NOLIGAN HUDOGA YOQMAYDI
✍ OʻLMASBEK SAMARQANDIY
🎤 JUMANAZAR URALOV
BIZNING KANAL 👇👇👇
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | KOʻNGILDAGI GAPLAR
#Ramazon_kundaligi
19 чи кун
УКАЖОН
( Яқин қондошларингизга сийлаий раҳм қилишни унутманг.
Ҳадислардан)
Томирларда оқаётган қонимиз бир укажон,
Танимиз бошқадиру, жонимиз бир укажон.
Қайда бўлсанг дардингни ҳис қилгувчи юрак бир,
Отамиз шаънидаги шонимиз бир укажон.
Яқиним йўқдир менинг сендан бўлак, дунёда,
Сен яёв юрсанг магар, мен ҳам юрай пиёда,
Сен бой бўлсанг, менинг ҳам мол - давлатим зиёда,
Тақдир берган ризқимиз, нонимиз бир укажон!
Жонлар битта жонники, жисмимиз бошқа - бошқа,
Умримиз бир йўлдадир, измимиз бошқа - бошқа,
Гарчи ҳужжатлар ичра исмимиз бошқа - бошқа,
Насаблар сўралганда номимиз бир укажон!
Балки, бир-биримизни бўйларимиз фарқ қилар,
Туйғулар, тафаккурлар, ўйларимиз фарқ қилар,
Орамизда масофа, уйларимиз фарқ қилар,
Тўққиз ойлик уйимиз - қорнимиз бир укажон!
Ёруғ бўлсин оламнинг сен яшаган томони,
Толеъйингга битилсин замонларнинг замони,
Кунлар ўзимизники, яхшиси ҳам ёмони,
Бошимизга ёғгувчи қоримиз бир укажон!
Муборак моҳи Рамазоннинг 19 чи куни қутлуғ келсин!
Шу улуғ ойда ака-укаларимизни ҳам йўқлаб қўяйлик!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
КЎРГАНМИСИЗ?!
Айни пешин ой чиққанин кўрганмисиз,
Кўлмак сувдан сой чиққанин кўрганмисиз?!
Кўрмагансиз сўздан бўлак бисотини,
Шоирлардан бой чиққанин кўрганмисиз?!
Эски кулба, эски жанда, эски титроқ,
Фақатгина кўнгли қурғур сал ялтироқ,
Кимларнидир бой қилиши мумкин, бироқ,
Шоирлардан бой чиққанин кўрганмисиз?!
Атрофидан Навоий ё Жомий излар,
Шеърларини тингламоққа сомеъ излар,
Китобини чиқармоққа ҳомий излар,
Шоирлардан бой чиққанин кўрганмисиз?!
Зулматлари тугамаган туни қурсин,
Топган давлат, дунёси-ю, дуни қурсин,
Пошшо бўлиб Бобур кўрган куни қурсин,
Шоирлардан бой чиққанин кўрганмисиз?!
Беклардан зўр забти бордир наърасида,
Ўзи ҳоким кўнгил номли қалъасида,
Шеър ўқийди бориб бойлар даврасида,
Шоирлардан бой чиққанин кўрганмисиз?!
Уч-тўрт сўмга чўнтагини кавлаб қўяр,
Гоҳ елкасин қоқиб ёлғон жавраб қўяр,
"Ҳаммадан ҳам сиз бойсиз! " деб авраб қўяр,
Шоирлардан бой чиққанин кўрганмисиз?!
Кимларнидир бой қилиши мумкин, бироқ...
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Дилда неки байтинг бўлса, дегайдир ёз,
Тонгда илҳом пайтинг бўлса, дегайдир ёз.
Умр каби фасллар ҳам ўткинчидир,
Бир кун баҳор кетиб яна келгайдир ёз!
Ёзни соғинганларга жўнатиб қўйинг!
@Samarqandiy77
УЙҒОНДИНГИЗМИ
Ассалом қадрдон, уйғондингизми,
Уйқу бермадими баҳор шамоли?
Мендек тонгни кутиб тўлғондингизми,
Ё мафтун этдими ойнинг жамоли?
Яна жой олдими орзулар тўлиб,
Кўнгил деб аталмиш кошонангиздан.
Бугун яна тақдир меҳрибон бўлиб,
Ўпиб уйғотдими, пешонангиздан?
Тонг табассум қилур, юзлари гулгун,
Янги кун нигоҳлар олдида илҳақ.
Миллиардлаб одамлар қатори, бугун,
Сизни уйғотишни унутмади, Ҳақ!
Сизга субҳидамдан шеъримни туздим,
Ўқинг ҳар сатрида соғинчнинг иси.
Биламан, ишингиз жуда кўп, дўстим,
Иймонга шошилмоқ - энг биринчиси!
Ассалом қадрдон, уйғондингизми...
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Мудроқ босган дилим, айтайин бир сир,
Уйқуни-да Роббим, паллада тортар.
Уйқу ҳам насия берилган умр,
Уйқунг ортган сайин, қарзинг ҳам ортар.
Тунингиз хайрли ўтсин қадрдоним. Эртага саҳарликка уйғонишни унутманг!
АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!
t.me/Samarqandiy77
#Қутлов
Шундай улуғ фурсат - Рамазон фасли,
Мен сизни қутлайман юртсевар одам!
©Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Озгина_табассум..
— Ҳей болакай, исминг нима?
— 🙂
— Бош ҳарфини айт, ўзим тахмин қилиб кўраман.
— "Й"
— Юсуф
— Йўқ
— Яҳёбек
— Йўқ
— Унда ким?
— Ямазон
— 😅
Моҳи Рамазоннинг яна бир куни файзли ва мазмунли ўтсин!
@Samarqandiy77
#Ramazon_kundaligi
17 - кун
ОҒИЗ ЁПМОҚ
Оғзинг ёпиб, қўлларинг оч,
Дуоларинг бўлсин руёб.
Фақат емак-ичмаккамас,
Ёлғонга ҳам оғзингни ёп!
Яратганнинг ўзи одил,
Ҳар балоки, тилингдан топ.
Нафсга занжир урилди тил,
Фаҳш сўзга ҳам оғзингни ёп!
Кўнгилларни қилиб пора,
Ғийбатларда гуноҳ сероб.
Жим юрмоққа топиб чора,
Буҳтонга ҳам оғзингни ёп!
Бомдоддан то ҳуфтонгача,
Ҳақ каломин айла хитоб.
Ҳеч бўлмаса ифторгача,
Иғволарга, оғзингни ёп!
Фалокатни келтирур тил,
Ҳалокатни нафсингдан топ.
«Навайту ан асума...» деб,
Оғзингни ёп, оғзингни ёп!
Фақат емоқ - ичмоққамас,
Ёлғонга ҳам оғзингни ёп!
Моҳи Рамазоннинг ўн еттинчи куни муборак бўлсин!
Эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
ИСТИҒФОР
Ҳукминг бирла бордирман, амринг ила тандаман,
Берсанг бойман, бермасанг, бир савдоий жандаман,
Адашгувчи, хатокор, мен ожиз бир бандаман,
Ўзингдан ўзгаларга қойиллигим кечир Ҳақ!
Нетай феълим фаромуш, ёв кўринур издиҳом,
Вужудимда раҳм нечун этолмайди истиқом,
Кўзларимда ўч ўти, ёнар дилда интиқом,
Қасос фақат сендандир, ғойирлигим кечир, Ҳақ!
Айла зардаю-зардоб, харом еган ошимни,
Ҳисоб этма умр деб, қирқдан ўтган ёшимни,
Бир саждага бормаган бошимни кес, бошимни,
Бақо қолиб, фанога дойирлигим кечир, Ҳақ!
Севгимдандир сийратим, ишқдан кўздаги йиғим,
Сен гўзалсан, сен нурсан, сен ҳурлиқо ҳолиғим,
Асли ўзингсан, буюк муҳаббатга лойиғим,
Бандангга қўйган ишқу-мойиллигим кечир, Ҳақ!
Бер Ҳидоят руҳимга, роҳи ризвон тарафдан,
Айро эт ўзинг Роббим, наҳсу ҳам нафс талабдан,
Кечдим ул ҳаволардан, кечдим бори шарафдан,
Ғофилликда топганим – нойиллигим кечир, Ҳақ!
Ёзиб йиғласам кулма, кўзимдаги жолаға,
Нетай, етмас иродам кўнглимдаги нолаға,
Ҳар сатримда иштибоҳ, ҳар сўзим муболаға,
Ўзинг қалбга солганинг – шоирлигим кечир, Ҳақ!
Адашгувчи, хатокор, мен ожиз бир бандаман,
Ўзингдан ўзгаларга қойиллигим кечир Ҳақ!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Ўз уйингизни, оилангизни кўз қорачиғидай асранг!
Фарзандларингизнинг ёвуз кимсалар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолишига йўл қўйманг!
@Samarqandiy77
Дунё дунларини тамом унутгил,
Бу фоний оламнинг ёлғонлари кўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Улардан бошқасин дардин унутгил,
Улардан бошқаси оломон бир туп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Ҳар тонг дуо сўраб ёнидан ўтгил,
Ғанимат дуонинг ҳикматлари кўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Ёнида кулиб қўй, кўз ёшинг ютгил,
Кўзларингга тушмай йўқлик деган чўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Кўзларида ўт бор, тик боқма буткул,
Ҳеч канда бўлмасин тилларингдан “хўп”,
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Давлатинг улар-чун икки ҳовуч гил,
Берма ҳашаматли саройлар қуриб.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Ўлмас, икки дунё саодат кутгил,
Ажри-савоб берсин, кутганингдан кўп.
Отанг тирик бўлса, елкангни тутгил,
Онанг тирик бўлса, оёқларин ўп!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Мен Пахтачининг "Фай" маҳалласида туғилганман. Шу маҳаллада улғайдим, шу маҳалла кўчаларида кўнглимга шеър туйғуси инди.
Бугун сизлардан менинг маҳалламнинг бир оғриқли нуқтасига кўмак беришингизни сўраб мурожаат қиляпман!
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ташаббусли бюджет дастурида эълон қилинган ташаббусга овоз беришингизни сўрамоқчиман. Маҳалламиз кўчаларини чороғон қилиш ташаббусини қувватлайсиз, деган умиддаман!
Мана шу манзилга берган 5 та овозингиз учун мендан битта шеър!!!
Сиз истаган мавзуда!!!
Фақат @Samarqandiy1977 манзилига 5 та скриншотингизни ташлаб берсангиз кифоя!
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32/90f341f7-8615-462a-99fd-153e1667807b
#Ramazon_hikmatlari
15 чи оқшом
Сиз яхшилик қилаверинг кўрмаяпти, билмаяпти деб ўйламанг...
@Samarqandiy77
САЛОМЛАШМАЙ ҚЎЙДИК
Бугун дили вайронман,
Қовоғимиз уйдик биз.
Нима бўлди, ҳайронман,
Саломлашмай қўйдик биз!
Ичим қон ютиб кетди,
Бўғзимни тутиб кетди,
Байрамлар ўтиб кетди,
Саломлашмай қўйдик биз!
Қувонмайман, кулмайман,
Завқу - шавққа тўлмайман,
Нима ўтди билмайман,
Саломлашмай қўйдик биз!
Айтинг, не ташвишингиз,
Нима олди ҳушингиз,
Шунча кўпми ишингиз,
Саломлашмай қўйдик биз!
Рости жуда оғриндим,
Саломингиз соғиндим,
Сўзларим шеърга индим,
Саломлашмай қўйдик биз!
Айтинг кимга қилай арз,
Дўстликка кетмасин дарз,
Салом фарздир, салом қарз,
Саломлашмай қўйдик биз!
Қилмайлик дилга жабр,
Тугаб битдику сабр,
Ҳеч бўлмаса бугун бир,
Саломлашиб қўяйлик!!!
Бугун муборак Жума!
Кўнглингизни оғритган инсонларингиз бўлса кечиринг!
Ўлмасбек Самарқандий.
Кунингиз мазмунли ўтсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Сизни яхши кўраман!
@Samarqandiy77
Негадир ишларим битмаяптида,
Шу хаёл руҳимдан кетмаяптида,
Ўйланиб, ўйланиб топдим жавобин,
Дадамнинг дуоси етмаяптида.
Ҳар тонг, ҳар тун оталаримиз дуосини олишни унутмайлик!
ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН АЗИЗИМ!
@Samarqandiy77
#iftor_vaqti
КАБОБ
Қийма кабоб, жиз кабоб,
Аччиқ кабоб, туз кабоб.
Таърифингни топмоққа,
Тилларим ожиз, кабоб.
Дастурхонга кўрк, қиёс,
Фарқи йўқдир, қишми - ёз
Ёнда тўғралган пиёз,
Оҳ – оҳ ширин ис кабоб.
Кетдик кабоб сайлига,
Замоннинг зўр зайлига,
Чўғда қиздир, майлига,
Жигаримдан кес, каабоб.
Дилдан чиқди сўзларим,
Интиқ кутар кўзларим,
Келинглар эй дўстларим,
Ейилмас ёлғиз кабоб.
Аллоҳ розилиги учун тутган рўзаларингизни Роббим ўз даргоҳида қабул қилсин!🤲
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
НОЛА
(Оналар тилидан)
Хавотирим – ялмоғиз,
Ичимни ейди нолам.
Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!
Қўймайман бошқа талаб,
Ҳар куни тонг, эрталаб,
Эшикдан бир мўралаб,
Мен соғман, деб қўй болам!
Тикан кирса қўлингга,
Ҳанжар ботар дилимга,
Интиқ қилмай йўлингга,
Мен соғман, деб қўй болам!
Қолдирмагин гумонда,
Мултиратиб айвонда,
Ҳеч йўқса телефонда,
Мен соғман, деб қўй болам!
Бермагил совға – салом,
Совғалардан ҳам аълом,
Мен кутган битта калом –
Мен соғман, деб қўй болам!
Яшайман шодон, жўшиб,
Умримга умр қўшиб,
Эшигимга бир тушиб,
Мен соғман, деб қўй болам!
Азоб ўтар жонгача,
Кутайин қачонгача,
Ухлолмайман тонггача,
Мен соғман, деб қўй болам!
Меҳринг дилга ўрайман,
Йўлларингга қарайман,
То тирикман, сўрайман,
Мен соғман, деб қўй болам!
Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!
©️ Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Ramazon_kundaligi
18 - кун
АЗОН
Расул ҳузурида қизирди бир баҳс,
Баайни Маккадан ҳижрат бўлган йил.
Мўминни номозга чақирмоқ учун,
Нима қилмоқ керак, ахтаришар йўл.
Аввал ўт ёқмоққа қилдилар қарор,
Машъала нуридан ёришгай зулмат.
Сўнгра айтишдилар: занг чалинг бир бор,
Унинг овозидан тўплансин уммат.
Расул ҳеч бирига солмади назар,
Ҳеч бир амал учун йўқдир ҳафсала.
Ахир носоролар занг чалган, азал,
Ўтпараст мушриклар ёққан машъала.
Тонг туннинг бағрини келганда ёриб,
Ўктам овоз бирла деди Муҳаммад:
- Эй Билол ўрнингдан тургин-у, бориб,
Намозга чақиргин, йиғилсин уммат!
Азон жумласини икки марта айт,
Такбир сўзларини бир бора қайтар! -
Шу-шу илк муаззин Билолдан ибрат,
Мусулмон олами азонин айтар.
Ассалому алайкум азиз биродарим!
Моҳи Рамазоннинг ўн саккизинчи куни муборак бўлсин!
Эҳтиром билан:
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Ramazon_hikmatlari
Кўнгилларнинг дарди учун,
Керак эмас дорихона.
Меҳр айтар ўзин кучин,
Ҳамма дардга дори она!
Баъзан хатоларда ҳам ҳикмат бор...
Расм интернет саҳифаларидан олинди.
@Samarqandiy77
#Iftor_vaqti
Бир ифторлик қилиб берай!
Рўза тутган биродарим,
Сизга қалбим тилиб берай,
Ният қилиб, сабр сўранг,
Бир ифторлик қилиб берай!
Ҳаққул Ҳақни суйганларга,
Саждага бош қўйганларга,
Қалбга иймон туйганларга,
Бир ифторлик қилиб берай!
Қўпроқ қилгум савобини,
Қабул қилгум тавобини,
Жаннат билгум жавобини,
Бир ифторлик қилиб берай!
Дуо қилсин ҳар бир банда,
Ибодатни қилмай канда,
Иймон бўлса ҳар бир танда,
Бир ифторлик қилиб берай!
Жаннат сувин ичир ё, Раб,
Гуноҳимиз ўчир ё, Раб,
Бандаларинг кечир, ё Раб,
Бир ифторлик қилиб берай!
Ният қилган рўзадорга,
Иймонда чин иқтидорга,
Зикр айтган ул бедорга,
Бир ифторлик қилиб берай!
Рўза тутган диндошларим,
Катта, кичик, тенгдошларим,
Сўраб сабру бардошларим,
Бир ифторлик қилиб берай!
✍️ Ҳамдам Аллаёр.
Набий солаллоҳу алайҳи васаллам:
" Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса кам бўлмайди", дедилар.
@Samarqandiy77
Нолишга мутлақо ўрин йўқ, биз Худодан сўраганимизни аслида унга тайёр бўлганимиздагина беради...
✍️ Ойбек Алиев
@Samarqandiy77
#Қутлов
Бугун 27 март - театр куни!
Шу муносабат билан барча санъат аҳлини ва театр ижодкорларини шунингдек каналимдаги соҳа фидоийларини касб байрамлари билан муборакбод этаман!
Ушбу видеоролик улар учун бағишланади.
«Саҳна ва Ҳаёт»
✍ Ўлмасбек Самарқандий.
🎤 Мурод Ражабов
🎬 Рустам Юлдошев
@Samarqandiy77
Яратмишнинг иши оқил,
Меҳнат учун кун яралган.
Ортингга боқ, сарҳисоб қил,
Ҳикмат учун тун яралган!
Тун бағрида ҳисларимиз,
Хаёлларга чўмар балки.
Ором олмоқ учун олам,
Кўзларини юмар балки.
Эҳтимол, бу кўҳна очун,
Оҳларини англамоқдир.
Тонг қадрига етмоқ учун,
Қоронғулик бир сабоқдир!
Аллохга омонатсиз!
Хайрли тун!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
©Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
#Ramazon_hikmatlari
САҲРОДАГИ ВОҚЕА
✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Санжарбек Сафаров.
@Samarqandiy77
#iftor_vaqti
Каъба қаршисида
У Каъбага қараб йиғлаб турар ва бақувват қўлларини кўтариб тинмай дуо қилар эди:
- Эй, Аллоҳим, нафсимни ислоҳ қилгин! Роббим, ризқимни кенг қил! Қарздорман, нажот бер!...
Шу пайт унинг ёнига аравада, бир ногирон аёл келиб, нола қила бошлади:
- Эй, Каъбанинг эгаси, Сурияни ўзинг қутқар! Эй, Иброҳим алайҳиссаломнинг Робби, Фаластин аҳлига ёрдам бер! Эй, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаламнинг илоҳи, мусулмонларга раҳм қил! Еру-заминни нотинч қилма!...
Фақатгина ўзига эминлик сўраб йиғлаётган соппа-соғ эркак, ногирон аёлнинг дуоларини эшитиб ўзидан уялиб кетди.
Аллоҳ розилиги учун тутган рўзаларингизни Роббим ўз даргоҳида қабул қилсин!🤲
@Samarqandiy77
#Ramazon_kundaligi
16 кун
ФИТНА
«... Аллоҳ учун ушбу хабарни,
Юз кишига дарҳол тарқатинг!»
Эй воҳ дўстим, бу ёзувлардан,
Наҳотки тоқ бўлмас тоқатинг?!
«... Уч кун ўтмай, хушхабар сизни,
Қувонтиргай, ишонинг бу рост!»
Ҳеч бир мужда эмас, бу мактуб,
Ғайридинлар фитнаси, холос.
Аллоҳ учун «смс» ёзмоқ,
Мунофиқдан буйруқ эмасми?!
Интернетдан хушхабар кутмоқ,
Шудгордаги қуйруқ эмасми?!
Наҳот, сенинг қалб кўзинг сўқир,
Ё иймонинг заиф шунчалар.
Хушхабарни бергувчи Ҳақдир
Содда бўлма дўстим, бунчалар!
Фитнакорлар мудом сен каби,
Соддаларни излагай, абас.
Тармоқларда хат тарқатгунча,
Ибодат қил Аллоҳ учун, бас!
Ўқимасдан, ўчириб ташла,
Келса агар сенга ҳам шу хат.
Фитналардан огоҳ бўлсин деб,
Юз кишига шеъримни тарқат!
Хушхабарни бергувчи Ҳақдир
Содда бўлма дўстим, бунчалар!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32/90f341f7-8615-462a-99fd-153e1667807b
Таниқли санъаткоримиз ва шоиримиз Беҳзод Хамро!
#Талабларга_биноан
«ВИДО»
✍ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77