samarqandiy77 | Неотсортированное

Telegram-канал samarqandiy77 - Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

3343

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Подписаться на канал

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​#iftor_vaqti

25 март, душанба.
Пахтачи туманида Ифторлик вақти: 18:57

​​Вақти ифтор, иншааллоҳ,
Саодатли бир шомида.
Дастурхонин ёзар мўмин,
Рамазоннинг оқшомида.
 
Бу – ҳалқдан бир ҳиммат эрур,
Қадр номлиғ дастурхон.
Рўзадорнинг шукронаси –
Сабр номлиғ дастурхон.

Шукур бирла таомланинг,
Эй сиз кўнгли нақшилар!
Аллоҳ берган ризқингизни,
Кўз-кўз қилманг яхшилар!

© Ўлмасбек Самарқандий

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Футбол майдонига ўхшайди дунё,
Биз тинмай югурган садпоралармиз.
Бахт дегани ўша тўп бўлса, гуё,
Битта тўп ортидан овворалармиз.

Бахтли яшамоқ ҳам эмасдир осон,
Тақдир қаршисида бош эгмаганлар.
Яшаяпти афсус... майдонда сарсон,
Бир бор оёғига тўп тегмаганлар...

©️ Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​#Ramazon_kundaligi
15 кун

​​​​​​НОЛИГАН ХУДОГА ЁҚМАЙДИ


Азобдан чексак-да азият,
Баъзида кўздан ёш оқмайди.
Шукурда кўп эрур хосият,
Нолиган Худога ёқмайди.

Сездирмай йиғласак, кулсак ҳам,
Ғамларга, дардларга тўлсак ҳам,
“Зўр”деймиз, зорликда бўлсак ҳам,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир чети доғ бўлур чиройнинг,
Дарди йўқ дейсизми, ё бойнинг,
Ўн беши ёруғдир бу ойнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Шикоят кўп асли соғлиқда,
Дард кезар бу дили – доғлиқда,
“Отдайман!”деб қўяр оғриқда,
Нолиган Худога ёқмайди.

Юрагим кўксимни ғижимлаб,
Санчийди танимда ғижирлаб,
“Шукур”деб қўяман пичирлаб,
Нолиган Худога ёқмайди.

Тақдирнинг тили ҳам сал дағал,
Томи йўқ кулбага қор ёғар,
Камим йўқ деб яшар камбағал,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир куни ажри бор заҳматнинг,
Тошлари айланар шахматнинг,
Раҳмати кўп эрур раҳматнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Не топсам пешона теримдан,
Сўзларим жо бўлди меҳримдан,
Шукрона ахтаринг шеъримдан,
Нолиган Худога ёқмайди!

Моҳи Рамазоннинг 15 куни хайрли келсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Ramazon_hikmatlari

14 чи оқшом

Муаллим аталган, буюк аталган...


Ушбу видеони кўриб, беихтиёр қалбим жунбушга келди.
Муаллим эканимдан фахрландим!

/channel/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Қаҳрамон

Ислом исмли 15 ёшли мактаб ўқувчиси «Крокус»даги гардеробда ишлаган. У теракт вақтида юздан ортиқ кишини қўлидаги карта билан эшикларни очиб бериб, қутқариб қолган.

Ғарбда "Исломофобия" авж олаётган бир пайтда Ислом исмли йигитчанинг бу жасорати чинакам қаҳрамонлик эмасми!?

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​#Ramazon_kundaligi
14 - кун

ЖАННАТЛАРГА БОРАР ЭКАН

"Ким қиз фарзанд билан имтиҳон қилиниб, унинг тарбиясини чиройли қилса унга жаннат эшиклари очиқдир."
(Ҳадислардан)


Қиз  ўстирган - йули чаман излик ота,
Эл ичинда ойдан ёруғ юзлик ота.
Аллох берган мукофотсан, менга қизим,
Жаннатларга борар экан, қизлик ота!

У дунёда сочиб, куну-тун оҳларин,
Кўз ёшларга ювиб оппоқ яноқларин,
Йиғлаб сўрар, отасининг гуноҳларин,
Жаннатларга борар экан, қизлик ота!

Юзларингда гулнинг иси, бир хуштаъмсан,
Кўнгилгинам ободлиги, сариштамсан,
Сен мени деб Ерга тушган фариштамсан,
Жаннатларга борар экан қизлик ота!

Кулбасида беҳишти бўй, иси борлар,
Ортида бир чаман гуллик изи борлар,
Аллохга минг ҳамдлар ўқинг, қизи борлар,
Жаннатларга борар экан қизлик ота!

Сенга бахтлар соғинмоқлик, менга фарздир,
Ўзга уйга кузатмоқлик менга қарздир,
Ўлгунимча, пешонангдан ўпсам арзир,
Жаннатларга борар экан қизлик ота!

Ягонамсан, умримдан гул-шона қизим,
Ҳақдан тилаб олган битта дона қизим,
Давлатимсан, бойлигимсан - она қизим,
Жаннатларга борар экан қизлик ота!

Муборак моҳи Рамазоннинг 14 чи куни хайрли келсин!

Ўлмасбек Самарқандий

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Ramazon_hikmatlari

13 чи оқшом

Бировдан бирор нарса сўрасак, бошимизни эгиб сўраймиз. Лекин Аллоҳдан бир нарса сўрасак, бошимизни юқорига кўтариб сўраймиз.

Бировдан қўрқсак, ундан қочамиз. Аллохдан қўрқсак, У Зотга яқинлашамиз. Караминг нақадар кенг, Роббим!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​#iftor_vaqti

САБР ДАСТУРХОНИ

Сурхон элда сомса пишар,
Сирдарёда чучвара.
Ҳамал нури томган чоғи,
Ялпиз - исмалоқ барра.

Бир пиёла мураббодир,
Наманганнинг анжири.
Ширвоз гўштин қизартирар,
Қашқадарё тандири.

Қувасойнинг аноридан,
Томар чак-чак болу қанд.
Юзда хушбўй седонаси,
Нон келтирар, Самарқанд.

Хоразмнинг юмуртаси,
Қурбон ўлур анга жон.
Қўй гуштию, девзирадан,
Ош сузмоқда Андижон.

Пиёлага тўлар лиммо,
Зарафшоннинг зар оби.
Ҳали замон тайёр бўлар,
Ғиждувоннинг кабоби.

Қуёш ботиб борар секин,
Уфқ узрини шошириб.
Норин кесар, Шош пичоғи,
Ифторгача шошилиб.

Дастурхоннинг ҳар неъмати –
Бу ҳалқнинг бир кечмиши.
Ана айтсин, тили бўлса,
Қўшработнинг кишмиши.

Кўҳна Аму бўйларидан,
Қолур карвон минг изи.
Ташна лабга ором берар,
Қўнғиротнинг қимизи.

Тўкур, нозу неъматини,
Шукрин айтиб ортига.
Дастурхонин ёзаётир,
Ўзбекистон олдига.
 
Бу – ҳалқдан бир ҳиммат эрур,
Қадр номлиғ дастурхон.
Рўзадорнинг шукронаси –
Сабр номлиғ дастурхон.


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

📝 Ҳамид Олимжондан битта ош қарзман

🎙Behzod Hamro

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​#Ramazon_kundaligi
13 кун

​​НИЯТ

Ҳақ каломи ҳамиша тилда,
Шундан юзи ёруғдир элда,
Маккатилло ишқи бор дилда,
Байтингни бир кўрсат отамга!

Насиб этсин улуғ саодат,
Шараф бирла айтмоқ шаҳодат,
Ҳарамингда қилмоқ ибодат,
Байтингни бир кўрсат отамга!

Ҳикмат бисёр ҳамду-санода,
Бахтиёрдир Еру – самода,
Шайтонга тош отсин Минода,
Байтингни бир кўрсат отамга!

Кетсин дилдан ташвишу, ғубор,
Топиб ўтган умридан иқбол,
Ўпсин Ҳажар асвадни бир бор,
Байтингни бир кўрсат отамга!

Ҳар мўминга айлагин раво,
Дилда иймон, садоқат – вафо,
Саъй айласин Марваю, Сафо,
Байтингни бир кўрсат отамга!

Етмиш йиллик армонлар ўлсин,
Юрагига қувончлар тўлсин,
Ҳеч бўлмаса, Умрада бўлсин,
Байтингни бир кўрсат отамга!

Мадоридан қолмасдан аввал,
Фариштанг жон олмасдан аввал,
Ҳузурингга бормасдан аввал,
Байтингни бир кўрсат отамга!

Ҳар бир фарзандга ота - оналарини Байтуллоҳга олиб боришдек бахт насиб этсин!

Эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Ramazon_hikmatlari

12 чи оқшом

Ким дўстиму, ким душман,
Ҳаммасини танийман...


Тез кунда тўлиғини тинглайсиз.

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Самарқандда "тухум уриштириш" ўйини борлигини билармидингиз?

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Меҳрдан уйғонган виждон муборак,
Азизим, бугунги Жума муборак!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎬 Гулшаной.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Меҳр
Муҳаббат
Ва ит...

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

#Kun_iʙrᴀᴛi

Яхɯиᴧиᴋ қиᴧᴀёᴛᴦᴀндᴀй ᴋўᴩинʍᴀнᴦ...
Яхɯиᴧиᴋ қиᴧинᴦу, ᴋўᴩинʍᴀнᴦ...

Аᴄᴄᴀᴧᴏʍу ᴀᴧᴀйᴋуʍ !


/channel/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

ДЎСТИММИСИЗ ?

Бугун менинг беш-ўн сўмлик давлатим бор,
Қўлдан давлат кетганда ҳам дўстиммисиз?
Тақдир кулиб, жилмаймоқда, мен бахтиёр,
Тақдир зуғум этганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун шодман, қувончлардан тўлар юрак,
Ғамлар бошим экканда ҳам дўстиммисиз?
Шукур соғман, куч-қувватга лиммо билак,
Бош ёстиққа текканда ҳам дўстиммисиз?

Бугун менинг бағрим очиқ, ҳар сўзим - "хўп,
Бағрим зардоб ютганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун исмим айтилганда "қуллуқ" лар кўп,
Бир кун даврим ўтганда ҳам дўстиммисиз?

Юрибман мен бугун бўлиб, бирам кўркам,
Йиллар сўзин айтганда ҳам дўстиммисиз?
Қайтар дунё дерлар буни, бир кўп, бир кам,
Тегирмон терс қайтганда ҳам дўстиммисиз?

Ҳозир менинг умр йўлим равон-равон,
Оёққа чоҳ етганда ҳам дўстиммисиз?
Давраларнинг тўридаман, мен айни он,
Шон-шуҳратим битганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун ҳаёт қўлларимга тутмоқда қанд,
Ошим заҳар этганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун борман, тирикман мен, Аллоҳга ҳамд,
Сўнгги йўлга етганда ҳам дўстиммисиз?

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

"Кўнгил уйи"

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Дилниёз Ғаффоров.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

БИР ГАП БЎЛАР...

Умидлардан бўлмагин жудо,
Бузма кўнглинг жўртага дўстим.
Тонг отсин-чи, кун берса Худо,
Бир гап бўлар эртага дўстим!

Ғалатироқ тақдирнинг иши,
Тушма сира ўртага дўстим.
Тугармиди дунё ташвиши,
Бир гап бўлар эртага дўстим!

Ғам-аламнинг занжирларини,
Бўлиб ташла тўрттага дўстим.
Сўра Ҳақдан ажрларини,
Бир гап бўлар эртага дўстим!

Ғолиблик ҳам гуёки тугун,
Насиб қилар биттага дўстим.
Енгилдингми курашда бугун,
Бир гап бўлар эртага дўстим!

Умр зардир, замона заргар.
Гоҳ қадримиз бир танга дўстим.
Сабр берса ажалга агар,
Бир гап бўлар эртанга дўстим!

Қадрдоним, бугунги кунингиз бироз оғирроқ ўтдими?
Режаларингиз охирига етмай қолдими?
Тушкунликка тушманг!
Эртага бир гап бўлар...

Тунингиз хайрли ўтсин,
азизим!

Эҳтиром ила: Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​#iftor_vaqti

ДИМЛАМА

Гўшт, картошка ва пиёз,
Қозонга босилгайдир.
Уни еган одамнинг,
Томири ёзилгайдир.

Туз,зиравор, қалампир,
Таъбга қараб қўшгайсиз.
Икки қошиқдан кейин,
Жавлон уриб жўшгайсиз.

Қиздирмайсиз қозонни,
Қовурмайсиз ҳеч нима.
Ҳил-ҳил пишган таомни,
Лабда ейсиз, тиш нима.

Қозон қопқоғи узра,
Таралади хушбуй ис.
Сўнгра безанг ликопни,
Кўкатлар бирла нафис.

Оҳ-оҳ, отинг ўргулсин,
Димламажон, димлама.
Ёқимли исинг билан,
Сен ёнингга имлама.

Илиндим, чин юракдан,
Сабрингиз улуғ сабоқ.
Ифторликка йиғилган,
Дўстларимга бир табоқ.


Аллоҳ розилиги учун тутган рўзаларингизни Роббим ўз даргоҳида қабул қилсин!🤲

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​КУТИШ
(ёхуд бюрократия ҳақида шеър)


Зарбли капгир, югурик миллар,
Вақт ҳукмига айлар итоат.
Гоҳ шошади, гоҳи имиллар,
Алдайверар, алдоқчи соат.

Етти, саккиз, тўққиз...тўхтамас,
Милларнинг йўқ бошқа ташвиши.
Умр ўтмоқ - соатдан эмас,
Умр ўтмоқ - Худонинг иши.

Етиб келар ваъдадаги вақт,
Лек етмайсиз, тилагингизга.
Қарайвериб ўтгайдир умр,
Соат таққан билагингизга.

Ишонмайман, миллар шаҳдига,
У бесамар айланаверар.
Парво этмай, жоннинг жаҳдига,
Жонингизга жойланаверар.

Куттиргувчи англамайди ҳол:
"Бир айланиб келинг..." - дейилар.
Бу дунёда йўқман, эхтимол,
Бир айланиб келгунча миллар...

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Ташвишлар ҳам бўлар-да бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг !

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бугун биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

20 баҳоринг муборак бўлсин жигарим!
Умринг узоқ, толеъйинг ёруғ бўлсин!

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

- Чарчаб қолмадингми, рўзалар билан..?
Такрор айтилади ҳар кун шу савол.
Очиқ қолдираман ҳар гал сўроғин,
Айтинг, ким кўрибди иймондан завол?!

Ҳар кун берилса ҳам такрор ва такрор,
Савол бергувчига қилмайман қаҳр.
Жавобим муқаррар - бўлинг сиз иқрор,
Роҳатдан ҳам чарчаб бўлурми ахир?!

Ўлмасбек Самарқандий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

БМТ ГА МАКТУБ

Ёв бўлмоқда элатга - элат,
Турфа юртда бор турфа иллат,
Кўрсатган кучинг Бирлашган Миллат,
Тинчитиб бер бизга дунёни!

Кеча тунда Москвада юз берган теракт менинг қалбимни ҳам яралади.
Ахир, Рус ерларида мусофирда юрган қанчадан - қанча яқинларим, биродарларим бор...

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бу чархпалак дунё ичра мен ҳам, сиз ҳам омонатмиз,
Минг бир ташвиш бошимизда, ҳар кун битта камомадмиз.
Тириклик ҳам ғаниматдир, тансиқ бўлди ширин жонлар,
Аллоҳимга шукур айтинг, бугун бормиз, саломатмиз!

Тунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!
ХАЙРЛИ ТУН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кун давомида биз билан
бирга бўлганингиз учун
ТАШАККУР!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​#iftor_vaqti

ОЛОТ СОМСА

Меҳр номли отинг қолди,
Меҳр сенсан Олот сомса.
Тилгинамда тотинг қолди,
Бир ширинсан, Олот сомса.

Этди дарҳол дилни асир,
Тарихинг бор неча аср,
Не замонлар ичра бир сир,
Яширинсан, Олот сомса.

“Човдир”дами, “Чандир”дами,
Ё “Кесакли” тандирдами,
Манзилинг не, адирдами,
Бир ширинсан, Олот сомса.

“Кирлишон” га айтай баёт,
Ашъор бўлсин “Талқонсайёд”,
Сенда мадор, сенда ҳаёт,
Бир ширинсан, Олот сомса.

Тилда эрир дарҳол хамир,
Ажиб, зебу – зархол хамир,
Юпқа хамир, хол-хол хамир,
Бир ширинсан, Олот сомса.

Не замонлар ичра бир сир,
Яширинсан, Олот сомса.

Аллоҳ розилиги учун тутган рўзаларингизни Роббим ўз даргоҳида қабул қилсин!🤲

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​​​УМРДАГИ ТИНИШ БЕЛГИЛАР

Умр оппоқ варақдир, иллоҳ,
Битмиш унга кечмишдан баёт.
Тақдир-қалам, ёзгувчи Аллоҳ,
Абзац билан бошланар ҳаёт.

Ҳар дамингиз борар шарҳланиб,
Сўйлар сизга ҳарфлар ноласи.
Вергул билан турар фарқланиб,
Ўтаётган йиллар ораси.

Орзуларни айлайди ҳадя,
Бахт ҳақида бир дам тўхталар.
«Ҳаёт давом этади...», дея,
Руҳлантирар учта нуқталар.

Оро бериб ишқ кўнглингизга,
Маҳлиёлар этаверади.
Севиб қолган ҳар кунингизга,
Ундов қўйиб кетаверади.

Садоқатдан хиёнатгача,
Тортиб борар туйғулар юкин.
Сўроқ қолар қиёматгача,
Сиз Худони танимаган кун.

Ҳақ измидан асли, одамлар,
Ҳар қолипга лойи қуйилгай.
Ўзлигингиз унутган дамлар,
Қўштирноққа солиб қўйилгай.

Ҳар бир белги умрдан излар,
Битилмайди қалам учида.
Ёшликдаги ўткинчи ҳислар,
Қолиб кетгай қавс ичида.

Висол, хижрон, айрилиқ, фироқ,
Умр куҳна, умр бокира,
Унутилар кўп нарса, бироқ,
Катта ҳарфли сўзлар хотира.

Учрар умр байтида ногоҳ,
Турфа шева, турфа лаҳжалар.
Ёзилгайдир тире билан, гоҳ,
Бир - бирига ўхшаш лаҳзалар.

Умр - дарё, шовуллар тўлиб,
Гоҳ шод, гоҳи ғамгусор руҳда.
Ва бир куни Ҳақ амри бўлиб,
Қўйилгайдир, энг сўнгги нуқта.

Кимнинг умри, бир варақ қоғоз,
Бир жумла сўз хитоб бўлади.
Кимнинг умри, асрларга хос,
Ўқилгувчи китоб бўлади!

Ўлмасбек Самарқандий.
Каналга қўшилиш учун:
👇👇👇👇👇

t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

⚡️ 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни!

Маҳалла аждодларимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган, бутун жаҳон аҳли ҳавас қиладиган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир.

Тизимдаги барча жонкуярларни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

​​​​ЭРКАКЛАР ЁМОН ?!


Нақши ер ўпгувчи этаклар ёмон,
Ортидан оввора етаклар ёмон.
Кўзлар сузилмаса, иплар узилмас,
Ким ёмон дейилса, эркаклар ёмон!

Ишваси ишқ бўлиб, эрмаклар ёмон,
Номи ишқ аталмиш эртаклар ёмон.
Фаришта – эртакчи Шаҳризодалар,
Ким ёмон дейилса, эркаклар ёмон!

Севилса, тоғдайин тиргаклар ёмон,
Севса, рашклангувчи сергаклар ёмон.
Осмондаги ойдир, ул маъшуқалар,
Ким ёмон дейилса, эркаклар ёмон!

Чаккадаги зулфу-баргаклар ёмон,
Илса жон олғувчи илгаклар ёмон.
Ким яхши дунёда? Гўзаллар яхши,
Ким ёмон дейилса, эркаклар ёмон!

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

Бир бошга бир дўппи, бир елкага икки тўн ва "Сўзтарош", ҳамда "Эй дўст" нинг ноласи!

24 ноябрдан репортаж.

@Samarqandiy77

Читать полностью…
Подписаться на канал