Дуода Роббимни йўқлаймиз ҳар кун,
Шукурдан кўнгилни тўқлаймиз ҳар кун.
Яна уйғотсин деб, Қодир Аллоҳим,
Тонглардан умидвор ухлаймиз ҳар тун...
Тунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!
ХАЙРЛИ ТУН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кун давомида биз билан
бирга бўлганингиз учун
ТАШАККУР!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
ИШҚ
Кетолмайман, қўйвормайди рашк дегани,
Дарвозасин очмас, кўнгил кўшк дегани,
Нима қилса қилди мени, эй воҳ ажаб,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Ювиб кетди бошдин-оёқ дардларимни,
Шунчалар ҳам сел бўлурми ашк дегани.
Эшитмайди қалбимдаги гапларимни,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Димоғимдан кетмас сира, чорлаб турар,
Бунча тотли, бўйи-анбар мушк дегани.
Кетсам, ортда алангаси порлаб турар,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Кўнгил шўрлик ғамини ҳам емай, ҳатто,
Азоблайди ҳижрон номли мушт дегани.
Сочимни оқ, ёшимни қирқ демай, ҳатто,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Бир кун мени ўлдиради, ажал туйғу,
Севилмоқ бу ўз ёғингда пиш дегани.
Ўлсак, бирга ўламиз дер, ўжар туйғу,
Мени ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Жуда ёмон боғлаб қўйди, ишқ дегани.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Ramazon_kundaligi
24 кун
ХУФТОНДАН... БОМДОДГАЧА
Бир йўл кетган - ишқ йўлидир,
Рўм элидан Боғдодгача.
Жоним жисмимнинг қулидир,
Хуфтондан то Бомдодгача.
Иймондан нур бер вужудга,
Куч бер, комил тараддудга,
Жойномоз ёз Таҳажжудга,
Хуфтондан то Бомдодгача.
Ўз - ўзингга сўроқлар бор,
Фарёду-дод, фироқлар бор,
Ё раб, қанча гуноҳлар бор,
Хуфтондан то Бомдодгача.
Пок дилларга солма нафрат,
Гуноҳларни қил мағфират,
Кимга раҳмат, кимга ғафлат,
Хуфтондан то Бомдодгача.
Бир қулингдай итоат бер,
Шафоат бер, саодат бер,
Шундай гўзал ибодат бер,
Хуфтондан то Бомдодгача.
Илтижойим эшит ё Раб,
Шаҳодатдан тинмасин лаб,
Келур балки жоним сўраб,
Хуфтондан то Бомдодгача.
Ассалому алайкум!
Моҳи Рамазоннинг 24 чи куни муборак бўлсин!
Эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.
Каналимизга қўшилинг:
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Samarqandiy77
Кимга пулдори ширин,
Кимга дилдори ширин.
Бизга эса, қадрдон,
Дўстлар дийдори ширин!
@Samarqandiy77
#Iftor_yaqin
БАЛИҚҚА БОРМАЙМИЗМИ 🦈
Ифтор чоғи дўстларнинг,
Кўнглини олмаймизми?
Йиғилишиб бугун бир,
Балиққа бормаймизми?
Кун бўйи ишлаймиз-ку,
Меҳнатдан толмаймизми?
Ҳаммасин четга суриб,
Балиққа бормаймизми?
Балиқ тайёр бўлгунча,
Суҳбатлар қурмаймизми?
Ғаниматдир бу кунлар,
Балиққа бормаймизми?
Дардимиз айтиб бир-бир,
Кўнглимиз ёрмаймизми?
Дардимизни аритиб,
Балиққа бормаймизми?
Эҳ дўстим йўлимизни,
Дарёга бурмаймизми?
Умр ўтиб кетмоқда,
Балиққа бормаймизми?
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
УНИСИ БОР, БУНИСИ ЙЎҚ
Дунё қизиқ, бир аломат,
Зиёси бор, фонуси йўқ.
Бу не ҳолат не каромат,
Униси бор, буниси йўқ.
Сўз очилса, берурлар чап,
Иймони бор, ихлоси йўқ,
Эркаклари бор воажаб,
Соқоли бор, тақвоси йўқ.
Бир юртларки, порлар қуёш,
Кундузи ҳам зиё йўқдир.
Кўрсам келур ашки - кўз ёш,
Ҳижоби бор, ҳаё йўқдир.
Кўрдим не-не тумонатни,
Битта мўмин ҳамрози йўқ.
Унутдилар омонатни,
Жойнамоз бор, номози йўқ.
Билмам ҳаром ё ҳалолдир,
Таоми бор, шукри йўқдир.
Ё оғирдир, ё малолдир,
Тасбеҳи бор, зикри йўқдир.
Воизлар бор, ўзин суйган,
Овози бор, қироат йўқ.
Уйларида сақлаб қўйган,
Қуръони бор, тиловат йўқ.
Кўрсангиз гар, тилда ботир,
Амал бору, маҳорат йўқ.
Айтсам, тилим куяётир,
Суви бору, таҳорат йўқ.
Кўрдим қанча кибру-кибор,
Тиллоси бор, тароват йўқ.
Давлати бор, савлати бор,
Пули ҳам бор, ҳаловат йўқ.
Юракларни уйғотгувчи,
Сўзи бору, саъноси йўқ.
Тонги отиб, кун ботгувчи,
Ҳаёти бор, маъноси йўқ!
Дунё қизиқ, бир аломат,
Зиёси бор, фонуси йўқ.
Бу не ҳолат, не каромат,
Униси бор, буниси йўқ.
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
АВВАЛГИДАЙМАС
Ажаб, бугун туйғулар ёлғон,
Ҳаяжони айламайди маст.
Энди лабда кулгулар ёлғон,
Жилмайишлар аввалгидаймас.
Этилмайди энди эътироф,
Олқишлар ҳам бўлгандайин бас.
Озоримдан чекиб изтироб,
Қийналишлар аввалгидаймас.
Вақт измига кўнгил кўндими,
Жим йиғлайди, юрак сўз демас.
Меҳр номли қўшиқ тиндими,
Куйланишлар аввалгидаймас.
Бечора қалб қўяр оғриниб,
Кечаги кун энди бир ҳавас.
Ҳол сўрашлар, тинмай соғиниб
Ўртанишлар аввалгидаймас.
Кетмоқдасиз, қадамлар шаҳдам,
Мен ўзиммас, сиз ҳам у эмас.
Дил эшигин олдида бир дам,
Тўхталишлар аввалгидаймас.
Ажаб, бугун туйғулар ёлғон,
Ҳаяжонни айламайди маст.
Энди лабда кулгулар ёлғон,
Жилмайишлар аввалгидаймас.
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
... Қўлингдан келса, дунёни ўзгартир..
...Ўзингга ёқмаётган бўлсанг, ўзингни ўзгартир !
...Аммо, сени ўзгартиришларига асло йўл қўйма.
...Қандайдир аҳамиятга эга бўлсанг, борингча қабул қилишсин...
Тунингиз хайрли ўтсин!
Эртагача омон бўлайлик!
@Samarqandiy77
#Iftor_vaqti
Ифтор чоғи тўкин дастурхон атрофида тушган суратинг;
- очқаганни оғринтиради,
- муҳтожни маҳзун қилади,
- фақирнинг бағрини тилади.
Агар эҳсон қилувчи бўлмасанг ҳам, мақтанувчи бўлмагин.
@Samarqandiy77
1 АПРЕЛ ТАБАССУМИ
Эй хотинжон, дийдиёйинг жонимга тегди,
Гапларинг йигитлик шаънимга тегди.
Ҳоҳласанг, биттасин топиб оламан,
Ғинг десанг бир жойларга кетиб қоламан.
Узун лозим-куйлак киймайди улар,
"Уйда ун қолмади", демайди улар,
Муҳими, дийдиё қилмайди улар,
Ғинг десанг бир жойларга кетиб қоламан.
@Samarqandiy77
😊😊😊😊
Энди мингдан ортиқ обуначига эга Telegram каналларининг эгалари улардаги рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олади. Бу ҳақда Telegram мессенжерининг ўзида хабар берилди.
@Samarqandiy77
#Ramazon_kundaligi
22 - кун
ХУДОНИНГ КАЛТАГИ
Не ғазабу-қаҳринг бор, яқинларинг кўтаргай,
Бегоналар меҳридан зеболанмас баётинг.
Отанг урса, оёғинг ва ё тиззанг кўкаргай,
Худо урса билгинки, кўкармайди ҳаётинг!
Туғишганлар олдида бори дардинг тингланар,
Ётлар ичра сен бедард, бахтиёру хам беғам.
Онанг урса, эҳтимол хатоларинг ўнгланар,
Худо урса билгинки, ўнгланмайди умринг ҳам!
Оиланг сенинг қўрғонинг, унда бағринг тўлгайдир,
Жигарларинг камоли бир-биридан зиёда.
Аканг урса, хақдир у, биринг икки бўлгайдир.
Худо урса оқармас, косанг икки дунёда!
Адашсанг ҳам жигаринг умр тилаб ўтгайдир,
Оч қолса хам яқининг, тортиб олмас ошингни.
Опанг сўкса, сўк оши, урса силаб ўтгайдир,
Худо урса силамас бандаси ҳам бошингни!
Меҳр бирла ўчмагай билки умринг маёғи,
Муҳаббат-ла одамзод соғ чиқмиш дор тагидан.
Ўлдирмайди урса ҳам ота-онанг таёғи,
Омон қолмоқ даргумон Худонинг калтагидан!
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
⚡Эртага 1 апрел - кулгу ва табассум куни!
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ😊
Нега кўнглингизга қўнибди ғубор,
Ёки хомуш юриш замон зайлими?
Сизга кичкина бир илтимосим бор,
Бир ширин табассум қилинг майлими?
Ортингизга отинг битмаган ишни,
Ғазабдан нима нафв, қайраманг тишни,
Унутинг кечадан қолган ташвишни,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?
Ким кечалар бедор, уйқу танқисдир,
Кимга ишқ муаммо, туйғу танқисдир,
Асли бу дунёда кулгу танқисдир,
Бир ширин табассум қилинг майлими?
Туғилмоқда йиғи, ўлмоқда йиги,
Яшнамоқда йиғи, сўлмоқда йиғи,
Бас қилинг, дунёга тўлмоқда йиғи,
Бир ширин табассум қилинг майлими?
Осмонда ой бўлиб тўлгандан кўра,
Кибр дунёсида юргандан кўра,
Бировнинг устидан кулгандан кўра,
Бир ширин табассум қилинг майлими!
Умид машъалига бағишлаб учқун,
Уфқда субҳидамда чиққандайин кун,
Ҳозир шу шеъримни ўқиб,мен учун,
Ширин бир табассум қилинг майлими?😊
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Ramazon_kundaligi
20 кун
БУЛБУЛ ҲИКОЯТИ
Бисмиллаҳир Роҳманир - Роҳийм,
Улуғ кундан саломлар бўлсин.
Руҳингизга жам бўлиб ором,
Ва қалбингиз иймонга тўлсин!
Бир ҳикоят айтаман яна,
Қулоқ тутинг, тингланг яхшилар.
Ҳикматига бўлингиз сомеъ,
Юраги соф, кўнгли нақшилар.
Олам энди ибтидо эди,
Яралмаган Одам ҳам ҳали.
Фақат борлиқ, табиат мавжуд,
Бу - дунёнинг аввал маҳали.
Тоғу – тошлар ичра бир булбул,
Юрар эди, чарх уриб, сайраб.
Завқ оларди, хонишидан кўк,
Овозидан борлиқ ҳам яйраб.
Тилидан хеч тушмасди унинг,
Қирқта сўзнинг такрори соҳир.
Жаббор, Холик, Бориъ - Мухаймин!
Қодир, Сомад, Аввали, Охир...
Қуёш чиқса Мутаъолий - Нур,
Кун ботарда ал-Хаййул, Қоййум.
Қирқ исмни, қирқ гўзал сўзни,
Тилдан қўймай сайрарди доим.
Шул қирқ сўздан мароқ олгувчи,
Унинг муштдай бир жисми эди.
Фаришталар қулоқ тутсалар,
Бу Аллоҳнинг қирқ исми эди.
Бундан воқиф бўлган Аллоҳим,
Буйруқ берди фаришталарга.
Ҳар амали вожиб –ул икром,
Ҳар ишида саришталарга.
-Бориб топинг ўша булбулни, Тинглай уни, мен ҳам яйрайин.
Не истамиш, сўранглар ундан,
Тилагини бажо айлайин.
Кетди икки фаришта шу он,
Ўшал боғу – чаманни кўзлаб. Тилдан қўймай Аллоҳ исмини,
Сайраган шул булбулни излаб.
Хушманзара бир чаман ичра,
Топди ўшал булбулни охир.
Сайрар эди у ҳамон тинмай,
Забонида қирқ исм зоҳир.
Бажо қилиб Аллоҳ амрини,
Ҳамд айтдилар унинг номига.
Олиб кетди икки фаришта,
Андалибни Аллоҳ ёнига.
-Эй андалиб, булбулигўё,
Қайдан сенда бу гўзал юрак?
Мен лол бўлдим, хуш забонингга,
Тила, не бор қалбингда тилак?
Забонингга берайми, айтгин,
Бори қушлар оҳу – зорини.
Ё истасанг, туҳфа этайми,
Бутун олам чаманзорини.
-Аё Роббим, ўзингга шукр,
Кўрдим мана латийф жисмингни.
Тилагим шу қалбимга солгин,
Қолган эллик тўққиз исмингни.
Токи борман, караминг бирла,
Сақлагайман дилимда уни.
Қайда бўлмай, қайси чаманда,
Куйлагайман, тилимда уни.
Бажо бўлди булбул тилаги,
Шу бир қушга меҳрин бойлади.
Роббим унинг митти қалбига,
Тўқсон тўққиз исмин жойлади.
Шу-шу унга ярашиб турмиш,
Аллоҳ берган мукофот, ёрлиқ.
Булбул хониш қилса қайдадир,
Мафтун эмиш бус-бутун борлиқ.
Қизиқ бугун одамзот феъли,
Борлиғини дорга ўрайди.
Иймон қолиб, йиғлаб Худодан,
Зар сўрайди, давлат сўрайди.
Ҳикоятим ҳикмати шулдир,
Қушдай шавққа тўла олмасак.
Наҳот, ният, тилак бобида,
Булбулчалик бўла олмасак.
Хато ва камчиликлари учун Аллоҳга истиғфор айтиб қоламан!
Рамазоннинг 20 чи куни муборак бўлсин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
СОБИҚ ВА СОДИҚ ДЎСТЛАРИМГА
Биз кечган дарёлар тўлқини тинди,
Биз кўрган давралар тушмиди, энди,
Ришталар узилди, илмоқлар синди,
Буни дил истади, юракмиди ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!
O, ўша меҳрлар қайга кўмилди,
Taқдир тўнин ечиб қозиққа илди,
Бир биримиз кўрсак kўзлар юмилди,
Бу не, душманларга тиргакмиди ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!
Tўпланишиб тез-тез йиғилишардик,
Дардимизни айтиб oғринишардик,
Kўришмасак, қўмсаб соғинишардик,
Энди ўшал дамлар эртакмиди, ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!
Kўнглимизни бериб, kўнглимиз ёрдик,
Жонимизни бериб, "жон-жонга" бордик,
Битта шеър ўқий деб Aнжонга бордик,
Бу не, эҳтиёжми, эрмакмиди ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!
Энди ташбеҳ излаб "урушмаймизми",
Энди давраларда тўлишмаймизми,
Бўлдими? Тамомми? Kўришмаймизми?
Бу не-чорасизлик , тилакмиди, ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!
Биз кечган дарёлар тўлқини тинди...
Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77
С Е В Г И
Мен уни севаман, севгим бир чўғдир,
Бу ишқ кетмас маним жону-дилимдан.
Уни ўйламаган бир куним йўқдир,
Бир лаҳза тушмайди исми тилимдан.
Мен уни севаман, муҳаббатим кўшк,
Олис кетолмайман ундан бир одим.
Ҳаётим, аслида, шу мастона ишқ,
Унинг жамолига етмоқ - муродим.
Мен уни севаман, кўнглимни ёриб,
Кўзим ёшларидай дув тўкиламан.
Ўзин кўрмасам ҳам, уйига бориб,
Ҳар куни ишқ сўраб, йиғлаб келаман.
Мен уни севаман, ошкору-ниҳон,
Қилиб чарчамасман севгимни хитоб.
Қўлимдан тушмайди, бир лаҳза, бир он,
Унинг сўзларидан битилган китоб.
Мен уни севаман, ишқим дарё-да,
Дилда шу дарёнинг тошиғи бордир.
Бир менми севгувчи, Унинг дунёда,
Икки миллиарддан кўп ошиғи бордир.
Мен уни севаман...
Ўлмасбек Самарқандий.
каналимизга қўшилинг:
👇👇👇👇👇
@Samarqandiy77
Беш кунда юз йил умр кўрганимиз ғалати,
Югурик ер устида турганимиз ғалати.
Борар манзил - охират, ҳаммамизда йўл битта,
Тағин яна йўл сўраб юрганимиз ғалати.
Умр икки қош ичи, тонг отмоғи даргумон,
Тонг отса, шомга етиб кун ботмоғи даргумон,
Тонгда кўз очиб яна, уйғотмоғи даргумон,
Эрта ҳақда хаёллар сурганимиз ғалати.
Қадрдоним, Роббим Сизга эртангги тонгни кўрмоқни ҳам насиб этсин!
Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Камоли эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
САВОЛ:
Ким гўзал?
Бир савол жавоби қийнар зиёда,
Хулосалар зийрак, фикрлар сергак.
Ақлли жонзотлар ичра дунёда,
Ким гўзал, аёлми ва ёки эркак?
Аёл гўзал дейди, шубҳасиз, бешак,
Назокати унинг - ибоси шарми.
Одам қудратига келтирилмас шак,
Эркак гўзал дейди, дунёнинг ярми.
Аёл гўзал дейди, исбот беҳисоб,
Унинг чиройига бир оина тутгил.
Маймундан салгина фарқланса, ҳисоб,
Эркак гўзал дейди, эрк эли буткул!
Бу баҳснинг шовқини дунёни бузар,
Жавоб тополмаслар изланиб ҳарчанд.
Аёлдан чиройли, эркакдан гўзал,
Иккисин ишқидан туғилган фарзанд!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
МУСОФИРНИНГ РЎЗАСИ
Муаллиф:
Ўлмасбек Самарқандий
Ижрода:
Музаффар Ҳафизович.
t.me/Muzaffar_Xafizovich1975.
@Samarqandiy77
#Қутлов
Устозлар назди бор кўзларингизда,
Ҳар бир сатрингиздан ёришгай кўнглим.
Меҳр ёниб турсин сўзларингизда,
Таваллуд муборак, шоира синглим!
Дилларнинг нақшинкор гулдори бўлинг,
Сўз излаб, тунларнинг бедори бўлинг,
Шеърият мулкининг дилдори бўлинг,
Таваллуд муборак, шоира синглим !
Эҳтиром ила: устозингиз Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Ramazon_kundaligi
23 кун
МУСОФИРНИНГ РЎЗАСИ
Юртдан, Ватандан йироқ,
Ҳар кунида бир фироқ,
Ажру - савоби кўпроқ,
Мусофирнинг рўзаси!
Ҳақ иймонин безардур,
Сабри - тилло ё зардур,
Меҳнат бирла гўзалдир,
Мусофирнинг рўзаси!
Куч олгай итоатдан,
Қувват олур тоатдан,
Савоби саодатдан,
Мусофирнинг рўзаси!
Сабр бер иймонидан,
Қаноат бер, жонидан,
Ўзга юртнинг нонидан,
Мусофирнинг рўзаси!
Қайда саҳарлик нозир,
Қайдадир ифтор ҳозир,
Ниятлардадир нозил,
Мусофирнинг рўзаси!
Меҳр яшайдир кўзда,
Адо бўлгай бир тусда,
Ё Амриқо, ё Русда,
Мусофирнинг рўзаси!
Соғинч қийнар гоҳида,
Илтижо бор оҳида,
Қабул Ҳак даргоҳида,
Мусофирнинг рўзаси!
Бўлсин Аллоҳ ҳиммати,
Унда сабр сийрати,
Чин мусулмон зийнати,
Мусофирнинг рўзаси!
Яратган Роббим моҳи Рамазонни мусофир элларда ўтказаётган дўстларимизни ўз паноҳида асрасин!
Ўлмасбек Самақандий.
@Samarqandiy77
"Samarqand" телеканали намойиш этади!
"Ҳаёт саҳифалари"
Болалигим
Ижод йўлим
Хотираларим
Хатоларим...
@Samarqandiy77
МЕҲМОН
Эшик тақиллади... қара ким экан,
Кимдир тирқишидан ташлади қиё.
Тезроқ оч, сабримга ботмоқда тикан,
Қайғу келдимикан, шодликмикан ё?!
Эшик тақиллади... бор қулфини ол,
Кимдир секингина қўйди йўталиб.
Ҳижрон ҳолим сўраб келган эҳтимол,
Ёки Ишқ келдими, гуллар кўтариб.
Эшик тақиллади... қизиқ, аломат,
Ярим тун ҳол сўраб биров келибди.
Қўлида нимадир бўлса, у омад,
Қуруққўл кўринса, синов келибди.
Эшик тақиллади... шивирлар лабим:
«...Яхши одам келса, кошонам тўлар.
Маҳзун одам бўлса оч, у ҳабибим,
Жилмайиб тургани душманим бўлар.
Эшик тақиллади... Шеър ёзгим келар,
Бир туйғу қалбимни қаттиқ тилдими?
Қара, хаёлимда ҳисларим елар,
Шоирлигим билиб илҳом келдими!?
Эшик тақиллади... бор қулфини ол,
Муҳаммад, Исмоил, Исроил келди.
Умр тилаб гадо келган эҳтимол,
Ё жонимни сўраб Азроил келди.
Эшик тақиллади... қара ким экан!?
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
⚡ Tezkor
Barcha o‘qituvchilar uchun Atestatsiya bekor qilinishi to'g'risidagi qaror imzolandi!
@Samarqandiy77
⚡БУГУН БИРИНЧИ АПРЕЛ!
ҚИЗИҚЧИЛАР
Ҳаёт ранги кулиб турган юзда, дерсиз,
Ёки сўзлаб берар, ажин, чизиқчалар.
Дарди йўқми, ёши йўқми кўзда, дерсиз,
Кўз ёшини кўрсатмайди қизиқчилар.
Кулсалар ҳам қалбин эзар мингта титроқ,
Ҳокисордир, боши - осмон, пойи - тупроқ.
Балки дарду-аламлари сиздан кўпроқ,
Аламлардан сўз очмайди, қизиқчилар.
Дил ичида сақлар мудом армонларин,
Не азобда яшаб ўтди Эргаш Карим.
Қолиб кетди Ҳожибойнинг умри ярим,
Йўлда қолган карвони бор, қизиқчилар.
Ибрат олгай, ҳаёт дарсин баётидан,
Керак бўлса кулгу топар фарёдидан,
Айтилса гар, саҳна орти ҳаётидан,
Сиз билмаган армони бор, қизиқчилар.
Ўзни юлдуз санамаслар, ой эмаслар,
Улар дарё - мавжли дарё, сой эмаслар,
Бисотида кулгуси бор, бой эмаслар,
Ҳалол ризқдан хирмони бор, қизиқчилар.
Таъзимдамиз, табассумли сўзлар учун,
Йиғисини кўрсатмаган кўзлар учун,
Дардин айтмай, кулиб турган юзлар учун,
Юрагида иймони бор, қизиқчилар.
✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Ортиқ Султонов.
@Samarqandiy77
Баҳорнинг илк ойи, яхши қол,
Хайр деб айтишим шарт бугун.
Сийладинг гоҳ ёмғир, гоҳи қор,
Мард бўлиб кетяпсан, март бугун.
Эрталаб уйғотар, мулойим,
Ёмғирдай ёқимли сўзлари.
Апрел деб аталган, гулойим,
Баҳорнинг ўртанча қизлари.
Тунингиз хайрли ўтсин!
Аллоҳга омонатсиз!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
САВОЛ - ЖАВОБ
- Нега тўртлик ёзмайсиз, шоир,
Сарфлаб шунча сўзни бекорга?!
- Нима қилай, кўнглим дардлари,
Сиғмайди-да тўртта қаторга...
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
ХУДОНИНГ АЙТГАНИ БЎЛАДИ
Тақдирнинг бир кулиб боқиши,
Кўкдан акс қайтгани бўлади.
Бекордир банданинг ҳоҳиши,
Худонинг айтгани бўлади!
Ҳар куни ҳар ёнга бурилма,
Йўл излаб тошларда суринма,
Минг бора чиранма, уринма,
Худонинг айтгани бўлади!
Дўппингни қозиққа илдингми,
Тақдирнинг измига кўндингми,
Бугунми, эртами, индинми,
Худонинг айтгани бўлади!
Билурсан, аслида ўч кимдан,
Ичингда ёнгувчи куч кимдан,
Ранжима ҳеч қачон, ҳеч кимдан,
Худонинг айтгани бўлади!
Ҳар лаҳза ўлчоғлик қадамлар,
Кўп бўлар ҳамдарду, ҳамдамлар,
Дейвурар тили бор одамлар,
Худонинг айтгани бўлади!
Ҳар ишга топилгай бир чора,
Бой бўлар эртага ночора,
Кечаги бой одам бечора,
Худонинг айтгани бўлади!
Бугун биз очмизми, тўқмизми,
Ё кўнгли куйган бир чўғмизми,
Эртага бормизми, йўқмизми,
Худонинг айтгани бўлади!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Ўзим қандай бўлсам, шеърим ҳам шундай,
Яратган Сўз берур, мос ниятимга.
Ҳар топган ташбеҳим билингки, мендай,
Ҳар мисрам муносиб шахсиятимга.
Минг бир суратимда қандай кўринмай,
Олурсиз ичиндан бир сийрат ечиб.
Бошқача ёзмоққа ҳарчанд уринмай,
Ёзолмасам керак ўзимдан кечиб.
Севдим деб шеър ёзсам, ҳақрога тенгланг,
Демак, ишқ яширин ошиқ кўзимда.
Мени эшитмоқчи бўлсангиз, тингланг,
Овозим жаранглар ҳар бир Сўзимда.
Суратлар сийратга ўхшамайди, дер,
Уларда умрнинг бир лавҳаси йўқ.
Исмга муносиб тугалланган шеър,
Битмаган шеъримнинг сарлавҳаси йўқ.
Ҳаммаси бор бунда: қувончим, дардим,
Ташвишим ва яна аччиқ киноя.
Жангари бўлмайди бу шоир мардум,
Демак, мен кучсизман шеърим-ҳимоя.
Бекордир, байтимда қоним оқмаса,
Ҳар мисра шоирнинг жони бу, асли.
Шеъримда нечта Сўз сизга ёқмаса...
Мендаги нуқсонлар сони бу, асли.
Сўз менинг вужудим, Сўз менинг жисмим,
Ташналатиб қўймас қақроқ еримни.
Мисралар сўнгида жаранглар исмим,
Қачондир ёзаман ўлмас шеъримни!
Ўзим қандай бўлсам, шеърим ҳам шундай...
Ўлмасбек Самарқандий.
Каналга қўшилиш учун:
👇👇👇👇👇
t.me/Samarqandiy77