... Бизда ҳамон туғилган кун табриклари бор!
Элимиз севган шоир Хуршид Каримдан жонли ва эксклюзив табрик!
@Samarqandiy77
Ҳамон туғилган кун табриклари келмоқда...
Ажойиб овози ва ижроси билан миллионлаб ёшларимиз қалбини забт этган Элёрбек Мелибоевдан чиройли қўшиқ - табрик.
@Samarqandiy77
Эл севган таниқли сўз усталари- "Қаҳ қаҳа" театр гуруҳи актёрларидан ҳам жуда ажойиб видео табрик етиб келди.
Миннатдорман! Ижодингиз равнақ топсин!
@Samarqandiy77
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Ассалому алайкум,
Омонмисиз қадрдон?!
Юрибсизми хушчақчақ,
Баҳри-дилингиз хандон.
Янги тонгнинг чиройи,
Қалбингиздан бир қиёс.
Ҳадемай, дил ёришиб,
Бошин кўтарар қуёш.
Деразадан термулинг,
Янги кун бир гўзалдир.
Гуё замин устида,
Мовий денгиз сузардир.
Гарчи, ташвиш ва дардлар,
Юракка тиғ санчадир.
Шукур қилинг, бу тонгга,
Етолмаган қанчадир.
Туринг, уйғонинг дўстим,
Тонг қўлларин тутаяпти.
Сизни бугун тақдирдан,
Буюк ишлар кутаяпти!
Ҳозир, азон янграйди,
Дилда иймон ўлмасин.
Ибодатга шошилинг,
Бомдод қазо бўлмасин.
Ассалому алайкум!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Бугун дилкаш, самимий инсон, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, миллионлаб кўнгилларни мафтун этган истеъдодли шоир, устозим Ўлмасбек Самарқандийнинг таваллуд аёми.
Бир инсон бор, содда, самимий,
Очиқ кўнгил, кулиб тургайдир.
Туйғулари теран, ҳақиқий.
Ғаразлик нелигин билмайди.
Сўзи ўткир, айтар гапи бор,
Каломи хуш, майин, мафтункор.
Битмишлари рангин, бетакрор.
Жўн сўзларга кўнгли тўлмайди.
Ўз йўли бор унинг ҳаётда,
Ва ўрни бор адабиётда.
У сайр этган куни, албатта,
Шеърият бўстони гуллайди.
Сўз мулкида эрур у даҳо
Аймтишлари гўзал, бебаҳо.
Жисм фоний, у ўтар, аммо
Ўлмасбекнинг исми ўлмайди!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин пири комилим. Самимий тилакларим сизга армуғон.
Уйғун Ўсар
@UygunUsar87 2023.11.24
t.me/daryo_va_irmoq
Бугун биз гуруҳимиз аъзоси Ўлмасбек Самарқандийнинг бир гуруҳ ашаддий мухлислари шоир таваллуди муносабати билан тўпланиб, бир пиёла чой устида мушоира уюштирдик. Шеърхонлик ғазалхонликка уланиб кетди.
Читать полностью…Assalomu alaykum qadrli akam O'lmasbek Xolmo'minov. Sizni bugungi tavallud ayyomingiz bilan chin qalbimdan tabriklayman. Umringiz uzoq, tan joningiz sog', qalamingiz o'tkir bo'lsin. Yuz yoshlar bilan yuzlashib yuring.
Читать полностью…#Устозимга_тўғилган_кун_табриги!
Мен ўзим шогирдман, мен ўзим устоз,
Розиман шеърларим бағримни тилсин.
Қалбимдан жўш урар бир сўзим устоз,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Борингизга шукрлар айтаман ҳар он,
Сиз бизни кўкларга элтувчи нарвон,
Шогирдга бош бўлгай устоз бегумон,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Илм уммон экан йиққани шудир,
Ҳаёт сабоғини уққани шудир,
Муаллимдан буюк чиққани шудир,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Омадлар тилайсиз қўлларим сиқиб,
Ҳазиллар қиламиз ҳаддимиз сиқиб,
Жилмайиб қўясиз шеърларим ўқиб,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Буни ҳаёт дийда, синовлар бисёр,
Бошингизга тушган қировлар бисёр,
Юзга кириб ҳамки, бўлинг бахтиёр,
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Ҳамдам Аллаёр.
Дунёнинг барча яхшиликлари пойингизга пойандоз бўлсин устоз!
• Telegram • Instagram • Facebook
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ўлмасбек Самарқандийнинг таваллуд куни. Шоирни уюшма аъзолари ва ходимлари номидан табриклаймиз!
ЎЛМАСБЕК ХОЛМЎМИНОВ
(Самарқандий)
1977 йил24 ноябрда Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Файқишлоғида туғилган.
1995 йили Самарқандвилояти Пахтачи туманидаги 28-мактабни тугатган. 1996-2000 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида таҳсил олган.
Меҳнат фаолияти давомида тумандаги “Пахтачи” газетасида мусаҳиҳ (1995-1996), Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, “Ёшлар” телерадиоканалида муҳаррир (2000-2006), Пахтачи туманидаги 21-мактабда ўқитувчи (2006-2007), Пахтачи туман ҳокимлиги маънавият ва маърифат марказида бош мутахассис (2007-2009) каби лавозимларда ишлаган. Ҳозирда Пахтачи туманидаги 45-мактабда тарих фанидан дарс беради.
“Ёмғирой” номли китоби нашр этилган (2017).
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (2021).
“Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳиби (2021).
Маданият ва санъат фидокори Ҳасан Тойировдан ажойиб ва қизғин табрик!
Катта раҳмат Ҳасан ака!
✍️ Ўлмасбек Самарқандий
🦋🦋TABRIKNOMA🦋🦋
Assalom ey aziz adib ustozim,
Qutlovga shaylayin bugun ovozim,
Tabrikka oshiqar qalam qoģozim.
Ummut bòlgan kuniz muborak bòlsin.!
Muhammad izidan olgansiz safar,
Bu ulkan safarlar quchsin kòp zafar,
Yurtim deb yonguvchi chin Vatanvarvar,
Tavallud ayomingiz muborak bòlsin.!
Oltin gilam tòshab kutgan fasli kuz,
Qirq olti gilamlar tòshab turfa tus,
Yuz yil fasllarga bòling yuzma-yuz,
Shukrona kuningiz muborak bòlsin.
Farrux Davron ✍
Ustoz har doim boshimizga salomat bòling..!
/channel/+GLdeCa2KzRZmZWUy
💫💫ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!💫💫
Толега йўл очсин нурли маъволар,
Мудом қалбимизда эзгу дуолар.
Сизга йўламасин ғам ва армонлар,
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
💫💫
Дилда не орзулар топсин ижобат,
Ёр бўлсин эзгулик, бахту саодат
Энг ёруғ кунларни тилаймиз фақат,
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
💫💫
Тилагим қалбингиз кўрмасин озор,
Ҳар дамда, ҳар лаҳза бўлсин худо ёр
Чин дилдан қутлаймиз такрор ва такрор,
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
💫💫
Самимий, камтарин, чин комил инсон
Кўнглидан жой олган эзгулик, иймон
Биз учун бахтларни тилаган ҳар он,
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
💫💫
Гарчи олисдасиз лек кўнгил яқин,
Минг раҳмат берилган меҳрлар учун,
Сизни чин кўнгилдан қутлаймиз бу кун,
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
🎂🎂🎂🎂🎂
MEN UCHUN
USTOZ VA DÒST
DEB BILGANIM.
ÒLMASBEK SAMARQANDIY
bugungi shukrona kuningiz Mubarak bulsin
Olloh umringizga baraka bersin oilangiz baxtiga sog buling .
🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳
TUGILGAN KUNINGIZ MUBARAK BULSIN
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
#Qutlov
Bugun paxtachilik zabardast shoir, tumanimiz ma'naviyatini yuksaltirishda o‘zining munosib hissasini qo‘shib kelayotgan
O‘lmasbek SAMARQANDIY
o‘zining tavallud kunini nishonlamoqda!
Paxtachi tuman hokimligi hamda keng jamoatchiligi shoirimizni tavallud ayyomi bilan samimiy muborakbod etib, unga uzoq umr, tan-sihatlik hamda yuksak ijodiy parvozlar tilab qoladi!
Biz👉 http://myurls.co/paxtachi
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК УСТОЗ
Борлиқ узра қўл чўзган, гулзордир бу юрт,
Аҳил-иноқ эл суйган, ғазалдир бу юрт,
Бахтли яшар ҳалқи тинч, гўзалдир бу юрт,
Шу юрт элим ўғлони, Ўлмасбек акам!
Шеъриятнинг султони, Ўлмасдир акам!
Сўзлари дур маъноли, ўткир қалами,
Денгиз бўлиб тошади, келса илҳоми,
Эшитсангиз юракка, бўлар малҳами,
Ватаним қаҳрамони, бўлсин унвони!
Ўлмасбек акам менинг, ўзбек ўғлони!
Келажак ёш авлодлар, буюк карвони,
Шогирдлари жуда кўп, йўқдир поёни,
Маҳв этади шеърлари, бутун дунёни,
Қадами қутлуғ инсон, Ўзимни акам,
Ўлмасбек Самарқандий, Ўлмасдир акам!
Таърифлашга ожизман, тополмайман сўз,
Шогирдингиз бўлайин, ҳурматим чексиз,
Сизга атаб шеър битдим, этайин кўз-кўз,
Тилагим шул сўнмасин, бахт қуёшингиз,
Қутлуғ бўлсин акажон, қутлуғ ёшингиз!
Минглаб шеър-у достони, гўзал ҳамда соф,
Мадҳ этсам сўзларимда, бўласиз гувоҳ,
Эътибор фахр ила, этсам эътироф,
Пахтачимнинг ўғлони, Ўлмасбек акам,
Обиднинг қадрдони, Ўлмасдир акам!
Ёши улуғ ёшулли, менинг дўстим сиз,
Қадрлигим қадрингиз, мен учун тенгсиз,
Аллоҳимдан сўрадим, куч-қувват соғлик,
Ширин ҳаёт тиладим, ҳурматим чексиз!
Йўлларим ёритгувчи, зиё ҳам нурсиз!
Пайкон ўқи мисоли, нишонга уриб,
Қиличдек қомадингиз, ҳеч эгилмасин,
Юз эллик ёшингизда, чопқиллаб юриб,
Навқирон йигитлардек, ҳеч букилмасин!
Қаламингиз синмасин, кўнгил синмасин!
Чўғдек ёниб турсин деб, бу қаро кўзлар,
Бургут мисол нигоҳлар, самони қучинг,
Ёнингизда юзта дўст, эҳ мингта дўстлар,
Ҳавас ила қарашсин, баландла учинг!
Бағримга босай сизни, бағримни қучинг!
Эр йигитлар сардори, йўлбарс ҳам шери,
Қалб қўрим, кўзим нурим, даврамнинг тўри,
Таваллуд айёмингиз, муборак бўлсин,
Табригим сизга устоз, шеъримнинг зўри!
Умрингиз узоқ бўлсин, кўнглим ғамхўри!
Табриклайман акажон, соғ бўлинг доим,
Дўстлигимиз бир бўлсин, қўллар худоим!
Омад ёр бўлсин доим, бир умр соғлик,
Тинчлик, бахт-у саодат, умр тиладим!
Ўлмасбек Самарқандий, сизсиз устозим!
Ҳурмат билан О.С.ҚЎЗИЕВ
Ҳар бир фарзанд учун ота - онаси олдида узилмас қарз ва қиёматли фарз бор!
Гарчи қарзимизни узолмасакда, биз фарзандлар бугун отажоним ва онажоним олдидаги фарзимизнинг бир қисмини адо этмоқ учун мўътабарларимизнинг 70 ёшлик тўйларини нишонладик!
Аллоҳ ота - онамнинг умрларини узоқ қилсин!
Самимият билан:
Ўлмасбек
Умарбек
Дилафрўз
Ойбекжон
Келинлари
Куёвлари
Ва набиралари.
@Samarqandiy77
🥀🌿ТАБРИК🌿🥀
Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган инсон, гўзал шеърлар муаллифи устоз шоиримиз Ўлмасбек Самарқандий!!!
Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Яна юзлаб баҳорларни кўринг.Гўзал ижод намуналари билан халқимиз ардоғида бўлаверинг. Ноябр буюклар ойи десак муболаға бўлмайди! Доимо яқинларингиз ва биз ижодкорлар бахтига саломат бўлинг! Сиздан бунданда янги ва яхши ижодлар кутиб қоламиз.
Шоирликнинг улкан юки бор,
Шеърга солар, қалбда неки бор.
Шу сабабли мағрур Самарқанд,
Қалами зўр, Ўлмасбеки бор.
Мактуба ШАЙДО
24/11/2023 й
Мусофирда юрган қадрдон шогирдим Зоиржон (Фоний) дан ажойиб ва эксклюзив табрик! 👍👍
Шеър муаллифи: Зоиржон Фоний.
ДУМЛИ ЮЛДУЗ
(Ўлмасбек Самарқандийга)
Йиллару, асрлар ичра қай бир тун,
Мисоли зар сочиб тўзғинган ҳилол,
Юлдузли гумбазнинг четида дуркун,
Коинот кўксида гулдаста мисол,
Думли юлдуз кўрсатар жамол.
Тарихда яшиндек чақнаган муддат -
Уч-тўрт тунгинадир ташрифи они.
...Мавзўлар маъниси ул ҳақда фақат,
Гўёки ўйғотар мудроқ самони,
Ҳамда ухлаётган дунёни.
Қай маҳал, қаердан, нимадир ўзи,
Фалакиёт илми қиладир тахмин.
Бирор ёритқичга ўхшамас изи,
Йўналиш бобида ҳам турфа талқин.
...Келар ерга жуда ҳам яқин.
Баъзан базмдаги заррин чанг мисол
Еримиз думининг тафтин “туяди”.
Инсонлар яхшилик кўз тутиб, алҳол,
Некликка, беҳликка, уни йўяди,
...Сурайёдек уни суяди.
Лутфилло Саййид
ҚУТЛОВ
(💐ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН , ҚАДРДОНИМ Ў Л М А С Б Е К!!!💐)
🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷
Ташбеҳида оқ тулпорлар қанот қоқар,
Уммони-ю дарёсида ашъор оқар,
Шеър юртининг осмонида шамсдек боқар,
Ўлмасингни асра элим , Ўлмасингни!
Изҳорида Муҳаммаднинг райҳони бор,
Ҳисларининг залворига дунё ҳам тор,
Сўзласа байт , яшнар ҳар ён мисли баҳор,
Ўлмасингни асра элим ,Ўлмасингни !
Дил кўшкида Ватан деган Хумочаси ,
Ишқ-ла лим-лим кўнгил деган гулкосаси,
Қаламида туйғуларнинг энг тозаси,
Ўлмасингни асра элим, Ўлмасингни !
Қўлларида шараф ила шонни тутгил,
Йўлларида энг сарбаланд орзу битгил,
Ўғлонингдан юлдузлардек сайқал кутгил,
Ўлмасингни асра элим, Ўлмасингни!
Сўз бобида бонг уради бамисли шер,
Муҳаммадинг балким тирик , кўкрагинг кер,
Гар узатса қўлларини қўлингни бер,
Ўлмасингни асра элим , Ўлмасингни !
🖊СОЛИҲАБОНУ
(НИЛУФАРХОНИМ)
БУХОРО
🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷
Assalomu alaykum O`lmas aka. Sizni shukronalik kuningiz bilan samimiy tabriklayman. Sizga Olmosdan BAXT, Tillodan TAXT, Chinordek UMR, Yoshlikdek DAVR, Yoʻqolmas sogʻlik, Orzuyingizdagi boylik, Oilangizga totuvlik, qaytarilmas sevgi, Tuganmas kulgi, Takrorlanuvchi omad, Musaffo xayot ishlarga rivoj, serqirra ijod, O`tkir qalam, Muhabbat toʻla yurak barchasi bizdan Sizga tilak!
Xullaski barcha samimiy va ezgu tilaklarni tilab qolaman. Doimo yosharib sog‘~salomat o‘ynab kulib, Ota-onangiz va biz yaqinlaringiz baxtiga salomat bo`lib yuring.
" TABRIK XATI "
Tabrik so´z bitaman hovliqib , shoshib ,
O´tkazgancha bedor , uyqusiz tunni .
Dilim qutlovlarga ketmoqda toshib ,
Bugun ustozimning tug´ulgan kuni !
« Doim yonimizda turgaysiz mag´rur ,
Suyanchig´imizsiz - yiqilmaymiz xech .
Yaratgan Robbimga ming qatla shukur ,
Siz borki hayotda qoqilmaymiz xech .
Xat yozdim necha bor , oq qog´oz uzra ,
Qunt bilan bitgancha tilaklarimni .
Ko´nglim to´lmaydi xech , o´xshamas sira ,
Va boshdan yozaman dil xatlarimni....
Ilm o´rgatdingiz qilib ziyoda ,
To´g´ri goh - gohida ranjitdim biroz....
Besh kunlik bu bir kam yorug´ dunyoda ,
Asli borligingiz baxt bizga ustoz !
Birgina orzuyim , o´tinchim....
bizga ,
Allohim yo´l ochsin faqat siz tamon .
Tilagim : Salomat , yuzlarga kirib .
Bizning yonimizda yurgaysiz omon ! »
Bo´ldi !
Yakunladim....
So´zlarim o´yib ,
Qalbim xavotiri yuz tutar menga .
So´ngida yozaman undovlar qo´yib ,
" TABRIGIM O´LMASBEK SAMARQANDIYGA !!! "
Muallif : Sardor Yo´ldosh ✍
Табрик йулламаса,
Булмайди,
Юрагим уз холимга куймайди,
Шуни билинг ий Азизлар,
Улмасбек калами
тинмайди. ОЛГААА УЛМАСБЕК САМАРКАНДИЙ
ТАБРИКИСТОН
@Muxtor_rais5575
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
ТАБРИКЛОВ
(Бугун серқирра ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аьзоси, шоир УСТОЗ Ўлмасбек Самарқандий таваллуд топган кун)
/channel/Samarqandiy77
🎉 УСТОЗ таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
🎉 Нимаики эзгу тилакларингиз бўлса барча барчасини Аллоҳ ижобат қилсин!
🎉 Аллоҳ сизни фақат яхшиликлар ила сийласин !
Икки дунё саодати сизга ёр бўлсин устоз.
Хурмат эхтиром билан
Дилдора Абдиназарова
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
👇 Каналга аьзо бўлиш
@Dildora_abdinazarova
Устоз Ўлмасбек Самарқандийга.
Устоз дея этсам эътироф,
Сўзларимга қилманг эътироз.
Бунда йўқдир ёлғон ёки лоф,
Сиз буюксиз муҳтарам устоз!
Гарчи ёшим сиздан сал улуғ,
Изн беринг айлайин эъзоз.
Ҳар сатрингиз юракдаги чўғ,
Шу боисдан атайман устоз.
Уммон аро излаб дур, гавҳар,
Сузмоқдасиз мисли бир ғаввос.
Шеър илмида Сиз моҳир заргар,
Битигингиз исмингизга мос.
Фахр билан айтаман тулиб -
Самарқанднинг дилкаш, дилбанди.
Муҳаммаднинг издоши бўлиб,
Шеър аҳлини этгансиз банди.
Тонгнинг файзи ўзгача бугун,
Қутлуғ кундан бермоқда дарак.
Тангрим сизни туҳфа этган кун,
Таваллуд кун бўлсин муборак!
Самимий ва соф туйғулардан,
Кўнглингизда қурилган қаср!
Йироқ бўлинг сиз қайғулардан,
Сизга умр тилай бир аср!
Абдумурод Абдураззақов.
Каттақўрғон тумани.
@Samarqandiy77
"Шапалоқ" театр студияси актёри Ғиёс Турдиевдан ажойиб табрик.
Катта раҳмат Ғиёс оға! 👍🙏
✍️ Ўлмасбек Самарқандий
Assalomu alaykum men uchun qadrli bo‘lgan do‘stim. Sizni bugungi ayyom bilan chin qalbdan tabriklaymiz. Bugungi yoshlarning ko‘plarini ko‘rish nasib etsin. Omad, baxt, sog‘lik doimiy hamrohingiz bo‘lsin. Martabangiz ulug‘ bo‘lsin. Elga xizmat qilib, el duosini olib charchamang. Qarshilagan yoshingiz umringizdagi eng yorqin lahzalarga boy bo‘lsin. Umr yo‘llaringizda yaxshi kunlar ko‘p bo‘lib hamisha yaxshi kunlarda yoningizda yondosh turish nasib etsin bizga ham. Sof va samimiy qalbingiz hamisha baxt shukr hislariga to‘la bo‘lsin. Olloh sizga mazmunli va barokotli hayot ato etsin. Siz men uchun beminnat, betakror, qiyomatli do‘stimsiz.
Sizga ulkan hurmat ehtirom ila qadrdon do‘stingiz BEKMIRZA.
𝑲𝒆𝒓𝒂𝒌𝒔𝒊𝒛 𝒊𝒏𝒔𝒐𝒏𝒈𝒂 𝒂𝒚𝒍𝒂𝒏𝒎𝒂𝒏𝒈 𝒂𝒔𝒍𝒐,
𝑲𝒆𝒓𝒂𝒌𝒔𝒊𝒛 𝒃𝒐’𝒍𝒊𝒔𝒉𝒅𝒂𝒏 𝒂𝒔𝒓𝒂𝒔𝒊𝒏 𝑿𝒖𝒅𝒐!
𝑩𝒂𝒙𝒕-𝒖 𝒔𝒂𝒐𝒅𝒂𝒕𝒅𝒂𝒏 𝒆𝒕𝒎𝒂𝒔𝒊𝒏 𝒋𝒖𝒅𝒐,
𝑲𝒖𝒍𝒊𝒃 𝒚𝒖𝒓𝒊𝒏𝒈, 𝒌𝒖𝒍𝒊𝒔𝒉𝒅𝒂𝒏 𝒒𝒊𝒔𝒎𝒂𝒔𝒊𝒏 𝑿𝒖𝒅𝒐!
𝑻𝒖𝒈’𝒊𝒍𝒈𝒂𝒏 𝒌𝒖𝒏𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏, 𝒒𝒂𝒅𝒓𝒅𝒐𝒏𝒊𝒎!
Ҳурмат билан Муртоз бобо.
✍️ Ўлмасбек Самарқандий
Дўст десам ёнимда дўстдек турганим
Укамдай ҳар қадам бирга юрганим,
Ташвиш, қувончимга шерик бўлганим
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин !
Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин !
Камтарлик бобида дарс олсак арзир
Ҳаёт сиздан бир "беш баҳо" қарздир
Қанча яхшиликлар тиласам оздир
Туғилган кун аслида баҳона сабаб,
Йўқлагим келдида тонгдан атайлаб.
Шеърият боғида ифори ўзга
Ярқ этиб кўринар ҳар боққан кўзга
Ҳар кун янгисидан илинар бизга
Энди навбат келди шеър ёзмоқ сизга
Укажон таваллуд муборак бўлсин!
Кўнглингиз нурафшон бахтларга тўлсин!
Бир гулдаста қилдим тилакларимдан
Дуолар қилайин чин юрагимдан
Ортиғини берсин ҳар керагидан
Юз ёшда ҳам шундай навқирон бўлинг!
Ўзбекистон бахтига сиз омон бўлинг!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин укажоним!
Қадрингиз ва қаддингиз баланд,ризқингиз,илмингиз,умрингиз зиёда,азиз бошингиз омон бўлсин илоҳим!
💐🌺🌸🌷🌹💮🏵🌼
Юлдуз Абдусамат қизи.
Бир чимдим меҳр.