беш йилки ўзимдаман мен.

Онам айтадилар: "... Болам ҳеч замон,
Тилингдан учган ҳар сўзингдан кетма!"
Мен ўзим шунақа, ким не деса дер,
Отам айтган: "Ўғлим, ўзингдан кетма!"

Шеърим ўқиб ҳайрон бўлиб юрмасин,
Ўзига бинолар қўйганлар бўлса.
Энг аввал Ўзликка берсин "қидирув",
Ўзини йўқотиб қўйганлар бўлса.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

😎🥇

ДИЁРИГА КЕЛДИ ДИЁРА!

Бир қудрат бор гулдай жисмида,
Уни шаҳд деб билди, Диёра.
Ватан бордир ҳатто исмида,
Диёрига келди, Диёра!

Парижда ҳеч қолмади армон,
Қувончлардан масрурмиз ҳамон,
Бугун, юрти-Пастдарғом томон,
Самарқандга келди, Диёра!

Шу Ватанга энг азиз дилбанд,
Этди қанча юракларни банд,
Юрт байроғин кўтариб баланд,
Самарқандга келди, Диёра!

Ота уйинг кутмоқда муштоқ,
Сени севгай ҳаммадан кўпроқ,
Киндик қони тўкилган тупроқ-
Диёрига келди, Диёра!

Шижоати дилда жўш уриб,
Юрагига шодликлар тўлиб,
Енгилмас мард Тумарис бўлиб,
Диёрига келди, Диёра!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

🎧

Париж.
Эйфел тепасида айтилган "Мустаҳзод"


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга

ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Rost_post

Авваллари мактаб ўқувчиларининг дафтари кўримсизгина ва ҳунук бўларди, аммо унинг ичидаги ёзувлар жуда чиройли эди.
Ҳозир эса, ўқувчиларнинг дафтари бирам чиройли, аммо ичидаги ёзувлар ҳунук.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

💥💥💥

​​#Тунгги_шеър

​​ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Замон оғир, дунё мураккаб,
Яшаяпмиз, юракни алдаб,
Ташвишлар ҳам бўларда, бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт килинг!

Майли ҳаёт азобга солсин,
Дард дегани домига олсин,
Дунёлари бошидан қолсин,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Одамларга боқасиз, қуюқ,
Дейсиз: "унинг зарра гарди йўқ",
Қўйинг дўстим, кимнинг дарди йўқ,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Мана яшаб юрибмиз биз ҳам,
Босилгайдир, изтироб, из ҳам,
Туғилгансиз бир марта, сиз хам,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Қаранг, кўкда ой кўзин сузар,
Умр тотли, яшамоқ гўзал,
Ҳар неда бир ҳикмат бор, азал,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ҳар умрнинг бордир ёз-қиши,
Тугамайди ҳаёт ташвиши,
Жуда яқин ойнинг ўн беши,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гоҳ дўстлардан кўнглингиз оғрир,
Ҳамма сиздан тортгандай бағир,
Оилангизга кераксиз ахир,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Фарзандлар хам борар улғайиб,
Яшаманг ҳеч маюс-мунғайиб,
Қани дўст, бир қўйинг жилмайиб,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гўзал яшанг, шудир матлабим,
Умид бирлан шивирлар лабим,
Илтимосим, ўтинч-талабим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Терс оқимдан чарчадингизми,
Умр нима, дарё, денгизми,
Шеърим тамом! Тушундингизми,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ўлмасбек Самарқандий.

каналга уланиш
👇👇👇👇👇👇👇
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​МУЗЕЙ

Турфа туйғуларга тўла музейни,
Тамошо қилмоққа бордим атайлаб.
Ҳар бир экспонат нозик дид билан,
Териб қўйилибди жуда авайлаб.

"Фазилатлар зали", " Нуқсонлар зали",
Одамга лиқ тўла, мушкулдир юрмоқ.
Азалдан қизиқ-да инсон зотига,
Ўзида йўқ бўлган нарсани кўрмоқ.

Оқибат остига катта ҳарф билан,
"НОЁБ БИР ТОПИЛМА!" дея ёзилган.
Виждон деб аталган экспонатга,
"Қўл теккизманг!" деган ёзув осилган.

Нигоҳлар синчковдир, термулар ўйчан,
Ҳис ва туйғуларга кўп ҳам берилмай.
Қаранг, бир бурчакда тумонат одам,
Меҳрни томоша қилар эринмай.

Ўғирлаб кетилган экспонатнинг,
Ўрни бўш турибди, чекиб таассуф.
Бир варақ қоғозга ёзилган шундай:
"Бу ерда муҳаббат бор эди афсус!".

"Антиқа зали" ни кезаман шошмай,
Бироқ йўлаклари жуда тор экан.
Кўриб ҳайратимни яширолмадим,
Мен борган музейда "номус" бор экан!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​📆

Чоршанба яхши кун, чоршанба гўзал,
Чоршанба - ҳафтада энг файзли бир дам.
Чоршанба - пайшанба дея аталган,
Ишқ тўла кун сари қўйилган қадам.

Ҳар бир кун мадҳи бор баётимизда,
Ҳар кунни Аллоҳим яратмиш гулгун.
Тонг отиб мунаввар, ҳаётимизда,
Яна бир чоршанба бошланди бугун!

Ассалому алайкум!
Чоршанба тонгингиз муборак бўлсин!


©️Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#ҳазил

🙂

Мен Парижга бормайман! 😂

Кунингиз табассум билан ўтсин!


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​Ғимир-ғимир, ташвишлар тинди,
Бўй кўрсатди осмондаги моҳ.
Биз бугунни яшадик, энди,
Умр берсин эртага Аллоҳ!

Уйқу истар ҳориган кўзлар,
Чарчоқ руҳим оромин излар,
Етгай яна дийдорга юзлар,
Умр берса эртага Аллоҳ!

Турмуш дея тугулган муштлар,
Улгурмаган, битмаган ишлар,
Кўп бугундан қолган юмушлар,
Умр берса эртага Аллоҳ!

Шукронам бор, ҳар лаҳза, онда,
Жилва сочар бир умид жонда,
Янги шеърим ўқийсиз тонгда,
Умр берса эртага Аллоҳ!

Этсин бизга янги кун ҳадя,
Сизга бўлсин қалбим бадия,
Хабар ёзай «Ассалом» дея,
Умр берсин, эртага Аллоҳ!

Ўлмасбек Самарқандий.

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бугун биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​ХУШОМАД

Мени чунон мақташди бугун,
Ҳар сўзимдан топиб эътироф.
Эркалашди, сўзлари гулгун,
Хушомадга айланди атроф.

Совуқ бир тер оқарди тандан,
Нафаслардан уфурди рўё.
Кеча қалам тутган одамдан,
Улуғ шоир кашф қилди гуё!

Ғалатидир эҳтимол шубҳам,
Ё таърифим шуларга арзир.
Лек мен учун қоронғу, мубҳам,
Хушомаддан кейинги манзил.

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿



​​#Bugun_tavallud

Мадина, Мадина нега йиғлайсан,
Менинг асал қизим, қачон ухлайсан?
Иситманг тушмади, топмадим дори,
Тинмади чақалоқ жонингнинг зори,
Ярашмас яшамоқ нокасга ёлвориб,
Чида, ёруғ тонгни кутамиз, қизим,
Биз хали хаммадан ўтамиз қизим.

Бугун устозим Муҳаммад Юсуфнинг гўзал қизларидан бири Мадинахоннинг таваллуд айёми!
Мадина синглим, табриклайман! Сенга атаб шеър ёзишга иккиландим. Зотан, сен ҳақингдаги энг гўзал шеърни Отанг ёзиб кетган!
Умринг узоқ, ҳаётинг мунаввар бўлсин!

Самимият ила аканг:
Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…
Подписаться на канал